Чинозда янги чиққан Нуриддинбой ҳақида: ким у?
Чиноз тумани «Бирлик»маҳалласида истиқомат қилувчи Холиқуловлар оиласи томорқани орқасидан миллиардер бўлиб кетибди. Оила боши Нуриддинбой бугун Чинознинг энг обрўли, ҳурматли одамларидан эмиш.
Хуллас, ҳамма ишни асосан оилавий ташкил қилишади, бегона йўқ. Аммо бу ишни меҳнати қаттиқ. Қўшимча ишчилар ҳам маҳалла ёшлари экан, жами 35 нафар.
Видеода гапираётган Баҳовуддин исмли йигит Чинозда ном таратётган «янги бой ота»нинг ўртанча ўғли экан. Ўзи темир йўл соҳасида ишлайди, оилавий безнес эса қўшимча иш.
@mufasa_mh
Эковазирлик ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи тадбиркорлардан махсус чиқинди пакетларини харид қилиш бўйича тижорат таклифларини қабул қилади.
Харид қилинадиган пакетларга қўйиладиган талаблар:
1. Пакетлар микроорганизмлар иштирокида биопарчаланиш хусусиятига эга бўлиши керак ёки таркибида крахмал бўлган органик чирувчи маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган бўлиши керак.
2. Пакетлардан чиқиндиларни саралаб йиғишда фойдаланилади.
3. Пакетларнинг ҳар бири ихчам шаклда йиғилган, тахланган, бир-бирига кетма-кет уланган, ўралган рулон ҳолатида ишлаб чиқарилган бўлиши лозим.
Батафсил 👉 https://eco.gov.uz/yz/site/news?id=4042
@mufasa_mh
Қоидабузарликлар кўчма фоторадар ва мобил комплекслар орқали аниқланиб, тўғридан тўғри маъмурий қарорлар чиқарилиши ВМ 975-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига зид экан.
Демак, шу пайтгача чиқарилган қарорлар суд томонидан бекор қилиниши лозим.
@mufasa_mh
«Миллий тикланиш» демократик партияси Фарғонадаги «Ёшлар кўли» ўрнида уй-жой бинолари қурилиш билан боғлиқ ҳолатга муносабат билдириб, Фарғона вилояти ҳокимининг қарори қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилиниши шарт деб ҳисобламоқда.
Шунингдек, партия мазкур ҳолатга Бош прокуратурадан ҳуқуқий баҳо берилишини сўрамоқда.
@mufasa_mh
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Tashkent City Mall савдо-кўнгилочар маркази фаолияти билан танишди.
PS. Ҳали ўзим бориб кўрганим йўқ, лекин «обзор» қилинган контентларни кўрдим. Дўкон ва кафе-ресторанлар тўлиқ очилмабди, ҳозирча. Анча-мунча брендлар жой олган, бу яхши.
@mufasa_mh
«ЎЗМEТКОМБИНАТ» 80 ЁШДА!
Ўзбекистон металлургия комбинати акциядорлик жамияти Марказий Осиёда қора металлургия саноати тўнғичи ва мамлакатимизда навли прокат маҳсулотлари ҳамда пўлат золдирлар ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланади.
Ўзбекистондаги энг кўп солиқ тўловчи корхоналарнинг 10 талигидан жой олган «Ўзметкомбинат» АЖда бугунги кунда 100 турдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.
Улар жумласига қора ва рангли металл маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва кенг турдаги халқ истеъмол моллари киради.
Комбинатнинг умумий ер майдони 400 гектардан ортиқ бўлиб, корхона 1944 йил 5 март куни Мартен печида биринчи пўлат эритмаси олиниши билан ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу сана эса «Ўзметкомбинат» АЖнинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолган.
@mufasa_mh
«Heaven's Garden» дам олиш маскани асосчиси Абдуҳалилов Абдурасул Абдурашидович савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди.
У Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Фаолияти давомида ички ишлар идораларида, хусусий тадбиркорлик субъектида масъул вазифаларда ишлаган.
Шунингдек, суратда унинг ёнида ўтирган Файзиева Сайёра Мавляновна эса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимига тайинланди (табриклайман 👏).
@mufasa_mh
Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди
МЖтКнинг 79-моддасига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказган фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8 миллион 500 минг сўмдан 17 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача), мансабдор шахслар эса БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилиниб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача), мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача, яъни 25 миллион 500 минг сўмдан 34 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
МЖтКнинг 79-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди: дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача жаримага тортилади.
Шу билан бирга, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун 49(1) ва 49(2)-модда билан тўлдирилди. Яъни давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 миллион сўмдан 102 миллион сўмгача) миқдорда жарима тарзида молиявий санкциялар қўлланилади.
Қонун 2024 йилнинг 1 март санасидан кучга кирди.
Ангорни ҳокими «Аёллар дафтари» маблағларидан қимматбаҳо машина сотиб олди
Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳкоимлиги балансидаги давлат рақами 75 026 DAV бўлган «Captiva-2» русумли хизмат машинаси ЙТҲ натижасида носоз ҳолатга келиб қолган. Шу сабабли, ушбу транспорт воситаси аукцион орқали 120 млн сўмга сотилган.
Ангор тумани ҳокими янги автотранспорт воситаси хариди учун 349 млн сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ушбу қарор асосида туман ҳокимлиги 349 млн 900 минг сўмга бир дона «Captiva-5» автотранспорт воситасини харид қилди.
Очиқ маълумотларга кўра:
Ангор тумани ҳокимлиги мазкур давлат харидини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширган.
Шунингдек, туман ҳокимлигининг МИБ органларидаги умумий қарздорлиги 1,4 млрд. сўмни ташкил этади.
UPD. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, туман ва шаҳар ҳокимлари учун фақат битта дона, қиймати 1 000 БҲМгача бўлган (ёки 340 миллион сўмгача) хизмат автотранспорт воситаси харид қилиниши мумкин.
Манба
@mufasa_mh
«Мошинапуруш ҳожакалар» ҳақида экан.
Кулгули, лекин аччиқ ҳақиқат. Афсуски, жамиятимизда мошенникларни шундай тури пайдо бўлди.
@mufasa_mh
«Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида кўп йиллар олдин қурилган икки қаватли ёки вақтинчалик қурилган хавфсизлик нуқтаи назаридан талабга жавоб бермайдиган, тахминан 500 гектардан ортиқ ҳудуддаги уй-жойлар реновация дастурига тушган», деган гапига муносабат билдирибди.
Муносабатда «Реновация дастуларини ишлаб чиқиш учун энг аввало, ушбу жараённи очиқ ва шаффоф амалга оширишнинг қонуний асослари, реновация тартиби ва қоидалари бўлиши лозим. Қолаверса, реновация дастури лойиҳаси реновацияга тушадиган уй-жой мулкдорларининг розилигига асосланиши ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаларидан ўтказилиши шарт» дейилган.
Шунингдек, партия «Реновация бўйича қонун қабул қилинмасдан, бу ишлар амалга оширилса, афсуски бир неча йиллар олдин мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш ва мамлакатимиз имижига салбий таъсир кўрсатган «снос», деган ҳолатга ўхшаш жараёнлар бошланиб кетиши эҳтимолдан йироқ эмас» дея ўз хавотирини билдирган.
Шунингдек, Ҳукумат ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги энг аввало, реновация тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиб, парламент қабул қилгандан кейингина реновация билан боғлиқ дастурларни амалга оширишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаши маълум қилган.
PS. 100 фоиз қўшиламан ва қўллаб-қувватлайман. Мана, масалан, Бектемир туманида икки қавватли уйлар реновацияга тушиб, хонадон эгаларига янги уйга кўчиб ўтишган. Бироқ, бир неча йиллардан бери 80 га яқин хонадоннинг ҳужжати йўқ, кадастри йўқ. Уй эгаларини пропискаси йўқ. Ўзбекистонда пропискаси йўқ одам – одам ўрнида ҳисобланмайди. На боласини боғчага беролади, на бир ишга киролади.
@mufasa_mh
Мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда экан.
Шунингдек, ушбу воқеада фуқаро вафот этмаган.
@mufasa_mh
Акмал Рузикулович Жуманазаров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йилга, унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевлар 16 йилга «кесилди».
Жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташади. Нега қаттиқ режимли колонияда эмас деган савол туғиляпти. Ишқилиб, 7-8 ойдан кейин тиржайиб чиқиб келиб, яна бирор лавозимга тайинланмасмикан?
@mufasa_mh
«Пожарник» Оҳангаронга ҳоким бўлди
Музаффар Ражаббоев Оҳангарон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У меҳнат фаолиятини Қибрай тумани ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизматидан бошлаган. Кейинчалик Юқори Чирчиқ ва Паркент тумани ҳокимиятларида ишлаган. Ўзи паркатлик бала.
Оҳангаронни аввалги ҳокими Тошкент вилоятини собиқ ҳокими Рустам Холматовни қариндоши эди.
@mufasa_mh
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Абдулла Арипов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси «Асосгузори сулҳу ваҳдати миллий – Пешвои миллат» бўлган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
@mufasa_mh
Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланибди.
У бунган қадар «Микрокредитбанк»акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган экан.
PS. Фамиляси ва охирги иш жойига қараганда «Муллажоновлар династияси»дан шекилли.
@mufasa_mh
🖐“Besh tashabbus olimpiadasi”da ishtirok etish uchun ro’yxatdan o’t!
www.5tashabbus.uz ✔️
🖐Зарегистрируйся для участия в “Олимпиаде Пяти инициатив”!
Ов мавсуми якунланди
Эковазирлик томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистонда ов мавсуми 28 февраль куни якунланган, бу тақиқ 15 августгача давом этади. Билмай қолибмиз, хабаримиз йўқ эди деб юрманглар. Жазо бор. Инспекторларга ҳам беш-олти сўм берамиз деб ҳаракат қилманглар, бунгаям жазо бор.
Ов мавсуми даврида ҳам ноқонуний ов билан боғлиқ бўлган 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланибди. Ҳуқуқбузарларга эса қарийб 3 миллиард сўмга яқин жарима қўлланилган.
Эковазирлик фуқаролардан чеклов вақтида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик талабаларига риоя этишни, шу билан бирга, қуш ови бўйича берилган рухсатномаларни ов муддати якунланганидан сўнг 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва унинг бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишларини сўрамоқда.
@mufasa_mh
Мазкур хабардан кейин «қандай қилиб жамоатчилик экология назоратчиси бўлиш мумкин?» деган савол билан ботга кўплаб мурожаатлар келди.
Эковазирлик томонидан ишлаб чиқилган инфографикада эко-назоратчи бўлиш учун нималар қилиш кераклиги батафсил келтирилибди.
@mufasa_mh
Анқарадаги 300 000 китоб фондига эга Миллат кутубхонасини марказида.
Ушбу суратларни фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирган фойдаланувчи бу ҳолатни «ҳақли равишда қалбимга ғурур бағишлади» дея изоҳлаган.
@mufasa_mh
«Узбум» ҳам Абдулазиз Камиловни ўғлига ўтган
Тошкент шаҳридаги қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган «Тошкет қоғози» (собиқ «Узбум») МЧЖнинг 99,99 фоиз улушига Камилов Данияр Абдулазизович ягона таъсисчиси саналадиган «DELTA GLOBAL DYNAMICS» МЧЖ эгалик қилади. 0,01 фоизи ҳам Д.Камиловга тегишли.
Умумий ер майдони 12 гектардан зиёд, бино ва иншоотлар майдони 4,5 гектар бўлган «Тошкент қоғози» МЧЖ 22,2 миллиард сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган эди.
Д.Камиловга тегишли компаниялар бугунги кунда «заправка»лар таримоғи, нефть база ва этил спиртини ишлаб чиқарувчи кимё заводига эгалик қилиши анчагина шов-шувларга сабаб бўляпти. Ҳозирча сотган ҳам, олган ҳам жим.
@mufasa_mh
Айни пайтда Тошкет вилояти ҳокими Зойир Мирзаев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Маълумот учун: Бекобод тумани Маданият бўлими қошида «Фольклор жамғармаси» ташкил этилган.«Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ажратилган 10 млрд сўм ҳомийлик маблағлари «Фольклор жамғармаси»ни шакллантириш учун йўналтирилган.
@mufasa_mh
Урганч ва мамлакатимизни бошқа шаҳарларига авиачипта нархини арзонлаштириш учун 30 миллиард сўм субсидия берилади.
Урганчдан Термиз, водий вилоятлари, Самарқанд, Бухоро ҳамда Санкт-Петербург, Мадрид, Франкфурт, Пекин ва Урумчига авиақатновлар йўлга қўйилади.
@mufasa_mh
Жамоатчилик экология назоратчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тасдиқланди
2024 йил 1 июнга қадар жамоатчилик экология назоратчилигига номзодлар Экология вазирлиги томонидан мустақил таълим шаклида махсус тайёргарликдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва 18 ёшга тўлганлар экология назоратчиси бўлиши мумкин.
Топширинглар)
@mufasa_mh
🎣 Табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари янада мустаҳкамланмоқда
Саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда уларнинг реестрини юритишни назарда тутувчи электрон платформа ишга туширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 80-сонли қарорида кўзда тутилган.
@mufasa_mh
🦎«Бутунжаҳон ёввойи табиат куни» акциясида иштирок этинг!
3 март куни соат 11:00 да Тошкент ҳайвонот боғида пойтахт аҳолиси ва ёшлар ўртасида йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар турларига бағишланган давра суҳбатлари ҳамда тадбирлар ташкил этилади.
@mufasa_mh
«7-автобус саройи»га бириктирилган «Mercedes-Benz» русумли 33-сонли автобус ёниб кетгани ва пойтахт автобуслари иштирокида ЙТҲ кўпайгани юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари-бош муҳандис Ж.Маннопов, Идоралараро тезкор штаб бошлиғи Б.Маменов, ДХХ ходимлари бошчилигида тезкор йиғилиш ўтказилиб, ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган 5 нафар ходим ишдан бўшатилибди.
Даа… Вазият шу даражага етиб борибдики, уже бу билан шахсан ДХХни ўзи шуғулланяпти.
@mufasa_mh
Бекобод туманида камбағалликни қисқартириш ва
бандликка кўмаклашиш масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилояти Бекобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў.лар тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Бекобод туманида яшовчи 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 млн. 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилишган.
@mufasa_mh
«Sardor gangster» қамалди
Фуқаро Сардор Сафарбоев (1998 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, вақтинча ишсиз, TikTok ва YouTube да Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ тайинланган.
2024 йил 23 февраль куни Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан С. Сафарбоевнинг шикояти апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
@mufasa_mh