mufasa_mh | Неотсортированное

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Подписаться на канал

Mufasa

Бош вазир Абдулла Арипов: «Биз барча аъзо давлатларни муқаддас Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа табаррук масканларнинг дахлсизлигини таъминлаш учун ўз имкониятларини сафарбар этишга чақирамиз»

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Дунёни қутқариб қолиш учун шунча оламшумул гапларни гапирдинглар, молодец! Энди гап исботи билан бўлсин дегандек 7 автобус меҳмонларни Абдухакимов Самарқандни бир чеккасига дарахт кўчати экишга бошлаб борди.

Дунёни ҳар чеккасидан келган юзлаб меҳмонлар «Яшил макон» лойиҳасида дарахт кўчатларини экишди. Танзила опа ҳам эркак ва аёллар тенгдир деб, лопаткани қўлига олиб ишлашга тушиб кетди.

Мамлакатни (расман) иккинчи одами дарахт кўчати экади-ю, сен эса уни томоша қилиб турасан 😁 мазза-я?

#CRIC21
#UNCCD
#Samarkand
#CRIC21Uzbekistan

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Самарқандда «дунёни қутқариб қолиш учун» 196 та давлатдан вакиллар йиғилди

13-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) бажарилишини
кўриб чиқиш қўмитасини 21-сессияси (CRIC-21) бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир Марказиё Осиёда биринчи марта бўлиб ўтмоқда. Унда 196 та давлатдан 500 дан ошиқ «дунёни қутқариб қолмоқчи» бўлганлар ташриф буюрган.

Жуда қизиқ гаплар бўляпти: дунё бўйлаб ҳар йили 100 млн гектарга яқин соғлом ва унумдор ерлар йўқолмоқда экан (бизда ҳокимлар ва кадастрчилар пуллайдиган ерлар).

#CRIC21
#UNCCD
#Samarkand
#CRIC21Uzbekistan

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла ака, 🕋 ибодатларингиз даргоҳида қабул бўлсин 🤲

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Дўхтирлар тиббиёт ходимлари кунида ичиб-қотиб қолганми десам, буларни ҳаммаси ишда экан-ку!

Соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов бугун тунда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар станциясига борибди. У ерда вазир «103»га хизматига келиб тушган чақириқларни қабул қилиб ўтирибди.

Амирилло ака, барча ходимларингизни касб байрами билан @mufasa_mh канали номидан ҳам табриклаб қўйинг!

Читать полностью…

Mufasa

Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога тумандаги фермер хўжаликларидан бирига тегишли 17 гектар ер майдонини ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинган.

PS. Туман ҳокими ва прокурори қаерга қараяпти?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳам ушбу тадбирда фаол иштирок этмоқда

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акам ҳам меҳмонларни кутволишдан чарчамади. Ҳозиргина Шефни таклифларига биноан келган Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва уни қизи Лаура Матареллани кутиб олди.

PS. Қизиқ, Абдулла акам Италияни президенти билан таржимонсиз гаплашяптими? Немисчани билшидан хабарим бор эди, италянчани ҳам ҳам билади шекилли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф саммитни ўтказиб, қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши қиляпти (қойил!).

Унда Шеф Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликларни танқид қилиб, Ҳукуматга қўмита раиси Ш.Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқишни топширди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Абдулла акам тонг саҳардан Эрон президентини, Пешвои Миллатни ва Аркадағи Сердарни кутиб олди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эмина кенайини қўриқчилари (ёки ёрдамчилари) ҳам аёл кишилар экан

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

11 ноябрт куни Тошкент вилояти маркази — Нурафшон шаҳрида «Журналистлар боғи»ни яратиш мақсадида дарахт кўчатларини экиш акцияси бўлиб ўтади. Бунга журналистларни «крёстный отец»и Шерзодхон Қудратхўжа бош-қош бўлади. Яхши журналистдан боғ, ёмонидан эса доғ қолади дейишади.

Телевизордаги чиройли сухандон қизларга ишқи кетиб юрган ошиқлар, ўша куни Нурафшонга келиб уларни живойини кўриши мумкин. Шарти: битта дарахт кўчати экиш.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этиш учун ташриф буюрган олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов кутиб олди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Фарғона водийсида болажонларга экологияга оид брайл алифбосидаги китоблар совға қилинибди.

«Қаҳрамонлар даври» болалар экологик ҳаракати томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда «Меҳрли қўллар» маркази кўмагида кўришда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатларида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефни топшириғи билан Тошкентдаги янги кўприк танклар ёрдамида синовдан ўтказилибди. Ҳайрият, синовдан муваффақиятли ўтибди. Энди қўрқмасдан юрсак бўлади. Танклар ортилган автотрейлерлар умумий оғирлиги 300 тоннани ташкил этади ва улар кўприк устидан ўтганида янги йўл оғирликга бемалол дош бера олган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зомин тумани ҳокимлиги томонидан 2011 йили Хорунова Гулнорага тегишли савдо дўкони бузиб ташланган, лекин етказилган зарар фуқарога қоплаб берилмаган.

Фуқаро бу бўйича судга мурожаат қилган ва суд, ўз навбатида, Зомин тумани ҳокимиятидан фуқаронинг фойдасига 1 млрд 171 млн сўм моддий зарар ундириш бўйича қарор қабул қилган.

Бироқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганига яқинда икки йил тўлса-да, фуқаро сарсон-саргардон — мурожаат қилмаган идораси қолмаган. Турли важлар билан фуқарога шу пайтгача компенсация пуллари тўлаб берилмаган.

Шу сабабли, ушбу фуқаронинг фарзанди ижтимоий тармоқлар орқали Давлат раҳбарига мурожаат қилишга мажбур бўляпти. Мурожаатда Шавкат Мирзиёв Бош вазир бўлиб ишлаган пайтидаги бир ҳолатни мисол қилиб келтириб, ҳозирги айрим чиновникларнинг фуқароларга бўлган муносабти билан солиштиришган. Менимча, бу видеони кўрган ўша чиновниклар ўзлари учун тўғри хулоса чиқаради деб ўйлайман.

Мазкур мурожаатни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ва вилоят прокурори Исломжон Эргашхўжаев ўз назоратларига олиб, фуқарога қонун доирасида амалий ёрдам кўрсатадилар деган умиддаман.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефни сессия қатнашчиларига мурожаатини Танзила опа ўқиб эшиттирди.

Кейин БМТнинг Чўлланишга қарши кураш кураш тўғрисидаги Конвенцияси Ижрочи котиби Ибрахим Тиав «дунёни қутқармасак бўлмайди, азизлар! Вазият чатоқ! 2015 йилдан буён 4 млн кв кмга яқин унунмдор ва соғлом ер йўқолди, бу почти Марказий Осиё майдонига тенг дегани» дея куйиниб гапирди.

2030 йилга бориб ерларни янада таназзулга учрашини тўхтатиб, камида 1 млрд гектар майдонни қайта тиклашимиз керак экан.

Эковазир Азиз Абдухакимов инглизчада гапириб, «бизда Президент ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланган. Ушбу ташаббус бошланганидан буён мамлакат бўйлаб 416 млн тупдан ортиқ дарахт ва буталар экилди. 588 гектар майдонда “Яшил боғлар” ва 662 гектар майдонда яшил жамоат жойлари ташкил этиб қўйганмиз» деди.

Ҳа айтганча, бу тадбир бекордан-бекор Ўзбекистондан ўтказилмаётган экан. Иштирокчиларни айтишича, Ўзбекистон чўлланишга қарши курашиш борасида минтақада энг яхши натижаларга эришибди.

#CRIC21
#UNCCD
#Samarkand
#CRIC21Uzbekistan

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

145 давлат Фаластин ҳудудидаги Исроил турар-жойларини ноқонуний деб тан олишга овоз берди

Ўзбекистон ҳам резолюцияни қўллаб-қувватлади. АҚШ, Канада, Исроил, Венгрия, Микронезия ва қанақадир ороллар унга қарши овоз берди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Нилфар опам Яккасаройга ҳоким бўлиб кетгач, уни бўшаб қолган ўрнига Шамшиев Бекзод Равшанбекович Яккасарой прокурори этиб тайинланди.

Бекзод Равшанбековични умуман танимасам-да, лекин унинг отаси — Равшанбек Шамшиев ҳақида кўп яхши гаплар эшитганман. Р.Шамшиев КГБда контрразведка тизимида иш фаолиятини бошлаб, Биринчи президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси, «силовой структура» бўйича госсоветник, «начальник СБП», «зам пред. СНБ» каби ўта масъулиятли вазифаларда шараф билан хизмат қилган. Генерал-лейтенант махсус унвонига эга.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун мусулмон мамлакатлари етакчилари Саудия Арабистонида Ғазо масаласини муҳокама қилиш учун навбатдан ташқари ислом саммитида йиғилди.

Ўзбекистон делегецасиясига А.Арипов бошчилик қилмоқда ва Фластинни мустақил давлат бўлиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини билдирган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«O'zbekistonlik.Students» лойиҳасининг иккинчи эпизоди премьераси !

Чет элда таҳсил олаётган, муваффақиятли ўзбекистонлик талабалар ҳаётини ёритишга қаратилган махсус лойиҳанинг 2 эпизодида Буюк Британиянинг таниқли олий ўқув юртларида билим олаётган ёшлар - ҳамюртларимиз Юлдуз Ғаниева ва Ғайрат Юсуповлар иштирок этган.

Ҳам ибратли, ҳам тушунча, ҳам ғурур ҳиссини берувчи ушбу лойиҳанинг барча қисмлари каби бу сонини ҳам ўтказиб юбормаслигингизни тавсия қиламан. Премьерани Uzbekistan's Club YouTube каналида кўришингиз мумкин.

Ucell мобил оператори ва Турин политехника университетига лойиҳанинг ҳамкори ҳисобланади. Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси лойиҳа учун беғараз ёрдам кўрсатган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Айни пайтда Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрида Ўзбекитонда янгона бўлган «Журналистлар боғи»ни яратишга старт берилди.

Ушбу тадбирга барча ОАВ вакиллари, Президент матбуот котиби Шерзод Икромович, ҳаттоки динозаврлар пайтидан бери МТРКни раиси бўлиб ишлайдиган Ходжаев ҳам келди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ҳайрият, Вафаев Шуҳрат Абдушарифович Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимидан озод этилибди. Шу пайтгача лавозимда ўтириб, бир тайинли иш қилмади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акамни меҳмонларга айтган гапини «дипломатик лутф» деб ўйлаш мумкин. Лекин ҳақиқатдан ҳам меҳмонларни қадами қутлуғ келди деса бўлади.

Чунки анчадан бери бундай шиддатли ёмғир ёғмай қўйганди.

Буни Озарбайжон президенти Илҳом оғани самолёти қўнган вақтидаги ҳолтда ҳам кўриш мумкин. Ёмғир худди «пожарный мошина»да сув қуйгандек ёғяпти.

Айни пайтда пойтахтда ҳавонинг майда чанг зарралари (PM 2,5) билан ифлосланиши «яхши» даражага кўтарилган. Бу каби ҳолатлар биз учун ноёб ҳодисага айланиб боряпти. Охирги марта бундай тоза ҳаводан Зомин тоғларида тўйиб-тўйиб нафас олгандим.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган ташкилот бош котиби Хусрав Нозирий, Покистон бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувлар ўтказди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ëмғир ҳам, Абдулла акам ҳам тингани йўқ. Илҳом оғани аэропортда кутиб олиб, унга ажратилган қароргоҳга кузатиб юборди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эрдўған ҳам келди, униям Абдулла акам кутиб олдилар. Бояги ташрифларда меҳмонларга зонтикни ёрдамчилар тутиб кетаётганди. Бу сафар зонтиклар “ўз эгаларида”.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Аҳолини энг қийналган ва эзилган қатлами бўлган ашулачиларга уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиларкан. Ўзи Муниса бечорани боши иккита бўлгандан кейин Тошкент ситидаги квартирасида анча сиқилиб қолганди.

Биз қашшоқлар ҳам 448,9 минг км.кв. ватанимизда 80 м2ли ватан (квартира)га эга бўлиш учун энди машшоқ бўлайликми?

Уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисми маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб бериларкан.

Масалан, Юлдуз ҳожи она субсидия тақдим этиш тўғрисидаги тавсиянома олса, у ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради, холос. Қолганини биз қашшоқлар терлаб-пишиб топиб берамиз. Чунки ҳожи она ўтмишда роса қийналган, уни эзиб ташлашганди.

Ҳа айтганча, бу эзилиб кетган қатламга солиқдан ҳам имтиёз берилган. Мактаб фарроши солиқ тўлайди, лекин яқинда ҳашаматли қасрини қурган Шаҳзод солиқ тўламайди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

ОКМКда илк бор нанотехнологиялар бўйича патент олинди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати олимлари ва мутахассисларининг навбатдаги кашфиётига ихтиро патенти берилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун мана шу суратга кўзим тушиб қолди - Абдулла акам меҳр билан дарахт экяпти. Аввалроқ эса Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида дарахт экиб, «Яшил макон» лойиҳасининг кузги мавсумини бошлаб бергандилар.

Ҳа, бугун Шеф дарахт экяпти, Абдулла акам дарахт экяпти, Зойир тоғам ва бошқа раҳбарлар ҳам дарахт экяпти. Ўзим ҳам бу йилни ўзида жами 5 та дарахт экдим.

Бу биз учун ибрат бўлиши керак, ахир дарахт экиш халқимизнинг азалий қадрияти ҳисобланиш билан бирга савобли иш ҳамдир. Ушбу гўзал анъанани биз ҳам давом эттириб, юртимиз яшиллигига ҳисса қўшишимиз лозим.

#яшил_Ўзбекистон

@mufasa_mh

Читать полностью…
Подписаться на канал