mufasa_mh | Неотсортированное

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Подписаться на канал

Mufasa

Ўзбекистонни ҳавоси деярли топ-тоза экан. Бўлди, тарқаламиз 😁

Ўзбекистон БМТнинг ҳаво сифати бўйича халқаро рейтингида 134 мамлакат ичида 23-ўринни (ёмондан яхшига қараб) эгаллабди.

Жаҳондаги 134 мамлакатдан фақатгина еттитаси халқаро ҳаво сифати стандартларига жавоб бераркан: Австралия, Эстония, Финляндия, Гренада, Исландия, Маврикий ва Янги Зеландия.

PM2,5 зарарли зарралари билан боғлиқ энг оғир вазият Бангладеш, Покистон, Ҳиндистон, Тожикистон ва Буркина-Фасода кузатилмоқда экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган 1-сонли «Мурувват» интернат уйидаги самимий мулоқот.

Меҳрибонлик ва мурувват уйларидан кўпроқ хабар олиб туриш керак. Айниқса, Рамазон ойдида савоби янада кўпроқ бўлади. Бундай жойларда ўзларига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан келиб қолган болажонлар тарбияланади. Уларнинг ягона таячни давлат ва меҳрли халқимиз.

Давлат раҳбарини ташрифи эса уларнинг мурғак қалбларини янада қувончга тўлдиради, алабатта. Бундан ташқари, бундай тарғиботлар бошқалар учун мотивация бўлади. Масалан, боя Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакилларини Карманадаги оилавий меҳрибонлик уйига ташрифи акс этган видеони жойлаштирганимдан сўнг, бир нечта таниш тадбиркорлар қўнғироқ қилиб, «ака, мана шундай меҳрибонлик уйларини билсангиз айтинг, биз ҳам бориб уларни кўнглидан хабар олайлик» деган мазмунда сўрашди. Кўнглим кўтарилди, рости. Хурсанд бўлдим, меҳр-оқибатли халқимиз бор.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«X factor» ортидан Ўзбекистонга «The Voice» лойиҳаси кириб келди. Хусусий телеканаллар орасида яхшигина рақобат кетяпти ва бу сифат даражасини оширишга хизмат қилади.

ЗўрТВ телеканали «The Voice» телешоусининг франшизасини олибди. Ўзбекистонда энди бу лойиҳа «Овоз» деб номланади. Бу телешоуни мамлакатимизга олиб кириш учун ЗўрТВчилар икки йил тер тўкиб, Нидерландия компанияси билан олиб борган музокаралари натижасида Ўзбекистон ушбу телелойиҳани намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган дунёдаги 76-мамлакатга айланди.

Лойиҳада бир мавсум 4 ой давом этади. Ҳар бир мавсум ғолиби KIA автомобили билан тақдирланади.

Маданият вазирига ҳам яхши иш топилибди. Озодбек Назарбеков ҳам шу телешоуда Фарруҳ Зокиров, Севара Назархон ва Тоҳир Содиқов каби «устоз» бўлиб ўтиради. Бир тарафдан яхши-да, кабинетда ўтириб миллиард-миллиард сўм пулларни 10 минутлик клип олиш учун сарфлаб юборгандан кўра.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонлик болани Россиядан қайтариш чоралари кўрилмоқда

Тошкент шаҳрида яшовчи аёл икки ёшли невараси ҳозирда Россиянинг Люберетский туманидаги васийлик органида 1 ойдан бери сақланаётгани, бунга сабаб, боланинг онаси болани энагага қолдиргани ва уни олиб кетмагани учун энага полиция чақирган бўлиб, полиция эса болани васийлик органига топширганини билдирган. Фуқаро васийлик органи неварасини ташландиқ бола сифатида расмийлаштириб, унга янгидан исм-фамилия берилганидан хабар топиб, неварасининг Ўзбекистонга қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.

Маълум қилинишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур ҳолат юзасидан комплекс ўрганиш ишлари бошланган.

Бола ҳеч бир ҳужжатларсиз вақтинчалик парвариш қилиш марказига олиб кетилган бўлиб, шу туфайли Россия томони боланинг онаси билан муносабатларини тасдиқлаш учун ДНК тестини тайинлаш орқали судда боланинг шахсини аниқлаш кераклиги маълум қилинган. Ҳозирда боланинг бувиси ташаббуси билан фуқаро қизи билан оилавий муносабатларни расмий тасдиқлаш учун Россияда тегишли тартибда судга ариза берган.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан фуқаронинг вояга етмаган набирасини унинг васийлигига ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Россиянинг васийлик ва ҳомийлик органларига юборилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шаҳноза Мирзиёева: «Қонун устувор – жазо муқаррар»

15 март куни Самарқандда юз берган воқеага ишониш қийин бўлса-да, ҳар қандай муаммонинг ечими уни қабул қилишдан бошланишини тушунишимиз керак. Мажбурий равишда кишанбанд қилинган ўсмирга малакали психологлар томонидан зарур ёрдам кўрсатилмоқда, айни пайтда унинг саломатлигига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ.

Қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамоатчиликни ларзага келтирган бу ҳодиса кўрилаётган чора-тадбирлар болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига барҳам бериш учун ҳали етарли эмаслигини кўрсатиб қўйди. Қолаверса, бу қонунбузарлик барчамиз учун муборак Рамазон ойида содир этилгани кишини баттар қайғуга солади.

Юртимизда бирорта ҳам вояга етмаган шахс бундай ҳолатга тушиб қолмаслиги учун жамиятимизда болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабат шаклланиши йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз.

Кези келганда айтишим керакки, мазкур жиноят фош бўлишига ҳисса қўшган, ўз вақтида ички ишлар органларига хабар берган ҳушёр ва ғамхўр жамоатчилик вакилларидан чин дилдан миннатдорман. Уларнинг ёрдами билан ўсмир учун янада аянчлироқ зўравонликларга дучор бўлишининг олди олинди.

Самарқандда рўй берган воқеа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан назоратга олинган. Бироқ биз қуруқ баёнот билан чекланиб қолмай, жабрланувчининг соғломлаштирилиши, таълим олиши ва нормал шароитда яшаши учун барча зарур шароитлар яратилиши учун ғамхўрлик кўрсатади. Ким бўлишидан қатъи назар қонунбузарга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланишига ишонтириб қоламан.


@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акам, Зойир тоғам ва Азиз акам Бўстонлиқда ҳашарда.

Ҳашарда Кабминни бутун состави қатнашиб, 3 гектардан зиёдроқ майдонга қарийб икки мингга яқин эман, қайрағоч, терак, ўрик, бодом сингари мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишибди. Мана булар ҳам фойдали иш қиларкан-у, онда-сонда бўлса ҳам…)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Депутатлар фаолияти кенгроқ ёритилиши керак. Шу репортажни кўргунча аксарият депутатлар ялпи мажлис бўлмаган вақтларда у бу жойда йиғилиб контр страйк ўнайб ўтиришади деб ўйлардим (албатта ҳазил). «Синопсис» жамоаси Навоий вилоятининг Хатирчи туманидан сайланган депутат Ўктам Исломовнинг бир куни қандай ўтишини кўрсатиб беришга ҳаракат қилибди.

Видеони охиригача кўришни тавсия қиламан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

АИ-80 нархи ошади

2024 йил 1 апрелдан АИ-80 маркали бензин учун қўлланиладиган акциз солиғи миқдори кўтарилади.

Шу санадан бошлаб нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидагича ўзгаради:

1. Нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги акциз солиғи:

АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга);

– авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга);

– дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга);

– ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга);

2. Нефть маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи:

– АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга);

– дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга);

– суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газини биржа савдолари орқали сотишдаги бошланғич нархлари 2024 йил 1 апрелдан бошлаб акциз солиғи ўзгариши инобатга олинган ҳолда шакллантирилган бошланғич нархларда амалга оширилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қозоғистонни яп-янги Бош вазири Олжас Бектенов Ўзбекистонга келди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Муроджон Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган.

Тайинловга қадар Кабминда ишлаб келаётган эди.

Собиқ ҳоким Даврон Ҳидоятовни тақдири ҳали ҳанузга қадар номаълум.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ноқулай об-ҳаво шароити пайтида свет ўчиб қолиши ҳолати фақат бизда эмас экан.

Мана, айни пайтда Олма-отанинг бир нечта туманларида свет ўчиб қолиб, ҳамма жой зулматга бурканиб қолибди. Бунга намчил қор ва кучли шамол сабаб бўлди, дейишмоқда. Мутасаддилар қўл қовуштириб ўтирмасдан, носозликни бартараф қилишга ҳаракат қилишаётган экан. Ну бизни энергетиклар ҳам шунақа ҳолатда жонини бериб ҳаракат қилишади, буни эътироф этмасликни иложиси йўқ.

Лекин уларда бундай ҳолатларда бизда учрамайдиган бир яхши одат бор экан. Яъни, уларнинг электросети сайт ва махсус телефон рақамини эълон қилиб, мурожаатчиларга авария нима туфайли юз берди, қачон ёнади, каби саволларга тезкорлик билан жавоб беришаётган экан. Бизнинг «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ўрганса арзиркан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Абдухалилович Раҳимов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.

Ш.Раҳимов энди вилоятнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари комплексига раҳбарлик қилади.

У Қонунчилик палатасининг икки чақириқ (2015-2019, 2020-2024) депутати бўлган. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳисобланади. Илмли одамларни лавозимга қўйилиши яхши тенденция.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Боёвут тумани «Ижодкор» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси
Хатамов Мусурманкул Сирдарё туманига ҳоким бува бўлди.

Шунақа исм ёки фамиля эгаларига ҳайронман. Ҳозир исм ёки фамиляни ўзгартириб олиш қийин иш эмас-ку. Акани ҳам асл исми Мусулмонқул бўлса керак. Яқинлари ҳам шундай деб чақиришади, менимча. Документда эса маъноси ғалати, барибир.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги "Ўқув таълим-таъминот" давлат муассасаси билан Тошкентда жойлашган "Smart Sales Leader" корхонаси керакли электрон воситаларни етказиб бермасдан, жами 919 млн 360 минг сўм бюджет маблағини ўзлаштирган.

Бундан бир неча ойлар аввал бир тадбиркор мурожаат қилиб, "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлигига 4 млрд сўмлик компьютерлар етказиб берганман, аммо пулнинг ярмини (яъни, 2 млрд. сўмдан зиёд) ололмай юрибман деганди. Суднинг ҳал қилув қарори (суратда) ва ижрога қаратилганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган эди. Ҳозирда бу тадбиркор шаҳар ҳокимлигидан пулини тўлиқ ундириб олганми-йўқми билмайман.

Бир томонда ҳокимият тадбиркорни ухлатяпти, бир томонда эса бошқа тадбиркор давлат пулини талон-тарож қиляпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари икки ойда $2 млрддан ортиққа камайди

Мамлакат захиралари январь-февраль ойларида жами $2,37 млрдга камайиб, $32,2 млрдни ташкил этди.

Хорижий валюта захиралари январда $1,44 млрдга, февралда эса $381,5 млнга пасайиб, $7,55 млрдни ташкил этган.

Олтин захиралари январь ойида $293,7 млнга ошганига қарамай, февралда $829,1 млнга пасайди.

PS. Олтин майли, нархи ўйнаб туради. Лекин хорижий валюта захиралари камайиши шубҳали. Кимгадир пул зарил бўлиб қолган бўлса, ишлатиб қўйдимикан :-)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Алишер Қодиров ўқишга киролмаган ўғил болаларни мажбуран армияга юборишни таклиф қилди

Қодировни фикрича, мактабни тугатган, ўқишга кирганлардан ташқари барча ўғил болаларни тўловларсиз, бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш лозим. Тартиб ва масъулиятни мактаб ва ҳарбий хизматда ўргатилмаса, қамоқхонада ҳеч қачон ўргатиб бўлмайди.

Шунингдек, Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради, демоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Карманада жойлашган оилавий меҳрибонлик уйидаги шароитлар ўрганилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари Навоий вилояти Кармана туманига бориб, у ердаги оилавий меҳрибонлик уйларидан бирига кирди ва шароитларни ўрганди. Хонадон бекаси кутилмаган ташрифдан ҳайратланганини айтган.

Видеода мазкур хонадонда тарбияланаётган болаларни кўриш мумкин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф Сергели туманидаги қарийб 76 гектар майдонда барпо этилаётган «Ёшлар боғи»да жамоатчилик вакиллари билан бирга баҳорги дарахт экиш тадбирида иштирок этди.

Даже Президент ва Бош вазир қўлига лопатка олиб дарахт экяпти. Сен эса ҳалиям уйда сассиб ётибсан! Тур, баҳор келди. Кўчага чиқиб дарахт кўчати эк!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугунги кун бир-биридан қизиқ хабарлар билан бошланди. Бухорода наша сотаётган иккита «барига» қўлга тушибди. «Барига»лар ҳам бегона эмас биттаси «ОУР» — ИИБ Жиноят қидирув бўлими бошлиғи, иккинчиси антиноркамания отделини опери. Гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашувчиларни ўзи гиёҳванд моддалар сотувчиси бўлиб чиқиши унчалик ҳам ҳайратланарли нарса эмас, аслида. Негаки, яқин тарихда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги коррупцияга қарши курашувчиларнинг энг катталарини ўзлари коррупционер бўлиб чиқишган ва қамалишган. Контрабанда қарши курашувчини уйига меҳмонга бориб кўринг, дастурхонда фақат нон контарбанда эмас, холос. Лекин у нонни уни ҳам Қозоғистондан контрабанда орқали кириб келган ундан ёпилган.

Кейинги хабар эса бундан ҳам қизиқ. Олмалиқда «Қабристонларни сақлаш» бўлими бошлиғи тадбиркордан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 800 АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Бундан аввал 200 АҚШ долларини олган. Тарихда любой нарсадан соққа қилган авлод сифатида қолсак ажаб эмас. Фарқи йўқ, у қабристонми, зиёратгоҳми ёки масжидми — қўлга илинган ва кўзга кўринган нарса ўғирланади. Одамлар ўзларича ният қилиб фалончи отани зиёратгоҳига бориб жонлиқ сўяди, бу жонлиқни эса маданий мерос агентлигидан вакил қилиб тайинланганлар қозон кабоб қилиб ейди. Эҳсон қутисига ташланган пулдан эса «яримта» олиб, соҳиби эҳсон ҳақига дуо қилиб қўйишади.

Юқоридаги каби жиноятлар билан курашиш давлатни функцияси бўлса-да, кўряпмизки, бу шарафли вазифалар топширилганларни ўзлари хиёнат қилишмоқда. Шунинг учун ҳар бир соҳада кучли жамоатчилик назорати ўрнатилиши лозим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кун сурати. Одамлар орасидаги одамни танидингизми?

«Tashkent City Mall» савдо маркази

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Янги йил байрами арафасида Сенат томонидан «еб-ичар»га 1 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланган (ош бўлсин 🤲). Зиёфатни ташкиллаштириш учун ўша «машҳур сомсапаз» – «Скай Эвентс»га буюртма берилган.

Шартнома тўғридан-тўғри. Бош вазир ўша пайтда бюджет пулларидан корпоратив ўтказишни тақиқлаган эди. Қадимги римликлар ўйлаб топган қоида бўйича Сенат алоҳида мустақил ҳокимият. Ҳукуматга бўйсунмайди, қозони алоҳида. Демократия дейдилар буни дея ўзимни ўзим овутмоқчи эдим, қарасам фармойиш ВМники экан.

Балки, корпоратив эмас, бирорта хорижлик олий даражадаги меҳмонни кутиб олишгандир. Лекин буни билиш имконсиз. Негаки, шартномага ҳавола кўрсатилган бўлса-да, аммо у ерда ҳеч нарса йўқ. Сенатдагилар бу сафар нечи пуллик сомса ейишганини, рекорд янгиландими-йўқми, буни асло билолмаймиз.

Очиқлик бўлса бўлсин-да деб, бир нечта «давлат харидлари махсус портал»лари очиб ташлангани сабабли бошқа сайтларни ҳам қараб кўрдим. xarid.uzex.uz’да юқоридаги давлат харидига оид ҳеч бало йўқ. Адашиб тендер ўтказишганмикан дея ҳаяжонланиб у ерга ҳам кўз ташладим, ҳеч вақо йўқ. Жим-жит.

Биттагина давлат харидини ортидан шунча саволлар пайдо бўляпти. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат харидлари порталларини тартибга келтириши керак. Ëки энди ҳеч қандай маъулмотлар бўлмайди, бори шу деб очиқ айтишса, ғинг демасдан нарироқда ўйнаб турардик.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эковазирлик томонидан атмосфера ҳавосига етказилган зарар учун «Ангрен ИЭС»га ярим миллиарддан кўпроқ компенсация тўлови белгиланибди.

«Ангрен иссиқлик электр станцияси» атмосферага паррилатиб заҳарли моддалар чиқараётгани етмагандек, Д.М. исмли ходими эковазирлик ходимларига қаршилик кўрсатибди. Унга нисбатан МЖтКнинг 197-моддаси билан баённома расмийлаштирилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Турар жойлар олдидаги боғлар, болалар ва спорт майдончалари, бошқа ижтимоий объектлар жойлашган ерлар халқники бўлиши керак

Маълумки, сўнгги етти йилда мамлакатимизда ер муносабатларига оид туб ислоҳотлар амалга оширилди, ер майдонларини ноқонуний бериш ёки сотиш йўналишида коррупцияга қарши курашиш мақсадида бир қатор қонунлар қабул қилинди, ерларни ким ошди ёки аукцион савдолари орқали шаффоф олиш тизими яратилди.

Шунга қарамасдан, кўп қаватли уйлар ва бошқа турар жойлар олдидаги ёки орасидаги болалар ўйин ва спорт майдончалари, кўллар, боғлар ва дарахтзорларни, яъни умумий фойдаланишдаги ижтимоий объектларни ёки ерларни турли объектлар (кўп қаватли уй, ресторан, меҳмонхона, савдо мажмуаси ва ҳоказо) қуриш учун бериб юбориш, аҳолининг розилигисиз ҳокимият захирасига олиб, кейинчалик ким ошди ёки аукцион орқали сотиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Мисол учун, пойтахтимизнинг Яккасарой тумани “Юнус Ражабий” маҳалласидаги футбол майдони ва яшил ҳудуд ўрнида 5 қаватли бино қурилиши режалаштирилган.
Ваҳоланки, аҳоли бир ярим йилдан бери бунга ўз норозилиги билдириб келмоқда ёки аҳолининг қаршилигига қарамасдан Мирзо Улуғбек тумани “Баҳор” маҳалласида жойлашган футбол майдони ўрнида ҳам кўп қаватли бино қурилиши мўлжалланган.


Шу каби ҳолатларининг олдини олиш мақсадида “Адолат” СДП қуйидаги ташаббусларни илгари суради:
биринчидан, ҳокимлар ёки бошқа мансабдор шахсларнинг турар жойлар олдидаги умумий фойдаланишдаги объектларни (болалар ўйин ва спорт майдончалари, кўллар, боғлар, дарахтзорлар ва бошқа ерларни) ҳокимият захирасига олишни, шунингдек, ҳар қандай кўринишда бошқа шахсларга беришни тақиқлаш;
иккинчидан, ушбу объектлар ёки улар жойлашган ер участкалари ҳокимлар ёки бошқа мансабдор шахсларнинг ноқонуний қарорлари асосида ҳар қандай кўринишда бошқа шахсларга берилса, бундай объектларни умумий фойдаланишга қайтариш, тегишли мансабдор шахслардан етказилган зарарни тўлиқ ундириш ва уларни жавобгарликка тортиш керак, деб ҳисоблаймиз.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Читать полностью…

Mufasa

Давлат харидларини, айниқса, тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга ошириладиган давлат буюртмалари ва тендерларни беркитишга астойидил ҳаракат қилишмоқда. Аввалига мана бу xarid.uz портали ишга тушган эди. Бу фойдаланиш ва маълумотларни излаб топиш учун жуда қулай платформага айланганди. Бироқ кўп ўтмай xarid.uzex.uz портал ишга тушди. Бу фойдаланиш учун сал мушкулроқ бўлса-да, фильтр тизими ишламаса ҳам бир амаллаб шубҳали шартномаларни топиб кенг жамоатчиликка эълон қилиб бораётган эдик. Кейин бу порталдан қурилиш-пудрат ишлари билан боғлиқ тўғридан-тўғри шартномалар жойланмай қўйилди.

Шу каби харидларни xarid.mf.uz порталда топиш имкони пайдо бўлаётган эди. Фойдаланиш учун жуда қийин. На фильтр тизими ишлайди, на илова қилинган файлларни юклаб бўлади. Мавҳум ёзувлар билан харидни бир-иккита деталлари очиқланган, холос. Аммо бу портал ҳам мана бир неча кундан бери умуман ишламяпти. Ангор ҳокими Аёллар дафтаридан машина олгани ҳақида хабар эълон қилинган буён "техник ишлар олиб бориляпти". Энг қизиғи, юқорида санаб ўтилган барча платформалар — ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ БЎЙИЧА МАХСУС АХБОРОТ ПОРТАЛИ деб номланади.

Тендерлар билан ҳам хууди шундай аҳвол. Аввалига мана бу xarid.uz портали яратилиб, кейин тендер ва танловлар etender.uzex.uz тизимида эълон қилиниши йўлга қўйилди. Бунда ҳам кўп функциялари ишламасада, бир амаллаб фойдаланса бўларди. Аммо бу ерда қурилиш-пудрат ишлари билан боғлиқ тендер ва танловлар йўқолиб қолди. Энди бу каби харидларни tender.mc.uz'дан топиш мумкин. Лекин бу платформа шу қадар жумбоқларга бой-ки, масалан, ғолиб бўлган қурилиш ташкилоти қайси мезон ва қай тартибда ғолибликни қўлга киритгани мавҳум.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъулларига савол: кимдан нимани беркитишга ҳаракат қиляпсизлар? Нима учун маълумот олишни бу қадар мураккаблаштириб юборяпсизлар? Давлат раҳбарини "ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз" деган гаплари у қулоқдан кириб, бу қулоқдан чиқиб кетяптими? Биздан-ку бир амаллаб беркитасизлар, гапирганимиздан толк йўқ. Лекин қарз берган хорижий институтларга қандай ҳисобот берасизлар?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь-февраль ҳолати бўйича деярли 82 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3 фоизга бажарилган.

Маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда 7,3 минг тонна мис маҳсулотлари, 4,6 минг тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.

Комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. 2023 йилда мис маҳсулотлари экспортида янги бозорлар – АҚШ, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

No comment

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтаётгани сабабли эгаллаб турган лавозимдан озод этилди.

PS. Даврон Ҳидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан урилиб, Чирчиқ шаҳрига ҳоким бўлган эди. Энди Чирчиқ ҳокими лавозимидан қаерга кетаётгани номаълум. Шаҳар ҳокимлигидан ҳам пастга тушиб, бирор ҳоким ёрдамчиси ёки маҳалла раиси бўлар… Балки кўтарилиб министр бўлиб кетар, ҳозирча аниқ эмас.

@mufasa_nh

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда Катта халқа йўли - «Қўйлиқ катта бозори» чорраҳасидаги вазият.

Ушбу манзара худди давлат «тугаб», фуқаролар ўзини ўзи бошқаришга ўтгандек таассурот уйғотади (Худони ўзи асрасин 🤲). Негаки, свет ўчганлиги сабабли светофор ишламяпти. «ГАИ» зоти йўқ. Бир фуқаро қўлдан келганча тартибга солишга ҳаракат қиляпти (минг раҳмат).

«ГАИ» нега йўқ? Қани десангиз, улар бор. Сал нарироқда водийдан келадиган машиналардаги йўловчиларни чўнтагидан титадиган постда, панада туришибди. Ёмғир тиниб, свет келиб кўчалар ёришиб қолса, кўриниб қолишар…

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сурхондарё вилояти ҳокими: «Биздан космонавтлар қачон чиқади?»

Ҳокимни гапларида жон бор.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эковазирлик иқлим бўйича кун тартибига ёшларни жалб қилиш стратегиясини тақдим этди

Вазирликнинг ёшларга оид стратегияси учта устувор йўналишни ўз ичига олган:

экологик тадбирлар тақвими ва иқлим ҳамда экология соҳасидаги таълимни рағбатлантириш;

75 кишидан иборат Ёшлар кенгашини ташкил этиш, республиканинг барча ҳудудларидан 14 нафар экология элчисини тайинлаш ва «Кичик қаҳрамонлар» болалар эко-ҳаракатининг экоқўмиталарини ташкил этиш;

вазирлик ҳамкорлар билан биргаликда жорий йилда «EduCo» фестивали, «Clean Games», «Plogging», эко-мукофот ва бошқа тадбирлар ўтказиш.


«Ёшлар билан ишлаш» стратегиясида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Эковазир Азиз Абдухакимов ва Ўзбекистон Волонтёрлар Ассоциацияси раҳбари Ширин Абидова ўртасида Меморандум имзоланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Подписаться на канал