mmtv_uz | Неотсортированное

Telegram-канал mmtv_uz - O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

125527

Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали. ☎️ Реклама учун: @talimads

Подписаться на канал

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

Farzandingiz 2-, 3- yoki 4-sinfda o‘qiyapdimi?

Endi Prezident maktabi, ixtisoslashtirilgan yoki xorijiy maktablarga tayyorgarlikni boshlash vaqti keldi.

Mansur Usmanov tomonidan “Matematika fanidan misol va masalalar to‘plami (2–4-sinf, baza)”
nomli mantiqiy fikrlashni rivojlantiruvchi, imtihon va global ta’limga tayyorlovchi kuchli kitob tuzib chiqildi.

To‘plamda 2-, 3-, 4- sinfdagi bazaviy bilimlarni mukkammal o’rganuvchilar uchun:

➡️ Asosiy va murakkab masalalar;
➡️ Imtihonlarga mos savollar;
➡️ Mustaqil ishlashga qulay format mavjud.

Mansur Usmanovning mazkur kitobi va boshqa barcha kitoblariga quyidagi telegram kanali orqali buyurtma berishingiz mumkin:

➡️ @UsmanovKitoblari
➡️ @UsmanovKitoblari

🗂Yuqoridagi faylda esa mazkur kitob namunasi bilan tanishishingiz mumkin.

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

❗️Телеграмда 2022 йил ва ундан аввалги йилларда очилган гуруҳларингиз бўлса сотиб оламиз

💰Нархи: ҳар битта гуруҳ учун 40 минг сўм;

Мурожаат учун:

➡️ @FEDERER_2020

P.S.: Гуруҳлар текшириб кўрилади ва кейин олинади (Ишончли эканлигига канал админлари жавоб беради).

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

HAR KUNI BEPUL DARSLAR o'tilayotgan kanal borligini bilarmidingiz?☘

📢📢📢MATEMATIKA FANIDAN MILLIY SERTIFIKAT, DTM VA ATTESTATSIYA topshiruvchilar diqqatiga!

Matematika fanidan A+ sertifikatga ega ustoz tomonidan bepul darslar

➡️Har kuni MOCK testlar
➡️KOMBINATORIKA
➡️EHTIMOLLAR
➡️INTEGRALLAR
➡️STEREOMETRIYA
➡️DIFFERENSIAL TENGLAMALAR
➡️NYUTON BINOMI
➡️GEOMETRIYA DARSLARI
➡️MILLIY SERTIFIKAT DARSLARI

Haliyam o'zizni qiynab yuravermasdan,darslarimni bir ko'ringda

Sizni natijaga olib chiqadigan hammasini qilaman!
👇👇👇
(Ko'k yozuv ustiga bosasiz)

/channel/Milliysertifikat_online
/channel/Milliysertifikat_online
/channel/Milliysertifikat_online

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

O'qituvchimisiz? Unda 50% ustamani qo’lga kiriting!

🚀Astrum Certified IT Educator — informatika o'qituvchilari uchun mo'ljallangan onlayn kurs bo'lib, sizga ajoyib imkoniyatlar eshigini ochadi!

💡 Bu kursni tamomlab, siz nafaqat o'quvchilaringizga yanada sifatli bilim bera olasiz, balki:

✔️ 20-50% gacha ustama — kursni muvaffaqiyatli tugatib, oyligingizni oshirishni boshlang!

✔️ Istalgan joydan o‘qish imkoniyati — Uyda yo ishdami ahamiyatsiz, har qanday joyda bilim olish imkoniyati siz bilan!

✔️ Maxsus sertifikat — Yangi bilimlaringizni tasdiqlovchi sertifikat bilan o’zingizni rivojlantiring!

🔥 Vaqtni boy bermang! Hoziroq kursga yoziling va oyligingizga ustama qo'shib oling!


Obuna bo`ling:📝 astrum_bilim_kanal
Muhokamalar uchun:📝astrum_bilim

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди

🔖 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2024-2025-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги 121-сонли буйруғи имзоланди.

🗂Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа БУЙРУҒИ ва унга ИЛОВАЛАР билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

🗓 Тасдиқланган вақти: 2025 йил 10 апрель.

P.S. Кейинги ўқув йилида дарс тақсимоти шу ўқув-режа асосида амалга оширилади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Эртага, 15 апрель география ва рус тили фани ўқитувчилари аттестация тести синовларини бошлаб беради

Эртага, 15 апрель куни Республикамизнинг барча ҳудудларида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун январь-июнь ойларида ўтказилаётган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовларига старт берилади.

Биринчи бўлиб, география, рус тили (миллий) ҳамда рус тили ва адабиёти (рус) фанлари ўқитувчилари  ўз билимларини синовдан ўтказадилар.

❗️Мазкур жараёнларда иштирок этаётган барча педагогларга омадлар тилаб қоламиз!


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Зўравон педагог ва тарбиячиларнинг таълим тизимига ишга кириши тақиқланиши мумкин

"Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларини ҳам боланинг таълим-тарбиясига масъул шахс этиб белгилаш режалаштирилмоқда.

Улар бир йил ичида болага нисбатан такроран салбий хатти-ҳаракат қилса махсус реестрга киритилади ва бола фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга ишга кириши тақиқланади" - деб хабар бермоқда Uz24.


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.

Унда умумтаълим мактабларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича (таълим тили ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилида бўлган мактаблар учун) зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Имтиҳон материалларини рус тилида қуйида юклаб олишингиз мумкин:

➡️ 9-синф Математика;
➡️ 9-синф Ўзбек тили (таълим тили, рус тили бўлган синфлар учун);
➡️ 9-синф Жисмоний тарбия;
➡️ 9-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Математика (асосий);
➡️ 11-синф Математика (чуқурлаштирилган);
➡️ 11-синф Давлат ва ҳуқуқ асослари;
➡️ 11-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Физика;
➡️ 11-синф Кимё;
➡️ 11-синф Рус тили ва адабиёти;
➡️ 11-синф Француз тили;
➡️ 11-синф Инглиз тили;
➡️ 11-синф Немис тили;
➡️ 11-синф Биология;
➡️ 11-синф География;
➡️ 11-синф Ўзбек тили.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.

Унда умумтаълим мактабларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича (таълим тили ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилида бўлган мактаблар учун) зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Имтиҳон материалларини ўзбек тилида қуйида юклаб олишингиз мумкин:

➡️ 9-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 9-синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 9-синф Математика;
➡️ 9-синф Жисмоний тарбия;
➡️ 11-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 11-синф Математика (чуқурлаштирилган);
➡️ 11-синф Матемaтикa (асосий);
➡️ 11-синф Давлат ва ҳуқуқ асослари;
➡️ 11-синф Физика;
➡️ 11-синф Биология;
➡️ 11-синф География;
➡️ 11-синф Кимё;
➡️ 11-синф Француз тили;
➡️ 11-синф Немис тили;
➡️ 11-синф Инглиз тили.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Жорий йилдан бошлаб “Заковат” мусобақалари баҳор фаслида ўтказилади, ғолибларга имтиёзлар 2025-2026-ўқув йилидан берилади

“Заковат” мусобақаларини ўтказиш юзасидан Республика ташкилий қўмитасининг мазкур баҳсларни ташкил этиш тартибига доир қарор қабул қилинди.

Унга кўра:

➡️ 2025 йилдан бошлаб — умумий ўрта таълим мактаблари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари ҳамда ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” мусобақалари баҳор фаслида ўтказилади.

➡️ Шунга биноан, мусобоқалар жорий йилнинг апрель-май ойларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда, ўтказилиш санаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

📍Бу муҳим: Мусобақа Низомига мувофиқ, 2024-2025-ўқув йилининг кузги мавсумида ўтказилган мусобақа ғолиб жамоа аъзоларига олий ўқув юртларига имтиҳонсиз ўқишга кириш бўйича имтиёз ҳамда стипендия берилгани инобатга олиниб, жорий йилги баҳсларда мусобақа ғолибларига мазкур имтиёзлар берилмайди.


❗️Шу муносабат билан, ғолиб жамоалар аъзоларига имтиёз ва стипендиялар бериш 2025-2026-ўқув йилининг баҳорги мавсумида ўтказиладиган мусобақалардан давом эттирилади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

#Фото
⚡️Вазир Ҳилола Умаровадан кун фотоси

Расмни Хоразмдаги мактаблардан бирида олдим. Ҳудуддаги қолган мактабларда ҳам бу тажриба аллақачон йўлга қўйилибди. Пластик идишлар тўплаш учун оддий симлардан ясалган идишнинг баландлиги нақ 2,5 метр.

Мактабларда ҳафтанинг шанбаси соғлом турмуш тарзи ва экологик маданиятни тарғиб этиш куни. Расмдаги идишга тўпланган пластик идишларни ҳар ҳафта махсус машинада олиб кетишади, тушган пул мактаб эҳтиёжлари, тозалик ишлари, тўтиқуш ва балиқларни озиқлантириш учун ишлатилади. “Ҳафталик даромаднинг энг ками 450 минг, энг кўпи 850 минг сўм бўлди”, - дейди мактаб жамоаси. Қизиқ, фойдали ташаббус, шундай эмасми? Табиатни асраш, тозаликка меҳр боғча ва мактабданоқ шаклланиб бориши керак.

P.S.: “Эко бурчак” даги тўтиқуш ва балиқларни расмга олиш ёддан чиқибди.

Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Мактаб битирувчилари ўрганган касб-ҳунари бўйича олган сертификати билан ишлаши мумкин бўлади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг "Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини ўрганган касб-ҳунари бўйича якуний имтиҳондан ўтказиш ва уларга давлат намунасидаги электрон сертификат бериш тартиби тўғрисида"ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра:

➡️ Касбий таълим йўналишига мос касб-ҳунар ўрганган 11-синф битирувчиларига мактаб директорининг буйруғига асосан якуний имтиҳонни топширишга рухсат берилади.

➡️ Якуний имтиҳон ўтказиладиган куни ва вақти якуний аттестация комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади ва якуний имтиҳон бошланишидан камида ўн беш кун олдин ҳудудий касбий кўникмалар марказига расмий хабар берилади ҳамда мактабнинг кириш қисмига осиб қўйилади.

➡️ Якуний имтиҳонни баҳолаш мезонлари ва якуний имтиҳон саволлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, умумий ўрта таълим мактабига етказилади.

➡️ Якуний имтиҳон натижалари имтиҳон якунлангандан сўнг шу куннинг ўзида эълон қилинади.

➡️ Имтиҳонга узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчилар Комиссия қарорига асосан имтиҳонни шу йили 1 июлга қадар қайта топшириши мумкин. Қайта топширишдан ўта олмаган битирувчиларга сертификат берилмайди.

➡️ Битирувчиларга сертификат мактаб педагогик кенгашининг қарори асосида електрон платформа орқали берилади.

➡️ Битирувчиларга сертификат ҳар йили 25 июнга қадар берилади. Якуний имтиҳонни қайта топширган ёки маълум сабабларга кўра кеч топширган битирувчиларга сертификат 1 июлга қадар берилиши мумкин.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

🏆 "MENING MAKTABIM – ENG ZO‘RI"❗️

Sevimli maktabingizni qo‘llab-quvvatlash va uni g‘olibga aylantirish vaqti keldi! "Mening maktabim" loyihasida ishtirok eting, ovoz bering va maktabingizning yutuqqa erishishiga yordam bering.

💰Mukofot jamg‘armasi (Umumiy 21 000 000 so‘m):

🥇 1-o‘rin – 9 000 000 so‘m;
🥈 2-o‘rin – 7 000 000 so‘m;
🥉 3-o‘rin – 5 000 000 so‘m.

Sizning maktabingiz eng faol va eng kuchli jamoaga ega ekanini hammaga ko‘rsating! Do‘stlaringiz, o‘qituvchilaringiz, o‘quvchilaringiz va ota-onangizni ham ovoz berishga chorlang!

OVOZ BERISH UCHUN QUYIDAGI BOTGA KIRING:

➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT

📢 Ovoz bering, g‘oliblikni qo‘lga kiriting!

Eslatib o‘tamiz, ovoz berish jarayonlari 20.05.2025-yil soat 23:59 da yakuniga yetadi. Suniiy tarzda ovoz ko‘paytirgan maktablar loyihadan chetlashtiriladi.

💬Loyihani tashkil etayotgan kanallar: @mmtv_uz, @ustoz, @ustozlar_ovozi

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Ўқитувчига ҳурматсизлик қилган ўқувчига қонуний чора кўриб бўлмайди

Савол:

Assalomu alaykum. Men o’qtuvchiman. Bugun maktabda 11 sinflar uchun nazorat ishi  oldim,  bir o’quvchi birinchi navbatda 20 minut kechikib kirdi, so’ng  nazorat ishini yozlasligini aytti  xohlagan bahongizni qo’ying deb menga tahdid qildi. savolim shundan iboratki men bunday o’quvchiga qanday qonuniy chora ko’rishim kerak. Javob uchun oldindan rahmat.


Юрист хизмати жавоби:

Ўқувчига сиз қонуний чора кўра олмайсиз. Бундай ҳолатда сиз мактаб психологи, ЎИБДЎ ва бошқа раҳбар ходимларни чақириб, далолатнома тузишингиз ва шу асосда ўқувчининг ота-онасини чақиртиришингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан мактабга масъул бўлган миллий гвардия бўлимига ёки участка инспекторига ариза беришингиз мумкин.

❗️Бу вазиятда ўқувчига эмас, унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

Шу билан бирга ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:

👉 болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;
👉 болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш шарт.


💁‍♂ Шуни ҳам айтиш керакки, агар ота-она мазкур мажбуриятларни бажармаса ёки бўйин товласа, бундай ҳолатда уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:

➡️ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 баравари (375 000 сўмдан 1 875 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

#Биласизми
⚡️Ўқитувчиларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонун билан тақиқланади

“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–901-сон, 01.02.2024 й.) Президент томонидан имзоланган.


🔰 Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланди.

☑️ Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

📁 Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади.

🚫 Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

🔹педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

🔹педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

🔹педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Аттестацияда қайси саволларга тўғри, қайсиларига нотўғри жавоб берилганини билиш мумкин

Педагоглар учун яна бир қулайлик яратилган:

Эндиликда педагоглар малака (тест) синовларида берилган жавобларини текшириб кўришлари мумкин. Бунинг учун pedagog.uzedu.uz сайтидаги шахсий кабинетдан малака синов баллари кўрсатилган жойдаги «Батафсил» тугмачасини босишлари керак бўлади.

Шу орқали аттестация тестига кириб чиққан педагоглар қайси саволларга тўғри, қайсиларига нотўғри жавоб берилганини билиб олишлари мумкин.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Эртага тарбия, давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ўқитувчилари ҳамда умумтаълим муассасаси психологлари аттестацияда иштирок этади

Республикамизнинг барча ҳудудларида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун январь-июнь ойларида ўтказилаётган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари давом этмоқда.

Эртага, 17 апрель куни тарбия, давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ўқитувчилари ҳамда умумтаълим муассасаси психологлари ўз билимларини синовдан ўтказадилар.

❗️Мазкур жараёнларда иштирок этаётган барча педагогларга омадлар тилаб қоламиз!


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

#Фото
⚡️2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч-ўқув режа (Дарс сеткаси)

2025-2026-ўқув йили учун таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун мўлжалланган "Дарс сеткаси" билан юқоридаги фотода танишиб чиқишингиз мумкин.

P. S.: Солиштириш учун 2024-2025-ўқув йили дарс сеткаси ҳам белгилаб қўйилди.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

#Фото
⚡️Расман: 9- ва 11-синф ўқувчиларининг имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва саналари эълон қилинди

Мактабларда дарслар жорий йилнинг 25 майига қадар давом этади. 9- ва 11-синф ўқувчиларинг якуний давлат аттестация имтиҳонлари 27 майдан 10 июнга қадар ташкил этилади.

Умумтаълим фанидан сертификати шунингдек, чет тили бўйича миллий ёки халқаро миқёсда тан олинган B1 ёки ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️ЧСБ саволлари шу пайтга қадар олдиндан ҳеч бир ижтимоий тармоқда чиқмаган

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов янги баҳолаш тизими ҳақида ўзининг телеграм каналида яна ёзибди:

Янги баҳолаш тизими кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Албатта янгилик, барчамиз учун ўрганилган 5 баллик тизимдан бошқа тизимга ўтиш бу осон бўлмаслигини барчамиз биламиз.

Бир жиҳатга эътибор қаратмоқчиман: Иккичилар яхши баҳо оляпти улар ёдлаб келяпти деган важга, Адлия вазирлигидан 2117-сон билан рўйхатдан ўтган “5-11-синф ўқувчиларининг билимлари сифатини назорат қилишнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буйруғи билан танишиб чиқишларини сўраймиз.

Низомнинг 18-3-бандида: Ўқитувчилар баҳолаш жараёнларини ўтказиш вақтида назорат материалларига баҳолаш мезонларидан чиқмаган ҳолда янги назорат материалларини яратиш, берилган назорат материалларига ўзгартириш киритиши мумкин деб белгилаб қўйилган.

Бундан келиб чиқадики, ўқитувчиларимиз берилган мезонлар асосида ўзлари тест саволларини тузишлари ҳам мумкин. Шунда интернет тармоғига “чиқиб кетган” саволларни ёдлаб олишдан фойда бўлмайди.

Марказлашган ЧСБ саволлари шу пайтга қадар олдиндан ҳеч бир ижтимоий тармоқда чиқмаганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

📸📸
Ўзи бир соат дарс ўтолмасдан ўқитувчига ақл ўргатадиган одамлар кўпайиб кетди


"Орамиздаги одамлар" кўрсатувидан.


👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

#Эслатма
⚡️Аттестация тести синовлари 15 апрель куни бошланади, синовлар ўтказиладиган саналар белгиланган

Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди.

Унга кўра:

➡️ Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти, География фанларидан — 15-16 апрель кунлари (2 кун);

➡️ Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан ва умумтаълим муассасаси психологи — 17 апрель куни (1 кун);

➡️ Инглиз тили (умумтаълим), Француз тили (умумтаълим), Немис тили (умумтаълим), Ҳинд тили, Турк тили, Корейс тили, Хитой тили фанларидан — 18-19, 21 апрель кунлари (3 кун);

➡️ Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар учун), Ўзбек тили (Давлат тили) фанларидан — 22-24 апрель кунлари (3 кун);

➡️ Жисмоний тарбия (умумтаълим), Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун) фанларидан — 25-26 апрель кунлари (2 кун);

➡️ Математика фанидан — 28-29 апрель кунлари (2 кун);

➡️ Биология, Кимё, Физика фанларидан — 30 апрель, 1 май кунлари (2 кун);

➡️ Бошланғич таълим фанидан — 2-3, 5-7 май кунлари (5 кун);

➡️ Тарих фанидан — 8 май куни (1 кун);

➡️ Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Иқтисодий билим асослари, Ўқитувчи-дефектолог (умумтаълим), Ўқитувчи-логопед (умумтаълим), Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти фанларидан ҳамда Бадиий академия ва Маданият вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим муассасалари педагоглари учун — 10 май куни (1 кун);

➡️ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 12 май куни (1 кун);

➡️ Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Рус тили (мактабгача), Инглиз тили (мактабгача), Француз тили (мактабгача), Немис тили (мактабгача), Жисмоний тарбия (мактабгача), Ўқитувчи-дефектолог (мактабгача), Ўқитувчи-логопед (мактабгача), Тарбиячи-методист (МТТ директор ўринбосари) — 13-14 май кунлари (2 кун);

➡️ Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан — 15-16 май кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.

❗️Шунингдек, жорий йилнинг 15 май куни (1 кун) Касбий сертификат синовлари ўтказилиши белгиланди.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.

Унда умумтаълим мактабларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича (таълим тили ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилида бўлган мактаблар учун) зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Имтиҳон материалларини қорақалпоқ тилида қуйида юклаб олишингиз мумкин:

➡️ 9-синф Жисмоний тарбия (қорақалпоқ тили);
➡️ 9-синф Математика (қорақалпоқ тили);
➡️ 9-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 9-синф Ўзбек тили (Давлат тили);
➡️ 9-синф Қорақалпоқ тили;
➡️ 11-синф География (қорақалпоқ тили);
➡️ 11-синф Математика (қорақалпоқ тили);
➡️ 11-синф Математика (чуқурлаштирилган);
➡️ 11-синф Қорақалпоқ тили ва адабиёти;
➡️ 11-синф Давлат ва ҳуқуқ асослари (қорақалпоқ тили);
➡️ 11-синф Физика (қорақалпоқ тили);
➡️ 11-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Ўзбек тили (Давлат тили);
➡️ 11-синф Қорақалпоқ тили;
➡️ 11-синф Кимё;
➡️ 11-синф Биология;
➡️ 11-синф Инглиз тили;
➡️ 11-синф Француз тили;
➡️ 11-синф Немис тили.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

📸📸
Педагоглар аттестация куни қандай қоидаларга амал қилиши лозим?

Педагог кадрларнинг малака тоифаси тест синовлари бўйича видеойўриқнома тайёрланди.

🎞 Юқоридаги видеойўриқномада аттестация куни амал қилиш лозим бўлган қоидалар, белгиланган вақт ва имтиҳон тартиби ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

Ўқитувчилар бўлмаса нималарни йўқотамиз?

💊 Агар 10 йил шифокорларсиз қолсак, саломатлигимизни йўқотамиз;

🏫 Агар 10 йил муҳандис-инженерларсиз қолсак, тартиб интизомни йўқотамиз;

👨‍⚖️ Агар 10 йил адвокатларсиз қолсак, адолатни йўқотамиз;

❤️ Аммо 10 йил муаллимларсиз қолсак, шифокорларни ҳам, адвокатларни ҳам, муҳандисларни ҳам йўқотамиз.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Мактабларни 5 кунлик иш режимига ўтказиш ҳақидаги таклиф ҳукуматга юборилди

Яқинда "Менинг фикрим" электрон жамоавий мурожаатлар порталида фуқаролардан бири, Набиев Неъматулла Ҳамидуллаевич томонидан илгари сурилган таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига ўтказиш ҳақидаги таклиф қисқа вақт ичида кенг эътибор қозонди. Атиги бир неча кун ичида ушбу мурожаат 10 мингдан ортиқ овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг ёзишича, "Менинг фикрим" веб-порталига фуқаро Набиев Неъматулла Ҳамидуллаевичнинг "Таълим тизимини тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига ўтказиш ҳақида"ги 375-с-р/24-сонли электрон жамоавий мурожаати 2025 йилнинг 28 март кунидан 3 апрель кунига қадар 10 мингдан ортиқ овоз тўплашга эришган.

Низом талабларига мувофиқ, 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган ушбу мурожаат тегишли ваколатли давлат органи Вазирлар Маҳкамасига юборилган.

"Менинг фикрим" веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 35-бандига мувофиқ, тегишли ваколатли давлат органи мурожаатни кўриб чиқиб, асослантирилган қарор қабул қилиши белгиланган.

Эндиликда, 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган мурожаат юзасидан тегишли давлат идоралари томонидан расмий кўриб чиқилиши ва асослантирилган тарзда қарор қабул қилиниши керак бўлади.

Ҳозирда бу мурожаатни кўриб чиқиш жараёни бошланган. Тегишли қарор "Менинг фикрим" порталида эълон қилинади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Аттестация натижаларига кўра педагоглар эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиниши мумкин

Савол: 

Мутахассис малака тоифасидаги педагог навбатдаги-мажбурий аттестациядан ўта олмаса, унга нисбатан қандай чора кўрилиши мумкин?

Жавоб:

Низомнинг 44-бандида иккита босқич натижаларига кўра:

📌 г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

📍60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

📍55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

📍55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

📍Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

❗️Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

#Биласизми
⚡️Аттестация тести икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали ўтказилади

2024 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий этилди.

Унга кўра, Аттестация икки босқичда (бир кунда ва бир вақтда) компьютер дастурлари орқали амалга оширилади.

Тест синовларини бажариш учун:

➡️ математика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё, биология, физика фанлари учун — 120 дақиқа;

➡️ қолган барча фанлар учун — 90 дақиқа вақт ажратилади.

Малака синовларининг:

➡️ биринчи босқичида мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та (мутахассислик фанидан 35 та, педагогнинг касбий стандартларидан 5 та) тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест 2 балл билан баҳоланади. Тест синовлари учун жами 80 балл берилади;

➡️ иккинчи босқичда педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни (“case study” услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, “амалий ўйин”, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

#сарказм
⚡️Ҳа писмиқ чол! Абадий умр тилаяпсанми!?

— Тила тилагингни, чол!
— Шу десанг, мен Ўзбекистонда ўқитувчиларга 1000$ ойлик бериладиган кунга етмоқчиман...
— Ҳа писмиқ чол! Абадий умр тилаяпсанми!?

P.S.: Бунақада ўқитувчиларнинг ойлиги ошишини бутун умр кутамиз-ов. Бугунги дам олиш кунингиз мароқли ўтсин.

©Нишондаги гаплар.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

O‘qituvchi | Maktab taʼlimi

⚡️Мактаб ёшидаги болаларнинг ўқишда диққатини жамлаши учун 5 та эрталабки одат

Тонгги одатлар нафақат кунни қандай бошлашни белгилайди, балки боланинг мактабдаги фаоллиги, кайфияти ва диққатини жамлаши учун ҳам муҳим пойдевор ҳисобланади. Улар фарзандингизнинг кун давомида ўзига ишончини оширади ҳамда тетик ҳис қилишига ёрдам беради.

Қуйида болаларга мактабда диққатни жамлаш ва ўқув фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган 5 та эрталабки одатларни келтирамиз:

1. Тонгни бир стакан сув билан бошлаш

Сув организмни уйғотади, мияни фаол ишлашга ундайди. Эрталаб ичилган бир стакан тоза сув боланинг ҳушёрлигини оширади ва концентрациясини яхшилайди. Бу оддий одат, аммо жуда фойдали.

2. Ўз вақтида уйғониш

Фарзандимизга яна 10-15 дақиқалик ухлаб олиши учун имкон бериш бу меҳрибонлик эмас, балки кун тартибини бузишдир. Бундай қилиш болага фойда келтирмаслиги мумкин, чунки кеч уйғонган ўқувчи тонгда кўп шошилади, бирор нарсасини унутади ва стрессга тушади. Шунинг учун болани ўз вақтида ётқизиб, эрталаб эса доимий тартибда уйғонишини одатга айлантириш муҳим.

3. Фойдали ва мазали нонушта

Нонушта — барча ёшдаги одамларнинг, жумладан ўсиб бораётган болалар организми учун муҳим энергия манбаи. У нафақат очликни қондиради, балки ақлий фаолликни ҳам қўллаб-қувватлайди. Оқсил, мураккаб углеводлар ва фойдали ёғлардан иборат нонушта фарзандингизнинг бутун куни самаралироқ бўлишига ҳисса қўшади.

4. Тонгда гаджетлардан воз кечиш

Телефон ва планшетлар боланинг диққатини чалғитади. Айниқса эрталаб, ўқиш ва янги билимларни эгаллашдан аввал телевизор кўриш уларнинг фаолликни пасайтиради ва мияни тўғри ишга тайёрламайди. Энг яхши вариант — эрталабки соатларни экранларсиз ўтказиш.

5. Енгил жисмоний тарбия

Бадантарбия — организмни уйғотувчи энг табиий усуллардан бири. 5-10 дақиқалик машқлар қон айланишини яхшилайди, мияни кислород билан бойитади ва кунни фаол кайфиятда бошлашга ёрдам беради.

❗️Хулоса ўрнида: Фарзандингиз эрталабки одатларини тўғри ташкил қилиш орқали сиз унинг мактабдаги муваффақияти учун мустаҳкам пойдевор яратасиз. Юқоридаги 5 та оддий қадам орқали ҳар бир тонгни фойдали, тинч ва ижобий бошлаш имконияти туғилади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…
Подписаться на канал