mittihaqiqatlar | Неотсортированное

Telegram-канал mittihaqiqatlar - Nodirabegim

2070

Adiba va tarjimon Nodirabegim Ibrohimovaning ijodiy kanali. @nodirabegim_bot

Подписаться на канал

Nodirabegim

- Вақт ҳаммасини ўзгартиради.

- Бу одамларнинг гапи. Аслида тўғри эмас. Нимадир қилиш орқали ниманидир ўзгартириш мумкин. Ҳечнима қилмаслик аҳволни ўшандек қолдираверади.

Доктор Хаус


@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Менга одам бўлган одамлар ёқади...

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

сиз

рост эсламайсиз
рост соғинмайсиз
рост йиғламайсиз

йиғлаш эмиш

сиздаги кўз ўзи ростакам кўзми?

Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5054

Читать полностью…

Nodirabegim

Тунда энг қайғули сатрларни ёзишим мумкин.
Масалан, юлдузли кеча ва кўк юлдузлар титрар узоқда.

Кўкда тунги шамол куйлар айланиб.

Тунда энг қайғули сатрларни ёзишим мумкин.
Севардим ва у ҳам баъзан севарди мени.

Шундай кечалари қўлларин тутиб,
чексиз само остида бўсаларга кўмардим уни.

Севарди  мени у, баъзан мен ҳам севардим,
Сокин, мунчоқ кўзларини севмасди ким ҳам.

Тунда энг қайғули сатрларни ёзишим мумкин.
Усизлигимни ўйлаб. Сезиб уни йўқотганимни.

Янада улканлашган кечани тинглаб.
Майсага томчидек тўкилар қалбимга мисра.

Нимани ҳал қилар севиб асролмаганим,
Юлдузли кечада у мен биланмас.

Узоқда кимдир куйлар, узоқда.
Қониқмади руҳим йўқотгач.

Яқинлаштириш учун топишга уринар тинмай нигоҳим.
Юрагим излайди, у мен биланмас.

Ўша дарахтларни оқлар ўша тун
Ва ўша пайтги бизлар эмасмиз бирга.

Ҳозир унда кўнглим йўқ, бироқ бир пайтлар қанчалар севгандим уни.
Тинглашин тутмоқ-чун овозим шамолни ушлашга кўрган уриниб.

Ўзганики бўлар у, ўзганики, бўсаларимдан аввал бўлгани каби.
Унинг овози, вужуди, унинг чексиз кўзлари.

Ҳозир унда кўнглим йўқ, бироқ уни ҳамон севишим мумкин.
Севги қисқа, унутиш узун.

Шунга ўхшаш тунларда қўлларини тутардим чунки.
Қониқмади руҳим йўқотгач.

Бу менга берган сўнгги азоби бўлар
Ва булар унга аталган сўнгги мисралар.

Пабло Неруда

Зоир Зокиров таржимаси
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Ана болалар қорбобо ясашяпти, улар буни қандай уддалаяпти? Қор шу қадар совуқми? Севинч хаёлларининг бирида қорни ушлаб кўрганини эслади, жуда майин эди у, қўллари музлаб қолганди, яна ушлашни истаганди, бироқ кимдир қўймаганди. Ким эди у? Шу лаҳзаларда ўша инсонни эслагиси, ундан хафа бўлгиси келди, кўнглида ҳеч қачон кечирмайман деб тугиб қўйди, «нима улар касаллар қорни севишини билмайдими, ахир ҳар бир инсон яшар экан – у истакларини амалга ошириши шартку».

Тўлиқ ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5049

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Санжарбек Икромов

Ўқиш: https://telegra.ph/Tor-ishqida-01-19

Читать полностью…

Nodirabegim

Савол: Шеърдаги дур образи ниманинг рамзи деб ўйлайсиз?

Читать полностью…

Nodirabegim

Сен билан суҳбатлашиш
Сокин сузаётган кемада
Китоб ўқишга ўхшаш -
Ҳар саҳифасидан
денгиз ҳиди келар
Намчил,  намхуш.

Елканларга топшираман эркимни,
Ҳаловат югурар кўнглимга
Уфққа туташар нигоҳим,
Ҳар томон мовий.

Суҳбатларимизга етишмас,
баъзан ғам,
Баъзан бахт,
Баъзан оғриётган бошингга даво бўлмоқчун,
Айлангим келар мевали чойга,
Хўпласанг,
Тузалсанг.

Тунда уйғониб излайман сени,
Йиғласам эшитма дея
Эшикни қулфлайман сўнгра...

Кетарингда
соатингга айланмоқ ҳадди
Шу қадар кучаяр,  гўё
Дунёга фақат шучун келгандек
Ҳапқирар юрак.

Қайтарингда бир дона гул,
Бир қути конфет ва
Борича меҳр келтир.
То
Сени кутганимчун бир умр
Худони севайин!

Сен билан суҳбатлашишга ўхшаб кетар ишқ...

Феруза Хайруллаева
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

У деди: Энди қачон кўришамиз?
Мен дедим: Уруш тугагач йил ўтиб.
У деди: Уруш қачон тугайди?
Мен дедим: Биз учрашганимизда.

Маҳмуд Дарвеш

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

– Муюлишда, қўлингда йирик икки пўртахол тутиб турасан, ёнингдан битта-яримта мошина ўтганда уларни узатиб табассум қиласан. Донаси – беш цент, учтаси – ўн цент, дўжнаси – йигирма беш цент. Ёдингда тут, доим жилмайишинг зарур, – деди амакиси Жек қаттиқ тайинларкан. – Айтганимдай қиласан, шундайми, Люк? Қани, бир кулиб қўй-чи.

Зўр-базўр илжайди-ю, амакисининг юзидаги ифодадан ҳаракати зое кетганини пайқади. Қани энди бошқалардай шодон кулса; у руҳи баланд ва қувноқ кишиларга доим хавас билан қарарди.

–Сенга ўхшаб лаб-лунжи осилган болани бирор ерда учратмаганман, – деди Жек. – Эшит, Люк…

Кўзларига тик қараш учун амакиси Люкнинг қаршисига тиз чўкди:

–Люк, агар кулмасанг, сендан пўртахол сотиб олмайдилар. Пўртахол сотувчи болалар доим табассум қилиши керак, бу ҳаридорларни қувонтиради, уларга ёқади.

Давоми: https://nodirabegim.uz/archives/5030

Читать полностью…

Nodirabegim

Кейинги ўттиз йилда Москвада яшаб ижод қилаётган классик ёзувчимиз Темур Пўлатов Тошкентга борганида, ижодимни янги поғонага кўтаришим учун муҳитни ўзгартириш ва фақат адабиётга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб, мени Москвага, ёзувчилар шаҳарчаси Переделкинога чорлаганида мен бу таклифни бир истак ўлароқ қабул қилдим. Оиладан, яқинлардан узоққа кетиш ва бу мискин ҳаётимда туб бурилиш қилиш осон бўлмади, аммо ортиқ ўзимга қарши боролмасдим.

Эссе: https://nodirabegim.uz/archives/5026

Читать полностью…

Nodirabegim

Олтинчи кун

Санжарбек Икромов

Ўқиш: https://telegra.ph/Unutilgan-qavllar-01-17

Читать полностью…

Nodirabegim

Ким айтди Моцартнинг “Орзу реквиеми” фақат белгиланган вақтда турли филармониялар, радиостанциялар ёки академик опера театрлари залида, одатда уларнинг исталганида сочи оқариб, қоқсуяк бўлиб қолгунча виолончел чалиб ўтадиган ориқ, мижғов, бир оёғи гўрда бўлса-да, хотинбозлигини йиғиштирмаган чоллар-у скрипкасини қийшайтириб жағига тираб оладиган, кўзойнакли, бетгачопар, ўлгудек шуҳратпараст, элликка қараб кетаётган қариқизлардан иборат бўладиган оркестрлар томонидан ижро қилинади деб?

Давоми: https://nodirabegim.uz/archives/5007

Читать полностью…

Nodirabegim

Бешинчи кун

Санжарбек Икромов

Ўқиш: https://telegra.ph/Unutilgan-qavllar-01-16

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўртинчи кун

Санжарбек Икромов

Ўқиш: https://telegra.ph/Unutilgan-qavllar-01-15-3

Читать полностью…

Nodirabegim

Фантаст ёзувчи Озод Мўъмин Хўжа ўзининг янги қиссасини сайтимизга тақдим этмоқда.

Асар фантастик-криминал ва қисман хоррор жанрда (Андовер, АҚШ. 8 декабрь 2022 – 19 январь 2023) ёзилган.

Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5057

Читать полностью…

Nodirabegim

Ўнинчи кун

Санжарбек Икромов

Ўқиш: https://telegra.ph/Tor-ishqida-01-21

Читать полностью…

Nodirabegim

Асарга нима деб ном берардингиз?

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўққизинчи кун

Санжарбек Икромов

Ўқиш: https://telegra.ph/Tor-ishqida-01-20

Читать полностью…

Nodirabegim

Бугун Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 71 ёшни қаршилади.

Туш кўраман олис қишлоқни,
Тепасида ҳилол сузади.
Йўл четида мудраган боғни –
Соғинчларим титраб кезади.

Ҳали жуда олисда Зуҳра,
Аммо бу дам титрар мисли қуш
Супадаги беланчак узра
Кўкдан ёғган олтин ва кумуш.

Тушларимда эмасман ёлғиз,
Юрагимга сиғмас шодон бахт –
Тушларимда анқийди ялпиз,
Қўриқлайди тушимни дарахт.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Баъзи одамлар кир тоғораларга,
баъзи одамлар кир кийимларга ўхшайди.
Сувни эса янгилаш имконсиз,
кирликдан тўйган тоғоралар ичларини
тўкиб юборишмоқда бир четга.
Кийимлар уларни чидамсизликда,
кучсизликда, ношукрликда айблашади.
Қизиғи, гуллар ўсар ичиб шу сувни,
Қизиғи, кийимларни безайди гуллар.

Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5034

Читать полностью…

Nodirabegim

ОҚДАН ҚИЗИЛГА

Уйғониб кўзгуга қараркансан
бўйнингдаги оппоқ дур
қонга ботганин кўрдинг

ҳайрат билан қўл теккиздинг унга
бармоқларинг қизарди
ахир кечагина бегард эди у
бу тонг нечун
қирмизи рангда?
бўйнингдан юлқиб олиб
тоза сувда ювишга шошдинг
дур бўйингга маҳкам чирмашган
ечиб олиш эди иложсиз
узиб ташлашга эса қиймас кўзларинг
сен кўчага чиқаркансан
шарфинг билан беркитиб олдинг
марвариднинг қизил томонин
ва олазарак боқдинг жинсдошларингга
уларнинг бари сен каби
яшириб қўйишганди рўмол остига
номаълум рангли мунчоқларини
сен оппоқ дур изладинг -
юлқиб отдинг йўлингда учраган
ҳар бир аёл шарфини
қип қизил
қип қизил
қип қизил!
ҳатто бир дона оқ мунчоқ
кўзга ташланмас сира
олам тўлди алвон рангга
қон аста томарди
оқиб тушиб бўйиндан
тўкиларди юракларига
тўкиларди оқ қор устига

кейин сен ҳам ечиб юбординг
бўйнингдан шарфни
ва кетдинг,
кетдинг хотиржам.

Аниф
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Respublika yosh ijodkorlar kengashi kinorejissyor Federiko Fellinining "8½" ( ital. "Otto e mezzo") (1963-yil) ijodkor alter egosi haqidagi ekzistensial trago-komediya filmi namoyishiga taklif etamiz.
Film rus tilida ingliz tili subtitiri bilan.
Film davomiyligi: 138 daqiqa
Boshlanish vaqti: 20-yanvar 16:00da
Manzil: Yoshlar ishlari agentligi Press-klub zali.
Namoyishdan so'ng Samandar Egamberdiev bilan film haqida suhbat.

Izoh: Film 20-yanvar daho kinorejissyor Federiko Fellinining tug'ilgan kuni va "8½"filmining 60 yilligi munosabati bilan namoyish etiladi.
@artjingo

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Санжарбек Икромов

Ўқиш: https://telegra.ph/Cheksiz-muhabbat-ila-01-18

Читать полностью…

Nodirabegim

Инсон ўзининг бир пайтлар нақадар юксакликдан йиқилганини англаши учун бу дунёда яшайди.

Блез Паскал

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Кичик хонангни ёдимда сақлайман,
Сенинг тафтингни,
Деразадан тушиб турувчи нурни,
Сенинг пластинкаларингни,
Сенинг китобларингни
Тонгги қаҳваларимизни,
Кундузларимизни,
Тунларимизни,
Бирлашиб кетган вужудимизни,
Уйқуларимизни,
Ўша митти оқимни
Дарҳол ва абадий эслаб қоламан.
Сенинг оёқларинг,
Менинг оёқларим,
Сенинг қўлларинг,
Менинг қўлларим,
Сенинг табассуминг ва
Илиқ қучоғинг,
Жилмайишимга сабаб бўлганингни
Ёдимда тутаман.

Буковски

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Кучли ёзувчилар ўз гуноҳкор қаҳрамонларини охир оқибат ўқувчи қаршисида оқлаб бера оладилар. Ҳар биримизга кучли ёзувчи керак. Ўзимиз англамаган руҳий чуқурликларимизга кириб бориши ва тафтиш қилиши учун. Ҳатти ҳаракатларимиз сабабини изоҳлаш учун. Оқибатни башорат қилиш учун.
Ўзингиз учун ёзувчи бўлишга уриниб кўринг. Ҳаётингиз бир роман. Аччиқ реализм намунаси балки.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Азизам, сенсиз кекса эринг ўзига ўхшамай қолган. Бунга эса бугун етти юз-у отмиш тўққиз кун тўлди. Аммо сенга берган ваъдамнинг устидан чиқа олмадим. Эшитяпсанми? Сендан айрилган кунимни байрамдек нишонлай олмадим. Балки менда онамда бўлган метин ирода каби куч етишмас. Шунинг учун ҳам урушда ҳалок бўлган отамни ўйласам этим увишмасди ҳеч.

Ёш носир Фарҳод Эшоновдан янги ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/4999

Читать полностью…

Nodirabegim

#таржимадан_парча

Кун илиқ, бироқ бутутли - айни кайфиятимизга момонд эди. Жажжи Сонямизнинг қабри билан хайрлашгач, Фёдор Михайлович чуқур изтиробда қолди, ўшанда ҳаётимиз давомида биринчи марта унинг тақдирни лаънатлаганини эшитдим, ҳаёт уни доим эзишини айтиб оғринди. Эсимда, у менга севимли онасининг ўлимидан сўнг ёлғиз кечган болалиги, унинг адабий машқлари устидан кулган дўстлари, иқтидорини тан олмаган ва ранжитган одамлар ҳақида сўзлаб берди. Сургунда ўтган тўрт йилининг аччиқ оғриқларини хотирлади. Мария Дмитриевна билан бир умр бахтиёр яшаш учун оила қургани, аммо бу содир бўлмаганини: Мариядан фарзанд кўрмагани, ўзининг ғалати, оғир, тушунарсиз характери туфайли аёли у билан масрур яшамаганини тан олди. Мана энди, унинг азалий ва ягона инсоний бахти – ота бўлиш орзуси уни бир лаҳза шодуман этгани ва тақдир ундан шу бахтни ҳам тортиб олгани нақадар ноҳақлик бўлганини айтди. У ҳеч қачон (аввал ҳам, кейин ҳам) ўтмишидаги воқеаларни айтиб нолимаган, аччиқ қайғуларининг тафсилотларига тўхталмаган, яқин одамларини йўқотиш унга нақадар азоб келтирганини айтиб ёзғирмаган эди.
Мен уни тинчлантиришга уриндим, бу оғир синовни бирга енгишимиз кераклигини айтдим, лекин афтидан унинг юраги қайғуга лиммо лим тўла эди, ҳамдардлигим ҳолатини енгиллаштирмади. Мен ич ичимдан бебахт эримга ачинардим ва биргаликда кўз ёш тўкардим. Бизни боғлаб турган умумий дард, ичкин суҳбат унинг қалбига кириб боришимга имкон берди ва биз гўё битта одамга айланиб қолдик.

Анна Достоевская. "Хотиралар"

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Қорлар ёғди.
Қиздирди офтоб.
“Недир бахт?” деб сўрадим.
Бироқ – ўзи билан ўзи овора
Бахтиёрлар бермади жавоб.

Қорлар босди.
Куйдирди офтоб.
“Недир бахт?” деб сўрадим.
Бироқ – ўзи билан ўзи овора
Бахтсизлар ҳам бермади жавоб.

Рауф ПАРФИ

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…
Подписаться на канал