Хайрия ишларини амалга ошириш учун махсус платформа яратилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан хайрия ишларини ишончли ва шаффоф тарзда ўтказиш имконини берувчи «Инсон учун» платформаси яратилибди.
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали сохта хайрия кампаниялари ўтказиб, одамларни чув тушираётган фирибгарлар кўпайганди. Янги платформа айнан шу муаммога ечим бўлса, ажаб эмас.
Чунки платформада ёрдам сўраб, онлайн ариза бераётганларнинг маълумотлари яхлит ва ишончлилигини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ўзи текшираркан. Шунингдек, хайрия қилувчилар ҳам ўзлари ёрдам берган беморнинг аҳволини шу платформа орқали кузатиб боришлари мумкин.
@mufasa_mh
Нукусда фуқарони ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида яшовчи К.Ж. алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, танишлари орқали уни Давлат хавфсизлик хизмати органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 11 минг АҚШ доллари сўрабди. Аммо, у сўралган пул маблағини олган вақтида ҳақиқий ДХХчиларни қўлига тушибди.
Бу одам муқаддам 4 нафар фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан улардан жами 65 минг АҚШ доллари олган экан.
Ишга киритиб қўяман деб пул олишга роса жойини топибди-да, аҳмоқми нима бало десам, бу брат профессионал даражадаги мошенник экан. 168-модда билан 5 маротаба судланган.
@mufasa_mh
🐆 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга қор қоплонлари гуруҳи муҳрланди.
12 та давлат ҳудудида учрайдиган, сони атиги 4-6 мингта бўлган қор қоплонлари Ўзбекистон Қизил китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил рўйхатига киритилган. Ўзбекистонда қор қоплонлари сони барқарор бўлиб, 50-52 тани ташкил қилади.
@mufasa_mh
Бюджет пулидан “йўлтанламас” машина олаётган амалдорлар балки тежамкорликни ўрганарсиз
❗️ Пули кўпга қанча қиммат машина олиб ҳайдаса ярашади, аммо давлат бюджети - халқ пулига қиммат машина ҳайдашчи? Депутат Нодир Абдувалиев ва Сардор Ғиёсовнинг ЎзЛиДеП сайтида чиққан мақоласи эътиборимни тортди.
Мақоладан ҳам кўра, 1.5 млрдга энг бренд машина сотиб олган Олий Суд ҳақидаги жумла қизиқтирди. Миллион эмас, миллиард ҳақида гап кетяпти, етмаганига халқ пули.
Бу ҳали ҳаммаси эмас, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 444 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS» автотранспорт воситасини,Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан 504 млн сўмга премиум-классдаги «BYD HAN»автомобилини ҳарид қилишаётганини кўриб, ҳар йили бюджет тақчиллигини камайтиришни ўйлаётганлар ёдимга тушди.
📞 Чиқиндиларни бошқариш соҳасида «Call-markaz» ишга тушди
Сизда чиқиндиларни бошқариш соҳаси ҳамда тизимдаги ташкилотлар фаолиятига тегишли аниқ ва конкрет масалалар юзасидан таклифлар, шикоятлар, мурожаатлар борми?
Унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг 1205 ҳамда 1275 ишонч рақамларига қўнғироқ қилинг!
@mufasa_mh
Далиев Шахрух Хожакбарович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланибди.
Расмий маълумотларга кўра, Ш.Далиев 1985 йилда туғилган. Ёш бўлишга қарамай, физика-математика фанлари доктори (DSc), профессор.
2017 йилдан бошлаб Кабминда масъул лавозимда ишлаб юрувди.
Илм соҳасида ҳам 100 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишлар муаллифи экан.
Далиевни яқиндан билганлар ўзига нисбатан талабчан, креатив, дунёқараши кенг, халқаро тажрибага эга, ташкилотчи, топшириқлар ижросини сифатли бажарадиган, соҳани корчалонлари орасида ўзига яраша обрўли кадр дейишади.
Унга берилган сифатлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини янги лавозимдаги фаолиятини кузатиб яна баҳо берамиз. Икки кўзимиз сизда бўлади, жаноб Далиев!
Ҳеч кимга ёқмайдиган пост
Ҳозирги кунда бозорлар, савдо марказлари ва дўконларда доллар билан савдо қилиш ҳар қачонгидан бемалол бўлиб кетди. Пойтахтдаги айрим дўконлар даже нархни сўмда айтмай қўйди. Барча нарсани нархи, ставкаси долларда белгиланяпти. Қўшиқчилар нагли фалон долларга бораман деса, домла камерани қаршисида 200 долларни санаб олиб дуо қиляпти. Амалдорларда ҳам бир грамм миллий ғурур қолмаган, порани фақат долларда олади. Собиқ ҳоким чиқиб бу бизнес лойиҳамга 5-6 млн доллар тикканман деяпти.
Фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатлар (қарз, уй-жой ва машина олди-сотдиси каби)лар, майли, қонунлар билан тартибга солинмаган, дейлик. Аммо республика ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилиши қонун билан белгиланган бўлса-да, ушбу қонунни ижросини таъминлаш бўйича бирорта норматив йўқ. Яъни, медиапаркдан телевизор харид қилаётганда 500 доллар берсангиз, кассир долларни бемалол қуртдек санаб олиши мумкин. Бу ҳолатни назорат қиладиган тизим ва механизим йўқ. Аслида буни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти назоарт қилиши керак, бироқ унда ваколат йўқ. Бозорлар атрофидаги «валютчик»ларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиши мумкин, ну бу ишни ҳам қойилатиб қўйди деб айтолмаймиз.
Бир вақтлар давлат солиқ хизмати органларига чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўймаслик устидан назорат қилиш ваколати берилган эди. Ўша пайтларда эсингизда бўлса, машина бозорга ҳам одамлар сўм кўтариб боришга ўрганишганди. Орадан 4 йил ўтиб бу ваколат тугатилди, шундан бери нақд долларга савдо қилишга «зеленый свет» ёқилди. Хўп, авваллари конвертация ва валюта айирбошлаш билан муаммолар бўлганлиги учун ўша пайтдаги вазиятдан келиб чиқиб, тадбиркорларга янада эркинлик бериш кўзда тутилгандир. Лекин ҳозирда бу каби муаммолар йўқолиб кетди-ку. Нима учун доллардан воз кечолмяпмиз? Қандай муаммо бор? Бакли мени хабарим йўқдир. Хитой, Россия ёки Туркияга қатнайдиган тадбиркорлар айтсин: бирорта дўкон ёки ресторанда долларга савдо қилиб бўладими? Россия ва Хитойда қандай машаққат билан валюта алмаштирилади?
Uzum ва Zoo Planeta зоодўконлар тармоғидан савобли иш
Uzum экотизими сервислари ва Zoo Planeta зоодўконлари тармоғи бугунги кунда 1200 дан ортиқ итлар яшайдиган «Меҳр» бошпанасига озиқ-овқат ва дори-дармонлар топширди, йиғилган маблағларни ўтказди. Бошпанага ёрдам бериш учун Uzum Market ва Uzum Tezkor маблағ йиғишни ташкил этишди.
— Рамазон — ёрдамга муҳтожларга алоҳида эътибор бериш керак бўлган вақт. Ҳамкорлар билан биргаликда «Меҳр» бошпанасига ёрдам беришга қарор қилдик, — дейди Uzum Tezkor сервисининг Ритейл йўналиши раҳбари Иван Гординский.
Шунингдек марказ директори Ермакова Малика марказни қўллаб-қувватлагани учун компания ва уларнинг жамоаларига миннатдорчилик билдирди ва асосий мақсад бошпанада яшовчи кучуклар учун эгалар топиш эканлигини билдирди.
«Меҳр» итларга ёрдам марказини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги карталарга маблағ ўтказиш мумкин:
• Uzcard 8600 5729 0788 2992
• Visa 4685 9701 6608 5330
Марказ ҳаёти ҳақида маълумот
https://www.instagram.com/mehr_shelter/
Реклама
29 ёшли йигит зам министр бўлди
Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган.
Маълумоти - олий, 2017 йилда Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат (сиртқи) босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.
2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишлаб келган.
@mufasa_mh
Энди суд раислари халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ҳисобот бермас экан. Бу бўйича қонун маъқулланибди. Ҳоким буваларга қийин бўлибди. Энди бирорта ҳокимни жияни “01”билан тушиб қолса, қози бувага “правасини бервор” деб қанақиб телефон қилади? Тинчгина соққасини бериб ҳал қилишдан бошқа чораси қолмайди.
@mufasa_mh
“Автомобилсиз кун” лойиҳасида Ҳукумат ва Парламент аъзолари жамоат транспортидан фойдаланмоқдалар.
Суратларда эковазир А.Абдуҳакимов ва ОМҚП спикери ўринбосари, депутат Одилжон Тожиев.
@mufasa_mh
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Бекободда «Ўзметкомбинат 80 йиллиги боғи» ташкил этилибди.
@mufasa_mh
🌳 Бугун экилган ҳар бир дарахт Ер юзидаги яшил ҳаётни сақлаб қолиш ва фарзандларимизнинг соғлом келажагини таъминлашга хизмат қилади. Шундай экан, табиатни нафс йўлида қурбон қилмасдан, уни асраб-авайлашимиз, дарахт экишни ўзимизнинг эзгу ва савобли бурчимиз деб билишимиз лозим.
Экология вазирлиги ва Экопрокуратура
Расман: «Бой-ота» олти йилга кесилди
2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида С.Абдувалиев (1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган, нафақахўр, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.
С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.
@mufasa_mh
Ўзбекистонда 25 март — «Ер соати» куни муносабати билан махсус акция ўтказиларкан. Бу куни барча давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.
Эковазирлик барчани ушбу акцияда фаол қатнашишга чақиряпти экан.
Ия, биз шундоғам «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ҳар йили қишда ўтказиб келинаётган «ер фасли» акциясида фаол иштирок этиб келяпмиз-ку, она сайёрамизни сақлаб қоламиз деб.
Ўша куни ҳам энергетикларимиз бутун дунёга намуна кўрсатиб бира тўла кун бўйи светни ўчириб қўйиб «ер куни»ни нишонлашса керак-а 😄 ёмғир ва шамол кўп бўляпти деб «ер ҳафтаси» акциясини ўтказиб юборишмаса ҳали.
@mufasa_mh
«aksent.uz» жамоаси долзарб мавзу – олий таълимдаги оғриқларни кўтариб чиқибди. Давлат бюжетидан энг кўп маблағлар айнан таълим соҳасига йўналтирилади. Аммо энг оғриқли нуқтамиз ҳам, йиллар давомида ечимини топмаган масалалар ҳам айнан шу таълим соҳасида. Сайт жамоаси маблағлар қаерга сарфланишини ҳам ўрганса бўларкан.
@mufasa_mh
Паркентда «сомса ва шашлик» сезони бошланиши билан ҳоким ўзгарди
Шоҳруҳ Шоаҳмедовни ўрнига Исакулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.
Исакулов бунгача «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқарув раисини биринчи зами бўлиб мазза қилиб юрувди. Энди пойтахтга мадор сомса ва мусаллас кабиларни ташиш, Сўқоқда меҳмон кутиш билан умри ўтади.
Экс-ҳоким Шоҳруҳ Шоаҳмедов Тошкент вилоятини собиқ ҳокими, Бош вазирни собиқ ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов билан қуда-андачилиги бор. Жияни Шоҳида Ибрагимова — Ғуломжон акани келини. У инстаграмда аёлларга бойиб кетиш сирларини ўргатади.
@mufasa_mh
«SINOPSIS» жамоаси томонидан бу сафар депутат Шахноза Холмахаматовани бир куни ёритилибди.
Шифохонага боришганида бир бемор аёл депутатни танимаса, депутат сразу телефонни тиктилаб «мана ўткан сафар бирга расмга тушганмиз» деб беморга фактни кўрсатяпти
Умуман олганда, депутатларни фаолияти кенгроқ ёритилавериши керак. Чунки одамларда савол кўп «депутат ўзи нима иш қилади?» деган. Масалан, авваллари шу депутат опани кузатганимда пойтахтдан чиқмай умрини гўзаллик салони ва бутикларда ўтказади деб ўйлардим, мана қишлоқларга ҳам бораркан.
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятининг Золдир прокатлаш бўлинмаси модернизация қилинади.
Амалга оширилаётган модернизация лойиҳасининг 1-босқичи 2024 - 2025 йилларда амалга оширилади ва «Ўзметкомбинат» АЖга майдаловчи золдирларни ишлаб чиқаришни 250 минг тоннадан 400 минг тоннагача ошириш имконини беради.
Ўғил бола «чёткий» юриши керак — Зойир Мирзаев
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотидан
@mufasa_mh
Айни пайтда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтяпти
Унда Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритилишини назарда тутадиган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Шу пайтга қадар тадбиркорлар у ёки бу сабабли маҳсулотни маркировкаламаган ёки дўконига автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини ўрната олмаган тадбиркор охирги ҳисобот чорагида эга бўлган соф тушумни жарима шаклида тўлашга мажбур бўлаётганди.
Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришга кўра, эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилмоқда.
Яъни, юқоридаги ҳуқуқбузарликни содир этган тадбиркор уч ойлик соф тушумни эмас, шу тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Қонун лойиҳасининг айрим жиҳатлари юзасидан депутат Ислом Ўктамов ўз эътирозларини билдириб ўтди.
@mufasa_mh
"Oʻzbekistonlik. Podcast"нинг биринчи эпизоди намойиш этилди
Бир неча фойдали ва йирик лойиҳалари билан хориждаги муваффақиятли ватандошларимизни таништирган ва уларнинг муваффақият йўлларини очиб берган Uzbekistan's Club жамоасининг янги лойиҳаси — "Oʻzbekistonlik. Podcast"нинг биринчи эпизоди тармоққа жойланипти. Лойиҳанинг илк эпизодида кўпчилигимизга таниш бўлган бир нечта IT бизнеслар эгаси Бобир Акилханов ҳамда Колумбия Университети профессори Азиза Шоназаровалар меҳмон бўлишган. Подкастни "Oʻzbekistonlik" фильмининг илк эпизоди қаҳрамонларидан бири – техника фанлари доктори, Асқарали Каримов олиб борибди. Лойиҳа ҳомийси эса "Uzum" миллий рақамли экотизими.
"Oʻzbekistonlik. Podcast" лойиҳасининг биринчи эпизодида суҳбат асосан илм-фан ва технологиялар мавзусида бўлган. Шунингдек, мавзу доирасида Асқарали Каримов технологияларнинг тилимизга таъсири масаласини ўртага ташлаб, суҳбатдошларининг бу борадаги фикрлари билан қизиқди. Йиғилганлар сунъий интеллект (AI)нинг ижобий ва салбий томонлари, яқин истиқболда рўй бериши мумкин бўлган тахминларини билдиришган.
Биринчи эпизоддаёқ қамров кенг олинибди дейиш мумкин. Ёритилган мавзулар глобал дунё учун, хусусан Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакатлар учун ҳам жуда долзарб. Чунки 21 асрда сунъий интеллект, илм-фан ва технологияларсиз ҳеч қандай тараққиёт юз бермайди.
Суҳбатни эса бу ерда тўлиқ тинглашингиз мумкин.
2023 йилда консолидациялашган бюджет дефицити 59 трлн. сўм ёки ЯИМнинг 5,5%ини ташкил этган. Ўтган йилларга нисбатан солиштирганда дефицит рекорд даражада ошган.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳаражатлари 2022 йилга нисбатан 3,3 трлн. сўмга ошиб кетиб 17 трлн. сўмни ташкил қилган.
Амалдорларимизни ҳаражатлари ва орзу-истаклари йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Вазирга қўшилиб унинг шотири ҳам самолётда бизнес-классда учиши, гостиницада люкс хонада ётиши керак. Ўнқир-чўнқир йўлларда кети оғриб қолмаслиги учун премиум-классдаги машинада юрмаса бўлмайди. Ўзи юргани, майли, хорижлик меҳмонларни олдида пул кетса-кетсин, лекин обрў кетмасин дейишгандир. Аммо уларнинг оиласи ҳам қўни-қўшнилар олдида обрў билан юришлари учун PPP рақамли служебкалар берилган.
Амалдорларни расходи ҳақида ёзсам чўзилиб кетади, шунинг эътиборни яна бир бошқа масалага қаратайлик.
Хўп, амалдорларнинг расходи ошиб кетибди, энди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги нима қилмоқчи?
Вазир-у ҳокимларнинг расходларини камайтириш ўрнига таълим ва соғлиқни соҳасида «қора ишчилар»штатларини қисқартирмоқчи. Масалан, вазирлик тез ёрдам бригадаларида врач штат бирлигини, фельдшерлик тез ёрдам бригадаларида фельдшер штат бирилиги кабиларни қисқартиришни таклиф қиляпти.
Кўп тармоқли марказий поликлиника ва марказий шифохоналарда бир хил турдаги тиббий хизматларни, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларни қисқартиришни ҳам таклиф қилган. Исталган поликлиникага борсангиз, турна қатор навбатларни кўрасиз. Бу навбатларни оиласи билан бирга Ҳукумат поликлинкасига борадиган Джамшид Кучкаров ёки Германияга бориб даволанадиган чиновниклар қайдан кўрсин? Депутатлар, уйғонинглар! Мана шу таълим ва соғлиқни сақлаш тизими ходимлари сайлов пайтида, керак бўлса, уйма-уй юриб сизларга овоз йиғиб беришган. Уларни ҳимоя қилинглар!
@mufasa_mh
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқарув ташкилотлари томонидан «Бир болага бир дарахт» лойиҳаси асосида кўп қаватли уйлар атрофига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилмоқда экан.
@mufasa_mh
Катта халқа йўлида одатдаги ёмғирли кунларнинг бири. Доимгидек свет ўчган, светафор ишламяпти. Халқаро даражадаги йўл. Свет ўчса Бектемир туманида «давлат ва ҳукумат тугаши»ни ҳис этадиган фуқаролар бу сафар тайёргарлик кўриб, ҳаракатни тартибга солиш учун қуролланиб чиқишган. Қўлида «жезл» ва ҳуштак. Акага респект!
ГАИлар қани дейсизми? ГАИлар Эркин исмли крутой командири билан ёмғирдан кейин қўзиқориндек пайдо бўлишади. Олим Чориевич шунақа пайтларда сизда «испанский стыд» пайдо бўладими-йўқми? Фуқароларни ўзлари ГАИларсиз ҳам бир яхши эплашаркан, унда солиқ тўлаб буларни ушлаб туриб нима қиламиз?
UPD. Ҳа айтганча, бу чорраҳани тартибга солиш учун доим пойтахт ва унинг вилоятини ГАИлари бир-бирига ағдаради. Эгаси йўқ. Йўлни нариги тарафи Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани. Икки ҳудудни ГАИлари икки томонда туриб олиб «ўлжа» кутишади, лекин свет ўчиши билан гумдон бўлишади. Ўрта Чирчиқни Суҳроб деган началник ГАИси Бектемирни Эркин деган началник ГАИсидан қолишмайди. Иккаласи ҳам крутой. Катта одамлар.
@mufasa_mh
Тошкент вилоятида дарахт кўчати экиш бўйича чет эл тажрибасидан келиб чиқиб, инновацион ғоя илгари сурилмоқда. Яъни, табиат ва экологияга ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганлар дарахт кўчати сотиб олади ва уни рўйхатдан ўтказади. Ҳар бир кўчатга QR берилади. Агар ушбу кўчат қуриб қолса ёки шикатланса ҳокимият уч баробар миқдорда компенсация тўлаб беради.
Лойиҳа номи “Яшил келажак” дея номланган. Буни “Тошкентимизани экологиясини пўқи чиқиб кетвотти” деб нолийдиганлар учун махсус лойиҳа деса ҳам бўлади. Болла билан “Бочка”га кетвотканда, ифторли учун кўк сомса и шашлига Паркентга борвотканда – шундоқ бетонкада ер ва кўчатлар тайёрлаб қўйилган. Сотволиб экса бўлди, холос. Котта болладан Она табиатмиззага эҳсон-де буям.
@mufasa_mh
Эковазирлик Андижондаги бозор ва унга туташ ҳудудларда рейд ўтказибди.
Анжан чиновниклари яна бир пас ўйнаб ётишса, салкам Деҳлига айланаркан.
@mufasa_mh
Москва шаҳрининг "Крокус Сити Холл" мажмуида мудхиш террорчилар хунрезлигидан бугун ҳамма хабардор.
Тармоқлардаги фойдаланувчиларимизнинг фикрини ўрганиб кўрсам, кимдир жабрланган ва халок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган, кимдир айбдорларга ўлим жазосини белгилаш керак дейилган, кимдир Украинани қоралаган бўлса, яна кимдир эса ушбу хунрезликни РФ Хукуматининг навбатдаги режаси деб бахолаган (конспирология назарияси башоратчилари).
Бир нарса аниқ, террористик хуруж бегуноҳ инсонларнинг ҳаётига зомин бўлди ва бу мудхиш ҳақиқат барчамизни сергак тортиши зарур. Охирги хабарларга қараганда, ушбу хуруж иштирокчилари Тожикистон фуқаролари экан. Уларнинг бу хатти-ҳаракатларига албатта ҳуқуқий бахо берилади деб ўйлайман. Шу аснода мени ўйлантираётган бошқа масалалар пайдо бўляпти, яъни Ўзбекистон фуқароларининг хавфсизлиги нуқтаи назаридан.
Биринчидан, бизларнинг чегараларимиздан кунига неча минглаб чет эл фуқаролари ўтиб келаётганидан бир мунча хабардормиз. Уларни орасида Афғонистон фуқаролари ҳам, Тожикистон фуқаролари ҳам ва бошқа (террорчилар ҳудудида бемалол айланиб юрган, масалан Туркия) давлатлар фуқаролари ҳам мавжуд. Буларни юртимизга кириб келганида ўзи бирор ташкилот ёки кучишлатар тизимларимиз назоратга оладими? Ёки чегарадан ўтаётганларида обдон текшириб, сўров сухбат ўтказишадими? Шу ишлар амалга оширилган бўлса, уларни орасидан нечта террорчиликда гумонланган ёки қидирувда бўлган шахслар ушланган?
Иккинчидан, юртимиздаги ёки пойтахтимиздаги "Крокус Сити Холл"га ўхшаш ўнлаб мажмуаларимиздаги хавфсизлик тизими (металл детекторлари, текширувчи таркиб, қуролланган қўриклаш хизмати, видео кузатув тизими ва хоказо) қанчалик ишончли ёки йўлга қўйилганми ўзи? Бу тизим фаолияти талабга жавоб беришига ким кафолат беради?
Учинчидан, "Крокус Сити Холл"даги мудхиш воқеа бизнинг юртимизда содир бўлмаслигига ким кафил? Фуқароларимиздан тортиб, куч ишлатар тизимларимиз бундай вазиятларда ўзини қандай тутиш кераклигини билишадими?
Ўйлайманки юқоридаги саволлар хозирги вақтда жуда актуал. Уларга жавобни эса кутмайман. Шунчаки, тегишлилиги бўйича ҳар бир ташкилот ёки фуқаро ўзига бериб кўрсин. Жавоби қониқтирса, қандини урсин. Агар қандайдир шубҳа пайдо бўлса, хавфсизлик тизимларини талаб даражасига олиб чиқиш учун хали ҳам кеч эмас деб ўйлайман.
Бир қанча профессионал тарғибот, ўқув машқлари ва ахоли орсида тушунтириш ишлари, кутилмаган вазиятларда катта роль ўйнаши мумкинлигига ишончим комил.
@mufasa_mh
Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК Нукус шаҳри ва шимолий туманларда оғир шароитдаги оилаларга тегишли уйларнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва авария ҳолатдаги уйларни янгидан қуриш ишларини амалга ошириш учун «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ билан танлов (тендер) савдоларисиз, тўғридан-тўғри шартнома тузган. Шартноманинг умумий қиймати - 55,6 млрд сўмни ташкил этади.
Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ягона буюртмачи хизмати ИК» ва «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ ўртасида махсус ахборот порталга танлов ўтказиш бўйича эълон жойлаштирилмасдан, харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда рўйхатдан ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 52-сон қарори ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг 2023 йил 7 июлдаги мажлис баёни асос бўлган.
«AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ — ихтисослашмаган дўконларда асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ичимликлар, ва тамаки маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини амалга оширади. Устав капитали - 10 млн сўм. Шунингдек, соҳавий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида мазкур корхонага оид маълумотлар топилмади. Яъни, «AGRO FOOD NUKUS» МЧЖ аввал ҳам, ҳозир ҳам қурилиш ишлари фаолияти билан шуғулланмаган.
Қурилиш ишларидан «бехабар» корхонага 55,6 млрд сўмлик қурилиш ишлари қайси мезон ва ўлчовларга асосан «тортиқ» қилинган?
Манба
@mufasa_mh