Мактаб таълимига оид энг сўнгги ва муҳим янгиликлар канали. ☎️ Реклама учун: @talimads
⚡️Аттестация тести ўтказиладиган жой манзиллари белгиланди
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун ўтказиладиган малака тоифа синовлари жой манзиллари маълум бўлди.
➡️ Қорақалпоғистон Республикаси: Педагогик маҳорат маркази (Нукус шаҳри, Й. Алакўз кўчаси, 54-уй)
➡️ Андижон вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 8-уй)
➡️ Бухоро вилояти: Бухоро шаҳридаги 44-мактаб биноси (Бухорор шаҳар, Боғишамол кўчаси 5-уй. Мўлжал: олдинги Педагогика коллежи)
➡️ Жиззах вилояти: Жиззах шаҳридаги 4-мактаб биноси (Жиззах шаҳар, “Кимёгар” МФЙ, Тўқимачилар кўчаси, 45-уй)
➡️ Қашқадарё вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Қарши шаҳар, Олимлар кўчаси, 2-уй)
➡️ Навоий вилояти: Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби (Навоий шаҳри, Алоқа кўчаси, 6-уй)
➡️ Наманган вилояти: Наманган шаҳридаги 15-мактаб биноси (Наманган шаҳри, “Ғишкўприк” МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-уй)
➡️ Самарқанд вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Самарқанд шаҳар, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй)
➡️ Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби (Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси, 55-уй)
➡️ Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳридаги 26-мактаб биноси (Термиз шаҳри "Каттабоғ" МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ. Мўлжал: "Яшил дунё" бозори)
➡️ Фарғона вилояти: Фарғона шаҳридаги 28-мактаб биноси (Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси, 13-“А” уй)
➡️ Хоразм вилояти: Урганч шаҳридаги 17-мактаб биноси (Урганч шаҳар "4-Юқори боғ" маҳалласи, Махтумқули кўчаси, 229 "А"-уй)
➡️ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти: Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 83-уй)
❗️Маълумот учун: жорий йилнинг 15 май куни ўтказиладиган касбий сертификат синовлари ҳам ушбу манзилларда бўлиб ўтади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Расман: Аттестация тести синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди.
✅Унга кўра:
➡️ Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти, География фанларидан — 15-16 апрель кунлари (2 кун);
➡️ Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан ва умумтаълим муассасаси психологи — 17 апрель куни (1 кун);
➡️ Инглиз тили (умумтаълим), Француз тили (умумтаълим), Немис тили (умумтаълим), Ҳинд тили, Турк тили, Корейс тили, Хитой тили фанларидан — 18-19, 21 апрель кунлари (3 кун);
➡️ Она тили ва адабиёт (ўзбек синфлар учун), Ўзбек тили (Давлат тили) фанларидан — 22-24 апрель кунлари (3 кун);
➡️ Жисмоний тарбия (умумтаълим), Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун) фанларидан — 25-26 апрель кунлари (2 кун);
➡️ Математика фанидан — 28-29 апрель кунлари (2 кун);
➡️ Биология, Кимё, Физика фанларидан — 30 апрель, 1 май кунлари (2 кун);
➡️ Бошланғич таълим фанидан — 2-3, 5-7 май кунлари (5 кун);
➡️ Тарих фанидан — 8 май куни (1 кун);
➡️ Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Иқтисодий билим асослари, Ўқитувчи-дефектолог (умумтаълим), Ўқитувчи-логопед (умумтаълим), Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти фанларидан ҳамда Бадиий академия ва Маданият вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим муассасалари педагоглари учун — 10 май куни (1 кун);
➡️ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 12 май куни (1 кун);
➡️ Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Рус тили (мактабгача), Инглиз тили (мактабгача), Француз тили (мактабгача), Немис тили (мактабгача), Жисмоний тарбия (мактабгача), Ўқитувчи-дефектолог (мактабгача), Ўқитувчи-логопед (мактабгача), Тарбиячи-методист (МТТ директор ўринбосари) — 13-14 май кунлари (2 кун);
➡️ Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан — 15-16 май кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.
❗️Шунингдек, жорий йилнинг 15 май куни (1 кун) Касбий сертификат синовлари ўтказилиши белгиланди.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Янги ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари тоифа олиш учун ҳам тест, ҳам амалий имтиҳон топширади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиинганлиги ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилиши ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий имтиҳон) Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилиши тўғрисида хабар берилган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг қарори қабул қилинди.
#Биласизми
⚡️Бу ўқув йилида 1-синфга 2018 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади
🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
🗓 Шунга кўра, 2025/2026-ўқув йилида 1-синфга 2018 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.
❕Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Мактабларни тўлиқ 5 кунлик ўқиш ва иш режимига ўтказиш таклиф қилинмоқда
Мурожаат “Менинг фикрим” порталига ўтган йили октябр ойида қўйилган. Фуқаро умумий ўрта таълим мактабларини 5 кунлик дарс бериш ва ишлаш режимига ўтказиш орқали устозлар ҳафтасига 2 кун дам олишини, бу билан иш унуми ва сифати ошишини билдирган.
Тармоқларда 2024 йил 23 октябрда “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган петиция муҳокамаси кетмоқда. Унга кўра, Неъматилла Набиев исмли шахс мактабларни тўлиқ 5 кунлик ўқитиш ва ишлаш тизимига ўтишини сўраган.
“Умумий ўрта таълим мактабларида барча ўқувчиларни 5 кунлик таълим олиш дастурига ўтказиш. Педагог ходимларга ҳам 5 кунлик иш тизимига ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Устозлар ҳам бемалол ҳафтасига 2 кун дам олса, иш унуми ва сифати ошади деб ўйлайман”, – дейилади унинг петицияси изоҳида.
#Фото
⚡️2024-2025-ўқув йилида мактабларда 9-синф ўқувчилари учун 4 та, 11-синф ўқувчилари учун 5 та фандан имтихон ўтказилади
✅9-синфлар учун:
➡️ Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма / Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
➡️ Математика фанидан – ёзма;
➡️ Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
➡️ Жисмоний тарбия фанидан – амалий шаклда ўтказилади.
✅11-синфлар учун:
➡️ Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма/ Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
➡️ Математика (Асосий) / Математика (Чуқурлаштирилган) фанидан – ёзма;
➡️ Тарих фанидан – ёзма;
➡️ Чет тили фанидан — ёзма/оғзаки;
➡️ Танлов фан.
✅Ўқувчининг танлови бўйича 11-синфлар:
➡️ Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан – ёзма;
➡️ Чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади.
❗️Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Мактаб битирувчилари учун “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадаси ўтказилади, совринлар 3 та дамас, 3 та 20 млн ва 3 та 10 млн сўм
Таълим учун қилинаётган ҳар бир лойиҳа эътиборга лойиқ ва охирги вақтлар ОТМлар ҳам бу масалада жуда фаол! Хусусан, апрель ойида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан “Бўлажак ёш муҳандислар” фан олимпиадаси ўтказилади.
Эътиборлиси, ушбу олимпиадада фақат мактаб битирувчилари иштирок этиши ва ўқувчиларимиз физика, математика ҳамда кимё фанларидан билимини синаб кўриши мумкин экан. Бу эса битирувчиларимиз учун яхши имконият.
✅Ғолиб ўқувчилар:
➡️ 1-ўрин — “Дамас” автомобили (3 дона);
➡️ 2-ўрин — 20 млн сўм (3 нафар ўқувчига);
➡️ 3-ўрин — 10 млн сўм (3 нафар ўқувчига) билан тақдирланади.
Айтиш мумкинки, бу каби лойиҳалар ҳам ўқувчиларимизнинг ўз устида янада ишлаши ва билимга қизиқишини оширади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Янги ўқув йилидан Ўзбекистонда янги халқаро мактаб иш бошлайди
Бу халқаро мактабга дастлаб 8-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли 60 нафар ўғил-қиз саралаб олинади. Таълим дастури халқаро андоза асосида 3 қисмдан – асосий фанлар, ихтисослик фанлари, етакчилик ва ижтимоий фаолликни ўргатувчи фанлардан иборат бўлади. Ўқув йили 3 даврга бўлиниб, 11 ой давом этади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ушбу муқаддас кунларда Ватанимиз равнақи учун салоҳиятли янги авлодни камол топтириш йўлида амалга ошираётган барча ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини, замонавий билим ва кўникмаларга эга, интилувчан ва серғайрат ўқувчиларингиз кўпайишини Яратгандан сўраб қоламиз.
Барчангизга соғлик, узоқ умр, хонадонларингиздан файз-барака аримасин, Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Бугундан 2023-2024 ўқув йили учун мактабларнинг 1-синфига қабул бошланади
Жорий йил 1-синфларга 2016 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
✅1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади:
➡️ 1-босқич: микро-ҳудуд доирасида (20 июндан 31 июлгача);
➡️ 2-босқич: микро-ҳудуддан ташқарида (1-15 август).
📲 Юқоридаги рўйхатда номи зикр этилган 43 та туман (шаҳар)да 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Ота-оналар 20 июнь соат 12-00 дан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
📝 Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилиниб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади ва назорат этиб борилади.
Маълумот учун: 2023-2024-ўқув йилида республикамиз бўйича 730 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
📣 📣 МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА: Эртадан шаҳодатномаларингизни онлайн юклаб олишингиз мумкин
📍Эндиликда сиз e-shahodatnoma.uz ахборот тизими орқали ўз шаҳодатномангизни жорий йилнинг 20 июнь кунидан бошлаб онлайн тарзда юклаб олишингиз мумкин!
❗️Маълумот учун, 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" (собиқ ДТМ)нинг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган.
Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади. Битирувчилар шаҳодатномаларини шахсан тақдим этишларига эҳтиёж йўқ.
📍Жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларини 390 мингдан ортиқ битирувчилар тамомлайди.
✅ e-shahodatnoma.uz електрон платформасига қуйидаги умумий ўрта таълим мактаблари 11-синф битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари киритилган:
➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари;
➡️ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Президент мактаблари, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар;
➡️ Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфидаги олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари;
➡️ Нодавлат таълим ташкилотларининг 11-синф битирувчилари.
❗️Академик лицейлар ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг диплом маълумотлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг электрон тизимига киритилади.
☎️ Қўшимча маълумотлар учун (71) 203 07 04 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Ўқитувчиларга таътил пуллари кам тушган, сабаби 48 кунга эмас, 41 кунга пул тўланган, қолган фарқ яна тўлаб берилиши мумкин
Бу ҳақида "Домлажон" телеграм канали муаллифи Исроил Тиллабоев катта хабар ёзиб, тушунтириш берибди.
✅Қуйида мазкур хабарнинг энг асосий қисмини сизга тақдим этамиз:
❓Асосий муаммони шарҳласам, нега "Отпускной" кам чиқди?
Сизга чиққан таътил пулингиз ўтган йилгидан албатта кам, чунки сизга 48 кунга эмас, 41 кунга тўланган.
❓Энди нима бўлади?
✅ Унчалик ҳам хавотир олиш керак эмас, энди 2 та вариантдан бири бўлади:
➡️ 1-вариант: якшанбага ҳам пул тўланмайди, шунда 48 иш кунига тўланади ва сизга яна 7 кун фарқи тўлаб берилади. Ўтган йилгидек.
➡️ 2-вариант: якшанбага ҳам пул тўланади, 48+8=56 кунга тўланади. Бу ҳолатда таътил пули қайта ҳисобланади, ортача бир ойликни энди 25,3 га эмас, якшанбани ҳам қўшиб 29-30 кунга бўлинади, яъни ўртача 1 кунлик таътил пулингиз кўпаяди, тўланадиган кунлар сони кўпаяди.
❓Бу қачон аниқ бўлади?
Учала вазирлик ҳам Вазирлар Маҳкамасининг янги меҳнат таътили ҳақидаги қарори чиқишига қараб турибди. Хуллас, ВМнинг шу қарори кутиляпти, шу қарор чиқса муаммо ечилади, унгача йўқ. Кутамиз...
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
📸📸
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Вазирга мурожаат” портали учун махсус тайёрланган 15-баёнот:
🖊 Хабарингиз бор, яқиндан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Вазирга мурожаат” (vazir.uzedu.uz) портали иш бошлади.
✅“Вазирга мурожаат” портали учун махсус тайёрланган 15-баёнотда қуйидаги муҳим мавзулар қамраб олинган:
➡️ 00:05 Бир йил олдин собиқ Давлат тест маркази томонидан олган миллий сертификатим ҳозирда ишлаётган мактабимда ҳеч қандай устамага асос бўлмаяпти. Бу сертикатимнинг энди ҳеч қандай қиймати йўқми?
➡️ 01:26 Мактабимиз раҳбарияти ўқув йилининг охирига келиб “Бўшлиқлар дафтари”, “Тезислар” каби ҳужжатларни топширишимизни талаб қиляпти. Бу қандай ҳужжатлар, нима учун керак булар?
➡️ 02:48 Бизнинг мактабда ҳар бир битирувчига бир нафардан ўқитувчи бириктирилиб, агар битирувчи ўқишга ҳужжат топширмаса ёки кирольмаса биркитирилган ўқитувчи жавоб беришини айтишмоқда. Мазкур талаб қонунан тўғрими?
🎞 Порталга келиб тушган, мазмунан бир хил бўлган мазкур саволларга умумлаштирилган ҳолда юқоридаги видеобаёнот орқали жавоб берилди.
☝️Ушбу тажрибанинг афзаллиги шундаки, келиб тушаётган ҳар бир мурожаат вазир Ҳилола Умарова томонидан назоратга олинади ва тегишли масъуллар томонидан бирма-бир жавоб берилади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди
“2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
➖бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
➖магистратура бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.
Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
📸📸
ЭНГ ТАЖРИБАЛИ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИДАН МАҲОРАТ ДАРСИ — Мактабларда директор жамғармасидан устамалар белгилаш жараёни қандай ташкил этилиши керак?
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли "Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш жараёнида Республикамизнинг турли ҳудудларидан кўплаб ўқитувчилар томонидан баҳсли саволлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Тошкент шаҳридаги энг тажрибали Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида мазкур жараённи ташкил этувчи ишчи гуруҳнинг иш фаолиятини ташкил қилинди.
Хўш, аслида устамалар белгилаш бўйича ишчи гуруҳнинг иш жараёни қандай кечиши лозим?
🎞 Ушбу жараённи юқоридаги видеода тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.
☝️Изоҳ: Мазкур маҳорат дарси 2021-2022 ўқув йили якунлари бўйича (ўтган йили) тайёрланган, лекин ўзининг аҳамиятини йўқотмаган.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
❇️ Maktab bitiruvchilari uchun "Bitiruvchi" lentalarni tayyorlab beramiz.
✅ 20 xildan oshiq rangda
✅ Siz istagan yozuvlar bilan
✅ O'zbekiston bo'ylab yetkazib beramiz
✅ 20+ ta olganga dostavka tekin
💰 Narxlar:
✅ Lenta 25.000 sum
✅ Pagon 8.000 sum
✅ Qo‘ng‘iroqcha 5.000 sum
Eng ko'p beriladigan savollarga javoblar 👈
Batafsil malumot uchun:
Tg: @Egamnazar99
Tel: +998 99 978 54 54
Boshqa namunalarni ko'rish uchun bosing!
⚡️Инстаграмдан чиқиб қолган тўртлик
Таълимга қизиқмас, тўй қилар катта,
“Танировка мошин”, уй қилар катта.
Чойхона, гап-гаштак жойида, лекин
Фарзанд онгсиз вайнер, жоҳил ё латта.
❓Навоийда 10-синф ўқувчиси талабаликни нақд қилди. У 11-синфни ўқимаса бўладими?
Навбаҳор туманида мактабнинг 10-синф ўқувчиси 4 та фандан миллий сертификатни қўлга киритиб, давлат имтиҳонларидан олиш мумкин бўлган 189 баллни тўплади. Бу орқали у муддатидан олдин талаба бўлган. Ўқувчи энди мактабнинг 11-синфини ўқимасдан аттестат олиши ва ўқишни олийгоҳда давом эттириши мумкинми?
Белгиланган тартиб бўйича у ёки бу шаклда муддатидан олдин мактабни тугатиш имконсиз. Демак, 10-синфда талаба бўлган Ўктамжон Самандаров ҳам яна бир йил мактабда ўқийди.
⚡️Фарзанд – Сизники, унинг ҳуқуқлари эса ўзиники: болани мактабга юбормасликнинг қандай ҳуқуқий оқибатлари бор?
Қонунчиликда боланинг таълим олиш ҳуқуқи ва бу ҳуқуқни амалда рўёбга чиқариш борасида давлатнинг, шу жумладан ота-оналарнинг мажбуриятлари белгиланган. Фарзандини мактабга юбормаганларга қандай жавобгарлик бор? Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул? Hudud24.uz қуйида таълим олиш ҳуқуқи ва унга тўсқинлик қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумот беради.
1. Ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга
Конституциянинг 50-моддасига кўра, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.
77-моддада эса ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, деб белгиланган.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга кўра давлат боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим олишини кафолатлайди.
Демак, боланинг бепул таълим олишини давлат кафолатлаб, таъминлаб бермоқда. Ота-оналар эса боланинг ўз вақтида таълим олиши учун шароит яратиб бериши лозим.
2. Боланинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай меҳнат – мажбурий меҳнат деб баҳоланади
Конституциянинг 44-моддасига кўра, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланган.
Демак, ҳеч бир шахс боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиб, уни ишлатиши мумкин эмас. Яъни болани ўқиш вақтида турли ҳашарларга ёки бошқа ишларга жалб қилиш Конституция билан тақиқланган.
3. Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганишга ким масъул?
Дарс қолдирган болаларнинг муаммосини ўрганиш ва уни бартараф қилиш учун – мактаб, ҳокимлик, мактабгача ва мактаб таълими органлари ҳамда Миллий гвардия масъул.
Юқоридаги органлар болаларни дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориши ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриши керак.
❓Бу қандай бўлади?
Дарсга келмаётган бола билан индивидуал иш олиб борилади, ота-онаси мактабга чақиртирилади, зарурат бўлганида боланинг уйига борилади, хуллас, боланинг дарс қанташишини таъминлаш чораси кўрилади.
Бола дарсга ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс сабабли келмаётган бўлса, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.
4. Боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиш учун – ЖАВОБГАРЛИК бор
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик белгиланган.
✅Унга кўра қуйидагилар жавобгарликка сабаб бўлади:
➡️ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши – БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима;
➡️ юқоридаги ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса – БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима;
➡️ болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима;
➡️ таълим олишга тўсқинлик қилиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йилда такрор содир этилса – БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️16 ёшга тўлган битирувчиларнинг 23 минг (5,1%) нафари паспорт (ID карта) олмаган, улар тезроқ паспорт (ID карта) олиши керак
Маълумки, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини АБИТУР электрон дастурига киритиш талаб этилади.
❗️Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарурлигини эслатиб ўтамиз.
Бугунги кунга қадар жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 450 мингдан ортиқ ўқувчининг 16 ёшга тўлган 23 минг (5,1%) нафари паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган.
📚 Eng yangi maktab darsliklarining elektron varianti doimo yoningizda!
Darsga tayyorgarlik ko‘rish yoki o‘quvchilarga tavsiya berish uchun qog‘oz darsliklarni izlab yurish shart emas! Endi barcha sinflar uchun rasmiy elektron maktab darsliklari bitta joyda – @ELEKTRON_DARSLIKBOT telegram-botida!
➡️ Barcha sinflar va fanlar bo‘yicha to‘liq darsliklar;
➡️ Har doim qo‘l ostingizda, tez va qulay;
➡️ O‘quvchilar bilan osongina ulashish;
➡️ Eng muhimi bepul va sifatli formatda.
Darsliklarni izlab vaqt yo‘qotmang – @ELEKTRON_DARSLIKBOT orqali istalgan payt yuklab oling!
👉 @ELEKTRON_DARSLIKBOT
👉 @ELEKTRON_DARSLIKBOT
P.S.: Botni ota-onalar va o‘quvchilar guruhlariga ham ulashsangiz, savobga qolgan bo‘lasiz:))
#Эслатма
⚡️Эртадан барча ходимлар учун иш ва ўқувчилар ўқиш жараёнлари давом эттирилади
Бугун 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун кетма-кет 3 кунлик, 6 кунликлар учун 2 кунлик дам олиш тугайди.
Эртадан, яъни 1 апрель санасидан барча таълим муассасаларида дарс жараёнлари бошланади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Эртага, 31 март Рамазон Ҳайити муносабати билан кўчирилган дам олиш куни ҳисобланади:
✅❌ 29 март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
✅✅ 30 март (якшанба) —Рамазон ҳайити;
✅✅ 31 март (душанба) — Рамазон ҳайити муносабати билан 30 март кунидан кўчирилган барча учун дам олиш куни.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Ижтимоий тармоқларда my.gov.uz порталида қабул бошланди, деб берилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Қабул ҳали бошлангани йўқ
Ягона порталга кирганингиз билан ҳеч нарса қилолмайсиз барибир. Қабул бошланса, энг аввало Билимларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида бошланади.
Шунчаки, эрта тонгдан MyGovUz телеграм канали "бизда қабул бошланди" деб эълон бериб юборди ва бироздан кейин бу хабарини ўчиришди. Ҳозирда каналда бунақа хабар йўқ.
Менимча, Ягона портал мутахассислари 20 июнь кириши билан қабул бошланиб кетади, деб ўйлашгану, бу хабарни каналда чиқишини олдиндан режалаштириб қўйишган. Кейин қарашса, ҳали қабул бошланмаган экан, секингина хабарни ўчиришган. Жуда оптимист экан ўша мутахассислар, бизда ҳамма нарсани ўз вақтида бўлади, деб ўйлашибди:))
Ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиев
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Келаётган ўқув йилидан 1-синф ўқувчилари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилади
Жорий ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилади 1-синфлардаги информатика дарсини бошланғич синф ўқитувчилари ўқитади. Бунда улар А.Авлоний институти томонидан ташкилланадиган курсларда ўқиши ва тегишли сертификатга эга бўлиши керак бўлади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Расман: Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши мамлакатда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
✅ Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди, унга кўра барча ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити байрамида кетма-кет 5 кун дам оладиган бўлди:
➡️ 28 июнь, чоршанба (байрам куни);
➡️ 29 июнь, пайшанба (барча учун қўшимча дам олиш куни);
➡️ 30 июнь, жума (барча учун қўшимча дам олиш куни);
➡️ 1 июль, шанба (олти кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни);
➡️ 2 июль, якшанба (одатий дам олиш куни).
Хабар таҳрирланди...
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Президент мактаблари имтиҳонларининг 1-босқичи математика фанидан, 2-босқичи эса фикрлаш қобилиятини аниқлаш ва инглиз тилидан бўлади
❓ Президент мактабларига қайси синфга неча нафар ўқувчилар қабул қилинади?
✅ Президент мактабларига ҳар йили 2 та 5-синфга 24 нафар ўқувчилар қабул қилинади.
❓ Ўқувчи Республикадаги хоҳлаган Президент мактабига ҳужжат топшира оладими?
✅ Ҳужжатлар фақат номзод ўқиётган умумтаълим муассасаси жойлашган ҳудуд (вилоят)даги Президент мактабига топширилади.
❓ Президент мактабларига имтиҳонлар қайси фанлардан бўлиб ўтади?
✅ Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичи математика фанидан, 2-босқичи эса фикрлаш қобилиятини аниқлаш ва инглиз тилидан бўлиб ўтади.
☎️ Янада кўпроқ маълумотларни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Call-маркази: 1206 дан олишингиз мумкин.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
🎓Магистратура учун грант квоталар ҳам тасдиқланди
2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМлари магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квоталар тасдиқланди.
Бунда 84 та ОТМ учун грант асосида жами 8 минг 923 та квота ажратилган.
ЭСЛАТМА: магистратурага контрактга кирган БАРЧА хотин-қизларнинг шартнома тўловлари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
БАКАЛАВР учун давлат гранти квотаси 👉 БУ ЕРДА.
Маълумот учун: ушбу квоталар умумий қабул параметрлари ҳисобланади. Давлат қабул комиссияси ушбу квоталарни тиллар кесимида қайта тақсимлаб чиқади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
#Биласизми
⚡️Мазкур ўқув йилидан битирувчиларга шаҳодатномалар электрон тарзда берилади
Ҳукумат қарори (44–сон, 31.01.2023 й.) билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланган.
🔰 Низомга кўра, битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади:
▫️таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф);
▫️таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
▫️умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
▫️психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.
▶️ Шаҳодатнома ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилади.
📌 Буюртма бериш ва шаҳодатномани шакллантириш “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
🗓 Бунда ҳар йили 1 декабргача битирувчи ҳақида тегишли маълумотлар платформага киритилиб, буюртма шакллантирилади.
➡️ Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.
📁 Битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.
⚠️ Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йили якунидан “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
⚡️Аёл ўқитувчиларни калтаклаган зўравон ўқитувчи 1 йилу 6 ой муддатга қамалди
Шу йилнинг апрел ойида Сурхондарё вилоятидаги мактаблардан бирида аёл ўқитувчилар калтакланган эди.
16 июнь куни жиноят ишлари бўйича Узун туман судида Г. Т. (1988 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган, 31-сонли мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эълон қилинган ҳукмга кўра Г. Т. Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» банди билан айбли деб топилиб, жиноят оқибатида икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар қопланганлиги ҳамда уларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган ҳолда унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy
/channel/+hA2VoOC8CeQyNjgy