Кинемотография тарихида инқилобий ўзгаришлар яратаётган 10 та машҳур аёл-режиссёрлар
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5496
Аёллар кўз ёшларини кўзойнак ортига яширадилар, ёмон кайфиятларини табассум ортига, яраланган кўнгилни чиройли кўриниш ортига беркитадилар.
🌹
Аёлларга маслаҳат: ҳеч қачон мафтункорлигингизга шубҳа қилманг. Тарози алдамчи, одамлар ҳасадгўй, кўзгу эса азалдан қийшиқ.
🌹
Каналдаги барча аёл-қизларга байрам муборак бўлсин! Сизларга Инсон ва Шахс сифатида чин маънода қадр топишларингизни тилайман.
@mittihaqiqatlar
Буюк ёзувчиларнинг аксарияти ўзининг даврида адабиётшунослар томонидан роса саваланган )) Хўш, ҳозир бизда кимлар танқид остида қолиб кетяпти?
@mittihaqiqatlar
Ҳеч ким йўқ,
Ҳеч ким йўқ,
Ҳеч ким йўқ, Худо...
Aхир, бу ёлғизлик мен учун махсус.
“Кетдик”, – дер,
“Дунёга айт, – дер, – алвидо”,
Мен эса кимнидир севаман, афсус...
Кечиш мумкин эмас энди дунёдан,
Келганим – бу дунё, ахир, бир гулзор.
Нафратланиб бўлмас, юз буриб бўлмас,
Гарчи ҳар қадаминг озор, минг озор.
Aхтарганим – тақдир чўнтагидаги
Метро жетонича келадиган бахт.
Баҳор ва ёлғизлик... Бир уюм сурат...
Бир юз нечанчидир ёзилмаган хат...
Ва яна ҳеч ким йўқ, бу сукун аро
Бахтнинг шарпасини излар бир гумроҳ.
Ё Раббим, бу қафас бунчалар зебо?!
Бу кишан мунчалар нафис, Ё Аллоҳ!
Суҳроб Зиё
@mittihaqiqatlar
Barfly
Жейн -
31 ёшида вафот этган,
у сира хаёлига келтирмаганди
менинг сценарий ёза олиш
қобилиятимни.
Бизнинг бирга ичган кунларимиз
ва
бу кунлар кинога айланишини
ва
бу ажойиб фильмда гўзал актриса
роль ижро этишини
хаёлига келтирмаганди.
Жейнни гўё эшитяпман:
«Гўзал кино юлдузи? О!
Исо учун олдик!»
Жейн, бу шоу бизнес,
гўрингда тинч ётавер, эркам
чунки
улар қанчалик уринишмасин
ролни маромига етказиши учун
барибир сенга ўхшаган
аёлни топа олишмасди.
Ҳудди мен каби.
Инглизчадан Нодирабегим таржимаси
П.С. «Barfly» (Сархуш) фильми 1987 йилда Буковски сценарийси асосида суратга олинган.
@mittihaqiqatlar
Учинчи кун
Мастура Абдураим қизи
Ўқиш: https://telegra.ph/METRONING-S%D0%8ENGGI-BEKATI-03-01
Мен сизга адашиб меҳр кўйибман,
Шу меҳримни балиқлар еса бўларди.
Шамолларга берсам ўйнаб куларди,
Мен сизга адашиб меҳр қўйибман.
Мен шундоқ, меъёрни билмаган одам.
Исёнкор бандаман Сиз айтгандайин,
Гул берсам ўрнига тош қайтгандайин,
Мен шундоқ, меъёрни билмаган одам.
Шундай яралганман, қаерга борай.
Турлана олмайман етти букилиб,
Ахир юракларим кетди тўкилиб,
Шундай яралганман, қаерга борай.
Қандоқ йиғламайин ахир азизим,
Кўзга ёш келганда кулиб бўлмайди.
Ҳеч қачон меҳрга тўйиб бўлмайди.
Қандоқ йиғламайин ахир азизим,
Мен сизга адашиб меҳр қўйибман...
Гулжамол Асқарова
@mittihaqiqatlar
Иккинчи кун
Мастура Абдураим қизи
Ўқиш: https://telegra.ph/METRONING-S%D0%8ENGGI-BEKATI-02-28
Чорасизлик – даҳшат. Авваллари хитой иероглифларини ўқигим келарди, ўқий олмаслигимдан азобланардим. Сантур чалгим келарди, бироқ чала олмаслигим энг ёмони эди. Бироқ умр бўйи уларни ўрганиш мумкин.
Йўтал тутгандаги чорасизлик эса бошқа: ичимда ип бор, на ютиб бўлади, на тутиб. Яъни шу ипга ўхшайди йўтал.
Ҳамшира кирганда уйғониб кетдим.
У эса деразадан ташқарини кузатарди.
Ҳамширанинг сояси қўлимга тушди. Тавба. Соядаям вазн бўладими?
Ҳикояни ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5474
Ўн кун. Ўн ижодкор лойиҳасининг еттинчи иштирокчиси
Мастура Абдураим қизи 1980 йил 27 ноябрда Навоий вилоятида таваллуд топган. 1999 йил Навоий Тиббиёт билим юртини тамомлаган. Икки йилдан буён наср йўналишида ижод қилиб келади. Ҳикоя, эссе ва драбллари республикамизнинг қатор газета, журналлари ва адабий сайтларида чоп этилиб келинмоқда.
@mittihaqiqatlar
Йўқламай қўясиз йўқламай қўйсак,
Балки, бу паришон, ўсал чоғимиз...
Кутманг, тўкилсагу кўкламай қўйсак,
Ахир биз одамнинг қизғалдоғимиз.
Ноилож куттирдик, зор-зор куттирманг,
Меҳримиз турмасин қабулхонада.
Вақтингизга қараб суйманг, суйдирманг,
Рўзғор йўқ бу қурғур кўнгилхонада.
Тақдир шу - биргасиз доим иш билан,
Иш шу - лутфлисиз бегоналарга.
Мувозанат қилинг кўпроқ ишқ билан,
Ишга қўли бормас девоналарга.
Атай қилмаганга атай қиласиз,
Денгизмиз - кўзёшни унсиз ютиш бор.
Меҳримиз кутмасин қабулхонада,
Минг бор ўлиш бор ва бир бор кетиш бор.
Ирода Умарова
@mittihaqiqatlar
Бу шеърларим яшамайди: ташхис аянчли.
Қўл ва оёқчалари бинойидек ўсганди,
Пешонаси зимдан тиришар эди.
Улар инсон каби юра олмаслар,
Лек бу меҳрим камлиги боисиданмас.
О, уларга нима бўлганига ақлим етмайди!
Шакли жойида, сони, ҳажми тартибга эга.
Қоғоноқ сувида ётар хотиржам!
Куладилар, жилмаярлар менга боққанча.
Аммо ўпка ишламайди, урмас юраги.
Улар хўтик эмас, эмас балиқ ҳам,
Гарчи хўтик ва балиққа ўхшасалар-да –
Яшаб кетса қанийди, имкон борича.
Кўзлари бежо, тишлаганлар мум,
Афсус, ана… ўлиб бормоқда
Дардчил волидасин изтиробидан.
Силвия Плат
Нодирабегим таржимаси
@mittihaqiqatlar
Нега муттасил калтаклашлар ҳақида ўй сураман, эҳтимол бу учун бирор бир асосли сабаб бордир, эҳтимол мени калтаклашгандир ва ёки «руҳий шифохонага бориш фурсати келгандир». Эй Худойим, мен нима ҳақида ўйлаяпман ўзи. Мен бутунлай ақлдан озгандайман, ҳа, ақлдан озганман, касалман мен. Йўқ, йўқ, ҳар қандай ҳолатда, йўқ, йўқ, мен руҳий касалликлар шифохонасига ётмаслигим керак, йўқ, йўқ, йўқ, илтимос, мени урманг, тўхтатинг, мени судраманг, мен боришни хоҳламайман у ерга, илтимос сизга, тегманг.
— Вой, Худойим, албатта, тинчланишим, дори ичишим керак.
Ёш носирдан ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5467
Тўққизинчи кун
Азизбек Норов
Ўқиш: https://telegra.ph/Ustoz-%D2%B3ayoti---ibrat-maktabi-03-01
Қайси ўғлимники чиройли чиқибди, шуни баҳси бўляпти эрталабдан бери 😂 ўзингизга ёққанига овоз беринг )) Ҳаммаси зўр деган жавобим ўтмаяпти 😌
Читать полностью…Назм кенгаши ҳисобот йиғилишининг 2022 йилда чоп этилган шеърий китоблар бўйича маърузаси
Бу йил Жонтемирнинг “Жазба”, Хуршид Абдурашиднинг “Фақат у қолди”, Феруза Хайруллаеванинг “Тутқун”, Мадина Норчаеванинг “Қумару”, Муҳаммад Сиддиқнинг “Дугоҳ”, Рафиқ Ўзтуркнинг “Ичингда баҳор”, Мирзоҳид Музаффарнинг “Маҳв” деган тўпламлари “Академнашр” нашриётида босилди. Булар давраларда шеърлар ўқиб юрган, айримларининг аввал китоблари босилган, турли адабий ўзанлар сабаб кўпчилик танийдиган ёшлардир.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5486
Назм кенгаши ҳисобот йиғилишининг 2022 йилда адабий журналларда чоп этилган шеърлар бўйича маърузаси
Маърузада Қутлибека Раҳимбоева, Одил Икром, Санобар Меҳмон, Салим Ашур, Муҳтарама Улуғова, Мадина Норчаева, Гулноз Мўминова, Шаҳриёр Шавкат, Воҳид Луқмон, Муҳиддин Абсамат, Ойдиннисо, Жонтемир, Тилланисо шеърлари таҳлилга тортилган.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5483
Адабиётшунослик назарияси ўқув қўлланмасида "Мен, дадам ва Алцгеймер" ҳикоям таҳлил қилинибди. Раҳмат муаллифларга.
@mittihaqiqatlar
Индамай ерга бош эгдим. Ҳақиқатан ҳам мен болалигимда дунёдаги энг беозор, ўта уятчан ва бир қадар журъатсиз эдим. Уятчанлигимдан ҳам уялардим ҳатто. Хусусан, аёллар ёки қизлар даврасида ўз-ўзимдан хижолат чекаверардим. Қизларнинг кулгусига сабаб бўларди менинг ночор ҳолатим. Баъзи раҳмдиллари дугоналарига танбеҳ берардилар:
–Уёлтирманглар-е, уятсизлар!
–Худо сени нега қиз қилиб яратмаган?–деди бир сафар бироз жаҳл билан дугоналари мени мазах қилаётганларидан орланиб Санамоҳ,– битта сўз айтсанг алвондай қизариб кетади юзинг…
–Қаердан биласан, балки қиздир…
Чаманданознинг гапидан шу даражада эзилдимки, ер ёрилмадики, ерга кириб кетсам. Бўз тупроқ устига кўзларимдан томган икки томчи ёш қутқазиб қолди мен шўрликни.
Муаллифдан сайт учун янги новелла: https://nodirabegim.uz/archives/5479
Бораман.
Бизни адаштирган йиллар оралаб
Жингалак сочимга тақасан ялпиз.
Сўнг ортга қайтаман...
Кимни қоралаб
Ёлғиз.
Мен такрор бораман
Бу не жасорат...
Ўтмишга судрайман вақт милларини.
Ўғирлаб қайтаман...
Деразангдаги
Бахт гулларини.
О, яна бораман
Бу қандай таҳқир...
Кўзимдаги бари томчилар озод.
Ногоҳ қўлларимдан тутади тақдир
Кишанбанд этади жисмимни ҳаёт.
Барибир бораман
Ҳеч бўлмаганда
Руҳимни дон каби ютганда бир қуш.
Сен титроқ кафтингда ушоқ тутасан
Сўнг учиб кетаман
Қайгадир сарҳуш.
Мадина Норчаева
@mittihaqiqatlar
"Китоб дунёси" газетасида "Айтилмаган туйғулар" номли таржимам чиқибди, таҳририятга раҳмат.
@mittihaqiqatlar
Тошкент вилоятининг одамбормас жойлари экан Аччиқкўл атрофи. Қўй-қўзилар ва чўпонларни учратасиз, холос. Жуда сокин, ижодбоп адирлик. Варрагим зўр учди.) Табиат одамга катта қувват беради. Шаҳардан тез-тез қочиб туриш керак.
@mittihaqiqatlar
Биринчи кун
Мастура Абдураим қизи
Ўқиш: https://telegra.ph/OTAMNING-%D2%9AANOTI-02-27
Ўн кун. Ўн ижодкор лойиҳасининг 6-иштирокчиси Азизбек Норов ижоди юзасидан ҳакам фикри
Сизга хос услуб шуки, асарни одатда жумбоқли ёзишни яхши кўрасиз. Сиздаги бу қобилият анча олдин ёзган «Эйнштейн жумбоғи» ҳикоянгиздаёқ кўринганди. Бу ноодатий ном танлашдан бошлаб, образларни номланишию, сюжетни «коса тагида нимкоса» яширишгача бўлган ўзига хосликларда муайян маънода кўринади. Ҳикоя ёзишдаги яна бир яхши хислатингиз, иложи борича ҳикояга ноодатий, оригинал ёндошишга интиласиз.
Ўқиш: https://telegra.ph/YOsh-yozuvchi-Azizbek-Norovga-ikkinchi-maktubim-03-03
Феврал ойида сайтда энг кўп ўқилган материаллар рейтинги:
1. Гўзал қиссалар мутолааси (эссе). Шерзод Комил Халил.
2. Сариёғда ёнган жигарлар (ҳикоя). Оллохёр Зафар ўғли.
3. Хон алангаси (ҳикоя). Булгаков, Дилором Муродова таржимасида.
@mittihaqiqatlar
“Жаҳон адабиёти” журналида 2022 йилда эълон қилинган шеърий таржималар таҳлили
Мақолада Яҳё Тоға, Тоҳир Қаҳҳор, Сирожиддин Саййид, Рустам Мусурмон, Йўлдош Эшбек, Ойдиннисо, Шерзод Ортиқов, Раҳмат Бобожон ва бошқаларнинг таржималари таҳлил қилинган.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5463