#таржимадан_парча
1867 йил кузида Фёдор Михайлович режа тузиб чиқиш ва 1868 йилги «Рус хабарнома»сининг биринчи сонлари учун мўлжалланган «Телба» романини ёзиш билан банд эди. Романнинг ғояси қадрли ва суюкли - ижобий гўзал одам образини тасвирлаш эди, лекин бу вазифа Фёдор Михайловичга ўлчовсиздек туюлди. Буларнинг барчаси эримни ғазаблантирарди. Афсуски, бунга А.Н.Майковга йўллаган мактубида ёзганидек, у билан бутунлай ёлғизликда, “шиллиқ оролда” яшашдан қандай зерикмаслигим ҳақидаги хавотирли, мутлақо асоссиз бўлса-да, ташвишлари фикрлари қўшилди. Мен уни қанчалик кўндиришга уринмайин, жуда бахтли эканлигим ва ҳеч нарсага муҳтож эмаслигим, шунчаки у билан яшашим ва уни яхши кўришимга ишонтирмайин, менинг гапларим унчалик таъсир қилмади ва у нега Парижга кўчиб ўтишга пулимиз йўқлиги, менга театр ва Луврга ташриф буюриш каби ўйин-кулгиларни раво кўролмаганидан ўкинарди. Ўшанда эрим мени яхши билмасди!
Бир сўз билан айтганда, Фёдор Михайлович қаттиқ тушкунликка тушиб қолди, кейин мен уни қайғули ўйларидан чалғитиш учун Саксон лес Баинсга яна рулеткада омадини синаб кўриш таклифини бердим. (Саксон лес Баинс Женевадан беш соатлик масофада жойлашган; ўша пайтда биз томонда мавжуд бўлган рулетка аллақачон ёпилганди.) Фёдор Михайлович менинг фикримни маъқуллади ва 1867 йил октябр-ноябр ойларида бир неча кунга Саксонга жўнаб кетди. Мен кутганимдек, унинг рулетка ўйинидан топган даромади яхши бўлмади, лекин натижаси ижобий кечди: жойни ўзгартириш, саёҳат ва қайта бошдан кечирилган нотинч таассуротлар унинг кайфиятини тубдан ўзгартирди. Женевага қайтиб, Фёдор Михайлович иштиёқ билан ишга киришди ва йигирма уч кун ичида «Рус хабарномаси» газетасининг январ сони учун олтита босма табоқ матн (93 бет) ёзди.
Фёдор Михайлович «Телба» романининг ёзма қисмидан норози бўлиб, биринчи қисми у учун муваффақиятли бўлмаганини айтди. Айтганча, эрим ҳар доим ўзига нисбатан ҳаддан ташқари қаттиққўл бўлган ва унинг асарлари камдан-кам ҳолларда у томонидан мақтовга сазовор бўларди. Фёдор Михайлович баъзан ўз романлари ғояларига қойил қолар, уларни яхши кўрар ва узоқ вақт хотирасида сақларди, лекин деярли ҳар доим, жуда камдан-кам истиснолардан ташқари, бу ғояларни асарларида гавдаланишидан норози эди.
Анна Достоевская. "Хотиралар"
@mittihaqiqatlar
МEН ОФТОБ ЭМАСМАН
Мен офтоб эмасман
нур кукунлари
танамдан тарқалса ҳар томон
аммо аниқки
қоп-қора соя
баданимдан чиқиб
ёйилар
қуёшга терс турганим замон
* * *
Қуёш чўкиб кетди
демишлар
биламан
у қайтиб чиқади
кучга тўлиб
эрта азонда
чўкаётган ўзимиз фақат
тафту зулматда
* * *
Нақ менинг олдимда
кетиб бораётган пайтда у
йиғиштираётгандим ўзни.
Қараганда менга
қайрилиб
тўкила бошладим
томчи-томчилаб.
* * *
Шеър ёзмоқ учун
юрмоғингиз керак
олов устида.
БЎЙ-БАСТ
Энди-энди бўй чўзаркансан
Белингдан шарт кесиб ташлашар
Бўйинг анча чўкиб қолса гар
Оёғинг ўрнига ўрнатилгайдир
Ясама оёқ
Тинмай чиранишар бўй-бастинг
Бир хил сақланмоқлиги учун.
Рати Саксена
Аъзам Обидов таржимаси
@mittihaqiqatlar
— Биз ҳозир қаердамиз?
— Жарликда.
— Хайрият. Ҳартугул яна бир бор қуламас эканмиз.
Фёдор Достоевский
@mittihaqiqatlar
Болалик чоғимда атрофимдаги одамлар қанчалар жаҳолатга ботганидан ҳайрон бўлардим. Тўққиз ёшимда Вашингтон Ирвингнинг “Алгамбра”сини завқ билан ўқиб чиққач, ранчодаги бирон кимса бу китобни ўқимаганига ишонгим келмасди. Орадан бироз ўтгач, менда жаҳолат фақатгина бизнинг қишлоғимизда ҳукм суради, шаҳарларда тамоман ўзгача деган фикр туғилди. Кунларнинг бирида ранчомизга шаҳарлик киши келди. Унинг этиги топ-тоза, ялтиратиб артилган, қимматбаҳо мовут пальто кийиб олганди; ниҳоят, зиёли кишилар билан фикр алмашиш имкони келди, деб ўйладим. Эски мўрини бузишганда чиққан пишиқ ғиштлардан ўзим қурган Алгамбрам бор эди – миноралар, пешайвонлар, ҳаммаси бўр билан чизиб чиқилган. Мен шаҳарлик меҳмонни қалъамга олиб бордим ва ундан “Алгамбра” ҳақида сўрадим. Афсуски, шаҳарлик олифта ҳам ранчомиздагиларга ўхшаган бесавод бўлиб чиқди, хуллас, бу оламда иккита ақлли одам бор: Вашингтон Ирвинг ва мен, деган хулосага келиб, ўзимни овутдим.
Жек Лондон
@mittihaqiqatlar
Дунёдаги кўп инсонларнинг асосий муаммоси - ҳалигача ўзи билан таниш эмаслигидадир.
Никос Казандзакис
@mittihaqiqatlar
Биринчи кун. (02.01.23)
Моҳира Эшпўлатова.
Ўқиш: https://telegra.ph/Hayotga-kirish-01-02
Умрингни бошқотирмаси. Тўғри ясашга уриниб кўр, биродар. На ишора, на белги, на имо, на кўрсатгич бор бунда.
@mittihaqiqatlar
Биламан, сенинг ҳам азобларинг бор,
гоҳо оғриқларга беролмайсан чап.
Сен ҳам сирларингни қилмайсан ошкор,
хўрсиниб қўясан кўзгуга қараб.
Биламан, сенинг ҳам хаёлларинг бор,
ёмғирда ивиган қанотдай оғир.
Сен ҳам битта тушни кўрасан такрор,
ҳаёт ҳам рўёга айланар охир…
Биласан, менинг ҳам ҳисларим сарсон,
мен ҳам яшолмайман кўксимни кериб.
Биласан, менинг ҳам юрак-бағрим қон
сенинг кулгуларинг синиғин териб.
Дунёга ялиниб чўкмаймиз ҳам тиз,
муҳаббатимиздан таралар виқор
ва бахтга интилиб яшайверамиз,
ахир бизда яна минг йил умр бор!
Шоҳинур Усмонова
@mittihaqiqatlar
Яна қандайдир бир ҳайвон йили кириб келмоқда, мен эса инсонга ўxшаб яшамоқчи эдим.
Стас ЯНКОВСКИЙ
@mittihaqiqatlar
Пабло Неруда
ЖИМЛИК
Ҳозир ўн иккигача санаймиз
ва барчамиз ернинг юзида
жимликни сақлаймиз шу сафар,
келинг, ҳеч қайси тилда гаплашмайлик;
келинг, қўлларимизни қимирлатавермай
бир сонияга тўхтайлик.
Шошилишларсиз, моторларсиз
бу нооадатий онда
тўсатдан бир ажиб ҳолатга
тушиб қоламиз.
Совуқ денгиздаги балиқчилар
китларни қийнамаган
ва туз йиғувчи одам
яраланган қўлларига қарамаган бўларди.
Яшил урушларнинг, газли урушларнинг,
оловли урушларнинг, тирикларсиз ғалабаларнинг
бошида турганлар
сояда, ҳеч нарса қилмай,
тоза кийимларини кийиб
биродарлари-ла сайр қилишарди.
Менинг истагим буткул ҳаракатсизлик билан
чалкаштирилмаслиги керак.
Умр ўзи шу...
Агар биз ҳаёт кечириш дея
калтабинлик қилмаганимизда
ва сокин тура олганимизда эди,
шу улкан сукунат
ҳеч қачон бир-биримизни тушунмаслик
ва ўзимизни ўлим билан қўрқитиш
азобидан чалғитган бўлармиди.
Ҳозир ўн иккигача санайман,
сиз жим турасиз, мен эса кетаман.
Зоир Зокиров таржимаси
@mittihaqiqatlar
Ҳозир ҳис қилаётганимни ўн йил аввал ҳам ҳис қилардим. Яна ўн йилдан кейин ҳам ҳис қилсам керак. Бу кулранг, ёқимсиз ҳиснинг номини билмайман, аммо уни умуман ҳис қилгим келмайди. Ўзингдан соқит қилиб бўлмас экан. Бу ҳис доим мен билан эди, лекин кетишига умид қилардим. Бу оғир. Кетмаслигини англаш оғир.
Читать полностью…Америкаликни яхши кўраман.
Улар сира Канадаликларга ўхшамайди.
Улар полициячиларни жиддий қабул қилишмайди.
Улар Монтреалга ичиш учун келишади.
Танқид қилиш учун эмас.
Улар урушда ғолиб бўлишганини уқтиришади.
Аммо ич ичларидан бундай эмаслигини яхши билишади.
Улар инглизларга катта ҳурмат бажо келтиришади.
Улар ҳорижда яшашни ёқтиришади.
Улар қандай чўмилишларини айтиб мақтанишмайди.
Лекин яхшилаб чўмилишади.
Уларнинг тишлари чиройли.
Улар йил бўйи B.V.D либосларини кийишади.
Умид қиламанки, бу билан ҳам мақтанишмайди.
Уларнинг ҳарбий денгиз кучлари дунёда иккинчи ўринда туради.
Бироқ буни эслатишмайди.
Улар Генри Фордни президент бўлишини исташади.
Аммо унга овоз беришмайди.
Улар Билл Брайаннигина кўришади.
Улар Билл Сандейдан зерикишган.
Эркакларининг соч турмаги кулгули.
Улар Европани қабул қилишлари қийин.
Гарчи у ерда бир марта бўлган эсаларда.
Улар Барней Гугл, Метт ва Жефф ҳамда Жиггсни етиштиришган.
Улар қотил аёлларни осмайдилар.
Уларни кулгули пьесага жўнатадилар.
Улар «Шанба оқшоми» газетасини ўқишади
ва Санта Клаус борлигига ишонишади.
Улар пулдан пулни кўпайтирадилар.
Улар яхши одамлар.
Эрнест Хемингуэй
Нодирабегим таржимаси
@mittihaqiqatlar
Дунёни яхши томонга ўзгартириш мумкинлигига ишонмайман. Лекин янада расво қилмаслик учун ҳаракат қилса бўлади.
🔸
Ёлғизлик мени мустаҳкамлайди: усиз нон ва сувсиз қолгандек бўламан.
🔸
Барчасига болалигим айбдор, тушуняпсизларми? Ҳеч қачон меҳр нималигини билмаганман.
🔸
Ҳаммаси чаппасига кетганида, борар еринг бўлгани яхши.
🔸
Дунёни қутқармоқчи бўлсанг - битта одамни асраб қол. Ҳаммани қутқаришга уриниш - романтизм ёки сиёсат.
🔸
Ҳаёт сизга ҳеч нима ваъда қилмайди. Чунки у сиз билан шартнома тузмаган.
🔸
Инсонни севиш мумкин, агар уни яқиндан билмасанг.
Буковски
@mittihaqiqatlar
СЕН КЕЛДИНГ ШУНДАЙ ФАСЛДА
Сен келдинг шундай фаслда…
Мен сўнгги кунимни яшар эдим:
Кўзларим – зулмат булоқлари,
Сукунатга кўниккан қулоқларим,
Қалбим ажал билан севишган.
Сен келдинг шундай фаслда…
Мен йиллар бўйи тўпланган
Барча қарзларимни узиб,
Денгизнинг алвидо қўшиғин тинглаб,
Охирзамонни кутардим.
Аэропортда
Охирги рейсга кечиккан
Йўловчи каби
Номимни эълон қилишларини кутардим.
Сен келдинг шундай фаслда…
Мен ҳамма нарсани бой берган,
Бу ўйинда коинот ғолиб бўлган,
Мен эса…
Ўзимга ҳеч қачон асқотмайдиган нимчамни
Тешик кулча учун пул сўраган
Ўткинчига бериб юбордим.
У эса эгнига илар-илмас,
Чўнтакларни титкилай бошлади.
Ўша пайтда шу тиланчи ҳам
Мендан кўра бахтлироқ эди.
Ана шундай эди у пайтлар.
Сен келдинг шундай фаслда…
Ҳеч ким ҳеч нарса бермасдан,
Нимадир олишни қайғурарди.
Сен эса ҳеч нарса кутмасдан,
Қонинг, жонинг, қалбингни
Қурбонликка бердинг.
Менга онам қандай азиз бўлса,
Сенга булар ҳам шундай азиз эди.
“Она” сўзини айтарканман
Туйқус эслаб қолдим:
“Қайта туғилдинг”, дейдилар менга.
Ҳа, худди шундай бўлди,
Мен апрелда қайта туғилдим.
Сен келдинг шундай фурсатда…
Барча сўзларни қолдириб ортда.
Хаёл Ризо, озар шоири,
Салим Ашур таржимаси
@mittihaqiqatlar
унинг кепкаси
маҳаллада итини сайр қилдирувчи қария бўларди;
на ит, на у эди қизиқарли.
ит оқ-қора, холли, ўртача, қария эса шалвираган шим, свитер кийганди,
аммо энг кўзга ташланадигани - эндигина эсига тушгандек қўндирилган кичкинагина кепкаси эди.
оқшом тунга оқаётган маҳал мен итини сайр қилдираётганини кузатардим (иккиси ҳам ўртабўй).
улар маҳаллага хотиржамлик, дуогўйлик ва бизга керак бўлган барқарорлик ҳиссини беришарди.
улар сабаб бор эди маҳалла.
ниҳоят қария ва ити йўлнинг четида мен томон келишаётганида мен улар томон бораётган пайт оқшом кириб келди.
яқинлашишгани сайин юрагимнинг дукиллаши тезлашиб борарди.
ит тасмасини тебратганча искаб олдинга юрар, қария на етаклаб, на етакланиб эргашарди, ёқимли кеча бўлгани учун гапиришдан қўрқмадим:
"салом!" - дедим,
"хайрли кеч", - деди у.
қария итига эргашганча олдимдан ўтиб кетди.
у ва ит кўчанинг охирига етишганида ит майсазорни искаш учун тўхтади.
мен уларни муюлишга бориб қайрилишларини кузатдим ва улар кўздан ғойиб бўлишди.
ҳеч қанча ўтмай маҳалладан кўчиб кетдим.
тўғрисини айтсам, тезкор ўлимнинг ёки кексаликнинг йўлини топсам, қачондир шунақа нарсаларни ёзишни тўхтатишим мумкин, лекин қарияга, кепкасига, холли итига ўхшаган нарсалар бу тўхтатишни қийинлаштиради.
Буковски
Зоир Зокиров таржимаси
@mittihaqiqatlar
Бугун болам сўради
болаликка қайтишни
истайсизми деб.
Мен айтдим истамайман
бола бўлишни
боғчага ва мактабга қайтишни
камситилган даврларимни қайта яшашни
боғча опам ва ўқитувчиларимни
кўришни истамайман
умидсизлик уруғини қададингиз
менга
болалигимдан
сизлар эккан уруғ серҳосил эди -
мен ҳозиргача ишонмайман
ўзимга
ўз имкониятларимга
ва доим қиламан таваккал
лекин тақдир беради омад
ва худо қўллайди арзимасам ҳам
ишончсизлик билан етиб келдим шу ерга
ишончсизлик билан этаман давом
аммо мен болаликка қайтмайман
яхшики қайтиб бўлмайди унга
мен қарашни истамайман ортга
ўтмишга
у ерда фақат қўрқув бор
ёлғизлик бор
ҳеч нимадан
ҳеч кимдан
ҳеч нима умид қилмаган
индамас қиз бор.
Болаларим ҳар гал боғча,
мактабга қўяркан қадам
қўрқдим, кетди ичим зил
бироқ улар бахтиёр, шодон
уларни камситмас ҳеч ким
зотан бир умр шунга ҳаракат қилдим
уларга ҳеч ким умидсизлик уруғи
қадамасин деб тиришдим
Бола бўлгим келмайди, болам
ҳа, катта бўлиш яхшироқ экан
ҳархолда мажбурлаб жўнатишмайди
ҳеч ким сени ўзинг истамаган жойга
камситишмас қишлоқи дея
лекин хотира
лекин болалик ёди
бир умр таъқиб қилади сени
ўша чеҳралар
ўша нигоҳлар
ўша сўзлар
эгнингда онанг тикиб берган либосга
қараб уни юлқиб отмоқда шай бўлган
сени чиқитга чиқарган
сендан кимдир чиқишига
ҳеч қачон ишонмаган
ўша одамлар
уйсиз
пулсиз
қийин яшаш шаҳарда
шунга доим интилдим
ўзимдан кимдир яратишга
уларга ниманидир исботлашга
бир умр шаҳарда
шаҳарликларга ўхшамай
яшадим ўзимни аямай
бугун болам ўз уйида
бугун пул бор қўлимда
лекин сиз қадаган умидсизлик уруғини
суғуриб ташлолмадим
мен қайтиб қадам босмадим у ерга
мен синфдошлар билан учрашмадим ҳеч қачон
Айниқса ёқмайди ҳар куни
боғчага боламни олиб борганимда
у ердан таралувчи ҳид -
қаҳр ва зулм ҳиди сифатида ёдимда қолган
Айниқса ёқмайди мактабга борганимда
ёлғизликнинг ўн йилини ёдга солувчи
парталар, қўнғироқ овози
узилиб кетолмадим бу ёдлардан.
Мен ўзим борган ўша боғча
ва тинимсиз алмашган мактаблар
билан юзма юз қолишим
уларни кечиришим керак деб ўйладим.
Аниф
@mittihaqiqatlar
Агар сизга бир финжон қаҳва устида суҳбатлашиш имкони берилса, қайси асар қаҳрамони билан гаплашишни истаган бўлардингиз?
@mittihaqiqatlar
10 кун. 10 ижодкор лойиҳасининг 1-иштирокчиси
Моҳира Эшпўлатова 1995 йил Навоий вилоятида туғилган. Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. Бир нечта халқаро конференция ва "Дуел-2021" танловининг республика босқичи иштирокчиси. Ҳикоялари Туркия, Россия, Украина, Бангладеш, Ҳиндистон, Покистон, Непал, Вьетнам, Белгия, Мексика, Чили каби давлатлар нашрларида эълон қилинган. Ижод намуналари халқаро ҳамда маҳаллий антологиялардан ўрин олган. 2022 йил Америкада "Forty first day" ва "От минган қиз" номли китоблари чоп этилган.
Моҳира ўн кун давомида ижод қилади, биз эса сизларга улашамиз. Фикрларингизни кутамиз!
@mittihaqiqatlar
Тунни яхши кўраман. Фақат шу палладагина ўзимни тирик ҳис қиламан.
Дракула
@mittihaqiqatlar
Палма барглари
Соат 12 га бонг урди
1973-74 йил оралиғи
Лос Анжеласда бошланди ёмғир
палма барглари бўлди шалаббо
деразам ортида
дарахт шохлари шитирлаб
пақилдоқлар отилар
ва чақмоқ чақарди.
Мен соат 9 да ухлашга ётдим
чироқларни ўчирдим
устимга кўрпа тортдим –
уларнинг шодлиги,
уларнинг қувончи,
уларнинг қичқириқлари
уларнинг қоғоз шляпалари
уларнинг автомобиллари
уларнинг аёллари
уларнинг арзон ичкиликлари...
Янги йил кечаси доим мени асабийлаштирган
ҳаёт эса йиллар юкидан бехабар
мана, шохлар ҳам,
пақилдоқлар ҳам,
чақмоқ ҳам тинди
ҳаммаси беш дақиқада тугайди...
фақат палма баргларига инаётган
ёмғир томчиларини тинглайман, холос
ва ўйлайман
ҳеч қачон эркакларни тушунмаганман
гарчи улар орасида
бир умр
яшаган бўлсамда.
Буковски
Нодирабегим таржимаси
@mittihaqiqatlar
2022 йилда эса биттаям янги китобим чиқмапти, шунга сарҳисоб ёзмадим 😁
@mittihaqiqatlar
Декабрнинг тугаши қизиқ,
Декабрнинг тугаши қийин.
Кўкрагимда уйғонган оғриқ
Ҳаётимни қилмоқда ўйин.
Тун умримдан узунга ўхшар,
Фалак амри кўп ишга қодир.
Изтиробу қувонч аралаш
Ёмғир ва қор берди декабр.
Йил — деҳқондир, ҳосил кўтарган,
Кутганидек бўлдимикан чош.
Юрагимга туйғу жамғарган
Сал нарида турибди қирқ ёш.
Айиқ, бўри, қуён ва буғу —
Ниқобларни ташиб келаман.
Ўғлим, қизим кетар севиниб
Қорбобога ўхшаб қоламан.
Уйдан ишга, ишдан сўнг ўйга,
Борлиғимни ташлаб кетаман.
Севги кесиб ўтар йўлимни
Худойим, нетаман, нетаман?
Бойсундаги азиз даштларда
Бир заҳматкаш сафарларим бор.
Қумқўрғонда отамга ўхшаб
Кутаётган сабрлар бисёр.
Декабрдан умидим кўпдир,
Кечаларни юриб ўтаман.
Юрагим чўғ, вужудим чўпдир,
Мен фақат яхшилик кутаман.
Мен фақат яхшилик кутаман.
Шодмонқул САЛОМ
@mittihaqiqatlar