mufasa_mh | Неотсортированное

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Подписаться на канал

Mufasa

18 октябр куни Буюк Британия пойтахти Лондонда «Ўзбекистонлик» форуми бўлиб ўтди.

Унинг доирасида тақдим этилган янги «Uzbekistan's club»журналида энг прогрессив ўзбекистонликларнинг ТОП-20 талиги ва ижтимоий масъулиятли бизнеслар ТОП-7 талиги эълон қилинди.

Айтишларича, рўйхатда чиновниклар, санаъаткорлар, иқтисодчи ва журналистлар кирган экан. Бизнеслар ичидаги ТОП-7 таликга эса банклар, Akfa, Coca – cola, Pepsi, PayMe каби корхоналар кирибди.

Лондонлдаги форумни ташкил қилишга Ucell мобил оператори ва Турин политехника университети, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ёрдам берган.

Хуллас, боллар ўзлари бир нималарни ўйлаб топиб, ўзларни нимадирлар қилишибди 😁.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хайрли ишларга доим лаббай деймиз… Яқинда Шеф дарахт кўчати экиш бўйича машҳур блогерлар ҳам ўрнак кўрсатиши муҳимлигини айтганди. Жуда машҳур бўлмасакда, бугун Зойир тоғам бошчилигида 4 та шаҳар ва туманда ўтказилган «Яшил макон» лойиҳасида фаол иштирок этдик.

Уйда диванга ёнбошлаб олиб, телефон титиб «табиатни дабдаласи чиқиб кетяпти» деб, сассиб ётавермай — кўчага чиқиб дарахт экиш керак! Яхшидан боғ қолади! Қачондур шу экаинлган дарахтларни роҳатини кўрамиз.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

🏠🏢 Энди ипотека кредити олиш учун сизда расмий даромад бўлиши шарт эмас!

“Банкир” канали расмий даромадга эга бўлмаганлар учун таклиф этилаётган ипотека кредитларини бир жойга тўплади.

Бундан ташқари каналда иқтисодий таҳлиллар, банк ва молия соҳасига доир энг муҳим янгиликлар билан тезкор танишишингиз мумкин.
👇👇👇

Читать полностью…

Mufasa

Бугун соат 09:00 лар атрофида Олмазор туман прокуратураси биносида (ҳожатхонада дейиляпти) Миллий гвардия ходими ўзини ўзи отиб қўйибди

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида гематологик ва онкологик касалликлар билан курашаётган болажонлар томонидан чизилган расмлар кўргазмаси бўлиб ўтаркан.

Бой ва пулдорлар келиб шу расмлардан сотиб олишса яхши иш бўлади. Чунки бу оддий ҳайрия иши эмас, расмларни сотиб олиб болажонларни ижодига янада мотивация бериши мумкин.

Соат 17:00 да мана шу манзилда

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#Promo_rolik
#Innoweek

📣📣16-20-октябр кунлари энг йирик инновацион тадбир “Innoweek.uz-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади

Бу йилги ҳафталик “Креатив таълим ва инновациялар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” мавзусида ўтказилади.

Ҳафталик доирасида кўргазмалар тақдимоти, хорижий етакчи компаниялар билан учрашув ва келишувлар, халқаро шартномалар, конференсия ва форумлар ташкил этилади.

Батафсил маълумот👉 www.innoweek.uz
Реклама

Читать полностью…

Mufasa

«Подарка»лар

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов «Ханчжоу—2022» Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловга 3 хонали уй совға қилибди. Уйни тадбиркорлар подарка қилган, ҳоким эса проста калитни топширганмиш.

Аввал ҳам Улуғбек Қосимов Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалоловга уй «подарка» қилган эди.

Менимча, Ўзбекистон тарихида ҳали ҳеч қайси бир спортчи (балки хеч қайси бир фуқаро) Баҳодир Жалолов каби «подарка»лар билан сийланмаган.

2019 йили Тўра Абдиевич (Сурхондарё вилояти собиқ ҳокими) Баҳодир Жалоловга Термиз шаҳрида бунёд этилган барча шароитларга эга 2 хонали уйнинг калитини топшириб, «подарка»лар бўйича «почин»ни бошлаб берган.

Ўша йили РФда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритгани учун «Chevrolet Tracker» автомобили (эксклюзив авторақам 01 B007JA), сал ўтмай эса Артикходжаев ва Раматовлар энг яхши боксчиси сифатида эътироф этилган Баҳодир Жалоловга Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчасида жойлашган (элитный) уй-жойлардан бирини тантанали равишда топширганлар. Тўра Абдиевич ҳам қатордан қолмай спортчига 200 миллион сўм пул мукофотини берган.

2021 йили Олимпиада лицензиясини қўлга киритгани учун Жалоловга 100 миллион сўм миқдорида рағбатлантириш берилган.

Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритгани учун ваъда қилинган 200 минг АҚШ доллари пул мукофоти, «Chevrolet Tahoe» автомобили калити ҳамда Тошкент шаҳридан 3 хонали 4 сотихли ҳовли «подарка» қилинган. Ҳа айтганча, «Chevrolet Tahoe»га 01 S 555 SS давлат рақами ҳам совға тариқасида берилган.

Ўша пайтларда Тўра Абдиевични яна сахийлиги тутиб кетиб, «кетса мени чўнтагимда кетадими» дегандек Баҳодирга «Skoda Kodiaq» автомобилини «подарка» қилиб юборган.

Бундан ташқари, спортчи «Фидокорона хизматлари учун»ордени, Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан муддатидан олдин «капитан» ҳарбий унвони, «Ўзбекистон ифтихори» унвони кабилар билан тақдирланган.

PS. Бу постни маълумот учун ёздим, холос. Баҳодир Жалоловни қандай спортчи эканлигини баҳолай олмайман, кузатмаганман. Қизиқмайман. Спортчиларни тақдирлаш мезони қандай бўлиши керак, уларга бериладиган совғаларни тартиб қоидаси борми-йўқми билмайман. Менимча, йўқ. Халқаро даражадаги мусобақаларда ғалаба қозонган спортчиларга Президент ёки Ҳукумат томонидан «Халқ номидан» совға берилса етарли деб ўйлайман.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди!»

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

Республика комиссияси раиси бошчилигидаги делегация аъзолари бугунги кунга қадар мамлакатнинг Новосибирск ва Томск вилоятларида бўлиб, нафақат бу вилоятлар раҳбарияти, балки Россияда бўлиб турган минглаб Ўзбекистонлик ёшлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Мана шу норвегиялик блогер поезд назоратчисига пора бергани учун жавобгарликка тортилмади. Энди Норвегияга борганида яна бир видео қилиб, мақтанса керак: «Ўзбекистонда жиноят қилиб ҳам жавобгарликка тортилмаслик мумкин экан» деб.

Ҳолат бўйича нима учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳали ҳанузга қадар жиноий иш очмаганига ҳайронман. Қонун исталган вақтда танланма усулда ишлайдиган бўлиши керак эмас.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф: блогерлар ўрнак кўрастишлари муҳим

Жорий йилда, 25 октябрдан 1 декабргача, “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.

Бунда барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар, машҳур блогерлар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги таъкидланди.

PS. Есть, шеф 🫡 Бажарамиз.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Энг арзон нарх - "Texnomart"да!

"Texnomart"да муддатли тўловга арзон нархлар кафолатланган. Агар арзонроқ топсангиз, биз ундан ҳам тушуриб берамиз.

Texnomart - арзон нархлар яхшиликка буюрсин!

📞 71 209 99 44
🌐 texnomart.uz

Телеграм профил: @tm_support
Телеграм канал: @Texnomart
Реклама

Читать полностью…

Mufasa

Шарқдан сразу Ғарбга

Яқинда Хитойга расмий ташриф билан борган Абдулла акам энди Чехияга кетворибди.

Бугун Чехия ҳукумати уйида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясини расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Бош вазир Абдулла Арипов ва Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала бошчилигида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтибди.

Чехия Бош вазири Петр Фиала мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни олқишлашини маълум қилибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Республика комиссияси Россия Федерациясидаги ўзбекистонлик ёш меҳнат муҳожирларига кўмаклашиш учун иш бошлабди

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги делегация Новосибирск шаҳридаги хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ҳамда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган ётоқхоналарда бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган 100 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ўтказибди.

Ўрганилган масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилиб, қолганлари эса мулоқотлар якунида ишлаб чиқиладиган йўл харитасига киритилиши ва ҳал этилиши белгиланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Танзила опам Яккасарой туманида ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида иштирок этибди.

Танзила опам ушбу сессияда Яккасарой туман ҳокими этиб тайинланган Нилуфар опамни қутлади. Нилуфар опам пойтахтнинг туманларига тайинланган илк ҳоким(а) аёл ҳисобланади.

Нилуфар опамни янги лавозим билан табриклайман! Опамни прокурорлик даврларидан бери кузатиб, уларни «виртуальный» фанатларига айланганман! Ишларга омад!

UPD. Сессия кундузи куни бўлиб ўтган экан, ҳокимлик томонидан эса кечаси эълон қилинган. Шу сабабли ушбу пост қайта таҳрирланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Инсайдерларга кўра, 2023 йилга «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурига ажратилган пулни 2,7 трлн сўми ўзлаштирилмасдан турибди экан.

Шуни иккинчи мавсум бўйича «опен бюджет»да 2000 тадан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳаларга йўналтирилса яхши бўларди, менимча.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Диққат сўровнома! Сўровномада иштирок этиб қимматли совғалардан бирига эга бўлиш улгуриб колинг‼️

➡️SAMSUNG GALAXY A54 смартфони;
➡️ XIAOMI REDMI Note 12 Pro смартфони.
➡️ APPLE AIRPODS PRO (Оригинал) қулоқчини.

Ютуқ эгалари 2023 йил 25 октябр куни тасодифий сон генерацияси орқали аниқлаб олинади.

‼️👉 Сўровномани бошлаш‼️

Реклама

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Ангрен, Оҳанганрон, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон туманида Зойир тоға бошчилигида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

ОКМК ва “Amer International” компанияси ўртасида келишув имзоланди

🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой давлатига амалий ташрифи давомида 17 октябрь куни “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми доирасида ОКМК ва Хитойнинг “Amer International” компанияси билан келишув имзоланди.

🇺🇿🇨🇳Келишувга кўра, ОКМК ва “Amer International” компанияси ҳамкорлигида мис саноати кластерини ривожлантириш ва юқори қўшимча қийматга эга янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

🇺🇿🇨🇳Маълумот учун: “Amer International” компанияси Хитойнинг топ-5 энг йирик хусусий компаниялари рўйхатига киради. Ушбу компания йилига 250 минг тонна мис катанкаси, кабеллар, ҳар хил турдаги рангли ва қимматбаҳо металлар, шунингдек яримўтказгичлар ва композит материаллар ишлаб чиқаради. Компаниянинг йиллик соф даромади 2 млрд долларни ташкил этиб, унда 20 мингдан ортиқ ходимлар меҳнат қилишади.

ОКМК Ахборот хизмати

Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилоятида солиқчилар, Қорақалпоғистонда эса Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходимлари қўлга тушди
 
Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори ва Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи тадбиркорлик субъекти фаолиятида аниқланган солиқ қарздорлигини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пулдан 4500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат назорати инспекцияси ходими қизилмия илдизини қайта ишлашга ихтисослашган хусусий корхонада содир бўлган ёнғин оқибатида вафот этган 2 нафар ишчининг шартнома асосида қонуний ишлагани ҳақида хулоса бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Сизларни муаммоларингни эшитгани Ўзбекистондан келишяптими деб ҳавас қилишди»

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи давом этмоқда.

Делегация аъзолари Самара вилоятида ушбу давлатда ўқиётган ва ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганишмоқда экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП партияси фракцияси аъзолари Тўлқинжон Каримов ва Батирбек Тўразодалар томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигига юборган депутатлик сўровлари.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан Жиззахга ўзига тегишли бўлган 60 тонна чигитни олиб чиқишда тақиққа учраганлиги юзасидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз муносабатини билдириб, Ички ишлар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимиятига тегишли депутатлик сўровлари юборибди.
Ушбу ҳодиса партия фаоллари ва депутатларитомонидан қўшимча равишда ўрганилмоқда экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бишкек. 2023-йил октябрь. МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши.

🇦🇿🇧🇾🇰🇿🇷🇺🇹🇯🇹🇲🇺🇿

Бишкек. Октябрь 2023 года. Совет глав государств СНГ.

#CIS #Bishkek #Uzbekistan #President #2023

Читать полностью…

Mufasa

"Ўзбекистонлик" фильми ижодкорларидан хушхабар: Британияда олинган 4-эпизод тез кунда премьера қилинади.

Ўзбекистонда бизга позитив кайфият, келажакка умид бағишлайдиган ажойиб лойиҳа — бу айнан мана шу "Ўзбекистонлик" туркумидаги фильмлар.

Британияда суратга олинган эпизод Европада Тикланиш ва Тараққиёт Банки директори Камола Маҳмудова ҳамда Кембридж университети доктори Тимур Юнусов ҳақида ҳиқоя қилади.

Ўзимиздан шундай юқори мартабали мутахассислар чиқаётгани бизга умид беради. Уларнинг ҳикоялари қанча кўп ёшларни илҳомлантира олса, шунча миллатимиз кучлироқ бўлади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Келгуси ҳафта Самарқанд шаҳри илк бор Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишига мезбонлик қилади.

Ҳозирни ўзида 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи рўйхатдан ўтди, шундан 79 нафари туризм вазирлари, 24 нафари вазир ўринбосарлари.

Президент ушбу тадбир ҳокимларга мамлакатимиз туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоят ҳокими ўз делегациялари билан вилоятининг табиати, тарихи, маданияти, овқатлари, зиёратгоҳлари, сайёҳлик масканлари ва маршрутларини намойиш қилиши, туризм лойиҳалари бўйича келишувга эришиши шартлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Mufasa

Супервазирликни ахборот хизмати раҳбари: «топшириқдан топшириққача»

Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Джамшид Анварович Кучкаровнинг матбуот котиби Сарвиноз Аҳмедова ўзнинг «X» (твиттер)даги саҳифасида «Бюрократлар ичида ўтган умрларга ачинишини» маълум қилди.

Шунингдек, у мазкур хабарнинг давомида «топшириқдан топшириққача» дея фикрини якунлаган.

Шу йилнинг март ойида Сарвиноз Аҳмедова Иқтисодиёт ва молия вазирининг матбуот котиби – ахборот хизмати бошлиғи этиб тайинланган эди.

У мазкур вазирликдаги фаолияти давомида Кудбиев Шерзод Давлятович (собиқ Иқтисодиёт ва молия вазири)нинг қўл остида ҳам ишлаган.

Шу сабабли, Сарвиноз Аҳмедова бюрократлар деганда ўзининг собиқ ёки амалдаги вазирини назарда тутганми ёхуд бутун тизимними — номаълум.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Европада пора йўқ дейишади-ку, бу қанақаси бўлди?

Ижтимоий тармоқларда қизиқ видео тарқалмоқда. Унда нидерландиялик блогер «Afrosiyob» поездида эконом-классдан VIP жойга ўтказиш эвазига назоратчига 15 доллар пора бергани ва иши битгани ҳақида маълум қилинган.

Поезд бошқарувчиси ишдан олинганмиш — хўп, лекин Жиноят кодексига мувофиқ пора олган ҳам, пора берган ҳам жиноятчи ҳисобланади ва иккала ҳолатга жавобгарлик кўзда тутилган.

Қонун барча учун баробар: Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этган шахс Жиноят Кодекси бўйича жавобгарликка тортилади. Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт!

Европаликларни биз елкасида иккита қаноти бор фаришталар деб юрардик, афсус... Ривоятни ҳам «харом» қилди-ку, бу баччағар.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ижтимоий тармоқларда «Энди хонадонда бирданига учта кондиционерни уласангиз ҳисоблагич токни автоматик тарзда узади» ёки «ҳисоблагич орқали 10-15 kW қувват доирасида чеклов киритилади»сарлавҳали хабарлар кенг тарқалмоқда.

Бу эса, ўз навбатида, кўпчилик электр энергияси истеъмолчилари орасида турли тушунмовчиликлар ва қатор саволларни келтириб чиқараши табиий.

Энг қизиғи, ушбу «хайп»ни энергетика соҳасидаги компаниялар билан «ўзаро келишув»га эришган «жамоатчилик вакиллари»қиляпти. Ҳай майли, эҳтиросга берилиб, мазкур жамоатчилик вакилларини номма-ном ошкор қилишни мавриди эмас. Асосийси аҳолига холис ва ишончли ахборотни етказиш.

Вот, холис ва ишонли ахборот қуйидагича:

Абдулла акамнинг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг тегишли бандига асосан, жорий йил 1 ноябрдан бошлаб истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10-15 kW қувват доирасида чеклов киритилиши белгиланган.

Яъни, бундай чора эскирган ва ортиқча юклама билан ишлаётган электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари жойлашган маълум бир ҳудудларда истеъмолчиларни узоқ вақт электр таъминотидан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида зарурат юзасидан қўлланилади. Эсингизда бўлса, бу йил қиш ва ёз ойларида кузатилган аномал об-ҳаво шароити каби вазиятлардагина вақтинча электр тармоқларига ортиқча юкламалар тушишини олдини олиш учун амалга оширилади. Ўз навбатида, бундай чора блэкаутни олдини олади.

Маълумот ўрнида, юқоридаги Абдулла акамни қарорига асосан «Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ (негадир шу ташкилотни унчалик ҳушламайман) томонидан электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан ҳамда жойлашган ҳудудидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоблагич орқали 10-15 kW қувват доирасида чеклов киритилиши белгиланган.

Хулоса ўрнида, «хайп» қилаётган айрим блогерларга ўзлари «дон» чўқиётган ташкилотларнинг мутахассисларидан бир оғиз маслаҳат олиш (ҳадеб шантаж қилиб пул олавермасдан)ни тавсия қиламан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Хитой Халқ Республикасининг Ханчжоу шаҳрида 23 сентябрь – 8 октябрь кунлари ўтказилган XIX ёзги Осиё ўйинларида юксак маҳорат ва жасорат кўрсатиб, 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медалга сазовор бўлган музаффар спортчиларимиз 9 октябрь куни Ватанимизга қайтиб келишди.

Улар “Тошкент-3” маҳаллий парвозлар терминалида тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Урумчида
Абдулла акам Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Подписаться на канал