mittihaqiqatlar | Неотсортированное

Telegram-канал mittihaqiqatlar - Nodirabegim

2070

Adiba va tarjimon Nodirabegim Ibrohimovaning ijodiy kanali. @nodirabegim_bot

Подписаться на канал

Nodirabegim

Учинчи кун

Азизбек Норов

Ўқиш: https://telegra.ph/Olislardan-taralgan-h%D1%9Ersini%D2%9B-02-23

Читать полностью…

Nodirabegim

Ўзбек тилига таржима қилинмаган, аммо қилиниши шарт бўлган қайси асарларни айтоласиз?

Бир лойиҳага қўшиляпман, шуни доирасида савияли, қийматга эга бирор китобни ўгиришим керак. Таклифларизни кутаман.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Иккинчи кун

Азизбек Норов

Ўқиш: https://telegra.ph/Olislardan-taralgan-h%D1%9Ersini%D2%9B-02-22

Читать полностью…

Nodirabegim

Марказий кўргазмалар залида рассом Максим Варданианнинг суратлари намойиш этилмоқда. Тошкентда туғилиб Парижда яшаган, ўша ерда ижод қилиб кўплаб кўргазмалар ўтказган экан. Аксари қоронғу, айримлари ёруғ таассурот қолдирди. Улкан капалак ва қўнғизларни кўргандек бўлдим))

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Bir yaxshi anʼana boshladik

Doʻstlar bilan tez-tez yigʻilib turamiz. Qaynoq kofe ustida jamiyat hayotiga oid oxirgi yangiliklar haqida fikrlashamiz. Birgalikda kichik loyihalar, tashabbuslar ham qilganmiz. Yaqinda doʻstimiz bir taklif aytdi. Faqat suhbat, kofexoʻrlik uchun yigʻilmasdan dunyoqarashimizni rivojlantiradigan ishlar qilaylik. Har safar uchrashuvga biror badiiy, ilmiy kitob, film, hujjatli kino yo spektakl koʻrib/oʻqib kelishni shart qilib qoʻyamiz. Vazifani bajara olmaganlar kelmasin, gapni oʻsha asar, film, spektakl muhokamasidan boshlaymiz, dedi.

Bu fikr hammamizga maʼqul boʻldi. “Anna Frank kundaligi”dan boshladik. Kitobni oʻqishga hamma vaqt toparmikin, endi 1-2 hafta koʻrisha olmasak kerak deb oʻylagandim, ochigʻi. Quvonarlisi bu safar adashibman. Telegramdagi oʻzaro guruhimizga kitobning elektron versiyasi tashlandi, kimdir sotib oldi, xullas hamma oʻqishga kirishdi, muhokama qachon deb soʻray boshladi. Shanbada koʻrishdik, bu safar suhbatning asosiy mavzusi urush dahshatlarini oʻzida aks ettirgan ushbu asar muhokamasiga bagʻishlandi, asardagi eng esda qolarli boʻlgan nuqtalar haqida gaplashdik.

Qisqasi oʻzimiz oʻylagan bu anʼana bizga juda yoqib qoldi. Keyingi uchrashuvimiz shu kunlarda va oʻqish uchun Jorj Oruellning “Molxona” asarini tanladik. Kitobni bugun topdim, katta ehtimol bilan ertagacha oʻqib chiqsam kerak. Kelasi safargilariga nafaqat oʻzbek va jahon adabiyoti badiiy asarlari, balki siyosiy, ilmiy kitoblar, hujjatli filmlardan ham tanlamoqchimiz.

Bu tashabbusni faqat doʻstlar davrasida qolishini istamasdim. Telegram kanalimda har safar tanlangan asar/film/spektakllar, ular haqidagi fikrlarni eʼlon qilib bormoqchiman. Yoshlar, uka-singil, tengdoshlarni qiziqtirish uchun turli quez-testlar, tanlovlar oʻtkaziladi. Gʻoliblar aniqlanib, imkoniyat darajasida taqdirlanadi (kitoblar yoki kichikroq pul mukofotlari). Safimizga qoʻshiladiganlar va bu tashabbusni kengroq yoyishga yordam beradiganlardan minnatdor boʻlaman.

@pozitsiya

Читать полностью…

Nodirabegim

Биринчи кун

Азизбек Норов

Ўқиш: https://telegra.ph/%D2%B2ADSIZ-OSMON-OSTIDA-02-21

Читать полностью…

Nodirabegim

​​Тунов куни бир тадбирда катта ёшли зиёлилар суҳбатини тингловдим. "Ёшлар нима хоҳлайди" кўрсатуви ҳақида гап борди. Улар ёшларнинг истаклари, фикрларидан ҳайратини билдиришди. Майли, катталар ва ёшларнинг бир бирини тушунмаслиги азалдан бор, ҳамма даврдаям, макондаям шу. Лекин бир гапни ҳазм қилолмадим. Бир олим "Навоий, Бобурни издошлари қандай қилиб Салвадор Далининг ғалати, бемаъни суратларини севиб томоша қилишлари мумкин?" деди асабийлашиб.
Санъатда, адабиётда, мусиқада дидлар турлича эканини англаш қийинмикин. Ёппасига Навоий ғазалини севиб, бошқа услуб, йўналишдаги ижодкорларни рад этиш керакми ёшлар. Кимгадир классика, кимгадир иркит ё фусункор реализм, кимгадир абсурд, кимгадир модернизм ёқар. Кимдир ҳаммасини рад этиб, янгича нимадир истар, яратар.
Мен ўрта ёш вакили сифатида икки томонни ҳам тушунаман. Айнан бир тараф ҳақ демайман. Шунчаки ҳамма ўз ҳаётини ўзи яшаса, шахсий чегараларга дахл қилинмаса, босим ўтказилмаса дейман. Афсуски, кўпчилик бир бирини тушунгиси келмайди, фикри фикрига мос келмаса, ўз қолипига тушмаса одам сонидан чиқаради, энг ёмони ҳамма фақат ўзини ҳақ деб ҳисоблайди. Бошқанинг, каттами, кичикми қарашлари сеникидан фарқ қилиши унинг хато йўлда эканини билдирмайди.
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Ўнинчи кун


Феруза Хайруллаева

Yengilish

Sen og’riqni his qilarkansan,
Men so’zlar bilan o’yin qilaman -
qay biri issiq, qay biri mungli.

Og’riq esa ko’zlaringda kulib turardi
qo’limdan hech narsa kelmasligini
takrorlar ekan.
Men yengilib bordim lahzama-lahza.
Va moychechak choy damlamoq uchun
olov yoqqani ketdim
Va bu she’r yozilmadi:
Men sevib qolgandim seni bilmasdan…

Читать полностью…

Nodirabegim

МУТАНТЛАР

Улар кесиб ўтган Вақт чизиғидан.
(Зебо Мирзо)

Қачон кесиб ўтдик Вақт чизиғидан,
Қачон бизни чирмаб улгурди Ҳаёт?
Учартошлар ёнган оли-и-с кечада
Бегона маконда уйғондик. Наҳот?!

Сўзсиз ҳайқириқ-ла қалқдик оёққа,
Уйғонмоқ фурсати қақшатди жонни.
Товонимиз тегди илиқ тупроққа,
Кўрдик бош устида мовий осмонни.

Ёдимиз лавҳига қўйилди нуқта –
Ҳаёт шовқинлари таралган замон.
Ҳамма даврда ҳам халоскор кўкдан
Тушмаслигин англаб етгайми инсон?

Издиҳом ичида кезаркан, ногоҳ
Таниб қолажакмиз бир-биримизни.
Шунда... нигоҳларда ялт этар бир “оҳ”,
Тушуниб етамиз тақдиримизни.

Жисм қолипига ўзни урган руҳ,
Инсу жин қавмига қариндошлармиз.
Қонимизда оқар қадимий андуҳ –
Одам шаклин олган учартошлармиз!

Ногаҳон инисин ўлдириб қўйган
Қобилдан меросдир фарёдларимиз.
Довон отларидай – вақт ўтган сайин
Ичкарига ўсар қанотларимиз.

Демак, энди бизга учмоқлик – армон,
Тошдаги битикдай ўчмас бу дардлар.
Ҳеч қурса ўзини асрай олмаган
Шўрлик мутантлармиз, ҳорғин мутантлар.

*Учартош-метеорит

Гулноз Мўминова

Читать полностью…

Nodirabegim

"Бизнинг экранларимизда ҳинд ва араб кинолари тўхтовсиз намойиш этилади. Бунинг ёмон жойи йўқ. Кўплаб томошабинлар уларни оҳ-воҳ деб, кўз ёши қилиб, қайта-қайта суқланиб кўришади. Сабаби, уларнинг мавзулари қизиқарли, мусиқаси, қўшиқлари ёқимли, баъзан юксак профессионал талқинлар ҳам учраб қолади. Аммо бадиий санъатнинг баланд талабларидан келиб чиқиб, бу фильмларга танқидий кўз билан қарасак, улар ўта жўн, примитив мелодрамалардан бошқа нарса эмаслиги маълум бўлади. Кўпчилиги арзимас сентиментализм, мешчанлик руҳида суратга олинган, муҳим ижтимоий муаммолардан узоқ ишлардир. Фильм ижодкорлари қаҳрамонларнинг йиғи-сиғиси билангина чекланишади. Бундай енгил фильмлар таъсирида қолиб кетган томошабин дунё кинематографиясининг энг яхши намуналаридан бири бўлган “Яйдоқ орол” фильмини охиригача кўрмайди, чунки уни тушунмайди, фильмнинг ғояси уларга оғирлик қилади. Бу ерда ажабланарли ҳеч нарса йўқ: гап енгил-елпи мелодрамаларга ошиқ бўлган томошабиннинг ички маданияти паст, чинакам санъатни тушунмаслиги ҳақида бормоқда. Адабиётга дахлдор киши бундай тутқунликка тушиб қолса, жуда ёмон. Чунки ундан ҳақиқий санъат асарини кутиш қийин."

Чингиз Айтматов
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Густав Климтнинг машҳур сурати Суриядаги зилзиладан сўнг...

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Тоқатсизлашаётган Миллий мафкура ва Маънавият

Илгари “Миллий истиқлол мафкураси” деган нарса бўларди. Кейин “истиқлол”ни олиб ташлаб, “Миллий мафкура” деб айтила бошлади. Бироз ўтгач, миллий мафкура “Маънавият”га айлантирилди. Адашмасам, И.Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” китоби чиққандан кейин бу сўз роса урф бўлди.

Ўша “Миллий истиқлол мафкураси”нинг асосий ғоялари орасида толерантлик ва плюрализм ҳам бўларди. Булар нималигини изоҳлаб ўтирмайман, гугл қилса чиқади. Хуллас, бу икки ғоя, яъни толерантлик ва плюрализм либерализм ғояси бўлган. Жамиятда плюрализм - ғоявий, эътиқодий, маданий турфахиллик бўлиши индивидуализмни тақозо қилади. Яъни жамиятда ягона маданият, турмуш тарзи ҳукмрон бўлмаслиги керак, ҳар бир шахс ўз қобилиятини намоён қила олиши керак. Ана шу плюрализм ва индивидуализмдир. Миллий мафкурани ёзаётганлар буни англаганми, йўқми, билмайман. Лекин ўша вақтда унинг таркибида либерал ғоялар бўлган.

Парадоксал ҳолат шундаки, ўша миллий мафкура бузғунчи ғояларга қарши қуролдир, деб ҳам айтишарди. Табиийки, бу гап плюрализмга зид. Ғояларни бузғунчи ва бунёдкорга ким ажратиб беради ва бу вақтда ягона ғоя монополга айлантирилмаслигига ким кафолат беради?

Шундай қилиб, ўша миллий мафкура ичдан зиддиятли эди, либерал ва консерватив ғоялар беўхшов шаклда аралашиб кетганди.

Кейин “Маънавият” мафкураси пайдо бўлди. Бу мафкура аввалги миллий мафкурадан фарқли ўлароқ, анча миллий биқиқ эди. Плюрализм ва толерантлик умуман тушиб қолди, эътибордан четда қолди. Бунинг ўрнига одамлар учун нима маънавияту нима маънавиятсизлигини уқтира бошлашди. Аммо бундай фарқлашнинг аниқ мезонлари йўқ эди. Борган сари бир хиллаштириш, янгича, турфахил маданий белгилардан қочиш бошланди. Энди сиз маънавиятли бўлиш учун тахминан ўтган асрнинг 60-йилларида совет жамиятида шаклланган қадриятлар асосида яшашингиз керак эди. Кам сондаги “мақбул” либосларни киясиз, муаяйн тор диапазондаги мусиқаларни эшитасиз. Маданий ассортимент камайтирилди.

Ана шу тоқатсиз маънавият ва ривожланиб келаётган диний радикализм қўшилди-ю, жамиятимиз мутлақо мунофиқ, торфеъл бўлиб қолди. Одамлар ўзгаларнинг кийимию эътиқоди, шахсий ҳаётини муҳокама қилишга ўч бўлиб кетди. Аввал ҳам шундай эди, жамоавий халқларга хос бу. Аммо бу хусусият анча зўрайди.

Маънавият мафкураси шахсий ва ижтимоий ҳаётни фарқламайди. Масалан, чилим чекиб ўтиришингиз ҳеч кимга зарар бермайдиган шахсий масала бўлса ҳам, буни ижтимоий-ахлоқий масала сифатида кўтаради. Натижада, одамлар нафақат жамият билан боғлиқ ишларда, ҳатто ўзларининг ўта шахсий ишлари учун ҳам бошқаларнинг назорати, тафтиши ва танқидига учрайди. Шу жиҳатдан, маънавият мафкураси жамиятни тоталитар жамиятга айлантиради (жамиятнинг шахс устидан тотал-ялпи назорати). Ана шу жиҳати билан бу мафкура фашистик мафкураларга жуда ўхшайди.

Хуллас, мустақиллик бошидан бери давлат тарғиб қилаётган мафкура тоқатсиз мафкурага айланиб келди. Ва мана ҳозир унинг диний радикализм билан туташ нуқтасига яқинлашяпмиз. Иккисининг қўшилиши биз учун яхшиликка олиб бормайди.

@khurshidyuldosh

Читать полностью…

Nodirabegim

Ўн олти ёшда эдим
депрессияни бошдан кечирардим
уйга сархуш ҳолда келдим
қарасам барча кийимларим-
шимлар, кўйлаклар, пайпоқлар
жамадон ва ҳикояларим
битилган қоғозлар
ташқарига улоқтириб юборилган
майсазорда сочилиб ётарди.

Онам дарахт тагида
мени пойлаб турган экан:
«Ҳенри, Ҳенри
ичкарига кирма…
у сени нақ ўлдиради
ҳикояларингни ўқияпти…»
«Мен у асовга
қаршилик қила оламан…»
«Ҳенри, илтимос буни ол…
ўзинг учун бошпана топ».
Отамни юқори синфни
тугата олмаслигим қўрқитарди
шунинг учун барибир
уйга қайтиб келдим.

Бир оқшом у ҳикояларим ёзилган
қоғозни ушлаганча сайр қиларди
(уларни сира кўрсатмасдим)
ва у дедики:
«Бу жуда зўр ҳикоя экан».
Мен «ҳаа» дедим ва
узатган қоғозларини олдим.
Ҳикоя бадавлат одам ҳақида эди
у хотини билан уришиб қолиб
тунда уйдан чиқиб кетади
қаҳва ичиш учун.
У официант ва қошиқлар
Пичоқлар, туздон, қалампирдон
деразалардан тушаётган
неон чироқларни кузатгач
сўнг ортга қайтган
отхонасига кирган
у ерда севимли тулпорини
кўришни, силашни истаган
кейин эса от унинг
бошига тепиб ўлдирган.

Негадир бу ҳикоя
маъноли кўринди унга
уни ёзган пайтим
нима демоқчи бўлганимни
ўзим тушунмас эдим.
Унга «ҳа майли
ҳикоя сизда қола қолсин» дедим.
Отам ҳикояни олиб қолди ва
пиёда юрганча уйга кириб
эшикни ёпди.
Назаримда ҳеч қачон
отам билан бунчалик
яқин бўлмаган эдик.

Буковски

Нодирабегим таржимаси

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

сен билан шахмат ўйинимиз:
мен биринчи пиёдани
тахтадан ташқарига юрардим
иккинчи пиёдани ҳам,
сен ҳайрон қолардинг -
шундай қилса бўладими?
нега ундай қилдинг,
бу ютқазиш бўлади!
мен тағин, барча доналарни
тахтадан ташқарига юрардим
сен бу орада
олишга улгурардинг
мендаги доналарни
аммо,
деярли барчасини
тахтадан ташқарига олиб чиқишга
улгурардим мен.
ҳа, бизнинг ўйин
шундай содда бўларди,
сенга кўра,
мен ютқазардим,
сен эса
тахтанинг ичида
ғолиб бўлардинг.
мен шундай,
тахтадан ташқарида
ўйнайман ўйинларни
сен эса ғолиб
ва ҳайрон бўласан.

Аҳмад Али Муҳаммад

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Биз ниманидир кутамиз. Умид қиламиз, умидни йўқотамиз, ўлим сари яқинлашаверамиз.

Охир оқибат ўлиб кетамиз.

The Sacrifice (1986)

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Одамлар бутун умр кутишади.
Янги ҳаётни кутишади, сўнг ўлимни кутишади.
Ҳожатхона қоғози учун навбат кутишади.
Пул учун навбат кутишади.
Агар пул бўлмаса, навбатлар узайиб кетади.
Ухлашни кутишади, сўнгра уйғонишни кутишади.
Турмуш қуришни кутишади, кейин эса ажрашишни.
Ёмғир ёғишини кутишади, кейин унинг тинишини...

Буковски

@bukovski_ijodi

Читать полностью…

Nodirabegim

Чўмилиш

Эртага учрашувим бор! Яхшилаб чўмилиб олишим керак. Тағин ҳидимдан қочиб кетмасин. Биринчи соқолимни олсаммикан? Йўқ. Чўмилганимдан кейин оламан. Осонроқ бўлади. Хўп, сочиқ, совун, шампун, тоза кийимлар - бари тайёр. Энди қўшиқ қўйиб олсам бўлди. Ахир зерикиб қолишим мумкин!
Бирга куйлаганча чўмилиб бўлдим. Ўйланганча артинаётсам баданимдан кир чиқиб қолди. Ҳечқиси йўқ, яна бир марта чўмилсам, мендан нима кетади? Қайтанга вақт тез ўтади. Бу сафар яхшилаб, диққатимни жамлаб ювиндим. Чарчаб кетдим очиғи, ҳамма ёғимни ишқалайвериб қўлимда мадор қолмади. Чўмилиб бўлдим. Артинаётсам яна теримдан кир чиқди. Яна-я?! Чарчадим.
Яна бир марта чўмиламан, шу охиргиси бўлади. Охиргиси бўлмади… Ўзимдан жирканиб кетдим, кир кетмасди танамдан. Кўзгуга қарадим, ярмим қолибди. Шунга қарамай, такрор чўмилишга тушдим. Ахир эртага у билан учрашаман. Тоза бўлиб боришим керак!
Зўрға сувни очдим. Совунни кўтаришга ҳам кучим қолмабди. Нима бўлаётганини англамасимдан аввал йўқ бўлиб кетибман. Мендан чиққан кир бошқа ифлосликларга қўшилиб қувурларда сув тозаланадиган жойга оқиб кетибди.
Учрашувга эса энди бора олмайман.

Зоир Зокиров
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

2022 йилда ‘‘oyina.uz’’, ‘‘nodirabegim.uz‘‘, ‘‘Khurshid Davron kutubxonasi’’ каби сайтларда академик тадқиқот типидаги, ҳозирги адабий жараёнга оид илмий-танқидий, ХХ аср ўзбек адабиёти тарихига оид мақолалар ва янги чоп қилинган асарларга ёзилган тақризлар эълон қилинди.

– Интернет нашрларида адабиётшунослик ва адабий танқидга оид мақолалар мазмунидан, 2022 йил интернет танқидчилиги ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада жонлангани кузатилди, - деди Бекмурод Бойзоқов. - Илгари интернет нашрлари деганда, асосан “Хуршид Даврон кутубхонаси”, “Uza.uz”, “Ijod.uz”, “Ziyo.uz” каби саноқли расмий сайтлар тилга олинган бўлса, бугун уларнинг қаторига “Oyina.uz”, “Nodirabegim.uz” каби сайтлар пешқадамликка интилаётгани кўринади. Айни пайтда, интернет сайтлари, каналлари ва нашрлари ривожи хусусида бош қотирадиган масалалар талайгина.


Бугун Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган адабий танқид кенгаш йиғилишида айтилган бу фикрлардан хурсанд бўлдим, сайтимни ҳам эслаб ўтишгани учун 😇

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

соялардан қўрқдим бир умр
сояларга боқдим шубҳа аралаш
қарғаларнинг ини эди гўё соялар
аммо ўшал кун –
ҳеч қаерда,
асар ҳам қолмаган соядан –
кўпроқ қўрқдим
аввал қуёшга,
сўнг йўл четидаги деворларга боқдим шубҳа аралаш
узун замон кечди
ўлганимни англагунимча

Собир Қақайи

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Буковскининг каналини очдик, қизиққанлар аъзо бўлишлари мумкин:

/channel/bukovski_ijodi

Читать полностью…

Nodirabegim

Феруза Хайруллаеванинг ўн кунлиги бўйича ҳакам фикри

Сизни биринчи марта “Излам” тақдимотида кўрдим. Ўша куни саҳнага дадил чиқиб келган, чеҳрасида қатъият балқиб турган қиз тасаввуримдаги Ферузага ўхшамасди. Сизни тинглай туриб: “Нега Феруза китобини “Тутқун” деб номлади экан?”, деб ўйладим. Зотан, сиз аллақачон озод эдингиз, Феруза. Менимча, сиз туйган озодлик бировларнинг ғашига тегадиган, баъзи ўринларда ғазабини келтирадиган озодлик эмас.

Тўлиқ ўқиш: https://telegra.ph/BOTINDAGI-%D2%9AA%D2%B2RAMON-02-21

Читать полностью…

Nodirabegim

Олтинчи иштирокчи

Азизбек Норов 1990 йил Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Қарши давлат университетининг рус тили ва адабиёти бўлимини тугатган. Ёзувчи, бадиий таржимон ва журналист. 2021 йили “Эйнштейн жумбоғи”, 2022 йили эса “Азал ва абад йўли” номли қисса ва ҳикоялар тўплами нашрдан чиққан.
Республика ёш ижодкорларининг “Дўрмон” (2013), “Зомин” (2017) семинарлари иштирокчиси. “Келажак овози” (2010) ва “Буюк юрт учун” (2019) республика кўрик-танловларининг наср йўналишида 1-ўрин соҳиби.
2013 йил Ҳиндистон давлатининг Деҳли шаҳрида Ҳиндистон ижодкорлар уюшмаси ва www.poiesisonline.com ташкилотлари томонидан ўтказилган “IV Халқаро ижодкорлар конференцияси”да қатнашиб, сертификат билан тақдирланган ва Ҳиндистонда чоп этилган “9-Халқаро инглизча асарлар китоби”да ижод намуналари чоп этилган.
Рус адабиётидан қилган таржималари турли тўпламларда нашр этилган.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Шу шеърда нега муҳаррир Буковскини Чинаски деб атаган деб ўйловдим. Билсам, унинг кўп романлари ва ҳикояларидаги қаҳрамоннинг исми Генри Чинаски экан. Ёзувчи бу қаҳрамонда асосан ўзини ифодалаган. Қизиқиб қолдим шу образга. Буковскини бирор романини таржима қилсаммикин.

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўққизинчи кун

Феруза Хайруллаева

Nega osmon moviy,
Maysalar yashil?
Nega havo zangori rangli
Va emas malina ta'mli?

Nega yashab bo'lmas,
Shunchaki, oddiy
Uyning devorlarin
Oq, yashil, moviyga emas
Sariqqa bo'yab?

Men o'sha sariqqa bo'yalgan uyda
Sizga maktub yozar ekanman,
deyishni istayman:
"Ozodman!"

Ammo, menga ham qulayroq
Qoliplar bilan yashash siz kabi.
Kimdir chizib bergan ko'ylakni
Sotib olib falon yevroga
Minbarga chiqib so'z aytishda
Tot bor, deya oqlayman o'zim...

Sevgilim, sen-da kechirgin meni,
Seni qoliplar ichida sevganim uchun
Titroqlar, bo'salar, sovg'alar bilan.
Xolbuki sevishni istardim seni
Ayriliqlar-la!

Miyam parchalanar
O'ylar ichida:
Nega osmon yaqin,
Nega yer mayin.
Nega odamlardek yashayman hamon.
Xolbuki,
Xolbuki,
Odam kimligin uzoq yillar bo'ldi anglaganimga...

Miyamni maydalab tashlamoq uchun
Bir og'ir tosh topsaydim bunda...

Nega havo emas
Malina ta'mli?!

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Феруза Хайруллаева

Hech sizga qarashganmi foxishalardek
jirkanib,
hirs bilan,
kesatiq bilan.

Hech ishlaganmisiz bir kun
foxishalardek
izg’irin ko’chada
izg’ib kechasi
qarg’agancha odamlarni
hamda
yorqinroq ko’rinishga harakat qilib.

Hech o’ylaganmisiz biror bor foxishalardek:
“Bu yurt sevar hamma foxishalarni”.

Siz sevganmisiz hech foxishalardek
Xo’rlik, imkonsizlik,
umidsizlik-la
Uning pullarini olar ekansan
Tabassum qilib…

Hech siz foxishalardek
yashaganmisiz
Huquqlaringiz toptalgan,
xo’rlangan,
bir chaqaga olinmaydigan
jamiyatingizda ilojsizlikdan
faqat tushingizda ozodlik istab.

Nazarimda har bitta odam,
Umrida bir bor bo’lsa ham
foxishalardek o’ylagan,
sevgan,
demakki, yashagan umr…

Читать полностью…

Nodirabegim

Тошкент Фотоуйида ҳаттотлик ва миниатюра кўргазмасининг охирги куни экан, бугун айланиб келдим.
Аксарияти ёшлар томонидан чиройли ҳуснихатда ёзилган, чизилган намуналар. Шакл ҳам бир санъат.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Феруза Хайруллаева

Yomg’ir ifori

Bilasanmi, yomg’ir tomchilari
Har mahal ham sovuq bo’lmaydi.
Ular ba’zan iliq, mayin va totli yog’ar.
Sochlaringni silab tusharkan
Maysalarga shivirlar:
“Baxtliman” deya...

Tabassumingda,
nigohlaringda
Yulduz nuri,
tog’lar guli,
Osmonda ekansan
Bulutlarning ko’zlaringga kirib kelgani kabi
Go’zallik yashar.
Sen esa buni bilmaysan hatto.
Va jilmayasan:
“Nega sevasan?”
G’alati eshitilar menga bu –
Axir qanday sevmaslik mumkin
Yomg’irni,
Tog’larni
Osmonni...

Javob bermayin senga
musiqaga o’rayman tunni,
yaproqlarning muhabbatini
shamollarga yetkazmoq uchun.
Ha, bu dunyoda
ishq bor, azizim.
Senga buni ko’rsatmoq uchun
Gul undirgim kipriklarimda
Ifori bexisht,
Ifori farah,
Ifori yomg’ir…

Bilasanmi, uzoq tunlari tushlarimga
men rangini bilmas qush kirar
Uchib kelar,
Kaftimga qo’nar,
Hovuchlarimda sezaman uning haroratini,
Negadir qo’rqaman erib ketar deb.
Uyg’ongach yig’layman
Nechun baxtdan qo’rqaman deya.
Endi anglayotgandirsan
Nega so’zsizligimni…

Biroq, mana bu yomg’irlar,
Ular baxtga evrilib borar
ko’zim o’ngida
Bizga qo’shilib
Sochlaringdan sirg’alib tushib
Hayotimga kirib borarkan…

Читать полностью…

Nodirabegim

300-мактабда ўтказилган адабий-маърифий тадбирдан фотолар.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

​​Тинмай ёмғир ёғса,
Тинмай ухласанг,
Тизгинсиз ўйларинг сени эзмаса.
Энг ичкин овозда шамол “уҳ”ласа,
Эшигинг ортида...
Сезмасанг.

Мовий тушлар кўрсанг Кўнгил ҳақида.
Қушлар шарҳласалар,
Сен англамасанг
Ва тушиб келсалар сеҳрли тахтдан
Ҳазрати Сулаймон парилар билан.

Қуш тилин ўргансанг ҳарфма-ҳарф,
Булбуллар куйласа бир Ишқни “чаҳ-чаҳ”.
Зулматни кўрмасанг,
Тонгни билмасанг,
Унутиб юборсанг андуҳкаш вақтни.

Тинмай ёмғир ёғса,
Тинмай “уҳ”ласанг,
Шу Ишқни соғинсанг,
Бошқа ҳис ўлса...
Деразанг ортида шамол ухласа,
Фақат тирик бўлсанг...

Башорат Отажонова
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Олтинчи кун

Феруза Хайруллаева

Ko’p tergardi onam bolaligimda
To’g’ri bo’l,
qizboladek xayoli bo’lgin
ko’ziga tik qarama hech kimning.

Otamning eng yomon ko’rgani
enkaygan odamlar edi,
egilgandan do’st chiqmas
g’ururini sotar
Vaqti kelsa
o’zini,
Tik bo’l - egilish buzar
qadringni,
qaddingni
naslingni derdi.

Men shunday ulg’aydim,
men shunday o’sdim,
ko’zlarga qaramay,
yerga egilmay.
Ammo bilyapmanki
qishlog’imizda
bir men emasdim
arosat ichida o’sgan.
Na otasin gapiga kirib,
egilmay yashashni o’rgangan
Na onasin so’zini olib
naslini unutgan.

Arosat esa parvozni istagan odamga
jahannamdan og’irroq jazo

Читать полностью…
Подписаться на канал