Қорақалпоғистонда ўтган йили июль ойидаги оммавий тартибсизликлар бўйича ички ишлар ходимлари жиноий жавобгарликка тортилибди.
Т. А. ва Х. С. ЖКнинг 235-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланибди.
Ж. М. эса ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми ва 238-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, у 1 йил муддатга ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил озодликдан маҳрум қилинибди.
PS. Ур-йиқит тўполон пайти у-бу кимни қаттиқроқ туртиб юборишгандир, энди шунга қамаб юбориш шартмиди? Ҳар ҳолда мамлакатни суверенитетини сақлаш учун ҳаракат қилишган-ку!
@mufasa_mh
Абдулла акамнинг матбуот котибини айтишича, Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ қурилишда улушли иштирок этиш тартибида қатнашаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жалб қилинган пул маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда бошқа мақсадларда ўзлаштириб юбориш ҳолатларини олдини олиш, қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланибди.
Ҳайрият, мошенникларга форточка қолдирмаслик керак!
@mufasa_mh
Мақсад — пулини тўлаб уйсиз қолган фуқароларни масаласини ҳал этиш!
PS. Шунча одамни ухлатиб юборган «Х.Х» бундан аввал худди шундай жиноятлар учун 14 марта судланган экан.
@mufasa_mh
Ҳоким ишдан олиб, қаматиб юборса… Кейин уни вазир қамоқдан чиқариб, қайтиб ишига тиклаб қўйса…
Суд нега керак? Ҳоким-у вазирни котибими?
Вазир мактаб директорига давлат ҳимоясидасиз деяпти. Уни ишдан бўшатган ҳоким ва уни қамаган суд ҳам давлатми? Ёки булар бошқа-бошқа давлатларми?
Мактаб директори билан боғлиқ ҳолат Мактагача ва мактаб вазирлиги учун жуда заб иш бўлганга ўхшайди. Нега дейсизми, чунки бу вазирлик яқинда яна иккига бўлиниши мумкин. Мактаб ва мактабгача таълим алоҳида бўлади. Ўз статусини сақлаб қолиш, қаҳрамонлик кўрсатиш учун яхши повод бўлди. Аслида икки вазирлик қўшилиб кўп нарса каша бўлиб кетди, боши охири йўқ. Бўлиниши тўғри бўлади.
Нафақат бу вазирликда, балки қўшиб-чатилган барчасида шу. Йил бошида Ҳукуматда амалга оширилган маъмурий ислоҳотларда фақатгина Кабмин аппаратини қисқариши тўғри бўлганди. Ҳозирда вазирликлар алғов-далғов бўлиб ётибди. Уларнинг қуйи тизимлари эса вопшем бардак.
@mufasa_mh
Ҳудудгазтаъминотнинг газ авария хизмати мурожаатни қабул қилганига роппа-роса ИККИ СОАТ бўлди!
Энди Яратганни ўзига таваккал қилиб, ўзим тузатишга ҳаракат қиламан. Дуо қилиб туринглар!
@mufasa_mh
Уйдаги счетчикда авария сигнали ишга тушиб кетди. Мирзо Улуғбек райгазга қўнғироқ қилдим. Где то 45 минутда зўрға боғландим, ҳолатни тушунтирдим. Улар «биз фақат ДАВЛАТни «OSTEN» счетчики бўлса кўрамиз дейди. Утечка бор-йўқлигига қизиққани ҳам йўқ.
«OSTEN» кимга тегишли эканлигини ақли зукко одамлар билишади.
Ҳудудгазтаъминотнинг 1104 рақамига қўнғироқ қилдим, оператор икки уринишдан сўнг авария хизмати билан боғлаб беришга муваффақ бўлди.
Аврия хизматидагилар қачон етиб келишларини ўзлари билмайди. Чунки мурожаат кўп экан, боз устига Мирзо Улуғбек туманида газ авария хизмати бўйича битта дона бригада бор экан. Бригада битта шопир ва битта слесарь иборат экан.
Газ жумрагинини ўчирдик, лекин барибир газ ҳиди сезиляпти. Деразаларни очиб қўйдик. Энди ишқилиб аврия хизмати етиб келгунча эсон-омон қолайлик деб дуо қилиб ўтирибмиз. Қонун-қоидалар ишлмайдиган, инсон қадри бир чақага ҳам олинмадиган жойларда дуо қилиб ўтиришдан бошқа чора қолмаскан. Яратганни ўзи барчамизни паноҳида сақласин.
Майда маиший муаммо бўлса-да, буни ёзишимдан мақсад: Ўзбекистонда ис газидан заҳарланиши ва ҳаво-газ аралашмаси чақнаши ортидан йилига юзлаб одамлар вафот этади. Пойтахтнинг энг эътиборли туманида эса газ авария хизматида биттагина бригада бор. Биз каби юртларда одамлар ўз ажалидан эмас, монополия сабаб ўлиб кетади.
@mufasa_mh
Ҳозирги кунга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Сирожиддин Қаршибоевич Эшқувватов — Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланиши мумкин (хабар расман тасдиқланмаган).
Сирожиддин Эшқувватов шу йилнинг бошида Андижон вилояти проркурори этиб тайинланган эди. Бундан аввал Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
@mufasa_mh
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
«Ўзметкомбинат» АЖ сирланган пўлат идишларни Болгария, Чехия, Латвия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркманистон давлатларига экспорт қиляптикан.
Бу йил комбинат томонидан жами 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги сирланган пўлат идишлар экспорт қилигибди. 2023 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Полша ва Германия давлатларига экспорт қилиш режалаштирилибди.
@mufasa_mh
Айтишларича, Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланиши мумкин экан.
Шунингдек, Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазири таркибидан чиқарилади.
@mufasa_mh
Тадбиркорлик соҳасида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Мирзачўл, Дўстлик, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида ишлар суст ташкил этилган.
Шу муносабат билан Бекобод, Бўка, Қўшкўпир, Шаҳрихон, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой, Мирзаобод, Боғот, Улуғнор, Хўжайли, Шуманай, Мирзачўл, Дўстлик, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
26 та солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди
Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди.
@mufasa_mh
Шеф «Ангрен» эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
@mufasa_mh
Бугун Шеф Тошкент вилоятига ташриф буюради. Йирик саноат мажмуалари ва спорт объектлари билан танишиш, янги корхоналарни ишга тушириш режалаштирилган.
Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
@mufasa_mh
Ишмухамедов Зохиджон Бахтиёрович “Олмалиқ кон-металлургия комбинати“ АЖ Бошқарув раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
@mufasa_mh
Тошкент вилояти ёшлари #obod_yurt челленжи ўтказиб, Чинозда мусорга тўлиб ётган Маданият истироҳат боғини тозалаб обод қилишибди.
Яхши ташаббус, респект!
@mufasa_mh
Қойил, Абдулла акам йиғилган 1000 га яқин одамларнинг ҳар бирини саволига алоҳида жавоб беряпти. Айни бир масалани одамлар қайта-қайта савол қилиб беряпти, Абдулла акам эса эринмай жавоб беряпти. Асосий мақсад одамларни рози қилиш.
@mufasa_mh
Айни пайтда Давлат раҳбарининг топшириғи ва ташабуссига биноан Абдулла акам «Панорамма»да «Азия Инвест Фаворит» МЧЖдан жабр кўрган фуқаролар билан мулоқот ўтказяпти.
Абдулла акам тўғри айтяпти, одамларимиз шартномалар имзолашда унинг мазмунига қарамайди. Бу эса аксарият ҳолларда фирибгарлик қурбонига айланишига замин яратади. Фирибгарлик Ўзбекистонда энг кўп содир этиладиган жиноят ҳисобланади.
@mufasa_mh
Аврия хизмати келди, бартараф этилди. Бригадага раҳмат! Ҳақиқатдан ҳам Мирзо Улуғбек туманида биттагина бригада ишлар экан, назаримда, катта туман учун кўпроқ бўлиши керак.
Майли, кун мавзусидан чалғимайлик. Мактабгача таълим ва мактаб вазирлигининг «хайп»ни ортида бошқа нарса борга ўхшаяпти. Агар ухлаб қолмасам бугун, бўлмасам эртага батафсил ёзаман.
@mufasa_mh
Мен нечун севаман Ўзбекистонни?
Сурхондарёни прокурор-ҳокими йиғилишда мактаб директорини ишдан бўшатди — ваколат борми?
Мактаб директори эса ҳокимдан ишдан ҳайдалиш сабабини сўради — қонуний ҳақ-ҳуқуқи!
Ҳокимининг кўрсатмаси билан мактаб директори қамалди — ваколат борми?
Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазири аралашди ва мактаб директори маъмурий қамоқдан озод бўлди — ваколат борми?
Суд — ижро этувчи ҳокимияти қўлидаги ижрочими?
Ҳа айтганча, газ авария хизмати мурожаатимни қабул қилганига 1 соат-у 15 дақиқа бўлди! Ҳалиям етиб келгани йўқ!
@mufasa_mh
Расман: Адлия катта маслаҳатчиси Эшқувватов Сирожиддин Қоршибаевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
С.Эшқувватов тайинловга қадар Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Сирожиддин Эшқувватов 1980 йилда Жиззах вилоятида таваллуд топган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини ва 2009 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.
@mufasa_mh
Кеча Зангиота туманини «тепса-тебранмас» ҳокими ҳам ишдан олинган. Унга қўшилиб қолган 3 та сектор ҳам «учган».
Бекобод тумани 4 та сектори ҳам лавозимдан олинган дейиляпти. Қизиғи, Бекобод тумани ҳокими ишда ўтирибди экан.
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Раимов ўз лавозимдан озод этилган.
Шунингдек, бугун Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланади.
@mufasa_mh
Бош вазир ўринбосари Джамшид Кучкаров (+) Иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланиши мумкин.
Шу ўзгаришлар баҳонасида Божхона қўмитаси ҳам супер вазирлик таркибидан чиқиб кетса керак.
@mufasa_mh
Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди
Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. “О.Ф.” МЧЖ умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига “С.” МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Товба…
@mufasa_mh
Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини, Халқ банкининг Наманган ва Сурхондарё, “Агробанк”нинг Андижон ва Фарғона ҳамда “Микрокредитбанк”нинг Тошкент вилоятлари раҳбарларини лавозимидан озод этилди.
@mufasa_mh
Бюджет тушумларини таъминлаш ва тадбиркорлар фаолиятини текширишда йўл қўйган камчиликлари учун:
- Андижон ва Сирдарё вилоятлари солиқ бошлиқлари ҳамда Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчисини лавозимидан озод қилиш;
- Иқтисодиёт ва молия вазирининг солиққа масъул ўринбосари Д.Султонов, Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари М.Мирзаев, Ж.Абдиев, С.Эшматов, М.Маҳкамов, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғига ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.
@mufasa_mh
Камчиликларга йўл қўйгани, ишларни лозим даражада ташкил қилмагани учун:
- Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев, Қибрай тумани ҳокими М.Мирқосимов ва Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини лавозимидан озод қилиш;
- вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга масъул ўринбосари Н.Шарипов, қурилишга масъул ўринбосари Ш.Маҳмудовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.
@mufasa_mh
Жамшид Абдусаломов Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Абдусаломов Бош вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
@mufasa_mh
Сурхонни собиқ ҳокими Оққўрғонга ҳоким бўлди
Боболов Тўра Абдиевич Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@mufasa_mh
Тошкент вилояти прокурори Шавкатжон Жўраевич лавозимдан олингани ҳақида норасмий манбалар бонг урмоқда.
Прокуратура органларидаги бир-биридан мустақил манбалар(им) ҳозирча ушбу хабарни тасдиқлаганлари йўқ.
Шавкатжон Жўраевичнинг 1-зами А.Комилов ҳақиқатдан лавзомидан бўшаб, бошқа иш — Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтган.
Тошкент вилоятининг айрим туман ва шаҳар прокурорлари «байрам»ни бошлаб юборгани ҳақида хабарлар келяпти (спискаси бор 😁) Эртага эрталабдан худди Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Қўшоқбоевич каби ишга чиқиб келса, хабар тарқатганлар ҳам, буни нишонлаганлар ҳам уялиб қоласизлар!)
Шавкатжон Жўраевичнинг Тошкент вилояти прокурори лавозимида ишлаётганига кўп бўлмаган бўлса-да, бироқ тез фурсатда вилоят прокуратура тизимида тартиб ўрнатди. Ишлаган ва ишлатган одам кўпчиликка ёқмайди.
@mufasa_mh