Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали. ☎️ Реклама учун: @talimads
⚡️Жорий йилги битирувчиларнинг 12 340 нафари муддатидан аввал ОТМ талабаси бўлган
📊 Муддатдан олдин олий таълим муассасаларига қабул қилинган мактаб битирувчилари статистикаси:
➡️ 2022-2023-ўқув йилидаги битирувчилар - 382 273 нафар;
➡️ Муддатидан олдин ОТМ қабул қилинганлар - 12 340 нафар.
✅Шундан:
➡️ Хорижий ОТМ кирганлар - 4 113 нафар;
➡️ Хорижий ОТМ Ўзбекистондаги филиалига кирганлар - 3 853 нафар;
➡️ Нодавлат ОТМ кирганлар - 4 374 нафар.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги раҳбар ва педагог кадрларни ишга таклиф этади
❗️Ўз соҳасида янги марраларни забт этмоқчи бўлган РАҲБАР ВА ПЕДАГОГ кадрлар диққатига!
🔔 ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АГЕНТЛИГИ Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлардаги бўш иш (вакант) ўринларга педагог кадрларни ҳамда Агентлик тизимида янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга раҳбар ва педагог кадрларни ИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ.
📆 Танловнинг 1-босқичи (саралаш) жорий йилнинг 15-30 июнь кунлари бўлиб ўтади.
🗂 Талаб этиладиган ҳужжатлар;
💼 Бўш иш ўринлари.
📆 Ҳужжатларни 15-30 июнь (шу куни ҳам) кунлари job.piima.uz сайти орқали топширишингиз мумкин.
☎️ Call-марказ: (71) 207 20 17 (ички рақам 605)
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️«Бу ерда энг бирламчи шароитлар ҳам йўқ, коммуникация, мактаб жиҳозлари, ҳаттоки ўқувчилар учун жой етарли эмас» — Саида Мирзиёева
Афсуски, чекка ҳудудлардаги айрим мактабларимизнинг аҳволи ниҳоятда аянчли. Мен Ангор туманидаги 9-мактабни кўздан кечириб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Бу ерда энг бирламчи шароитлар ҳам йўқлиги, коммуникация, мактаб жиҳозлари, ҳаттоки ўқувчилар учун жой етарли эмаслигини кўриш мен учун оғриқли бўлди.
Мактабларга эҳтиёж мунтазам равишда ошяпти. Туғилишлар сони йилдан йилга кўплиги учун ҳам баъзи мактабларда битта синфда 40 тагача ўқувчи ўтиргани ҳам бор гап. Ҳали яна кўплаб ўқув ўринлари барпо этилиши керак. Бу оғир жараён. Лекин бу муаммоларни ҳал этмасликнинг иложи йўқ, ўқувчиларга шароит яратмасдан туриб, таълим сифати ҳақида гапириш бефойда.
Таълимсиз тараққиётга эришиб бўлмайди деб доим бонг уриб келаётган Президентимизнинг асосий устувор мақсадларидан бири ҳам таълим эканлиги бежиз эмас. Президент далани эмас болани танладилар. Ўқитувчилар пахта балосидан озод бўлди. Уларни таълимдан бошқа мажбурий меҳнатга жалб қилиш каби ҳолатлар учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чоралари белгиланди. Бошланғич синфлар учун замонавий ўқитиш тизими шу йил сентябрь ойидан жорий этиляпти. Инглиз тилини ўргатиш учун хориждан чет тили мутахассислари олиб келиняпти, мактаблар учун замонавий жиҳозлар ажратиляпти. Буларнинг барчаси — ушбу йўналишдаги ишларнинг айримлари холос.
Тез орада ушбу мактабни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари бошланади. Лекин бу ишлар кимдир келгани учун эмас, тизимли йўлга қўйилиши ва ҳар куни давом эттирилиши керак. Токи энг чекка қишлоқ мактабирида ҳам энг камида зарур шароит бўлсин. Ана шундагина биз кўзлаган мақсадимиз — сифатли таълимга эриша оламиз.
Саида Мирзиёева, Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг шўба мудири
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️ССВ: Мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари бепул соғломлаштирилади
Саломатлик акцияси 1 июлдан 1 августгача олиб борилади.
Ёз — таълим муассасалари учун таътил мавсуми. Йил давомида соҳада меҳнат қилган ўқитувчи ва мураббийлар бу даврда ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлишади. Шуни ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги ташаббус билан чиқди. Унга кўра, жорий йил 1 июлдан 1 августгача республика бўйлаб «Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги» акцияси ўтказилади.
Бу даврда мамлакатдаги таълим соҳаси ходимлари — мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади.
Айни дамда 10 118 тa умумтаълим мактабида 6,3 млн нафардан зиёд ўқувчига қарийб 510 минг нафар ўқитувчи таълим беради.
Шунингдек, 29 420 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, уларда 2,1 млн нафар бола тарбияланади.
ССВ матбуот хизмати хабар беришича, акция давомида тиббий текширув натижаларига мувофиқ, аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.
Бунинг учун дастлаб таълим соҳаси ходимлари орасидан тиббий хизматга эҳтиёжи бор контингент рўйхати шакллантирилиб, улар ёши, жинси ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга ажратилади.
Шундан сўнг улар махсус тиббий бригадалар томонидан профилактик ва чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади.
✅ Тиббий кўриклар якунида:
➡️ ҳаётида илк бор сурункали касаллик аниқланганлар диспансер назоратига олиниб, индивидуал соғломлаштирилади;
➡️ ўткир ва сурункали хасталиклар қайд этилган беморлардан бир гуруҳи бирламчи бўғиндаги кундузги шифохоналарда амбулатор шароитда, стационар ёрдамга муҳтож қатлам эса туман, шаҳар ҳамда вилоят миқёсидаги тиббиёт муассасаларида даволанади;
➡️ юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга эҳтиёжи бор беморларга вилоят ва республика муассасаларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилади.
Ўз навбатида, олис ва чекка ҳамда чегара ҳудудларда сайёр тиббий бригадалар томонидан кўриклар ўтказилади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
#Биласизми
❓ ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?
✅ Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:
➡️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;
➡️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;
➡️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
➡️ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
➡️ “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;
➡️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
➡️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;
➡️ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;
➡️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);
➡️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;
➡️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;
➡️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;
➡️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;
➡️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.
🔰Шунингдек:
➡️ Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;
➡️ мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;
➡️ эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
➡️ ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;
➡️ иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;
➡️ Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
📸📸
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Вазирга мурожаат” портали учун махсус тайёрланган 14-баёнот:
🖊 Хабарингиз бор, яқиндан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Вазирга мурожаат” (vazir.uzedu.uz) портали иш бошлади.
✅“Вазирга мурожаат” портали учун махсус тайёрланган 14-баёнотда қуйидаги муҳим мавзулар қамраб олинган:
➡️ 00:08 Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг меҳнат муносабатлари қайси меъёрий ҳужжатда акс этган? Уларнинг меҳнат таътилига чиқиш тартиби, муддати ва тўловлари қандай?
➡️ 01:35 Мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилмоқдами?
➡️ 02:23 Бу йил “Мактаб менежменти” мутахассислигининг биринчи кадрлари бўлиб тугатаётган ёшлар қандай ишларга олинади? Меҳнат фаолиятининг дастлабки йилларидан мактаб раҳбарлик лавозимларига олинадими?
➡️ 03:45 Ўқитувчига ўриндош бўлиб ишлаётган мактабдан ҳам асосий иш жойи каби бир хил шартлар асосида меҳнат таътили бериладими? Уларга таътил пули тўлаш тартиби қандай?
🎞 Порталга келиб тушган, мазмунан бир хил бўлган мазкур саволларга умумлаштирилган ҳолда юқоридаги видеобаёнот орқали жавоб берилди.
☝️Ушбу тажрибанинг афзаллиги шундаки, келиб тушаётган ҳар бир мурожаат вазир Ҳилола Умарова томонидан назоратга олинади ва тегишли масъуллар томонидан бирма-бир жавоб берилади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги таркибидаги мактабларга бўш ўринларга ўқувчилар қабул қилинади
❗️Президент, Ижод, Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларининг бўш ўринларини ўқувчилар билан тўлдириш мақсадида қабул эълон қилинди.
📆 Бўш ўринларга ҳужжатларни жорий йилнинг 10 июнидан 30 июнига қадар ariza.piima.uz сайти орқали топширишингиз мумкин.
✅ Мактаблардаги бўш ўринлар рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:
➡️ Президент мактаблари учун бўш ўқувчи ўринлари. ЮКЛАБ ОЛИШ;
➡️ Ижод мактаблари учун бўш ўқувчи ўринлари. ЮКЛАБ ОЛИШ;
➡️ Ҳудудий ихтисослаштирилган мактаблар учун бўш ўқувчи ўринлари. ЮКЛАБ ОЛИШ;
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
❗️ Расман: Мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилади
Президентинг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сонли қарори билан мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи штатлари тугатилади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Ўқитувчилар бир вақтда ҳам ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача, ҳам услубий бирлашма раҳбарлиги учун 10 фоиз қўшимча устама олиши мумкин
❓ Савол:
➡️ Методик бирлашма раҳбари учун берилаётган 10 фоиз устама ўқитувчилар учун берилаётган 40 фоиз устаманинг таркибий қисмига кирадими? Ёки 40+10 ҳолатида тўланадими?
✅ Жавоб:
➡️ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандида умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари ўқитувчи сифатида ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган (40 фоизгача) устамага қўшимча равишда базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.
☝️Шунга кўра ўқитувчиларга бир вақтнинг ўзида Директор жамғармаси ҳисобидан ушбу Низом талаблари асосида 40 фоизгача ҳар ойлик устамага қўшимча равишда 10 фоиз услубий бирлашма раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ (жами: 40+10=50%) тўланади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
📸📸
❓ Ёзги таътилда педагоглар неча кун дам олишади? 56 кунми ёки 48 кун?
Қайтараман: Ёзги таътилда педагоглар неча кун дам олишади? 56 кунми ёки 48 кун?
P.S.: ЎзА Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
📸📸
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Вазирга мурожаат” портали учун махсус тайёрланган 13-баёнот:
🖊 Хабарингиз бор, яқиндан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Вазирга мурожаат” (vazir.uzedu.uz) портали иш бошлади.
✅“Вазирга мурожаат” портали учун махсус тайёрланган 13-баёнотда қуйидаги муҳим мавзулар қамраб олинган:
➡️ 00:10 Янги ўқув йилидан бошлаб 1-синф ўқувчиларига информатика фанидан дарс беришимиз айтиляпти. Бошланғич синфларга информатика фани ўтиш учун зарур адабиёт ва ўқув дастурларини қаердан олишим мумкин?
➡️ 01:43 Жорий йилда мактаб ўқитувчиларига 56 кун меҳнат таътили берилиши айтиляпти. Бу муддатга якшанба ва байрам кунлари ҳам киритиладими? Кейин ёш болали ва давлат мукофотига эга ходимларга қўшимча таътил кунлари бериладими?
➡️ 03:11 Боғча тарбиячиларининг ойлиги мактаб ўқитувчиларининг ойлигига тенглаштирилаётган экан. Мазкур ўзгариш барча гуруҳлардаги тайёрлов гуруҳ тарбиячиларига нисбатан татбиқ этиладими?
➡️ 04:43 Нега боғча тарбиячиларининг иш нормаси бир ставкадан оширилмайди? Ахир малакали тарбиячилар бўш вакант ўринларида қўшимча ишлай олишадику?
🎞 Порталга келиб тушган, мазмунан бир хил бўлган мазкур саволларга умумлаштирилган ҳолда юқоридаги видеобаёнот орқали жавоб берилди.
☝️Ушбу тажрибанинг афзаллиги шундаки, келиб тушаётган ҳар бир мурожаат вазир Ҳилола Умарова томонидан назоратга олинади ва тегишли масъуллар томонидан бирма-бир жавоб берилади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади
❓ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар қандай тартибда белгиланади?
✅ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
✅ Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
➡️ 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
➡️ 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
➡️ 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
➡️ 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
✅ Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.
✅ Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.
☝️Умумтаълим муассасалари педагог, кутубхона ва психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Мазкур ўқув йилидан 1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари шарт
✅ Мазкур мазмунда ва кетма-кетликда мактабларга қуйидаги топшириқлар етказилмоқда:
➡️ 1.1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари шарт.
➡️ 2.Ўқитувчининг нутқи равон, креатив фикрлай оладиган, замон талабларига мос бўлиши керак. (ўрта ёш бўлиш керак)
➡️ 3. 1-синфни олаётган ўқитувчи камида 10 йиллик тажрибага эга бўлиши лозим.
➡️ 4. 1-синф ўқитувчиси янги авлод дарсликларидаги инглиз тилида берилган математика, информатика фанига оид терминларни ёддан билиши керак.
➡️ 5.1-синф ўқитувчисининг таълимий бир йиллик лойиҳаси бўлши ва шу лойиҳа асосида 1-синфга дарс берши керак.
➡️ 6. 1-синф ўқитувчиси лойиҳа устида ишлай оладиган устоз ижодкор бўлиши ва ўқувчиларини ҳам ижодкорликка ундай оладиган бўлиши шарт.
P.S.: Бу топшириқларнинг ҳуқуқий асоси айнан қайси ҳужжатда келтирилган, бу ҳозирча бизга ҳам номаълум.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Мазкур ҳолатда турган ўқитувчилар бизни каналимизда ҳам кўпчиликни ташкил этса керак деб ўйладим
"Педагогларнинг таътили ҳақида ўйлаб туриб, бир вазият эсимга тушиб кетди" - деб ёзмоқда юристкадр телеграм канали:
Қишлоқда бир ўқитувчи акамиз бўларди. Илмли ва меҳнаткаш инсон. Бироқ, ёзги таътил бошланиши билан Тошкентга жўнаб кетарди. Нега дейсизми? Албатта ишлаш учун, пул топиш учун. Асосан қурилишларда, оғир ишларда ишларди.
Бутун бир ёз давомида таътил даврини дам олиб, ҳордиқ чиқариш ёки ўз устида ишлаб қўшимча билимларни эгаллаш учун эмас, кейинги ўқув йилида болаларига кийим-бош, ўқув қуроллари олиб бериш ва рўзғорини тўлдириш учун оғир меҳнат билан ўтказар эди.
Мана шу инсонда ўқитувчилик касбига бўлган қизиқиш бора-бора сўнганини, охир-оқибат қўл силтаб мактабни ташлаб кетганига гувоҳ бўлганмиз. Бўлмаса, қандай истеъдодли инсон эди.
Биз қанча йиллар давомида педагогларни ҳам, таълим тизимини ҳам мана шундай аросатда қолдириб қўйдик.
Президентнинг кечаги фармони, умуман бугунги ислоҳотлар ўқитувчини ҳардамҳаёлликдан, мактаб ва рўзғор ўртасидаги аянчли аросатдан қутқариши керак.
Энг асосийси, таълимга йўналтириладиган маблағлар аввало ўқитувчининг ойлик маоши, унинг шарт-шароитлари ва ҳаётини яхшилаш учун сарфланиши керак.
Ишонинг, қолгани ўз-ўзидан юриб кетади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
#Табрикнома
⚡️ Бугун, 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Азиз болажонлар!
Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Юртимизнинг ҳар бир ўғил-қизи тинч-осуда ватанда, ота-онаси бағрида, бахтиёр бўлиб улғайишини, илм олишини тилайман.
Сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!
Сизнинг сифатли таълим олишингиз ва ўзингиз танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишингиз учун юртимизда барча шароитлар яратиб берилган.
Мамлакатимизда Сизга, сизнинг қизиқишларингиз, ҳуқуқ ва манфаатларингизга алоҳида эътибор қаратилади. "Бола ҳуқуқлари" тўғрисидаги конвенция ратификасия қилиниши, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари" тўғрисидаги қонун қабул қилиниши, Болалар омбудсмани институтини таъсис этилиши бунинг яққол намунаси сифатида эътироф этишимиз мумкун.
Қадрли болажонлар, сиз эртамиз эгаларисиз, сизни баркамол инсон этиб тарбиялаш эса бахтли ва фаровон келажагимиз кафолатидир.
Байрам муборак бўлсин, азиз болажонлар!
Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
📸📸
Шавкат Мирзиёев пахта сиёсатининг таълимга салбий таъсири ҳақида гапирди
«Зоминдан 700 км узоқликдаги (ҳозир Қозоғистон ҳудуди) жойга бизни 10 сентябрдан 28 декабрга қадар ташлаб келишарди. Шу билан 1 ой далани шипириб юрардик. 1 йилда 4 ой пахтада, 1 ой чопиқда, 20 кун пиллада. Тамом, 5 ой йўқ. Шунда таълимда қандай сифат бўлади?
Пахта кимга керак? Кимга манфаат олиб келди? Миллатимизга бало, офат олиб келди. 100 йиллик тизимни 2 йилда олиб ташладик. Оғир эди бу. Лекин шуни қилдик»
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Тарих ва география фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди
📣 2023 йил 21 май куни ўтказилган тарих ва география фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.
👨🏻💻 Тест натижалари my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар “Миллий сертификат” бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.
📋 Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.
✅ Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:
🔹 60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл;
🔹 86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.
❇️ Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Президент мактабларига ҳужжатлар қабули 30 июнга қадар давом этади
Президент мактабларига ҳужжатлар қабули 10 июндан 30 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
❓ Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?
🗂 Талабгорнинг:
➖ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
➖ фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
➖ ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
➖ баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).
❗️ Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари "5" баҳо (аъло) бўлиши лозим.
Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади
❓ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар қандай тартибда белгиланади?
✅ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
✅ Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
➡️ 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
➡️ 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
➡️ 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
➡️ 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
✅ Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.
✅ Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.
☝️Умумтаълим муассасалари педагог, кутубхона ва психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Комил Алламжонов: валломати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ
Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси 8 июнь куни мактаб ўқувчиси ва унинг оила аъзолари томонидан калтакланган.
Жанжал оқибатида жароҳатланган ўқитувчи «тез ёрдам» машинасида шифохонага олиб кетилган.
Аниқланишича, келишмовчилик ўқувчиларнинг ўқитувчига қилган беҳурматлиги оқибатида юзага келган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ИИБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов вазиятга муносабат билдириб, валломати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга хеч кимнинг ҳаққи йўқлиги ва ўқитувчини калтаклашда иштирок этган кимки бўлса, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланишини маълум қилган.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
📸📸
📢 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги
➖Президент мактабларига;
➖Ижод мактабларига;
➖Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ўқувчилар бўш ўринларига ҳужжатлар қабули бошланди.
🎞 Мактабларга онлайн ариза топшириш бўйича қўлланма билан юқоридаги видеода танишишингиз мумкин.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Бугун охирги кун: Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабули бугун тугайди
🌐 Аризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.
👩🎓 Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:
➖ кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этил тушунилади;
➖ тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
➖ турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
➖ ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
➖ икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
➖ ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
✅ Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги БАРЧА талабгор хотин-қизларга берилади, сонига чеклов йўқ.
⏳5 йил стажга эга хотин-қизлар учун 500 та квотага тавсиянома 3 йилга, эҳтиёжманд хотин-қизлар учун 2 мингта квотага тавсиянома эса 1 йилга берилади. Бир киши иккала тавсияномани олиши ҳам мумкин, шартларига тўғри келса бўлди.
❗️ЭСЛАТМА: ўтган йили эҳтиёжманд хотин-қиз сифатида тавсиянома олганлар яна қайта ариза юборишлари керак. Уларнинг тавсияномаси 1 йиллик бўлгани учун жорий йилда ўтмайди.
‼️ Тавсиёнома берилди дегани, ўқишга кирди, дегани эмас. Тавсиянома олганлар орасида юқорироқ балл олиш ҳам талаб этилади. Кўпчилик тушунмасдан “мени тавсияномам бор эди, лекин нега ўқишга қабул қилинмадим” деб эътироз билдиради.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Самарқандда тўрт нафар мактаб битирувчиси кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кеттган қизалоқни қутқариб қолишди
Шу йил 1 июнь куни Самарқанддаги мактаблардан бирининг 11-синфини битираётган Ш.Бобораҳимов, М.Саидалимов, О.Ўткиров ва Ж.Ешназаров сайр қилиб юришганда кўп қаватли уйнинг 4-қаватида боши панжара орасига тиқилиб, танаси ҳавода осилиб турган кичкина қизчани кўриб қолган.
Ўқувчилардан бири дарҳол қизалоқнинг ота-онасига хабар бериш учун квартира томон югурган, қолганлари қизалоқ осилиб қолган балкон остида қўлларини чўзиб, тирик қутқарув панжарасини ясашган. Шу пайт қизалоқ пастга қулаган.
Йигитлар уни тутиб олишган.
Аниқланишича, онаси уй ишлари билан овора бўлган пайтда қизча балконга чиқиб қолган бўлган.
👏 Баракалла йигитлар! Таълим-тарбия берган устозларингиз ва ота-онангизга раҳмат!
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Ҳар йили 1 июлга қадар мактаб ходимлари учун устама миқдори белгиланади
❓ Савол:
Янги ўқув йили учун 823-қарор бўйича белгиланадиган устамага ҳужжатларни қачонгача топшириш керак?
✅ Жавоб:
➡️ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади;
➡️ Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилайди.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️"Мазкур ўқув йилидан 1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари шарт", - деган хабарлар ММТВ томонидан рад этилди
Ижтимоий тармоқларда "Мазкур ўқув йилидан 1-синфни ўқитадиган ўқитувчилар олий ёки биринчи тоифали бўлишлари шарт" сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими томонидан ёлғон (FAKE) хабар эканлиги айтилди.
P.S.: Кутамиз, кузатамиз...
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
#Фото
⚡️Устама белгилаш учун Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари
✅ Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
➡️ Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари, кутубхона ходимлари ва психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар уларнинг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун юқоридаги фотодаги мезонлар асосида белгиланади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
❓10-синф ўқувчилари ОТМларга кириш тест синовларида иштирок эта оладими?
✅ ЖАВОБ: Йўқ, қатнаша олмайди.
Амалдаги низомга мувофиқ талабаликка тавсия этилган абитуриентлар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан)ни тақдим этишлари лозим.
Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси тўғрисидаги маълумотлар киритилиши керак.
Мактабнинг 10-синфида ёки академик лицейларнинг 1-босқичида таҳсил олаётган ўқувчилар умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатмаган ҳисобланади.
Шу сабабли улар ОТМларга кириш тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин эмас ва тестда ҳам қатнаша олмайди.
Ўтган йилларда ҳали мактаб ва лицей/коллежда ўқиётганлар базаси тўлиқ бўлмагани учун сайтдан айрим 10-синфлар ҳам ҳужжат топшира олган ва ҳатто тестга ҳам бемалол кириб чиқишган. Лекин мабодо кимдир тестда ўтиш балини тўплаган бўлса ҳам, аммо талабаликка қабул қилинмади. Чунки уларда ўрта таълимни тасдиқловчи шаҳодатнома (диплом) йўқ эди.
Жорий йил тегишли вазирликлар ўз тасарруфидаги таълим муассасалари базасини тўлиқ қилиб беришган, деб умид қиламиз. Шунда рўйхатдан ўтишда ўрта таълимни тугатмаганларлар автомат рад этилади, улар рўйхатдан ўта олишмайди.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Алламжонов ва Мирзиёева таълим соҳасидаги тайинловларга ижобий муносабат билдирди
Аввалроқ, Воҳид Ҳамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.
"Воҳид Собирович ҳамда Юлия Васильевна билан узоқ йиллар ҳамкорликда ишлаганмиз, кўп лойиҳаларни биргаликда амалга оширганмиз. Мен уларни таълим соҳасининг замонавий ва илғор мутахассислари сифатида яхши биламан. Ушбу тайинлов мамлакатимиз таълим тизими ривожи йўлида муҳим қадам бўлади, деб умид қиламан", - деб ёзди Комил Алламжонов.
Саида Мирзиёева эса "Таълим соҳасида қилинадиган ишларимиз жуда кўп, аммо бунинг учун етук кадрлар жуда зарур. Бугун Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказига тайинланган мутахассисларни ўз соҳасининг профессионал вакиллари, деб ҳисоблайман.
Уларнинг олдида кўплаб муҳим вазифалар турибди. Ўйлайманки, ушбу тайинлов таълим тизимимиз учун манфаатли бўлади" - деб ёзган.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
#Биласизми
⚡️Бу ўқув йилида 1-синфга 2016 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади
🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
🗓 Шунга кўра, 2023/2024 ўқув йилида 1-синфга 2016 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.
❕Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
📸📸
Мактабга қатнашда Сирдарёдан қайиқда сузиб ўтадиган қиз ўқишини спорт марказида давом эттиради
6-синфга ўтган Замира Тўйчиева Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида, академик эшкак эшиш йўналишида ўқишини давом эттиради. Марказда ётоқхона ва 4 маҳал бепул овқатланиш ташкил этилган, яъни ўқувчи қиз энди Сирдарёни сузиб ўтиб мактабга қатнаши шарт бўлмайди.
Ўтган йил охирида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги мактабга бориш учун Сирдарёни қайиқда сузиб ўтадиган 12 яшар Замира Тўйчиева интернетда машҳур бўлиб кетган эди. Kun.uz ҳолат ҳақида репортаж тайёрлаганди.
Ўшанда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев қизнинг мактабига бориб, унга ноутбук ва китоблар совға қилган, онаси билан гаплашиб, Замиранинг пухта билим олиши учун барча ёрдамни кўрсатишини айтганди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 5-синфни тамомлаган қиз энди ҳар куни дарёни кечиб мактабга бормайди. Вилоят ҳокимининг таклифига кўра, у янги ўқув йилидан бошлаб Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида академик эшкак эшиш йўналишида ўқишни давом эттирадиган бўлди.
“Марказда ётоқхона ва 4 маҳал бепул овқат билан таъминланади. Шунингдек, бўш вақтларида унга Ёшлар марказида дастурлаш ҳамда IТ-соҳасини ўрганиши учун шароит яратиб берилади”, - дейилади хабарда.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy