Бугун Миллий боққа йўлим тушганди. Лолалар кечаги жаладан шикастланибди, омон қолганларини сизларга илиндим. 🌷
@mittihaqiqatlar
Меҳрибонлик уйларидаги қизлар, руҳий касаллар шифохонасидаги бемор аёллар, қамоқхонадаги маҳкумалар - давлат ҳимоясидаги, зўрлаш ва хўрлашга қулай одам-буюмлардир. Сабаби ҳаммаси тўрт девор ичида қолади, эшик қоқиб уларни сўраб келадиган ҳеч ким йўқ.
Бу мазлумаларни ким ҳимоя қилади? Ким тинглайди? Ким ёрдам беради?
@mittihaqiqatlar
Март ойида сайтда энг кўп ўқилган материаллар учлиги:
1. Назм кенгаши ҳисобот йиғилишининг 2022 йилда адабий журналларда чоп этилган шеърлар бўйича маърузаси
(Машҳура ШЕРАЛИЕВА)
2. БИР ЙИЛЛИК ВА БИР УМРЛИК ШЕЪРЛАР ҲАҚИДА (Баҳодир Карим)
3. Америкаликлар нега аждарлардан қўрқишади? (Урсула Ле Гуин, Нодирабегим таржимаси)
@mittihaqiqatlar
Open budjet' да қимматли овозингизни қаерга, нимага, кимга бердингиз? Мажбурий ё ихтиёрий ё ниманидир эвазига?
Мен, масалан болаларимни мактаб томини таъмирлашга бердим )
Бир-бирига қуйиб қўйгандек ўхшаш кунларнинг бирида у кўринмай қолди. Чақирдим, қидирдим, тополмадим. Бир хурсанд бўлсам, бир хафа бўлардим. Қушдай енгил бўлиб ишга отландим, қизиқ, ўзимни оғирлигимни ҳам ҳис қилмадим. Йўқдек эдим.
Ёш носирдан ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5535
МЕН ҚАШШОҚ ЭДИМ
Озроқ баҳор қолган эди бармоқларимда
Сочларимда озроқ шабада
Ва кулимса.
Майин ёғмур шаклида
Сувларга ёғарак
Қашшоқ эдим мен.
Шу боис Крез
Пуштирангга чулғаниб буткул
Зар сепалади
Кўкнинг бепоён сарҳадларидан.
Милён юлдуз
Ўйин тушди настарин бутаси тагида
Тердим юлдузларни
Ва яшил кўйлагимга
Қадаб қўйдим порласин дея.
Тун илиқ ва майин эди
Сен қаршимдан чиқдинг ўша пайт
Эгнимдаги тунни кўриб
Тўхтаб қолдинг
Хазинамдан қамашди кўзинг.
Бўғиқ сўзлар учди лабингдан:
“Сени севаман”...
Мен севги сотиб олдим
Кўкнинг
Милёнта юлдузи эвазига.
ҲАЛИНА ПОСВЯТОВСКА
Гулноз Мўминова таржимаси
@mittihaqiqatlar
#jurnal_sahifalaridan
Oppoq tong (hikoya)
Nodirabegim Ibrohimova
«Guliston» jurnali 2021-yil 1-sonidan
«Hayotim tugab borayotganini sezyapman, oʻgʻlim. Ungacha bu maktubni bitib senga berishim kerak. Bilaman, oʻlimimda otangni ayblaysan. U sen oʻylagandek yomon inson emas… Sen tugʻilganingda juda suyungan. Kasalim haqida birovga aytmadim. Oʻsimta ancha katta, deyishdi. Koʻz oldimdan sira ketmayapsizlar. Endi bu oilaning kattasi sensan. Dadang mensiz xarob boʻladi, unga yaxshi qara...»
Batafsil:
https://online-journal.uz/?p=1428
«Guliston» va «Teatr» jurnallari birlashgan tahririyati:
t.me/online_journal_uz
⚡️⚡️ Hurmatli san'atsevar do'stlar!
Sizlarni 30-31-mart kunlari Respublika yosh ijodkorlar kengashi bilan hamkorlikda tashkil etilayotgan "Ochiq eshiklar kuni-2" nomli ijodiy-tajriba ko'rgazmasiga taklif etamiz.
Bu ko'rgazma respublikamizning taniqli rassomlari:
Hikmat Jalilov;
Rahimjon Rizamuhammedov;
Lyubov Tiora;
Baxtiyor Oʻroqov;
Ulug'bek Nigmatov;
Anvar Boboqulov;
Erkin Bozorovlarning ijodiy ustaxonasida bo'lib o'tadi.
Siz ikki kun davomida rassom ustaxonasidagi ijodiy muhit, rassomning hayot tarzi, kartinalarning yaratilish tarixi, rassomning o'y-xayollari, kechinmalari bilan tanishish imkoniyatiga ega boʼlasiz.
Shu bilan birga rassomlar bilan suhbatlar, intervyular va master-klass, mahorat darslari tashkil etiladi. Ma'qul kelgan kartinani sotib olishingiz ham mumkin.
31-mart kuni har bir rassom ustaxonasida master-klass o'tkazadi. Va siz kartina yaratilishining jonli guvohiga aylanasiz.
Loyiha kuratori: Samandar Egamberdiyev.
@ijodkorlarkengashi
"Атиргул ўғриси" тўпламига Кипрлик ёзувчи танишим Христоснинг "Тўр" ҳикоясини киритгандим. Ҳикоя сюрреалистик ва фантастик йўналишда бўлгани учун менга ёққан ва қизиқиб ўгирганман.
Христос хушхабарни эшитиб роса хурсанд бўлди. Китобдан Кипрга жўнатишимни илтимос қиляпти.
Чет элга китоб жўнатганлар борми, қаерга бориш керак? (мени ишим тушмаган экан).
@mittihaqiqatlar
Nadirebegim İbrahimova - San'atçı
— Ben büyük bir yazar olmak istiyorum! - dedi karısına ve çocuklarına, - ben yazarken beni meşgul etmeyin!
Ўқиш: https://www.edebi.net/index.php/hikayeler/7539-nadire-i-brahimova-san-atci
Санъат музейига Рауф Парфи бюсти ва Чўлпон портрети топширилди.
Суратларда: Гулноз Набиева, Рахшона Аҳмедова, Алишер Файзуллаев, Дилобар Маматова, Нодира Иброҳимова, Оҳиста Жамшид ҳамда шоирнинг рафиқаси Сулҳида Ёлғиз.
Зобитлар уларни кўриб осмонга милтиқдан ўқ отди. Сўнгра, хохолаб кулди.
Мурод жасадлар ёнига етиб келганда қарғалардан бири отасининг битта кўзини зўр иштиёқ билан чўқиб емоқда эди. Мурод қўлини юқорига кўтаради-да, жасад атрофида зириллаб югура бошлади.
— Йўқолинглар! Кетинглар! Ишшшш, кишшшшш!
Ёш носир йўллаган ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5532
✍She'r : Gulnoz Mo'minova
🖼Montaj: Abdukarim Zaripov
🎭Ijro : Sharq ayollari
#hoziryokihechqachon
Boshqa sahifa, guruh va platformalarda bemalol ulashish mumkin!
Ахир бизнинг ёшлигимизда дунё бутунлай бошқача эди. У пайтлар ҳали бизнинг жамиятда мобил телефонлари кириб келмаган, компьютерлар ҳаётимизнинг бир қисмига айланмаган, интернет дунёни эгалламаган, ҳамма нарса тош қотган сув рангидек содда ва табиий бўлган даврлар эди. Биз шундай замон ва маконда яшагандик. Ижтимоий тармоқлар ҳақида тасаввур бўлмаган, пластик карталар йўқ бўлган, электрон почта хизмати мавжуд бўлмаган ибтидоий пайтлар эди бизнинг давр. Ўзгаришлар жуда тез бостириб келди.
Янги эссе: https://nodirabegim.uz/archives/5540
БИРИНЧИ АПРЕЛ
Осмонларга чорлаганда кўз
Қанотига ишонган руҳим
Рақс тушган оловлар ўчган.
Ишқ ҳарфида ёзилган исмим
Ташналигин қондирган ойнинг
Лабидаги буёқлар кўчган.
Энди мени алдай олмайсан.
Ғунчалаган дарахт шохида
Япроғида, куртакларида
Изи бордир шамол тишларин.
Юрагимни талаган ари
Санчаётир ҳамон тинмасдан
Кўз ёшимга ботган нишларин.
Энди мени алдай олмайсан.
Қалдирғоч ҳам эшигин очган
Тумшуғида пуч ёнғоғини
Тишлаб келган ўғри қушларга.
Мен бир пайтлар сув ичган чашма
Аҳду вафо ҳақида ҳар тун
Қўшиқ айтар каламушларга.
Яна келдингми, биринчи апрел,
Энди мени алдай олмайсан...
Азиз Саид
@mittihaqiqatlar
Ростгўйлик ҳақида
Бир эркак болаларини олиб, ўйингоҳга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди...
Нодира Иброҳимова таржимаси
Ижрода: Лочинбек Эркинзода
@mittihaqiqatlar
Бугунги очиқ эшиклар куни менга ёқди. Жонли ижод жараёни, турли рассомлар билан суҳбатлар, меҳмонлар иштирокида мунозаралар қизғин. Бирор картинани сотиб олмоқчи эдим, ёзувчиларни чўнтагига ҳозирча тўғри келмас экан ))
Томоша қилиш эса текин. Эртага ҳам давом этади, боринглар. Мусаввирлар кўчаси 4 уйда.
@mittihaqiqatlar
muzey
Bugun muzeyga bormoqchi edim.
Lekin qarasam muzeyda yashayotgan ekanman.
Atrofim to'la eksponat.
Mana bu odam tosh asridan qolgan.
Naftalin hidi kelar o'yidan.
Hatto gulxan yoqishniyam bilmaydi.
Prometey hali olib kelmagan o'z olovini.
Zulmatda ongi, ko'zlari so'qir.
Manavi odam sahroyi badaviy
Har kun o'z johilligi chanqog'ini qondirish uchun suv qidiradi.
Qizlarini tiriklay eltib ko'madi
Tortib olib undan muqaddas huquqi -hayotini
O'limdan achchiq qo'rquv qoldiradi unga.
Shuning uchun bu muzeyda qizlar, ayollar
Bo'g'ib o'ldiradi o'zini o'zi
Mana shu johillik qo'llari bilan.
Mana bu odam olim -
Jadidlardan gapiradi.
Lekin jadidlardan 300 yil orqadagi zamonda qolib ketgan
Muzeyning qaysi davr bo'limiga qo'yamiz uni?
Mayli, Gulxaniyning yoniga
Go'lax bo'lsin,
O'egansin olov yoqishni,
Yorishsin ongi.
Mana bu to'da Navoiyni gapiradi
500 yil orqada hamon turishi, yurishi .
Navoiy esa vaqt mashinasida
Kelajakka uchib ketgan
Siz esa hamon orqada qolgan
O'tmishning siyratigamas,
Suratiga sig'inguvchisiz.
Shuning uchun Navoiyni
Topolmaysiz kelajakda ham.
Bir burchakda olomon -
Ayollar, qizlar, erlar, yigitlar
Ular kurashmoqchi nimaga qarshi?
Qo'llarida tosh.
Erk so'raydi ular,
Hayot va non so'raydi,
Lekin kuchi yo'q -
Yo'q bir himoyasi
Hatto orqasida xudosi ham yo'q.
Ularning Hozirning Qudrati dorga tortadi doim.
Doim shunday tengsizlik, ojiz g'alaba.
Mana bular kichik isyon uchun boshi ketganlar
Ular qahramon,
Ammo ularn hech kim eslamaydi,
Chunki boshi yo'q.
Ism berilmagan,
Boshini chopganu,
Tarix butunlay o'chirgan sahnasidan.
Bular ota-onalar,
Yo'q, ko'p eskimas,
Bor-yo'g'i 30 da yoshi.
Lek qaysi zamondan qolib ketgan ular
Bolalaridan qizg'onishadi
O'z qahramonlarin
Istashmaydi hech tushinishni
Bolalarning o'z qahramoni bo'lajagini.
Eski qahramonlar bilan
Zo'rlashadi bolalar ongini -
Ammo o'z davrini tushinishmaydi.
Bular kursilar, orom kursilar
Siniq, g'ichirloq.
Na bu kursi yangilanmaydi,
Na ulardagi
100 yillar narisida qolgan odamlar.
Eski , hammasi eski,
Bir kunda va bor joyda
Necha asrlardan kelgan odamlar
Necha asrlardan qolgan odamlar.
Tushinishmaydi bir-birining tilini.
O'lik tillarda gapirishadi.
Naftalin hidi kelar har yoqdan
O'tmish eyforiyasi kabi
Va bad bo'yidek tarixning.
O'zimchi? Shu tor xonamda qaysi davrlardan qolib ketganman ?
Darvoqe, siz?
Qaysi asrlardan qolib ketgansiz.
Бугун Ibook.uz дўконига боргандим, бир тахлам "Атиргул ўғриси" тақдим этишди. Таржимонлар билан мен боғланиб, китобни олишлари мумкин.
Китобхонлар эса буюртма учун @iBook_Uzbekistan га мурожаат қилишингиз мумкин. Китобимиз сизга ёқади деб умид қиламан.
@mittihaqiqatlar
–Рауф, шундай истеъдодингиз бор, бутун Ўзбекистон танийди, мана сизни. Сизнинг даражангизда бўлолмай куйиб-ёнаётганлар қанча. Аммо улар сизчалик бўлмаса-да сиздай ғариб яшашмайди. Рашидов ўзи ҳам адабиёт одами, ижодкорнинг қадрига етадиган раҳбар. Қааанчаа шоирларга уй совға қилди. Қачонгача сиз шундай юрасиз?
Янги ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5527
Эълон!
"Етти кун. Етти ижодкор" лойиҳаси учун номзодлар сараланмоқда. Иштирок этмоқчи бўлганлар @nodirabegim_bot га ёзишлари мумкин (31 мартгача). Номзодлар орасидан 7 ижодкор аввалги лойиҳамиз ғолиблари томонидан саралаб олинади.
Кузатувчилар, сизлар бу гал қайси ёш шоир-ёзувчиларнинг янги ижод намуналарини ўқишни истардингиз? Таклифларингизни комментда билдиринг.
@mittihaqiqatlar
Ўн кун. Ўн ижодкор лойиҳаси ғолиблари билан учрашув.
Тез кунда иккинчи мавсум учун эълон берамиз.
@mittihaqiqatlar