mufasa_mh | Неотсортированное

Telegram-канал mufasa_mh - Mufasa

6204

Муаллиф «Сарой блогери» ҳисобланмайди

Подписаться на канал

Mufasa

Шеф бугун Олмазор ва Сергели туманларини «объезд» қилади.

Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган ишлар ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Зиёратлар қабул бўлсин, жаноб Президент!

Одамлар пойтахтни объезд қилаётган Президентга гапиряпти: «Зиёратлар қабул бўлсин!»

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефни кортежи қизил чироқда тўхтаб, кейин ҳаракатланди. Атрофда ГАИлар ҳам йўқ! Шеф шаҳар кўчаларини объезд қиляпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф айни пайтда шаҳарни объезд қиляпти. Абдулла акам Шефга ҳисобот беряпти, шекилли

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шерзодхон Қудратхўжа vs «Heaven's Garden»

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ва «Heaven's Garden» дам олиш маскани раҳбарияти ўртасида даҳанаки жанг бошланди.

Шерзодхон Қудратхўжа «Heaven's Garden» дам олиш маскани ҳудудидаги «Le Marin» бассейнига унинг ҳамроҳларидан бири қўйилмагани ва бу ҳолат расизм ҳамда шовинизм билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини ўз саҳифасида маълум қилган.

«Heaven's Garden» дам олиш маскани маъмурияти эса Шерзодхон Қудрахўжа ўз жамоаси билан бассейнга кирганлиги, бироқ бир нафар жамоа аъзоси «оилавий» ички кийимда бўлганлиги учун киритилмаганини айтмоқда. Шунингдек, Шерзодхон Қудратхўжа қарздор бўлиб қолганида айбламоқда.

Юқоридаги банк варақасидан кўринади-ки,тўлов амалга оширилган. Шерзодхон Қудратхўжа қарздор бўлиб қолмаган.

UPD. Дам олиш бюджет маблағлари ҳисобидан эмас, балки Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (собиқ ЎзЭОАВМА) нодавлат нотижорат ташкилоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. «Heaven's Garden» маъмуриятининг иддаоси асоссиз бўлиб чиқмоқда. Шу билан бирга, дам олувчилар тўғрисидаги айрим ҳолатларни ошкор қилиниши мажмуани репутациясига салбий таъсир кўрсатади. Демак, ушбу масканда дам олувчилар тўғрисдаги ҳар қандай ахборот, улар ушбу жойда дам олиш вақтларини қандай ўтказганликлари ҳақидаги маълумотлар оммага сиздирилиши мумкин экан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ҳисобот тайёрлаш тизимини такомиллаштиришда зарурий ёрдам кўрсатиш ва доимий маслаҳатлар бериб борувчи (эксперт) жисмоний шахсни ёллаш" учун 1 млрд 632 млн сўмлик танлов эълон қилинган.

Ёлланма эксперт учун бир ойлик иш ҳақи миқдори — 68 млн сўм (барча солиқ ва мажбурий тўловлар билан) этиб белгиланган.

Танлов шу йилнинг 14 июнь куни бошланиб, 21 июнь куни тугаган.

Мазкур танловда кимлар иштирок этгани ва ким ғолиб бўлгани ҳақидаги маълумотларни очиқ манбалардан топиш имкони бўлмади. Бу бўйича банк маъсуллари томонидан ахборот берилиши мақсадга мувофиқ.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Абдуқодир Мўминов (Кўзгу)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш ЖИБ Миробод туман судида 25 июль куни соат 15:00 да бошланади.

Мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Янги зам ҳоким

Обидов Санжар Омонхўжайевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар С.Обидов хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Абдулла акам Тбилисида Грузия ҳукумати билан музокаралар ўтказяпти.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун — шанба (дам олиш) куни бош прокурор раҳбарлигида Бош прокуратура ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Унда прокуратура тизимидаги барча ташкилотларнинг ходимлари иштирок этган.

Менимча, прокуратура органлари тўлиқ таркибда олти кунлик иш ҳафтаси режимига ўтган. Лекин олти кунлик иш ҳафтасига ўтишган бўлса, унда кунига 7 соат ишлашлари лозим. Балким, дам олиш куни ишга жалб қилинганлари учун икки барорбар иш ҳақи тўланар? Ҳар ҳолда қонун назоратчиларини ўзлари Бош прокурор бошчилигида қонунни бузишмайди деган яхши гумондаман. Ёки бу каби йиғилишлар иш эмас, дам олиш ҳисобланар? Негаки, баъзилар йиғилишга бориб мазза қилиб дам олади-да!

Тем более бу видеоселекторда янги таҳрирдаги Конституция қоида ва нормаларини сўзсиз ижро этилишини таъминлашнинг долзарб масалалари бирма – бир кўриб чиқилган бўлса…

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Азимов Дилшод Суръатович "Ўзсувтаъминот" АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

МИБнинг ўзини сувдан 3 ярим млрд сўм қарзи бор!

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (республика)нинг жисмоний ва юридик шахслардан умумий қарздорлиги 4 млрд сўмдан зиёд экан!

МИБнинг Яшнобод тумани бўлимига 2021 йил 16 июнь куни келиб тушган ижро ҳужжатига кўра, ундирувчи Тошкент сув таъминоти МЧЖдан 3 млрд 557 млн сўм қарздорлиги мавжуд.

Шу кунга қадар МИБнинг Яшнобод тумани бўлими давлат ижроси томонидан қарздор Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг автомототранспорт ва кўчмас мол-мулкига тақиқ солиш бўйича қарорлар чиқарилган. Бироқ, 2023 йил 3 июль куни давлат ижроси "Aвтотранспортни тақиқдан ечиш тўғрисида" қарор чиқарган.

МИБнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўзининг юқори турувчи органи — Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига жарималар солгани ҳақидаги маълумотлар қайд этилмаган.

@revizor_uzb

Читать полностью…

Mufasa

Аския ва қизиқчилик бўйича қарор:

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба ўз ходимларининг маданий-эстетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйиларкан.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Компромат»чилар иши бўйича Олий суд 19 нафар жабрланувчи рўйхатини эълон қилибди.

Улар орасида Самарқанд вилояти ҳокимининг матбуот котиби, Дарё уз сайти мухбири, собиқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбари ва бошқалар бор.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бошланди:

Шеф Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида инвестиция муҳити қониқарсизлигини танқид қилиб, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

«Объезд» давом этяпти

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефни кортежи пиёдалар ўтишини кутиб турибди. Пешеходга йўл бермайдиган «котта болла»га юбориб қўйинглар

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шефни кортежи светофорнинг яшил чироғини ёнишини кутиб, кейин йўлда давом этди

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Франциялик маъмуриятшунос Раббимов Ўзбекистонда «янги масжидлар очилаётгани йўқ» деб ёзибди.

Қизиқиб гугллаб келдим, биринчи хабарда чиққан статистика: охирги беш йилда юртимизда 385 та масжид ва 633 та таҳоратхона тўла қайта қурилди, 487 та масжид ва 517 та таҳоратхона таъмирдан чиқарилган.

Ўтган йилнинг ўзида янги масжидларнинг 13 таси давлат рўйхатидан ўтказилиб, намозхонлар  хизматига топширилган.

Шунингдек, 50 та масжид қайта қурилиб, 38 таси тўла таъмирланган.

Айни пайтда 267 та масжидда  қурилиш ишлари давом этмоқда экан. 2023 йил охиригача 49 та масжидни фойдаланишга топшириш, 161 та жомени қайта қуриш ва 23 тасини эса тўлиқ таъмирлаш режа қилинган.  

Шу йилнинг март ойида Тошкентда 13 минг ўринли (!) янги жоме масжиди очилган. Аслида сўнгги йилларда очилган масжидларни билиш учун статистикага қараш ҳам лозим эмас, шаҳар айланиб масжидларга кириш керак, жаноб Раббимов!

Асосан эски маъмуриятни ёмонлаб «тирикчилик» қиладиган маъмуриятшунос Раббимовни охирги пайтлар позицияси ўзгараётгандек. Балким, «ҳолидан хабар олиб, кам-кўстига қараб туриш» ишлари кечиккан ёки «каттароқ илтимоси» инобатга олинмаётган бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Давлат раҳбари Умра ибодатини бажараётгани ҳақида хабарлар тарқаляпти 🕋

Ҳозирча бу ҳақда расмий хабар берилгани йўқ

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Бугун Абдулла акам Бокуда Озарбайжон Репсубликаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашди.

Учрашувда Абдулла акам салом-аликдан кейин Илҳом Алиевга Шефни самимий эзгу тилакларини етказди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Ўзбекистонда судланувчиларни сони ошган — бу ёмонми?

Франциялик маъмуриятшунос Раббимов Олий Суднинг статистик маълумотларни келтириб, «Бу просто даҳшат, қўрқинчли статистика! Ёки ҳокимиятда кимлардир бу маъмуриятни зимдан, оммавий норозиликлар орқали йиқитиб, супуриб-сидириб ташламоқчимикин?» дея шайтонлаб ваҳимага тушяпти.

Менимча, жаноб Раббимов ушбу статистикада оғир ва ўта оғир турдаги баъзи жиноятларни содир этиш ҳам ошганлигига эътибор қаратмаган.

Хусусан, қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 376 тани ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 422 тага етган. 2021 йилда эса 440 тани ташкил этган. Номусга тегиш билан боғлиқ жиноятлар сони ҳам ошган. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш бўйича жиноятлар тўрт йилда 2 баробардан кўпроққа ошган.

Хўш, одам ўлдирса ёки номусга тегса нима қилиш керак? Ўзбекитсонда статистика ошиб кетади, кейин Франция фуқаролари норози бўлиб дод-вой қилади деб жиноятчиларни суд қилмасдан бошини силаб қўйворсинми? Ё чойхонага обориб самосуд қилишсинми, ё ишни судгача опчиқмасдан ёпди-ёпди қилгани яхшими?

Судланганлар сони ошди дегани, бу — ҳаммани ёппасига обориб қамаб ташлади дегани эмас. Балки, жиноятлар жазосиз қолмаётганидан далолат.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Энергетика вазирлигини маълум қилишича, бу йил баҳорда Ўзбекистондан Қирғизистонга 150 млн кВт-соат электр энергияиси берилган экан.

Вазирлик шу ҳажмдаги электр энергиясини Қирғизистон Ўзбекистонга ёз мавсумида қайтаради деяпти. Шунингдек, Қирғиз Республикаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун шу даврда Норин дарёси орқали сув етказиб бераркан.

PS. Энергетика вазирлиги матбуот хизматига: «Ўзбекистон арзимаган маблағ эвазига катта миқдорда электр энергиясини етказиб бергани» ҳақидаги гапни ижтимоий тармоқдагилар осмондан олиб ёзгани йўқ, балки қирғиз томонини расмий статистикасига таяниб ёзишди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Қирғизистон Ўзбекистондан 145,6 миллион киловатт/соат электр энергияси импорт қилди. Бунинг учун Қирғизистон Ўзбекистонга бор-йўғи 1,2 минг сом (курс бўйича ўзбек сўмида 158 172 сўм) тўлаган.

Катта эҳтимол билан Ўзбекистон қишда совуқ ҳавода сарфлаган ва Қирғизистон энергетика тизимига етказиб бермаган электр энергиясини қайтариш бўйича бўлиши мумкин — 24.kg.

PS. Тушунарсиз ва изоҳ талаб ҳолат. Агра кимдир нақдини чемоданда олиб қўйган бўлса, шунчаки намёк қилиб қўйишса бўлгани — розимиз 🤫

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сирдарёда вилоят «зам» ҳокимларига, туман ва шаҳар ҳокимларига жами 16 та «Tracker» автотранспорт харид қилиш учун 4 млрд сўм ажратилиши режалаштирилмоқда.

Бу масала вилоят сессиясида кўриб чиқилган ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Инсайдерларни маълум қилишича, ҳозирги кунда Сирдарё вилоятида 5 та туман ҳокими кластерларга тегишли автотранспорт воситасидан ижара асосида фойдаланади. Вилоят ҳокимининг 2 нафар «зам»и ҳам арендага олинган машинада юраркан. Қолган районларни машинаси ҳам маънан эскирган. Шалдироғи чиқиб кетган экан.

Вилоят ҳокими тўғри айтяпти, бу — манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкин. Жайдари қилиб айтганда, ҳокимлар ўша кластерларни олдида тили қисиқ бўлиб қолади.

Биратўла ҳокимларга электромобиллар олиб бериш керак, чунки давлат харидларига қарасангиз ҳокимликлар бензин ва ремонт учун юз миллионлаб пул сарфламоқда.

Ҳокимликлар хизмат автомобилларини босқичма-босқич электромобилларга алмаштириши бўйича қарор лойиҳаси ҳам муҳокамага қўйилганди, шу қарор че то жим-жит бўлиб кетди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Шеф тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

МИБ маълумотларига кўра, қарздорлиги мавжуд бўлган ҳокимликлар рўйхати:

Андижон вилояти ҳокимлиги — 14 млрд сўм;

Жиззах вилояти ҳокимлиги — 7,8 млн сўм;

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги — 147 млн сўм;

Навоий вилояти ҳокимлиги — 23,2 млн сўм;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги — 3,2 млн сўм;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги — 775,6 млн сўм;

Сирдарё вилояти ҳокимлиги — 68,2 млн сўм;

Тошкент вилояти ҳокимлиги — 31,5 млн сўм;

Хоразм вилояти ҳокимлиги — 4,1 млн сўм;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги — 210 млрд сўм.

Мазкур ҳокимликлар жисмоний ва юридик шахслардан қарздор ҳисобланади. Деярли барчасининг кўчмас мол-мулки ва автомототранспортига тақиқ солиш тўғрисида қарорлар мавжуд. Бухоро, Наманган ва Фарғона вилояти ҳокимликларида қарздорликлар аниқланмади.

МИБга 2023 йил 25 февраль куни келиб тушган ижро ҳужжатига кўра, (қарздор) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (ундирувчи) — фуқаро "Г.Д." дан 205 млрд сўм қарздорлик билан қарздор ҳокимликлар ичида мутлақ етакчи бўлиб турибди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

#қонун #имтиёз #яшил_энергия

Бугун яхши қонун қабул қилиб, Сенатга юбордик.

Унга кўра:
☀️100 киловатгача қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган юридик ва жисмоний шахслар 3 йил муддатга мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

Ушбу қурилмалар 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими (аккумулятор батарейка) билан ўрнатилганида эса солиқ имтиёзи муддати 10 йилни ташкил қилади.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Mufasa

Давоми:

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов
, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, «Сувтаъминот»раҳбари С.Саифназаров, «Темир йўл» раҳбари Х.Хосилов ва «Автойўл»раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

@mufasa_mh

Читать полностью…

Mufasa

Сайловда иккинчи, учинчи ва охирги ўринни олган номзодларни сайлов натижаси юзасидан билдирган фикрларидан иқтибослар:

Робахон Маҳмудова (2-ўрин, Адолат): «Биз мазкур cайлов натижаларини тан олган ҳолда унинг қонунга мувофиқ, адолатли бўлганини эътироф этамиз»;

Улуғбек Иноятов (3-ўрин, ХДП): «ХДП эълон қилинган сайлов натижаларини асосли деб ҳисоблайди. Биз сайлов олди дастуримизда берган ваъдаларимизни амалга оширишга ҳаракатни ва сиёсий майдондаги курашувни давом эттирамиз»;

Абдушукур Ҳамзаев (4-ўрин, Экопартия): «Биз бундан кейин ҳам партиямиз мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламиз ва курашамиз».

PS.
Аслида сайловда ўринлар бўлмайди, фақат ғолиб бўлади. Лекин айрим жойларда сайловда номзод бўлиб қатнашишни, кучли рақиб билан синашиб кўришни ўзи ҳам катта нарса. Ҳар ҳолда бу шахслар давлатчилик тарихида қолади.

@mufasa_mh

Читать полностью…
Подписаться на канал