АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида Шефнинг кортежини ўзбекистонлик ёшлар катта қизиқиш билан кутиб олибди
@mufasa_mh
Шеф Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида (ўзбек тилида!) нутқ сўзлади
@mufasa_mh
Бугун MY5 телеканали «Panorama Fox» билан ҳамкорликда суратга олинган «Piramida» номли янги миллий телесериалининг премьера-намойиши бўлиб ўтди. Сериал тўлиқ форматда 25 сентябрдан бошлаб MY5 телеканалида эфирга узатилади.
Сериал реал воқеаларга асосланган ҳамда бугунги кундаги долзарб масала — фирибгарлик мавзуси асосида олинган. Биласизлар-а, Ўзбекистонда энг кўп содир этиладиган жиноят бу, албатта, фирибгарликдир. Фирибгарлик жамиятимизда шу қадар урчиганки, одамлар бир-бирини алдаб пул топишни касб қилиб олишди. Шу жиҳатдан ушбу сериални кўрган томошабинлар келгусида фирибгарлар тузоғига тушиб қолиб «лох»га айланмасликлари учун хизмат қилади деб ўйлайман.
Бош қаҳрамон ҳаммага маълум ва машҳур, энг йирик молиявий пирамида асосчиси — Аҳмадбой. Ижодкорлар уни Аббосбой деб атаган бўлсалар-да, лекин сюжет айни Аҳмадбой ҳақида эканлигини билиш мумкин.
@mufasa_mh
ППС ходимлари тиланчи аёлни машинага ўтқазиш пайтида туртиб юборгани учун айримлар дод-войлаб ер тепинмоқда. Тўғри, ички ишлар ходими эҳтиросга берилган ва бу учун унга нисбатан тегишли чора кўрилди. Лекин 8 ойлик чақалоқнинг умирини сақлаб қолган ППС ходимлари мен учун қаҳрамон.
Видеода эътибор берган бўлсангиз, тиланчи аёл ходимларга қаршилик кўрсатган ва қўлидаги чақалоқни «лоток»ка ташлаб шантаж қилмоқчи бўлган. Балки чақалоқ ўзиники эмас, аренда бўлгандир? Фейсбукда битта мужик шу аёлни ўрнига ўзингизни опангиз ёки синглингиз бўлса-чи деб ёзибди, аввало эркак киши ўз аҳли оиласини кўчада тиланчилик қилдирадиган даражада «дармоед»га айланиб қолмаслиги керак.
Ички ишлар ходимлари бу аёлни «тиланчилик қилма» ва «йўлда турма» деб камида 10 марта огоҳлантиришган. Ну аёл тиланчиликни тирикчиликка айлантириб олган, ўзи бу соҳа қонунга зид ва ҳуқуқбузарлик ҳисоблансада жуда кўпайиб кетди. Ҳар бир чорраҳани, одамлар гавжум жойни ўз эгалари бор. Агар бегона келиб қолса, сочини юлишади. Ҳатто кафе-ресторанларни ичигача кириб келиб пул сўрайди, бермасангиз типа шантаж қилишади. Айниқса, учрашувга чиққан «парочка»ларни кўриб қолишса, всё — пул ундирмагунча қўйишмайди.
Милициялар ё буларга инсонийлик жиҳатдан индашмайди, ё кимдир булардан доля оладими деб ўйлайман.
@mufasa_mh
Усмонов Бекзод Шавкат ўғли
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази директори этиб тайинланибди.
Брат давлат мулки объектларидан самарали фойдаланади деган умиддаман.
@mufasa_mh
Cоғлиқни сақлаш вазирлигида жуда қизиқ ишлар бўляптикан: 7 ой аввал порахўр дейилган «чиновник» яна шу давлат муассасасига директор этиб тайинланибди.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов шу йил феврал
ойи бошида ўтказган танқидий йиғилишда «Фармацевтика
маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг
махсус рақамли маркировкалашни жорий этиш бўлими
бошлиғи Агзам Нортоевни «фирмалардан бир дори учун
1000 долларгача пул ундириб келади» дея айблаганди.
Амрилло братни икки кун аввалги буйруғи билан Агзам Нортоев «Фармацевтика
маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига директор этиб
тайинланди.
Kun.uz’ни мухбири вазирликни масъул ходими билан суҳбатлашганда, вазирнинг 2023 йил феврал ойидаги ижтимоий тармоқда эълон қилинган ахбороти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилмай қолиб кетганини, шу сабабдан ҳам Нортоев ва бошқаларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмай қолган бўлиши мумкин дебди.
Пора олиш — жиноят, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳам жиноят. Агар вазир туҳмат қилган бўлса, унда бу ҳам жиноят. Бу ҳолатга прокуратура органлари ойдинлик киритса яхши бўларди.
@mufasa_mh
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани «Галаботир» маҳалла аҳолиси «Опен бюджет» эришилган ғалабани нишонлашмоқда. Агар масъуллар пулни талон-тарож қилиб, юборишмаса маҳалла аҳолиси артизан қудуғи орқали тоза ичимлик суви истеъмол қилиш бахтиги муяссар бўлишади.
Тошкент вилоятида тоза ичимлик сув ўтказиш бўйича хориж молиявий ташкилотларидан олинган юз миллонлаб қарзларни шунчаки унутамиз.
Дарвоқе, бу маҳалла олис тоғли ҳудудда эмас, балки пойтахдан бор-йўғи 20 км узоқликда жойлашган. Лекин шу пайтгача маҳалла аҳолиси тоза ичимлик сувидан мосуво бўлишган. Шу сабабли, маҳалла аҳолисининг хурсандчилигини тушунса бўлади.
@mufasa_mh
Марказий банк бизнес вакилларининг валюта операцияларига чекловлар киритган эди. Вот, бугун шу чекловларни бекор қилганмиш. Тутруғи йўқ ўзи буларни. Бу катта эҳтимол билан «жамоатчиликни эътирозлари» сабаб эмас, балки мамлакатга бир цент ҳам олиб кирмай, кунига миллионлаб долларни четга ташайдиган олғирларни талаби бўлиши мумкин.
Ҳар хил ясама импорт контрактлар билан валютани яна «қоплаб» олиб чиқиб кетиш мумкин.
@mufasa_mh
Паркентда «Узум сайли» бўлиб ўтяпти. Янгийўл тумани учун ажратилган жойни безатилиши, мени назаримда, «номер один» бўлибди!
Мени ижтимоий тармоқларда кузатадиганлар яхши билишади: деярли ҳеч қайси бир коттакон билан бирга суратга тушмайман (илтимос қилишса ҳам).
Ёнимдаги инсон эса алоҳида ҳурматга лойиқ. Одилжон акани Янгийўл тумани ҳокими бўлмасидан анча аввал, ҳали ҳоким ёрдамчиси бўлиб юрган вақтидан бери яхши танийман (бу ҳақда яна батафсил тўхталаман, сизлар ҳам ҳурмат қилишни бошлайсизлар — жавоб!).
@mufasa_mh
Ўзи энди шу ҳақида ёзмоқчи бўлиб турувдим, лекин Бош вазирни чаққон матбуот котиби муносабат бериб қўйди.
Ҳукуматга яқин бир-биридан мустақил 5 та одамдан Бош вазир томонидан ўтказилган йиғилишда «ё динни, ё давлат ишини танлаш» деган топшириқ бўлганми-йўқми суриштирдим. Улар бундай топшириқни инкор этишди ва «зам министр»ларни иккинчи хотинлари кўпайиб кетаёгани ҳақида гаплар бўлди дейишди.
«Ариповшунос» сифатида шуни айтишим мумкинки, у одамдан ҳақиқатдан бундай гаплар чиқмайди. Абдулла акамни 13 йилдан бери яқиндан биламан ва уни жуда яқиндан танидиганлар билан ҳам танишман. Лекин у одам «бирор динни камситувчи» гаплар айтганини ёки «исломофоб» эканлиги ҳақида эшитмаганман ва гувоҳи бўлмаганман.
@mufasa_mh
Ёлғиз борма «Узум сайлига»,
қарши чиқма хотин майлига,
хотин тенгдир олтинга
Тошкент вилояти ҳокимлиги 😁
@mufasa_mh
Янгийўлни «визитка»си бузиб ташланмоқда экан
Тарихий кинотеатри, кутубхонасидан айрилган Янгийўл энди «Куранти»дан ҳам айрилмоқда экан.
Менимча, Ҳукумат таркибидан Янгийўл шаҳрига бадарға қилинган Султонов ўз олдига шаҳарнинг маданий мерос объектларини ливидация қилишни мақсад қилган шекилли.
@mufasa_mh
Ҳисоб-китобларга кўра, йўлларни нормал ҳолда ушлаб туриш учун йилига камида 15 триллион сўм маблағ керак бўларкан.
«Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам йўлларни қуриш ёки таъмирлаш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилмайди. Шунинг учун биз ҳам бу ишларга хусусий шерикларни фаол жалб қилишимиз шарт» — Шеф.
@mufasa_mh
Ўзбекистонда бангладешлик меҳнат мигрантлари кўпаётгани ҳақида жуда кўп эшитяпман. Давлат томонидан тақдим қилинган имтиёзларга кўмилиб кетган йирик ишлаб чиқарувчилар Бангладеш ва Ҳидистондан меҳнат муҳожирларни жуда кўп миқдорда (минглаб) жалб қилаётган экан.
Ҳайронман, давлат — хорижда меҳнат қилаётган ўзбек муҳожирларини ватанга қайтариш сиёсатини олиб боряпти, лекин айрим ишлаб чиқариш корхоналарида хорижий мигрантлар кўпаймоқда.
Буни, менимча, сиёсатга ва халққа нисбатан хиёнат деб баҳолаш мумкин. Зеро, «тирикчилик» мақсадида хориждан ишлаётган ватандошларимиз қандай кун кечираётгани ҳеч биримизга сир эмас. Айримлари уруш майдонларига ҳам ўтиб кетаётгани яшириб бўлмайдиган ҳақиқат. Ватандошалримиз оиласини боқиш учун хорижда «ит азоби»ни кўраётган вақтда, ушбу ватандан қазиб олинадиган бойликларни хориж банкларига ташиш ҳамда у ердан мол-мулк харид қилиш учун бошқа хорижий давлатларни фуқароларига иш бериш — мени назаримда, ватанга ва бу халққа, давлат раҳбарини сиёсатига ХИЁНАТ!
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири жаноб Мусаев ушбу ҳолатга ойдинлик киритсин, матбуот анжумани ташкил қилсин. Вазирликни мақсади нима ўзи, бангладешликларни қашшоқликдан чиқаришми? Агар ошириб юборган ёки адашган бўлсам, узр сўраш ва ҳар қандай жаримани тўлашга розиман.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қанча хорижий меҳнат муҳожири бор? Улар қандай шароитда меҳнат қилмоқда, нима учун жалб қилинган каби саволларимиз кўп. Гап чет элдан жалб қилинган соҳа мутахассислари ҳақида эмас, айнан «қора ишчилар» ҳақида.
Ташқи ва ички ишлар вазирликлари ҳам бу ҳолатга муносабат билдиришлари лозим: чет эл фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олганми? Ҳаммасини ҳужжатлари жойидами?
@mufasa_mh
ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Президент Шавкат Мирзиёевга унинг исми туширилган футбол тўпини совға қилди
@mufasa_mh
Гуруч курмаксиз бўлмайди
ОМҚП депутатлари орасида қуйи тизимдан келган қоракўзлар, ҳай деса қўшиб-чатишга ўрганганлариям йўғамас экан.
Сал қолса спикер Нуриддин Исмоиловниям лақиллатмоқчи бўлишди. Сезгир эканланлар, уларнинг бунақа номери Нуриддин акага ўтмади.
Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов (раҳматли Файзулло Муллажоновни ўғли) Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Муллажанов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
@mufasa_mh
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов:
«Бугун Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик бўйича билдирилган муайян таклиф моҳияти нотўғри талқин қилинмоқда.
Давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий обеъктлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахасиссислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтаи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади.
Агар қуриб берилиши таклиф этилгаётган мактаб ва унинг дастури юқорида назарда тутилган талабларга мазмунан мос келса, ушбу таълим муассасасининг фаолият юритиши учун ўрнатилган тартибда лицензия берилади.
Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз».
@mufasa_mh
Бугун барча нарсага айбдор бўлган устозим Комил Исмоиловични «айбдорлик» кунлари экан, муборак 39 ёшни қарши олибдилар! 93 ёшни ҳам қарши олиш насиб этсин!
Устозим пиру Комилни беғубор ёшлик пайтларидаги суратини топиб олдим. Масонларни ложасига энди кирган пайтлари шекилли 😈
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, жаноб Алламжонов!
@mufasa_mh
Ота – оналарга ва ёшларга ушбу ярим соатлик фильмни кўриш тавсия этилади!
Таълим олишига имкон борича ҳаракат қилиш керак.
Фильм ижодкорлари Ucell, Uzairways ва Турин политехника университетидан кўмак олиб шу асарни яратишибти.
Кўришга ҳавола бу ерда 👉
https://youtu.be/_d7afDVxfmA
@mufasa_mh
Марказий банк учун жамоатчилик фақат ўзини икки-учта блогерларидан иборат. Шу кетишда қишгача доллар курси 15 минг сўмга чиқса, ана шунда ҳақиқий жамиятни ҳақиқий эътирозларини кўрасизлар! Унгача асосан олтин сотишдан тушган валютани бемалол офшорларга обориб жойлаштириб туринглар!
Марказий банк раиси отахонлар чойхонасидаги чолларга ўхшаб дуогўйлик қилмасдан, ундан кўра йил бошидан бери биржада айнан қайси корхонлар валютани жуда кўп миқдорда сотиб олгани ҳақида гапирсин. Улар қайси товар ёки хизматлар учун валютани харид қилган, ўзи нимани импорт қиляпти? Шуни очиқласин, кўрайлик-чи? Ким экан улар? Кўрасизлар, шуларни асосийси мошинафуруш компаниялар бўлиб чиқади.
@mufasa_mh
Ким нима деса десин-у, лекин Марказий осиёдаги энг самимий, чапани ва танти президент — бизнинг президент!
@mufasa_mh
Ҳатто Оксфордда ҳам текинга ўқиш мумкин экан!
16 сентябрь куни соат 18:00да My5 телеканалида ва Uzbekistan’s Club Youtube-каналида бўлиб ўтадиган премьерада ўзбекистонлик нуфузли университет талабалари шу ва бошқа жуда қизиқ мавзуларни ҳикоя қилади.
Албатта кўринг!
@mufasa_mh
Ижтимоий тармоқларда Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда.
Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.
Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз.
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов
@mufasa_mh
Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Евгений Фёдоровнинг шу кунларда берган баёнотларини "ғоят оригинал", десак бўлади.
Халқ вакили ўзини геосиёсатнинг етук мутахассиси сифатида кўрсатиб, ҳар хил ҳеч кимга номаълум “назариялар”ни келтирипти.
Унинг айтишича, Совет Иттифоқини барча республикалар ноқонуний тарк этган, аллақандай 14/09-сонли қонунни бузган ҳолда. Афтидан, Фёдоров Конституция барча қонунлардан устун эканлигини тушунмайди. Модомики, СССР Конституциясининг 72-моддасида шундай дейилган эди: “Ҳар бир Иттифоқ республикаси СССРдан эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади”.
Устига устак, Фёдоровнинг мантиғига амал қилинадиган бўлинса, ўтган шу 32 йил давомида Россия Федерацияси номидан иш тутган Президентлар Ельцин ва Путин, Россия парламенти ва ҳукумати, Россия давлат ҳокимиятининг барча институтлари бу республикалар билан ноқонуний муносабатларда бўлишган. Яъни, икки томонлама (суверен тенглик асосидаги сиёсий-дипломатик, иқтисодий, ҳарбий, маданий ва бошқа соҳалардаги) алоқаларнинг барчаси ҳамда кўп томонлама форматлар, битимлар, шартномалар (МДҲдан бошлаб турли хил Шанхай шартномаларигача) ноқонуний эди. Бу ҳолда, бутун дунёга ишонч билан эълон қилиш мумкинки, бундай ноқонуний ҳуқуқий маконда ишлайдиган Россия ҳокимият институтлари ўз моҳиятига кўра ноқонуний ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳурматли депутат билвосита, аммо нозик тарзда Россия давлатидаги барча давлат ҳокимияти институтларини ноқонуний муносабатлари учун тарқатиб юборишга чақирдими?
У ҳазиллашяпти, ҳойнаҳой.
Одилжон Тожиев
ОКМК футбол клуби Саудия Арабистонига кетяптикан.
Клуб президенти – Абдулла Хурсанов жамоани сафари олдидан футболчи ва мураббийларга омад тилаяпти.
@mufasa_mh
Шефни қарори билан Омонов Олим Муродуллаевич соғлиқни сақлаш вазирининг IT технологияларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
О.Омонов аввал “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори, Вазирлар Маҳкмаси масъул ходими, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори каби лавозимларда ҳам ишлаган.
PS. Омад, брат!
@mufasa_mh
Орадан 24 соат вақт ўтди, лекин жаноб Мусаев ва унинг бошқарувдаги вазирлик муносабат билдиришни лозим топмади. Нима ҳам деб муносабат берарди. Вазирлик бангладешлик меҳнат муҳожирларини қайси компаниялар ишга жалб қилаётганлигини аниқ билади, аммо духи етмайди шекилли. Қоғозларда чиройли рақамларни чизиб қўйишса бўлди-да, тўғрими?
@mufasa_mh
Абдулла акам бошчилигида туну-кун ишлайдиган республика штаби тузилади. Жойларда ҳам вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий штаблар ташкил этилади.
Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим бўлади.
Ҳафта якунида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга барча масалалар Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади ва қолоқликларга йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.
PS. Муаммоларни ҳал этиш учун «фавқулодда вазият» жорий қилинди, шекилли
@mufasa_mh