Akademnashr нашриёти томонидан "Ўн кун. Ўн ижодкор" лойиҳаси иштирокчиларига ажратилган 30 та китобни қабул қилиб олдик, Санжар Назар акага катта раҳмат!
@mittihaqiqatlar
БИРИНЧИ КУН
Аҳмад Али Муҳаммад
БИЗНИ ЎЛДИРМАГАН НАРСАЛАР, БИЗНИ КУЧЛИ ҚИЛАДИ.
***
ўлдирмади бизни айрилиқ,
эсламасак…
***
ўлдирмади, сен юрган йўллар,
ўйлаймизки,
сен юрмадинг,
сен юрмадинг бу йўллардан.
«бизни ўлдирмаган нарсалар, бизни кучли қилади»
***
ўлдирмади бизни бу тонг -
қаергадир кетаётганинг
тонгда
кетаётганинг…
ўлмай кетаётганинг
«бизни ўлдирмаган нарсалар, бизни кучли қилади»
***
ўлдирмади бизни хотира,
сен йиғлаб юбормадинг,
сен ғам чекдинг,
чекдинг,
ўлмадинг,
ўлдирмади бизни хотира,
«бизни ўлдирмаган нарсалар, бизни кучли қилади»
***
ўлдирмади бизни,
рад…
рад этишди бизни.
биз негадир,
ўшанда -
бирдан,
ўлиб қолмадик
ўлдирмади бизни,
рад!
«бизни ўлдирмаган нарсалар, бизни кучли қилади»
***
ўлдирмади бизни бу фикр,
биз ўлдирдик кейин!
бизни деб ўлди улар,
биз ўлдирдик уларни!
бизни эса,
ўлдирмади бу фикр
«бизни ўлдирмаган нарсалар, бизни кучли қилади»
***
ўлдирмади бизни ҳукм!
ҳукмни айтишга,
хонадан чиқиб келишди,
биз турмадик ўрнимиздан,
айтиб-айтиб, қайтиб кетишди,
ўлдирмади бизни уларнинг рақамлари,
«бизни ўлдирмаган нарсалар, бизни кучли қилади»
***
ўлдирмади бизни кўз ёш,
кўз ёшини артиб қўйдик
ўлдирмади бизни таскин,
таскин топиб ўлмадик,
«қачон жангдан қайтасан?
яна жангга киргани…»
ўлдирмади бизни тинчлик,
ўлдирмади бизни жанг…
«бизни ўлдирмаган нарсалар, бизни кучли қилади»
***
орада тўхтаб, нега ўлмаётганимизни ўйлаб қолдик…
***
ўлдирмади бизни,
«хайр…»
ўлдирмади бизни,
«яхши қол…»
ўлдирмади бизни,
«…» -
индамай хайрлашиш.
«бизни ўлдирмаган нарсалар, бизни кучли қилади»
***
«ўлганинг яхши эди…»
ўлдирмади бизни бундай сўзлар,
биз ўзимизни ўзимиз ўлдирмадик,
«бизни ўлдирган нарсалар туфайли - биз вафот этамиз»
ҳаммаси оддий -
дейди, кимдир,
бизни эса,
ўлдирмади айрилиқ,
эсламасак…
@mittihaqiqatlar
#билдириш
Ўн кун. Ўн ижодкор лойиҳасининг саккизинчи иштирокчиси - Шерзод Ортиқов, тўққизинчи иштирокчиси - Фазо лойиҳада иштирок этмаслигини билдирди.
Охирги - ўнинчи иштирокчига бугун навбат берамиз.
@mittihaqiqatlar
Ўн кун. Ўн ижодкор лойиҳасининг еттинчи иштирокчиси Мастура Абдураим қизи ижоди юзасидан ҳакам фикри
ТАФАККУР ТАЛҚИНИ
Мастура Абдураим қизининг ҳикоя, эсселарини ижтимоий тармоқ орқали кузатиб боряпман. Айримларини ўқияпман.
Ҳар кимнинг ёзганида ўз юраги, ички дунёси акс этади. Мастура кенглик, дунё билан бўйлашишга интилади. Кузатувлари ҳам ўзгача. Кўпчилигимизнинг тасаввур қолипларимизга сиғмайди. Дунё адабиёти билан яхшигина таниш ижодкорнинг ҳаётга нисбатан муносабати ёзганларида ўз аксини топади; бироқ, унинг ботинида ижоднинг ўқ томири – “мен” тушунчаси, ўзлик ўзагидан узилмаслик ҳисси, ўзликни улуғлаши сезилиб туради. Дунё адабиётини қанчалар ўрганган сайин ижодкор ўзликка яқинлашиб бораверади деган ақида бор. Мастура шу тушунчани ҳис қилади, ўз бошидан кечираётганини ҳам англайди.
Мастура содда ва равон ёзади. Ёзувчи учун муҳими шу. Оддий воқеликдан умуминсоний ғоя топишга, ўқувчи қалбини яхшилик ва эзгулик нури билан ёритишга уринади. Бу эса ижодкорнинг қалб кўзи очиқлигидан далолат. Ҳа, адиб учун бу ҳамма нарсадан устун жиҳат саналади.
Мастуранинг “Фаришта қанотлари остида” ҳикоясини ҳамма ҳам қабул қилавермайди. Бизга ғайришуурий туюлади бу ҳикоя. Бироқ унинг замирида муаллифнинг ёвузлик, жаҳолат, тубанлик, Худонинг измига қарши боришдан чўчимайдиган ношукур Отанинг иблислигига қарши исён ётибди.
Ҳикоя оғриқли. Мен фариштанинг ҳам ҳомиладор аёлга, унинг ботинидаги гумонага ёрдам беролмаганидан ўкиндим. Мен ҳикояни бошқача якунлардим. Фаришта ёрдам бериши, гўдак рисоладагидай туғилишини хоҳлардим. Шу йўл билан ҳам ёвузликка қарши исён қилиш мумкин эди. Бироқ Мастура ўз йўлидан кетди; ҳикоянинг у хоҳлагандай якун топиши ҳам ўзига хос. Майли, муаллифнинг хоҳиши бу. Яхши ҳикоя ёзибди, одамни ўйга тортади.
Мастуранинг “Вампирлар ёки Боқий яшаш сири” деб номланган эссеси ҳам самимий ёзилган. Адиба қизалоқнинг беғубор саволларига жавоб бераётиб, янги мултфильмдаги вампир ҳақида гапириб, тириклик моҳияти, яхшилик ва ёвузлик орасидаги кураш, инсонийликни издан чиқарувчи унсурлар ҳақида фикрлайди ва бу орқали дунё адабиёти, инсон ва ҳаёт талқинининг адабиёт оламидаги инъикосигага эътибор қаратади. Ўз қизалоғининг оддий ва самимий саволига жавобан инсон ва тириклик моҳиятини очишга уринади.
Мастура тафаккури кенг адиба. Унга омад тилайман!
Қўчқор НОРҚОБИЛ, ёзувчи
@mittihaqiqatlar
Шарқ зиёкори дўконидаман. Шу китобларим (таржималарим) сотувда экан, сўраганлар учун.
@mittihaqiqatlar
Рюноскэ Агутагава
ПИГМЕЙ СЎЗЛАРИ
Чори Аваз таржимаси
БАХТЛИ ЯШАШ
Бахтлироқ яшаш учун майда чуйдаларни севиш керак. Булутларнинг ярқираши, бамбукнинг шитирлаши, чумчуқнинг чирқиллаши, ўтган-кетганлар каби барча майда-чуйдалардан лаззат топа билиш керак.
Бахтлироқ яшаш мумкинми? Майда-чуйдаларни севиш– майда-чуйдалардан азоб чекиш ҳам демак. Қадимий ҳовузга сакраган бақа юз йиллик андуҳнинг ўзи бўлиши мумкин. Басёнинг ҳаёти роҳат-фароғатда кечгани билан ҳар дақиқаси азоб-уқубатган лиммо-лим эди, жилмая туриб азобланиш, азоблана туриб жилмайишдир.
Бахтлироқ яшаш учун кундалик майда-чуйдалардан ҳазар қилиш керак. Булутларнинг ярқираши, бамбукнинг шитирлаши, чумчуқнинг чирқиллаши, ўтган кетганлар каби барча майда-чуйдалардан дўзах азобини ҳис қила билиш керак.
/channel/jahonadabiyoti97
...у меня нет здесь никого, совершенно никого, кроме страха, вцепившись друг в друга, мечемся мы сквозь ночи.
Письма Милене, четверг
Саккизинчи кун
Мастура Абдураим қизи
Ўқиш: https://telegra.ph/VAMPIRLAR-YOKI-BO%D2%9AIJ-YASHASH-SIRI-03-10-2
Bluebird - short film inspired by Charles Bukowski's poem
Кўкқуш - Чарлз Буковски шеъри асосидаги митти филм
@bukovski_ijodi
⚡⚡
Post-sovet respublikalari va janubiy-g'arbiy Osiyo mintaqasidagi davlatlardagi ijtimoiy hayotida patriarxal tizim katta rol tutadi. Aksiga olib, oilaviy hayotda erkaklar ayollarga nisbatan zo'ravonlikning turli xil ko'rinishlari( jinsiy, jismoniy...)ni ham o'tqizadi. Bu holat ayol uchun eng katta katastrofa deb o'ylayman. Bunday holat bilan porloq kelajakni kutish shunchaki utopiya!
Lekin bizning sodda ayollar qaysidir jihatdan ayol uchun qadriyatga aylanayotgan "bardoshlilik, sabrli bo'lish, toqatlilik" kabi parazit tushunchalarga ishonishadi. Bu esa fojea.
Eng katta fojea esa har bayram(8-mart) arafasida eng arzon, manipuliatsion sovg'alar: dasta gul, kosmetika, turli sovg'alar, kopirativlar, shirin so'zlarga tezda aldanadi va hammasini unutishadi.
Aslida ayol uchun eng katta sovg'a bu: ayollarga nisbatan zo'ravonlikka butunlay chek qo'yish, agar zo'ravonlik aniqlansa jinoyat ishi ochilishini jinoyat kodeksiga kiritish,
ayolning oilada, jamiyatda o'rnini mustahkamlashni hayotda tadbiq etishimiz shart. Bu ayollar uchun eng katta sovg'a bo'ladi.
(Masalan, statistikaga ko'ra, Qozog'istonda ayollarga nisbatan jinsiy zo'ravonlik tufayli har yili 400ta ayol vafot etadi) bizda qancha ayol bunday zo'ravonlikdan aziyat chekishi va qanchasi vafot etishi noma'lum?
Ayollarga nisbatan dunyoqarashimizni, fikrlarimizni biroz bo'lsada o'zgartirish uchun Respublika yosh ijodkorlar kengashi va 139 Documentary center gallerysi bilan hamkorlikda Toshkentda film premyerasini tashkil etdik. Film Qozoq kinorejissyori Askar Uzabaevning "Baxt"(2022) filmi. Film o'tgan yilgi Xalqaro Berlin kinofestivalida maxsus mukofatlangan. Film hali katta ekranlarga chiqqani yo'q. 8-mart munosabati bilan maxsus namoyish etiladi( film mualliflarining roziligi bilan)
Filmda Qozog'iston jamiyatida ayollarga nisbatan zo'ravonlik mavzusi ko'tarilgan. Bu mavzu bizning jamiyatga ham begona emas, aksincha dolzarb hisoblanadi.
Kino namoyishni Oleg Karpov, Binazir Yusupova bilan birgalikda olib boramiz.
Film qozoq tilida ingliz tili subtitiri bilan.
11-mart 17:00da.
Manzil: 210 Sultonali Mashhadi ko'chasi.
@artjingo
Еттинчи кун
Мастура Абдураим қизи
Ўқиш: https://telegra.ph/IL%D2%B2OMNING-DUNYOGA-KELISHI-03-09
O'zbek tilidagi ochiq mikrofon!
Go Viral Tashkent 2023 da ijodiy dastur a'zosi bo'ling!
🎙 Agar siz o'zbek tilida she'r yoki Nasr yozayotgan bo'lsangiz va o'z asaringizni katta omma oldida baham ko'rmoqchi bo'lsangiz, bu ajoyib imkoniyat. Har kim o'z ijodini sahnada namoyish etishi mumkin!
❓Qanday qilib a'zo bo'lish kerak
Ochiq mikrofonning a'zosi bo'lish uchun siz anketani to'ldirishingiz kerak
❓ Kim murojaat qilishi mumkin
- shoirlar
- yozuvchilar
Yoshda hech qanday cheklovlar yo'q!
❓ Ochiq mikrofon qanday ishlaydi
Tanlangan ishtirokchilar 18-mart kuni soat 16:00 dan boshlab Go Viral Tashkentning asosiy sahnasida chiqish qilishadi.
❗️Arizalarni topshirish muddati: 10 mart, soat 10:00
Ochiq mikrofon uchun ro'yxatdan o'tish: https://festival.goviral.kz/23uz_uz
Наср кенгаши ҳисобот йиғилишининг 2022 йилда чоп этилган насрий тўпламлардан ўрин олган ҳикоялар бўйича маърузаси
Маърузада "Биринчи китобим", "Шукур Холмирзаев номидаги халқаро ҳикоялар танлови алманахи", "Орзу ва денгиз" китобларидаги муаллифлар, жумладан, Маъмура Тўраева, Наврўза Маҳамадхўжаева, Рисолат Ҳайдарова, Амангелди Ирисов, Фозил Жабборов ва бошқаларнинг ҳикоялари таҳлил қилинган.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5504
Олтинчи кун
Мастура Абдураим қизи
Ўқиш: https://telegra.ph/ZHANNAT-TOMON-J%D0%8EL-03-02
Беихтиёр болалик йилларимдаги бир изтиробли воқеа эсимга тушади. Эҳтимол, Сенинг ҳам ёдингда тургандир. Ярим кеча эди, одатдагидек ғингшиб, сув сўрадим, лекин бу сув ичгим келганидан эмасди, балки, қисман сизларнинг жаҳлингизни чиқармоқчи бўлганимдан, қисман ўзимни овунтирмоқчи эканлигимдан эди.
Дўқ-пўписа билан зорланишим тинавермагач, Сен тўшагимдан даст кўтариб олдинг-да, пешайвонга чиқариб қўйдинг ва мен бир мунча вақт ёпиқ эшик ортида, ёлғиз, биргина юпун кўйлакда дийдираб қолдим. Бу тадбир нотўғри бўлган демоқчимасман, эҳтимол, ярим кечада болани тинчитиш учун бундан бошқа қулайроқ бир чора топишнинг иложи бўлмагандир — фақат Сенинг тарбия услубинг қандайлигини, унинг менга кўрсатган таъсирини айтмоқчиман, холос. Шунда дарров тинчидим, лекин бу менга бало-қазодай қилди. Табиатимга кўра, истагимга терс ҳаракатлар билан ҳеч келиша олмайман, ўшанда бемаҳал сув сўраб, хонадан ҳайдалганимда тасаввуримга сиғмас қўрқувни илк бор ўз бошимдан кечирдим. Қанча йиллар ўтиб кетганига қарамай, бу азобли воқеани ҳамон унутолмайман ва кўз олдимда отам сиймосидаги маданиятли киши ўрнига бир барзанги эркак пайдо бўлиб, қарийб ҳеч бир сабабсиз ярим кечада қахр-ғазаб билан олдимга яқинлашгани, тўшагимдан юлқиб олиб, пешайвонга чиқариб қўйгани келади-ю, демак, мен унинг учун жуда ҳам арзимас бир нарса бўлган эканман-да, дея маҳзун ўйлардан эзилиб кетаман.
Кафка. "Отамга хат"дан
@mittihaqiqatlar
ЎН КУН. ЎН ИЖОДКОР ЛОЙИҲАСИНИНГ ЎНИНЧИ ИШТИРОКЧИСИ
Аҳмад Али Муҳаммад — 1995 йил 12 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Радио-техника коллежида ўқиган. Ҳикоялари матбуотда нашр қилинган. Айни пайтда IT соҳасида фаолият олиб боради.
@mittihaqiqatlar
Бугун "Янги аср авлоди" нашриёти Book.uz дўконидан "Ўн кун. Ўн ижодкор" лойиҳасининг иштирокчилари учун 10 та энг яхши китобларни саралаб олиш имкониятини тақдим этди 🔥 Эркин Абдураҳмоновга ташаккур!
Нашриётлар бўйлаб юришларимиз давом этади 📚
@mittihaqiqatlar
"Ўн кун. Ўн ижодкор" лойиҳамиз ҳам тугай деб қолди.
Ёш ёзувчи-шоирлар ва ҳакамлар ўзларига юкланган вазифани уддалашяпти. Энди навбат хомийларга ))
Бугун Factor Books нашриёти иштирокчиларга атаб энг сара китобларини тақдим этди. Соҳибжамол Каттаева, Саиджалол Саидмуродовга катта раҳмат! Айниқса, жавондан истаганингизни танлаб олинг дейилса мазза экан 😄🥰
Бошқа хомийлар учун ҳам очиқмиз!
@mittihaqiqatlar
Xotin-qizlar o‘rtasidagi “Zakovat” intellektual turnirining respublika bosqichining 3-turidan savol
Telegram I Facebook I Instagram I YouTube I TikTok
Бүгүнтөн баштап өзбекстандык котормочу Нодирбек ЮЛДАШЕВДИН котормосундагы өзбек, уйгур, каракалпак тилдеринде жазган өзбекстандык жазуучулардын чыгармалары менен тааныштыра баштамакчыбыз.
___________
Нодирабегим ИБРОХИМОВА
ЭНЕ ЖӨНҮНДӨ ОДА
– "Энекем" деген ырыңыз атактуу сыйлыкка ээ болуптур! Куттуктайбыз, - деди журналист акынга.
– Чоң рахмат! - сыймыктанды акын.
Теле берүүдү телевизордон көрүп кубанган эненин көзүнө жаш келди. Уулу – атагы чыккан акын!
Карылар үйүнүн чырагы өчтү. Эне ордуна жатты.
КАРАҢГЫЛЫК
– Эми укта, кулунум, - деди эне жарыкты өчүрүп.
– Апа! Жарыкты өчүрбө, суранам. Караңгылыктан аябай корком! - деди көзү азиз бала.
КЕЧИГҮҮ
– Такыр эле гүл бербейсиң..., - деп кейиди күлүп аялы.
– Тоюбузда берген элем го! - тамашалады эри.
– Ошого да он жыл болуптур...
– Мен сага дагы деле көп гүл берем. Биздин жашоо алдыда...
Бирок күн сайын гүл базардын жанынан өткөндө ал: "Бир күнү сөзсүз гүл алам!" - деп ойлочу.
...Ал убадасын аткарып, акыры гүлдесте алды. Аны аялынын мүрзөсүнө койду.
Өзбек тилинен которгон Нодирбек ЮЛДАШЕВ
#котормо
____________________
👉 Башка каналдарым: "Жол" | "Кыргыз поэзиясы"
🙏 Канал ээсине колдоо көрсөтүү
🎀 Ардак такта
Ўнинчи кун
Мастура Абдураим қизи
Ўқиш: https://telegra.ph/ODAM-B%D0%8ELISH-%D2%9AIJIN-03-12
Тўққизинчи кун
Мастура Абдураим қизи
Ўқиш: https://telegra.ph/ODAM-B%D0%8ELISH-%D2%9AIJIN-03-11
Таржима қилиб ўтирибман. Фёдор Достоевскийнинг касали зўриқиб, моддий аҳволлари танг бўлиб қолганида, Анна уйда ўтирган ҳолда пул топиш ҳақида ўйлайди. У "китоб савдоси" корхонасини очади. Унга кўра, олис жойлардан обуначилар йиғади, Санкт Петербургда янги чиққан китобларни сотиб олиб, почта орқали уларга доимий юбориб туради. Ўттиз нафар обуначи тўплайди. Китоб устига қўйган сумма билан оз моз даромад топади. Ўша пайт нашриётларда етказиш бериш хизмати бўлмагани, узоқ вилоятларга янги китоблар етиб бориши муаммо бўлгани учун шу ғояни ишга туширган Достоевская. Умуман олганда, доим эрига маънавий ва моддий ёрдам бериш ташвишида юрган. Ўз касби - стенография билан шуғулланишига эрининг кучли рашки йўл қўймаган. (Фёдор амаки хотинининг қўлини мулозамат учун ўпиб қўйишларини, айниқса, қабул қилолмаган ва бундан доим жазавага тушган).
@mittihaqiqatlar
Бир йигитали “бир нечта исёнкор ўғил-қизлар” “алжирашлардан иборат” “ечиниш, худонинг адолатсизлигию худони сўйиш каби нарсаларни ёзганини ёзган“ деб коммент ёзган жойини кўриб қолдим. Унинг айтишича унинг оғзига “сан шеър ўқимагинакан” деб уришибдимиш))
Шу ўринда бир ҳикояча:
Битта киши Пабло Пикассога:
“Сиз машинақа бир-бирига қоришиб кетган ранг-баранг чизиқлардан бошқа нарсаларни чизолмайсизов” — дебди. Шунда жаноб Пикассо қаламини олиб ерга биттагина буғдой донини чизибди. Расм шу даражада ўхшарканки, донлаб юрган товуқ югуриб келиб донни чўқишга ҳаракат қипти. Буни кўрган ҳалиги брат Пикассога:
“Шунчалик маҳоратиз боракан, нега шундай нарсаларни чизмай, қаттеги бошши қотириб ташийдиган ноаниқ нарсаларни чизасиз?” — диса Пикассо: “Чунки расм диганни товуқ учун чизмийманде”, — деганакан...
Хўп, биринчидан адабиётда у “алжираш” деб атаётган худо ва ечиниш билан боғлиқ ёзиқлар – метафора. Буни тўғридан-тўғри ечинаркан оммани олдида, худони сўйишга даъват қивотти диб тушунмаслик керак.
Худони сўйиб бўларканми? У бир ва бор, Қуръонда ҳам, Таврот ва Инжилда ҳам унинг жисми ҳақида айтилмайди, демак бундан даҳшатга тушишнинг ҳожати йўқ. Масала бошқа нарсада бўлиши мумкин, дейлик иймон, виждон, ахлоқ, қонун – одамни тартибга соладиган ҳар қандай нарса бўлиши мумкин.
Бундан ташқари ўша тушунчаларни ҳам сўйиб бўлмайди!!!
Яъни – ҳар бир нарсани ақлга солиб ҳал қилиш керак, бақир-чақир қилмай.
Кейинги масала – дид масаласи. Масалан, манга ошга солинадиган майиз ҳеч қачон ёқмаган, аммо оиламдагиларнинг қолган ҳаммаси ошдаги майизни севади. Ман шунда ўз дидимни оиламдагиларга ўтказишим керакми? Йўқ, товоғиимга тушган майизни териб болаларимга бераман, баъзида уларнинг ўзи майизга қўшиб гўштини ҳам олиб кетишади, ҳечам шайтонламайман.
Санъат ҳам (уни ичига адабиёт, тасвирий санъат, кино, мусиқа ва яна кўўўп соҳалар кириб кетади) ошдаги мурч, майиз, зирага ўхшаган нарса – у ҳаётингизга маза беради. Сизга у берадиган маза ёқмаса, териб олинг, яъни филтрланг.
Яна бир масала – санъатнинг вазифаси деярли йўқ.
Масалан, иқтисоднинг вазифаси бор, давлатнинг вазифаси бор, китобнинг вазифаси бор, телеграмнинг вазифаси бор, аммо санъатга вазифа юклаб бўлмайди. Агар санъат социалистик ҳаёт тарзини кўрсатиши керак бўлса, у ногирон. Агар санъат кимнидир мадҳ этишни вазифа қилган бўлса – яна ногирон (Шу ҳақда кеча Иқбол Қўшшаеванинг янги достонлар ҳақидаги мақоласини ўқигандим).
Санъат ўз-ўзича яшаса, у жонли бўлади, тирик қолади, ҳар ҳолда ман шундай ўйлайман.
Ким эканим...
Мен, - сенинг қанотинг бор! - деб ўйлагандим,
баланд-баландларга уча оласан, деб ўйлагандим,
Мен, сени энг қудратли, энг зўрисан, деб ўйлагандим,
Мен, - мени севасан, деб ўйлагандим,
Мен, - сен меники бўласан, деб ўйлагандим,
Мен, - ҳатто, сени Худо бўлсанг керак, деб ўйлагандим,
Аммо,
мен ўзимни -
инсон эканим...
унутиб қўйибман...
Кечир, кечиролсанг,
мен, инсон эканим
унутибман...
***
Сен, ростдан, уча олардинг
баланд-баландга...
Сен, ростдан, энг зўри эдинг, энг буюги...
Кечиролсанг, кечир мени...
Мен унутган, энг ёмон,
энг даҳшат, ҳақиқат учун
кечир...
Мен, негадир, инсон эдим...
***
Сени осмонда кўрдим...
Мени кечирдингми?
***
Мени севишдан аввал,
нега менга айтмадинг.
мен, ўзимга ўзим
нега айтмадим...
***
Сени ўйлаганда,
сенинг учаётганингни ўйлабман
Нега, мен аҳмоқ, ўзимни ўзим
ўйламадим
ким эканим...
***
Бахтли бўл, агар мен ўзимни аввалроқ билганимда
балки, бахт тилашдан аввал
сени ўзим бахтли қилардим...
ўзим - деганимда...
яна нимани назарда тутаётганимни унутдим...
эҳ, нега мен, ўзимни аввалроқ ўйламадим.
сени осмонда кўришдан аввал
мен ўзим
ким эканим...
ўйламадим...
кечиролсанг, мени кечир...
***
Сени осмонда кўрдим...
Аҳмад Али Дилмурод
ОНАИЗОРИМ
Қаддингни кўтариб юр
қайрилиб қолмагин дарахтга ўхшаб
дея “танбеҳ” берарди онамга отам
қоматимиз тўғирлаб олардик бизлар
Онам кори ернинг устида эди
ерда турар эди
тандир
ўчоқ
қозон
дастурхон
биз эса осмонда эдик осмонда
йиллар ўтди гўё
дарёлардан тез
онаизорим қадди букилиб қолган
бизнинг қаддимиз тик
ундан узоқда
ердан бир таёқ топиб суяниб олган...
8 март, 2023 йил
Дилором АБДУРАҲМОН қизи
@mittihaqiqatlar
К.нинг яккаю ёлғиз қизи оловда ёнмоқда. Қиз битта нуқтага — туйнукдан ваҳима ичида ўзига қараб турган отасига тикилиб турар, устида рўдапо қора кўйлак кийиб олган, оғзи боғлиқ ҳолатда эди.
Ёш носир йўллаган ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5502
ҚАЧОНДИР
Жаннатдан қувилган
Ҳазрати Одамнинг кўксида эдим.
Поклик истарди тийнатим,
Мен илк гуноҳ измида эдим.
Ошиқ Сувнинг таслимлигида,
Маъшуқ Олов рақсида эдим.
Рангин тошлар сукутида, гоҳ
Пар-пар қушлар баҳсида эдим.
Гоҳи Малак онийлигида,
Гоҳо Иблис нуқсида эдим.
Митти далли - парвоналарнинг
Қалб рангли кўзида эдим.
Кўкламга яшил пуркаган
Кўк аждарининг бўғзида эдим.
Сен қайда эдинг, билмайман,
Шудрингдаги гул аксида эдим...
Гулноз Мўминова
@mittihaqiqatlar
Аёл иккиланиб сўради:
– Яъни, бугун кечқурунга мўлжаллаган режамиз бекор қилиндими? Бирга кечлик овқатни ейишга ва сўнгра кинога боришга келишгандик…
Эркак ҳомуза тортди-да:
– Айтгандай, гулларга сув қуйдингми? – деди.
Аёл нигоҳини меҳмонхона томонга бурди: сувга тўйган гуллар ҳамишагидек ям-яшил эдилар. «Мендан кўра гулларни ўйладингми?» демоқчи бўлди.
Эрон адибасидан яхши ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5500