mufasa_mh | Неотсортированное

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Подписаться на канал

Mufasa

Шу ўринда яна бир фикримни айтиб ўтиб кетмоқчиман: камбағалликни қисқартиришга доир барча функция ва вазифалар — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилиши лозим.

Ҳоким ёрдамчиси деган лавозимни номи ва вазифаси қайта кўриб чиқилиб, уларнинг олдига аниқ мақсадлар қўйилиб Ижтиомий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилиши мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарияти «ҳоким ёрдамчилари» тизимини худди бир вақтлар солиқ тизимида «бозорлар бўлими»ни очиб, барча порахўрларни бир жойга жамлагандек шарманда қилишмоқда. Ҳозирги вақтда айрим ҳоким ёрдамчилари маҳаллабай пора олиш ва тадбиркорликка тўсиқ бўлиш билан шуғулланаётгандек. Бу фикрга келишимга нафақат ОАВларда ёриталаётган хабарлар, балки ёритилмай қолаётган бир қанча салбий ҳолатлар сабаб бўла олади.

Ёки Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тасарруфига ўтказилсин. Аммо бу вазирликда функция ва вазифалар етарлича, бу тизим ортиқча нагрузка бўлиши мумкин. Энг яхши вариант Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилиши, тамом.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Самарқанддаги «Омонқўтон» миллий табиат боғига жами 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилгани аниқланибди.

Ушбу ҳолатга Эковазирликни матбуот котиби Лола Рахманбаева гувоҳ бўлиб қолган эди. Агар у тасодифан боғ ҳудудига келмаганида табиатга етказиладиган зарар миқдори бундан кўпроқ бўлиши мумкин эди. Вазирлини маткотиби тасодифан бориб қолмаган қўриқхоналарни қисмати қандай кечяпти, ҳайронман. Менимча, ҳар бир қўриқхонага эковазирликка тўғридан-тўғри уланадиган камералар ўрнатилиши зарур. Ҳар бир ҳолатни вазирликдаги виждони бор ходимлар доимий кузатиб, мониторинг олиб боради.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилояти прокурори сифатида ишлаб келган Сирожиддин Эшқувватов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари лавозимига тайинланди.

Менимча, қурилиш соҳасидаги коррупциявий ҳолатларга қарши курашишга астойидил бел боғлашди. Сирожиддин ака анча тажрибали, қатъиятли, ўз ишига маъсулиятли, камтар бўлган саноқли прокурорлардан бири. Энди қурилиш соҳасидаги откатчи каламушларни ажалига айланади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Энергетика вазирлигини «Қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш йўқ» деган муносабатини ўқиб, худди бир вақтлар Шерали Жўраев катта даврада Ботир Қодиров уни ўғли эканлигини инкор қилгани эсимга тушиб кетди. Ҳақиқатни инкор қилган билан у йўқ бўлиб қолмайди, барибир бир кун юзага чиқади.

Назаримда, қуёш панелини ўрнатиш бўйича энергетика вазирлиги ва ҳудудий ҳокимликлар етарлича (умуман) тарғибот ишлари билан шуғулланмаяпти. Унинг ўрнига маъмурий буйруқбозлик, ҳудудлар кесимида ҳар хил графиклар тасдиқлаб, уни маҳаллий ҳокимликлардан талаб қилиш билан овора.

Аслида, бунинг тарғиботини, биринчи ўринда, эксклюзив имтиёзлар орқали панел импорти билан шуғулланаётган компаниялар ҳам (адашмасам, ўзи 2 та) йўлга қўйиши мақсадга мувофиқ.

Қуёш панели ўрнатган тадбиркор ва фуқаролардан ҳозиргача ёмон гап эшитмадим. Ижтимоий тармоқларда панел ўрнатиб, ўз эҳтиёжидан ортиб қолган энергияни давлатга «экспорт» қилиб фойда кўраётганлар ҳақида хабарлар учраб турибди.

Бундан ташқари, қуёш панели ўрнатган жисмоний шахслар уч йилгача мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинган. Ҳаттоки, шу нарсани аҳолига тушунтиришни, тарғиб қилишни эплашмаган. Бундай имтиёз борлигини ёки бундан қандай фойдаланишни билмаган фуқаролар ижтимоий тармоқ фаоллари (блогер)ларга мурожаат қилишмоқда. Қўлдан келганча тушунтириб, тўғри йўл кўрсатиляпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Соғлиги туфайли лавозимидан озод этилган собиқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров Олимпия шаҳарчасида кўриниш берди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зам министр 6 йилга, уни қизи эса 5 йилга кесилди

Қишлоқ хўжалиги вазирини собиқ ўринбосари Алишер Тураев қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг етказиб берувчи компанияда ишлаган қизига эса 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди

Отабек Умаров энди Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилот вице-президенти сифатида фаолият юритади.

Бунгача Отабек Муҳаммадалиевич Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент эди. Бу вақтинчалик лавозим мусобақа якунигача амал қилса, Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президентлик доимий характерга эга.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкентнинг энг баланд нуқтасида «экопарк» ташкил этилади

Бугун Эковазирликда Юнусобод тумани Осиё кўчасида жойлашган майдонда «Oxygen park» — жамоатчилик паркини ташкил этиш бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилиб, лойиҳа концепцияси муҳокама қилинди. Ушбу боғ аттракционлар, «шашликхона», бало-баттар ва тақир-туқурлардан ҳоли ҳақиқий экотизим ҳудудига айланиши кутилмоқда.

Бу ерда жамоатчилик парки ташкил қилиниши чин маънода жамоатчиликни ютуғи. Негаки, роппа-роса етти йил аввал мазкур ҳудудда «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш кўзда тутилган эди. Ўша вақтда 6 гектарга яқин майдонни эгаллаган ушбу ҳудуд 49 йилга «турар жой қуриш фаолияти билан» шуғулланувчи «CONTACT INFORM GROUP» берилган. Лойиҳа қиймати 128 млрд сўмга баҳоланиб, 2022 йилда тўлиқ ишга тушиши режа қилинганди. Инвестор лақабли бузувчи-қурувчи ишни парк қуришдан эмас, балки дом қуришдан бошламоқчи бўлган.

Лойиҳани топшириш муддати - 2022 йилга келиб, Тошкент шаҳарни ўша вақтдаги ҳокимини қарори билан бу ҳудудда «Гуллар боғи» ташкил қилиниши белгиланган. Президент қарори ўз кучида бўлса-да, ўша вақтдаги ҳокимни «духи» бор бўлгани учунми қарор устидан қарор чиқарилган.

Аввалги инвестор ўз мажбуриятини нима учун бажармагани ва унга нисбатан қандай чора кўрилгани очиқланмасдан туриб, «Гуллар боғи» лойиҳаси бўйича очиқ танлов ўтказишмоқчи бўлишган. Маҳаллий аҳолини айтишича, иккинчи лойиҳа ҳам яна биринчи лойиҳадаги «инвестор» лақабли дом қурувчига берилган. Шу жойига қойил қолмай иложи йўқ. Аввалги ҳокимни ҳақиқатдан ҳам духи баланд ва любая бизнес хараша бўлган.

Шу билан бу жойда на астрономик, на гуллар парки пайдо бўлди. Аксинча, бор нарса ҳам йўқ бўлди. Дарахтлар қуриди, нобуд бўлди. Фонтан ўрнида «бетономешалка» қад ростлади. Тассавур қиляпсизми, ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи станциясига қўшни ҳудудда бетонзавод ишлаб ётибди. Шунинг учун ҳам Тошкентни ҳаво ифлос чиқаверган, Ўзгидромет эса кунда-кунора ҳаво бироз булутли бўлади дея хабар бераверган, шекилли 😁

Хуллас, бу мавзуда гапирса гап кўп. Асосийси, ҳозирда бу майдон тўлиқ равишда Эковазирлик балансига олинди, «инвестор»лар эса лаш-вуши билан қувиб чиқарилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Партиялар қурултойларини ўзимча таҳлил қилиб чиқяпман, навбат "Халқ" демократик партиясига шекилли).

Хуллас, бугун Халқ демократик партияси қурултойи ўтказибди. Янги сайловолди дастурида ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасидаги таклифларидаги бир жой қизиқтириб қўйди: Аҳолида дорига қарамликни камайтириш.

Ростданам, ҳар қадамда аптека, бирон жойимиз сааалгина оғриса дорига ёпишадиган одам бўлиб қолдик.

Хўш, буни партия қанақа қилиб амалга оширмоқчи экан энди. Қизиқдингизми сиз ҳам?

Яна Қонун устуворлигини таъминлаш йўналишида бюджет маблағларини самарасиз ишлатганлик учун жавобгарликни кучайтириш, соҳавий назорат органларига республика ҳокимият органларининг таъсирини камайтиришни режаларига киритишибди.

Шу жойида айтишим керак. Давлат бюджетини “ўйлаб” ишлатиш жуда муҳим масала. Партия номига монанд анча халқчил масалаларни ўйлаган кўринади. Сайловда энди халқимиз бу гапларга нима деркан?)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Партия номзодларини учдан бирида илмий даража бор

Кечаги "Адолат" партиясини қурултойидан аҳамият берганларимни айтгандим. Бугун "Миллий тикланиш" демократик партиясини қурултойи ўтибди. Бу бўйичаям бир иккита пичоққа илинадиган нарсаларни айтиш керак.

Сўлчи адолат’чилардан фарқли "Миллий тикланиш"чилар ўнгчи партия. Қурултойда партия эълон қилинган сайловолди дастурдаям айнан шу томон ғоялари кўпроқ.

Масалан, миллий қадриятларни асраш, Ўзбекистонни шу вақтгача ўзлигини сақлаб келишидаги анъаналарини мустаҳкамлаш, таълим соҳасини яхшилаш. Партия шу ғояларни илгари суриб, тарбияга доим аҳамият бериб келган.

Яна бир жихат, қурутойда партия кўрсатган 175 та номзодни 55 тасида илмий даража бор экан, 55 таси таълим, фан одамлари. Тўғриямда, тарбияни асосий деб айтаётган партия ўз номзодларидаям шу соҳани олд одамларини кўпроқ бирлаштириши керак.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат тиббий суғуртаси тизимини шу йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда.

Бунинг учун 2024 йил якунига қадар “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари жорий қилинади. Тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш бўйича ўқитилади. Муассасалар зарур техника ва тармоқ қурилмалари билан жиҳозланади.

Бу тизимнинг аҳамияти шундаки, тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ қилинади.

Суғурта доирасида тиббий хизматларни кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Уйғонинг сайлов бўляпти!
 
Бу йилги янгича депутатлик сайловлардан сайловчилар ҳам, ҳатто сайлов ёшига етмаган ҳам, хуллас ёшу-қари хабар топиб улгурди деб ўйлайман. Чунки 26 июлдан бери ОАВ, интернет бонг уриб ётибди, видеороликлар айланиб юрибди. Партиялар чиқиш қиляпти, партия раислари фаол. Имзо йиғишганини кўрдик. Дастурларини муҳокамасини кўряпмиз. Хуллас «сайлов шарпаси» изғиб юргани яққол кўриниб турибди.

Шунга қарамай буни кимлардир кўрмаётган, эшитмаётган, сезмаётган экан. Илтимос шуларни уйғотиб юборинглар! 🥱

Улар дебатларни, сайловолди учрашувларни, ташвиқотни, ур-йиқитни, пойгани кўришга ишқибоз эканлар. Маззами…

Кечирасиз-у… Сизга нима ёқишига қараб эмас, ўрнатилган қонун-қоидага қараб иш кўрилади. Чунки уни ўзимиз, биз сайлаган вакиллар қабул қилган. Маълумот учун айтаман. Сайловолди ташвиқоти бизда 22 сентябрдан, яъни номзодларни рўйхатга олиш тугагандан кейин бошланади. Барака топкур ахир ҳали номзодлар бўлмасдан қанақа дебат бўлиши мумкин.
Хуллас ҳамма янги сайловларни қандай бўлишини тушуниб, кузатиб боряпти.

«Аралаш», «можаритар», «пропорционал», «нисбий кўпчилик», партияга овоз бериш» деган тушунчалар миямизга яхшигина ўрнашиб олди. Тўғри ўзгаришлар кўп ва буни албатта фойдаси ҳам кўп бўлади. Партиянинг масъулияти ошяпти, улар ўзини обрўсини сақлаш, номини оқлаш учун қизғин курашади энди. Очиғини айтсам энг қизиқ жойи энди бошланади. Шунинг учун жараёнларни кузатиб борайлик ва фаол бўлайлик ҳурматли сайловчилар.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Навбатдаги қовун: йўлларни асфальт қилишдан кўра фестиваллар муҳимроқ

Бемаза қовунни уруғи кўп деганларидек, қовун тушурадиган давлат ва жамоат арбобларимиз ҳам серобгина. Бу йилги қовун сайли анча қизғин кечади шекилли.

Яна бир қизиқ жиҳат – мавҳум қора кучларга қарши яна уруш бошланганга ўхшайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Дуров ҳибсдан озод этилибди

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Thermo plus» бренди остидаги маҳсулотларни қанча ҳажмда харид қилишингиздан қатъий назар исталган манзилга ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилади.

Етказиб бериш муддати максимум 10 кун, атак 5 кун ичида эшигизни тагида бўлади.

Ишлаб чиқарувчи компаниялар ўз маҳсулотларини харидорни манзилигача етказиб беришларини яхши тарафи шундаки, «транспортировка» вақтида маҳсулотга бирон нима бўлса «ока, заводдан брак берворишибди экан» деган важлар бўлмайди.

«Thermo plus» маҳсулотларига буюртма бериш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:

+99890 150 00 00
+99855 516 01 01

Реклама

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Икки кун аввал Тошкент вилояти «чекист»лари томонидан Оҳангаронда ўтказилган тадбирда «Gentra» тўхтатилиб, унда бўлган уч нафар фуқаронинг буюмларидан 826 дона «Регопен» кучли таъсир қилувчи дори-воситаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Бу уч нафар «наркобарон»ларни бири Ж.У. – Транспорт вазирлиги ҳузуридаги транспорт назорат инспекцияси масъул ходими лавозимида ишлаб келади. Унинг бошқарувидаги «Gentra» эса қидирувда бўлган.

Транспорт вазирилиги ходими Ж.У. раҳнамолигида тузилган уюшган жиноий тўда Фарғона вилоятидан катта миқдорда кучли таъсир қилувчи дори-воситаларини Тошкент шаҳрига олиб келиб, сотишни йўлга қўйган бўлиб, (бир ойда камида 3-4 маротаба «ходка»қилишган). Тўданинг бошқа аъзоларини қўлга олиш бўйича чоралар кўрилиши бошланган.

ГАИнинг текширувларидан қидирувдаги машина билан “силлиқ” чиқиб кетиш учун жавобгар худдики транспорт воситасини тегишли тартибда расмийлаштириш важини келтириб юрган.

Жаноб Маҳкамов транспорт соҳасида назоратни «эплаб»қўйгандек, ходимларининг ҳам бир неча ўн кунлаб ишга келмасдан, водийга серқатнов бўлиб қолишига аниқлик киритса бўлармиди?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ижтимоий тармоқларда спортчиларга берилган мукофотларни муҳокамаси бўлаётган пайтда ҳар сафар «Дўстлик-Қўйлиқ» ер усти метроси остидаги дўконлар кўз олдимдан ўтади. Спортчиларимиз, майли, машаққатли меҳнатларини эвазига тақдирланди.

Барча олимпиадачиларга берилган мукофот пулларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам метрони тагида қурилган дўконларга сарфланган маблағчалик чиқмайди. Бу дўконларни қуриш учун деярли 5 млн доллар маблағ сарфланган. Йил бўйи ҳувиллаб ётади, ора-орада ташрифлар чоғида безатилиб ясатилади. Жонли томоша ташкил қилинади.

Мана, икки кундан буён бўм-бўш дўконлар тезкорлик билан тўлдирилмоқда, чунки келаси ҳафта бу йўналишдан раҳбарият ўтиши мумкин. Шунга бу ерда гуллаб-яшнаб ётгандек фон яратишмоқчи. Юқори эҳтимол билан тадбиркорлар ушбу томошада ўз истаклари билан иштирок этишмаяпти. Дўконларни тўлдириш солиқчиларга юкланган бўлса керак.

Эслаб қолинг, дўконлар 10-15 кундан кейин яна ўз ҳолига, ташландиқ аҳволига қайтади. Яна ҳувиллаб ётади. Шаҳар ҳокимлиги кимошди савдоси орқали ижарага бермоқчи, лекин оладиган тадбиркор йўқ шекилли. Ёки шапкаси қиммат. Энг яхшиси, бўшаб ётган дўконларни Ижтимоий ҳимоя агентлиги балансига ўтказиб, камбағал оилаларга токи ўзларини эплаб олгунларича текинга ижарага бериш лозим. Ўйлаб кўринглар шу таклифни, дўконларни ҳар сафар безатишдан бир кун ўзинглар ҳам зада бўласизлар!

Камбағалликни қисқартириш вазирлигига эса асло бериб бўлмайди, шу ердан ҳам соққа қилиб юборишади. Қайсидир ҳоким ёрдамчиси пуллаётганда қўлга тушиб, шарманда қилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масалаларини мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилибди. Бундан ташқари, камбағал оила фарзандлари олийгоҳ ва техникумларда ўқишлари учун грант маблағлари ажратиляпти.

Яхши ташаббус. Агар бу амалга ошса, ҳар бир камбағал оиладан камида бир нафар олий маълумотли шахс етишиб чиқади. Келажакда оилани камбағалликдан олиб чиқиши мумкин. Менимча, ОТМларнинг барчасини тўлиқ контрактга ўтказиб, фақатгина камбағал оила вакиллари бўлган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсга давлат томонидан грант маблағлари ажратилиши лозим. Масалан, биз билан бир потокда таҳсил олган «бюджетник»ларни тенг ярмидан кўпи ҳокимзодалар, қолганлари турли даражадаги амалдорларни фарзандлари эди. Бир дона бўлса-да, группада камбағални ёки қийналган оилани боласи бўлмаган. Билими кўп бўлгани учун эмас, кўпроқ пул берганлиги учун грантга илинишганди. Балки ҳозир ҳам шундайдир, бундан бехабарман. Аммо бюджет пулидан бойни эмас, камбағални боласи ўқигани адолатли бўлади, менимча.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоаси дунё бўйича энг кучли 15 таликка кирди! Биз 168 давлат орасида 13-ўринни эгалладик».

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Дебатларда партия раҳбарларини кўрамизми?

Сайловолди жараёнларининг муҳим босқичи бўлган дебатларга ҳам яқин қолди. Дебатлар сайловларнинг якуний натижаларига таъсир этувчи илғор ва муҳим сиёсий усул ҳисобланади. Халқимиз шу дебатларни кўриб жон куйдирадиган ҳақиқий депутатиниям, ичи "бўшроқ" популистлариниям таниб олади. Шунинг учун дебатларни ҳамма партиялар муҳим деб билиши керак.

Масалан, 🟡Экологик партия раиси Абдушукур Хамзаев дебатларни “марди-майдон” деб атапти. 🟡«Адолат» СДП Кенгаши раиси Робахон Махмудова партия дебатларга ҳар жиҳатдан тайёрлигини таъкидлаб, платформа сайловолди дастурида кўтарилган ғоя ва таклифларнинг қанчалик керакли эканилигини очиб берувчи “ажойиб имконият” сифатида кўрган.

🟡 Халқ демократик партияси етакчиси Улуғбек Иноятов “ғоялар тўқнашуви”га ўз сўзини айта оладиган, амалдаги тажрибага эга депутатларни тайёрлаш муҳим деб ҳисоблайди. Актам Ҳайитов ишонч билан 🟡 “ЎзЛиДеП “ дебатларга анчайин яхши тайёргарлик кўрганини айтган. Алишер Қодиров ҳам бўш келмасдан 🟡 “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам ғоялари бошқалар таклиф қилаётган ғоялардан самаралироқ эканлигини кўрсатиш учун ҳар қандай рақобатга тайёрлигини таъкидлади.

Сўзда ҳамма гап айтилиб бўлибди чоғи, энди навбат амалда кўрсатиб, очиқ дебатларга киришишга.

Нима ҳам деймиз, осон эмас бу майдон ичра турмоқ...

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Читать полностью…

Mufasa

«Ҳукумат уйи»да уйқу йўқ, шекилли. Ярим тунда Россия Бош вазири Михаил Мишустинни Ўзбекистонга келиши ҳақида хабар беряпти🥱

Ташрифда икки мамлакатни ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиларкан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кеча Экопартиянинг қурултойи бўлиб ўтди. Мафкураси экологизм бўлган партия сиёсий майдонда ўзининг «сўл» позициясида қатъийлик билан қолар экан.

Сайловолди дастурида партия томонидан атроф-муҳитни муҳофазасидан ташқари мамлакатнинг йўл инфратузилмаси учун ажратиладиган сумманинг муайян қисмини мажбурий равишда пиёдалар йўлакчаларини ташкил этишга йўналтириш, автомобиль йўли қатнов қисми ҳисобидан скутерлар ва велосипедларда ҳаракатланиш учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш, жамоат транспортидан фойдаланувчи шахслар учун йўл ҳақини арзонлаштириб бориш тизимини йўлга қўйиш каби ташаббусларни илгари сурилмоқда.

Шунингдек, партия шаҳарларда бино ва кўп квартирали уйлар қурилишини мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш механизмларини қонунда аниқ белгилашни таклиф этяпти.

Партия сиёсий майдонда ёш бўлишига қарамай бошқа партиялардан кўра аниқ ва реал ташаббуслар билан чиқяпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун парламентда етакчи кучга эга ЎзЛиДеПнинг I Конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда партия келгуси 5 йилда ваъда эмас натижа учун ишлаши, сайловчилар манфаатини ҳимоя қилиш учун 500 та мақсадни амалга оширмоқчи.

Партия етакчиси Актам Ҳаитов сифатли таълим, тиббиёт ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлаш борасида камбағаллик кўламини икки карра камайтиришни устувор вазифа сифатида белгиланганини айтмоқда.

ЎзЛиДеП асосан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган партия. Бу галги сайловолди дастури лойиҳасида эса «Ҳар бир оила ўз уйига эга бўлсин» деган шиор остида 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш каби ташаббусларни илгари сурмоқда.

Партиянинг дастурида яна қатор ваъдалар илгари сурилган. Сайлов ўтгунча эгасига етгунча қабилида эмас, ҳақиқатдан натижа учун ишланса бу ваъдалар реал ҳаётга айланади. Сайловчилар манфаати учун яхшиликка хизмат қилади. Кузатамиз.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сурхондарёда 10 мингга яқин дарахт кўчирилиши мумкин

Автомобиль йўллари қўмитаси Сурхондарё вилоятидаги «Дарбанд-Бойсун-Элбаён» ва «Манғузор-Жарқўрғон-Бандихон-Олтинсой-Денов» автомобиль йўлларининг баъзи қисмларини реконструкция қилишга тўсқинлик қилаётган 9 405 туп дарахтни кўчириб ўтказайлик деб Эковазирликка хат ёзган.

Ўз навбатида, Эковазирлик бунга жавобан Президентнинг тегишли Фармонларини асос қилиб келтириб, рад жавобини берган. «Қисларинг, бўлмасам қамалиб кетасанлар! Яхшиси йўлни бошқа жойдан олиб ўтинглар» деган гапни «қоғоз»га ўраб тушунтирган.

Аммо шундай бўлса-да, мазкур лойиҳанинг амалга ошиш масаласи айни дамда Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқилмоқда экан. Бу комиссия таркибида кимлар бор, билмадим-у, ҳойнаҳой комиссия раиси жаноб Раматов бўлса керак? Сурхондарё вилояти ҳокимлиги автомобиллар сони кундан кунга ошяпти, авариялар бўляпти, одамлар ўляпти шунга шу йўлларни ремонт қилишимиз керак дебди.

Президент - давлат бошлиғи! Президент Фармони билан мораторий эълон қилинганми, бўлди - тамом! Йўлни бошқа жойдан олиб ўтишни ўйлаш керак. Боз устига, шунча дарахтни қандай кўчиришади? Етарли техника ва маблағ борми? Шаҳарни қоқ марказида эплаб 3 та дархтни кўчириб ўтказа олмади-ку, жиноий жавобгарликка тортилиб кетишди. 10 мингга яқин дарахтни кўчириш ҳақида гапиришмаса ҳам бўлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

2024 йил 4 сентябрь куни «Қамчиқавтойўл ИЙФК» Давлат муассасаси тасарруфидаги автомобиль йўлларини қишқи қаров сақлаш ишларида сирпанчиққа қарши қум сотиб олиш мақсадида бошланғич нархи 900 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Танловда икки иштирокчи томонидан таклифлар билдирилиб, энг яхши таклифни танлаш орқали 897 млн 120 минг сўм нарх таклифи билан «SAND AND GRAVEL WHOLESALE» МЧЖ танлаш ғолиби деб топилган. Иккинчи иштирокчи «BUS PARK AND TRADING» МЧЖ эса заҳира ғолибига айланган.

Мазкур давлат харидида ўзаро аффилланган шахсга тегишли икки тадбиркорлик субъекти иштирок этган, улардан бири ғолибликни қўлга киритган.

Танлов иштирокчиларини айни бир шахс — «Muminov Olimxon Obbosxonovich» боғлаб туради. Яъни, у «SAND AND GRAVEL WHOLESALE» ва «BUS PARK AND TRADING» МЧЖларнинг 100 фоиз улушларига эгалик қилади.

Манба: @revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Бугун «Адолат» социал демократик партиясини қурултойи бўлибди.

Партия ҳисоботларига кўзим тушиб қолди. Қарасам, «Адолат» СДП аъзолари сони 2020 йил бошидаги 438 мингтадан, тўрт йилда 1,1 миллионтагача ўсган. Деярли уч баробар.

Агар адашмасам, 2019 йилдаги сайловда Адолатчиларни 24 та депутати Қонунчилик палатасига сайланган эди. Бошқа партиялардан дадил фикрлар билдириб, аммо камроқ депутати парламентга сайланганига ҳайрон бўлгандим очиғи. А гап буёғда бўлишиям мумкинда, қайси партия аъзоси бўлсанг, ўша партияга овоз берасан. Зўр бўлсанг ҳам, партия аъзолигида кам одам бўлса —  ютиш қийин.

Хўп, аъзолари уч баробарга кўпайибди, энди сайловдаям яхшироқ натижа кўрсатишса керак, менимча. 27 октябр келаверсин-чи, кўрармиз.

Дарвоқе, яна бир гап, болалармиз, ёшларимиз дам оладиган истироҳат боғлари, сайлгоҳларга хўжайинлик қилаётганларни танобини тортиб қўйиш, уларни хусусийлаштиришни тақиқлаш ғоялари илгари сурилганидан кайфиятим кўтарилганини айтиб қўйсам, чакки бўлмас.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

33 ёшинг муборак бўлсин, мустақил Ўзбекистон!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тизим хатолигидан фуқаролар жабр кўрмасин

«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамаси депутатлар даврасида қизғин тус олди.

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси аъзоси Равшанбек Бегматов ҳозирги кунда маҳаллаларга фуқароларнинг яшаш жойида бегона одамларнинг рўйхатда турганлигини, аҳолининг рўйхатга қўйилишдаги тартибсизликлар ва тизимдаги ноаниқликлар борасида кескин саволлар билан мурожаат қилди ва бу ҳолатда фуқаролар айбсиз айбдор бўлиб қолаётганлиги, бунга ечим зарурлигини таъкидлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бўстонлиқда янги Гиннес рекорди ўрнатилди

Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканида Ўзбекистон Герби ҳамда “Ўзбекистон – Мустақилликка 33 йил” ёзуви туширилган “Дунёда энг катта эбру тасвири” яратиш орқали жаҳон рекорди ўрнатилди.

Ушбу Эбру тасвири бўйича янги рекорд Туркияда истиқомат қилувчи, асли ўзбек рассоми ва Эбру санъати устаси Ахмед Чоктан томонидан ўрнатилди. Қоғозга туширилган тасвирининг эни 1,5 метр ва узунлиги 12 метр бўлиб, жами 18 кв. метрни ташкил этади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

"Очиқ суҳбатлар, тортишувлар керак. Биз оқ-қорани қаердан биламиз?"

Юртдошларимиз сиёсий партиялардан кескин баҳслар кутишмоқда.

Aksent.uz жамоаси бўлажак сайловлар олдидан фуқароларимизни сўроққа тутди.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Подписаться на канал