mittihaqiqatlar | Неотсортированное

Telegram-канал mittihaqiqatlar - Nodirabegim

2070

Adiba va tarjimon Nodirabegim Ibrohimovaning ijodiy kanali. @nodirabegim_bot

Подписаться на канал

Nodirabegim

Ўнинчи кун

Нажмиддин Эрматов

Шимолдан ховури яхлаб қайтди ел,
Умидвор чечаклар топмоқда завол.
Менинг дардим оғир,
Оғринмасдан кел,
Кузакдан кўнглини узмаган аёл.

Кафтимдан дон еган қушларим учди,
Илонлар шайланди этмоққа жоду.
Лек кўнгил дардисар,
Ҳамон саросар,
Ҳамон кафтим очиқ,
Қўлларинг қушку?..

Эртанга хотирдан тўн тўқиб сотган
Умидни зафтига олмоқда кузак.
Қўлларим қировга ботмасдан аввал,
Юрагим тинмасдан
Қўлингни узат.

Кузакдан кўнглини узмаган аёл.

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўққизинчи кун

Нажмиддин Эрматов

Sichqonlar g‘ajigan manavi varaq,
Irgada namiqqan hijron daftari.
So‘zlar qochib ketgan tushovin uzib,
Yozuvlar kimnidir ketgan axtarib.

Izlama,  yot et.

Ko‘zingda suv tutgin qoshingga borsa,
Avaylab oq qog‘oz aylagin xozir.
Men kirgan tushlarni unutgan suluv,
Men ko‘rgan so‘zlarni olsang-chi yozib...

So‘nggi bor shod et.

Bolangday erkalab o‘qigin bir-bir,
Tushlaring ko‘rsatib tursin ko‘zlaring.
Sichqonga yedirma,  irgaga otma,
Amallab tushovin uzgan so‘zlarni.

Hech yo‘qsa,  yod et.

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўққизинчи кун

Мафтуна Умрзоқова

Ўқиш: https://telegra.ph/Kichkina-04-18-2

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўққизинчи кун

Башорат Отажонова

***
Соялар узайган настарин тусда
Ковакларга сингиб кетган товушлар
Яккам-дуккам шом гулларининг 
Таранг япроғида титрaйди ғусса
(Уйғонади ёп-ёруғ тушлар)

Оқшом қуюқлашар
Ой нури ўсар
Боғлар шовурида улғаяр тилсим
Aсрларни ҳатлаб Ерга юзланар
Лайлатулқадрдай муаззам қисса
(Не ҳоллар яширин
ким билсин)

Тўрт томоним яна ғамдан иборат
Оҳанглар яралар
Олам сархушдир
Қанот ёйиб парвоз қилганим сари
Ичимга нурайди кўҳна иморат
(Қанотлари чарчайди қушнинг)

Кейин най хиргойи бошлайди қадим
“Бир ман бордир манда
мандан ичкари”*
Шамоллар эсадир
Ёмғирлар ёғадир,
Сабоҳлар отгайдир бир надим
(Вақт измида тугайди бари)

*Юнус Эмро сатри

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўққизинчи кун


Манзура Абдуллаева

Менинг осмоним қора
Кетиб борар оҳ чекиб.
Излаб юрар қуёшни
Кўксига умид экиб.

Қоралик - қисмат, ёзуқ
Кўнгил шу учун ярим.
Тўкилмоқ истар ҳар он
Кўзимдан ёмғирларим

Унда унмас юлдузлар
Бир бор этмаслар ҳавас
Юрмоқ, югурмоқ қийин
Тез-тез бўғилар нафас.

Менинг осмоним қора
Сеникидек  ёрқинмас
Сеникидек шодону
Сеникидек ожизмас...

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Башорат Отажонова

***
("Йиғини болаларингдан кўпроқ
яхши кўрасан...")

яна йиғлаяпман...
сўрама сабабин
баъзи йиғилар сабабсиз бўлар
шунчаки йиғлашни истайсан
куннинг қайсидир қисмида тўсатдан қўнғироғингни кута бошлаганим каби
(сен вақтни бой берасан,                                                                                                                                                                                                                                                     исминг кўринган маҳал                                                                                                             мен тарк этган бўламан ул вазиятни)
ва ё бармоғингга лаб босиб                                                                                                        меҳримни изҳор қилмоқ истаганимдек
(аслида ўша истак маҳали бунинг иложи бўлмас,
илож келса наилож лаб босаман бармоқларингга)                                                                                                                                                                                      
яна йиғлаяпман...
баъзан туйғуларни изоҳлаб беролмайсан тил билан,
ҳолат билан,
англашинг учун мен бўлишинг керак                                                                              етар
эҳтимол сочимни силаган эпкин нафасидан
эҳтимол кўзимга бостириб кирган хира ёғдудан
эҳтимол бир овоз таъсиридан
эҳтимол хотира                                                                                                        эҳтимол хаёл                                                                                                              ёхуд шунчаки
қаерлардадир адашиб юрган мен борлигига ўкиниб
                                                                                                                                           яна йиғлаяпман...
сўрама сабабин                                                                                               Сафияни ранжитганим тўғриламоқ истайман                                                              гарчи вақтни қайтаролмам                                                                                                         
табиийки, бу фурсатни ўтказаётир қайсидир дарсда
ўқитувчининг зардали овозидан чўчиб, ўксиниб
ишончи сўниб ҳайратларга
уйга боргач кетиб бўлган журъатни чақириб ололмайман барибир                                                                                                  Робиянинг озғин қўлларига, оёқларига эзилиб қарайман
эркалагим келар, силагим келар меҳр-ла сочларин
у қўнғироқ қилса,
қўнғироқдек овози бўлар меҳримни
кўнглимга оғир келар баъзи туйғулар

йиғлаб олишимга изн бер
ҳис қилмаган
туйғуларингни сўрама сабабин

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Мадина Норчаева

* * *

Мусичалар райҳон экиб кафтимга,
Майсадек унганда қабоғимда дард.
Кўнгил ойналари қачондир синган
Бир дўст учраганди, йўлимда бебахт
(Мен унга қайғудош бўлмаган эдим).

Уфқ денгизида чайқалган кема
Изҳор йўллаганда тўлқин қатида.
Энг тоза ҳисларнинг шивирин сезмай,
Эргашдим ўзга бир орзу ортидан
(Унда ўн саккизга тўлмаган эдим).

Бугун кўзимизда довул тинчиган,
Қумғондек қайнайди, бир кечмиш сокин.
Қалдирғочдек учиб олам синчида
Безовта руҳимга қураяпман ин.
(Бир дилда яшашга кўнмаган эдим).

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Хуршид Абдурашид


ҲАЁТ ТАШБЕҲИ

Изтироб ва соғинч ҳаққи яшаш кайфдир!
(Шодмонқул Салом)


Ҳаёт бу урҳо-ур, худди кўпкари
Маррани ўйлаган бўлолмас ғолиб.
Таваккал от сурса, ким манзил сари,
Улоқ уникидир, кетгайдир олиб.

Зиммада бир бурч бор, келмасин малол,
Ғирромлар мағлубдир. Мардники ҳалол.

Ҳаёт бу кинодир. Бари аралаш,
Дам кулги улашар, дам қайғулидир.
Кўнгилни сал ғамга айламагин ғаш,
Ижобий қаҳрамон енгар барибир.

Сувда кеманг бўлсин, кўкда қанотинг,
Илло, ижобийга тўлсин ҳаётинг.

Ҳаёт бу китобдир, бир бор ўқилар,
Такрор ўқимоққа имконимиз йўқ.
Ҳамма ўз китобин ёзмоққа келар,
Ростимиз садоға, ёлғонимиз йўқ.

Биламиз, маънили китоблар-ку оз,
Улардан олгаймиз доим иқтибос.

Ҳаёт бу йўл эрур, кўҳна ўхшатиш,
Юрамиз, чарчаймиз, нафас ростлаймиз.
Гоҳ яёв кетамиз, манзил Кунботиш,
Ўйдим-чуқурини бир кун созлаймиз.

Яйраб юрсак эди - шу истак битта,
Ютиб чиққан каби Опен бюжетда.

Кунлар, ойлар ўтар, турфа-турфадир,
Кеча куз, бугун қиш, эртага баҳор.
Ҳаёт бу Қодир Зот берган туҳфадир,
Ҳар кимнинг совғаси, зотан, бебаҳо.

Совға қуллуқ бўлсин, одам боласи,
Юз ёруғ, йўлимиз оқдир, ё насиб!

Шеърим поёнида андак узрим бор,
Бу жўн сатрларга сўраманг бадал.
Ҳар оннинг қиймати, дўстлар, бемиқдор,
"Асрлар тақдири лаҳзаларда ҳал".*

Қадрин билмаганга ҳаёт сўзи ҳайф,
Бу ҳам худди носнинг кайфидай бир кайф.

-------
* Ғафур Ғулом сатри

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Манзура Абдуллаева

Ўқиш: https://telegra.ph/%D0%8E%D2%92IRI-04-17

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Мадина Норчаева

Аёл

Аввал мактуб ёздим алангаларга
Қуш боққандек боқдим
Ичимда ўтни.
Ҳар тонг бир сабримни кузатдим жангга
Тўқиб сочларимдан олтин совутни.
Сўнг арғимчоқ осдим
Кўҳна дун шоҳи
Қисирлаб синмади, учавердим хуш.
Жонимга чанг солган турмуш қийноғи
Тунлари ҳаловат ваъда қилган туш.
Битмас
Топмай туриб бари ниҳоя
Толиққан руҳимга ҳар туйнук - нажот.
Қуш боққандек боқдим
Ичимда ўтни
Не учун ҳеч ёниб кетмайсан ҳаёт?

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Нажмиддин Эрматов

Xayol bu ozodlik!
Bizga xayol berilgan.
Yo‘qsa,
Hayotning quchog‘ida,
Hayotning qiynog‘ida,
Hayotning tuzog‘ida
Kuyib ketar edik,
Bizsiz qolar edi bu zamin.

Qanot bu ozodlik!
Bizga u berilmagan.
Yo‘qsa,
Hayotning quchog‘idan,
Hayotning qiynog‘idan,
Hayotning tuzog‘idan
Uchib ketar edik,
Bizsiz qolar edi bu zamin...

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Мафтуна Умрзоқова

5-қисм (якун)

Ўқиш: https://telegra.ph/Gunohbirinchi-isming-ayol-04-16

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Манзура Абдуллаева

Ўқиш: https://telegra.ph/Ona-08-02

Читать полностью…

Nodirabegim

Олтинчи кун

Мадина Норчаева

Ўқиш: https://telegra.ph/Bozordagi-bolalik-04-15

Читать полностью…

Nodirabegim

Олтинчи кун

Мафтуна Умрзоқова

4-қисм

Ўқиш: https://telegra.ph/Gunoh-birinchi-isming-ayol-04-15

Читать полностью…

Nodirabegim

7 ижодкор. 21 кун - ижодий марафони иштирокчилари учун Anorbooks нашриёти сара китобларини туҳфа қилди. Эътибор учун Ҳусан Мақсуд ва Суҳроб Зиёга ташаккур!

п.с. хомийлар учун очиқмиз )


@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўққизинчи кун

Хуршид Абдурашид

УЧИБ БОРАЁТГАН МАКТУБ

Қиз сўнгги мактубин ёзди, ўчирди,
Уни жим кузатиб турар эди тун.
Улгурсин дер эди... Шўрлик улгурсин...
Кўз ёшлар этди сўнг мактубни якун.

"Севги ўткинчидир, ўтдию кетди",
Пичирлар лаблари такрору такрор.
Кўз ёшлар ғамини хийла аритди,
Мактубни йўллашга киришди дилдор.

Хатни олиб учди тонгда кабутар,
Манзил олис эмас, яқин ҳам эмас.
Бир соғинч карвони бу йўлдан ўтар,
Бир бахт учиб борар ва қайтиб келмас. 

Қиз тушлар кўради ўшандан буён,
Икки қаноти бор оппоқ номани.
Таниш бармоқларга етиб борган он,
Уйғониб кетади, зир қақшаб тани.

Соғинч дарвозаси ланг очиқ турар,
У томон жарликдир, чуқур ва тубсиз.
Кўкда сон-саноқсиз дайди кабутар,
Учиб ўтар, аммо бари мактубсиз.

"Нега ёздим ўзи? Қайси жин урди?
Кетсак бўларди-ку хайрлашмай ҳам".
Қиз ўзин ҳар оқшом шундай койирди
Сўнг уйқу қалбига қўярди малҳам.

Йигит у мактубни олган эҳтимол,
Ўқиб ҳам кўргандир, алам туйгандир.
Балки, видо сўзи келгандир малол,
Ё сассиз, индамай кулиб қўйгандир.

Ошиқлар кўнглидай тордир бу дунё,
Ҳамма воқеъ сиғган, висол сиғмаган.
Манзилга етмаган мактуб кўп, аммо
Хатлар бор... ҳеч қачон юборилмаган.

Қиз жавоб кутаркан, кун ўтган сари
Кутиш умрига ҳам мазмун бахш этди.
Пичирлаб қўярди аммо лаблари,
"Севги ўткинчидир, ўтдию кетди..."

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўққизинчи кун

Байрам Али

ўқиш: https://telegra.ph/YAHSHILIK-vo%D2%9Beot-04-18-3

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўққизинчи кун

Мадина Норчаева

* * *

Бизни қай куйга Мавло
Эш бўлсин деб яратди.
Бир бордекман,
Бир йўқдек.
Аҳволимиз саробдек.
Тушинг бўлсам унутгин,
Ўнгинг бўлсам
Борсан де.
О, шунда ҳар недурман,
Лек чинга эвриламан.

Вужуд ҳориган чоғда
Руҳга ўзга тан борми?
Ўзинг билан савашдек
Кечган узоқ жанг борми?
Тирноқларим кўчириб,
Парларимни юлганча.
Қайта яшай бошлаган
Лочинга эвриламан.

Ойнинг тўлин юзига
Қаро сочларим чачвон.
Кўнглим - оҳу,
Шоҳ Баҳром
Теграмда тортар камон.
Ғариб холимдан куйиб
Шарҳ этгунча Дилором.
Остонангга бош қўйган
Мажнунга эвриламан.

Читать полностью…

Nodirabegim

Рассом Жама Адиловнинг "Фил учун эшик" кўргазмасида

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Нажмиддин Эрматов

Ertaga boshqacha bo‘ladi bari,
Bir ajib farmoyish aytar aytarman.
Paxsa devorlarga shiorlar emas,
Gul ilib chiqadi bahor qaytadan.

Shunday ko‘piradi ertaning yodi,
Shunday ko‘rinadi qirovda chaman.
Lek takror ertani erta(k)ga otib,
Bugunni yashatar yana qaytadan...

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Мафтуна Умрзоқова

Ўқиш: https://telegra.ph/%D2%B2ech-narsa-04-17

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Байрам Али

САРОБ

Минг йиллардан бери излаган самовий хилқатни топгандай эди. Унинг мусаффо ва фусункор кўзлари, асов тўлқиндай белларигача оқиб тушган сержило сочлари, беқиёс гўзаллик уфуриб турган илоҳий, баркамол вужудидан кўз узолмай қолди.
− Ойқиз.., − дея шивирлади, беихтиёр.
Аммо у бирдан ҳаракатга тушди, йигит яна озгина довдираса, ундан буткул айриладигандай эди.
− Ойқиз... − шошиб интилди изидан. − Тўхта, Ойқиз...
Йигит ҳовлиқиб бепарво елкалар, серзарда тирсакларга туртинар, ориқ-семиз оёқларга тойинар, у эса яқинлашаётганга эмас, аксинча, силкиниб-силкиниб тобора олислашиб бораётганга ўхшарди.
− Бир зумга... Бир зумга шошмагин, Ойқиз... − бозор гавжумлигини ёриб янада илдамроқ юришга интилди. Ниҳоят яқинлашди. Уч қадам, икки... Озгина қолди. Наҳотки етишса?..
− Ойқиз...
− Нима гап?! − ўгирилиб қаради, шунда уни елкасига ортиб олган рассом. − Олмоқчимисиз? Нечпулга?!

Читать полностью…

Nodirabegim

#art_sayohat

18-aprel soat 15:00da HLMRDV galleryda Jamshid Adilovning "Fil uchun eshik" nomli yangi ko'rgazmasiga kichik ekskursiya tashkil qilyapman.
Ekskursiya davomida rassom bilan ham uchrashuv-suhbat tashkil etiladi. Eksursiyada ishtirok etishni istovchilar telegramdan @Poegma ga xabar qoldiringlar.

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Башорат Отажонова

Бу яшил боғларда дарахтлар ҳорғин,
Гуллар беиштиёқ, ранглар нотугал.
Мезон шамоллари қадимий ғор ё
Совуқ даралардан қайтган бемаҳал.

Чақмоқлар чақнайди, шакллар бешашт,
Юлдузлар сўнгандир, ой - мис тоғора.
Қуёш асир тушган, ҳаво қонталаш,
Осмон ўзи билан ўзи овора.

Бу яшил боғларда майсалар дардманд,
Митти гиёҳларнинг қони увишган.
Оҳанглар тўқийди тонгдан шом қадар
Дидсизлик бобида мукаммал қушлар.

Куч бер дарахтларга, ранг ичсин гуллар,
Шамолларни қама яна ғорларга.
Чақмоқлар чақнасин, чанқоқ дилларни
Оби раҳмат бўлиб ювсин ёмғирлар.

Юлдузларни қада осмонга,
Ойни ўзлигига қайтар,
Қуёшни қутқар -
Боғларда бошланмай қиёмат қойим,
Митти гиёҳларни қаро ер ютмай.

Қушлар ҳалқумини зам-зам билан чай,
Бу боғлар - абадий ям-яшил Ватан.
Худойим, Шоирлар Сўзга енгилмай
Бир мавсум юборгил уйғотадиган.

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Хуршид Абдурашид

ЧИҚИШ ЭШИГИ ҚАНИ? (охири)

Ўқишhttps://telegra.ph/CHI%D2%9AISH-EHSHIGI-%D2%9AANI-04-16

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Байрам Али

Ўқиш: https://telegra.ph/EHNG-YOMON-KUTUBHONACHI-04-16-2

Читать полностью…

Nodirabegim

Олтинчи кун

Хуршид Абдурашид

ХОНИМ ВА СУВАРАК (охири)

Ўқиш:  https://telegra.ph/HONIM-VA-SUVARAK-04-15

Читать полностью…

Nodirabegim

Олтинчи кун

Башорат Отажонова

Туш эди руҳим,
Мовий денгизларнинг ёруғ зулматидан топгандим паноҳ.
Не-не Юнусларни ютган балиқлардан
тинглардим ҳикоя.
У ерда Вақт йўқ эди,
У ерда аҳамиятсиз эди ранглар,
У ерда жинс тушунчаси,
Таҳқир,
Хўрлик,
Ўлим тушунчаси яралмаган эди.
У ерда денгизни кўрмас эдим,
Мени кўрарди денгиз
Ки мен туш эдим.
Бир кун чайқалди сув.
Қиссалардан гўзалроқ рангни кўрдим -
Мовий эди Олам.
Титрадим.
Шундан бери таъбир излаб юраман ўзимга.
Қудуқлар қуриган,
қайноқ-қайноқ шамоллар қамалган қудуқларга
тўкаман денгизларни.
Эр Замондан,
Аёл Эрдан,
Бола Аёлдан,
Ўйинлар Боладан зада замонларни.
Ҳазрати Юсуфнинг қонли кўйлаги бор,
ўзи йўқ.
Ҳаммаёқ қон рангида,
қон иси тутган ҳар ерни.
Шундан бери таъбири ўнг келмас тушларнинг.


Қуш эди руҳим.
Муҳожир эди ложувард кўнглим
Яшил боғларда.
Яшил тушларни териб ер эдим.
Шаффоф изтиробларни,
Улғаймаган қайғуларни териб ер эдим кўнгиллардан.
У боғларда Гуноҳ тушунчаси йўқ эди.
Таъқиқ йўқ эди.
Ғам ва Кулгу оға-ини,
Ҳасрат ва Дийдор опа-сингил эди.
Қуш эдим фақат.
Бир оқшом най овозин эшитдим,
Миллион йиллик масофада эзиларди бир манзил,
Эшиларди бир Куй.
Сархуш бўлдим.
Оҳанг ютдим.
Шундан бери мени англамадилар.
Ичим тўла куй
ҳаво қатламларин титиб изладим сўзлашга Кўнгил.
Бир яшил асога ғамгин термулар Олам шундан бери,
Ҳазрати Сулаймон уйғонмас.


Туш ва Қуш бирлашди.


Энди Шоирман.
Бир жуссага қамалдим.
Истасам Вақтга бўйсунаман
Истасам чиқаман Вақтнинг измидан.
Сайр этиб юраман денгизларнинг ёп-ёруғ зулматларида.
Рангсиз ҳам маъноли лаҳзаларда яшараман,
Вақтга айланаман.
Балиқлар тушидан ўзимни излайман.
Оламлар чегарасин кесиб ўтар қанотларим.
Ложувард ҳислар тўкилар.
Оҳанглардан ўсар парвозим.
Ям-яшил асолар - ям-яшил ўрмон,
Тинглайдилар мени файласуф дарахтлар.
Энди ўзимни англатиш учун фақат сўз излайман.
Тинмай парвоз қиламан аъйн, шин, 
қоф аро.

Читать полностью…

Nodirabegim

Олтинчи кун

Байрам Али

СЕНИНГ УЧУН ЯШАГИМ КЕЛАР

Кимимлигинг жавобсиз савол,
Ёдинг тинмай қонимда кезар.
Сенсиз яшаш келса-да малол,
Сенинг учун яшагим келар.

Хотиралар юзимни ёпар
Пушаймоннинг барглари билан.
Қачон ўзим ўзимни топар,
Ўйнинг тубсиз жарликларидан?

Зулматларга итқитилди ер,
Тўрт фаслнинг қўлидан учиб.
Йиғлайинми, айтгин, айтавер,
Изинг тушган тупроқни қучиб.

Олис йўллар, шафқатсиз, ҳайҳот,
Сенга етмай сўнар сўзларим.
Вужудидан қон сизган фарёд,
Сочаяпти менинг кўзларим.

Кимимлигинг жавобсиз савол,
Ёдинг тинмай қонимда кезар.
Ўз ёрини севгувчи аёл,
Сенинг учун яшагим келар...

Читать полностью…
Подписаться на канал