mufasa_mh | Неотсортированное

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Подписаться на канал

Mufasa

Ўлка тинч – Дунё тинч деган нақл бор қадимдан. Ўзбекистоннинг ҳар бир ғалабаси бу Марказий Осиё ғалабасидир. Қардошларимизнинг ғалабаси БИЗНИНГ ғалабамиздир!
Муҳтарам Президентимизнинг қардош мамлакатларга рақобатчи эмас, балки ўз қардошимиз деб қараш, бирлик-баробарлик руҳида бирлашиб, ўзаро муваффақиятимиздан шодланиб яшашни ўрганишга йўналитирилган сиёсий иродалари бутун Марказий Осиё давлатларини бирлаштирмоқда! Буюк Турон руҳи қайта юксалмоқда.

Ҳар биримиз қардош халқларимизнинг муқаддас байроғини ўз муқаддас байроғимиздек қадрласак, Марказий Осиё бир тану бир жондек бирлашса, Дунёда энг кучли минтақалардан бирига айланамиз. Халқларимиз қўлни қўлга бериб бирга ҳаракат қилса, жаҳон шоҳсупаларида энг кучлилар бўламиз!

Ғалабамиз муборак – Марказий Осиё!
Ғалабамиз муборак – Қардош Халқлар!

Читать полностью…

Mufasa

👨‍👩‍👧‍👦 Фарзандларингиз учун қулай шароит яратинг!

Уйингиз турли шовқинлару овозлардан ҳоли бўлишини истасангиз, базальт изоляцион плиталаридан фойдаланинг. Чунки базальт тошидан ишлаб чиқариладиган ушбу плиталар ташқи шовқиннинг ичкарига киришидан ҳимоя қилади.

🏬 Бу ўз навбатида, фарзандингиз маза қилиб ухлашини таъминлайди.

📞 +998 90 150 00 00
📞 +998 55 516 01 01

🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Ҳарорат муаллифи

1️⃣ Telegram 2️⃣ Instagram 3️⃣ Facebook
4️⃣ X(twitter) 📺 Thermo_Plus">You tube 🌎 Veb-sayt реклама

Читать полностью…

Mufasa

Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам Олимпиада чемпиони бўлди.

Бу тўртинчи олтин медалимиз.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кеча «Renessans TV»да бугунги кунда Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлиларда аҳолимизнинг асосий қисмини дам олишга қурби етадими? «Дача»ларни нархлари нега осмон? Шунга яраша уларнинг фаолияти қонунийми, солиқларни белгиланган тартибда тўляптими деган кўплаб саволлар юзасидан да солиқ ва туризм қўмиталарини масъуллари билан суҳбатлашдик.

Тўлиқ видео мана бу ерда https://youtu.be/EOCJYoG_njY?si=M6f4fB58nyq7ym5g

Кўринг ва албатта ўз фикрингизни билдиринг!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

ССВнинг собиқ вазири Амрилло Иноятов пиарни яхши кўргани билан ўз ишини ҳам анча яхши кўрарди. Ора-орада ҳудудларга чиқиб, у ердаги вазият билан танишиб турарди. Жамоатчилик билан муносабати ҳам илиқ эди, ижтимоий тармоқларда чиққан ҳар бир хабарга муносабат берарди.

Асилбек Худаяровни эса Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганига 8 ой бўлди. Унинг фаолиятига назар ташласангиз, шу вақт мобайнида асосан дипломатик ваколатхона раҳбарлари билан учрашган, элчиларни қабул қилган, халқаро анжуманларда қатнашган. «Ташқи ишлар вазирими бу, нима бало?» деб ўйлаб қоласан 😀. Ёки бу лавозимда вақтинча ўтириб, ташқи ишлар вазири бўлишга тайёрланяптими, ҳайронман. Орада мажбурликданми ёшлар билан учрашиб қўйган, холос.

Худаяров чет эллик казо-казо дипломатлар билан учрашиб, оламшумул ишларни ҳал қилмоқчи бўлиб юрганида туғруқхоналарда чақалоқлар ўляпти. Кесерва орқали она бўлган чортоқлик аёлни чақалоғи нобуд бўлган, қорнида эса бинт ва перчатки қолиб кетган. Икки ойдан бери ичидан дўхтирларни эсидан чиқиб қолган нарсалар чиқиб келяпти экан. Авваллари бу каби ҳолатларни фақат латифаларда эшитардик, мазза қилиб кулардик. Латифалар ҳаётимизга кўчиб бораётгани сайин куладиган эмас, йиғлайдиган бўляпмиз.

Яна бир нарса, юқорида айтганимдек ССВ илгари ҳар бир ҳолатга жиддий эътибор қаратиб, расмий муносабат билдирарди. Ҳозирда маткотибини иши кўп, расмий каналида олимпиада натижаларини эълон қилиб бориши керак. Тўғри-да, олимпиадани соғлиқни сақлаш вазирлиги ёритиб турмаса, бошқа қаердан хабардор бўламиз? Камига банкка ёлланма журналист бўлиб ишга кириб олган. Ҳай, майли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилоятини Тошкент туманига яп-янги ҳоким тайинланди. Бундан аввал Ижтимоий ҳимоя агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Сардорбек Кадиров Тошкент тумани ҳокими этиб тайинланди.

Қорақалпоғистонни Тахиатош туманига ҳам ҳоким тайинланди. У ерга Камилжан Айтбаев бўлди.

Инвестиция вазирлигида бош мутахассис лавозимида ишлаб юрган Нурали Жўраев эса бир юмалаб Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ҳокимига айланиб олди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Элёрбек Асронқулов эса Фарғона вилоятининг Фурқат тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бугун ҳокимларни тайинлов куни шекилли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасини «колл-маркази»ишга тушибди. Тарғибот ролигида бу марказ худди кўзани ичидаги жин каби тасвирланган. Исталган масалада қўнғироқ қилиш мумкин экан. Мурожаатлар ўз ечимини топадими-йўқми, бу оқсоқол Қуронбоев ва унинг ҳудудлардаги нойибларига боғлиқ, албатта.

Ҳа айтганча, сеҳрли қисқа рақамлар – 1276 дан иборат. Ишқилиб, прокуратурани қисқа рақамларини тақдирига ўхшаб доимий банд ёки вақтинча уланиш мумкин эмас бўлиб қолмасинда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Депутат Дониёр Ғаниев бир юмалаб халқ вакилидан халқ хизматчисига айланиб қолибди.

У Вазирлар Маҳкамаси инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

1997 йил

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ёввойи одамлар камёб сувсар боласини калтаклаб ўлдириб, буни энг бемаза тармоқ - тиктокка жойлаштиришган.

Тоғ сувсари йиртқич ҳайвон саналади. Лекин мен учун унинг боласини уриб ўлдирганлар йиртқич ва ваҳший ҳайвон.

Умуман олганда, одамлар йиртқич ҳайвонларга дуч келганида нима қилишлари керак? Йиртқич ҳайвонга дуч келганда ундан баттар ваҳшийга айланмаслик ва ўзингизни ҳимоя қилиш усун Эковазирлик яхши тавсияларини берибди.

Масалан, олдингиздан айиқ чиқиб қолди. Аслида у одамга камдан-кам ҳолларда ҳужум қиладиган жонзот. Лекин қорни оч ёки ўз ҳудудини ҳимоя қилмоқчи. Бу ҳолатда сиз қандай йўл тутишингиз керак? Шулар ҳақида батафсил маълумот берилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбари ва унинг жаомаси томонидан хотин-қизларга нисбатан юритилаётган давлат сиёсати сабабли жамиятда уларнинг ўрни ошиб боряпти. Халқаро даражадаги мусобақаларда — ҳоҳ у спорт, ҳоҳ у илм-фан йўналиши бўлсин, юқори марраларни эгаллашмоқда.

Давлат бошқаруви ва ҳокимият органларида ҳам хотин-қизларнинг роли оширилмоқда. Ҳоким ва вазир лавозимларига тайинлаш сиёсати кетмоқда. Вроде бу аёллар эркаклардан кам натижаларга эришмяпти. Аммо айрим жойларда аёлларни арзимаган сабаб билан ҳокимиятдан, лавозимдан четлаштириш «сиёсати» ҳам кетаётганга ўхшаяпти. Буни Қуйичирчиқ тумани ҳокими ўрнибосари — оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи кейсида яққол сезиш мумкин.

«Зам ҳоким» опа Касаба уюшмаси ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган «Шўрданак» ҳажвий театри дастури чиптаси учун «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан 15 млн сўм ажратиб, тадбиркор билан шартнома тузган.

Тадбиркор ҳисоб-рақамига тушган 15 млн сўмни «зам ҳоким» опага нақдлаштириб берган. Мен шундай прокурор ва судьяларни биламанки, шимолий вокзал тарафдаги кавказ ресторанида бир ўтиришда 15 млн сўмни кайф қилиб юборишади. Опа эса бу пулларни еб-ичиб юбормаган, балки «Шўрданак»чиларга берган.

Шу ерда ўз тахминимни айтиб кетай, менимча, бу театр Маданият вазирлиги билан келишиб, ҳудудларда томошалар ўтказиш учун «график» тузиб олишган камида. Бу худди мажбурий обуна каби «мажбурий томоша». Бундай томошалар ҳомийлик маблағларидан қопланиши лозим бўлган, аммо маблағ топилмаган. Таниш тадбиркордан қарз олиб, ануви сўтақўзи «Шўрданакчи»ларга бериб юборган. Кейин шартнома асосида тадбиркорга «қарзи»ни тўлаган.

Битта эпизод кам, шунинг учун материал синмаслиги учун иккинчи эпизод билан «бетонлашган». Эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун 90 млн 302 минг сўмга қурилиш моллари харид қилинган. «Зам ҳоким» опа 51 млн 274 минг сўмлик қурилиш материалларини тумандаги 16 та маҳаллада яшовчи фуқароларга тарқатган. У моддий жавобгар шахс бўлмасада, суд уни қолган 35 млн 172 минг сўмлик қурилиш материалларини растрата йўли билан талон-торож қилишда айбдор деб топган.

Қизиқ-а? Фармойишни ҳоким чиқарган, шартномани 1-зам ҳоким тузган, бухгалтер ва завхоз қолиб, зам ҳоким опа жавобгарликка тортилиб кетган. 1-зам ҳоким ва бошқалрга нисбатан қўзғатилган жиноят иши эса ҳаракатдан тугатилган. Қойил!)

Ну опа мужик экан. Бюждет пулни еб, сурворадиган каламушлардан фарқли равишда етказилган зарарни сразу қоплаб қўйган.

Билмадим, менга бу иш «заказной»дек туюляпти. Ҳатто вор-законларни ҳам башарасига бижир-бижир қўйиладиган, 100 минг доллар пора билан қўлга тушган прокурорни бош ҳарфлари ҳам беркитиладиган юртда, негадир зам ҳоким опани сурати ва бошқа барча маълумотлари мамлакатнинг энг катта накрутка каналида эълон қилинибди. Одатда, суд ҳукмидан сўнг ОАВда эълон қилинишига рози ёки рози эмаслиги ҳақида тилхат олинарди. Менимча, рози ёки норозилигига ҳам қарамай ОАВга сиздирилган.

PS. Пост 100 фоиз холис ёзилган. Зам ҳоким опани танимайман ҳам, умримда мулоқот ҳам қилмаганман. Соққаси ҳам олинмган, ҳеч ким илтимос ҳам қилмаган. Шунчаки, бу ҳолат мени таъсирлантирди ва ожизона фикрларимни билдирдим. Суд ҳукми чиқиб, ижрога қаратилиб бўлинган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Парижга «экстренный» вазиятларда жойида шеър ёзиб ташлаш учун борган чиновник-шоир Нодир Жонузоқ кечаги ғалабага атаб бир ажиб шиғир битибди.

Шундан тўрт мисра келтираман:

Олтин олиб келди ҳаммадан олдин,
Юз олтинга тенгдир биринчи олтин!
Ниҳоят ҳис қилдик ғалаба тотин,
Зафар қадаҳини тутди Диёра.

Ўзим жуда адабиёт шинавандаси бўлмасам-да, шоирнинг мухлислари бахтимиз бир тўла тўкис бўлсин дея қўярда-қўймай илтимос қилишди. Ҳай майли, деб сизлар билан бўлишяпман. Шеърни тўлиқ варианти роликда бор. Чиновник-шоир бу шеър орқали бориш-келиш расходларни солиқ тўловчилар олдида оқлаганми-йўқми, ўзинглар баҳо берасизлар 😉

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф «Тўмарис»га телефон қилиб, уни олтин медал билан табриклади.

Қисқа муддатли таътил тугабди, шекилли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Янгийўлда битта оилани ўлдириб (5 нафар), уйини ёқиб юборган гнида ушланибди.

Хонадон эгасини қариндоши экан. Ўртада қарз муносабатлари борлиги учун қотилликка қўл урганмиш тварь

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Фарғона ҳокими яширин қарор билан Қувасой шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни кейтеринг усулида овқатлантиришни танлов ёки тендер ўтказмасдан бир корхонага «совға» қилибди. Муборак бўлсин, давомли бўлсин!)

Баъзилар қонунчиликка кўра Мактаб вазирлиги танлов ўтказиб аниқлаши керак деяпти. Ие, ўша қонунда Бозоров ҳам амал қилсин деб алоҳида ёзиб қўймаган-ку!) Камига бу корхона раҳбари ва таъсисчиларидан бири бўлган шахс Бозоров билан фамилядош экан. Аввал хеш, баъд дарвеш.

Уч-тўрт кун аввал бир тадбиркор мурожаат қилиб, Олмазор туманида ҳам худди шундай ҳолат юз бераётганини маълум қилганди. Яъни, ҳоким тумандаги барча мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларнинг ошхоналарини бир тадбиркорга «тортиқ» қилаётган экан.

Қизиқ. Менимча, бу ҳолат республикани барча ҳудудларида содир бўлаётган бўлиши мумкин. Ё ҳокимларга «тепа»дан шундай топшириқ тушган, чунки айрим ҳокимлар худди «зомби»га ўхшайди – фақат топшириқ бажаришга ихтисослашган. Ё айрим ҳокимлар Давлат раҳбарини яқинда тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган учрашувига ўз услубларида «тайёрланишмоқда» – саботаж қилишмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эшакни меҳнати ҳалол, ўзи ҳаром деганларидек… Ўзбекистонда шундай соҳа вакиллари борки, улар байрам ва дам олиш кунлари ҳам давлат ғазнасини тўлдираман деб эшакдек ишлайди. Аммо ўзларини на касб байрами бор, на уларни табриклайдиган бирор кимса… Яхшиямки, буларни шўрпешнонасига Кудбиев битган: ҳар йили эринмай табриклайди.

Темир йўлчи-ю, откатчи қурувчиларни касб байрамлари бор ва катта концерт қўйиб табриклашади. Бир сўм солиқ тўламасдан фонограммада оғзини қимирлатиб тургани учун отарчига «хизмат кўрсатган артист унвони» берилади, бироқ давлат ғазнасини тўлдирадиган солиқчилар учун «хизмат кўрсатган солиқчи» унвони тугул, хизмат кийими учун ҳам пул берилмайди.

Ҳудудлардаги солиқ инспекторлари иш столи ва компютерини ҳам уйидан кўтариб келиб ишлашади, оқ қоғозни ҳам магазиндан қарзга олиб ишлатади. Булар худди кўнгилли равишда давлат бюджетини тўлдирувчи волонтёрларга ўхшайди. Молия вазирлигидан ҳар ой 50 млн сўм ойлик оладиган иқтисодчи ниқобидаги шотир блогерларни ойлиги ҳар йили ошиб боради, лекин солиқчиларни иш ҳажми кўпайган сари маошлари ошмайди.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича резултат керак бўлса, биринчи навбатда шулар подставага учраб, жертва қилинади. Чунки буларни ҳимояси йўқ. Прокурорни кучугига ҳам честь берадиган ГАИлар солиқчини бўғиб ўлдириб қўйиб ҳам енгил жазо олиб кетаверади.

Камига бу бечораларни бир вақтлар соғломлаштириш маркази бўларди, ҳозир бошқа соҳа вакиллари тортиб олиб қўйиб, ўзларига пул ювиш контораси қилиб олишган. Босқинчилар келганда Тошкент дарвозалари калитларини кўтариб олиб чиқиб берган бойларни авлодларидан бўлган бир собиқ вазир «солиқчиларни рағбатлантириш шарт эмас, ўзлари кўчада тирикчилик қилиб олаверади» деган фикри натижасида солиқчилар учун тузукроқ рағбатлантириш берилмайди.

Бюджет ҳаражатларини қисқартириш ҳақида гап кетса, ҳар сафар биринчи навбатда солиқ органлари штатлари қисқариб кетаверади. Дарахт бизнеси билан шуғулланадиган ўрмончини фарзанди Олий таълимда ўқиши учун имтиёзи бор, солиқчиларни фарзандлари эса как будто бу давлатга ўгайдек.

Унутманг, солиқлар - давлат таянчи! Ўзбек амалдорлари учун севимли бўлган Бенжамин Франклин дода «Дунёда ҳеч нарса солиқ ва ўлим каби муқаррар эмас» дея насиҳат қилиб кетган. Ҳар қандай давлатнинг ривожланишида солиқлар муҳим ўрин тутади. Кучли армия учун ҳам, кучли ижтимоий сиёсат учун ҳам солиқлар ва солиқчиларни ўрни беқиёс. Ҳай майли, гапирсам гап кўп. Солиқ инспекторларини ойлиги Молия вазирлигини шотир лоббистларидан кам бўлмайдиган давр келиб қолса, ўша пайтдан бошлаб солиқ тизимида коррупция йўқолади.

Юртимизни фидойи солиқчилари, норасмий касб байрамингиз муборак бўлсин! Шарафли касбингизни машаққатларида матонат тилайман.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

6-олтин!

Разамбек Жамолов япониялик рақибини ишончли мағлуб этиб, эркин кураш бўйича Ўзбекистонга узоқ кутилган олтинни олиб келди.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф телефон орқали чемпионларни табриклади: «СИЗДЕК БОЛАЛАРИМ БОРЛИГИДАН ҒУРУРЛАНАМАН»

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Самарқандда 5 нафар фуқаро «Омонқўтон» миллий табиат боғига «Йўлсой» бўлимида жойлашган собиқ оромгоҳ ҳудуди орқали экскаватор ва бульдозерлар билан кириб борган. Уларда боғ ҳудудига кириш учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатлар бўлмаган.

Боғ раҳбарияти табиат боғи муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд эканлиги, бу ерга рухсатсиз кириш, қурилиш ва қазиш ишларини олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирган ҳамда ҳудуддан чиқиб кетишни талаб қилган.

Шунга қарай, фуқаролар ноқонуний тарзда боғ ҳудудига киришда давом этишган ва бир неча дарахтлар ва ўсимликларга жиддий зарар етказишган.

Мазкур ҳолатга Эковазирликни матбуот котиби Лола Рахманбаева гувоҳ бўлиб қолган. Агар у тасодифан боғ ҳудудига келмаганида табиатга етказиладиган зарар миқдори бундан кўпроқ бўлиши мумкин эди. Шунинг учун ҳар доим айтаман-ку, пойтахтда ўтирадиган чиновниклар тез-тез ҳудудларга чиқиб туриши лозим.

Ҳолат юзасидан тузилган ҳужжатлар Бош прокуратурага йўлланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эътибор берган бўлсангиз бу йилги жазирамада ҳукуматнинг об-ҳавочилари «аномал иссиқ» ибораси ишлатмаяпти ҳамда Эрондан иссиқ ҳаво массалари кириб келди деган шаблон гаплардан ҳам фойдаланмаяпти. Аммо шунга қарамай, жазирама ҳаво ҳарорати аввалги йилларга нисбатан кучлироқ ва узоқ давом этаётгандек.

Йилда 4 та фасли бор, қиши жуда совуқ ва ёзи жуда иссиқ бўлган саноқли мамлакатлардан биримиз. Шунинг учун иморатлар қурганимизда, аввало, қишда иссиқ, ёзда салқин бўлишига эътибор қаратиш зарур.

Ҳозирги жазирамада кондиционер ёрдамида салқинлатилган хонада ўтириш, албатта, мазза. Лекин бу совитиш қурилмасидан доимий фойдаланиш ҳам ярамайди. Биринчидан, кондиционерни узоқ вақт ишлатганда хонадаги ҳаво намлиги пасайиб кетади. Бундан эса тери зарар кўриши ёки шамоллаб қолиш мумкин. Иккинчидан, меҳрибон энергетикларимиз лимит қўйиб қўйган.

Шу сабабли, табиий салқинликни сақлаш учун базальт изоляцион плиталаридан фойдаланган маъқул. Зеро, бу материал ташқи ҳавонинг уй ичига киришига йўл қўймай, хоналарда салқин ҳаво бўлишини таъминлайди. Қишда эса хонада иссиқликни ушлаб туради, газга ҳам лимит қўйилган. Ким қиш ғамини ёзда емаса, кейин қишда ғамини еб қолади. Базальт изоляцион плиталарини харид қилиш учун 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 брендининг +998 90 150 00 00 ёки +998 55 516 01 01 рақамларига қўнғироқ қилинг (реклама). Рақамни мендан олганизни айтсангиз, нархини келиштириб беришади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори хизмат қуроли билан турмуш ўртоғи ва 7 ойлик чақалоғини отиб ташлагани айтиляпти. Шундан сўнг у ўзини ҳам отиб ташлабди.

Буларга қуролни ҳам ишониб топшириб бўлмайди-я, тавба.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш учун сайловчиларнинг имзосини йиғишни бошлаб юборишибди.

ЎзЛиДеПчилар «ваъда эмас, натижа» деган лозунгдан фойдаланишмоқда экан. Кўрамиз, қандай натижа кўрсатишади)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қойил! Шоу-бизнес вакиллари ичида фақат Ситора Фармонова ўзимиздаги «Heaven's Garden»да дам олдим деяпти.

Ўзбекистонда фаррош ҳам даромад солиғи тўлайди, аммо булар солиқдан озод қилинган. Халқ хизматидамиз деган пафос гаплар билан ўзларини ва бошқаларни ишонтириб юришади. Лекин давлат тадбирига ҳам, камбағални тўйига ҳам катта пулга боришади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Жиззах «аркадағи»

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги афғонларнинг «Royal» бренди остидаги анор шарбати сифат талабларига жавоб бермаслигини аниқлабди.

Ушбу анор шарбати маҳсулоти таркибида «Азорубин, E 122» моддаси белгиланган меъёрдан ортиқ экан. Яна бир қанча талабларга жавоб бермаслиги айтилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

◽️ Thermo Plus бу нафақат сифатли маҳсулот, балки ўша маҳсулотни сифатли етказиб бериш ҳамдир.

🤝 Харид амалга оширилганидан сўнг етказиб бериш ишлари 5-10 кун ичида юртимизнинг исталган манзилига амалга оширилади.

🚚 Маҳсулотимизни сотиб олиш бўйича қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб, савдо менежерларимиздан маълумот олишингиз мумкин:

📞 +998 90 150 00 00
📞 +998 55 516 01 01

🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Ҳарорат муаллифи

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сиёсатшунослар иштирокидаги подкастларни кўрсангиз, «ўнглар» ва «сўллар» ёки марказчилар дея кўп гапиришади. Кўпчиликда савол туғилиши мумкин: нима ўзи булар, ким булар деган.

Мана бу видеода худди шу атамаларга изоҳ бериш билан биргаликда дунё сиёсий майдонига сиёсий партияларни ўрни ва уларнинг ғоялари ҳам осон тилда тушунтирилган. Сиёсатга қизиқиши уйғонганлар учун фойдали контент.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тўмарислар келди, Диёралар келди 🫡

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мамлакат энерготизимида истеъмол қуввати 11 822 МВтни ташкил қилибди. Бу кўрсаткич ёз учун тарихдаги абсолют рекорд экан.

Одамлар тарифингаям, оширган нархингаям, қўйган лимитингаям деб жазирама иссиқда кондиционерни ванғиллатиб ишлатиб ётишибди 😁 ўзи қуёш бобога ер юзида Ўзбекистондан ҳам бошқа давлатлар борлигини айтиш керакми дейман 🌞

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сайлов жараёни иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни тўлиқ рақамлаштириш, сайлов тартиботларидаги бюрократия, ортиқча вақт сарфи ва ҳужжатлар ҳаракатини қисқартириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, сайловларга оид маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлаш мақсадида «E-Saylov» ахборот тизими ишлаб чиқилибди.

Яхши янгилик. Асосийси, бу платформа сабабли 8 тонна қоғоз ва 5 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қолинаркан. Шунисигаям шукур!)

@mufasa_mh

Читать полностью…
Подписаться на канал