mufasa_mh | Неотсортированное

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Подписаться на канал

Mufasa

Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига парламент аъзоларидан муносиб совға бўлди, назаримда.

☝️Энди зўравонликдан жабрланган болаларга ҳам ҳимоя ордери берилади.

Шундай вақтлар бўлдики, қонунларимиздаги бўшлиқлар ҳамда ваколатли органлар бўлмагани туфайли жамият боласини калтаклаб турган ота-онага қарши лом-мим дея олмади.

"Бола меники, қандай тарбияласам, ўзим биламан" дейдиганларга “хой” дейишдан нарига ўтолмаган вақтлар бўлди.

Энди бу каби ҳолатларга нуқта қўйилади. Ўзбекистон тарихида илк марта жабрланган болани ҳатто оиладан ажратиб олишимизга изн берадиган базавий ҳуқуқий асос яратилди.

Энди зўравонликдан жабрланган бола ёки унинг қонуний вакили маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат эта олади ва бу жараёнда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Хуллас, аввал ҳам айтганимиздек, боланинг бегонаси бўлмайди.

P.S. Шу гапни айтаман деб ўйламасдим: ушбу қабул қилинган қонунга амалда эҳтиёж сезилмайди ва болаларимиз зўравонликка ҳеч қачон учрамайди, деб умид қиламан.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Oʻzbekistonlik.Students хужжатли фильмининг АҚШ мавсуми илк эпизодини кўриб, ўзбекистонлик ёшларнинг муваффақиятидан қувондим. Айниқса George Washington University талабаси Амира Асқарованинг эришган ютуқларидан ғурурландим. Аёл-қизларимизнинг кўп нарсаларга қодирлигига яққол мисол шу қиз.

АҚШ мавсумининг илк эпизодининг яна бир қаҳрамони California State University талабаси Жавоҳир Шермуҳамматов экан. Умуман, бу икки ўзбекистонлик ёшнинг фикрлари катта ҳаётга эндигина қадам қўяётган авлодга улкан мотивация беради.

Ёшлар ишлари агентлиги кўмагида суратга олинган лойиҳа ҳамкорлари – Ucell мобил оператори ва Chevrolet Uzbekistan бренди. Лойиҳа қаноти – “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси.

Айтганча, фильм аллақачон Uzbekistan's Club YouTube саҳифасига жойланган. Сиз ҳам албатта кўринг!

Читать полностью…

Mufasa

АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси аъзолари – қўмита Девони раҳбари ўринбосари Энди Олсон ва катта референти Ҳанна Тоберн билан учрашувда икки мамлакат ҳамкорлиги ривожига парламентлар қандай ҳисса қўшишлари ҳақида фикр алмашдик.

Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини IT-технологиялари, меҳнат миграцияси, тоғ-кон геология каби соҳаларда янги қўшма лойиҳалар билан бойитиш мумкинлиги қайд этилди.

Икки мамлакат савдо алоқаларига АҚШнинг “Савдо тўғрисида”ги қонунига 1974 йили киритилган “Жексон-Веник” тузатиши салбий таъсир кўрсатаётганини, уни бекор қилиш зарурлигини муҳокама қилдик.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудида 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида табиий сув ҳавзасида 218 бош балиқ ноқонуний овланганлиги аниқланган. Натижада табиатга 1 миллиард 240 миллион 300 минг сўм зарар етказилган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун ўзбек медиа ўрмонини шери, таниқли сиёсатчи, журналист-талабаларни «крёстный отец»и Шерзодхон Қудратхўжа 50 ёшга тўлди.

Шерзодхон ака ташқи провокацияларга қарши туриб, душманларни энасини учқўрғонидан кўрсатамиз дея оладиган саноқли сиёсатчилардан бир ҳисобланади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан «Махсус техникаларни ижарага олиш» юзасидан танловлар эълон қилиниб, бу бўйича 4 та лот жойлаштирилган (рақамлари: 24110012360379, 24110012360896, 24110012360904, 24110012360898).

2024 йил 23 май куни эълон қилинган ғолибни аниқлаш баённомаларига кўра: ушбу танлов (тендер)ларнинг барчасида аффилланган шахсларга тегишли икки иштирокчи таклифлар билдириб, энг яхши таклифларни танлаш орқали «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖ ғолиб деб топилган ва жами 930 млн сўмлик шартномаларни қўлга киритган.

Иккинчи иштирокчи — «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖ эса барчасида заҳира ғолибига айланган.

Бир қарашда «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг раҳбари (Хўжаназаров Отабек Хўжамуродович) ва «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири (Хўжаназаров Отажон Хўжамуротович) ўртасида фамилия ва отасининг исми ўзаро ўхшашлигидан ташқари икки иштирокчининг боғлиқлиги сезилмайдигандек. Бу ҳолат шунчаки тасодиф бўлиши мумкин деб ўйлайсиз.

Аммо қўшимча ҳужжатларни ўрганиш жараёнида мазкур 4 та лот бўйича ўзаро аффилланган шахслар иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритгани юзага чиқмоқда.

Хусусан, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг раҳбари Хўжаназаров Отабек Хўжамуродович бир вақтнинг ўзида «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖда участка мастери лавозимида ишлайди.

Шунингдек, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖнинг сифат текширувчиси М.Эшчонов бир вақтнинг ўзида «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖда ҳуқуқшунос лавозимида фаолият юритади. Ҳар иккала МЧЖнинг кадрлар бўйича инспектори айни бир шахс. Ғолиб компаниянинг ходимларини мағлуб компанияда ҳам фаолият юритиш ҳолати шу билан якун топмайди, яна кўплаб мисоллар мавжуд.

Бундан ташқари, «ROAD TRANS INVESTMENT» МЧЖнинг таъсисчиларидан бири Хўжаназаров Отажон Хўжамуротович айни вақтда «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг раҳбари ва 50 фоиз улушига эгалик қилади. Яна бир боғлиқлик шундаки, «OKO AZIYA FORSAJ» МЧЖ — «ELLIKQAL'A MEGA BITON» МЧЖнинг расмий диллери ҳисобланади.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

22 май куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вазирлик ва идоралари раҳбарларининг атроф-муҳит масалалари бўйича бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда эковазир Абдухакимов ҳам иштирок этиб, ШҲТнинг «Яшил белбоғ» дастурини амалга ошириш бўйича икки йиллик Қўшма ҳаракатлар режаси тасдиқланибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Чекистларни собиқ конторасидаги дарахтлар кесиб ташланмаган, балки белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчириб ўтқазилаётган экан.

«Muna Mag» корхонаси раҳбари ҳаммаси меннинг назоратим остида деяпти. Ҳозирча 14 та эман дарахти кўчириб ўтқазилибди. Қолган 12 та дарахтни ҳам кўчириш жараёни кетмоқда экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

​​Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоиловнинг Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтибди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг кенгайиши, уни янги мазмун билан бойитиш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорлик, маданий-гуманитар, фан-таълим, туризм ва бошқа соҳаларда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалалари кенгайиши ҳам ўрин олган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қонунчилик палатаси депутатлари Мактабгача таълим агентлиги директори А.Шинга педагог кадрлар масаласида парламент сўрови юборибди.

Бу ҳақда депутат Шахноза Холмахаматова aksent.uz сайтига берган интервьюсида батафсил айтиб ўтган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тайинланганига бир йил ҳам бўлмаган Оҳангарон туман ҳокими Эркин Муҳиддинов лавозимдан озод этилди. Ҳоким этиб тайинланганида оғзи қулоғида эди (расмда), ишини эплолмабди. Унинг ўрнига Дониёр Мадримов ҳоким этиб тайинланиши мумкин.

Дониёр Мадримов Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевни маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Дўстлик-Қўйлиқ» ерусти метроси остидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини қуриш учун 63,3 млрд сўм ажратилган. Бу почти 5 млн доллар деган гап. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу ва яна бошқа ишлар учун «Ўзмиллийбанк»дан 100 млрд сўм кредит олган.

Ўзбекистондаги мактабларнинг 87 фозида канализация йўқ, 9 фоизида ичимлик суви умуман йўқ. Мактабларнинг деярли 16 фоизи капитал таъмирлашга муҳтож, 4,6 фоизи эса умуман яроқсиз ҳолатда. Энди тасавуур қилинг, 5 млн долларга нечта мактабни капитал таъмирлаш мумкин эди?

Бу дўконлар гуриллаб ишлаб кетиб, янги ишчи ўринлари яратилса ҳам майли эди. Икки ой аввал ким ошди савдоси орқали ижарага бериш бошланди, дейилган эди. Лекин ҳозиргача бу дўконлар ҳувиллаб ётибди Ёлғон бўлмасин, 2-3 таси бир амаллаб ишлаяпти. Агар яқин орада қолган дўконларни ижарга олувчилар чиқмаса, шу кетишда бу жойлар ташландиқ жойга, мусурхонага айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Энг яхши ечим: ушбу савдо дўконларини ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағал, ишсиз аҳолига бепул ижарага бериш керак. Халқни пули халққа қайтадими, дейман-да.

Энди қисқача қурувчини танлаб олиниши ҳақида:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси тендер ва танлов ўтказмасдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги тавсиялари асосида энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали «SALAMON STANDART STROY» МЧЖни пудратчи сифатида танлаб олган. Давлат раҳбари ушбу объектларни кўздан кечиришидан бир кун аввал тезкорлик билан пудратчини танлаб олишган ва у билан шартнома тузишган.

Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида «SALAMON STANDART STROY» МЧЖнинг рейтинги — DDD, яъни 1-қуйи даража дея баҳоланган. Қандай қилиб, 5 млн долларлик лойиҳани қуйи даражадаги компанияга қўш-қўллаб топшириш мумкин? Юқори ёки ўрта даражадаги, майли, ҳеч бўлмаганда қониқарли даражадаги қурлиш компанияси ҳам топилмадими?

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сурхондарёда милицияни қувлаган айиқ отиб ўлдирилибди.

Инсоният ер юзидан бутунлай қирилиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонларни сақлаб қолиш учун Қизил китоб ўйлаб топган. Ўзбекистонда ҳам шундай китоб бор ва ўша китобга бугун отиб ўлдирилган айиқ ҳам киритилган.

Ўзбекистонда ҳар йили камида битта айиқ ўлдирилиши одат тусига айланиб боряпти. Бу каби айиқдан мамлакатимизда нари борса 200-300 тача қолган, холос. Ҳар сафар айиқни ухлатиб қўядиган махсус ўқ топилмайди, жанговар ўқда отиб ўлдирилади. Айиқ ҳуқуқбузар ёки жиноятчимиди, дарров участкавой югуриб келиб отиб ташлайверса?

Хитойда мингдан ортиқ панда айиғи яшайди, уни отган одамга ўлим жазоси белгиланган. Давлат рамзига айлантирилган. Алоҳида махсус парк ташкил қилиниб, у ерда кўпайтирилади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган «Ҳалол экспорт» халқаро форумида қатнашмоқда.

У ерда делегация вакилларини Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов кутиб олди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Мўйноқ туман йўллардан фойдаланиш» Давлат муассасаси томонидан «юк ташиш хизматлари учун» танлов эълон қилинган.

Харид комиссияси томонидан 2024 йил 28 май куни эълон қилинган баённомага кўра: ушбу танловда ўзаро аффилланган шахсга тегишли икки тадбиркорлик субъекти — «SANJAR SAMS AVTOTRANS» ва «NAVKOM MOTORS AVTO TRANS» МЧЖлар ўз таклифлари билан иштирок этган.

Энг яхши таклифни аниқлаш орқали «SANJAR SAMS AVTOTRANS» МЧЖ ғолиб деб топилган ва 575 млн 64 минг сўмлик шартномани қўлга киритган. Иккинчи иштирокчи эса заҳира ғолибига айланган.

Иштирокчилар харид комиссиясига харидлар жараёнида коррупцияга йўл қўймаслик, очиқлик, шаффофлик ва инсофли рақобат принципларига таяниш бўйича «кафолат хати» тақдим этганлар.

Аммо танловнинг ғолиби ва заҳира ғолибини анйи бир шахс, яъни Тўхтаев Хофиз Ҳамитович ўзаро боғлаб туради. У бир вақтнинг ўзида иккала МЧЖнинг раҳбари ҳисобланади ва улранинг 100 фоиз улушларига эгалик қилади.

Шунингдек, ғолиб ва заҳира ғолиби бир манзилда — Бухоро вилояти Жондор тумани, Жондор шаҳарчаси, М.Торобий кўчасида жойлашган.

Манба: @revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Британия инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан тузилган сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 161-ўрин ичида 132-ўринни эгаллади.

Ўтган йилга нисбатан бир поғонага кўтарилган, аммо «сўз эркинлиги инқирози кузатилган давлатлар қаторида» қолмоқда.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зойир Мирзаев Россияга ташрифи доираси 50 млн доллардан зиёд келишувлар қилиб келибди. Шахсан ўзимни бу келишувлардан ҳам кўра мусофирчиликда юрган ватандошларимиз билан самимий мулоқоти хурсанд қилди.

Охирги йилларда Давлат раҳбарини ташаббуси билан хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимизга нисбатан муносабат ўзгарди. Давлат реал муаммони тан олиб, унга ечимлар излаяпти. Дунёдаги ҳеч бир давлатда аналоги бўлмаган Ташқи ишлар миграцияси деган ташкилот тузилди. Тўғри, бу ташкилот ҳали олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ удаламоқда деб бўлмайди, тажриба етишмяпти. Аммо шунга қарамай, давлат одамлари қайси хорижий мамлакатга ташриф буюрса, авваламбор, меҳнат мигрантлари ва талабалар билан учрашиши анъанага айланяпти. Уларнинг муаммоларини 100 фоиз ҳал қилишмаса-да, асосийси дардини эшитишмоқда. Муаммоларни Давлат раҳбарига етказиб, давлатларо учрашувларда ушбу масалалар кўтариляпти. Қайтаман деганларига ёки қайтганларига ўзимизда иш топиб беришга ҳаракат қиляпти. Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун тўланади деяпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#FUTZAL_2024

Ўзбекистон биринчи бор FIFA тасарруфидаги Мундиални қабул қиляпти ва бу футзал бўйича Жаҳон чемпионати.

Бугун Самарқанддаги Жаҳон чемпионати қуръасини 200 га яқин давлатлар жонли эфирда томоша қилиши кутиляпти. Бошланиши 21:00.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистон Олимпия ўйинларига қанча маблағ сарфламоқда?

Ҳозир битта хабарга кўзим тушиб қолди. Унда Ўзбекистон «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиши учун 60 млн АҚШ доллари сарфлангани айтилган. Хабарни репост уз тарқатяпти. Неужели шунча маблағ сарфлаши мумкин деб фактчекинг қилиб кўрдим.

Расмий ва хусусий манбаларга кўра, «2024 йилнинг биринчи чораги давомида Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 20 та спорт федерацияси ва уюшмалар тақдим этган талабномалар асосида маҳаллий ҳамда халқаро ўқув-машғулот йиғинлари учун 73 миллиард 355 миллион 700 минг сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилган ва молиялаштирилган».

Репост узнинг хабарида таянилган манбада ҳам 73 млрд сўм эканлиги кўрсатилган. Бугунги курс бўйича 73 млрд сўмни долларга чақсак 5,7 млн доллар бўлади. Репостчилар ҳисоб-китобни билмаганидан адашиб кетишганми ёки ваҳима кўтариш учун 60 млн долларни ўйлаб топишганми, буниси менга қоронғу.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла Нигматович бугун пайғамбар ёши – 63 ёшга тўлди. Туғилган кун муборак бўлсин, жаноб Бош вазир!

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ховос тумани зам ҳокими қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида;

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилиб, муҳандис сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида;

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади. Лекин, у талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида;

Ўзаро жанжал оқибатида хорижий фуқарога тан жароҳати етказгани бўйича маҳаллий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмасдан, ҳолатни маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида малакалашни ваъда қилган Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Нодир Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланибди.

Унинг раҳматли отаси Бахтиёр Сайфуллаев ҳам айнан шу институтда ректор бўлган (2012-2017 й.й.). 2020 йилгача Маданият вазири лавозимини эгаллаб келган. Кейин умрини охирагача (72 ёш) сенатор, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси бўлиб ишлаган эди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Кеча Давлат раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизимига оид бир неча муҳим қарорлар қабул қилинди.

2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурталаш механизми ишга тушади. Бу ҳар бир фуқарога турли ҳолатларда тиббий ёрдам олиш имконини беради.

Давлат томонидан электрон рецептлар орқали аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлаш дастури яратилади. Фуқароларга бюджет ҳисобидан бепул дорилар берилади. Бу харажатларни оптималлаштириб, тиббий ходимларнинг ишини енгиллатиш имконини беради. Натижада маблағларни сарфлаш самарадорлиги ошади.

Шунингдек, мурожаатларни касалликнинг оғирлик даражасига қараб сараловчи тез тиббий ёрдам тизимини жорий этиш орқали тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва тезкорлиги такомиллаштирилади.

Читать полностью…

Mufasa

Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимига биринчи зам (вилоят ҳокимида иккита биринчи зам бор) этиб тайинланибди.

Ҳозиргача биринчи зам ҳоким бўлиб ишлаб келаётган Абдурасул Абдуллаев ҳам аввал Оҳангаронда ҳоким эди, унини ўрнини Эркин Муҳиддинов эгаллаганди.

Суратда: ўтган йили Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон тумани ҳокимлигидаги курсисини Эркин Муҳиддиновга бўшатиб беряпти. Энди вилоят ҳокимиятидаги курсисини ҳам унга бўшатиб берибди. Қизиқ. Худди кимдир мазза қиб шахмат ўйнаётганга ўхшайди 😁

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Эрон президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлди

Меҳр ахборот агентлиги президент шаҳид кетганини эълон қилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда жамоатчиликнинг роли

15 май куни Тошкентда 31-Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан «Фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистларнинг ўрни» мавзусида давра суҳбати ташкил этилибди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бюросининг инсон ҳуқуқлари бўйича ходими, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг Ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Лола Раҳмонбоева, экологлар, ОАВ вакиллари ва бошқалар иштирок этган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Тошкент вилояти делегацияси Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрига етиб келди

Бугун бу ерда бир қатор инвестициявий мулоқотлар бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Тошкент вилояти делегацияси савдо ва ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишади.

Уфа шаҳрида Тошкент вилояти делегациясини Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров тантанали кутиб олди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Стартаплар тақдимоти куни ўтказилди

IT Park Ўзбекистон ва «AloqaVentures» ҳамкорлигида банклар вакиллари учун венчур соҳаси ва стартапларни ривожлантириш, уларни банк тизимиларига интеграция қилиш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган «Стартаплар тақдимоти куни» (“Demo Day”) учрашуви ўтказилди.

Учрашувдан мақсад — банклар ва стартаплар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, банк ва стартап технологиялари интеграциясини ошириш, истиқболли стартаплар учун инвестиция жалб қилиш ва бу орқали қўшимча иш ўринларини яратиш.

Тадбирда стартап лойиҳаларини кенгайтириш мақсадидаги 13 та стартап ўз тақдимотлари билан иштирок этибди. Улар: Sug’urta Bozor, Jett, Mohirdev, Coozin, Ustabor, Depozit.uz – Finq, Beautify, AirCaravan, The Mind, YOTO, KPI, Cradle AI, zypl.ai.

Учрашув давомида ўзбек стартаплари ва венчур бозорининг ҳозирги ҳолати, эришилган натижалар, инвестиция йўналишлари ҳамда стартапларга яратилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот ҳам берилибди.

Кейинги учрашувларда қатнашишни хоҳловчи стартапчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин экан: https://forms.office.com/r/9QjRfiaWPE

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Тошкент шаҳрида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтибди.

Читать полностью…
Подписаться на канал