mufasa_mh | Неотсортированное

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Подписаться на канал

Mufasa

Сайловга оз эмас, кўп эмас, роппа-роса 2 ой қолгани мана энди билинаяпти.

Парламентдаги етакчи партиялар раҳбарлари оммабоп ахборот сайтларига интервью беришибди.

ЎзЛиДеп раҳбари Ҳайитов бу йилги сайловга тайёргарликни 2020 йилданоқ бошлаганини айтган бўлса, консерватив партия — «Миллий тикланиш»лидери Қодиров «ғалаба қозонишимизга ишонмаганимизда сайловда қатнашмасдик ҳам» дегандек гапни айтибди.

Интервьюларнинг асосий қисми “партия ҳисоботи”дан иборатдек туюлган бўлса-да, ичида яхши гаплар ҳам борлиги эътиборимни тортди.

Масалан, Актам Ҳайитов ҳукуматдаги айрим вазирлик ва идораларнинг ишини очиқ танқид қилибди. Фракция раҳбари Солиқ қўмитаси «E-aktiv» дастурини ишга тушириш орқали тадбиркорга енгиллик яратишни ваъда қилган бўлса-да, аслида бизнесга ортиқча тўсиқ яратиб қўйгани ва якунида ҳеч нарса бўлмагандек дастурдан осонгина воз кечганини асосли танқид қилибди.

Қодиров эса таълим тизимига ажратилаётган маблағлар ўз натижасини кўрсатмаётганини қайд этибди.

Хўп, етакчи партиялар ўз тарғиботини бошлаб юборибди. Қолган партиялар нимани кутаяпти? Қани, уларниям кузатайлик-чи, улардан ҳам садо чиқиб қолар?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Марказий сайлов комиссиясидаги расмийларни айтишича, дунёнинг 39 давлатида болам-чақам деб юрган юртдошларимиз учун 56 та сайлов участкалари ташкил қилинаркан.

Шунингдек, хориждан туриб овоз бериш пропорционал сайлов тизимида бўлиб ўтиши белгиланди. Бу дегани, партиялар ва уларнинг ғоялари мусобақага киришади. Сайловчилар партияларнинг дастурлари, тарғиботига кўра овоз танлашлари мумкин. Янаям жайдари қилиб тушунтирганда, 27 октябрь куни ғоялар мусобақси бўлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг икки ишчиси олий даражадаги унвон ва орденларга лойиқ деб топилди.

Хусусан жамиятнинг саноат темир йўл транспорти бошқармаси участка устаси Абдирашидов Ахрар Нарматович – «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан мукофотланди.

Жамиятининг технологик транспорт бошқармаси бульдозер машинисти Рахманов Абдумавлян Абдукаримович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қўчқоровичнинг маълум қилишича, икки кун давом этадиган «Маҳалла обод - юрт обод» умумхалқ хайрия ҳашари давомида 16 минг 667 та оиланинг томорқа майдонларига экинлар экилади. Шунингдек, 25 минг 764 нафар эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Балиқчи тумани зам ҳокими қамағда
 
Балиқчи тумани ҳокимлиги заҳирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини «E-auksion»орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокимининг қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари олган вақтларида туман Уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси ва тиббий хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ ходими ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, улар ушбу масалани туман ҳокимининг ўринбосари орқали ҳал этишлари аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 30 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Ҳозирда улар қамағда, кимга показания берайлик экан деган ҳаёлда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

🗣 Базальт изоляцион плиталари қурилиш жараёнида

♥️ Айни пайтда Жиззах вилояти Дўстлик туманида жойлашган 1200 кв/м майдонга эга мактабнинг фасад қисми қурилишида «𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀»базальт изоляцион плиталаридан фойдаланилмоқда.

Жараён билан ушбу видеода танишишингиз мумкин.

🏫 Давлат буюртмасига асосан Khorezm Insulation Group томонидан Thermo Plus савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Республикамизнинг 9 та вилоятидаги мактаб ва боғчаларга етказиб берилмоқда.


📞 +998 90 150 00 00
📞 +998 55 516 01 01

🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — ҳарорат муаллифи

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбари жон куйдириб, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда тадбиркорликни ривожлантиришга ҳаракат қиляпти. Бу йўлда кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилиняпти. Тўсиқлар олиб ташланяпти, кўплаб маблағлар ажратиляпти.

Джамшид Кучкаров томонидан яратилиб, ҳозирда Бекзод Мусаевни қўл остида бўлган ҳоким ёрдамчилари эса ўз билганларича соққа қилиш – маҳаллабай пора олиш ва фирибгарлик билан овора.

Хусусан, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи К.М. мансабдор танишлари орқали «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқарога 1,8 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.

Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғаллаорол туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Ҳозирда иккаласига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Джамшид Кучкаров ҳам, Бекзод Мусаев ҳам свежий каллага «қачон бу коррупциявий ҳолат тугайди? Қаерда хато қилганмиз?» дея савол беришлари керак, менимча. Хатоларидан биттаси (балки асосийси) ҳоким ёрдамчиси лавозимига аксарият ҳолларда солиқ ва банк тизимидан коррупцияга мойиллиги борлиги учун ишдан бўшатилган (қувилган)лар олинган. Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тизимида атайлабданми билмадим-у, лекин коррупцияга йўл очиб берувчи тирқишлар яратилган ҳамда буни олдини олишга деярли ҳаракат йўқ. Мусаев солиқ хизматида илк маротаба фаолият юритганда ҳар бир бозорга халқ тилида «налоговый полиция»деб аталувчи солиқчилар бириктирилган эди. Бу тизим ҳар бир точкани доляга қўйишдан бошқа фаолият билан шуғулланмаган. Ҳоким ёрдамчилари ҳам мана шундай тизимга айланиб бўлди десак, асло муболаға бўлмайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Хусусан, унда тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

Оқлайман ва дуо қиламан 🤲

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Икки кун аввал Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг хизмат хонасида номаълум шахс файл папка қолдириб кетибди. Папкани очиб қарашса ичида нақд 5000 доллар турган экан.

Бу ҳолат бўйича сразу акт тузилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хабардор қилинган.

Вазир Ҳилола Умарова мазкур ходимни ҳалоллиги учун лавозим маошининг 3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирибди.

Сал аввалроқ, ГАИ ходими ҳайдовчи кимгадир қўнғироқ қилиб берганда телефонни босиб қўйгани учун рағбат олган эди. Бугунги кунда давлат хизматчилари орасида ҳалоллик камёб ҳолатга айланиб бўлганини расмийларни ўзлари ҳам юқоридаги ҳолатлар орқали тан оляпти.

Энди савол туғилади: нега ҳоким-у вазирларни ҳеч ким рағбатлантирмяпти? Уларга ҳеч ким «звонок»қилмай қўйдими, пора таклиф қилмаяптими? Ёки улар бундай ҳолатларни «отказ» қилмайди, тўғрими? Шунинг учун рағбат ҳам йўқ.

ОАВ орқали қанчалик ўзиларни коррупцияга қарши курашаётгандек кўрсатишга урингманглар, биз ҳаммасини кўриб турибмиз. Биз ҳам сизлар билан бирга мана шу ҳаётда яшаяпмиз. «Дешевый пиар»лар билан одамни кулгусини келтирманглар, агар бизни ўзимизни устимиздан кулишни ният қилмаган бўлсанглар!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ «Citibank N.A.» нинг Лондон филиали билан Кредит шартномаси бўйича кредит муддатини бир йилга узайтиришга мўлжалланган Қўшимча келишувини (Amendment Letter) имзолабди.

«Ўзметкомбинат» АЖ ва «Citibank N.A.»нинг Лондондаги филиали ўртасида 100,0 миллион АҚШ доллари миқдордаги Кредит шартномасини имзолаган.

Кредит шартномаси шартларига кўра, «Ўзметкомбинат» АЖ кредит муддатини яна бир йилга узайтириш имкониятига эга.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

🏢 Toshkent shahri markazida qad rostlayotgan ko‘p qavatli bino qurilishida THERMO PLUS bazalt izolyatsiyatsion plitalari ishlatilmoqda

Kompaniya vakillari navbatdagi qurilishga tashrif buyurib, jarayon bilan yaqindan tanishishdi.

📞 +998 90 150 00 00
📞 +998 55 516 01 01

🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Harorat muallifi! Reklama

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Булунғур туман ҳокими Париж Олимпиадаси иштирокчиси Ситора Турдибековага уй совға қилибди.

У тайванми, тайпейликми Лин Ю Тинга мағлуб бўлган эди.

Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлев унга турнир ғолиблари қаторида 100 минг АҚШ доллари билан мукофотлашини эълон қилган.

Читать полностью…

Mufasa

2024 йил 5 август куни «Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи» МЧЖ томонидан «Республиканинг турли манзиларида жойлашган худудларнинг Стенд урнатиладиган жойнинг олчовларни олиб ва шу жойни стенд илинишига тайор холатга келтириб, лойихаларини шакиллантириб хар бир обьект директоридан тастиклаб ясаш жарайонларини бошлаш» юзасидан бошланғич нархи 7 млрд 297 млн 500 сўмлик танлов эълон қилинган.

Ушбу танловда жами икки талабгор ўз таклифлари билан иштирок этган. 2024 йил 12 август куни харид комиссияси томонидан эълон қилинган баённомага кўра, энг яхши таклифни аниқлаш орқали 6 млрд 774 млн сўм нарх таклифи билан «UNITED CREATIVE» МЧЖ танлаш ғолиби, «UNITED PRINT COLOR» МЧЖ эса заҳира ғолиби деб топилган.

«UNITED CREATIVE» МЧЖнинг 50 фоиз улушига эгалик қилувчи Толибжонов Равшан Алижон ўғли (29.07.2023 йил ҳолатига актуал бўлган маълумотга асосан) заҳира ғолиби — «UNITED PRINT COLOR» МЧЖнинг ягона таъсисчиси ҳисобланган(лиги эҳтимоли мавжуд).

Бундан ташқари, «UNITED CREATIVE» ва «UNITED PRINT COLOR» МЧЖларнинг электрон почта манзиллари айнан бир манзил, яъни «reynbek@gmail.com» эканлигини кўриш мумкин.

Манба: @revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Айни дақиқаларда

Байроқдор Абдумалик Халоков Олимпиадага кузатишдан аввал унга топширилган Давлатимиз байроғини Бош вазирга қайта топширди.

Абдулла Арипов ушбу байроқни эртага Паралимпия делагациямизга топширилишини маълум қилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Омбудсманнинг мобил иловаси ишга туширилибди

Янги мобил илова мунтазам ишлайди. Бу дегани Омбудсманга мурожаатингиз бор бўлса, уни хоҳлаган вақтда осон ва тез жўнатса бўлади.

Бунинг устига юборган аризангизнинг ҳолатини ҳақиқий вақтда кўриб турасиз - у кўриб чиқиш жараёнидами, кўриляптими ёки ижрога йўналтирилганми, ҳаммасини иловадан кузатса бўлади.

Бу мобил иловада ҳам ягона идентификация тизими OneID орқали рўйхатдан ўтилади. Узоқ тўлдириб ўтириладиган ҳеч қанақа аризалар керак эмас.

Илова ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжуд. Бу ҳар бир фойдаланувчига ўзи учун қулай бўлган мулоқот тилини танлаш имконини беради.

Мени яна бир хурсанд қилган нарса иловада ўзингизни қийнаб турган масала бўйича онлайн маслаҳат олиш мумкин экан. 👍

☝️ Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

Вақт ўтиши билан илова янаям фойдали ва мукаммал бўлишига ишонаман.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон ва Хитой олимлари Орол денгизи тубини ҳамкорликда ўрганишга киришди

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University») Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Шинжон экология ва география институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда Орол денгизи қуриган тубининг экологияси ва атроф-муҳитига оид комплекс илмий экспедициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун олти нафар вилоят ҳокими ва шу каби зодагонлар қаторида «Ўзметкомбинат» АЖнинг ишчиси Мирзаматов Абдумўмин Мухтарович ҳам «Шуҳрат» медали билан мукофотланди. Мана шундай ишчи қатламни ҳам рағбатлантрилиши, мукофотланиши одамни қувонтиради. Чунки бу каби ишчилар зодагон ҳокимлардан кам хизмат қилишмайди. Олий мукофот билан тақдирланган барча ишчи қатламни чин дилдан табриклайман!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бош вазирни тегишли фармойишига мувофиқ 2024 йил 24-25 август кунлари «Маҳалла обод - юрт обод!» шиори остида умумхалк хайрия хашари бўлиб ўтади.

Маҳаллалар уюшмаси аҳолини ушбу ҳашарда фаол бўлишга чақиряпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида бешта сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловда иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Кузатувчи ва таҳлилчилар бу йилги сайловда партиялар орасидаги рақобат анчагина қизин ва интригага бой ўтади дея башорат қилишмоқда. Кўрамиз, кутамиз. Бу сафарги сайлов аввалгиларидан қай жиҳатлари билан фарқ қиларкан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази: «…Мадина шаҳрида хурмо экишга буюртма бериши, ижтимоий тармоқларда кенг ёйиши ва бу ҳолатни оммалаштириши динга ҳам, мантиққа ҳам, суннатга ҳам тўғри келмайди».

Шунингдек, фатво маркази баёнотида «Орол денгизи атрофида саксовул, қандим, черкес, қорабароқ каби чўл ўсимликлари экиб, ўрмонзорлар барпо қилиш орқали мамлакатимиздаги экологик ҳолатни яхшилаш, зарарли туз ва чанглар кўтарилишининг олдини олишга кўмаклашишлари жуда ҳам зарурдир» дейилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олдинги даврни ҳамма эслайди. Вилоятдан туриб Тошкентга бормоқчи бўлсанг, «прописка»нинг йўқлиги учун «ГАИ» ушлаб қолишидан қўрқуви-ю, вақтинчалик рўйхатга қўйилишнинг югур югурлари. Хорижга чиқишни-ку айтмасаям бўлади. Олиш қийин 2-3 йилга бериладиган «ОВИР» стикерлари ўрта ёшлиларни ҳам ёдида турибди.

Янги давр бошланиши билан Давлат раҳбарини ташаббуси билан кўп йиллар давомида халқимизни қийнаб келган, эскилик сарқити бўлган прописка тизимини бекор қилиш, бу борада белгиланган турли бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, хусусан, пропискасиз фуқароларни ишга олганлик учун иш берувчининг жавобгарлигини бекор қилиш бўйича муҳим тарихий ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳатто бу нарса янги таҳрирдаги конститутсиямизнинг 32-моддасида мустаҳкамлаб қўйилди.

Энди вақтинчалик рўйхатда туриш учун идорама-идора югуриш шарт эмас. Фуқароларни доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ички ишлар органлари билан бир қаторда давлат хизматлари марказлари орқали ёки онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Олиш ўта мураккаб бўлган хорижга чиқиш стикери бекор қилиниб, унинг ўрнига биометрик паспорт ва мамлакат ичида эса ID-карта жорий қилинди.

Бугунги кунда фуқароларимиз мамлакат ҳудуди бўйлаб эмин-эркин ҳаракатланмоқда, «етиб бўлмас» Тошкент шаҳри ва вилоятида турар жой сотиб олиш, ишга жойлашиш энди муаммо эмас.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Депутатлар аҳолини шовқиндан асрашга оид қонун юзасидан бир тўхтамга келолмяпти. Шунақада ўзи, аҳолини фойдасига бўлса, сразу савол ва эътирозлар пайдо бўлади. Бошқа қонунларни эса қабул қилишганини ўзлари ҳам билмай қолишади.

Хуллас, Музаффара Абдиева ушбу қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти кўпроқ жазолашга қаратилиб қоляти деса, Ўктам Исломов жавобгарлик бўйича қисқа муддатли шовқиннинг истисно қилиши қонун аҳамиятига таъсир кўрсатишини айтиб, Қонундан «қисқа муддатли»деган сўзни олиб ташлашни таклиф қилди.

Зафар Худайбердиев эса депутат фикрини маъқуллаб, қисқа муддатли шовқин инсон саломатлигига давомли шовқиндан кўра кўпроқ таъсир кўрсатишини қистириб ўтди.

Депутатлар айрим моддаларни қайта ишлаш кераклигини таклифини билдириб, қонун лойиҳаси масъул қўмитага «уйга вазифа» сифатида қайтарилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбарини фармонига асосан Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Хамидов Бахтияр Султановичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони берилибди. Хайрият, бу юртда фақат машшоқлар эмас, иқтисодчилар ҳам мукофотланиб тураркан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбарини топшириғига биноан Бош вазир Абдулла Арипов бир самолёт вазирлар билан қўшни Афғонистонга борибди.

Айни пайтда Афғонистон бош вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар билан ўзаро савдо-сотиқ ишларини ривожлантириш бўйича «перегавор» олиб боряпти экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Экологик лойиҳаларнинг ситуацион хариталарини тасдиқлашнинг электрон механизми жорий этилди.

Энди буюртмачи томонидан лойиҳа ҳужжатлари Давлат экологик экспертизаси марказининг eco-service.uz дастури орқали электрон киритилгандан сўнг ариза шакиллантиради ҳамда дастур орқали автоматик тарзда туман (шаҳар) инспекция бўлим бошлиғи ва масъул инспекторларнинг профилига  юборилади.

Туман (шаҳар) экологик инспекция бўлими бошлиғи ва инспекторлари eco-service.uz дастурига электрон рақамли имзоси орқали киришади ва ситуацион хариталарни кўриб чиқади. Инспекторлар ситуацион харитадаги белгиланган объект жойлашган ҳудудга чиқиб, объектнинг географик координаталари, рекреация зоналари, аҳоли яшаш жойлари, сув ва газ қувурлари каби маълумотлар ситуатион харитага мос келишини текширади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тарихий фото: Ўзбекистонни энг бой ва қудратли шахслари бир стол атрофида тўпланиб, «турк бардак чойи» устида суҳбатлашишмоқда – бахт оддийликда деб шуни айтишадида 😁.

Суратда Савдо-саноат палатаси раиси – «текстил қироли» Даврон Ваҳобов, ОКМК раиси – «олтин ва мис қироли» Абдулла Хурсанов, Автосаноат раиси – «шапка қироли» Улуғбек Рўзиқулов, «Eriell Group» раиси – «пудрат қироли» Баҳтиёр Фозилов, «J-UNITED GROUP» раиси – «электротехника ва госзаказлар қироли» Жаҳонгир Ортиқхўжаев, BMB Holding раиси«зафарон қироли» Бекзод Маматқулов ва бошқа «қирол»ларни кўриш мумкин.

PS. Шу раислар чойхонада «гап» ўйнаб, ўртада пул ташлашса мамлакат ташқи қарзини камида ярмини ёпиб юбориш мумкин бўлса керак-а 😅

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хориж қамоқхоналаридаги юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилиши мумкин

Янги қонун лойиҳаси билан хорижда жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон фуқароларини юртга қайтаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бош вазир Абдулла Ариповни Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон футбол терма жамоаси ҳақидаги фикрлари

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​Шу кунларда Марказий Осиё минтақасида ўзгача кайфият – Буюк Турон руҳи кезиб юргандек. Бу нафақат минтақа давлатларини ҳукуматлари ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамланишида, балки қардош халқларни ўзаро яқинлашувида ҳам сезиш мумкин. Айниқса яқинда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида қардош халқлар бир-бирини қўллаб-қувватлашларида яққол намоён бўлди.

Менимча, Марказий Осиё мамлакатлари тарихий бирлашув остонасида туришибди. Зеро, минтақани бугунги куни ва келажаги бизнинг қўлимизда.

Куни кеча қўхна Шаҳрисабзда эковазирликни ташаббуси билан «Ёшлар келажак бунёдкорлари» халқаро қурултойи бўлиб ўтди. Эътибор беринг, «Мен ўзбекман» деган таронага қозоқ, қирғиз ва тожик ёшлари ҳам ўз давлатларининг байроқларини кўтарган ҳолда жўр бўлиб куйлашмоқда! Шу пайтда танамдан чумоли ўрмалаб кетгандек бўлди.

Барчамиз бир-биримизни, муқаддас байроқларимизни қадрласак, дунёдаги энг кучли, аҳил, тинч ва хавфсиз минтақага айланамиз. Шунда бизни бир-биримиздан рашк қиладиган катта оғалар билан тенг даражада гаплашамиз, уларнинг ҳар қандай босим-у шантажларига муносиб жавоб қайтароламиз.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Подписаться на канал