Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 406 млн сўмга бир дона «Kia K5 Prestige» харид қилган.
МИБ маълумотларига кўра, универститетни «бор-йўғи» 12 млн сўм қарздорлиги мавжуд экан.
Ушбу қарздорлик маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарар, солиқ ва мажбурий тўловларни ундириш юзасидан ҳосил бўлган.
@revizor_uzb
Карим Бензема, Нголо Канте, Фабино Олмалиққа келади
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, севимли жамоамиз ОКМК С гуруҳида Осиё чемпионлар лигаси 2023/2024-йилги мавсуми гуруҳ босқичида «Ал Иттиҳод», «Сепахон», ва «Air Forсe» жамоаларига қарши майдонга тушади.
@mufasa_mh
Шеф бугун Самарқанд вилоятида бўладилар.
Айрим манбалар вилоят ҳокими ўзгариши мумкин, унинг ўрнига Бош прокурор ўринбосари Валиев ҳоким этиб тайинланди дея фол очишяпти. Доно халқимиз фолга ишонма, фолсиз ҳам юрма дейишган. Қани, кўрамиз.
@mufasa_mh
Айни пайтда Зойир Мирзаев аҳоли билан мулоқот ўтказиш учун Тошкент вилоятининг энг олис — Лашкерак қишлоғига келди
@mufasa_mh
Абдуллаев Абдурасул Неъматович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оҳангарон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
Муҳиддинов Эркин Мадорбекович Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Э.Муҳиддинов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
@mufasa_mh
Оҳангарон туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдуллаев Абдурасул Неъматович — Тошкент вилоти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиши кутиляпти. Тоғамга биринчи зам бўлади. Тайинлов эртага амалга оширилиши мумкин.
Абдурасул ака ҳозир Мисрда, қайтишга билет проблема бўляптикан.
@mufasa_mh
3 та вилоятга бош солиқчилар тайинланди:
Имомов Шуҳратали Тайирович — Қашқадарё вилотига;
Хатамов Улуғбек Актамович — Сирдарё вилоятига;
Маматханов Мақсуд Махмудович — Фарғона вилоятига солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Айни пайтда Зойир тоғам Ўрта Чирчиқ туманида оммавий сайёр қабул ўтказмоқда
@mufasa_mh
1 миллион 30 минг евро қани?
Бундан бир неча йиллар аввал Самарқанд шаҳридаги «Мароқанд обод» давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари 12,4 миллиард сўмга тенг бўлган 1 миллион 30 минг еврони талон-торож қилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.
Ушбу хабарда корхона мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда дейилган.
Бу тергов нима бўлди, кимлар айбдор деб топилди — билмадим-у, лекин ўша пайтларда «Мароқанд обод» давлат унитар корхонасига раҳбарлик қилган — Исломбек Боқижонов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига кўтарилиб кетган экан (кулманглар, нимаси кулгули? Нормал қабул қилишимиз керак😁).
Исломбек Боқижонов Экоқўмита раисини ўринбосари лавозимидан кетгач, ҳозирда «Чиқинди-қироли»га айланиб олибди (қойил, тасанно! просто тил ожиз — Ўзбекистон имкониятлар мамлакати).
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат» АЖ «Citibank NA» Лондон филилали билан кафолат ва гаровсиз 100 миллион АҚШ доллар миқдорида кредит линиясини олиш тўғрисида шартнома имзолабди.
@mufasa_mh
Дважды ҳожи — Худайбердиев Хушнуд Ғайратович Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
@mufasa_mh
Иқтисодиёт ва молия вазирининг собиқ ўринбосари Султанов Дилшод Шухратович Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Д.Султонов 1980 йили Тошкент шаҳрида туғилган.
PS. Ҳали депутатлар овоз бермасдан аввал тайинланди деб хабар бериб юборманглар, ҳурматли ҳақиқатчилар! Кенгашни ҳурмат қилинглар!
@mufasa_mh
Мирзаев Шуҳрат Шаҳобутдинович — Бекобод туман ҳокими этиб тайинланди
Ш. Мирзаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Банкир.
Шунингдек, бугун Янгийўл ва Зангиота туманларига ҳоким тайинланади.
@mufasa_mh
Кеча Бош вазир Абдулла Ариповни «Aziya Invest Favorit» МЧЖ «кидать» қилиб юборган фуқаролар билан учрашувини кузатиб, бир нарсага амин бўлдим. Яъни, Давлат раҳбари инсонийлик принципидан келиб чиққан ҳолда Бош вазирга «қоракўзларим кўчада қолмасин, барчасини муаммоси ҳал қилиб, рози қилинглар» дея топшириқ берган, менимча.
Негаки, аслида бу масала ҳукумат аралашадиган тема эмас, суд тартибида ҳал этилиши керак эди. «Aziya Invest Favorit» МЧЖ раҳбари хашаки мошенник эмас, балки иқтисодий жиноятлар билан 14 марта судланган — профессионал мошенник. Қурган уйларини банкка «залог»га қўйиб, кредит олган. Хонадонлар эса банкка ўтиб кетган, мана шу жойга ҳам давлат фуқаролар манфаатини кўзлаб аралашяпти. Банк балансига ўтиб кетган хонадонлар ўз эгаларига қайтариладиган бўлди, бу бўйича прокуратура органлари тегишли суд инстанцияларга протест киритди.
Аслида бу вазиятда одамлар яшаб турган хонадонлар банкларга ўтиб кетиши қонуний. Чунки хонадон эгалари ануви мошенник билан олди-сотди шартнома қилмаган, унинг компаниясига инвестиция киритиб улушдорга айланган.
Бундан ташқари, бу учига чиққан мошенник одамларни арзон уйга қизиқтириб, Тошкент сув таъминотига тегишли ерни кўрсатиб шу ерга сизларга дом қуриб бераман деб соққани шитирлатиб санаб олган. Қўлида ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган, одамлар ҳам берилиб қизиқмаган. Камига ҳаводаги квартираларни бирданига 3-4 та одамга сотган. Бу ҳолатда ҳам қоракўзларимиз мошенникни компаниясига улуш киритиб, унинг шеригига айланишган.
Бу каби ҳолатлар барчани орзусидаги мамлакатларда бўлганида, уларнинг ҳукуматлари «ана, судга бериб ҳал қилиб олинглар» деган бўлар эди, менимча.
@mufasa_mh
Паркентлик 1987 йилда туғилган кўзи ожиз Гулгуной Йўлдошева яхшилар кўмагига муҳтож.
7 ёшидан бери иккала кўзи кўрмайдиган Гулгунойга яқинлари, оила аъзолари ёрдам бермаяпти.
У 3 ёшли ўғли билан ижарама ижара овора бўлиб юрибди. Ҳозир яшаб турган уйини икки ойдан сўнг тарк этиши керак.
Сизларнинг кўмагингиз билан синглимизга Паркентдан уй олиб беришни ният қилганмиз. Аҳлингиздан орттирганингиз бўлса, эҳсон қилинг.
UzCard OFB: 8600572999513067
Худайбердиев Темур номида.
Тел рақами:
+998997280393
Фолга ишонмас эканмиз! Эркинжон ака пока ишда экан.
Лекин ҳали йиғилиш бошланмади, кутиб тураверайликчи. Бир гап бўлиб қолар…
@mufasa_mh
Рапиков Тохиржон Бош вазир ўринбосарининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик департамент раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган.
@mufasa_mh
МИБдан қарздор банк қимматбаҳо машиналар сотиб олди
АТ «Халқ банки» Бош амалиётлар бошқармаси қарийб 1 млрд 200 млн сўмга икки дона Kia Cerato Comfort ва икки дона CHERY TIGGO 7 PRO Luxury автомобилларини харид қилган (11.04.2023й.).
Мажбурий ижро бюроси маълумотларига кўра, АТ «Халқ банки» Бош амалиётлар бошқармасининг юридик ва жисмоний шахслардан қарздорлиги бугунги кун ҳолатига 1 млрд 632 млн сўмдан зиёдни ташкил қилади.
@revizor_uzb
Чанг ва пробкалар тошкентликларни асосий муаммосига айланиб боряпти. Одамлар тоза ҳаводан ўпкаси тўлиб нафас олиш учун Оқтош ёки Зоминга боряпти. Афсуски, у ерлардан ҳавони опкелиб, запас қилиб қўйишни иложиси йўқ.
Боз устига юк машиналар юкларни очиқ ҳолатда брезент ёки бошқа қалин материал билан ёпмасдан ташиши одатий ҳолатга айланиб боряпти, бу — қоидабузарлик ҳисобланса-да.
Шаҳар кўчаларини кезиб, доим бир савол туғилади: Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган йўл ҳаракати қоидаларига кимдир амал қиладими?
Авваллари шаҳар марказида юк машиналар ҳаракатини чекловчи йўл белгилари бўларди, че то охирги пайтларда бу «знак» кўринмай қолди. Ҳозир юк машиналар пойтахтнинг исталган жойида ҳаракатланади.
Ҳаракатланганда ҳам биринчи «паласа»ни занят қилиб, ҳеч кимга йўл беришмайди.
Республика ГАИ қахқаравоти?
@mufasa_mh
Алишер Каюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори эди. Ундан аввал эса соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ҳам ишлаган.
@mufasa_mh
Хўроз барча жойда бир хил қичқиради деганларидек Италияда ҳам мошиналарга очердь боракан 🙄
Италияда 23 850 долларлик Fiat 500X’ автомобилига ҳозир тўлов қилсангиз, 2024 январь-февраль ойларида етказилиб бериларкан.
Машина сотиб олишга навбатга туриш миллий ғам-андуҳимизми десам, бу глобал муаммо экан-ку 😁
@mufasa_mh
Эрталаб бошланган оммавий сайёр қабул ҳозиргача давом этяпти — 10 соат!
Зойир тоғам обед ҳам қилгани йўқ, орада танаффус ҳам бўлмади. 300 дан зиёд фуқароларни қабул қилди.
@mufasa_mh
Инагамов Аловитдин Ҳуснитдинович — Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Генерал-майор Назармухамедов Даврон Абитович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Д. Назармухамедов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
@mufasa_mh
Иқтисодиёт ва молия вазирининг собиқ ўринбосари Рустамов Эркин Эркамович Зангиота тумани ҳокими этиб тайинланди
@mufasa_mh
Давронжон Адилов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари - «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Республика Инкассация хизмати ДУКнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан 522 млн 900 минг сўмга KIA Sorento Comfort автомобили харид қилиняпти.
Бундан аввал Республика Инкассация хизмати ҳам худди шундай KIA Sorento Comfort автомобилини сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
@revizor_uzb
«Олмалиқ КМК» АЖда «Ёшлик-1 конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси асосида 3-мис бойитиш фабрикасини қуриш ишлари олиб бориляпти.
2023 йилнинг 1 август куни 3-мис бойитиш фабрикасининг қурилиш майдонининг аҳоли яшаш ҳудудига яқин жойлашган қисмида портлатиш ишлари олиб борилган.
Портлатиш ишлари ҳудудда яшовчи аҳоли ҳамда шаҳар ҳокимияти билан олдиндан келишилган ҳолда амалга оширилган.
Портлатиш ишлари бошланишидан аввал, «Олмалиқ КМК» АЖ ва шаҳар ҳокимлиги томонидан портлатиш ишлари хавфли таъсир доирасида яшовчи аҳолининг хавфсиз ҳудудга чиқарилиши ташкиллаштирилган.
Портлатиш ишлари жараёнида тоғ жинслари бўлакларининг ён атрофга отилишининг олди олинган. Портлатиш натижасида ҳозирги вақтда олдини олиш имкони мавжуд бўлмаган чанг кўтарилиш ҳолати юзага келган.
Аҳоли яшаш ҳудудини портлатиш натижасида тушган чангдан тозалаш ишларида «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан аҳолига ёрдам берилган.
«Олмалиқ КМК» АЖ матбуот хизмати