mufasa_mh | Неотсортированное

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Подписаться на канал

Mufasa

Энергетика вазирлиги тизимига раҳбарлар тайинланди :

- Мансуров Бахрам Маматмуратович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

- Ниматуллаев Илхом Анварович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Блогерлар «қопқон»га қандай қилиб тушиб қолади?

Янги даврда «эркинлик» берилиши фонида медиа майдонга блогерлар кириб келди. Сиёсий мавзуларда контент қиладиган қатлам вужудга келди.

Ўзини танқидий чиқишлари билан танилган блогерлар тез фурсатда чиновникларни назарига туша бошлади. Чиновниклар улар билан байрам-у тадбирларда қуюқ кўришадиган, давраларни тўрига чиқарадиган, якунида тугунча бериб хайрлашадиган бўлди.

Бундан руҳланган айрим блогерлар фуқаролардан мурожаатларни қабул қилиб, давлат идоралари ва одамлар ўртасида ўзига хос кўприк ўрнатишга ҳаракатни бошлади. Ўзининг блогида фуқароларни мурожаатларини маълум бир ҳақ эвазига ёритиб бериш ва муаммони 100 фоиз ҳал бўлишига ишонтириш билан шуғулланувчи «мошенник»лар урчий бошлади. Одамларни ишончига кириш, аудиторияни кенгайтириш учун провокацион чиқишлар кўпайди.

Ушбу «мошенник»лар агар муаммо ўзи кутганидек ҳал бўлмаса, ўша давлат идораси раҳбариятига нисбатан уруш очади ва турли хил мазмундаги «компромат»ларни сиздиради. Ўша чиновникни интернет-звездага айлантиради.

Чиновник учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, уни шантаж қилади. Келишишга мажбур қилиб қўяди. Блогерни аудиторияси, чиновникнинг лавозими, ва албатта, компроматнинг мазмунига қараб ставка ҳар хил бўлади.

Кўзда кунда эмас, кунида синади. Блогер ўзининг қайсидир овида ўзи ўлжага айланади. Қопқонга тушади.

Блогерни жамиятда тутган ўрни, қилган ҳайрли ишларига қараб одамлар дод-вой қилиш даражаси турли хил бўляпти. Жамият ўзларининг севимли блогерини товламачилик ёки фирибгарлик қилганига ишонмайди. Чукни блогер адолат учун курашиши, фақат ҳақиқатни гапиришига ишонишади. Тўғри-да, ҳеч қайси «шантажчи» блогер «ҳозир фалончи ҳокимдан 10 000 доллар олишга кетяпман» деб пост қўймайди, пул бераётган чиновник ёки фуқаро билан селфига тушиб «ушбу постим ёққан бўлса лайк босиб қўйинг» демайди-ку!

Ўғри айтиб ўғирламайди, вазир пора олганини селектор қилиб айтмайди. Ҳар қандай жиноятчи ўзини «фаришта» қилиб кўрсатади. Бизни «вор закон»лар масжидга бориб инстаграмга сторис қўйса, чет элдаги мафия оталари черковга боришини кўз-кўз қилади. Мен ҳам бу постни «икки қанотимни ечиб» қўйиб ёки жаннатда ўтириб ёзмяпман.

Куни кеча қўлга олинган дўстимиз Олимжон Ҳайдаров ҳақида «кўчада кетаётганда машинадан мажбурлаб тушуриб, қўлига порошокланган пулни ушлатишган» деган хабарлар пайдо бўлди. Олимжондек фигурага бунчалик хом тадбир ўтказишлари мумкин эмас. Етарли асос ва жиноят аломати бўлмаса, риск қилишмайди деб ўйлайман. Тем более водий томонларда жавбрланувчига мажбурлаб ёки туҳмат ариза ёздириш қийин масала.

Нафси йўлида хато қилган бўлса, Яратганни ўзи кечирсин.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Экологик партияси мавжуд ҳолатни тўла ўрганиб чиқиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, олим ва мутахассиларни жалб қилган ҳолда ҳудудга жўнаб кетишибди.

Дарахтларни сақлаб қолиш, атроф-муҳитга хавф соладиган барча ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича давлат органларига ўз таклифларини бериб, назоратимизга олишаркан.

Чето парламент, партия ва депутатлар жонланиб қолшиди. Сайлов яқин шекилли-а? Майли, нима бўлганда ҳам шу дарахтларни сақлаб қолишса бўлгани, яна 5 йил йўқ бўлиб кетишса ҳам…

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф: Атрофимдаги раҳбарлар, «Жаноб Президент вертолётда борайлик» дейди. Вертолётни ўзинг миниб юравер дейман!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилоятининг 4 та сектор раҳбари Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган полковник Нортожиев Дилшод Ортиқович билан тўн кийдириб ҳайрлашишди.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия Тошкент вилояти бошқармасига оид негативлар, ходимларнинг шикоятлари кўпайган эди. Дилшод Ортиқовичнинг бошқа ишга ўтиши бу билан боғлиқ ёки боғлиқмаслиги номаълум.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Питакдаги киракашларни айтишича, Туризм агентликка айланиб, Экология вазирлиги ҳузурига ўтаркан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефни фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланибди.

Яқинда Н.Обломурадов табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан кетганди.

Буларга иш ҳам топилаверади-я

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Салом, Зомин!

Бугун Тошкент-Зомин йўналишда илк маротаба парвоз амалга оширилди ✈️

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Андижонда вилоят ҳокимини йиғилишига бахила кийиб кириш «урф» бўлибди

Гилам янги шекилли

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сирдарё вилояти Оқолтин туманига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Оқолтин тумани ҳокими этиб тайинланди.

К.Эрназаров 1984 йил Сирдарё туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят молия бошқармасида етакчи иқтисодчи сифатида бошлаб, турли йиллар давомида бошқарма бошлиғи ўринбосари, собиқ Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонда энг кўп содир этиладиган жиноят, бу фирибгарлик! Одамлар бир-бирини алдаб пул топишни ўзларига касб қилган, фирибгарлик — бойлик ортиришни энг осон йўлига айланиб қолган. Тезда бойиб кетиб, иномаркада «кар-кар» қилиб юрган айрим «котта болла»ни суриштирсангиз, анча одамларни ухлатган бўлиб чиқяпти. Ёки камида кўчада миллиардлаб қарзи бор. Ўзгаларнинг пулини ўзлаштириш билан кайф-сафо қилиб юрган бўлади.

Бугунги кейс — «мошенник» фирмадан уй сотиб олиш ниятида бўлган ва оқибатда «ухлаган»лар билан мулоқот қилган Бош вазир битта тўғри гапни гапирди, яъни «давлат сизларни қўлингизда судраб олиб бормаган шу уйдан сотиб олинглар» деб. У «тадбиркор»ни ҳозир қамагандан ҳам толк йўқ, қамалса одамлар чинакамига «ухлайди».

Энди улар кўрган зарарни қанчадир миқдори бюджетдан — солиқ тўловчиларни чўнтагидан қопланади. Жуда зиддиятли масала, «ухлаган» одамларга ачинсанг, бу ерда бюджет пуллари… Бюджетга ачинсанг, минглаб қоракўзлар…Жабрланганларга коробкалаб пул тарқатилса керак деб ўйлагандим, ҳар қалай бу даражада бўлмади.

Менимча, бу вазиятда Давлат раҳбарини топшириғига биноан Ҳукумат раҳбари фақатгина инсонийлик принципига таяниб иш кўрди. «Ана, судга бориб мурожаат қилинглар, жисмоний ва юридик шахсларнинг шартномавий муносабатларига биз аралаша олмаймиз» деганида, давлат 100 фоиз прав бўларди.

Жамиятимизда фирибгарлик энг кўп содир этилаётган ва энг урчиган жиноят бўлишига қарамай, Жиноят кодексида ушбу жиноят учун фақат биттагина модда ажратилган, холос. Уни нафақат ҳуқуқий жиҳатдан ҳал қилишга ҳаракат қилиш, балки руҳий тарбия орқали ҳам бартараф этиш керакдир. Зиёли қатлам, имомлар ва жамиятдаги бошқа нуфузли шахслар фирибгарлик, ёлғон ҳамда ўзгани мулкини ботил йўл билан қўлга киритиш энг оғир жиноят эканлигини кўпроқ тарғиб қилиши керакдир.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акамдан дуони бири 🤲:

«ҳаммамизнинг бахтимизга ҳурматли президентимиз доимо омон бўлсинлар… ҳамма уйли бўламан деб, яхши ният қилганлар уйли бўлсин!»


«Азия Инвест Фаворит» МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини Шефни топшириқлари билан Абдулла акам Тожикистонга кетишдан олдин қабул қилдилар.

PS. Адулла акамни дуолари ижобат бўлиб, шулар қатори манам уйли бўлай, илоҳим!)

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Блогерлар «тирик» қолиш учун нима қилиш керак?

Сиёсий ирода туфайли блогерларга медиа оламида майдон яратилди. Бу сиёсий ирода — хато эмас. Чунки фаолларни бу давлат ва жамиятга фақат зарари эмас, балки фойдаси ҳам кўпроқ тегяпти.

Асосли танқидлар учун тақиб қилинмайди. Масалан, давлат ёки ҳукумат раҳбарининг фалон қарорини ижроси таъминланмяпти, фалон қарорнинг фалон банди нотўғри қабул қилинган дейилса, ҳеч ким келиб пост эгасига босим қилмайди. Қарор лойиҳасини тайёрлаган масъул ёки ижрочи жазоланса жазоланадики, лекин пост муаллифи омонликда қолади. Албатта, бунда шахсиятга нисбатан туҳмат ва ҳақоратли гаплар бўлмаса… Бунинг учун жазо бор, лекин кўп ҳолларда «ортга қайтмаймиз» тамойили асосида бундай ҳақорат ва туҳматларга кўз юмиляпти. Интернет тармоғида давлат ва ҳукумат раҳбари, сиёсий элитага нисбатан ҳақоратамуз мазмундаги минглаб пост ҳамда изоҳлар мавжуд. Бу учун жавобгарликка тортилганлар эса бир-иккита холос.

Юқоридаги постда «халқпарвар» блогер қандай қилиб мошенник ёки шантажчига айланиб қолаётгани ҳақида ёздим. Энди эса шу кўйга тушиб қолмаслик, ўзини пок сақлаши учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўз мулоҳазаларими ёзаман.

«Фитначи» блогер рекламадан умид қилмаса ҳам бўлади. Чунки қайси эсини еб қўйган тадбиркор ҳукуматни танқид қилаётган блогерга реклама беради? Тассақур қилинг, бир районни муаммоларини ёритиб юрадиган блогерга ҳар ҳафтада 4 та сектор раҳбарини кутиб оладиган ошхона эгаси реклама берадими? Йўқ, албатта. Демак, реклама отмен.

Мурожаатларни маълум бир ҳақ эвазига ёритиш — аввало бунда холислик йўқолади, блогер ҳақ тўлаган тарафга ён босади. Айримлари шу материал чиқса ишигиз ҳал бўлади деб пул олади, иши битмаса мошенник бўлади. Қамалади. Бу ҳам отмен.

Пиар — чиновник ва ташкилотларни пул эвазига ёритиш. Бунда ҳам блогер холисликни йўқотади, жамият кўз ўнгида маддоҳга айланди. Ўзи сайланмайдиган, лавозимга тайинланадиган чиновник учун пиарни нима кераги бор? Пиарни фақат сайланадиган ва жамотчилик учун ҳисобдор шахслар қилиши керак, аслида. Айримлар «стоп» учун пул олади, танқид қилмаслик учун шартнома тузади. Буни қандай номлаган билан, қайсидир қонунга тўғирлаган билан бу — товламачилик! Буниям охири қамоқ бўлиши мумкин.

«Фитначи» блогер пулогерга айланиб кетмаслиги учун қандай тирикчилик қилиши керак? «Наша-раша»даги гаишник каби ҳаёт кечириши керакми? Менимча, давлат ва жамиятнинг блогерларга муносабати ўзшариши керак. Журналист ва блогерларни моддий томондан қўллаб-қувватловчи нодавлат фондлар пайдо бўлиши лозим. Бу фондлар давлат томонидан эмас, балки жамият томонидан молиялаштирилиши керак.

Тўйига Мунисани 2000 га, Солихон домлани 1500 га опкеладиган, лекин бошига иш тушганда блогерга мурожаат қилиб, иши битмай қолса берган 500 минг сўми учун қаматворадиган одам — жамиятда мустақил ва холис ахборот манбаи бўлишини истаса, шу фондга ҳайрия қилиб турса мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳозир ҳам медиани қўллаб қувватлашни ниқоб қилиб олган фондлар мавжуд. Лекин бу фондлар бирор лойиҳа бўйича очиқ танлов ўтказганини, унда кимдир нимадир ютиб олганини билмайман.

Яна бир ечими: Давлат идоралари чиновникларни пиари учун миллиардлаб пул сарфлаганларидан кўра, ҳар бир вазирлик ва идоралар ўз соҳалари бўйича грантлар эълон қилсин. Таниш-билишсиз, энг фаол бўлганларга берсин. Масалан, эковазирлик экология соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида, антикоррупция агентлиги коррупция қарши курашиш борасида танлов эълон қилса, ўша «фитначи» блогер давлат учун фойдали шахсга айланади. Пулини ҳалоллаб олади.

Бу ҳақда яна кўп нарсаларни ёзмоқчи эдим, лекин нима толк? Ëзганимга барибир ҳеч ким пул тўламайди-ку, тўғрими? Агар ҳозир мени фаолиятимни қўллаб қувватлаш учун донат қилинг деб катра рақимимни қўйсам, 10 кунда 1 миллион сўм пул йиғилмайди. Ҳай, майли.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

51 минг туп (дастлабки муҳокамаларда 70 минг дейилган) дарахт сақланиб қолинди

Кенг муҳокама бўлган Сурхондарё ва Бухоро йўллари қурилиши учун кесилиши режалаштирилган дарахтлар сақланиб қолинади.

Жамоатчилик фаоллари, масъул бўлган депутатлар ҳамда Экопартия вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Зеро, аввал айтганимдек ҳеч қандай қурилиш дарахтларнинг кесилиши эвазига бўлмаслиги лозим!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Яшнобод ҳокими 🙏

Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Тугамбаевич Тошкентни собиқ ҳокими Жаҳонгир Артикходжаевни даврида роса йога билан шуғулланган, шекилли.

Жаҳонгир Артикходжаев йога федерацияси раиси ҳисобланади-да.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

❗️Айни кундаги аномал иссиқда 70 мингга яқин дарахт кесилиши, гўёки қулоғимга "70 минг одам бедарак йўқолди" деб эшитилди

Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қуриладиган автомобиль йўли сабаб умумий ҳисобда 70 мингга яқин дарахт кесилиши кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Ҳеч қандай йўл қурилиши табиатга зиён етказиш ҳисобига бўлмаслиги керак.

Бу масалага Парламент томошабин бўлиб турмайди, албатта. Муҳокама қиламиз ва депутатлик сўрови юборамиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Энди туризмни ўз эгаси — Азиз Абдуҳакимовга қайтариш керак

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Турли ҳудудлардан свет йўқлиги ҳақида мурожаат ва хабарлар келяпти. Свет ўчди деб дод-вой қилгандан толк йўқ, ток ҳам келмайди. Билишимча, бундай ҳолат фақат бизда эмас, қўшни мамлакатлар ҳамда бошқа иссиқ ўлкаларда ҳам кузатиляпти. Мурожаат қилаётганларга эса фақат сабр тилайман, кузгача сабр қилинглар. Кузни ўрталарида депутатларни сайлаймиз, ўшанда свет ҳам ўчмай туради.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Ўзметкомбинат» АЖ маҳсулотлари Германия сифат стандартлари бўйича сертификат олибди.

Ҳозирда "Ўзметкомбинат" АЖ мамлакатда қурилиш прокатини, жумладан, арматура ишлаб чиқариш бўйича йирик корхона ҳисобланади. 2022 йилда комбинат ГОСТ 34028-2016 бўйича А500 мустаҳкамлик синфидаги 10-32 мм иссиқлик билан мустаҳкамланган арматура ишлаб чиқаришни ўзлаштирган.

Ташқи бозорлардаги техник тўсиқларни бартараф этиш мақсадида комбинат Германиянинг «MFPA Leipzig GmbH» сертификатлаштириш органи билан стандарт DIN 488-1, DIN 488-2, DIN 488-6 бўйича No ÜZV 1.2-23-019 шартнома имзолади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зоминимизда шундай жойларимиз бор экан-ку, бизлар Швейцарияларни орзу қилиб юрган эканмиз!

Денгиз сатҳидан 2 400 метр баландликда жойлашган Суффа тепаликларидамиз. Бу ер тарихий жой бўлиш билан бирга Шефни ташабусси билан ҳозирги кунда туристик зонага айнланяпти.

Айни пайтда бу ерда ҳаво ҳарорати +21 даража (!) худди Тошкентда хонадонда кондиционер ёққан билан бир хил.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф 66 ёшга тўлди

Туғилган кун муборак бўлсин, Жаноб Президент!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Твиттерда икки депутат ўртасида даҳанаки жанг кетяпти. Конструктив мухолифат деганлари шу бўлса керак-да…

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг раҳбари, депутат — Алишер Қодиров худди «ўзларинг айбдорсанлар, қашоқлар» дегандек твит ёзган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, депутат Дониёр Ғаниев эса бунга жавобан «Илми, ҳунари йўқ, дангаса одам камбағал бўлиши мумкин. Лекин бу ҳамма камбағал шундай дегани эмас» дея ўз позициясини билдириб, «ахмоқ одамлар ҳам депутат бўлиши мумкин»лигини эслатган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Гулистон туманига яп-янги ҳоким тайинланди

Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланди.

У.Мамадаминов 1976 йилда Оқолтин туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акамни матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовни маълум қилишича, «Азия Инвест Фаворит» МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчилари билан навбатдаги якуний учрашув жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акам алданиб қолган фуқаролар билан учрашди

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Иззат кўчасида қурулиши режалаштирилган уйлардан сотиб олиб, алданиб қолиб, Ҳукумат биноси олдида йиғилган фуқаролар билан Бош вазир Абдулла Арипов учрашди

@mufasa_mh

Читать полностью…
Подписаться на канал