Равшан Хайдаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Бердиев Кабул ушбу лавозимдан озод этилган.
@mufasa_mh
Ва ниҳоят "жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик" бекор қилинмоқда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184 (1)-моддасида фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари жарима солишга ёки маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши назарда тутилган.
(2020–2022 йилларда фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари юзасидан 33 та ҳуқуқбузарлик аниқланган)
Вот, энди шу мантиқсиз норма бекор қилиниб, унинг ўрнига янги 184 (4)-модда билан фуқароларнинг жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кийим-бошда юришлари учун жавобгарликни (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ) белгилаш таклиф этилмоқда.
Бундай таклифни қоракўз депутларимиз "тилла бош"ларини оғритиб ўйлаб топишибдими десам, бу хорижий тажрибада бор нарса экан. Хусусан, шахсни идентификация қилиш имконини бермайдиган кийим-бошда (ниқоб, чизма, мотошлем) юришга тақиқ илк бор 2010 йилда Францияда ўрнатилган. Юзни тўсадиган кийим-бошда юриш Бельгияда 2011 йилда, Болгарияда 2016 йилда, Австрияда 2017 йилда, Данияда 2018 йилда тақиқланган. Туркияда ҳам жамоат жойларида юзни тўсадиган кийимда юриш ноқонуний ҳисобланади.
Мазкур тақиққа риоя қилмаслик Францияда 150 евро, Бельгияда 137,5 евро, Болгарияда 100 дан 750 еврогача, Австрияда 150 евро, Данияда 134 дан 1 340 еврогача бўлган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши ушбу давлатларнинг қонунчилигида белгилаб қўйилган.
Либос жиноятчиларни ушлаш учун эмас, балки дунёда миллатни урф-одатларини танитиш, дунёвий давлат қуриш учун қўйилган қадам дея тушуниш лозим.
Юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳабида ҳам юзни сабабсиз беркитиб юриш тавсия этилмайди дейишади, валлоҳу аълам.
@mufasa_mh
Яна бир фуқаро «класс» босгани учун жиноий жавобгарликка тортилди
Чортоқлиқ Б.Пўлатов «Одноклассники.ру» сайтида «Bekzot777» номли профил очиб, 2022 йил 8 декабрь куни Рафиқ Камоловга тегишли «Бенамоз» номли видеоматерилга «класс» босиб, ўзининг виртуал дўстларига тарқатган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига мувофиқ, ушбу материал диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги аниқланган.
Б.Пўлатов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдирган ҳамда уни «Одноклассники.ру» сайтидаги айрим «друзья»лари гувоҳ сифатида «показания» беришган.
ЖИБ Чортоқ тумани суди ҳукми билан Б.Пўлатовга 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган (14.08.2023 й., ҳукм нусҳаси мавжуд).
PS. Шу йилнинг май ойида айнан мана шу Рафиқ Камоловга тегилши видеога «калсс» босгани учун нуроталик аёлга жиноий жавобгарлик тайинланган эди.
***
«Класс» ва «лайк» учун жавобгарликка тортиш кейси фақат биздами десам, дунё тажрибасида кенг қўлланиладиган амалиёт экан-ку! Мана масалан, швецариялик «мужик» битта активистни «Facebook»да ёзган постидаги ҳақоартли «коммент»га «лайк» босган учун судланиб, 4 минг франк жаримага тортилган.
Украинада «СССР герби» ва «Россия байроғи»га лайк босган шахсни суд қилишган.
Италияда «Рома» ТВ бошловчиси «Facebook»да Спалеттини ҳақоратловчи постни «лайклагани» учун бўшатилган, Францияда ПСЖ раҳбарияти Адриен Рабьони МЮга қарши ўйинда мағлубиятга учраганидан кейин Патрис Эвранинг постига лайк босгани сабабли унга бир ҳафталик маошини бермаган экан.
Тожикистонда ҳукумат томонидан тақиқланган «Тожикистон ислом уйғониш» партияси лидерини интернетдаги чиқишларига «лайк» босган фуқарони бира тўла 10 йилга «кесиб» юборишган.
Қирғизистонда ҳам худди шундай «практика» бор экан, Россияда эса лайк учун жавобгарликка тортиш ҳолатлари жудаям кўп учраркан.
@mufasa_mh
Қибрай тумани ҳокимлигини янги состави экан:
Хамидов Камолиддин Махмудович — туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи;
Бойматов Фарход Одилжонович — туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;
Наипова Раҳима Маъмуржон қизи — туман ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи;
Холиқов Фарҳод Худайберганович — туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари;
Хошимов Акмалхўжа Исроил ўғли — туман ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи.
@mufasa_mh
Воқеадан 5 йил ўтиб, одамлар Зоир Тоировичнинг, маъсулларни ариққа тиқиб Кесак кўтартириб қуйганини олқишлай бошлашди.
Бош вазирнинг қишлоқ хўжалиги буйича ўринбосари З.Мирзаев 2018 йилда, Тошкент вилоятининг аграр салоҳиятидан фойдалана олмаётган бир қатор маъсулларини антиқа усулда жазолаб, катта резонансга сабаб бўлган эди.
Ўша пайтда интернет жамоатчилигининг турли эътирозлари, ажриқдек болалаётган блогосферанинг ғингшиши ортидан, лавозимидан олиниб, Жиззах вилояти туманларидан бирига ҳоким қилиб юборилган эди.
Ўтган 5 йил давомида ўтда ёнмас, сувда чўкмас, туҳматдан қўрқмас Зоир Тоирович! турли ҳудудларда раҳбарликни моҳирона олиб бориб, халқнинг яна меҳрини қозона бошлади.
Тармоқларда Мирзаев ҳақидаги постлар остида ёзилаётган комментлар унинг, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотларни ўзи раҳбар бўлган ҳудудда, бекаму-кўст бажарилаётгани ҳақида, залқ билан ҳамнафас, аҳоли дарди ва муаммолари билан шахсан шуғулланаётганини олқишламоқда.
/channel/telegraf_uzb
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги 28-сонли мактаб директори Умида Турсунованинг ҳолидан хабар олиш учун туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига борибди.
@mufasa_mh
Инкассаторлар «элитный»автомобиллар сотиб олишмоқда
2023 йил 29 августда тузилган шартномага кўра, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати» давлат унитар корхонаси 569 млн 900 минг сўмга бир дона «KIA Sorento Comfort» автомобилини харид қиляпти.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати» ДУКнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ҳам 522 млн 900 минг сўмга бир дона «KIA Sorento Comfort» автомобили харид қилинган (19.08.2023й.).
Бундан аввал, Республика Инкассация хизмати ДУК ҳамда унинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан биттадан «KIA Sorento Comfort» автомобиллари харид қилингани ҳақида хабар берилган эди.
@revizor_uzb
Адлия вазирлиги «Ғиждувон шашлык» пишириш учун ҳокимиятдан рухсат олиш ва ҳеч қандай тўлов шарт эмас, туман ҳокими ҳазиллашган бўлиши мумкин деяпти. Ойга чиқиб шашлык пиширамиз деган гапи эса рост шекилли.
@mufasa_mh
«Сувни ичволинг, ҳаяжонланманг!» — Шеф наманганлик мактаб директори билан суҳбатлашди
@mufasa_mh
Шефни селекторидан:
6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етиб, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошибди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти экан.
@mufasa_mh
Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Қодиров Алишер Келдиевич — «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди
@mufasa_mh
Санжар хўжа ўзининг фейсбук саҳифасида пост жойлаб, унда «Шавкат Мирзиёев ўз қизини Президент ёрдамчиси лавозимига тайинлади. Бу каби ҳолат хориж тажрибасида бор» дея, мисол тариқасида Шимолий Кореяни келтирган.
Тўғри, хорижий тажрибада бор. Бўлганда ҳам дунёдаги энг ривожланган ва бой давлат — АҚШ тажрибасида бор.
2017 йили АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп катта қизи — Иванка Трампни ўзига маслаҳатчи этиб тайинлаган эди. Иванканинг лавозими «президент ёрдамчиси» деб аталган.
Ўша йили ҳукуматдагиларга қариндош-уруғларини лавозимларга жойлаштиришни тақиқловчи махсус қонун қабул қилинганига 40 йил бўлганди, бироқ қонун АҚШ президентига таъсир қилмаган.
Тарихда Клод Ширак — Франция президенти Жак Ширакнинг қизи — воқеаси ҳам машҳур: у отасининг матбуот билан алоқаларини назорат қилар, президентни журналистлар билан алоқа қилишдан қизғанар эди. Ширакнинг ўзи қизи билан президентлик кампаниясига боғлиқ турли мавзуларда маслаҳатлашар эди. Жак Ширакнинг ўз маслаҳатчиларига берадиган севимли саволи: «Бу борада Клоднинг фикри қанақа?» бўлган.
Булар айрим мисоллар эди холос. Энди мавзуга қайтсак: қизиқ томони фирибгарлик содир этиб, тергов органларидан қочиб юрган Санжар хўжа негадир бу фактларни четлаб ўтган.
Гапдан гап туғилади дейишади. Мен юқоридаги фикрларни Санжар хўжанинг фикрини тўлдириш учун айтдим, кимнидир ҳимоя қилиш учун эмас (вообще-то у аёлга бунақа поддержка керагаммас).
@mufasa_mh
Маълум бўлишича, Исоқжон Бегматовнинг нечинчидир хотинига тегишли Қорақамишдаги кийим-кечак дўконларда харидорларга QR кодли чекларни бермагани учун 6 марта солиқ текшируви ўтказилган экан.
Домла бекордан-бекор «кешбек» ва бюджет-солиқ сиёсатига қарши эмас экан-да?
@mufasa_mh
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
– Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
– Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
– Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;
– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
"Ўзметкомбинат" АЖ маҳсулотлари қуйидаги янги халқаро сифат сертификатларига эга бўлибди:
➖ Латвиянинг – LVS 191-1:2012 (Kiwa Inspecta latvia);
➖ Литванинг – LST EN 10080:2005 (Kiwa Inspecta Lithuania);
➖ Швециянинг – EN10080:2005 (GlobeCert).
➖ Норвегиянинг - NS 3576-2:2012, NS 3576-3:2013;
➖ Даниянинг - EN 10080:2005, EN 1992-1-1:2004;➖ Финляндиянинг - SFF 1300:2020;
➖ Германиянинг - DIN 488-6: 2010-01; DIN 488-1: 2009-08.
Натижада "Ўзметкомбинат" АЖ Республикамизда K500B-T, K500C-T классдаги арматура ишлаб чиқарувчи ва халқаро сертификатга эга биринчи корхона бўлди.
@mufasa_mh
Почти бир йилдан бери Зойир Мирзаев томонидан ўтказиладиган «Оммавий сайёр қабул»ларда иштирок этиб келаман. Сайёр қабулда дардини тўкиш учун келадиганларнинг асосий қисми хотин-қизлардан иборат. Уларнинг 70-80-фоизини асосий муаммоси — моддий ёрдам сўраш, фарзанд таъминоти ва уй-жой масаласи.
Ўша аёлларни оилавий аҳволи ўрганилда, аксарияти «иккинчи хотин» мақомидаги бева аёллар эканлиги аён бўлади. Яъни, битта домлага уч-тўрт сўм пул эвазига никоҳ ўқитиб, «без ЗАГС» оила қуриб яшаганлар бўлиб чиқади.
Жавобгарлик мавжуд эмаслиги сабабли, диний соҳа вакиллари томонидан никоҳи ФҲДЁ органларида қайд этилмаган фуқаролар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимлар ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилиб келинмоқда.
Агар шу каби оилада низолар келиб чиқса, «иккинчи хотин» ҳеч қаерга мурожаат қила олмайди — кимга боради? Шариат қозисигами? Бизда бундай қози бўлмаса, дунёвий давлатда яшасак…
Майли, ҳамма ўз билганча яшасин дейсан-у, лекин фарзандларини етаклаб давлат идораларига қатнайдиган аёлларни кўриб ачинасан.
Биргина ўтган йилнинг ўзида 2022 йилда республика бўйича 18 955 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида қайд этилган.
Баъзида ижтимоий тармоқларда кўп хотинли бўлишни тарғиб қилувчи чақириқларни кўриб, не ужели аҳолини даромадлари икки баробарга ошиб кетиб иккита хотин оладиган даражага етиб қолдимикан деб ҳам ўйлаб қоламан.
Вот, энди кўп хотинли бўлишни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Бундан ташқари, «никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлар маъмурий (такрор содир этса – жиноий) жавобгарлик тортиладилар. Ишқилиб, айримлар бу ўзгаришдан ҳам унумли фойдаланиб никоҳ ўқиш «ставкаси»ни ошириб олсалар керак.
@mufasa_mh
Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев анжуман қатнашчиларига мурожаат йўллади. Уни Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур анжуманда дунёнинг 32 та давлатидан 620 нафардан зиёд хорижий меҳмон ҳамда 30 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотдан вакиллар иштирок этмоқда.
Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида иштирокчилар томонидан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг камайиши, ерлар деградацияси, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Facebook | Instagram
Менимча, барча ОТМларда дарсларнинг бошланиш вақтини соат 10:00 қилиб белгилаш керак. Адашмасам, сайловда президентликка номзод бўлганлардан бири ҳам шундай таклиф берганди.
Мана ҳозир қаранглар Тошкент шаҳрига (М34 ёки М39) трассаларидан кириб келиш дахшатли даражада қийинлашиб боряпти. Айниқса, ўқишлар бошланганидан кейин боши кўринмайдиган узун пробкалар ниҳоятда кўпайган.
Ҳар куни шу йўлларда ЙТҲ бўлади. Энди бундан кейин ҳосил бўладиган 10 балли пробкани гапириш шарт бўлмаса керак.
Бу конкретно муаммо. Бу муаммони ҳал қиладиган чиновликларнинг эса йўлини ГАИлар «яшил чироқ» қилиб беради.
Тошкент метроси йўналишларида қатнов интервали тиғиз вақтларда қисқартириладими, ёки автобуслар сони, йўналишлари ва қатнови кўпайтириладими бир тийин — пробкалар кўпайса кўпаядики, вообще камаймайди.
Дарсларни вақтига ўзгартириш киритиш керак и всё.
@mufasa_mh
4 сентябр куни ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди. Лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.
Ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган.
Ўйлайманки, ушбу лойиҳа Европа жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотиб, буюк алломаларимиз мероси билан фахрланадиган ўзбек замини ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади.
Шу ўринда Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини мамнуният билан маълум қиламан! Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНЕСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади.
Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз! Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллиги муборак бўлсин!
-
Когда мы вместе – мы один народ, когда мы едины – мы Родина! Поздравляем с 32-й годовщиной независимости Республики Узбекистан!
Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашдик. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигига оид долзарб масалалар, ўзаро муносабатларни яна кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдик.
Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон делегациясининг АҚШга бўлажак ташрифи билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик.
Америка томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаши, иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш каби турли соҳаларда алоқаларни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдор эканлигини билдириб, АҚШ мамлакатимиз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқлигини тасдиқлади.
Шефни топшириқлари билан Ўзбекистонда илк бор кенг миқёсда тиббий хизматлар кўрсатувчи замонавий миллий тиббиёт маркази барпо этилди.
Кўриб хурсанд бўлдим, шунақа жойлар кўпайсин. Бу Мустақиллигимизни 32 йиллигига зўр совға бўлибди.
Респект!
@mufasa_mh
«Ғиждувон шашлык» патентланибди
Энди «Ғиждувон шашлык»ни пиширмоқчи бўлганлар Ғиждувон туман ҳокимлигидан рухсат олиб, пулини тўлаб кейин пиширишлари керак экан.
Туман ҳокимини айтишича, ғиждувонликлар ойга етиб бориб, ўша ерда «шашлык» пиширишни олдиларига мақсад қилиб қўйишибди.
@mufasa_mh
Мустақиллик байрами арафасида Тошкент вилояти ёшлари #Байроғим_фахрим_менинг челленжини бошлашибди 🇺🇿
Ёш бўлмасам-да, Давлатимизни байроғини яхши кўрганим учун мен ҳам ушбу челленжга қўшилиб қўйдим.
@mufasa_mh
Шефни Фармони билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди:
Ички ишлар вазирлиги хизмат бошлиғининг ўринбосари Абдуллажонов Нодир Боқижонович — «Мардлик» ордени билан;
Бош прокурорининг ўринбосари Самадов Салом Исматович — «Мардлик» ордени билан;
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Иминов Зиёд Галибович — «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Постда номлари келтирилганларни от души табриклайман 👏
@mufasa_mh
Айни пайтда ЖАР футбол майдонида «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги 2023» финал ўйини бўлиб ўтяпти.
Майдонда Тошкент вилояти — Жиззах вилояти жамоалари
1:0 ҳисобида Жиззах ёшлари олдинда кетмоқда
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат» АЖ томонидан 2023 йил январь-июль ойларида жами
79 миллион 196 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган.
Режага (48 млн. 358 минг доллар) нисбатан 163,8% ни, ўсиш суръати эса 2 бароварни ташкил этган.
Шундан:
− Қора металл прокат маҳсулотлари – 64 млн. 756 минг долларга жами 88,0 минг тонна;
− Мис ва латун ленталари - 13 млн. 370 минг долларга жами 1477 тонна;
− Иссиқлик ўтказмайдиган маҳсулотлар - 535 минг долларга;
− Сирланган эмал идишлар - 504 минг долларга.
Маълумот учун: йирик солиқ тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг солиқ тушумларидаги улушида
«Ўзметкомбинат» АЖнинг улуши — 0,5 фоизни ташкил қилган.
@mufasa_mh
96 ёшли отахон: нонни сувга ботириб жеманглар деган дўхтирларни бари ўлиб кетди
😁
Отахон билан самимий суҳбат
@mufasa_mh
ИСОҚЖОН БЕГМАТОВ ИМОМ-ХАТИБ ВАЗИФАСИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ
Аввал хабар берганимиздек, бугун 25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Исоқжон домла” деб танилган Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг ижтимоий тармоқлардаги бир қатор чиқишлари кенг муҳокама қилинди.
Комиссия аъзолари томонидан имом-хатибнинг турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ҳиссиётга берилиб қилган кескин чиқишлари, уламолар фатволарига нисбатан айрим тескари фикрлари, ихтилофли масалаларни кўтариши оқибатида, низо ва қарама-қаршиликларга сабаб бўлгани қаттиқ танқид остига олинди.
Ички назорат комиссияси аввал ҳам ушбу имом-хатибнинг мана шундай чиқишларини бир неча бор кўриб чиқиб, уни жиддий огоҳлантирган эди. Афсуски, бундай ҳолатлар яна такрорланишда давом этди.
Йиғилишда И.Бегматовнинг мазкур чиқишлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабатини мутлақо ифода этмаслиги, балки унинг ўзбилармонлик ила айтган шахсий фикр-мулоҳазалари экани таъкидланди.
И.Бегматов ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида жиддий хатога йўл қўйганини эътироф этди ва пушаймонлигини билдирди.
Ички назорат комиссияси қарорига асосан имом-хатиб мазкур чиқишларида ушбу йўналишдаги буйруқлар талаблари, ички тартиб-қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига мунтазам равишда риоя этмагани учун Исоқжон Бегматов Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасидан озод этилди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида тузилган Ички назорат комиссияси диний соҳа ходимлари фаолиятини тартибга солиш, камчиликларга йўл қўйганларга таъсир чораларини қўллаш ва ҳалол-пок хизмат қилаётганларни рағбатлантириш каби ваколатларга эгадир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@mufasa_mh