Иккинчи кун
Башорат Отажонова
***
Шаҳринисога
Ҳали тун чўкмади, кундуз навқирон,
Ҳали етилмади япроқларда ранг.
Қушлар ҳалқумида илдиз ёяр дон,
Гуллай бошлар агар уйғонсанг.
Ҳали тушларингга тўш урмади сув,
Ҳали балиқларга тушмади пайғом.
Юсуфнинг кўзида ухлаган сулув,
Дунё қалқиб турган жом.
Ҳали шамолларнинг шиддати сустдир,
Ҳали қушқўнмаслар қўнмас қошингга.
Уйғон, юрагингда қизил гул ўстир,
Гулламоқ ярашар сенинг ёшингда.
Ҳали туйғуларга сачрамади ғам
Ҳали ишқ ҳақида айтилмади Сўз.
Сочингга кўмилиб ётган тоғларда
Бир куйни уйғотар чанқовуз.
Ҳали тун чўкмади, қуёш - доира,
Ҳали илғамади борлигингни вақт.
(Уйғон,
Сўлим тушларингни соч юлдузларга,
Қизил гулни суғор шудринглар билан,
Ранглар етилмоқда, шамол қўзғалди,
Олам маст бўлмоқда қушлар сайраса)
Мана, шеър, ҳар ёғинг мўжиза, қара,
Югур, кутиб туролмайди Бахт.
@mittihaqiqatlar
Биринчи кун
Хуршид Абдурашид
Чиқиш эшиги қани?
Ўқиш: https://telegra.ph/CHI%D2%9AISH-EHSHIGI-%D2%9AANI-04-10
Биринчи кун
Нажмиддин Эрматов
Кетказиб ёр қошимдан,
Ва илҳақ қарошимдан,
Гул ундириб ёшимдан,
Менга бу бўстон десам,
Тупроғи сенга дерлар.
Сафарим соғинч сайри,
Ҳар қадам ҳижрон сайди,
Андалиб, тинмай сайра,
Ишқдир ер-осмон десам,
Қийноғи сенга дерлар.
Ахир қуёш ёр томон,
Ғам мен, бардош ёр томон,
Кўнгил бебош ёр томон,
Менга зимистон десам,
Нарёғи сенга дерлар.
Етмагай қўл узатсам,
Қайтмагай йўл тузатсам,
Қудуқдай жим кузатсам,
Не керак гунг жон десам?
Ол, оҳи сенга дерлар.
Талхдир қисмат ройиши,
Баттар дардга бойиши—
Зарурмикин қолишим?
Менга бу осон десам,
Гуноҳи сенга дерлар...
10.04.2023
@mittihaqiqatlar
Биринчи кун.
Башорат Отажонова
...ва сенга енгилдим (минг йил илгари)
Тўрт томоним, яна Еру Кўк – жоду.
Гўё мен ҳайратдан яралганману
Тушларига кўмган етмиш минг оҳу
Лол Машриқ, лол Мағриб.
Мен сенга енгилдим яна неча бор
Кўзларингда фусун, бармоғинг – афсун
Чилдирмадай чалдинг ҳавони, маҳзун
Борлигим, йўқлиғим топмади якун
Бозор олам – мозор.
Мен сенга енгилдим, кунлар куйдирги,
Кечалар ёришди, олам увишди.
Изтиробга мойил кўнглимни ғашлаб
Номаълум тарафга кўчдилар қушлар.
Мавсумлар – уйдирма.
Мен сенга енгилдим, тўздим, йиғилдим:
Тошларни тарошлаб сув қилди Худо
Ҳали бирор қалам ёзмаган китоб -
Муҳаббат – энг сўлим ихтиро
Ва хуштаъм йиғидир.
Мен сенга енгилдим ва енгил тортдим
Ва ниҳоят тинди кўҳна хархаша
Яшайманми десам одамга ўхшаб
Юрагим Осмону Ердан муҳташам,
Мавжуд ҳам эмасман ортиқ.
@mittihaqiqatlar
7 ижодкор. 21 кун — ижодий марафони иштирокчиси
Манзура Абдуллаева — 1994 йил 30 октябрда Наманган вилоятида туғилган. "Ўхшашимни топмассиз асло", "Умид тугиб келдим дунёга", "Сизни учратмагунча", "Қуёш эртага қайтар", "Қумғон", "Болакўз", "Хонзодабегим" номли китоблари нашр этилган. "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" ва Навоий номидаги Давлат стипендианти. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ҳозирда Наманган давлат университетининг докторантура босқичида таҳсил олмоқда.
@mittihaqiqatlar
7 ижодкор. 21 кун — ижодий марафони иштирокчиси
Мафтуна Умрзоқова - 1998 йил Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Қорақалпоқ давлат университети филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили факултети талабаси.
@mittihaqiqatlar
7 ижодкор. 21 кун — ижодий марафони иштирокчиси
Мадина Норчаева — 1995 йил Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини санъатшунослик йўналишини тамомлаган. Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. "Кафтдаги йўл", "Қумару" номли шеърий китоблари чоп этилган.
@mittihaqiqatlar
7 ижодкор. 21 кун — ижодий марафони иштирокчиси
Башорат Отажонова — Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган. ЎзДЖТУ ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида таҳсил олган. "Кумуш ёғдулар" номли шеърий китоби чоп этилган. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Айни пайтда "Янги Ўзбекистон" газетасида ишайди.
@mittihaqiqatlar
A couple of poems by Tillaniso, a young poetess from the Central Asian nation.
Translated by Nodirabegim
Read: https://sindhcourier.com/you-come-to-the-lake-a-bouquet-of-poems-from-uzbekistan/?fbclid=IwAR0yVEoobQJRGfy1SsFHZq6k3sf4iI2OpUbgBU5FgWPbDvTn_rHj7M5WZdg
Ўз вақтида кетиш керак
ёқимсиз ишхонангдан
зериккан ижара уйингдан
сени ортиқ кутмас севгилингдан
тушунмас дўстларингдан
қадри йўқ сўзларингдан
ўлган ҳисларингдан
ва ўзингдан
кетиш керак.
Кечишлар кучли қилади
кетишлар йўл очади
кечишлар изтиробдир
кетишлар сурур.
Қирқ йил
диққанафас ишхонада
соғинилмас бошпанада
кўнгил суймас инсон билан
ҳеч нимани
ўзгартирмай яшовчилар
«вафодор» номли қўрқоқлардир.
Кеч бўлмасдан кетиш керак
энг авжида
безмай туриб
сўнмай туриб
ўлмай туриб
бирозгина соғинч билан
кетиш керак.
Аниф
@mittihaqiqatlar
Ҳозиргина Нодирабегим Иброҳимованинг янги ҳикоясини ўқиб чиқдим. Охирги пайт фақат романлар мутолааси билан бўлиб ҳикоя берадиган завқни унутиб қўйишимга оз қолган экан. Ҳикоянинг номи: "Чоршанба учун кўйлак". Дарров одамни ўзига жалб қилади. Беихтиёр Aндреа Моруанинг "Чоршанба учун бинафшалар" асари хаёлингизга келади. Ҳикоя биз соғинган туйғулар ва кечинмалардан сўзлайди. Бирор нимага қаттиқ боғланиш, ўрганиб қолиш туйғуси бошқа ҳислардан анча кучли агар билсангиз. Маълум вақт оралиғида такрорланиб келган воқеа, ҳодиса ёки бошқа нимадир тўсатдан тўхтаб қолса, ёхуд йўқ бўлиб қолса, нафас олишингиз ҳам тўхтагандек бўлади гўё. Юрагингиз аввал кўксингизга сиғмай ура бошлайди, кейин ғижимловчи оғриқни пайдо қилади. Оқибат умидларингиз сўнаётганини ҳис қиласиз, чунки сиз айнан ўша лаҳзаларда яшардингиз, сиз учун бошқа вақтнинг заррача аҳамияти йўқ, ҳаётингиз мазмуни айнан ўша кундан, ўша дақиқалардан иборат эди, қолган вақт эса шунчаки маиший муаммолар ичида худди роботдек ҳаракат қилиш билан ўтарди. Сариқ гулли, одми кўйлак кийган аёлнинг исми ҳам берилмаган, аслида исмнинг ҳам аҳамияти йўқ, чунки у мен ёки сиз бўлишингиз ҳам мумкин, кўпчиликнинг бошидан айнан шу жараён бир марта бўлса-да ўтган бўлиши аниқ. Бу ҳаётда яшаш учун ўзингизга кичик бир сабаб топмасангиз бўлмайди, атрофингиздагиларга сабр қилиш, кунига саккиз соат ишлаш, уй ва рўзғор ташвишларидан бироз бўлса-да чекинишингизга сабаб бўладиган нимадирингиз бўлсин, акс ҳолда ҳаётдан баҳра ололмайсиз, умрингизнинг бари бошқалар учун сарф бўлиб кетади. Ҳикоянинг охири даҳшат. Менимча ҳар ким ўзига ҳар хил хулоса чиқариб олади. Нодира опанинг мистик йўналишдаги асарлари ва таржималарини ўқиганимдан дастлаб бу мистик якун деган хулосага келдим. Кейин эса бирма-бир депрессив хулосалар пайдо бўла бошлади: аёлнинг ўрнини бошқа биров эгаллаганлиги, ҳеч қандай муносабат абадий эмаслиги, эркакнинг хиёнаткорлиги, забт этиб бўлинган чўққига қайта чиқишнинг маъносизлиги... яхшиси ўзингиз ҳам ўқиб чиқиб хулоса қилинг.
Читать полностью…Мени қутқар.
Бир чиркин ҳаётдан, гўзал ёлғондан,
Ҳар кеча дайдиган бир телба руҳман.
Кўнгил кенгликларга сиғмаган, аммо
Фақат сен биласан – мен асли йўқман.
Йўқман.
Вужудим – Худонинг бир омонати,
Омонат шаҳватлар ичра саросар.
Ва сенга боғланган яна бир ип бор,
Жоним узилганда беради хабар.
Хабар бер.
Қандай яшаш мумкин, ишқсиз ва сенсиз,
Ҳар куни бир лаззат келар бостириб.
Ўттизга кирганда йўқотганим сен,
Топганим ҳам ўзинг ўттизга кириб.
Ўттиз.
Тақвим айланади қайта ва қайта,
Саргардон, бемажол ва дайди умр.
Мен ўзимга келиб олгунимча то
Ўлик шеър чиқади руҳимдан бир-бир.
Ўлик шеър.
Бир кабир, бир мағрур даъводан баланд,
Ҳаёт – моҳиятни қолмаган сақлаб.
Қутқар мени бундай чиркин ҳаётдан
Ё мени рад қилгин кўзимга қараб.
Рад қилгин.
Бир замон топталган имконлар ҳаққи,
Оёқости бўлган ишқ ҳаққин тўлдир.
Ё мени қутқаргин баридан кечиб
Ёки кел, пойингга бош қўяй, ўлдир.
Дадахон Муҳаммадиев
@mittihaqiqatlar
#kitob
#taqdimot
#audiochat
Barcha kitob ixlosmandlarini onlayn kitob taqdimotiga taklif qilamiz! 📣
Ushbu onlayn taqdimotda O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zolari, yozuvchi, tarjimon va muharrirlar Nodirabegim Ibrohimova, Alisher Fayzullayev, Mirzohid Muzaffar, Azizbek Norov, Rahmat Bobojon, Nodirbek Yo'ldosh, Iroda Xolbekova va boshqa ijodkorlar ishtirok etadi.
Suhbat: "Atirgul o'g'risi" kitobi taqdimoti
Vaqti: 4-aprel, seshanba soat 21:00
Suhbat manzili: @Ilm_nur_kutubxonasi
Audiochat davomida adabiyot, ijod, tarjimachilik haqidagi turfa mavzularda suhbatlar bo'lib o'tadi. 🔥
📌 Barchangizni ushbu ilm majlisida kutib qolamiz!
📱 @Ilm_nur_kutubxonasi
Жон Худо, мени қушга айлантириб қўй. Шунда узоқларга учиб кетардим. Бу ерлардан жуда жуда узоқларга.
"Форрест Гамп"даги Жейн тилидан
@mittihaqiqatlar
Биринчи кун
Мадина Норчаева
Тунга эргашолсанг,
Чекинса қўрқув
Зулмат суянганча ишқ - асосига
Узоқ йўл бошласа
Шивирласангу
Розиман, деёлсанг Ҳақ жазосига.
Эргашсанг,
О, гарчи манглайи қаро
Юлдуз сепиб турса жароҳатингга.
Илғасанг бу сарсон оламлар аро
Етмоғинг мушкулдир ҳаловатингга.
Сўнг кетсанг
Кечанинг тутиб баридан
Билмам, ким бу қисса поёнин билар.
Ахир қушлар қайтар,
Қайтар фасллар,
Кетганлар хунини келганлар тўлар?
Барибир эргашсанг
Журъатинг етиб
Томирларинг - кишан узиб чиққани.
Англарлар, қачондир зулмат оламга
сенинг кўзларингдан сизиб чиққанин...
@mittihaqiqatlar
Биринчи кун.
Мафтуна Умрзоқова
Ўқиш: https://telegra.ph/Gunoh-birinchi-isming-ayol-04-09
7 ижодкор. 21 кун — ижодий марафони иштирокчиси
Нажмиддин Эрматов — 1993 йил Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган. ЎзМУ журналистика факультетини тугатган. "Бўзла энди, бўзтўрғай" номли шеърий китоби нашр этилган. Айни пайтда "Ўзбекистон тарихи" телеканалида ишлайди.
@mittihaqiqatlar
7 ижодкор. 21 кун — ижодий марафони иштирокчиси
Хуршид Абдурашид — 1995 йил Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида таҳсил олган. "Ўша мен эдим", "Фақат у қолди" шеърий китоблари чоп этилган. Айни пайтда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида ишлайди.
@mittihaqiqatlar
7 ижодкор. 21 кун — ижодий марафони иштирокчиси
Байрам АЛИ — 1991 йил Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. Ҳикоя ва қиссалари республика нашрларида чоп қилиниб келинади. Бир нечта ҳикоялари асосида телекўрсатув ва бадиий фильмлар суратга олинган. “Болангман, дунё”, “Куз ёмғирлари” каби насрий китоблар муаллифи. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
@mittihaqiqatlar
Янги лойиҳа: 7 ижодкор. 21 кун — ижодий марафони 🔥🔥🔥
Старт: 10 апрел
Финиш: 30 апрел
Иштирокчилар:
Башорат Отажонова
Байрам Али
Мадина Норчаева
Хуршид Абдурашид
Мафтуна Умрзоқова
Нажмиддин Эрматов
Манзура Абдуллаева
Ижодий марафон иштирокчилари ҳар куни эътиборингизга янги ижодий намунасини тақдим этадилар. Йигирма биринчи кунгача етиб бора олган ижодкорлар ғолиб саналади.
Иштирокчиларнинг шеър ва ҳикояларини мутолаа қилиб, фикрларингизни қолдириб боришингизни сўраймиз. Ижодкорларимизга эса куч-қувват ва илҳом!
Лойиҳа бўлиб ўтадиган канал: @mittihaqiqatlar
Бизни никоҳ узуклар вазни
олиб келар ҳар кеча уйга...
Бир ёстиққа бош қўйсак-да,
ҳеч
бирлашмайди орзуларимиз.
Гўёки бир танга юзининг
терс юзига яқинлигидек
биз олисмиз бир-биримиздан...
Маҳди Aшрафи
Форс тилидан Башорат таржимаcи
Ботга Шабнам исмли 16 ёшли қаламкаш қиз биринчи ёзган ҳикоясини йўллабди. Насрдаги илк қадами менга ёқди, сизлар ҳам ўқиб кўрингларчи.
…бугун ҳаётимда биринчи марта ёлғиз ўзим қадам ташладим. Менга ортиқча пул беришмайди. Айтишларича, қиз бола одам эмас экан. Эрга тегса, қайнонаси учун чўри ва эри учун бола туғадиган инкубаторга айланар экан. Унгача эса ота уйида чўрилик сирларидан бохабар бўлиб туриши лозим эмиш. Қиз болага пул бериш — унинг фоҳишага айланиши учун илк қадам экан. Ўргилдим бу аҳмоқона фикрларидан. Икки ҳафта давомида зўрға тўплаган пулларимни олиб, қишлоқдаги ягона сартарошхонага кирдим. Ҳечам охиригача таролмайдиган, узун ва оғир сочларимдан воз кечишга қарор қилганимни айтиб, сочимни калта қилиб қўйишини сўрадим.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5548
Қуйидаги янги таржима ҳикоя даҳшат! Акутагава Рюноскэ япон менталитетини моҳирона очиб берган. Ёш таржимон Зоир уни инглизчадан таржима қилди.
Босқинчи аёлим билан алоқа қилганидан сўнг, уни юпатишга уринарди. Кедр дарахтига боғланганим туфайли ҳеч нарса деёлмасдим. Бироқ кўзларим билан хабар беришга ҳаракат қилардим: Айтганларига зинҳор ишонма. Нима дейишидан қатъий назар у алдаяпди. Мен буларни унга етказишга уриндим, лекин у тўкилган бамбук япроқларида тиззаларига термилганча шармандалик ҳиссини туярди. Ва, биласизми, хотиним унга қулоқ соларди. Рашкдан букчайиб қолдим, босқинчи эса силлиқ нутқини бир нуқтадан кейинги нуқтага олиб борарди. “Ҳозир сенинг тананг ифлосланган экан, бундан буёғига эринг билан ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди. У билан қолма, кел, хотиним бўл! Сени севганим учун ваҳший бўлдим”. Босқинчи у билан шундай оҳангда гаплашгани журъати етди!
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5545
Янги ҳикоя ёздим, бир ўқиб кўрарсизлар
Кейинчалик у вокзалга келмай қўйди. Одамлар орасидан эркакни қидиришни тўхтатди. У тақдирга тан берганча шарбат сотар, чарчар ва ухларди. Негадир барча умидлари соб бўлсада, уйига қайтиш ҳақида ўйламасди. Ва нима учун қишлоқдан шаҳарга кетган одамлар ортга қайтмаслигини ҳам тушунди – уларнинг ватанини соғинишга, болалигини эслашга вақтлари бўлмас экан. Аёл эркак билан боғлиқ ширин хотиралари ёдидан ўчиб кетаётганини, талотўп ичида оломоннинг бир қисмига айланаётганини, арзон ишчи кучи сифатида катта ускунанинг миттидан митти мурватига айланганини сезмасди.
Тўлиқ ўқиш: https://telegra.ph/CHorshanba-uchun-k%D1%9Ejlak-04-05
Internetni portlatgan soʻngi ikki voqea haqida toʻxtalmayman. Chunki vaziyat bundan oldin ham shunday edi, bundan keyin ham shunday boʻladi. Bu qonunchilikdagi emas, jamiyat dunyoqarashidagi muammolarning hosilasi. Bir narsani sezganmisiz, ayolga doim ojiza sifatida qaraladi, hatto bu ayollarning oʻzigayam yoqadi. Soʻngi uch-toʻrt yilda dindorlik yana urfga kirdi, diniy leksikondagi muslima, soliha kabi ayol-qizlarga qoʻllaniladigan sifatlarga ojiza ham teng ma'nodosh boʻlib qoldi. Lekin bu xato. Ayol nega ojiza? Jismonan boʻlishi mumkin, biroq biz jungli qonunlari asosida yashayotganimiz yoʻq, koʻchada, oʻqishda, ishxonada yakka kurashlar asosida hayot kechmaydi. Demak, kuch oʻz ahamiyatini yoʻqotgan ekan ayolning erkak oldida hech qanday ojizligi yoʻq.
Oʻzim ham shu jamiyatda ulgʻaydim va yaqin-yaqingacha erkak oilaning ustuni boʻlishi kerak, ayoli uchun togʻday qalqon boʻlishi kerak kabi stereotiplarni haqiqiy erkaklik deb bilardim. Biroq endi xotinim yoki qizim ojiza boʻlishini, menga qaram boʻlishini istamayman. Har qanday muammosiga aralashmay, oʻzi hal qilishiga qoʻyib beraman. Hech kimni hech kimga bogʻlab bermagan, ertaga ajalimdan yetti yil burun oʻlsam, yoki ajrashsak keyin nima boʻladi? Eri oʻlgan yoki ajrashgan ayollarning muammolari hammaga tanish: ota uyiga sigʻmaydi, baʼzan qaytadigan ota uyning oʻzi boʻlmaydi, mudom eriga qaram boʻlgani uchun qoʻlidan hech ish kelmaydi, juda koʻp hollarda yashashga joyim, yeyishga nonim boʻlsin deb boshqa erga tegishadi.
Bir erkak umri davomida uy-joy, mashina, roʻzgʻor qila olar ekan, yerga urilavermay erkinlik berilgan ayol ham buni kerak boʻlsa yolgʻiz oʻzi eplay oladi. Asosiysi, diniy hukmlardan, jamiyat fikrlaridan uzoqroq yurish kerak. Ayol muqaddas, islomda ayollarning oʻrni undoq, oʻzbekchilikda bundoq deganlariga ishonmang. Mashhur she'rda aytilganiday, "Hursan derlar – xoʻrlashar seni, Gulsan derlar – zoʻrlashar seni". Nima emish, bola aqlli boʻlsa otangga rahmat deyilarmish, tarbiya bergan onangga emas, chunki onani er tarbiyalarmish. Ayollarni erkaklardan past koʻrishni bas qilish kerak, bugungi qoloqlik sun'iy yaratilgan. Ya'ni oʻqitilmagan, erk berilmagan, qizligida boshqaga eson-omon berib yuborish kerak boʻlgan omonat sifatida qaralgan, erga tekkach erining xizmatidan ortmagan ayol tabiiy ravishda ojizaga aylanadi. Aslida es intellektual jihatdan jinslar oʻrtasida hech qanday farq yoʻq. Aslida sharq erkaklari ojiz, shu bois ayollarning oʻzlaridan ustun boʻlishidan qoʻrqishadi. Oʻz qoʻrquvlariga esa almisoqdan qolgan diniy rido kiydirishadi.
Xullas, oʻqigan, kasb oʻrgangan, oʻzi mustaqil oyoqqa turgan, kimga turmushga chiqishni, qachon oila qurishni yoki umuman qurmaslikni oʻzi hal qiladigan qizlar koʻpaysagina, ayollarning oʻzlari ojizalikdan voz kechsagina nimadir oʻzgarishi mumkin. Erk olinur, berilmas. Oqibatlar bilan kurashgan befoyda, sababini yoʻqotish kerak.
@salimov_blogi
Ўзини ва болаларини юқори қаватдан ташлаб ҳалок бўлган аёл ҳақида тармоқларда "Ўзи ўлса ўлиб кетавермайдими, болаларини нега улоқтиради, уларда нима гуноҳ?" деб хитоб қилишяпти.
Лекин ҳеч ким ўйламайди: аёл болаларини кимга ишониб ташлаб кетиши мумкин эди? Кимга уч боласини тутқазиб "болаларим ишончли қўлларда, энди бемалол ўзим ўлсам бўлади", дейиши мумкин эди? Борми шундай одам ёки жой? Бирга яшамайдиган ва тез орада уйланиб оладиган эрига ташлаб кетсинми? Қариб кучдан қолган ота-онасига ташлаб кетсинми? Тугатилаётган ва номаълум оилаларга бериб юборилаётган Меҳрибонлик уйи остонасига ташлаб кетсинми?
Аёл билиб турибди, ўзидан кейин болалари хору зор бўлишини. Ёвуз дунёда қолдирса ўзининг руҳи бу ердан узилолмаслигини. На одамлар, на давлатга ишончи йўқ. Жонига қасд қилиш гуноҳлигиниям билади - билсада, бу дунёдаги дўзахда ортиқ яшашни истамайди, болалари нариги дунёда ҳам ўз бағрида бўлишини истайди.
Мен ҳам аёллар ожиз қолганда охирги чора — ўлим бўлишини сираям истамайман. Аёл-қизларимиз кучли бўлиши керак. Таҳқирлашса, ўша уй ва оиладан чиқиб кетиб, мустақил яшай олишга, болаларини ҳам кучли инсон қилиб тарбиялашга қодир бўлиши керак. Бунинг учун эса аёлга билим, малака, ҳунар ёки касбу кор лозим. Ҳеч ким ташқаридан ёрдам қўли чўзмайди, чўзсаям манфаатли бўлади.
Қизларни ўқитайлик. Орзуларига йўл очайлик. Эрта турмушга узатмайлик. Карьера қилсин, иқтидорини юзага чиқарсин, ўзига ишонсин, ҳеч кимга қарам бўлмасин. Сабрнинг охири ўлимга элтмасин.
@mittihaqiqatlar