Янги ташкил этилган Маҳаллалар уюшмасига Қаҳрамон Қуранбоев раис этиб тайинланди.
Менимча, ўзи бу лавозимга Қаҳрамон Қўчқоровичдан яхшироқ кандидат бўлмагани аниқ.
Чунки у сўнгги вақтларда хорижда меҳнат қилаётган мигрантларнинг муаммоларига алоҳида эътибор қаратиб, улар билан мулоқотни йўлга қўйган эди.
Маҳалла тизимида бугун муаммоларимиз бир талай. Уларни ҳал этиш масаласида ёшлар билан ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, Қаҳрамон Қуранбоевдан янгича ёндашувлар кутиб қоламиз.
@mufasa_mh
Яккасарой туман ҳокими Нилуфар опамни ишдан кетганлиги тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, ёлғон. Опам ҳали узоқ муддат Яккасаройда ҳоким бўлади. Ўзи яқинда бензин эконом қиламан деб хизмат машинаси учун электромобил олганлар.
@mufasa_mh
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Сохибназаров Шамсиддин Шарафидинович Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Солиқ тизими ва солиқчилар фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилади:
40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.
Солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.
Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини «маҳаллабай»ишлаш тизимига ўтказилади.
Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.
Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.
@mufasa_mh
Миллий тикланиш партияси Тошкент ҳавосини ифлосланиши бўйича эковазирни «козёл отпущения» қилмоқчи
Бугун Қонунчилик палатасидаги фракциялар йиғилишлари бўлиб ўтган. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олидини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича эковазир А.Абдуҳакимов ахборот бериши белгиланган.
«Миллий тикланиш» фракцияси йиғилишида эса депутат Илҳом Абдуллаев эковазирни ишда қолдириш ёки қолдирмаслик масаласини кўриб чиқиш керак дебди.
Менимча, бу депутат яқинда ойдан тушган. Абдухакимов вазир бўлиши билан пойтахт бирданига чангиб кетган-у, унгача ҳаммаси зўр бўлган деб ўйлаяпти шекилли. Балки бу масала бўйича Қурилиш вазири ва шаҳарнинг собиқ ҳокимини «разбор» қилиш керакдир? Нима дейсиз, Илҳом ака? Ёки ҳамма айбни кеча келган вазирга ағдариш осонми? Балки чириб кетган тизимни тиклашга ҳаракат қилаётгани ёқмяптими?
@mufasa_mh
Умрини Ватанга хизмат қилишга бағишлаганлар қалбида акс-садо берадиган алоҳида сана. Олижаноблик, шаън ва жасорат байрами – уни касбидан қатъи назар, ҳамма фуқаролар нишонлашади, барчага тегишли бўлгани учун ҳам табиий ва рамзий байрамдир. Тинчлик ва чегараларимиз дахлсизлиги учун ташаккур! Парвардигор сизларни ўз паноҳида асрасин!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Особенная дата, которая отзывается в сердцах тех, кто посвятил жизнь служению Отечеству. Это праздник благородства, чести и мужества, а то, что его отмечают все граждане вне зависимости от профессии – естественно и символично, поскольку он касается каждого. Спасибо вам за мир и неприкосновенность наших границ! Да хранит вас Всевышний!
2000-йилларнинг энг хит таронаси: Сен борсан
Ҳалок бўлган аскарларни хотирасига бағишланган энг ТОП қўшиқ шу бўлса керак.
Клип - бомба! ТВда чиққан пайтида ҳамма жой «портлаган». Мактаблардаги тадбирларда хит бўлган. Комила, Лайло ва Ферузани бошидаги каби шапка - бандамкани киймаган қиз қолмаганди.
Ҳозир мактабларда жанзе-манзе бўлиб ётибди. Ёшларда ватанпарвалик руҳини шакллантирадиган қўшиқлар йўқ. Сетора тўй бизнеси учун яратилган лойиҳа эмасди, гуруҳни ҳеч бир тўйга борганини эшитмаганман.
@mufasa_mh
Абдулхаков Яхёжон Артикбоевич Ички ишлар вазири ўринбосари - Тергов департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
МИБдан 100 млн сўмдан зиёд қарзи бор банк 220 млн сўмга хизмат машинаси харид қилибди (батафсил 👉/channel/revizor_uzb/88).
Бу хабарни радардан 330 минг сўм қарзи бор қашшоқни кўчда қувиб юрган МИБчиларни личкасига ташлаб қўйинглар.
@mufasa_mh
Шадманов 🤲
Президентимизнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири Даврон Тахирович Султанов зиммасига юклатилди.
@mufasa_mh
Ўзбекистонга илк бор чиқинди ташийдиган электромобил олиб келинибди.
Эковазирни айтишича, ушбу электромобил экологияга зарар етказмаслиги билан жуда аҳамиятли.
@mufasa_mh
Бир йил аввал мактабда қорлар тозаланмагани учун ўқитувчиларни айблаб, ижтимоий тармоқларда «шуҳрат» қозонган Ангрен шаҳар прокурори – прокурорлар кунида «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
@mufasa_mh
Яна ҳоким ёрдамчилари…
Самарқанд туманидаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи Х.Э. ва Б.В.лар тумандаги маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сиёб» канали бўйида жойлашган, ҳокимлик захирасидаги 3,5 сотих бўш ер майдонини ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш баҳонасида аукционга чиқариб, ютиб бериш ва туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали кадастр ҳужжатларини қонуний расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 1 300 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олаётган вақтларида қўлга тушишган.
@mufasa_mh
Президент “кўча” ҳақида гапирди
Кейинги пайтда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.
Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.
Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”,
- деди Президент.
@mufasa_mh
АСАКАБАНК РАИСИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
Кеча Асакабанк Бошқарув Раиси банкнинг ёш ходимлари билан учрашув ўтказиб, улар билан трансформация ва рақамлаштириш бўйича мавзуларни муҳокама қилибди.
Раис ёшларга иш жараёнини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар билан алмашиш, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, соҳанинг барча нозик томонларини тубдан ўрганиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.
Реклама
@mufasa_mh
🐾 Қўриқхона ва миллий табиат боғлари ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонларга тушган ёввойи ҳайвонларнинг қизиқарли суратлари
@mufasa_mh
Бектемир туман ҳокимлигига ишонган юзлаб одамлар уйсиз қолишлари мумкин
Бундан уч йил аввал Тошкент шаҳар Бектемир тумани Ҳусайин Бойқаро кўчасидаги бир нечта икки қавватли уйларда одамлар тинчиган яшаётган одамларни хонадонлари бузилиб, уларнинг ўрнига «Юксалиш» турар-жой комплекси қурилиши бошланган эди.
Ўша пайтда Бектемир туман ҳокимлиги ушбу қурилишни «оғзидан бол томиб» мақтаган ва қурилиш ишлари 2022 йилнинг учинчи чорагида ўз якунига етади дея одамларни алдаган. Чунки, қурилиш ишлари шу пайтгача ўз ниҳоясига етмаган, чала-чулпа ва пала-партиш ҳолатида ташлаб қўйилган. Боз устига, Бектемир туман ҳокимлигини рекламасига ишониб, ушбу комплексдан уй харид қилган юзлаб одамлар уйсиз-ватансиз қолишлари мумкин.
Гап шундаки, турар-жой комплексини қураётган «Олтин Балиқ» МЧЖ раҳбари KOMILOV ULUG‘BEK KOMILOVICH икки-уч кун аввал қамоққа олинган. Икки кундан бери унинг офиси олдида юзга яқин одамлар тўпланмоқда. Комплексни қуриб битказилган қисмидаги хонадонларнинг ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд эмас. Бу ердаги хонадонларнинг аксарияти «снос» қилинган уйлар учун компенсация тариқасида берилган. Котлован қазиш ишлари бошланганига кўп бўлмаган қисмидаги қуруқ ердан бўлиб тўлаш шарти билпн хонадон сотиб олганлар эса уже тўловларни тўлаб қутулиб ҳам бўлишган экан.
Давоми бор…
@mufasa_mh
Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.
Ўзбекистон фуқаролари учун виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сонини 29 тага етказиб, Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтаради.
@mufasa_mh
Шеф раислигидаги видеоселектордан:
Бу йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлади.
Масъулларга 2024 йилда қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, умуман, саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.
Жорий йилда иқтисодиётда самарадорликни ошириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг камида 6 фоиз ўсишини таъминлаш иқтисодий комплекс раҳбариятининг асосий вазифаси этиб белгиланди.
@mufasa_mh
Устозим Комил Алламжонов (умрлари зиёда бўлсин 🤲):
Ҳозирги глобал дунёдаги нотинчлик даврида мен бугун Ватан ҳимоячилари куни билан, айниқса, журналист ва блогерларни табрикламоқчиман. Сиз ҳам Ватан ҳимоячисисиз. Ҳарбийлар реал ҳаётда, сиз эса виртуал ҳаётдаги курашлар ҳимоячиси. Ҳарбийлар қурол билан, сиз эса қалам билан юртни ҳимоя қиляпсиз, ахборот хавфсизлигини таъминлаяпсиз. Ўзбек макони, ахборот маконининг барча ҳимоячиларини бугунги қутлуғ ва муқаддас байрам билан табриклайман. Сизнинг овозингизни ҳеч қачон бошқа овозлар эгалламасин, ҳурматли ҳамкасблар. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
@mufasa_mh
Яқинда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан «Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати» эълон қилинди.
Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда тақиқланган контентларга «лайк» босганлар ҳам жавобгарликка тортиляпти. Шу сабабли тақиқланган материаллар рўйхати эълон қилиб борилиши мақсадга мувофиқ.
Аммо қўмита томонидан бу сафар эълон қилинган рўйхатда контентларинг интернет тармоқлардаги электрон манзиллари ва ҳаволалари кўрсатилмаганлиги сабабли баъзи ноаниқликлар келиб чиқиши мумкин деб ўйлайман.
Қўмита ушбу ҳолатни «фуқароларнинг хавфсизлигини инобатга олган ҳолда мақсадли равишда кўрсатилмади» дея изоҳлаган.
Рижоллар, тавҳид, жиҳод, нашид, лашкарлар каби сўзлар ишлатилган контентлар бўйича тушунарли, чукни айни шундай мазмундаги материаллар экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган бўлиши мумкин.
Бироқ рўйхатда шундай чалғитувчи номли контентлар бор-ки, улар бўйича аниқ тушунтиришлар ёки уларни интернетдаги аниқ манзиллари билан кўрсатилиши лозим.
Хусусан, телеграмдаги «Allohu Akbar», «Узбекча PDF китоблар», «Турли мавзулар» каби контентлар ҳам киритилган. Хўш, оддий фойдаланувчи буларни қандай ажрата олади? Кимдир телеграмдан «Узбекча PDF китоблар» номли материал юборса ёки мана шундай номли гуруҳга қўшиб қўйса-ю, у ерда ҳақиқатдан ҳам ўзбекча илмий китоблар бўлса-чи?
Яна бир мисол, фейсбукда Равшан Собиров дейилган. Худди шу номда бирор синфдоши бўлса-ю, у «касофат» нимадир деб ёзса, нима қилиш керак? Сразу блоклаб спам бериб юбориш керакми? Камига мана шу ном билан машҳур қўшиқчи ҳам бор.
Телеграмдаги «Аброр Мухтор Алий 11» контенти ҳам рўйхатга киритилган. Бу номдаги шахс ва унга тегишли материаллар нафақат телеграмда, балки исталган ижтимоий тармоқдаги ҳар учтадан битта контент шу ном остида чиқиб келади. Кимдир Аброр Мухтор Алийни муриди бўлса-ю, телеграмдан уни номи билан қидириб, мана шу номдаги контентга дуч келиб ундан фойдаланиб қўйса, нима бўалди? Қамалиб кетадими?Чуқурлашиб бошқа мисолларни келтиришни ҳожати йўқ деб ўйлайман. Нима демоқчи эканлигим тушунарли бўлгандир.
Тўғри, агар электрон манзил ва ҳаволалари билан кўрсатсак, қайсидир довдир буни кўриб, кейин кириб кўради деган хавотир бўлиши мумкин.
Мақсад экстремизм ва терроризм билан йўғрилган контентларга қарши курашиш, фуқароларни бундан огоҳ қилиш экан – жуда кенгроқ тушунтириш ва профилактика қилиш лозим. Дин ишлари бўйича қўмита фуқаролар мана шу контентлар билан боғлиқ жиноятларни содир қилиб қўймагунга қадар тушунтириши шарт.
@mufasa_mh
Сетора гуруҳи - Аждодлар руҳи
Мана шу клип яратилганига сал кам чорак аср бўляпти. Шу пайтдан бери бунданда жанговар руҳда айтилган бирор қўшиқни билмайман. Кейин бошқалар ҳам чийилаб шунга ўхшаш қўшиқлар яратиб кўришмоқчи бўлди, лекин барибир мен учун мана шу қўшиқ «номер один».
Бор, сен учун қалқон бўлгувчи забардаст фарзандларинг бор!
@mufasa_mh
Пойтахда юк машиналарни ҳаракати чекланиб, 80-бензин тақиқланиши мумкин
Эковазирлик пойтахт атмосфера ҳавосининг ифлосланишига таъсир этаётган омилларни санаб ўтиб, салбий оқибатларни камайтириш мақсадида «Евро-4» стандартидан паст экологик тоифадаги ёқилғидан (АИ-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлашни таклиф этмоқда.
Шунингдек, вазирлик томонидан яна бир қатор таклифлар билдирилган. Хусусан, автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00 дан 10:00 га қадар ва 17:00 дан 20:00га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситалар ҳаракатини чеклаш.
@mufasa_mh
«Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари - ижрочи директори Ахмедов Дилшод Турсункулович инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Иноятов Амрилло Шодиевич Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланибди.
@mufasa_mh
Бу йилдан бошлаб тадбиркорлардан қўшимча сифатида талаб қилинадиган 34 турдаги ҳисоботлар бекор қилинмоқда экан. Бунинг натижасида ҳар йили 21 мингдан ортиқ тадбиркорнинг 500 миллион сўм харажати тежалади дейилмоқда.
Шунингдек, Давлат раҳбари ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берибди.
Тадбиркорларга мажбурий талабларни қисқартириш мақсадида 16 та лицензия ва рухсатномани бекор қилиш лозимлиги белгиланибди.
@mufasa_mh
Чиновникларни кўпчилиги «қишки каникул»да иссиқ ўлкаларга учиб кетиб, пляжларда беғуборгина бўлиб юришибди. Ҳай майли, улар ҳам одам дам олгиси келади.
Динозаврлар давридан бери Андижонга ҳокимлик қилиб келадиган Шуҳрат Абдурахмонов эса Хитойга бориб, 10 дан ортиқ компаниялар билан 1 млрд 200 млн долларлик шартномалар имзолабди, қойил. Булар сафарнинг илк кунидаги натижалар.
Бундан ташқари Андижонда электробус ва электроскутерлар ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилган.
@mufasa_mh
Келажагимизни ёвуз кучлар қўлига бериб қўйишга асло ҳаққимиз йўқ
— Шавкат Мирзиёев
@mufasa_mh
"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.
Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.
Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади.
Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.
Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир",
- деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
«Не надо воспринимать вежливость за слабость» - о ситуации вокруг высказывания Прилепина.
Шерзодхон Қудратхўжа: Андишанинг номини қўрқоқ қўйма!
Захар Прилепин деган «балабол»ни гапига жуда кўпчилик муносабатини билдирди. Лекин у исқирт ўзбекчани тушунмайди. Шерзодхон Қудратхўжа эса унга рус тилида чиройли қилиб тушунтириб қўйибди.
@mufasa_mh