mittihaqiqatlar | Неотсортированное

Telegram-канал mittihaqiqatlar - Nodirabegim

2070

Adiba va tarjimon Nodirabegim Ibrohimovaning ijodiy kanali. @nodirabegim_bot

Подписаться на канал

Nodirabegim

Бу ерда ҳеч ким ўқимайди. Ҳеч ким муҳокама қилмайди.
Нега бу ерга қайтиб келдинг? Бу ер жуда зерикарли.

филмдан.


П.С. Сизгаям танишми шунақа жой?

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

"Шарқ юлдузи" журналининг янги сонида мақолам эълон қилинибди. Таҳририятга ташаккур!

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Кечки соат бир яримда телефон жиринглади.
Денверлик бир одам экан:
-Чинаски, Денверда сенинг мухлисларинг кўп…
-Чинданми?
-Ҳа, менинг журналим бор, унда шеърларинг эълон қилинса девдим…
-Эй, Чинаски! – гўшак нарёғидан яна кимдир қичқирди.
-Ёнингда дўстинг бор шекилли, дедим.
-Ҳа, менга олтитагина шеър юборгин…
-Чинаски ярамас! Чинаски аблаҳ!
дерди унинг шериги.
-Ошнанг ичиб олганми? сўрадим.
-Нима бўпти? деди у. – Сенам ичасан.
-Ҳақсан.
-Чинаски писмадон!
Кейин
Журнал муҳаррири манзилни айтиб турди.
Мен эса уни конверт устига ёзиб олдим.
-Шеърларингни ҳозироқ жўнат…
-Иложи борича ҳаракат қиламан.
-Чинаски дабдала ёзади! – дерди шериги.
-Хайр, дедим.
-Хайр, деди муҳаррир.
Гўшакни қўйдим.
Шубҳасиз, ёлғиз одамлар жуда кўп.
Улар тунлари нима билан
машғул бўлишни билишмайди чоғи.

Буковски

Нодирабегим таржимаси
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Катта ўғлим тозалик жинниси. Қўлини совунлаб кўп ювади. Ювмай нарса емайди. Кафега кирсак ҳам қўл ювадиган жой қидиради. Хамир қилсам ҳар гал қўлизни яхшилаб ювдизми деб сўрайди. Укалари нимадир егулик илинса, қўлинг тозамас деб олмайди.

Ҳозир ўзи укасига печенье бераётганди: "Аммо қўлимни совунлаб ювмадимда, лекин сенга фарқи йўқку тўғрими?" деди. Кичкинам фарқи йў деганча печеньени паққос туширди. 😂😂
Мен ўғлимга митти микроб ва бактериялар одамни ўлдирмайди деб кўп айтаману, аммо у барибир қўрқади улардан. 14 январга унга гел совун совға қилганман 😇. ))

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўртинчи кун

Феруза Хайруллаева


Xudo bilan gaplashdim bugun,
so’zlarsiz,
ko’zlarsiz,
qo’llarsiz
Biz tushundik bir-birimizni
va kechirdik…
va men tinimsiz
tabassum qilar ekanman
suzishni o’rgana turib
ichiga suv yutgan odamdek
sevinch, qo’rquv oralig’ida
yengib bordim savollarimni.

So’zlamoqdan tinmadi lahza
Xudo ham,
vujudimda samo aylandi,
O, ushbuning huzurini men
his qilgandim oxirgi marta
tug’ilganimda…
Men eshitdim,
u so’zlayverdi,
yig’lamadim birinchi marta
baxt va og’riq oralig’ida.

Xudo bilan gaplashdim sokin
aqlini tanigan telba misoli.
va so’radim ruhsiz, umidsiz
bu millat qoniga qahramonlikni.
biroq so’ramadim
biror marta ham
Yelkasi yer ko’rmas qahramonlarni
(shusiz ham yetadi sho’rpeshonamizga
bitilgan buyuk va eksik haykallar).

Suhbatlasharkanman,
bobomga aylandi bir lahza dunyo
Tin oldim million yil
peshonasiga
peshonam tirab.
Oppoq soqollarin silar ekanman
shivirladim:
“Meni qutqaring”
Hozir buni yozar ekanman azroil kutib
tabassum qilyapman gullar rangida.
Va shivirladim sokin Xudoga:
“Sendan roziman”.
va qahvaning hovuri kabi
nigohlarimga
kirib keldi
yomg’irli shahar…

Bugun balki birinchi marta
Xudo bilan gaplashdim masrur.

Читать полностью…

Nodirabegim

Бева қолгач, айниқса уни қип яланғоч ҳолда тўртта келишган хизматкор йигитлар ҳовузда арқон ҳалинчакда чўмилтиришгани ва бу воқеа ҳам шов-шув бўлиб, тарқаб кетгани уни росса шарманда қилди…
Яланғоч тўда орасидан суриб ўтиб, унинг бронза бош кийимини тирноғи билан таққиллата туриб, деди:
-Мана ўртоқлар, ажойиб зот. Ўн тўққизинчи асрнинг биринчи ярмида ўтган машҳур фоҳиша…
Тўла аёл уятдан қизариб кетди, зудлик билан қизининг қўлидан тутиб четга ўтар экан, унга қараб, деди:
– Бунинг ҳаммасини Худо билади…

Машҳур рус ёзувчиси Булгаковнинг мазкур ҳикояси таржимон томонидан тақдим этилмоқда: https://nodirabegim.uz/archives/5437

Читать полностью…

Nodirabegim

Тарихдан маълумки, 1939 йил декабрда Туркия шарқидаги Арзинжон шаҳри яқинида 7,8 магнитудали зилзила содир бўлиб, 30 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган эди. Ўша зилзила тарих саҳифаларига “Буюк Арзинжон зилзиласи” номи билан қайд этилган ва “Аср фожиаси” сифатида эсланади. Озарбайжонлик мутафаккир шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим, таржимон ва журналист Али Бей Ҳусейнзода (1864 Баку-1940 Истанбул) Арзинжонда юз берган даҳшатли фалокат ортидан матбуотда бошланган мунозараларга жавоб тарзида “Зилзила сабаб” шеърини ёзади.

Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5434

Читать полностью…

Nodirabegim

бу ерларда
қачонлардир
одам бўлган
(бўлса бордир).
бахт ва қайғу
тенг ўртадан
баҳам бўлган
(бўлса бордир).
кейин нима?
кейин кимдир
кўпроқ деган
(йўқ, демаган,
балки еган
бўлса бордир).
қай замонлар
бу жойлар ҳам
одамизор,
бозор бўлган.
кейин лекин
ўлиб умид
озор (у зор),
мозор бўлган.
биров арпа,
биров буғдой,
ким кунжара
еб дамлаган.
лек шундаям
бойлар чойин
беҳигулдан
қиб дамлаган.
асал ялаб
бармоғини
бураб-бураб
сўриб ётган.
камбағаллар
ўз кунини
амал-тақал
кўриб ётган.
ўша дамлар
очин-тўқин
яшаш мумкин
(бўлган балки),
одам борки,
елкалаган
элнинг юкин
(бўлган балки).
энди беш бор
худони ҳам
алдаб қўяр,
ич-ичидан
неча худо
ўлган балки.
бу кун онам
номин қўшиб
доямни ҳам
сотдим.
сотдим
айтар сўзим,
ғоямни ҳам.
сал тин олай,
десам шоввоз
йўлбонларим
мендан аввал
сотибдилар
соямни ҳам.
* * *
бир замонлар
ўз бек бўлган
(бўлса бордир).
улар сизми-
биздек бўлган
(бўлса бордир)...

Камолиддин Аззамов

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Онамнинг митти бизнесини рекламаси

Атлас, адрас, ипак матолар, чопон ва сумкалар. Баҳор келяпти буёғи...
Марғилондан келтирилади, сифатли ва ҳамёнбоп.

Уланиш: /channel/adraslar

Читать полностью…

Nodirabegim

"Ёлғизлик", 1908

Рассом: Якуб Шиканедер

Ёлғизликни кўтара олиш ва ундан роҳатланиш - буюк неъмат.

Бернард Шоу

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Камералар титкиланганида ўша куни ўғрилар одамлар эмас, балки ўта майда, аммо миллиардлаб аъзолардан ташкил топган ҳашаротга ўхшаш нарсалар эканлиги аён бўлди-қўйди. Қанчалик майда бўлмасин, уларнинг сонининг бу қадар кўплиги одам зотининг этини жунбушга келтириб юборар, худди миллионлаб ари галаси бостириб келгандек тасаввур уйғотарди одамда. Ҳашаротлар девордан ошиб киришганидан сўнг, тўғри пул қўйилган жойни адашмасдан топиб келишди.

Ёш носир йўллаган ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5429

Читать полностью…

Nodirabegim

10 кунлик охирига етди.

Нимани истадим?

Нималарни режа қилдим?

Нималарга эришдим?

Ҳай, рости бу кимгадир ўзингни кўрсатиш эмасди деб алдамай қўя қолай. Кимдир бор.

У жуда-жуда ичкарида. Ҳуркак. Ҳеч нарсага ишонмайди. Умид қилмайди. Бирон нарсага ташна эмас. Бировни айбламайди. Ва буларнинг биронтасидан ҳавф кутмайди, яъни булар у учун нормал.

У тирик эмас.

Мен уни тирилтиришни истадим.

У юмронқозиққа ўхшаб ўз хонасига биқинади. Яшириниш, ўзини иҳоталаш охир-оқибат одамликни йўқотади. Ахир шунча қиёфа бор. Саргузаштлар. Ҳаёт сен яшаганингдагина гўзал.

Мен уни ҳар куни кўчага олиб чиқдим: итдек сайр қилдирдим. Аввалига бўйинтуруқ билан, рости ҳозир ҳам бўйнида арқони бор. Қўрқаман. Бировни қопиб олсачи. Ахир биз нима қилганда ҳам замона кишиларимиз. Бировга қаттиқ гапириб бўлмайди. Қизиқувчан итнинг югур-югури эса одамлар ичида қўрқув уйғотади. Айниқса, шаҳарда. Шаҳарда итлар бўйинтуруқ билан юрсин.

Бу саёҳатлар унинг юрагини очади деб ўйладим. Йўқ, у эҳтимол, одамбашара юўлиб кўрина бошлади, аммо кўп ўтмай унга бу ҳам завқ бермай қолди.

Одам ўзини нимагадир бағишласин экан. Одам ҳаётига ўзи мазмун берсин экан. Шунда у ҳар бир сониясини қадрлайди. Яшаётганини ҳис қилади. Ўсади. Ўзини қадрлайди. Севади.

Унинг қўлидан кўп нарса келарди. Унинг қўлидан фақат ёзиш келмаган.

Мен унга шуни вазифа қилиб бердим. У истаган, аммо ҳеч уддалай олмаган нарсани.

У мана шу ўн кунликда ўша тазйиқларимдан қочишга роса уринди. Ва буни қайсидир маънода уддалади. Бу бошланиши холос. Ва биламанки, у ёзишни уддалай бошлаганида яна ўша эски кайфиятига киради. Ўшанда биз у билан яна янги сатҳлар ҳақида ўйлай бошлаймиз.

Биз ўзимизга ўйин ахтарамиз. Биз ўзимиз қўйган тузоқларга ўзимиз тушамиз. Ва бу тузоқдан қутулиш учун ўзимиз ўзимизга кўмак берамиз.

Яъни, биз ўзимизни шундай яратамиз.

Читать полностью…

Nodirabegim

10 КУН. 10 ИЖОДКОР ЛОЙИҲАСИНИНГ БЕШИНЧИ ИШТИРОКЧИСИ

Феруза Хайруллаева 1993 йил Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. ЎзМУ журналистика факультетини тугатган.

"Қақнус парвози", "Тутқун" номли шеърий китоблари нашр этилган. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори.

Айни пайтда Oyina.uz порталида фаолият юритади.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Эрталаб уйғониш азоб. Ягона чора - деразадан сакраш бўлиб кўринади.

15 август 1913

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Ҳаммасини англаш учун энди жудаям чарчадим...

1907. Кафка

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

"Шаҳзода ва бўри-4" мултигидан лавҳа.

Лайлак қурбақалардан иборат "музикални састав" тузаркан. Дирижёрлик қилятиб битта битта ютиб юбораркан бақаларни. Бақалар бизни еб қўйяпсан, деб кетишга чоғланаркану, барибир вақиллаб машҳур бўп кетиш илинжида лайлакка ишонишаркан.

Содда бақалар.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Бешинчи кун

Фе
руза Хайруллаева

To'rtburchak,
zich yopiq,
qop-qora
quti ichida
O'tiraman jim.

Gohi qopqoq ochilib,
Tashlanar chumoli,
Tashlanar o'rgamchak,
Tashlanar kirpi.

Gohida chayonlar,
Gohida arslon,
Gohida men nomini bilmas
Jonzotlar tikilib turar men tomon.

Men esa qutining bir burchagida
Tizzamni quchoqlab o'tirarkanman
Tomosha qilaman ularning ko'yin.

Chumoli g'ajiydi
Oyoq barmoqlarimni.
Yeydi, yeyveradi
Oqibat
Bo'kib o'lar.

O'rgamchak o'raydi to'rini
Qo'llarim,
Quloqlarim,
Qaboqlarimga.
Men esa o'lmayman
Million yil o'tib,
Zahrini o'ziga sanchar alamdan.

Gohida sochilar boshimdan gullar
Gohida maysalar ifori kelar.
Bayram kunlarida dengiz tomondan
bir nasim baxtsizlik misol
Sezdirmay kirar.
Biroq
Ularning bari yolg'onchi.

Men uxlab yotganda quti ichida,
Qon tugab qoladi barmoqlarimda
Va
Jonim chirib ketar iplar ostida.

Men tushgan qutining oxiri o'lim,
Men ko'rgan dunyoning rangi qoramtir.
Va meni g'ajigan mahluqotlarning
Bari baxtsizlar,
Bari baxtsizlar,
Bari baxtsizlar...

Meni qiziqtirar ayni pallada,
Sizning qutingizning rangi qanaqa?
Sizni qaysi hayvon yeydi bir boshdan?
Siz o'zi bilasizmi
Yashashingizni
Qaysidir to'rtburchak
Zich yopiq
Va qaysidir rangli
Quti ichida?!..

Читать полностью…

Nodirabegim

Бундан ташқари, катта ўғлим тоза "раҳматхўр". Кунига 58 марта раҳмат эшитамиз оилавий. Одатий ҳамма гап ва ҳаракатга нисбатан: раҳмат! Арзимайди деб жавоб қайтармагунча ҳам қўймайди. Камига бу одатни укаларига ҳам ўргатгандан сўнг раҳмат тинглашимиз уч бараварга кўпайди энди. Унга фақат муҳим нарсаларга раҳмат айтиш кераклигини тушунтирдим, тушунтирганим учунам катта раҳмат айтди.
Ўта ростгўй. Алдолмайди ва яширолмайди. Нимадир хато қилса, кечаси виждонан тинч ухлаши учун менга қайғу билан бу ҳақда сўзлаб беради. Мен бу арзимас хатолар ҳеч нарсалиги, ҳаммадаям бўлишини айтаман. Барибир ўзини айбдор санайди. Меҳрибон. Касал бўлсам, энг қайғурадигани. Бугун айтяпти, китобда ўқидим, кўп ёзувчи-шоирлар касал бўлиб ўлган экан, сиз ёзувчи бўлманг деб. Барибир бир кун қариб ўлиб қолсангиз нима қиламан, дейди йиғламсираб. Таъсирчан. Тиришқоқ. Меҳнаткаш. Орзулари кўп. Бошқа тўнғичлар каби масъулиятли. У ҳақида ўн йиллик хотираларимни ёзсам, бир эссе бўларкан. Умри узоқ бўлсин.

Читать полностью…

Nodirabegim

Ўйчан теракларнинг бўм-бўш қўлидай,
Бўм-бўш юрагимда изғийди бир дард.
Илтижо Худоси бўлиб ёлвордим,
Сен кимсан, азобим, кимлигингни айт?!

Ўчиб қолган исён - юрак ётар жим,
Тилларида қотар ярадор сўзлар.
Уларни соғиниб, талпинган лабим,
Ёраб, зимистонда қолгандай музлар.

Музлайди вужудим. Ўлган руҳимни
Кўмаман заминнинг сўнгги қатига.
Бир куни кўз очсам, ётибман, эвоҳ,
Музлаган юракнинг салтанатида.

Тўрт ёнга боқаман. Кечмоқда кузак,
Дилгир хазонларнинг кўзларида хоб.
Мезонларнинг узун йўллари аро –
Мен томон чопади кечиккан жавоб.

Келдингми... – Суяман уни бетакрор,
Сенмисан... – Ҳайратим ёқасин йиртар.
Лек руҳим туш кўрган малика мисол,
Бошин қуйи солиб қайгадир кетар.

Кетади, сарғайган боғлар ёдига –
Мен руҳсиз кираман кўксимда азоб.
Дарахтга айланган вужудимдан жим
Хазондай тўкилар кечиккан жавоб.

Ҳалима Аҳмедова

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Инсон қандай қилиб руҳий ҳаста беморга айланади? Санаторий (2013) филмида шу қисман очиб берилган. Уч хил тақдир мисолида. Ҳар гал педофилия билан боғлиқ жиноят ҳақида эшитсам, улардан бири эсимга келаверади. Ўн яшар болача мактабда одамови, дўсти йўқ, билимга ташна бўлсаям буни яширади. Уйга боришни истамайди. Унинг онаси йўқ, уйда фақат отаси билан яшайди. Отаси жамият ичида туппа тузук одам, давлат ишида ишлайди. Бола эса у билан ёлғиз қолишни истамайди. Чунки разил ота фарзандини зўрлайди. Бола эса ҳеч ким айтолмайди бу ҳақида. Руҳияти издан чиқади, кўзига қўрқинчли маҳлуқ кўрина бошлайди. Аввалига маҳлуқдан роса чўчийди, кейин у билан дўстлашиб олади. Бир куни отаси унга яна зўрлик ишлатганда, маҳлуқ эркакни тилка пора қилиб ташлайди. Бола буни жим кузатиб ўтиради. Мамнун бўлиб ичида. Полиция келади, мурданинг қотили топилмайди, индамас бола эса психоболницага жўнатилади. Йиллар ўтади, у йигитга айланади, аммо ҳалиям жиннихонадаги камерасидан чиқмайди, ёнида ўтирган хаёлий маҳлуқнинг қўлини қўйиб юбормайди.
Бизда педофилия билан боғлиқ китоб, кинолар йўқ, менимча. Очиқ гапириш ҳам уят саналади. Бор нарсани йўқдек тутамиз. Гапирмасак ўз ўзидан йўқолиб қолади гўё. Лекин ҳаммамиз эшитамиз, гувоҳи бўламиз, ўзимиз бошдан кечирамиз, аммо жиммиз. Қишлоққа борганимда бир оилада худди шу вазият борлигини эшитдим, қўшниларам биладию биров чора кўрмайди. Она ўғлини ўз отасидан ҳимоя қилиб яшайди бир уйда, аммо ажрашиб кетмайди. Чунки болалигидан сингдирилган эрдан ажрашиш фожиа экани, уни рози қилиб яшаши керак, уйига қайтиб борса одамлар нима дейди. Одамларга эрим педофил дейишдан номус қилади. Ўғлининг руҳий ва жисмоний травма олиши унга аҳамиятсиз. Мисоллар кўп. Айтишга юрак оғрийди.
Дини, миллатидан қатъи назар дунёда педофиллар етарлича. Ўзбекистонда қачонки ўлим содир бўлмагунча бунга енгил қаралиб келди. Балки қатъий чоралар кўриш вақти етгандир энди. Сўнгги пайтда ижтимоий тармоқлардаги аёллар гуруҳларида қанча аноним мактублар ўқидим, бари болаликдаги зўравонлик билан боғлиқ. Улардаги икки умумий жиҳат: педофилларга жазо берилмагани ва йиллар ўтсада аёлнинг қалбида бу хотиранинг оғриқ бўлиб қолгани. Энг ёмони, бегона эмас, яқинлари, таниганлари хўрлайди уларни. Педофиллар оилада эркин, жамиятда бемалол юрибди, афсуски. Рисоладагидек одам бўлиб. Улар томонидан бузилган мурғак руҳият эгалари эса рисоладагидек яшаб кетишга қийналади. Жим турманг. Педофилларга жазони кучайтиришни сўраб кўпроқ ёзайлик. Фожиалар тез ва осон унутилмасин.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Адабиётга олиб кирма дейсиз
чиркинликни
бахтсизликни
манави ҳаёт эса
тўлиб кетган қабоҳатга
сиз эса ҳамиша
ижод гўзал бўлсин
мунаввар бўлсин
дея қиласиз талаб.
Ёзувчининг кўргани:
ноҳақлик ва бузуқлик
лўттибозлик, маддоҳлик
разиллик ва онгсизлик бўлса
қандай қилиб эзгу ҳаёт,
фаришта одамни тасвирласин у?
Фош этмасинми шайтонингизни
ёки яширсинми гуноҳингизни
барибир сиз саралайсиз:
қолсин поклик, қолсин тозалик
қолгани бизга ёт.
ёзсанг фақат оқликларни ёз.
Менинг ичимда эса қора илон бор
вишилласа дарров аллалайман
тўлғонса бостираман
ёки чаламан най
думини биров босмасин деб
одамлардан юраман нари.
Унинг ўрнида капалаклар бўлса эди
сиз айтган нафис шеърлар туғиларди
сўнг уларни
учириб юборар эдим фалакка
ўзим ҳам адолатсиз заминга қадам босмай
хаёлан яшармидим булутлар ичра
лекин илон қанот қоқмайди
совуқ
ва маккор
кулчадек ётади бағримда
ундан туғилмайди
сиз севган байтлар.

Агар қўлингиздан келса
янчиб ташланг уни
таг туги билан
ичингиздаги маҳлуқ шундоғам
турар қонсираб…

Аниф

Читать полностью…

Nodirabegim

Учинчи кун

Феруза Хайруллаева

Kechir,
Qonayotgan shaftoli guli
Va yig'layotgan shamoldan senga
Sharob tayyorlaganim,
İchirganim,
Sarxush qilganim
O'zim-la jarlikka
Yetaklab borganim uchun.

Kechir,
Dunyodagi eng qora qog'ozni yoqib,
Qirmizi olovning cho'g'larida
va
Kulrang kulgularning qora fonida
Ohangsiz raqsga tushganim uchun.

Kechir,
Dunyoning eng haqiqat lahzasi-
Azon yangrarkan
Ko'zlarim yumib
Yelkangni joynamoz qilgancha
Xudodan farahlar so'rganim uchun.

Va kechir,
O'zim ham yenga olmagan
İshqsizlik, baxtsizlik sarhadi aro
Qoshingga yalang oyoqlarim
va
Yalang'och holimda kelganim uchun!

Va Kechir,
Oppoq orzularingga
Hazarsiz, xatosiz xayollaringga
Otamzamondan
Ortmoqlab olganim ko'zyoshlarimning
Hisobsiz jahannami-la
To'lganim uchun.

Kechir!
Qismatimning qora rangiga
Ko'zlaring rangini ko'chirmoq istab
Dunyoning bori, bari ranglarin
Ko'zimning yoshida yuvganim uchun!

Kechirgin barini va
Kechirmagin
Kechikib kelganim
Sevganim uchun!

Читать полностью…

Nodirabegim

Касалхонада

У катта тезликда машинани ҳайдаб борарди. Худойим, ишқилиб вақтида етиб борсинда. Аммо жонлантириш бўлимидаги шифокорнинг юзидаги қиёфадан барчасини тушунди. Аёл хўнграб йиғлаб юборди.
— Унинг хуши ўзидамиди?
— Аллертон хоним, — мулойимлик билан деди шифокор, — сиз бахтли аёлсиз. Марҳумнинг сўнгги сўзлари «Сени севаман, Мери» бўлди.
— Раҳмат, — шифокордан юзини буриб, совуққонлик билан деди Жудит.

Барнаби Конрадеще
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

бой беряпсан гўзал лаҳзаларингни
кўнглига таслим аёлнинг кечаларидай тўзғин-тўзғин хаёлларинг
қадриятларинг олдида тиз чўкса арзир дунё
сен менгамас
ошиқсан ўзингнинг
тутумларингга
тартибларингга
йиғлайман елкангни тутасан
ичингдан ўрлайди қоп-қора тутун
на ерга сиғасан
на кўкка
айблама мени
ахир сезасан
бир озод тулпорнинг кўзларидек ҳазинман
бир озод қушнинг унутгани каби эркни йиғилган қанотларим
қуёшга ошиқ зулмат чечакларидек бўй чўзаман ўзимга чирмашиб
беш томоним зулмат
ҳар лаҳзадан яраламан
ҳар лаҳза ютар руҳимни
менинг мана шу алғов-далғов оламим ичра
бой беряпсан ёруғ-ёруғ кечаларингни
баҳридан ўтолмай тартибларингни
бироқ
табассум қилсам кўзларингнинг ичига боқиб,
мен билан тўлар борлиғинг
йўқлигинг
кўнглингда очиларман масиҳ чечаклардай
озод-озод чарх урарман умринг чизиқлари бўйлаб
кесиб ўтаман хаёлинг уфқларин кумуш тулпор-ла
фақат айблама ҳозир

Башорат Отажонова

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

​​ИККИНЧИ КУН

Феруза Хайруллаева

ОЧЛИК

Ўзини ўлдирмоқ истагидаги
Инсонга қўйиб бер,
У бу қарорга
Эрталаб уйғониб келиб қолмаган.
У ухларкан
Тушида юз минглаб суваракларнинг
Ичида сузиб юрганин кўрган…

Уйқуга ётар чоғида эса
Тўйига беш йил бўлган қўшниси
Хотинин бўралаб сўккани ҳолда
Майкачан айвонга чиқаркан
унга
аҳлоқсиз термулиб турганин кўрган.

Телевизорни ёқиб
Товада картошка қовурар экан
Қайсидир амалдорга пора беришчун
Эрини қутқармоқ умидидаги
қайсидир хотин-халажнинг
сигирин, қўзисин, номусин сотганин тинглаб
бир дона помидор тўғраган ахир…

Ахир уни бутун умр эркаламаган онаси
етти яшар чоғида сочин оларкан
бағрига босиб
“Ўғил бўлсайдинг! Бариси бошқача бўларди.
Отанг ҳам қайтарди”
деган гапини
унутмоқлик учун
Чеккани-чеккан
Ичгани-ичган.

Ўзини ўлдирмоқ истаги мудом
Совурган умрини
Хаёлларини
Ва ўлсам бу Ватан
Бир текинтамоқдан
қутилар буткул
Ва мендан кейин
қайсидир болакай
кўпроқ пул олар
мамлакатдан дер.

Аммо… аммо, барибир
Хорғинлик сўндирган
Шу кўзлар ҳаққи
Уни қутқаргин сен
Бир ширин сўз айт.
Чунки у туғилган инсондек
Яшамаса ҳам…
У каби бахтсизлар ўлиб кетса гар
Бу юрт ҳувиллайди бир мозор мисол.

Уни қутқар!
Гарчи ўзинг
Ижарага олган уйингнинг
Бўёғи кўчган эшигин
Калитини алиштирмоққа
Ҳадсиз бўлсанг ҳам!..

Читать полностью…

Nodirabegim

Таваккал ҳамиша пушаймондан яхшироқдир.

@mittihaqiqarlar

Читать полностью…

Nodirabegim

БИРИНЧИ КУН

Феруза Хайруллаева

“Нимадир узилди” -
Қаҳрамон ўлди.
Мен ботиб кетдим кўлмакли кунга.

Дада,
қаҳрамоним ўлдирдингиз жим
ҳеч раҳм қилмай
бурдалаб
кўзларингиз
қонаётган нигоҳларингизда
мен, болалигим, момом,
эртаклар, ҳайратлар, орзулар бор эди.

Сиз бўғаётган қаҳрамон
ҳаётга,
манови ланъати ҳаётга
бардош бермоқ учун
суянчиқ эди.
Бобомнинг таёғи каби
мен чўлоқ юрганда суяндим мудом
бугун у синди
пайраҳалари
сочилди
қадалди бўғзим
кўксимга
ва мен айландим
рангсиз шовқинга.

Дада,
сиз айтган эртаклар тугади бугун
Бари сохта экан
малика, шоҳлар
Минг бир кеча жонни сақламоқ учун
Бу халққа эртаклар
сўзлолмайман мен.

Дада, сиздаги қайғу
Менинг елкамдаги чандиғим бўлди.
Бу чандиқ шунчалар чуқур эдики
Битмайди ўлимим билан ҳам балки…

Худога қандай бораман энди
Не дейман бу қайғу
бу кўз ёшини
Қарғалган, қайралган
ханжар бўлдим мен
ўзимга,
кўнглимга
умримга.

Дада,
Мен уммон бўлмадим
мен тоғ бўлмадим
Ўғил бўлмоқчидим
балки билмадим…
Аммо остонангдан учиб кетгувчи
Бир қушдек бўлмадим,
бўла олмадим.

Мен энди дунёни нетаман, дада
Ҳайратлар қолмади, ҳаёт қолмади.
Мен эртак айтмайман боламга энди
Бугун ичимдаги қаҳрамон ўлди…

Читать полностью…

Nodirabegim

...менга бунчалик кўп хат ёзма. Кўплаб ёзишмаларинг - нимадир жойида эмаслигини англатади. Тинчлик ва хотиржамликда мактубга эҳтиёж сезмайсан.

Кафкадан Фелицияга 15.08.1913

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

...сен билан қачонлардир ўрмонда ёнма ён ётганимиз каби мана шу мактуб ёнида ҳам сассиз ётибман.

Кафка Миленага

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Якшанба. Ухладим, уйғондим, ухладим, уйғондим, нақадар ачинарли ҳаёт.

Кафка

19 июн 1910

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…
Подписаться на канал