Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
@mufasa_mh
🏦 Асакабанк бош офисида «Замонавий жамиятда гендер тенглиги» мавзусида кенгайтирилган очиқ учрашув ташкил этилди
Замонавий жамиятда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка бўлган интилиш нафақат адолат тўғрисидаги масала, балки барқарор ривожланиш ва фаровонликнинг асосий меъзонидир. Айнан мана шундай йўналишдаги гендер стереотипини бартараф этиш ва гендер тенгликка эришиш мақсадида Асакабанк фаол ишлар олиб бормоқда.
Шу жумладан, Асакабанк томонидан "Аёллар клуби" фаолияти йўлга қўйилган. Клубнинг асосий мақсад ва вазифалари аёлларни шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишида қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳитни яратишдан иборат.
Асакабанкнинг ISFT институти билан ҳамкорликдаги кенгайтирилган очиқ учрашуви шу мақсадда ўтказилиб, ушбу тадбирда банк ходимлари, шунингдек, банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар.
Хусусан тадбирда Ўзбекистон фанлар Академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг ижрочи директори Элико Маргишвили ҳамда ISFT тадқиқот маркази директори Михаил Царев каби спикерлар мавзу доирасида чиқиш қилишди.
@mufasa_mh
Юракдан чиққан эътироф юракка етиб боради. Ижтимоий ҳимоя - бу шунчаки сиёсат эмас. Ижтимоий ҳимоя - Давлатнинг ИНСОНИЙЛИК ЮЗИДИР!!!
Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганига кўп бўлмади. Аммо Президентнинг қўйган вазифаларини шунчаки вазифа деб эмас, муқаддас бурч деб билди Агентлик.
Қилинган ишларни кўриб Агентлик масъуллари энг аввало Аллоҳнинг, кейин Давлат раҳбарининг олдида юзи ёруғ бўлганини эътироф этмай иложи йўқ. Ўтган давр мобайнида Агентлик ўз ишини томоқ йиртиб дунёга жар солмади. Индамай ўз вазифасини бажариб келмоқда. Шараф билан буни уддаламоқда!
Агентлик Президентнинг орзуси - ДАВЛАТ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҲЕЧ БИР ВАТАНДОШИНИ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАСЛИК ОРЗУСИНИ амалга оширмоқда!!!
Отабек Умаров
1 трлн сўмга ер сотиб олмоқчи бўлиб жамоатчилик эътиборига тушган Пискентни собиқ ҳокими Рахимжон Рихсиев Тошкент тумани ҳокими в.в.б. лавозимига тайинланибди.
Рахимжон жуда талабчан ҳокимлардан, Президент қарорларини биринчилардан бўлиб ижро этади. Пискентда ҳокимлик пайтида Президент давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлишини тақиқлайдиган қонунни имзолаши билан у сразу янги фирма очиб, уни ягона таъсисчисига айланган эди.
Кеча янги лавозимга ўтганини билдириш учунми, тор доирада сайёр қабул ўтказибди. Хабарда Рахимжон Рихсиев туманнинг «Боғизилол»маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, у ерда фуқароларнинг мурожаатини тинглагани маълум қилинган. 200 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган туманда 10 нафар фуқаро иштирок этгани ҳам майли, хабарга илова қилинган суратлардан кўриш мумкин-ки, ҳоким бова ўз кабинетида ўтирибди. Ҳайронман, балки Рихсиевни кабинети худди Чингизхонни чодири каби кўчиб юрар-а? Агар шундай бўлса яхши-ку, сайёр қабул ўтказиш учун жазирама иссиқ ёки қаҳратон қишда кабинетдан ташқарига чиқишга ҳожат қолмайди, кабинетни ўзи керакли маҳаллага олиб бораверади.
@mufasa_mh
Спикер тўғри қарор қабул қилди
Аслида ялпи мажлисни ўтказиш билан боғлиқ Регламентга кўра, танаффус эълон қилиниши масаласи овозга қўйилмайди.
Бироқ бугун Раислик қилувчи депутатларнинг фикри, нуқтаи назарини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказишга қарор қилди.
Агарда депутатларнинг 100 фоизи мажлис давом эттирилишини қўллаб-қувватлаганида, йиғилиш, шубҳасиз, давом эттирилган бўлар эди.
22 нафар депутат танаффус эълон қилинишини маъқуллаб, овоз бердими, демак, камида шунча вакил қонун лойиҳаларини суст кайфиятда кўриб чиқарди.
Ваҳимага ўрин йўқ: Тушлик танаффусидан кейин ялпи мажлис қизғин тортишувлар билан давом этди. Қизиққанларни тўғридан-тўғри эфирларни кузатишга чорлаб қоламиз.
P.S. Тармоқдаги муҳокамаларни ўқиб, тушликка нима еганим ҳам эсимдан чиқиб кетди)) Ўртоқлар, тушлик қилдингларми ўзи? 😉
Одилжон Тожиев
Бўстонлиқда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун дам олиш кунлари Тошкент вилояти ЙПХ бошлиғи бошчилигида 50 дан зиёд ходимлар жалб қилинаётган экан. Деярли ҳар бир чорраҳа, пиёдалар ўтиш йўлаги ва бурилиш жойларида ЙПХ ходимлари хизматга шай бўлиб турибди. Кўриб раҳминг ҳам келиб кетади, бу қуёшда 3 дақиқа туришни ўзи катта жасорат. Шунақа пайтда тўлаган солиқларимдан рози бўлиб кетаман. Бўстонлиқда машиналар жуда ҳам кўп. Олдиндаги машиналар ҳаттоки 30 секунд тўхтаб қолса, улкан тирбандликлар ҳосил бўлади. Буни олдини олиш учун ЙПХ ходимлари бор куч ғайратини сарфламоқда.
Баъзи жойлардаги тирбандликларни 1000 та ЙПХ ходимини жалб қилиб ҳам олдини олиб бўлмайди. Бунинг учун янги кўприклар ва йўл ўтказгичларни қуриш керак. Оддий мисол, пойтахтдан Бўстонлиққа Янги Ўзбекистон кўчаси орқали кетишда туннел очилиши билан бу ердаги чорраҳада ҳосил бўладиган тирбандликларни олди олинди. Ҳозир машиналар бир-бирига ҳалақит қилмай туннел орқали Бўстонлиқ ёки Паркентга ўтиб кетишмоқда. Чирчиқ шаҳарга киришдаги туннел ҳам яхши ечим бўлган. Мол бозордан ўтганда ҳам янги туннел қуриш ишлари олиб бориляпти. Мана шу ердаги қайрилиб олиш жойи ҳам авария ўчоқларидан бири.
@mufasa_mh
«Чорвоқ» сув омборида навбатдаги фожиа: мутасадди ташкилотлар қаерга қараяпти?
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида 20 июль куни соат «Чорвоқ»да аянчли воқеа содир бўлгани ҳақида деярли барча хабар топди.
19 ёшли Қодиров Фозилжон скутер ҳайдаётган вақтида вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган. Натижада катамаранда бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Бош прокуратура матбуот котибининг ёзишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 260-моддаси (Темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда экан.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади: «Чорвоқ»ни эгаси борми? Бунга кимдир жавобгарликни бўйнига оладими? Бундан ташқари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва Сув хўжалиги вазирликлари ва бошқа мутасаддиларчи? Наҳотки ушбу ҳудудда скутерларни тартибга солиш, умуман, хавфсизлик чораларини таъминлаш борасида қатъий чоралар кўриш қийин бўлса? Умид қиламизки, мутасадди ташкилотлар бу борада керакли чораларни кўришади ва юқоридаги каби фожиаларнинг олди олинади.
Ҳа айтганча, Ҳукуматнинг бундан 4 йил аввалги қарорида «Чорвоқ» сув омборида моторсиз, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи ҳамда махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг моторли сув транспорти воситаларидан ташқари барча моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши, шунингдек, Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида (махсус ажратилган сув ҳавзаларидан ташқари) чўмилиш, транспорт воситаларини ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш тақиқланади, дейилган эди.
@mufasa_mh
Энди ҳокимлар бир ҳудудга сурункасига икки муддатдан ортиқ тайинланмайди.
Ҳудуд ҳокими бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгаши раиси бўлолмайди. Маҳаллий кенгашлар фаолиятига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилади.
Шунингдек, қонун лойиҳасида маҳаллий кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Ягона электрон тизимда (e-qaror.gov.uz) рўйхатдан ўтказилиши ва тизимга жойлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланмоқда.
@mufasa_mh
ГАИни каттаси ишдан кетди
Ва ниҳоят Саидов Олим Чориқулович ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ибрагимов Шерзод Шокирович тайинланди.
Менимча, республикада ЙТҲ сабабли ўлимлар, айниқса, ёш болалар ўлими кўпайганлиги бўйича Олим Чориқулович ишдан кетди. Бундан ташқари, пойтахтда тунда қора иномаркаларни овлаш-талаш мақсадида ўтказиладиган бўлар-бўлмас рейдлар, ЙПХ ходимларни қўпол муомаласи сабаб бўлган бўлиши ҳам мумкин. Олим Чориқуловични бошқа ишга ўтган дейишяпти, унинг учун энг яхши иш маҳалла раислиги лавозими, аслида. Шунда вию-вию қилмай манзилига яндексда етиб олаверади)
@mufasa_mh
Сайлов яқин шекилли. Депутатлар сайлов ҳақида аста секинлик билан оғиз очишни бошлашди. Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев аралаш сайлов тизимининг хорижий тажрибасини қиёслаб берибди.
Депутат Қодир Жўраев мажоритар ва пропорционал сайлов тизимларининг ҳар иккаласининг ҳам айрим камчиликларга эга эканлигини ёзар экан, мажоритар сайлов тизимида асосий эътибор номзодларга қаратилгани боис, ушбу тизим кўппартиявийликнинг ривожланишига етарлича шароит яратмаcлигини таъкидлаган.
@mufasa_mh
Ва ниҳоят. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Ноқонуний чиқиндихона ташкил этган фуқаро қамалди
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида Чирчиқ дарёси ўзанида туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ҳеч қандай махсус рухсатномаларга эга бўлмасдан ноқонуний чиқиндихона ташкил қилган фуқаро 3 йилу 9 ойга «кесилди».
Шунингдек, ушбу фуқародан давлат фойдасига 3 млрд сўмдан зиёд маблағ ундирилиши белгиланган.
@mufasa_mh
«Депутат билан бир кун» лойиҳасининг галдаги сони Асака сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Жаҳонгир Абдурасулов ҳақида экан.
@mufasa_mh
Бугундан сайлов кампаниясига старт берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.
@mufasa_mh
Сохта табибларга ҳам жавобгарлик белгиланмоқда
Фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий наф олиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Шу билан бирга, мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишни тақиқланади.
@mufasa_mh
Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсизлар. Дунёга ўз сўзларингни айтинглар. Халқимиз, Ватанимиз, сизларга ишонади.
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти.
Эковазирликни хабар беришича, 2024 йилнинг I ва II-чоракларида ов қилиш ҳамда балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 287 та ҳолатда 298 нафар шахсга нисбатан 957 млн сўмлик жарима белгиланган.
2023 йилдаги назорат тадбирларида эса ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 997 та ҳолат аниқланган ва 995 нафар шахсга нисбатан 1,7 млрд сўмлик чоралар кўрилган эди.
28 февралдан юртимизда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ов қилиш муддати якунланган. Тақиқ 15 августгача давом этади.
@mufasa_mh
Жуда оз қолди…
«Париж-2024» Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун 450 нафар мухлис Францияга олиб кетилибди. Шундан 200 нафари «Андижон» клубини мухлислари экан.
@mufasa_mh
Энди психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари ССВ томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Қонунчилик палатаси Ялпи мажлисида «Аҳолига псмхологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Шунингдек, ахлоқий бузуқликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Бундан ташқари, гўёки маърифий деб баҳоланадиган кўп сонли йиғинлар, учрашувлар, ўқув ва суҳбатларни олиб бораёган махсус билим ва тажрибага эга бўлмаган сохта тренерлар, лекторларни фаолияти тартибга солинади. Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланяпти.
@mufasa_mh
Рақобат қўмитаси кийим дўконини қонун талабларини бузган деб топиб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилибди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков эса бу ҳолатда сутдек оппоқ, яъни ҳеч нарса қилмагани аниқланган ва унга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Қози почча, сизлар нима қилсанглар ҳам қонунга тўғри келаверади-я?
@mufasa_mh
Шерзод Кудбиев: «сизни олдингизда бутун солиқ марказий аппарати тикка турса арзийди»
Сирдарёда дўкон сотувчисидан чек сўрагани учун калтак еган 12 ёшли бола Солиқ қўмитасига таклиф қилинибди. Тарсаки туширган дўкон сотувчисига маъмурий иш қўзғатилган.
@mufasa_mh
«Базальт изоляцион плиталари билан уйни ташқи томондан қоплашнинг қандай фойдали томонлари бор»дея сунъий интеллектдан сўраб кўрсам, қуйидагича жавоб берди.
✅Иссиқлик изоляцияси: Базальт изоляция плиталари иссиқликни яхши сақлайди, бу эса ёзда уйни салқин, қишда эса илиқ ушлаб туришга ёрдам беради. Натижада, энергия сарфини камайтириш ва иситиш/совутиш харажатларини тежаш мумкин.
✅ Овоз изоляцияси:
Базальт изоляция плиталари шовқинни яхши ютади, бу эса уйни ташқи шовқинлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
✅ Ёнғинга чидамлилик:
Базальт изоляция плиталари ёнғинга чидамли материалдир, бу эса уйнинг ёнғин хавфсизлигини оширади.
✅ Узоқ умр: Базальт изоляция плиталари узоқ умрга эга бўлиб, вақт ўтиши билан ўз хусусиятларини йўқотмайди.
✅ Экологик тоза: Базальт изоляция плиталари табиий материалдан тайёрланган ва экологик тоза ҳисобланади.
Базальт изоляцион плиталарини «Thermo Plus»дан харид қилишингиз мумкин.
Маълумот олиш учун:
📞+998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00 рақамларига қўнғироқ қилинг.
Реклама
Шавкат Мирзиёев: «Халқимиз бизни қўллаб-қувватлайди, мен бунга ишонаман»
@mufasa_mh
🏫 Maktab va bog'cha qurilishlari uchun - Thermo Plus mahsulotlari
Bazalt mineral plitalarining asosiy vazifasi bu ichki havo haroratni mo'tadil saqlash hisoblanadi. Bu esa maktab va bog'chalarda tahsil olayotganlar va xodimlar uchun juda muhim ko'rsatkich.
Ichki xonalardagi qulay sharoit nafaqat binoni mustahkam qiladi balki ta'lim sifatiga ham o'z ta'sirini o'tkazadi.
Davlat buyurtmasiga asosan Khorezm Insulation Group tomonidan Thermo Plus savdo belgisi ostida ishlab chiqarilgan mahsulotlar Respublikaning 9 viloyat maktab va bog'chalariga yetkazib berilmoqda.
📞 +99890 150 00 00
📥 info@sagroup.uz
Reklama
Ўтда куймас, сувда чўкмас чиновник-олигарх Ботир Зокиров Қурилиш вазири лавозимидан озод этилгани билан унинг Кабминдаги жияни Шерзод Абидов ўз лавозимида қолар экан, менимча, республикадаги қурилиш-пудрат ишлари ҳали-бери қурувчи Зокировлар сулоласи назоратида бўлиб тураверади.
@mufasa_mh
Президент раислигида ўтаётган йиғилишда туман ҳокимлари ва солиқчилар режани бажараман деб, тадбиркорни ортиқча тўлов қилишга мажбурлаётгани бўйича ҳолатлар кузатилаётгани қайд этилди.
Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди: тадбиркорга ортиқча тўлов қилдирган масъуллар жазоланади. Бош прокуратурага бу масалани алоҳида назоратга олиш топширилди.
Шунингдек, фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисабатан интизомий жазо чораларини кўрилди. Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олинди.
@mufasa_mh
Ўзбекистон газ заҳираси бўйича дунёда 24-ўринни эгаллайди. Бутун дунёдаги газ заҳираларини 0,6 фоизи бизда. Где-то 1,86 триллион куб метр бор. Энергетикларни пири Алишер Султонов айтганидек, «газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади».
Заҳира кўп бўлгани билан уни қазиб олиш муҳим. «Ўзбекнефтгаз» АЖни маткотиби жазирама иссиқда кондиционерли юмшоққина йўлтанламас машинада чайқалиб-чайқалиб Қарши шаҳридан 130 км узоқлиқда жойлашган «Зеварда» конидаги қудуқларга борибди.
У саҳрони қоқ ўртасида юқори даражадаги жазирамада оғир меҳнат воситалари билан газ қазиётган бурғиловчилар фаолияитини кўрсатишга ҳаракат қилган.
Бу ерда меҳнат қилаётганлар қазиб олинадиган газни кейинг тақдири – шимолли ўртакашлар орқали шарққа сотилиб кетиши мумкинлигини билишмайди. Шунинг учун уларни маломат қилманглар!)
@mufasa_mh
Доналд Трампга ўқ узган Томас Мэтю Крукс: «Республикачиларни ёмон кўраман, Трампдан нафратланаман»
@mufasa_mh