...бу ерда ҳеч кимим йўқ, мутлақо ёлғизман, қўрқувдан ташқари, албатта. Биз у билан бир биримизни қучганча тун бағрида изтироб чекамиз.
Кафка
Миленага мактубдан
@mittihaqiqatlar
Кафканинг телеграм профилида қирқоёқнинг сурати турган бўларди.
Хуршид Абдурашид изоҳи
Муҳими – тўғри йўлдан адашмаслик, ўқувчини ҳам адаштирмаслик.
Фикрлашдан, ёзишдан тўхтаманг, Алишер.
Нодира ОФОҚ,
Филология фанлари доктори
@mittihaqiqatlar
ЎНИНЧИ КУН
АлФаЙЗ
#таржима САША ЛАВРЕНЧУК
ПРАВШИ/ЛЕВШИ
Часто у людей, которых я знаю,
Одна рука - правая, другая - левая.
В какой-то из них больше силы, -
Она пошустрей;
Вторая - как бы зам,
ассистент...
А со стороны смотришь - не отличишь:
кажется, одинаковые,
ровно так висят по бокам...
Но начинаешь общаться с человеком, приглядываешься, узнаёшь:
Этот - правша, тот - левша,
А третьего переучили.
Постепенно проясняется.
А вот чего в человеке БОЛЬШЕ -
и снаружи не видно,
и опытным путём - не определить.
Всё время меняется,
Всё время по-разному,
Всю жизнь.
Моя - правая -
Для тебя - левая.
И то, и то - правильно.
Значит, нет "верного".
ЎНГАҚАЙЛАР/ЧАПАҚАЙЛАР
Одатан, билганларимнинг
Бир қўли -- ўнг, бири -- чап.
Ўшаларнинг бири кучли, --
илдам
Иккинчиси -- ўриндош, ёрдамчи гўё...
Ташқаридан фарқсиз:
Бир хил кўринарлар,
Икки ёндан текис осилар иккиси...
Бироқ,
одам билан бошласанг сўзлашиб,
тикилсанг англайсан:
Бу -- ўнгқўл, бу -- чапақай,
Наригини қайта ўргатишган.
Аста равшанлаша бошлар.
Хўш, одам ичида нима КЎП --
бир қарашда билинмас,
тажриба билан ҳам бўлмас аниқлаб.
Доим ўзгарувчан
Доимо турфа
Бир умр шундай.
Ўнг қўлим --
Сен учун -- чап.
Асли, бу ҳам, у ҳам рост.
Демак, йўқдир "тўғриси".
Бошқа сайёраларда ҳаёт борлигига ишонаман. У ерда ҳам бизга ўхшаган одамлар бўлса керак. Энг ёмони – осмонга кам қарайдиган бўлиб қолдик…
Янги лойиҳа: https://nodirabegim.uz/archives/5427
Достоевскийдан иқтибос келтиришни бас қилда, ўзлигингни англат.
Кўзгу (1975)
@mittihaqiqatlar
Тамара хоним ҳаёт йўлини ўрганар эканман, қизиқ воқеа баёнига дуч келдим. Балки, қисқача матннинг ўзи ҳавола этилса яхши бўларди. Лекин таржима асносида унга тасаввур бўёқлари қўшилиб кетганини сезмай қолибман. Модомики, ёзилган экан бошқаларга ҳам илиндим.
Янги бадиа: https://nodirabegim.uz/archives/5423
САККИЗИНЧИ КУН
АлФаЙЗ
циркка бордим
ўйин кўрдим
оқ дулдулу
оч йўлбарслар
ҳасса тутган маймун деган
яна озиб қолган
тюлень
цирк тугади
чиқсам четда
бир баҳайбат
фил турарди
ўша
хартум
ўша
қулоқ
аммо елка
узра қанот
айни игначининг русми
шаффоф
ва кўп томирчан
кутар эди эгасини
зап ўйладим
хўп, марҳамат
қаноти бор
лекин учмас
ўргатилган
қўлдан ичар
сувни ҳатто
ўзи улкан
одам деган
пашша унга
хартум
бўғма илон
бўғса
омон қолмас буйвол, китам
дейлик
қўрқса
жилла қурса
кетмас дунё узра уча
қушчалардек
симёғочга қўнса
тизилишиб
майли
ахир
нима дердим
ўзимизам ортиқмасмиз
кун кеч қадар
қўлдан кепак еймиз
ҳеч алмашмасмиз
Nodirabegim.uz сайтида кўпроқ қайси ижодий ишлар яхши ўқилаётганини кузатдим. Сизларга ҳам ойлик рейтингни тақдим этиб борсам дегандим.
Январ ойида эълон қилинган жами 17 та ҳаволадан кўришлар сони бўйича юқори бўлган материаллар:
1. Қирқ йиллигимда (Шерзод Комил Халил)
2. Пўртахол (Сароян, Алфайз таржимасида)
3. Оппоқ қор (Жуманазар Йўлдош)
Кўпроқ наср яхши ўқиларкан. Феврал ойи рейтингини ҳам эълон қиламан. Сиз сайтда кўпроқ нималар ўқишни истардингиз?
@mittihaqiqatlar
Қайсидир фаслнинг ёмғири ёғар, ташқарида...
Билмайман.
Қайлардандир оқиб келар,
қоп-қора аччиқ, ёшга беланиб кўкси синиқ,
Япроқлар...
Атрофда митти қушчаларнинг,
кўзларида бағри совуқ...
Қаҳратоннинг қамчиси.
Ташқарида -
билмайман...
Кўзимни ойнасида ялтирар кўклам,
Ҳой совуқ маликам, сева олмасман сени.
Кўзларимга. Кўзларимга қайтолмас Ҳаёт
Чираниб, сирпаниб қўшиқ айтар...
Қулоғига гулчамбар осиб олганча Баҳор.
Озодлик ҳақида...
Кўкрагида қисирлар олқиш-олқишдан тамға.
Ясама тишлари шарақлаб кетар.
Чапакларнинг чангидан...
Ҳансирар Саҳна.
Ичимда севгисиз ёлғиз қолган бир одам йиғлар
Дарё
Дарё
кўзларим алвидо рақсини тинглар...
Кўксимга оқиб кирар қизғалдоқзорлар
Йиғлайман,
Йиғлайман...
Сулҳида Ёлғиз
@mittihaqiqatlar
Тўртинчи иштирокчи Алишер Файзуллаев ижоди юзасидан ҳакам фикри
Ўн кун АлФайзни ўқидим.
Поэзия, проза, таржима.
Иқрорман, мендай анъанавий адабиётга ўрганган ва ундан бошқасини ҳазм қилиши қийин бўлган консерватив бир одамга оғир бўлди.
Ғоялар, ташбеҳлар, адабий структура элементлари, сўз қўллашлар ҳақида гапирмайман.
Адабиётда улкан ғоялар – бутун даврники. Бизнинг миллий адабиётимиз мисолида бу манзара шундай: тасаввуф (мумтоз адабиёт), танқид (завқийлар даври), миллий озодлик ва мустақиллик (жадидлар), коммунистик мафкура (шўро), ботин дунёси (ХХ ва ҳозирги асримиз), туркийчилик (Рауф Парфи) ва шу кабилар. Энди уларни такрорлаш билан ўқувчини қойил қолдириш қийин. Қолган ҳаммаси шунинг ичида кетади. Ташбеҳ, адабий структура ва сўз қўллашлар – шакл, ифода; у билан ҳозир диссертацияларда шуғулланишяпти.
Алишернинг ёзганларидаги умумий руҳни илғашга ҳаракат қилдим.
Биринчи белгиси – ранг-баранглик. Поэзия, проза, таржима. АлФайз шу ранг-баранг шаклларда ўзини ифода этмоқ истайди. “Ижодкор таржимада ҳам ўзини ифодалаши мумкинми?” дерсиз. Ҳа, буюртма билан эмас, қалб амри билан қилинган таржималарда шундай. Ижодкор ўзини ҳам ифода этадиган битикларни таржима қилади. АлФайз Саша Лавренчукни тасодифан танламаган. Таржималар жуда ёқди.
Сансара, олис Алпомиш воқеалари, насрнамо шеърлар, ҳатто “АлФайз” (арабча артиклни эслатади барибир) деган тахаллус ҳам ранг-баранглик истагининг воқеланиши деб ўйладим. Алишер бугунги ўзбекни чулғаб олган бутун дунё билан уйғунлашмоқ истагини ифода этаётгандек.
Ўн кун мутолаа этганим шеър ва ҳикоялар янгиланиш тараддудидаги миллий адабиётнинг муҳим бир тенденциясини акс эттираётгандек ҳам туюлди менга: Алишер поэзияда неча асрлик адабиётимизнинг хусуси бўлмиш гажакдорликка, лутфбозликка, ташбеҳбозликка, қатъий системавийликка исён қилган каби ёзади. Адабиётдан йироқ кимсагами, ўз-ўзигами шунчаки гапириб ўтиргандек ёзади. Воқеабандлик, ҳаётнинг прозаик тафсилотлари, диалог руҳи шундай таассурот беради. Шеър деб тақдим қилганлари қуруқ ва пафоссиз, баъзан яланғоч; ҳатто шеър шукуҳини берадиган қофия ва ритм ҳам йўқ. Лекин барибир бефарқ қололмайсан, узилолмайсан, ичинг ўйилиб кетади. Бу шеърларнинг кучи шундаки, шоир тасвирлаганларнинг ҳаммасини ҳаётда аниқ бўлиб ўтганига, тўқиб чиқарилмаганига шубҳа қилмайсан. Бу шеърлар фақат мисраларга бўлингани билангина шеър таассуротини беради. Дарвоқе, атоқли олим Юрий Тинянов шеърнинг бош белгиси – мисра, деган эди. Модерн дейиладиган шеърлардаги мақсадли паришонлик, жумбоқнамо рамзлар ҳам хос эмас бу шеърларга.
Демак, шундай ёзса ҳам бўлади.
Алишернинг шеърлари қанчалик прозага ўхшаса, прозаси шунча шеърга қараб сурилган, хаёлий: бизда устувор бўлган реалистик, ҳатто натуралистик прозага исён қилгандек, ҳаётийга ўхшамаган воқеа-ҳодисаларни қаламга олади. “Капалаклар қандай яшайди?”ни шундай эмас деб кўринг-чи? Бошқа ҳикояларини ҳам ўқиганман, уларда ҳам шундай.
Қиёс унча тўғри эмасдиру, лекин Алишернинг ёзганларини ўқиб бир фикр хаёлимдан кечди. Одам ғалати мавжудот-да: нимайки меъёрдан ошса, ўшанга нисбатан бир норозилик, исён туғилади унда. Ҳатто тўғри бўлган нимарсаларга нисбатан ҳам. Динга қўйилган узоқ йиллик шўроча бешафқат тақиқлар бугун бизда кўп аёлларнинг ўранишига, ёппасига соқол қўйишларга олиб келди. Бу ҳаракатларнинг ҳаммаси тақводан эмас, ҳатто умуман тақводан бўлмаслиги ҳам мумкин. Эронда ҳам шундай бўлди, деб ўйлайман – у ишлар ҳам динни инкор қилишдан эмас. Эркинликка ташналикдан. Одам боласи азал корхонасида ихтиёрда эркин яратилган, эркинликни яхши кўради...
Фикр туғдирдими – демак, Алишернинг ёзганларида арзирли нимадир бор. Энг муҳими, у фикрлаяпти, изтироб чекяпти. Жамият ҳақида, одамлар ҳақида, қусурлар ва уларни қандай тўғрилаш ҳақида ўйлаяпти.
“Бир хил, бир хил, бир хил” дея инжиган жадидлар адабиёт янгиланишини мазмундан бошлаган эдилар. Алишер ва унинг тенгдошлари эса шаклдан бошлаётганга ўхшайди. Бу интилишлар натижа берадими-йўқми – ҳозирча маълум эмас. Лекин жараён бошланди, тўхтаб қолмай натижа берса бўлди – муҳими шу. Муҳими – Алишер ва унинг тенгдошлари дадиллик билан янги жараённи бошлади.
ТЎҚҚИЗИНЧИ КУН
АлФаЙЗ
#таржима
Саша ЛАВРЕНЧУКВсе эти люди, которые едут рядом в машинах, автобусах, идут по улицам...
В разных направлениях...
Всех нас объединяет
то, что мы одновременно живы
Сегодня, сейчас, когда я на них смотрю.
Мы попали на этот безлюдний остров - нашу маленькую планету,
И временно её населяем,
Пока не выберемся отсюда,
Пока не увидим наших,
Не замашем им белым флагом,
Не разожжём сигнальный костёр,
Пока мы здесь совсем одни...
Единственное, что нас объединяет, -
Это они.
Манови тумонат одам,
кўчада
ёнимдан автода,
автобусда,
пиёда ўтаётганлар...
Турфа томонга кетаётганлар...
Бизни
айни зум тириклигимиз
бирлаштирар
Бугун, ҳозир, уларга тикилганим он.
Туширилдик
шу қаровсиз оролга --
кичик сайёрамизга,
Ва у вақтинча ошиён,
То имкони бўлгунича кетмоқнинг
То ўзимизникилар кўриниб,
То уларга кўтармагунимизча оқ байроқ
То белги гулханин ёқмагунимизча,
Унгача биз бунда ёлғизмиз...
Бизни бирлаштирар
фақат --
Улар.
#premyera
O'zbek adabiyotidan yurishlarimiz davom etadi. Yosh va iste'dodli yozuvchilar Sherzod aka Ortiqovning "Sevdik, kuldik, yig'ladik" va Nodirabegim opa Ibrohimovaning "Oysiz tunlar" kitoblarining ham muallifligini oldik. Demak, kelgusi oylarda o'zbek adabiyotidan qator kitoblarni taqdim etamiz.
@Ilm_nur_kutubxonasi
Парим бўлса учуб қочсам улусдан то қанотим бор.
Қанотим куйса учмоқдин, югурсам то ҳаётим бор.
Чиқиб бу дайрдин Исоға нечун ҳамнафас бўлмай,
Биҳамдиллоҳ, тажарруд бирла ҳимматдин қанотим бор.
Халойиқ суҳбатидин минг ғамим бордурки, муфт ўлғай,
Агар минг жон бериб билсамки, бир ғамдин нажотим бор.
Чекиб ағёрдин юз жавру тортиб ёрдин минг ғам,
Не ўзга халқдин ғайрат, не ўзимдин уётим бор,
Кечиб кўздин ёзай бир хатки, даҳр аҳлига кўз солмай,
Бу дамким кўз саводидин қаро, кўздин давотим бор.
Тилар кўнглум қуши анқодин ўтгай нари юз водий,
Мунингдек сайр этарга Қофдин ортуқ саботим бор.
Навоий, билки, шаҳ кўнгли манга қайд ўлмаса, биллаҳ,
Агар кавнайнға хошок чоғлиғ илтифотим бор.
Алишер Навоий
@mittihaqiqatlar
ЕРДА НИМА ҚИЛИБ ЮРИБДИ ОДАМ?
Одам Ерга тушгандан бери
ҳамон аниқлолмас ўз миссиясини
орадан қанча асрлар ўтди
ўтди минг йиллар
Ерда нима қилибди юрибди одам?
у жазосини тортяптими ҳалиям
ёки кўпайиш эдими унинг мақсади
Ер – на жаннат, на дўзах
балки аросатдир одамзот учун
Туғилганидан бошлаб тайёргарлик кўради
ўз ўлимини қарши олишга
унгача эса
рисоладагидек яшаши керак
рисоладагидек – қандай бўлар у?
барчанинг наздида турфа хил
ёзувчи
файласуф
олим
диндор
ўғри
кашанда
фоҳиша –
уларнинг бор ҳаёт қонуниятлари
ва ҳақ деб билар ўзин йўлини
Янги туғилган одамчи?
у эргашсин кимга?
қай бир марҳум ҳақ йўлнинг харитасини
чизиб-ёзиб кетганди?
ёки яратсинми ўз қоидаларин
ўйлаб топсинми умр формуласини
фақат бунга вақт жудаям кам
ўз миссиясини англаб етгунча
ўлим олиб кетади уни
номаълум бир жойларга
қайта туғилмоқни эса йўқдир имкони
Ўлим доно инсон учун бир саргузаштдир
деганди кимдир ўлишидан илгари
биз эса билмадик ўлимдан сўнг
у нималарни бошдан кечирди
бизга нома келмас нариги дунёдан
бизга хабар келмас нариги дунёдан
минг йилларки Ерда одам бор
минг йилларки ҳамма ўлади
илк одамнинг оғриқларини
охирги одам ҳам ҳис қилар теран
ўртада яшалган қанча умрлар
англолмай
тополмай
етолмай
ўша сиру асрорни
қолдириб кетади келажак учун
жавоби йўқ саволларини
сен эса мураккаб бу тенгламани
мен каби
ечолмай ҳалаксан, биродар.
Аниф
@mittihaqiqatlar
Мактуб аввал унинг опасининг қўлига тушди, опаси-да кўтаролмади, оғирлик қилди. Уларнинг уйига меҳмон бўлиб келган шифокор аммасининг қўлига тушди. Мактубнинг жавоби Гулинисонинг лабларида шивирлади. Кутилмаган дилрози, кутилмаган шивирлар изтиробга, исёнга, ҳайқириққа айланди. Шу пайт чанг-тўзонни учириб, қаҳр билан кезинаётган шамол, уйнинг очиқ турган дераза ва эшикларини тарақлатиб қаттиқ ёпиб қўйди.
– Вой ўлмасам, нима деган одам бўлдик?! Бошимизни қандай кўтариб юрамиз? Акам бу каби иснодга чидолмайди, нақ сўяди… Бас, бошқа чора йўқ, у йигит вафот этибди. Боласини олиб ташлаймиз! Эртага иш куним, тунги сменада бўламан, кечаси туғруқхонага олиб боринглар, – деди аммаси.
Тўлиқ ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5420
ДУНЁДАН УЗИЛГАН УМИД
Хиёбонда,
Скамейкада
Бир одам ўтирган бўлади:
Сиз ўтиб қолсангиз йўлакдан
Албатта, ёнига чақирар сизни —
Эгнида ғижимланган камзул,
Кўзида кўзойнак бўлади унинг
Ва сиз ўтиб қолган заҳоти,
Ёнига чақиради сизни
ёки ҳорғин имлайди.
Ўшанда қараманг сиз унга,
Ўшанда тинглай кўрманг сўзини,
Гўё эшитмагандай,
Гўё кўрмагандай ўтиб кетинг тез,
Башарти сиз билмай, қараб қўйсангиз
Сизни чақирганда, қулоқ солсангиз,
У сизга шу заҳот жой кўрсатади
Қўли билан ёки нигоҳи билан,
Кейин сизда унинг ёнига
Ўтирмоқдан бошқа илож қолмайди,
Илтимос кутмас у, сурилиб дарҳол
Жой берар, илжаяр сизга тикилиб,
Сиз бирдан изтироб чека бошлайсиз,
Табассум қилар у,
Сизнинг ҳам лабингиз
Сизга бўйсунмасдан
илжая бошлар.
Илжайиб туриб сиз
Азобланасиз,
Азобланар экан,
Унга илжаясиз, бетиним,
Скамейкада қотиб ўтираверасиз
Унинг севгилиси сингари.
Ёнингизда эса болалар ўйнар,
Ўткинчилар ўтиб-кетиб туради
Ва қушлар учади,
Ўз парвозини
Юксак-юксакларга санчади.
Лекин сиз ёнида ўтираверасиз
Унинг севгилиси ўтирган каби;
Бирдан ўзингизни бебахт сезасиз,
Гўё ўйнаётган болаларга ўхшаб
Сиз ўйнаб юрмайсиз энди ҳеч қачон,
Гўё ўтаётган шу йўловчилардай
Хотиржам юрмайсиз энди, хотиржам,
Гўё сиз қушлардай, шу учаётган,
ҳеч қачон учмайсиз энди,
Ҳеч қачон.
Жак Превер
М.Солиҳ таржимаси
@mittihaqiqatlar
Ван Гог кўргазмасига ниҳоят бордим.
Винсентнинг дардли мактублари ўқилди. Ғамгин картиналари намойиш қилинди. Маҳзун атмосфера.
Тугай деганда Моҳира доимгидек кечикиб келди ва маҳзунликни тарқатиб, позитив кайфиятга олиб чиқди Ван Гог иккимизни )
@mittihaqiqatlar
Кечираётганим сабаби - сиз мукаммал эмассиз.
Мен каби номукаммалсиз. Инсониятнинг бари шундай.
@mittihaqiqatlar