Нилуфар опам Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Мени энг севимли прокурор опам эди.
@mufasa_mh
Мирободни яп-янги ҳокими Сайфутдинов Анвар Назарович ҳақида registr.stat.uz сайтидаги маълумотлар нотўғри бўлиши мумкин.
Бу бўйича Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати боғланиб, ҳолатга ойдинлик киритди. Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, 2023 йил 13 июнь куни Сайфутдинов Анвар Назарович — «Sanico Group» МЧЖнинг таъсисчилари рўйхатидан чиқиб кетган ва ҳозирги кунда ушбу МЧЖда ҳеч қандай улуши йўқ.
PS. Анвар Назаровични расмий равишда бўлса-да хат-ҳужжатларни тўғирлаб, бизнесдаги улушини бошқа шахс номига ўтказгани учун «виждони бор ҳокимлар» рўйхатимга қўшиб қўйдим. Статистика агентлиги эса маълумотлар базасига тегишли ўзгартиришлар киритмай, жамоатчиликни чалғитгани учун «қора рўйхатим»га тушди.
@mufasa_mh
Шеф, Тоқаев ва Путин Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказиб бериш жараёнига старт беришди.
Айтганча, бугун Путин 71 кузни қаршилади.
@mufasa_mh
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўлмоқда — Шерзод ака Асадов
@mufasa_mh
Шеф Россия Федерациясига расмий ташрифнинг биринчи манзили – Қозон шаҳрига келди.
@mufasa_mh
Президентимизнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотларининг халқаро миқёсдаги эътирофи
Facebook|Instagram|Twitter
ОКМК ва Германия банки ўртасида 2,55 млрд долларлик мандат имзоланди
Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифи давомида ОКМК ва «KfW-IPEX Bank» немис банки билан янги Мис эритиш комплексининг қурилишини молиялашни ташкиллаштириш бўйича 2,55 млрд долларлик мандат имзоланибди.
Янги металлургия комплексининг қурилиши комбинатга мис, олтин ва кумуш ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробар ошириш имконини беради.
Манба: ОКМК Ахборот хизмати
@mufasa_mh
Ўзметкомбинат 8,3 млрд. сўм миқдорда маблағларини тежалишига эришибди
«Ўзметкомбинат» АЖ ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Шералиевани маълум қилишича, 2023 йил январь – август 1 256 та умумий қиймати 147,9 млрд. сўмлик сотиб олиш учун шартномалар тузилиб, шундан 924 та умумий қиймати 53,0 млрд. сўмлик шартномалар ижроси таъминланган.
Жумладан:
🔵16,0 млрд. сўмлик ўтга чидамли материаллар,
🔵1,9 млрд. сўмлик подшипниклар, 2,0 млрд. сўмлик ёқилғи–мойлаш материаллари,
🔵18,0 млрд. сўмлик бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар,
🔵10,4 млрд. сўмлик қурилиш моллари,
🔵2,9 млрд. сўмлик маиший техника,
🔵24,5 млрд. сўмлик энергетика жиҳозлари,
🔵12,1 млрд. сўмлик материаллар,
🔵52,0 млрд. сўмлик хизматлар,
🔵2,9 млрд. сўмлик озиқ-овқат,
🔵4,7 млрд. сўмлик махсус ҳимоя воситалари,
🔵0,7 млрд. сўмлик махсус техника шартномалари тузилган.
Батафсил
@mufasa_mh
Шефнинг бевосита ташаббуси билан жорий йилнинг 29 май санасида «Сувчилар мактаби» ташкил этилган.
Мактабни ташкил этишдан асосий мақсад - сувдан фойдаланувчилар (хусусан деҳқон ва фермерларни) сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш ва шу орқали юқори ҳосилдорликка эришиш, инновацион технологияларни қўллаш бўйича билим ва кўникмалар бериш ҳисобланади.
Сув танқислиги бўйича Ўзбекистон жаҳонда 25-ўринда (бу даҳшат!), ҳаттоки, айрим Африка давлатлардан ҳам баттар экан. Шунинг бу каби лойиҳаларни ишга тушириш фойдали деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Omonat ochish pulingizni tejash va jamg‘armangizni ko‘paytirishning eng ishonchli usuli.
Xo‘sh qaysi biri foydaliroq: dollardagi omonatlarmi yoki so‘mdagi? Daromadlar farqi bilan tanishing 👇
Ўз халқига меҳрибон давлатлар рейтингида Ўзбекистон биринчи ўринда турса керак деб ўйлаб қоламан. Бирор техноген вазиятда давлатимиз уни тезкорлик билан бартараф этишга киришади ва аҳолига ёрдам кўрсатади.
Билишимча, Шеф Германияда сафарда бўлсалар-да, Сергилида амалга оширилаётган ишлардан хабардор бўлиб турибдилар. Менимча, «қанча пул кетса ҳам, халқимни кўнгли ўксимасин, мен ҳар сония улар билан қалбан биргаман» деганлар, шекилли. Негаки, Абдулла акамга самолётда учиб кетаётган вақтларида ҳам, ярим тун ва тонгда ҳам телефон қилиб вазият ҳақида сўраётган эканлар.
Давлат ходимлари, волонтёр ва тадбиркорлар фожиадан жабр кўрганлар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бермоқда экан. Мана шунақа пайтда бирлашадиган ва бир-биридан ёрдамини аямайдиган халқимизни қандай яхши кўрмаслик мумкин.
Ушбу видео шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси (Жуковский)да олинган.
@mufasa_mh
Сергелида 220 нафардан ортиқ волонтёр ва ёшлар етакчилари ноҳуш воқеа сабаб жабр кўрган аҳолининг хонадонлари ва ҳудудларни ободонлаштириш, озиқ-овқат билан таъминлаш ва бошқа масалаларда аҳолимиз билан елкама елка туриб ўз бирдамлигини кўрсатишмоқда экан. Респект!
@mufasa_mh
«X-factor» лойиҳасини ўз «гимн»и ҳам яратилибди, қойил!
«Янги Ўзбекистон жаранги» деб номланган ушбу «гимн»ни Лола, Равшан Камилов, Жасмин ва Иброҳим Аҳмедов ижро этган.
Эслатиб ўтаман, «X-factor» шоусининг биринчи қисми 24 сентябрь куни соат 20:00 да FTV телеканалида намойиш этилади.
@mufasa_mh
Айрим аноним телеграм каналлар томонидан Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси Ахроржон Эшбаевни ишдан бўшатилишига сабаб дея, гўёки «у ўтган ҳафтада Луначарскийдаги Art Chinor ресторанида 11 300 долларга 36 нафар улфатига зиёфат берган» деган мазмунда ёлғон хабар тарқатилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ёрдамчиси А.Эшбаев ушбу хабарлар ҳақиқатга умуман тўғри келмаслигини, умри бино бўлиб бу ресторанга ҳатто қадам босмаганлигини ҳамда бундай катта сарф-ҳаражат билан ҳеч қачон «ўтириш» қилмаганлигини маълум қилди.
Шу билан бирга, А.Эшбаев аноним канал муаллифидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон хабарларни тарқатмаслигини, мазкур ҳолат бўйича бирорта далил исботи бўлса, марҳамат қилиб, жамоатчиликка тақдим этишини сўрайди.
Бундан ташқари, А.Эшбаев юқоридаги ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишини билдирди.
@mufasa_mh
Жаҳонга машҳур шоу — «X-factor» энди Ўзбекистонда!
«UzReport» ахборот агентлигига тегишли «FTV» телеканали Ўзбекистонда биринчи бўлиб Британиянинг «FreemantleMedia» компаниясидан «X-factor» халқаро форматини маҳаллий бозорга мослаштириш учун расмий ҳуқуқларни қўлга киритди.
Энг эътиборлиси, «FTV» телеканали хорижий телеканаллар шоу дастурларини ўғирлаб ёки плагиат қилмасдан, расмий ҳуқуқни қўлга киритган биринчи каналга айланди.
Медиамайдон янги уровенга чиқяпти, бу бўйича «UzReport» ахборот агентлиги раҳбари Равшанхон акага «вапши маладес» дейман.
«X-factor» – дунёнинг элликдан ортиқ мамлакатларида ўтказиладиган энг машҳур вокал талант шоуларидан бири бўлиб, Ўзбекистон эса эллик саккизинчи бўлди. Кўргазма узоқ вақтдан бери жаҳон саҳнасида мустаҳкам ўрин эгаллади ва янги истеъдодларни кашф қилиш ва янги халқаро юлдузларни ишга тушириш учун платформага айланди.
«X-factor» ўзбек шоуси ғолиби 100 миллион сўм пул мукофоти, шунингдек, FTV телеканалидан ахборот кўмаги ва эфирда қўшиқларини айлантириш ҳуқуқига эга бўлади.
«X-factor» шоусининг биринчи қисми 24 сентябрь куни соат 20:00 да FTV телеканалида намойиш этилади.
@mufasa_mh
Мебелчиларни ҳам эплаб бўлмай қолди
Видеодаги тадбиркор йигит - «Жаннатмакон» мебеллар фабрикаси асосчиси Даврон Раҳимов.
Айтганча, бу йигит тоғамни (Зойир тоғамни эмас, ростакам родной тоғамни 😁) ўғли бўлади. Ҳеч қандай танка ва кришасиз ўз меҳнати билан муваффақиятга эришган «Янги Ўзбекистон тадбиркори» ҳисобланади.
Зойир тоғам Қозонда сафарда юрган пайтларида сурхондарёлик пахта теримчисига юборган тўйёнаси ҳам айнан шу тадбиркорнинг мебель дўконидан харид қилинганди. Ўзини айтишича, ўша опага «Жаннатмакон» мебеллар фабрикасидан алоҳида совға ҳам мавжуд экан. Мебеллар билан қўшиб етказишаркан.
@mufasa_mh
Мирободни яп-янги ҳокими ҳақида
Бугун Миробод туманми ҳокими этиб тайинланган Сайфутдинов Анвар Назарович — «Sanico Group» МЧЖнинг 17 фоиз улушига эгалик қиларкан.
Анвар Назарович бунгача у Яккасарой тумани ҳокими сифатида 4 йил фаолият юритган. Меннинг севимли прокурор опам — Нилуфар Аллабергенова, маҳалла ва телевидение қаерга қараяпти, ҳайронман.
Ўтган йили Президент томонидан имзоланган тегишли қонунга биноан давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши тақиқланади.
Чиновник-бизнесменлар ҳақида жуда кўп ёзилди. Лекин чиновниклар томонидан «карвон ўтар, ит ҳурар» қабилида иш тутилаётгандек. Тўғри, Анвар Назарович тадбиркорликни чиновник бўлмасидан аввал бошлагани аниқ, аммо нима қилайлик қонунан тақиқлангани учун бу нарсага эътибор бермасликни иложиси йўқ.
Виждони борлари ҳужжатларни тўғирлаб, бизнесдаги улушларини бошқа шахсларни номларига расмийлаштиришди. Шунисига ҳам «майли-да» деймиз, хотя бы қонунларга амалга қилишга интиляпти-ку деб. Билмадим, ҳокимлар ўзлари бошқараётган худудни «Биринчи шахси» ҳисоблансада, балки уларга истисно тариқасида бизнес билан шуғулланишларга рухсат бериш керакдир? Ёки Конституцияни охирги варағини бир четига фосфор билан ишлов берган ҳолда «понятка — ҳар қандай қонун ва қонун ости ҳужжатларидан устундир!» деб ёзиб қўйишни таклиф қиламан. Зарур бўлиб қолганда неонли зажигалкани кетини ёқиб ўқиб оламиз-да🙃.
@mufasa_mh
Пойтахтда 7-8 октябрь кунлари Осиё футбол конфедерациясига аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котибларининг конференцияси бўлиб ўтаяпти экан.
Осиё футбол конфедерациясига аъзо 47 та миллий ассоциация, ФИФАга аъзо конфедерациялар вакиллари қатнашаётган ва мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур конференцияда ФИФА президенти Жанни Инфантино (шу одам охирги пайтларда жуда серқатнов бўлиб қолди-да, Бўстонлиқдан дача қилганмикан-а) иштирок этмоқда.
Абдулла акам конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, унинг ишига муваффақият тилади.
@mufasa_mh
Икки кундан буён Қозон шаҳрида юриб, ўзимизни шовқин-сурон ва бардак Тошкентни соғиниб қолдим-ей!
Бу ерда хоҳлаган жойингда сигарет чекиб, «бычок»ни отиб кетолмас экансан, фақат белгиланган жойда 😱 даже электрон сигаретларни ҳам (прикинь 😁).
Умуман ҳеч қандай мусор билан кўнглинг тусаган жойни безаб кетиш имкони йўғакан 🙃Менимча, қардошларимиз машина ойнасидан баклашка улоқтириш кайфини билишмайди.
Кўчалар тор, «гаишник»лар почти йўқ ва машиналар кўп бўлгани билан ПРОБКА йўқ — шу жойда кичик халқа йўлидаги пробкаларни шунақа соғиниб кетдимки 🤦♂️ Шопирлари бир-бири билан «сигнал» чалиш орқали «дил изҳори»ни билдириш сирини билишмаскан. Ўргилдим бунақа «умный город»дан, ўзимизни «шумный город»дан қўймасин 🥹
Ҳа айтганча, буларнинг йўлларини шопирлар учун жуда ноқулай тарафи бор экан: йўлни юзида кола-фанта, сигарет, нон ҳамдан «зарур маҳсулотлар»ни сотувчи братан ва кенайишкалар турмаскан 🙄 буларни сотиб олиш учун машинани парковкага қўйиб дўконга кириш керак 😳 замондан орқада қолиб кетишганми булар, товба 😏
Қардошларимизни маданий мерос объектлари, табиат ва архитектурага нисбатан муносабатлари ҳақида эртага алоҳида пост қўяман. Срочно Артикходжаевни уч ой комондировкага юбориш керак экан деган фикрга келдим. Ҳозирча юқоридаги суратлардан завқланиб туринглар!
@mufasa_mh
Айни пайтда Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида бўлиб турибди.
Бугун РФ Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида «Ўзбекистон – Россия ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича III форуми» бўлиб ўтмоқда. Унда республикамизнинг бир нечта ҳудудлари қаторида Тошкент вилояти делегацияси ҳам қатнашмоқда.
Форум Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида икки давлат ишбилармонлари иштирокида ўтказилмоқда.
Ташриф давомида Зойир Мирзаев бир қатор йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади, янги инвестициявий лойиҳалар муҳокама қилинди.
@mufasa_mh
Айни пайтда «Green Hills Resort» да атмосфера даҳшат! Бу ерда «Impulse» ҳалқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда.
@mufasa_mh
Куни кеча портлаш содир бўлган ҳудуддаги барча дўконлар бузилиши учун ҳаракатлар бошланди, деган мазмундаги хабарларни «левый» телеграм каналлар орқали тарқатишмоқда. Қизиқ томони, бунда негадир Абдулла акамни айблаб, гўёки топшириқни Бош вазир берган дея жар солишмоқда.
Ариповшунос сифатида уверен бўлиб шуни айтишим мумкинки, Абдулла акам ҳеч қачон одамларнинг шахсий мол-мулкига зарар етказадиган иш қилмайди ва бу каби топшириқларни бермайди. Тем более одамларнинг бошига кулфат тушган пайтларда «ўлганни устига чиқиб тепкандек» иш тутмайди.
PS. Қадимдан саройда интиригалар доим кучли бўлган. Айниқса, подшоҳнинг топшириқларини бекаму-кўст бажарадиган ижрочилар доимо тахтга интилувчиларнинг нишонида бўлган. Манимча, Шефни топшириқларини сўзсиз бажариб келаётган Абдулла акам ҳам кимларгадир ёқмаяпти, шекилли. Буни ижтимоий тармоқлардаги инфо ҳужумлардан ҳам билса бўлади.
@mufasa_mh
Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида рўй берган фавқулодда ҳодиса туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Чиндан ҳам, фуқаролик ва жиноят қонунчилиги бўйича хусусий тадбиркорнинг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида бошқа шахсларга етказилган зарарни давлат эмас, балки айбли ҳаракат содир қилган тадбиркорнинг ўзи қоплаб бериши керак.
Лекин нега бундай қилиняпти, деган савол туғилиши табиий.
Гап шундаки, процессуал қонунчиликка кўра, содир бўлган ёнғин оқибатида етказилган зарар бўйича айбдорларни аниқлаш ва уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда зарар қоплаш бўйича тергов ҳаракатлари ва суд жараёни кўп вақт талаб этади.
Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ана шу жиҳатларни инобатга олиб, ёнғин оқибатида хонадонларига талофат етган фуқароларни совуқ тушмасдан тезроқ уйларига киритиш бўйича ҳукумат олдига қатъий топшириқ қўйганлар ва унинг ижросини шахсан ўзлари доимий назорат қилиб турибдилар.
Бундан ташқари, Конституциямизнинг 23-моддасида давлат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлаши белгиланган.
Шу боис, тергов ва суд жараёнлари якунига етгунига қадар таъмирлашга керак бўладиган маблағлар захира жамғармасидан ишлатиб турилибди.
Шуни алоҳида қайд этмоқчиман, тергов ва суд ишлари якунига етгач, таъмирлаш учун захирадан ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан суд орқали ундириб олинади.
Тошкент кинофестивалида олий мукофот — «ТУРКСОЙ»нинг фахрий Олтин кўкрак нишони топширилади
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида эртага, яьни 30 сентябрь куни «Ўзбекфильм» киноконцернида Туркий тилли давлатлар кинонамоёндалари иштирокида «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади.
Унда Турксой Халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг яхши киноижодкорлари тақдирланиши режалаштирилган.
Тадбир давомида бир қатор кино юлдузлари олий мукофот — «ТУРКСОЙ»нинг фахрий Олтин кўкрак нишони билан тақдирланиши кутилмоқда.
@mufasa_mh
#Ибрат
Сергелидаги фожиадан кейин бир кун ўтди – одамларда кечаги саросима йўқолди, халқ давлатнинг эътибори ва Президентнинг тезкор реакциясини ҳис қилди.
Бу пайтда аҳолига елка тутаётган қутқарувчилар, ҳокимлик вакиллари ҳамда волонтёр ёшларга раҳмат.
Шундай яхши инсонларни тарбиялаган устоз ва мураббийларга раҳмат.
Одилжон Тожиев
Абдулла акам айни пайтда Сергели тумани аҳолиси билан учрашиб, мулоқот қиляпти
@mufasa_mh
Сергелида рўй берган фавқулодда ҳодиса оқибатида шикастланган аҳоли тураржой биноларини таъмирлаш учун маблағлар бюджетдан ажратилиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан танқид қилинмоқда.
Бир томондан улар ҳақ. Чиндан ҳам, нима учун қайсидир МЧЖнинг аҳолига етказган зарарини ўша МЧЖ эмас бюджет маблағларидан қоплаш керак?!
Лекин масаланинг иккинчи томони бор. Шуни ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган нормал давлат шундай “қора кун”лар учун алоҳида “касса” қилиб қўяди. Қолаверса, яп-янги конституциямизда давлат ўз халқига ғамхўрлик қилиши белгилаб қўйилган. Пожар қилгани учун ҳам, фарқи йўқ у чақнашдан чиқадими ёки қисқа туташувдами, штраф тўлайди. Дважди хожи Хушнудга ўхшаб юристмасман. Но шунақа норма борлигини биламан.
Бундан ташқари, шаҳар ҳокими вазифасини бажараётган Шавкат Умурзаковнинг айтишича, қарийб 600 хонадоннинг фасад қисми, дераза-ромларига зарар еткан. Манимча, масалага кўпроқ шу ракурсдан ёндашиш керак. Мана қаранглар, кундан-кунга ҳаво совиб боряпти. Шунча одамни “Бор МЧЖ билан ўзинг келишвол”, деб ташлаб қўйиш ҳам тўғри бўлмайди-да.
Так вот ўртоқ гражданин блогерлар. Раз ёрдам бериш қўлимиздан келмаяптими ҳалал ҳам бермайлик, всё. Бу ишлар тугагандан сўнг, давлат ушбу МЧЖдан ўз ҳақини ундириб олиши лозим, албатта.
@mufasa_mh
Шеф томонидан ўтказилган мажлисда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Хамидов Сарвар Ибрахимович ишдан бўшатилибди.
@mufasa_mh
Зойир Мирзаев: Қибрай ҳокимиятида ҳеч қандай ойлик олмайдиган «фидоий» инсонлар ишлаган. Лекин шу «фидоий»лар ҳаммадан зўр кийиниб, барча ишни ҳал қилиб юришган.
PS. Гап «решала-братан»лар ҳақида
@mufasa_mh
Абдулла акам «Ханчжоу-2022 XIX» ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун кетаётган спортчиларимизни оқ фотиҳа бериб кузатиб юборди.
Ишқилиб, шунга яраша медал-педал кўтариб келишсин-да, морожний еб қайтиб келмасдан.
@mufasa_mh