Эковазир ва ёшлар учрашувида «маҳалла еттилиги»га дарахтларни мунтаззам қарайдиган лавозим қўшиб, «маҳалла саккизлиги»ни ташкил қилиш таклифи билдирилди. Вазир ушбу таклифни ижобий қабул қилиб, «маҳалла боғбони» лавозимини жорий қилиш учун ҳаракатлар бўлганини маълум қилди.
@mufasa_mh
Ота-онанинг ўз фарзандига тарбия, жумладан шахсан ўзи диний таълим бериш ҳуқуқи дахлсиз
Куни кеча Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган бола ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси юзасидан ижтимоий тармоқлардаги айрим фикрларга кўзим тушди.
Гап ўзи нима ҳақида бормоқда?
“Таълим тўғрисида”ги Қонунга кўра, боланинг умумий ўрта, ўрта махсус таълим олишини таъминлаш, унинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланишига шароит яратиш ота-оналар мажбурияти ҳисобланади.
Охирги
5
йилда “ҳужра”да диний таълим олган
9 705
нафар бола аниқланган.
Қорақалпоғистонда Орол денгизи тубида Эковазир Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш кунига бағишлаб «Aral Sea Eco Marathon» бўлиб ўтибди.
Марафонда Кения, Того, Франция, Хитой, Япония, Покистон, Филиппин каби давлатларнинг спортчилари қатнашган.
Яхши ташаббус. Оролнинг экологик ҳалокатига мана шундай тадбирларни ўтказиш орқали бутун дунё этътиборини тортиш мумкин.
@mufasa_mh
«Ёшлар ойлиги» доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар комиссияси, Парламент ахборот маркази ва «Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази» ННТ ҳамкорлигида «Парламент билимдони» танлови ташкил этилганди.
Уч босқичда ўтказилган танловда парламент фаолияти ва сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган 14-18 ёш ва 19-25 ёш тоифасида 3109 нафар ёшлар қизиқиш билдирган.
Ҳар бир босқичда энг кучлилар тест синовларида саралаб борилиб, якуний босқичга эса 30 нафар ёшлар ўтган. Улардан энг тўғри ва тезкор жавоб берган 6 нафар ёшлар ғолиб деб топилибди.
Одилжон Тожиев яқин кунларда парламентда ушбу ёшлар билан учрашув ўтказилади демоқда. Инсайдерга кўра, ғолибларни «iPhone 15» интизорлик билан кутмоқда экан.
@mufasa_mh
Айни пайтда Хитой халқ республикаси Аньхой провинциясининг маъмурий маркази Хефей шаҳрида Тошкент вилояти делегацияси иштирокида инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтяпти.
Форумни расмий қисми якунлангач, Зойир Мирзаев хитойлик ишбилармонлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.
@mufasa_mh
Эковазирлик ходимлаари Фарғонада бўз эчкамарини сотмоқчи бўлган фуқарони ушлашибди. Ҳозирда ҳуқуқбузарни иши судда, эчкемар эса пока табиатда.
«Зўр бўлибди» деб табиатга қўйворилган жойидан яна қайта ушлаб еб қўйманглар. Уни саратон ва бошқа касалликларга давоси бор деган гап ёлғон, ишонманглар. Гўштидан ош ҳам, қазон кабоб ҳам ўхшамайд. Қимирлаган нарсани қозонга босиб еворадиганларни дастидан бўз эчкамарлари камайиб, қизил китобга киритиб қўйилган. Уни ўлдирганга жарима белгиланган. Ислом динида ҳам эчкемарни гўшти харом дейилган.
@mufasa_mh
Бекобод шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида жанжал кўтариб, ИИБ биносига олиб борилган фуқаролардан бири ўлиб қолибди.
Ҳозирда фуқаронинг ўлими сабабларига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
@mufasa_mh
Энди ҳокимлар маҳаллий Кенгашларга раислик қилмайди
Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид бўлган қонун лойиҳасини ишлаб чиқилибди. Лойиҳага кўра, эндиликда маҳаллий Кенгашларга раис айнан депутатларнинг орасидан сайланади. У ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги белгиланяпти.
Туман-шаҳарларга ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганда бўлғуси ҳоким маҳаллий Кенгаш депутатларига ушбу ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиш шартли кўрсатилмоқда.
@mufasa_mh
МИБдан қарздор вазирлик қимматбаҳо машиналар харид қилмоқда
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Маъмурий-хўжалик хизмати» ДМ бир миллиард сўмдан зиёд маблағларга икки дона электромобил (гибрид)лар харид қиляпти.
Мазкур давлат харидларида автомобилларни модели кўрсатилмаган, аммо спецификация ва нархига асосланиб «BYD HAN» ва «BYD SONG Plus DM-i» харид қилинаётганини тахмин қилиш мумкин.
Ҳозирги вақтда Яшнобод тумани МИБ иш юрутивидаги ижро ҳужжатларига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Маъмурий-хўжалик хизмати» ДМнинг 1,6 млрд сўмдан зиёд қарздорлиги мавжуд.
Манба: @revizor_uzb
Ўтган ҳафтада Давлат раҳбари тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларга электрни тежаш бўйича топшириқ берганида «ишқилиб, булар тежашни –ўчириш деб тушунган бўлмасинлар-да» деган хавотир пайдо бўлган эди.
Давлат раҳбари «Тежаш – йўқотишларни камайтириш, тежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига бўлиши шарт» деганида бу гаплар айрим амалдорларни у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетиши, бу топшириқни тескарсини қилишлари аниқ эди.
Кеча ҳам ўчиришди, бугун ҳам… Авваллари энг «ёмон замон»ларда ҳам байрам кунлари аҳолини кайфиятига салбий таъсир кўрсатмаслик учун бир амаллаб свет ва газни ўчиришмасди. Ҳозирда бундай қадриятлар ҳам йўқ бўлиб кетган, шекилли. Аҳолини кайфиятини кўтарамиз деб миллиард-миллиард пулларни сарфлаб, концертлар уюштиришади. Аммо аҳолини кайфияти тушмаслиги учун оддий свет ва газни ўзи етарли эканлигини айрим вазир-у ҳокимларни пластмасса каллалари қабул қилмайди.
Энг ёмони, свет ўчган пайтда ички хотиржамликни сақлаб, «авария бўлдимикан, қачон келаркан» деб сўраш учун диспетчерга телефон қиласан, бироқ учта рақамдан бири доимо занят, иккинчисини кимдир трубкани кўтариб қўйиб қўяверади, учинчисига эса ҳеч қачон тушиб бўлмайди, жавоб йўқ.
Кейин ўйлайсан, нима хато қилдим? Вроде ҳаммасини тўғри қиляпман-ку! Олдиндан тўлов қилсам, ноқонуний уланиб олмаган бўлсам, тежаш керак экан деб апрел-май ойларида 158 кВт/сдан, июнь ойининг 16 кунида 86 кВт/ с истеъмол қилган бўлсак, яна нима қилиш керак? Балки, кечаги қурбонликка сўйилган қўйнинг бўйин ва қўлидан олиб, туман электросет бошлиғини йўқлаб келсамикан? «Ака, бизни светга қараб туринг» деб. Ёки бира тўла Алайскийдан бозорлик қилиб, катта саватни кўтариб Мустафоевни олдига борайми? «Светни ёқворинг, шеф» деб. Одатда, катта истеъмолчилар шундай қилади дейишади-ку, мени улардан нима камим бор?
@mufasa_mh
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Баҳодиров Азизбек Абдулазизович Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.
А.Баҳодиров тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Facebook | Instagram
Бундан 5 йил аввал «Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида» жамоавий мурожаат пайдо бўлганди. Ушбу мурожаат 14 мингдан зиёд овоз тўплаган бўлса-да, аммо бунга на ҳукумат, на парламент эътибор қаратган. Мурожаат ҳозирги кунга қадар кўриб чиқиш жараёнида турибди.
Орадан бир йил ўтиб, автобусларнинг ойналарини «тонировка» қилишга рухсат берилди, бироқ текинга эмас — ҳар йили БҲМнинг 40 баравари миқдорида тўлов белгиланганди.
Шу билан қора халқ - қорайишга мажбур бўлиб юраверди, токи бу масалага Давлат раҳбарини шахсан ўзи эътибор қаратмагунча. Ўтган йилнинг май ойида Чилонзор туманига қилинган ташрифда автобусларни «тонировка»лаш бўйича топшириқ берилди. Орадан икки ойча вақт ўтиб, ёзнинг қоқ чилласида автобусларнинг ён ойналарини қорайтиришга рухсат берилгани маълум қилинди.
Автобусларни тонировкалаш жараёни учун 144,4 минг квадрат метр плёнкалар «Тошшаҳартрансхизмат»га тақдим қилиниши айтилган. Пойтахтдан бошқа ҳудуддаги одамлар қуёшни севишади, ультра бинафша нурлардан тобланиш учун атайлабдан автобусларда юришади деб ўйлашса керак. Майли, фақат пойтахтдаги автобуслар учун плёнка берилибди, лекин нега барча автобуслар ҳозирги кунга қадар «тонировка»ланмаган? Плёнка етмай қолдими ёки бир қисмини Сергилига обориб сотворишдими, билмадим-у, аммо ҳанузгача пойтахтдаги айрим автобусларнинг ойналари қорайтирилмаган. Бу нима, Давлат раҳбарининг топшириғини саботаж қилишми? Транспорт вазирини ўзи ҳозирги жазирамада ҳеч бўлмаганда 15 минут кондиционерсиз ва тонировкасиз машинада юроладими?
Қизиқ-а, амалдорларга тегишли хизмат машиналарини тонировкалаш бўйича на рухсатнома олинади, на тўлов қилинади. Ҳаттоки, олд лобовойини тонировка қилиш учун ҳам бюджетдан пул топилади. Тўғрида, автобусда ўтирган бирорта қашшоқни назари тушиб қолмаслиги керак.
@mufasa_mh
Кореяни президенти Юн Сок Ёль хотини билан Ўзбекистонга келди. Уларни аэропортда Абдулла ака кутиб олди. Икки кун шу ерда бўлиб, арафа куни кетишади.
@mufasa_mh
Жиззахда прокурор пора билан қўлга тушди
Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи фуқарони муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона «Samsung Galaxy S24 Ultra» русумли телефон аппаратини олган вақтида ДХХ томонидан ушланди.
Прокурор қамоқда.
@mufasa_mh
"Ваҳимага асос йўқ!"
«Ҳисорак» сув омбори билан боғлиқ воқеа юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасанов ва Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбари Фарход Мирзаев сув омбори ёнидан видеомурожаат қилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш беряпти.
Улар аҳолидан ваҳимага берилмасликни сўраб, бунга ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилишди.
@mufasa_mh
❓Xorij bilan bizning nima farqimiz bor?
Bizda aksariyat hollarda mavsumga qarab xonalarni isitish yoki sovitish uchun konditsinerlardan yoki qozonxonalardan foydalaniladi. Bu o‘z navabtida, elektr energiyasi sarfini oshiradi.
Хитойнинг Урумчи шаҳрида саккизинчи «Хитой-Евроосиё» халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда фахрий меҳмон сифатида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Шунингдек, Урумчи шаҳрига ташриф доирасида Хитойнинг «China State Construction Engineering Corporation», «Сhina Energy International Group» ва бошқа компаниялари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказилган.
@mufasa_mh
Барчани бирлаштирган лойиҳа
Ўз тарихида илк марта олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мадҳияси учун махсус видеоролик суратга олинибди. Аҳамиятли томони шундаки, миллат жамоасини қўллаб-қувватлаш ғоясини бир қанча соҳа вакиллари бирлашган ҳолда қўллаб-қувватлаган. Давлат ташкилотлари, хусусий компаниялар ва креатив саноат вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, мазкур катта лойиҳага қўл уришибди.
Видео Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун Париж олимпиадасида ўзига хос мадҳия вазифасини ўтаб беради.
Улар тарих ёзишди. Энди навбат олимпиада ўйинларида натижа кўрсатиб, янги тарих ёзишга. Бунинг учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб йигитларни қўллаб-қувватлаши талаб этилади. Uzbekistan's Club жамоаси ғояси асосида амалга оширилаётган бу ташаббусни барча қўллаб-қувватлаши керак.
Бу бошқа ташкилотларга, компанияларга ҳам ўзига хос чақирув дейиш мумкин. Спортчиларимизни қўллаб-қувватлашга каратилган бу улкан лойиҳада қатнашиш, шу билан бирга ўз брендини янада танитиб олишга имконият дегани бу.
Эътиборлиси эса, шундай бўлябди. Хусусан, бошқа давлат ташкилотлари ва хусусий компаниялар ҳам ушбу видеоролик лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, унинг ривожига ёрдам бериб, бир бўлаги бўлишдан хурсанд бўлишини билдирмоқда. Шунингдек, 30 июндаги видеоролик премьерасидан кейин, кенг масштабли халқаро #qonimdagalaba челленжи ўтказилади. Унда эса пул ютуқлари ҳам ўйналади.
Ўзбекистонда экологик халқаро ёшлар оромгоҳи иш бошлади
Жорий йилда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон экология фаоллари сафига Озарбайжон, Венгрия ва Туркиядан келган иштирокчилар қўшилди.
Ташкилотчилар — «Замин» халқаро жамоат фонди, Эковазирлик, UNICEF, БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO).
Тадбирдан кўзланган мақсад иқлим ўзгаришига қарши курашда ёшларнинг ролини ёритиш, ёш экологик фаолларга ўз таклиф ва ташаббусларини илгари суриш имкониятини бериш, мазкур ҳудудларда ёшлар экологик ҳаракатининг интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.
@mufasa_mh
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух хотини билан Тошкентга келди. Уларни аэропортда Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
@mufasa_mh
⚡️ Азиз юртдошлар юқоридаги ҳолат сиз-у бизнинг табиатга ташлаган "МАЙДА" чиқиндиларимизнинг йиғиндисидир.
➡️ Кўриб турибсиз ўйламай табиатга етказган зараримиз нафақат экологиямиз ёмонлашувига балки, истеъмолимиз учун зарур бўлган бошқа ресурсларга ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда.
💠 Она табиатга етказаётган зараримиз ҳаддан ошди. Атроф-муҳитни ифлослантиришни қачон тўхтатамиз?! Бу фарзандларимизнинг соғлом келажагига салбий таъсир кўрсатувчи энг катта омиллардан эканлигини унутмайлик.
Тошкент вилояти делегацияси Хитой томони билан қиймати 1,8 миллиард АҚШ доллари бўлган ҳамкорлик келишуви имзолади.
@mufasa_mh
👨👩👧👦 Farzandlaringiz uchun qulay sharoit yarating!
Uyingizda yozda salqin havo bo‘lishini istasangiz, bazalt izolyatsion plitalaridan foydalaning.
🏠 Chunki bazalt toshidan ishlab chiqariladigan ushbu plitalar tashqi issiq havoning ichkariga kirishidan himoya qiladi.
🏬 Bu o‘z navbatida, sovitish tizimlariga ketayotgan xarajatlarni keskin qisqartiradi.
📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00
🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Harorat muallifi!
1️⃣ Telegram 2️⃣ Instagram 3️⃣ Facebook
4️⃣ X(twitter) 📺 Thermo_Plus">You tube 🌎 Veb-sayt
#кун_тарихи
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК МЕТАЛЛУРГИЯ ГИГАНТИ: БЕКОБОД КОМБИНАТИ
🏗 1942 йил 17 июнь куни Бекобод шаҳри металлургия заводи қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Заводга 30 мингдан ошиқ киши жалб қилиниб, умумхалқ ҳашари йўли билан қурилган ва бугунги кунда Ўзбекистоннинг йирик металлургия корхоналаридан бири ҳисобланади.
“Инсон учун” платформаси орқали 50 нафар боланинг операцияси учун хайрия маблағлари йиғилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2 ой аввал беморлар учун хайрия ишларини амалга оширишга мўлжалланган “Инсон учун” платформасини ишга туширган эди.
Ушбу платформа ёрдамида ҳозиргача 1,3 миллиард сўм пул йиғилиб, унинг ёрдамида 50 нафар туғма патологик муаммоси бор бўлган болалар операция қилинибди.
Агентлик амалга ошираётган ҳар бир лойиҳаси ҳақида бу каби очиқ ва шаффоф маълумотларни тақдим этиб бораётгани таҳсинга сазовор. “Инсон учун” платформасида ҳам беморлар учун ўтказилган хайр-эҳсон пуллари қандай сарфланаётгани, уларнинг кейинги ҳаёти ҳақида хабардор бўлиб туриш мумкин.
@mufasa_mh
Бўка тумани замҳокими пора билан қўлга тушди. У қурилиши ҳали тўлиқ битмаган кўп қаватли уйнинг қабул қилиш далолатномасини тезлаштиришда ёрдам бериш эвазига тадбиркордан 2,5 минг АҚШ доллари олаётган вақтда қўлга олинган.
Тадбир пайтида сразу шеригини сотиб, пулни бир қисмини туман қурилиш бўлими масъулига бериши кераклигини айтган. Тадбир давом эттирилиб, қурилиш бўйича масъул 1,2 минг АҚШ доллари олаётган пайтда Бўка туман ҳокимлиги биноси ёнида қўлга олинган. Икковлон қамоқда.
@mufasa_mh
🏠 Bazalt izolyatsion plitalari oʻziga nam tortmaydi, shuningdek...
💬 Muhimi mogʻor ham, bakteriya ham hosil qilmaydi. Mogʻor, aslida, issiqlik va sovuqlik toʻqnashgan joyda, yaʼni namlik yuzaga kelishi natijasida paydo boʻladi.
🏬 Koʻp qavatli uylar devorlarini izolyatsiya qilish natijasida esa avvalo, devorni oʻzi isiydi va natijada ichkari tomonda mogʻor yuzaga kelmaydi.
📞 +998 55 516 01 01
📞 +998 90 150 00 00
🔻 𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Harorat muallifi!
1️⃣ Telegram 2️⃣ Instagram 3️⃣ Facebook
4️⃣ X(twitter) 📺 Thermo_Plus">You tube 🌎 Veb-sayt
Реклама
Ва ниҳоят депутатлардан тайинли таклифлар чиқиши бошлашибди: энди номақбул баёнот берадиган
чет элликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади
Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи ҳамда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари (ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар) мамлакатда бўлиши номақбул деб топилади.
Бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, бундай шахсларга беш йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.
Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилиниб, мазкур шахс депортация қилинади.
Лекин буям кам. Махсус хизматларга бундай шахсларни ими-жимида ликвидация қивориш бўйича амалиётлар ўтказишига ваколат бериш керак.
@mufasa_mh
Орол денгизининг қуриган тубига янги турдаги ўсимликлар экилмоқда
Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида қарийб 600 минг гектарлик майдонда шўр ва нам тупроқларда ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида биринчи марта ноёб ўсимлик «Arundo Donax» тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.
@mufasa_mh
Бугун Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Ҳисорак» сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилибди. Сув сизиб чиқиши – таниш ҳолат-а?
Сангинов уже ўша ерда экан. Вилоят Ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари билан штаб тузиб, аварияни бартараф этишмоқчи экан.
Сув омборига шикаст етмаганмиш.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ экан.
Фалокат сабаблари ўрганиш ва бартараф этиш учун Ҳукумат комиссиясини тузиб, унга срочна Раматовни раис қилиш керак. Тажрибаси бор.
@mufasa_mh