У якшанба куни шунақа зерикдики, охир-оқибат биронта қиз билан танишишга аҳд қилди. Газета таҳририятига борди ва эълонлар бўлимига қуйидагича мазмундаги хат қолдирди:
“Ёш йигит, йигирма уч ёшда, бўйи-басти юз етмиш сантиметрдан баланд! Ўзи тенги қиз билан танишишни истайди. Ягона нуқсони: якшанба куни жуда зерикади”.
Давоми: https://nodirabegim.uz/archives/2371
Тўртинчи кун
Алфайз
энди 284 нинг
бурунги аҳволи
қолмади
синглим
болаларинг мактабларида
қирқма қоғозқушлар ҳали ҳам борми?
сен яна индамай ўз ёғингга жим
қоврилсанг
ўрганиб ҳоли-хуйингга
негадир акангни аяб турарсан
кўзингга илинган томчилардан ҳам
менку, эр туғилдим
омадим келиб
ҳа, йиғи менга ёт, ейман ичимни
аммо, сен, Қаноат, мендан кўра ўт
мендан кўра чуқур қурган хаёлинг
бийимиз атайин қўйган исмингни
сабрдан бўлак ишинг йўқ
синглим
ичингда бир ўлган шоир
ҳар оқшом тутар қўлимни
энди қишлоқдаги уйимиз яқин
ёзда шафтолилар териб емайсан
кўзларинг ичкари ўсиб кетган туғ
"ака, чиройлиманми?" демайсан
Анна Достоевскаянинг "Хотиралар" романини тезроқ тугатиб топширишим керак. 408 бет жами. Яна 150 бети қолди. Ҳозир ўгираётиб қизиқ нарсани ўқидим.
Некрасов ва Фёдор ёшликда дўст бўладилару, кейин адабиётда душманларга айланади. Бир кун кутилмаганда Некрасов Достоевскийнинг уйига келади. Фёдорга янги роман буюртма қилиб, ўзи ишлайдиган газета учун сўрайди, бир варақ учун 250 рубл таклиф қилади. Достоевский доим "Рус хабарномаси" нашри билан ҳамкорлик қилишини, унинг редактори билан маслаҳат қилишини айтади. "Рус хабарномаси" унинг жами асарларини босиб келар, варағига 150 рублдан тўларди. Некрасов ижобий жавоб умид қилиб хайрлашади. Фёдор "Рус хабарномаси" билан гаплашади: янги асарига энди 250дан олишини айтиб олдиндан аванс сўрайди. Маълум бўлишича, бу нашр яқиндагина Толстойдан "Анна Каренина" асарини катта гонорар эвазига олган, шунга ҳозир маблағи йўқлигини айтади. Шундай қилиб, Достоевский янги романини Некрасовга ёзиб беради. Дарвоқе, Толстой ундан икки баравар кўп гонорар олган ўша пайт. Ноширлар, муҳаррирлар Толстойга навбатга туришган, Достоевский эса одатда асарларини ўзи таклиф қилиб юрган. Шунинг учун Некрасовнинг роман сўраб келиши улар учун кутилмаган фавқулотда ҳолат эди. Анна хоним ҳам яхшигина адиба экан, китобни қизиқарли ёзган.
@mittihaqiqatlar
Ҳар кун эшитишимга тўғри келадиган икки ёқимсиз товуш бор (тобора асабимни эговлаяпти): телефон жиринглаши ва чойнакнинг хуштак чалиб қайнаши.
Иккиси ҳам зарурат лекин. Қариганимда булардан воз кечаман, деб ўзимни овутиб қўяман.)
Овозлар ҳаётда муҳим аҳамиятга эга. Энг яхшиси барибир сукунат товуши. Сокинлик куйини тинглаш ва тин олиш ёқимли.
Сизда қанақа?
@mittihaqiqatlar
Ва биласизми, адиба ҳар қанча “Қабристон ҳикоялари” орқали ҳаётнинг барча пучмоқлардаги қашшоқлик, хиёнат, оқибатсизлик умуман ўзбек менталитетида гуноҳ ёки уят ҳисобланадиган жиҳатларни очиб ташламасин, уларнинг таг замирида барибир инсонийлик, меҳр, оқибат борлигини кўриш мумкин. Афсуски мазкур туркум бир зумда ва шунчалик чала-чулпа ёзилган-ки, унда сюжет қурилиши, жумлалар, имло ва бошқа ножузъий камчиликлар ҳақида индамаган ҳолда қаҳрамонлар характери ва тақдири тафаккур сабри билан мозаика мисол биттама битта терилмагани, аксинча, бори ҳам бузиб, сочиб ташланганини Тилланисо услуби дейиш фикридан узоқман.
“Қабристон ҳикоялари”ни адиба ҳали ёш, насрдаги биринчи уринишлари деб қўя қолиш ҳам нотўғри. Зеро биз ҳозирча “қоралама” деб атаётган мазкур ҳикояларда ярақлаб турган ғоя бор: Ўзингни ўлдирма, менингни ўлдирма, туйғуларингдан уялма, кимлигиндан қатъий назар, қандай муҳитда яшама, кўп нарса биринчи ўринда ўзингга боғлиқ, бошқаларни айблаш эса ожизлик. Гарчи адиба “Жисми жонимдаги ҳамма тошлар эриб, зардобга айланган, у шўр сувни фақат киндик қоним томган тупроққина шима оларди” деса-да, бу зардоб адабиёт сифатида тақдим этиларкан, уни шунчаки тупроққа тўкиб ташлаш билан тиндириб тинчитиш даркормикин?
Тилланисонинг, “Ижодкор қалами меҳнат, ўқиш-изланиш, ҳаёт тажрибаси ва юракда ҳис қилинган қалб оғриқлари билан чархланади” – деган фикрини ўқиган эдим бир интервьюсида. Бу борада ёш ижодкор қизимизга муваффақиятлар тилайман.
Дилором АБДУРАҲМОН қизи, шоира, таржимон
@mittihaqiqatlar
Денгизга узоқ вақт тикилиб туролмайман...
Йўқса ердаги ҳодисаларга қизиқишимни йўқотаман.
Қизил чўл
@mittihaqiqatlar
10 кун. 10 ижодкор лойиҳасининг 4-иштирокчиси
АлФаЙЗ (Алишер Файзуллаев) — 1988 йил Навоий вилоятида туғилган. ЎзМУнинг журналистика факултетини тамомган. Ҳикоя ва шеърлари маҳаллий ҳамда хорижий нашрларда чоп этилган. Жаҳон адабиётининг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилган.
АлФаЙЗ ўн кун давомида ижод қилади, биз эса сизларга улашамиз. Фикрларингизни кутамиз!
@mittihaqiqatlar
Почта орқали менга кўплаб мактублар юборишади ва улар шундай ёзишади: "Буковски, сен ярамас одамсан, аммо ҳалиям тириксан. Менам ўзимни ўлдирмасликка қарор қилдим".
Шундай қилиб, қайсидир маънода мен одамларни қутқаряпман... Буни уларни асраб қолишни истаганим учун қилмаяпман. Ҳеч кимни қутқариш ниятим ҳам йўқ... Мени шунақа одамлар мутолаа қилишади, тушуняпсизми? Улар китобларимни сотиб олишади - мағлублар, ақлдан озганлар ва лаънатланганлар. Мен бундан фахрланаман.
Буковски
@mittihaqiqatlar
Кеча қўшним ўзига ўт қўйиб юборди. Мана, ҳозир унинг кули кўзимга, оғзимга кириб кетди. Хотинини болаларига кўринмайдиган жойга, бизникига боғлаб қўйдик. У жинни ҳаммага ўт қўймоқчи бўлди.
Ёш ижодкордан ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5405
"Адибнинг вафоти" ҳикоям турк тилида нашр этилибди, Маҳир оғага раҳматларим.
Ўқиш: https://www.edebi.net/index.php/hikayeler/7506-nadirebegim-i-brahimova-yazarin-olumu
Юракдан бир савол қийнар муттасил,
Кундалик ташвишга банд умримизни.
Юлдузлар ишими, тақдирмикин бу,
Кечикиб топдик биз бир-биримизни.
Бирлашди аслида бир хил туйғумиз,
Бирлашди дарбадар кезган руҳимиз.
Ҳайратлар гуллади томиримизда,
Нақадар ҳамоҳанг шодлик, қайғумиз.
Атрофга боқамиз қаҳратон қаттиқ
Сўз совуқ, кўз совуқ, совуқ ҳаяжон.
Фақат икковимиз учрашган дамда,
Жунжиккан нигоҳдан тафт олади жон.
Кун ўтар, ой ўтар, имконлар ўтар,
Сўзсиз сўзларингни тинглайман такрор:
– Кузларда денгизни топиб бораман,
Елканни кўтаринг, оз қолди баҳор...
Азиз Саид
@mittihaqiqatlar
Аёлларни зўрлаш билан боғлиқ жиноятларнинг охири нима билан тугаши маълум. Энди секин мени қўрқув босиб, муздай қумурсқаларга айланиб бутун танам бўйлаб юра бошлади. Қулоқларимга хонанинг у бурчагидан бошқа бир одамнинг овози эшитилади. «Тезроқ тугат. Навбатини кутиб турганлар бор.» Таниш овоз.
Шунда, бундан кейин яна одам борлигини тушундим. Бир оз енгил тортдим. Энг камида хозиргисининг иши битгандан кейин мени бўғиб ўлдирмоқчи ёки ичак- чавоқларга ажратиб, пуллаб юбормоқчи ёки ўласи қилиб калтаклаб, тилларимни кесиб олмоқчи эмас. Кейингисига қолдирмоқчи. Ундан кейин бир гап бўлар. Баъзан, яқин келажакда сен билан нима содир бўлишини билиш кўнгилни хотиржам қилади.
Ёш носирдан ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5414
Мен ҳеч ким билан
Худо ҳақида
эрк ҳақида
ўлим ҳақида
гаплаша олмасдим.
Тушуняпсанми?
@mittihaqiqatlar
Учинчи кун
АлФайз
одамлар ўқимас катта матнни
одамлар зериккан бир хил кунлардан
одамлар умидсиз ва ҳафсаласиз
куларлар
йиғларлар совуқ тунларда
одамлар тупурган сиёсатга ҳам
метро тўла ҳафсаласизлик
қурсоққа бир парча нон тушса тамом
бошдан охиргача қиёфасизлик
одамлар истарлар кинолар фақат:
ҳаракат ва охир бахт билан якун
одамлар ўзидаги чорасизлик
гўдаклари кўзида унмасин учун
болаларин қўйдай боқарлар
одамлар чалғувчан, одамлар ғалча
ўзларин оқизиб вақт измига жим
ўзлари бечора, ўзлари фақир
атроф тўла олғир, атроф тўла ғар
кечалар одамлар ўз катагида
шифтга термулганча эслар худони
тонглари бир ташвиш ортиб елкага
ташвишсиз, риёсиз сўяр худони
Бизнинг жамиятда ҳам нега яланғоч реализмга қизиқиш ортиб кетди? Дидактик адабиёт бизни ўстирди ва ундан кутганларимиз кутганимиздек чиқмади. Насиҳат деса, юзимиз бужмаядиган бўлди. Бўёқдор, жимжимадор асарларга тупургимиз келади. Ҳозирги ўсиб келаётган авлод на ўз ҳаётида, на “бировнинг ҳаёти” – адабиётда буюк келажакни кўрмай қўйди. Ишончсизлик, умидсизлик охирги беш йилда кучайиб кетди.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5412
10 кун. 10 ижодкор лойиҳасининг 3-иштирокчиси Тилланисо НУРЁҒДИнинг ижоди юзасидан ҳакам фикри:
Тилланисо Нурёғдинининг ўн кун ичида ёзган ижодий ишлари орасидаги “Қабристон ҳикоялари” туркуми ҳали асар даражасига етиб, пишмаган бўлса-да, уни бир нафасда, барча ғализлик ва камчиликларига қарамай ўқиб чиқдим. Сабаби – ҳозирги тезкор замонда, минг афсуски, адабий асар учун муҳим ҳисобланадиган бу жиҳатлар у қадар аҳамиятли ҳисобланмай қолган. Шунчаки фикр айтишдан тортиб яхлит асар тақдим этилишида, воқеалар, сюжетни қисқа ва лўнда, иложи бўлса ўзига тортадиган ҳодисани кўзга ташланадиган “жойга қўйиб”, эътиборни тортишга берилиш кучайган. Бу ҳам бир услуб. Аммо “Адабиётсиз ҳаёт жаҳаннамнинг ўзидир” (Америка ёзувчиси Чарльз Буковски) экан, ҳар нима бўлган тақдирда ҳам ҳозиргача тирик, мавжуд адабиётни унинг ўзи билан ўлдиришга, бўғишга ҳаққимиз йўқ.
Йўқ, Тилланисо бундай қилмаяпти. Унинг ўз олами бор. Ва бу оламда яшаётганлар турмуш тутуми ҳатто айнан бир миллат ёки ҳудуд одамларига хос бўлмаслиги ҳам мумкин. “Қабристон ҳикоялари”да Камью қаҳрамони каби тирикликда қабрга кириб ором олувчилар ҳам, ҳинд эпоси қаҳрамонлари мисол ўзларини Худонинг болалари ёки илохлар каби ҳис этувчилардан тортиб, оддий инсонлар, айниқса қишлоқ ҳаётига доҳил машаққатлар, турмуш, кун кўриш илинжида тириклайин кўмилаётган тақдирлар, бундай муҳит таъсирида ғийбатдан тортиб ошкора туҳмату ишқнинг жўн шакллардаги намоёнлари... буларнинг барчаси ёш адибани ғазабга келтираётгани, бўғаётгани, ҳатто нафратини уйғотаётганини бир қаҳрамон тавсифию тақдирини чала ярим тасвирлаб, ташлаб кетишида ҳам кўриш мумкин.
Биз ёш иқтидорларни танқид қилишда эҳтиёт бўлишимиз, уларга биринчи ўринда рағбат кўрсатилиши шарт, деб ҳисоблаймиз доим. Лекин Тилланисо ёзганларига доир кескин фикр билдиришдан ҳам чўчимаслик керак. Зеро унинг асарларида ўзига жалб этадиган биринчи жиҳат ҳам шу – кескинлик. Тилланисо ҳикоясида кимнидир идаеллаштиришга ҳаракат қилмайди. Асар бош қаҳрамонларидан бири Ш. каби ўз билганича ва шунчаки ёзади.
Аммо унинг: “Онам бизга ҳам, бу уйга ҳам бегонадек, худди шарпадек юрарди... Онамнинг кулганини деярли кўрмасдим, ҳатто бизга эркалаб ё ширин гапирганини ҳам эслолмасканман ўша пайтларда. Шеър ёздим деб қувониб борганим ва онамга ўқиб бергим келгани онамнинг негадир эътиборини тортди. Ишидан бошини кўтариб, қани, айтчи, деди. Мен айтиб бердим” деган тасвирларда уйига бегона ва шарпадек бўлса-да, аммо шу оила, шу кичик дунёсида ўзига хос ўринга эга шахс борлигини англаш мушкул эмас. Бу онанинг сукути балки унинг қадриятлар ассосида қон-қонига сингиб кетган шукридир? Ахир шу аёл оиласи, яъни аёллик дунёсидаги ҳукмронми, йўқми, ҳартугул ўз ўрни мавжуд дунёси билан ёнма ён кун кўраётган оилаларда болалари 3 синфдан мол боқиб хор-зорликда яшамоқда. Қизлари эса 6-7-синфдан гап-сўзи чиқиб кетяпти. Аммо улар қайда-ю ёмон отлиқ бўлган дугоналаридан узоқлаштириш учун бошқа мактабга ёки репетитаорга берилган фарзанди қайда?..
Ёки: “Менга ҳозир ҳаммамиз нималардир учун курашган одам бўлиб туйиламиз, лекин энг курашмагани, болалигидаги мана шу қутқуларига қарама-қарши равишда, тақдирни осонгина қабул қилиб, биринчи келган совчигаёқ узатилиб кетгани Бхарат бўлади. Онамнинг айтишича, болаларига ҳам қайнонаси қарайди, ўзи даладан бери келмайди ва қаримсиқ бўлиб қолган”… Ҳеч нарса учун курашмаган дугонасининг “тақдиридан тингани” биргина “қаримсиқ” сўзининг ўзи билан бу ҳаётда курашмайдиганлар ана шундай – қабргагина муносиблар каби туюлади.
“Шатругхна туғма рассом эди. Аммо шу қиз ичидаги бир рассомни ўлдирди”, “Менинг назаримда катталар ақлли мавжудотлар бўлиб туйиларди ўша пайтлар” каби жумлаларида эса надомат уввоси юрагингизни зирқиратади.
sometimes I think the gods
deliberately keep pushing me
into the fire
just to hear me
yelp
a few good
lines.
they just aren't going to
let me retire
silk scarf about neck
giving lectures at
Yale.
the gods need me to
entertain them.
they must be terribly
bored with all
the others
and I am too.
and now my cigarette lighter
has gone dry.
I sit here
hopelessly
flicking it.
this kind of fire
they can't give
me.
— Charles Bukowski
Шу ерда туриб турсин. Қайта ўқиш учун. Таржима қилиш ҳам керак.
@mittihaqiqatlar
Йўқотилган барча нарсани қайта топиш мумкин, фақат исроф бўлган вақтни эмас.
@mittihaqiqatlar
Қуёшга изҳор
Қайсидир идорада ишлардим
эсимда қолгани –
автобусдан тушиб
ишхонага кетар эканман
чинорлар тагидан ўтардим.
Ва кўзимни қамаштирарди
йирик япроқлар ичра тушаётган
тонг қуёшининг илиқ нурлари
осмонга қараб
беихтиёр жилмаяр эдим.
Сўнг куним ўтар эди
у ерда нималар билан
банд бўлганим
деярли ёдимда йўқ
нимага эришдим – билмайман.
Фақат ҳис қилганман –
қуёшнинг меҳрибонлиги
совуқ кунда ҳам
илитарди юрган йўлимни
одамлар музлатган кўнглимни.
Кейин у ердан кетдим
ҳозир ҳам қуёш бор, аммо
янги иш жойимга элтар кўчада
улкан дарахтлар йўқ
барглар орасидан мўралаб
кўзимни қамаштирмайди нур
мен жилмаймайман.
Куним эса ўтар доимгидек
бу ердаям нималар билан
банд бўлаётганимни
тушунмайман.
Фақат яна кўзларим
нурдан қамашса дейман.
Аниф
@mittihaqiqatlar
Агар у ҳеч нимага қарамай
ичингдан отилиб чиқмаса
уни ёзиб ўтирма.
Агар у ботинингда саволлар ёғдирмаса
юрагингдан чиқмаса, онгингдан чиқмаса,
бўғзингдан чиқмаса, вужудингдан чиқмаса
уни ёзиб ўтирма.
Соатлаб компютер экранига тикилиб турсанг
ёки ёзув машинасида изласанг сўзлар
яхшиси, ёзиб ўтирма.
Агар буни пул учун қилсанг
ёки шон шуҳрат учун
уни ёзиб ўтирма.
Агар буни аёлларни
жалб қилиш учун қилсанг
йўқ… ундай қилма.
Агар ўтиришга маҳкум бўлсанг
ва сўзларни қайта қайта терсанг
қўй, ёзиб ўтирма.
Ўзингни оғир сезсанг, шунчаки ўйла
аммо ёзиб ўтирма.
Агар бошқача ёзишга ҳаракат қилсанг
уриниб кўр.
Агар кутишга тўғри келса
ичингдан нимадир отилиб чиқишини
унда кут, сабр билан.
Агар у ҳеч қачон ичингдан отилиб чиқмаса
бошқа юмуш билан банд бўл.
Агар буни аввало хотинингга
ёки севган қизингга, йигитингга
балки ота-онангга, умуман кимгадир
ўқиб бермоқчи бўлсанг
унда тайёр эмассан.
Бошқа китобларга ўхшама
минглаб одамларга ўхшама
улар ўзини ёзувчи деб атайди
рангпар, зерикарли, такаббур бўлма
ҳеч қачон ўзингга маҳлиё бўлма.
Дунё кутубхоналари уйқуда
сен кабилар туфайли.
Улар сафига қўшилма
йўқ… ундай қилма.
Агар у қалбингни ракета каби тешиб ўтмаса
агар сукутинг ақлингдан оздирмаса
ёки жонингга қасд қилишга ундамаса
ёзиб ўтирма.
Агар қуёш ичингда порламаса
ичакларингни ёқиб юбор
аммо ёзиб ўтирма.
Мавриди келади ўзи
агар менда танлов имкони бўлганидайди...
Ёзиш ўз ўзидан содир бўлади
бу такрор ва такрор бўлаверади
токи ўлмагунингча
ёки у ичингда ўлади.
Бошқа йўл йўқ
ва бўлмайди ҳам.
Буковски
Нодирабегим таржимаси
@mittihaqiqatlar
Va nihoyat 10 kunligim tugadi.
Shu o'n kun ichida miyamdagi dunyo tarziga boshqatdan tartib berdim. Uilyam Golding "nasr , bu - dunyo g'ishtini boshqatdan o'zing qo'yib chiqishing" deydi. Men esa xaosdagi tuyg'u va ongimga boshqatdan tartib berdim yozish orqali. Shuning uchun bu dunyoda meni qutqaruvchi yolg'iz ish - yozish ekanligiga doim ishonganman.
Virjiniya Vulf aytganidek, "mening o'z qalbimning tartibi" bor deb o'z-o'zimni ovuntirishga urinib kelsam ham, doim tartibga ehtiyojim bo'lgan. Har kun uyqudan uyg'onaman, sayr , nonushta qilaman va yozishga o'tirib, nechadir soat yozaman! Bu hozircha mening o'zimni o'rgatolmayotgan tartibim. Lekin bilamaganki, professional har bir ijodkorning bunday tartibi bo'lishi kerak. Bunaqa tartibsiz miyangdagi dunyoni ham tartibga keltirolmaysan, tartibga keltirolmadingmi, u dunyo tarxini oydin ko'rolmaysan , bahololmaysan va yozolmaysan.
Va mening doim Knut Gamsunga havasim kelgan. U o'zining "Ochlik" romanini bor-yo'g'i ochlikdan o'lmaslik uchun yozadi. Bunda aslo uning doimo buyuk yozuvchi, ijodkor bo'lish istagini chetga surmoqchi, ahamiyatsiz qoldirmoqchi emasman. Doim buni istagan, ammo doim ham yozmagan ehtimol, doim ham qo'lidan bu ish kelishiga ishonmagan. "Ochlik" ni yozayotganda, u 28 yoshda. Bir tiyin puli yo'q, yashashga esa joyi. Bitta nonni besh kunga yetkazishi kerak edi. O'sha nondan boshqa yeguligi bo'lmagan. Shu non pulini qanday topgan bilasizmi? Bir gazeta sahifa to'ldirish uchun har hafta uning yozmalarini qabul qilishga va buning uchun haq to'lashga rozi bo'ladi! Qo'lidan yozishdan boshqa ish kelmaydigan odam (Gamsun bungacha ham Amerikaga ish izlab boradi, biroq omadi kelmay vataniga qaytadi) shungayam shukr qiladi! Bu pulga hech bo'lmasa ijara puli to'lasa bo'ladi va haftada bitta yo ikkita non ham. Gazeta rad etgan pallalar butunlay ochlikdan sillasi qurigan damlar bo'lgan. Lekin yalinib yolvorib, baribir chiqartirgan, baribir yozgan va arzimas choychaqani olgan. Bu asarda ochlik tasvirlanadi shuning uchun. Nomi ham "Ochlik". Va vaqt o'tib roman Nobel mukofotini oldi! Dunyo adabiyotidagi eng yaxshi asarlardna biri (mening talqinim bo'yicha!)
Demak, qo'lidan yozishdan boshqa hech nima kelmaydigan odamga yozish juda zarur. Afsuski, yozish bilan ham hech narsani o'zgartira olishingga kuching yetmasa, yo uzoqdagi qachondir bo'ladigan yo o'lmaydigan natija uchun qancha yozishni istama, qo'lingni ham qimirlatging kelmasa, yozuvchi o'sha payt o'zini turg'izish uchun har qanday stimulga rozi bo'ladi - bu hatto ochlik va choychaqa bo'lsa ham. Har qanday zarurat agar yozuvchiga har kun yozish ishtiyoqi va tartibini bersa, juda keraklidir!
Bu 10 kun shaxsan men uchun shunday stimul berdi.
Men uchun har kuni yozishim kerak, nima bo'lishidan qat'i nazar degan maqsadni berdi va men buni uddalay oldim. Va yana bir bor Buyuk Rejissyor Akiro Kurosava haqligi isbotlandi : "men yozishga vaqtim yo'q degan odamga ishonmayman, har kuni bir betdan yozsang, 365 betli roman qoralaysan bir yilda " deydi u.
Mashhur rejissyir Federiko Fellini ham "agar prodyuserlarning menga tikkan puli va ularni qaytarish majburiyati bo'lmaganda qo'limni ham qimirlatmasdim" qabilida gap aytadi va dunyo Fellini kinolaridek buyuk asarlardan bebahra qolardi.
Ijodkor go'yoki mahvum olamda yuradigan va tashqi dunyoda biror ish qilishni istamaydigan hafsalasiz odam (ko'pincha). U doim stimul qidiradi. Bittagina uni yondiradigan sabab. Bu loyiha menga mana shu sababni bera oldi.
Loyiha muallifi va jonbozi Alisher Fayzullayevga, vaqtini, e'tiborini ayamay hammamizni birlashtirib, sahifalarida e'lon qilib, ustozlarga baholatib borayotgan Nodira Ibrohimovaga, dizayner va fotografimizga va sizga do'stlar - ishtirok etayotga kuzatib borayotgan do'stlar - sizga eng ko'p rahmat! Bilasizmi, nimaga ? Bizni qurqashagan turg'unlikni qulatib, o'z-o'zimizga eng kichik imkoniyatni ham ishga solib JARAYON hosil qilishga urinayotganimiz uchun!!!
Bu bilan Faxrlansak arziydi! Mahkam bo'lingki, oldinda qiladigan ishlarimiz ko'p va bunda har birimizga omad !!!
Yozishda BARQAROR bo'ling!
Қоралаш, тош отиш ва айблашлар интиҳосига етиб, орадан маълум бир фурсат ўтгач, унинг ихлосмандлари энди шўрпешона кумирлари агар дуэлда отиб ўлдирилмаганида “Евгений Онегин” шеърий романининг давомини ёзиши (унинг давомида Татьяна эрига хиёнат қилиши кўзда тутилганди), савияси жиҳатидан “Борис Годунов”дан қолишмайдиган тарихий драмалар битиши, “Капитан қизи” ёки “Пиковая дама” даражасидаги насрий асарларга қўл уриши ва энг асосийси, “Дубровский” номли қиссасини якунлаши мумкинлигини айтиб, айюҳаннос солишади.
Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5408
Анна Достоевскаянинг "Хотиралар" китобида Фёдор Достоевскийнинг ўша машҳур суратини яралиш тарихи ҳақида ҳам гап бораркан.
...Худди шу қишда машҳур Москва санъат галереясининг эгаси П. М. Третяков эримдан галерея учун ўз портретини чизиш имкониятини беришни сўради. Шу мақсадда Москвадан машҳур рассом В. Г. Перов келди. Ишни бошлашдан олдин Перов бир ҳафта давомида ҳар куни бизникига ташриф буюрди; Фёдор Михайловични хилма-хил образда кўрди, суҳбатлашди, тортишувлар уюштирди ва эримнинг юзидаги энг характерли ифодани, айнан Фёдор Михайлович ўзининг бадиий ўйларига ботган пайтдаги ҳолатини пайқаб олди. Айтиш мумкинки, Перов "Достоевский ижодининг бир дақиқаси" портретини айнан ўхшатиб чизган. Мен Фёдор Михайловичнинг юзида шундай ифодани кўп бора кўрганман, унинг олдига кирганимда илҳом оғушида бўларди. Шунда биласизки, Фёдор Михайлович ўз хаёллари билан шунчалик бандки, менинг келганимни пайқамайди ҳам...
@mittihaqiqatlar
Юқорида ёзилган диссертация мавзусини Нобел мукофоти совриндорлари ижоди мисолида қиладиган бўлдим. (Магистр ишим ҳам Нобел нутқлари бўйича эди).
Уруш мавзусида роман ёзган Нобелчилардан Светлана Алексеевични "Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси", Хемингуэйни "Алвидо қуроли"ни биламан. Яна кимларда бор эди, излаш керак. Хуллас, уруш даврида асар қаҳрамонларининг маънавий қиёфаси қай даражада юксаклашиб ё тубанлашиб борган, инсонийлигини сақлаб қола олган-йўқ, шу кабиларни ўрганамиз. Изланишлардан тузук фикрларни улашиб бораман. Уч йил энди зерикмай турасизлар )
П.С. Параллел равишда албатта ижод ва таржимонлик ҳам бўлади. Илмий иш билан бир вақтда каттароқ бир асар бошладим. Урушдан узоқ мавзуда, албатта. Ҳозирги давр одамларини руҳий ёлғизлиги ҳақида. Лекин бугунги замондошларимиз урушсиз ҳам енгилиб бўлган. Ўзига енгилган, жамиятга енгилган. Уларниям маънавий қиёфасини очармиз қўлдан келганча. Барибир энг аввал маънавият нима деган саволни ҳал қилволишимиз керак.
@mittihaqiqatlar
Умид
Қишдан сал нарида
Баҳор бор.
Баҳорнинг ичида
гуллар, ёмғирлар.
Мендан ташқарида
Озодлик.
Озодликнинг ичида
Ишқ бор.
Ишқдан ташқарида
Ҳечлик...
Ишқ ичра қол
Қалбим.
21.01.23й
@Guljamol_Asqarova