Янги лойиҳа: 10 КУН. 10 ИЖОДКОР
Марҳамат, янги йилдан бошланадиган лойиҳамизнинг иштирокчилари билан танишинг.
1. Моҳира Эшпўлатова, адиба
2. Санжарбек Икромов, носир
3. Тилланисо, адиба, шоира
4. Алишер Файзуллаев, ёзувчи, таржимон
5. Феруза Ҳайруллаева, шоира
6. Азизбек Норов, ёзувчи
7. Мастура Абдураим қизи, адиба
8. Шерзод Ортиқов, ёзувчи
9. Фазо, адиба
10. Аҳмад Али Муҳаммад, танкист, фристайлчи.
Улар навбат билан ўн кун давомида, ҳар оқшом соат 20-00 да эътиборингизга янги ижодий ишларини тақдим этиб борадилар. Агар қайсидир кун очиқ қолса, лойиҳани тарк этишади.
Хўш, қайси ижодкорлар лойиҳа охиригача бора олади, қай даражада ижод қилади, ҳакамлар фикри қандай бўлади, бирга кузатамиз!
Юз кун давомида эътибор ва вақтингизни ажратиб, ижодий ишларга фикрингизни билдириб боришингизни сўраймиз.
Лойиҳа координатори: Нодирабегим
Фотограф: Шаҳзод Шомансуров
Дизайнер: Бобур Муродов
@mittihaqiqatlar
Йил хушхабар билан якунланмоқда, азизлар. Яратганга шукур, таянч докторантурага қабул қилиндим. Олдинда уч йиллик илм йўли. Муваффақиятли ҳимоя қилиш насиб қилсин.
Оилам ва устозларимга раҳмат!
@mittihaqiqatlar
Бугун "Беном" кўргазмасида бўлдим. Уч хил рассом-уч хил олам. Менга кўпроқ Эрикнинг суратларидаги руҳият ёқди. 4-январгача давом этаркан.
@mittihaqiqatlar
Агар китоб сизга ёқса, муаллифи билан учрашманг.
П.С. Яхши гап экан. Кўрмай-билмай яхши кўрган маъқул ижодкорни. Яқиндан танишсанг ўзидан ҳам, китобидан ҳам кўнглинг қолади.
@mittihaqiqatlar
ВАЗИЯТ
Ўзи йўқ токчамда турган китобсан,
Сен ҳали ҳеч ким ухламаган
Эртанги тундаги сеҳрли тушсан.
Сени ўйлаб топмаган бўлсам —
Омадсизлигим,
Ношудлигим,
Ё баҳорий заифлигим боиси эмас —
Кўзларингга дуч келмаган бўлсам.
Гап шундаки, худди мен каби
Сен ҳам олдинги ҳаётингда
Ишларингни поёнига етказмагансан.
Бир-биримизни излаш энди бефойда —
Муҳлат етди,
Кетмоғимиз шарт.
Марис Чаклайс
Хуршид Даврон таржимаси
@mittihaqiqatlar
Ёлғизлик умрим давомида ҳар ерда мени таъқиб қилди. Барларда, машиналарда, йўлларда, дўконларда, ҳамма жойда. Бундан қочиб бўлмайди. Мен Яратганнинг ёлғизликка маҳкум бандасиман.
"Таксист" (1976)
@mittihaqiqatlar
Янги йилдан янги лойиҳа!
Биз танлаб олган 10 нафар ижодкорнинг ҳар бири ўн кун давомида янги ижод намуналарини каналда тақдим этиб боради.
Сиз ҳар оқшом ҳикоя, шеър, эссе, драблл, мактуб, таржималардан баҳраманд бўласиз. Ўқиб фикрларингизни қолдирасиз, уларни янада кашф этасиз.
Демак, 100 кунда 100 та янги ижод намунаси!
Иштирокчилар ким эканини ва шартларни тез кунларда эълон қиламиз.
@mittihaqiqatlar
Бу оқшом опера ва ариялардан баҳра оламиз. Жонли ижродан видеолар улашаман 🎼🎼🎼
@mittihaqiqatlar
Ўн ёшингда музламада сирпаниб кетсанг:
Кулганча дўстларингга қор отасан, уларам шундай қилади.
Ўттиз ёшда эса:
Баҳоргача жим ётаверасан.
@mittihaqiqatlar
Дўстим, ўлма.
Оловдек ёнган сўзларим тингла,
Мендан бошқа биров айтмайди буни.
Дўстим, ўлма.
Мен ўша
Сени юлдузли тунда кутгувчи,
Мен ўша
Сенга шафақ узра интизор.
Тикиламан, қаро ерга тўкилар олма,
Тикиламан, майсаларда рақс этар томчи.
Тунда атиргулнинг ғамгин иси таралар,
Улкан соялар ҳам рақс тушар бунда.
Осмон жанубида кутаётган ўша менман,
Оқшом сабоси гўё ўпар лабларим.
Дўстим, ўлма.
Ўшаман, исёнкор печакни қирққан,
Ўрмон ва қуёшнинг ҳаққи ҳурмати.
Ўшаман, сенга тилло сумбуллар элтган,
Сўлган гуллар. Яна қирмизи лолақизғалдоқ.
Ўша, сени кутганча қўлларин кўксида тутган,
Ўша, камони қайрилган, ўша ёйлари синган.
Мен ўша, лабимда узум мазасин асраб
Кезган янги экинлар аро.
Қалбида қизил жароҳат.
Ўша, текисликлар ичра сени чорлаган,
Ўша, сенга соатлаб севги тилаган.
Оқшом ҳавоси шитирлатар дарахт шохларин,
Юрагим сархуш. Тебранар Худо қошида.
Дарё қўзғатади кўз ёшларим, баъзида
Унинг товуши майинлашади
Ва шаффоф, ожиз тусга киради.
У оқшом бўйи мовий рангда қилар шикоят:
Дўстим, ўлма!
Мен ўша, сени юлдузли тунда кутган интизор,
Олтин соҳилларда, малласоч хонимлар аро.
Ўша, сенинг ётоғингга сумбул ва атиргул элтган,
Ўтлоқда ёнбошлаб кўз тиккан йўлингга
Биргина инсон - ўша менман!
Пабло Неруда
Нодирабегим таржимаси
@mittihaqiqatlar
нафратланмай қўйдим
ҳеч кимдан
севмай ҳам қўйибман
айтишларича
демак мен
озодман
батамом
мажбур ҳам эмасман
кимнингдир кўзига
чиройли кўриниш
кимдадир яхши таассурот
қолдириш учун
ниқоб кийишга
Болаларга аталган ажойиб кун бўлди. Атмосфера ва совғалар учун ташкилотчиларга раҳмат.
@mittihaqiqatlar
Бўлажак ота-оналарнинг тиббий саводхонлигини ошириш керак деб ўйлайман. То боласига ёзиб берилган дорини таркибини ўқиб тушуна олсин, тўғри қўлласин, шубҳали бўлса бермасин. Чунки боламизни ўзимиз асрамасак, ҳечкимга ишонч йўқ: поликлиникага ҳам, касалхоналарга ҳам, дорихоналарга ҳам. Одатда, биринчи бола тажриба қуёни бўлади ота-она учун. Мендаям шундай бўлган, тўнғич ўғлимга то 2 ёш бўлгунча шифокор нима ёзса ҳаммасини ичирганман, ҳисобласам тугамайди бу дорилар рўйхати, кўп йиғларди, мен эса докторга ишонардим, дорихонага ишонардим. Кейинроқ болаларим нимадир касал бўлса, у ҳақида интернетда русча ё инглизчада ўқиб, ўзим иложи борича кучли дориларсиз даволайдиган бўлдим. Шунда билганман кўп дориларни бекорга ичирганимни. Ота-она гўё боласига шу дорини олиб ичирмаса виждони қийналади. Пулини аямайди, аслида у зиён бўлиши мумкинлигини ўйламайди, чунки ТВ бизни ишонтирди шу дорилар фойда эканига, поликлиника врачи ишонтирди, эсиз қанча кучли антибиотик уколлар олдирганман болам оддий йўтал бўлган пайтлари. Чиқсангиз, шамоллаган болага ҳам 5-6 тадан кам дори ёзиб беришмайди ҳозир. Фбда яхши шифокорлар топдим, улардан маслаҳат олдим. Гриппни тўғри даволашни ўргандим: кўпроқ суюқлик, С витамини, яхши кайфият, кўпроқ ухлаш, тоза ҳаво. Синаб кўрдим, дори берсам ҳам, бермасам ҳам бола 1 ҳафтада тузалади гриппдан. Йўтал эса секин қайтиши табиий, унга оддий мукалтин ишлатамиз. Уколни анча йилдан бери олмаймиз, гарчи доктор ёзиб берсаям. Иситмани туширишга шошмайман, организм курашиши керак, 38 дан ошганда парацетамол таблетка бераман (рангли, ҳидли сироплар эмас), ундан паст бўлса наъматак, сув кўпроқ ичираман. Бизда шу оддийгина болалар ЎРВИсини даволашда кўп хатоликлар бор, қолган жиддий касалликларни индамадим, чунки оналар уларни мустақил даволай олмайди уйда, албатта яхши доктор керак, яхши дори экан, лекин энди ҳечкимда ишонч йўқ бунга! Қоғозни тўлдириб ёзиб ташлайверишади, дориларни ёш организмнинг жигар ва буйрагига бўладиган таъсирини ўйлашмайди. Мен ҳозирлар умуман поликлиникага чиқмайман, улар нима ёзберишини биламан. Кичкина ўғлим 10 кунлик гўдаклигида реанимацияга тушганини эслайман, шунда уни ҳамшираларга ишонганман, лекин кейин бола йиғламаслиги учун тинмай томирига уйқу дори жўнатишганини билганман. Палатага олганда эса кучли дориларни таъсири сезилди: туни кун йиғларди, ухлай олмасди. Бир ёшгача уйқусини тополмади, мудрарди холос. Ўзбекистонда ҳеч бир онани гўдаги билан касалхонада сарсон қилмасин. Юрагида умид бору, лекин ишонч йўқ. Ҳаммадан нажот кутади. Нима ёзберса сотиб олиб келади охирги тийинини сарфлаб. Бу соҳадаги муаммоларни гапирса тугамайди. Докторни айби, дорини айби билан ногирон бўлиб қолган қанча тақдирларни эшитасиз бир кун болалар балнисасида бўлсангиз. Ҳаммага инсоф берсин. Болангизни ўзингиз асранг.
@mittihaqiqatlar
Ноябр-декабр ойларида асосан болалар адабиёти билан банд бўлдим.
Шартнома асосида бошланғич синфлардаги Ўқиш китобига ҳикоя ва эртаклар ёздим, таржималар қилдим. Бу катталар адабиётидан бир мунча қийин экан. Кўп қайта ишладик, ҳажм чекланган, кичик матнга мавзу, сюжет, муаммо, ечим, бир нечта қаҳрамонларни тўғри тақсимлаш керак. Бугунги интернет асрида яшаётган бола учун замонавий руҳда ёзиш керак эди. Йигирмата ижодий ишим қабул қилинди. Насиб бўлса, келаси ўқув йилида 1-4 синф янги дарсликларида фарзандларингиз, жиянларингиз мутолаа қилади.
Бу масъулиятли вазифани ишониб топширган, бирга самимий иш олиб борган жамоага раҳмат.
@mittihaqiqatlar
КЕЙИН-ЧИ?
Уни мақтар эди мактабдош дўстлар:
Жуда машҳур бўлиб кетади бир кун.
Унинг қоидаси бўлди бу сўзлар,
Изланди, тер тўкди имкони қадар.
“Кейин-чи? Хўш, кейин?” деди Афлотун.
Ёзган ҳар нарсаси қозонди довруқ,
Пул топди, турмуши ўзгарди бутун.
Яшади ҳар недан мамнун, кўнгли тўқ,
Дўсту ошнани ҳам унутмади, йўқ.
“Кейин-чи? Хўш, кейин?” деди Афлотун.
Неки орзу қилса, бўлди сазовор –
Мўъжаз уйга эга, ўғил-қиз – дуркун.
Олхўрилар ўсган гўзал боғи бор,
Ортидан шоирлар эргашди қатор.
“Кейин-чи? Хўш, кейин?” деди Афлотун.
Қаригач, ўйлади ўзидан хурсанд:
“Ёшликда режалар тузгандим узун.
Барини бажардим, ҳеч емадим панд,
Душманларим куйди, кетмади омад”:
“Кейин-чи? Хўш, кейин?” деди Афлотун.
Уильям Батлер Йетс
Ориф Толиб таржимаси
@mittihaqiqatlar
Бугун Book.uz дўконини айландим. Бу тўпламларни албатта ўқиш керак. Сиз қай бирини ўқигансиз?
@mittihaqiqatlar
Сарҳисоб қилдим
йилни
маънисиз кунларимдан
қийматга арзирли
ҳодиса изладим
ҳаракатларимдан
натижа қидирдим
ва улкан бўшлиқ аро
дуч келдим ёдингга.
Эришганларим деган устунга
ёздим исмингни
Йўқотганларимга
битдим тағин
ўша исмни
бармоқларим силади уни
қоғозга тўкилди томчилар
қурутмоқ учун
ҳисларим ва қоғозни
илдим қўл етмас
дорга.
Аниф
@mittihaqiqatlar
ҚАЙҒУ БИЛАН ҚОНДОШЛИК
Мен охир Ғам ила қондош тутиндим,
У тез-тез уйимда бўлади меҳмон,
Эшикни оҳиста ғичирлатади —
Шамол силагандек хўрсинар айвон.
Райҳон орасидан ўтиб, муаззам –
Қошига чиқаман – гуллар настарин,
Настарин ортида – жилмаяди Ғам.
Гулларни босмайди, келади раҳми.
Менга-чи? Раҳм этмас, мен – унинг аҳли.
Биз энди у билан ҳамроҳ ҳамма вақт.
О, Ғам, хуш келибсан, уйга марҳамат!
СУНБУЛ
Мен бу одамни севаман, у севади сунбулларни,
Гуллар унга мендан, севгимдан-да азизроқ.
Оқшомлар у дала сичқонларин ғимирлашини сезади;
Уйқуси қочади —
Эшитади у сунбуллларнинг илдизини сичқон кемираётганини;
Эшитмас менинг юрагимни соғинч кемираётганини, юрагимдан қон оқаётганини билмас…
Эдна Миллей
Карим Баҳриев таржималари
@mittihaqiqatlar
Яширин истеъдодларни севдим
уларни кашф қилгим келди
уларни ҳаммадан юқори кўргим келди
севдим улардаги ёлғизликни
улардаги ичкинликни
улардаги изтиробни
юрган йўлимда доим
ялт этган истеъдод изладим
ундан учқун чиқаргим келди
уларга интилдим
суҳбат қуришга шошдим
тинглагим келди ҳеч кимга
айтмаган бор оғриқларини
артгим келди кўзёшларини
шерик бўлдим кулгуларига
ва кўз юмдим нуқсонларига
Ҳа, истеъдодларни севдим
ичини ағдариш ёқди менга
уларнинг ичига кириш ёқди
ичкаридаги оламни суйдим
ва бутун олам
тан олишин истадим уларни.
...ўзимни ҳамиша
кашф қилишдан қочиб яшадим
истамадим ўз ичимга киришни
истамадим ўзимни севишни
истамадим ўзимни тинглашни
айбладим нуқсонларим учун
ҳамиша таҳқирладим
ишонч билдирмадим ўзимга
ва имкон бермадим кашф этилишга
Менимни яширдим тубимга
ва яратдим қулай қиёфа.
Ўзимдан кутмай ҳеч нима
севдим истеъдодлини
ва уларни кашф этишни.
Аниф
@mittihaqiqatlar
Концерт сўнггида мен севган афсонавий Boney M гуруҳининг чиқиши ҳақиқий сюрприз бўлди 🤩🤩🤩
@mittihaqiqatlar
ҲОЛАТ
Сиз менга бир олам мавҳумот,
Ва ундан ортиқроқ алам бердингиз.
Билмадим, қалбимнинг бекик уйига,
Қайси ғафлат қолган
Кунда кирдингиз...
Сўнг бўлдик борини,
Қувончлар сизга.
Андуҳни мен олдим, билмайсиз.
Бахтга энг яқин йўл Сизга тегишли,
Мен тиканзордаман...
Келмайсиз!
Уфқ қадар туташган кўнглимнинг,
Саҳнида елдингиз, чопдингиз.
Шамолга совуриб туйғуларимни,
Айтинг, нима?
Нима топдингиз?..
Аламми?
Нафратми?
Шу тилакмиди?
Кўринг, муҳаббатни мавжуд, демайман.
Сиз пора қилган сўнг,
У – юракмиди...
Мен энди,
Мен энди севмайман!..
Келманг,
Саркаш ҳислар ҳаққи, илтимос.
Дард бўлди сиз берган,
Ишқнинг озори.
Ишонинг, кўксимда турган – юракмас,
Аллақачон ўлган ҳислар мозори...
Бағримни қон қилган нима у ўзи,
Синовми, кўксимга отилган ўқми?
Наҳотки, мозорга қадаб ўтгани,
Лоақал бир дона гулингиз йўқми?..
Гўзал Рўзиева
@mittihaqiqatlar
Итим ўлди.
Мен уни боғдаги эски занглаган машинанинг ёнига кўмдим.
Қачондир унга менам шерик бўламан,
аммо ҳозирча у ҳурпайган юнги,
ёмон феъли ва яхдек бурни билан кетди
ва мен, кўкда инсон зотига ваъда этилган
бирорта жаннатга ишонмайдиган материалист,
ўзим кирмайдиган жаннатга ишонаман.
Ҳа, мен итларга аталган,
итим парракка ўхшаш думини дўстона ликиллатганча
келишимни кутадиган жаннатга ишонаман.
*Аи, мен бунда итоаткор бўлмаган ҳамроҳимни йўқотиш қайғусини гапирмайман.
Унинг дўстлиги алоҳида, керагидан ортиқча қадрдонликсиз,
бўрттиришларсиз, қудратини ушлаб турган жайрага ўхшаш
юлдузнинг дўстлиги эди.
У ҳеч қачон кийимларим юзасини юнги ёки қўтирига тўлдириб чирмашмаган.
У ҳеч қачон миясини қовушиш эгаллаб олган
бошқа итларга ўхшаб тиззамга ишқаланмаган.
Йўқ, итим менга эътибор билан тикилиб турарди,
эътибор менга ўхшаган фойдасиз кимсага у ит бўлиб вақтини беҳуда сарфлаётганини тушуниш учун зарур эди,
бироқ меникидан кўра шаффофроқ кўзлари ила у ширин, тўзиган бутун ҳаёти давомида доим ёнимда, ташвиш келтирмай, ҳеч нарса сўрамай термилишда давом этарди.
Аи, Исла Негранинг қушлар кўкни тўлдирган ёлғиз қишида, денгизнинг қирғоқларида унинг думига неча маротаба ҳасад қилдим
ва саёқ итим олтин думи билан ҳаллослаганча денгиз тўлқинида сакраётганди.
Хуррам, хуррам, хуррам,
ҳаёсиз мухторияти билан фақатгина итлар қандай бахтли бўлишни билишадигандек.
Ўлган итимга аталган алвидолар йўқ
ва биз ҳеч қачон бир-биримизни алдамаганмиз.
У кетган, мен уни кўмдим, бори шу.
*Ай Чинг - Хитойлик шоир
Пабло Неруда
Зоир Зокиров таржимаси
@mittihaqiqatlar
Хемингуэй нима учун буқалар жангини ёқтирганини яхши тушунаман, бу манзара унга аслида кимлиги ва қаердалигини англатиб турган. Биз баъзида газга тўлаш, мой алмаштириш ва бошқа юмушларни унутиб қўямиз. Кўплаб одамлар ўзининг ёки бошқаларнинг ўлимига тайёр эмас. Бу уларни даҳшатга солади, қўрқитади. Ўлим кутилмаган туҳфага ўхшаш нарса. Жин урсин, бу содир бўлмаслиги керакдек гўё. Мен ўлимни чап чўнтагимда олиб юраман. Баъзан у ердан чиқариб гаплашаман: “Салом, дўндиқча, ишлар қалай? Қачон ёнимга келасан? Мен доим тайёрман”.
Буковски
@mittihaqiqatlar
Биз бу фожиани — бир-биримизни
Соғинмай қўйишдан бошладик...
М.Солиҳ
@mittihaqiqatlar
ВАЗНСИЗЛИК ҲОЛАТИ
Фазогирлар коинотда
Унутармиш аслини.
Енгил бўлиб қолар эмиш,
Йўқотармиш вазнини.
Дўстлар! Ерда ҳаёт оғир,
Кўзлардаги ёш оғир.
Елкадаги бошдан кўра
Кўкракдаги тош оғир.
Гар қодирсиз, кўкка учиб,
Синаб кўринг, жўралар.
Ё фазода кезганлардан
Сўраб кўринг, жўралар.
Вазнсизлик ҳолатида
Учиб юрган дамлари.
Енгилмикан у ёқларда
У дунёнинг ғамлари.
Мирзо Кенжабек
@mittihaqiqatlar
Сизлар ҳам келинглар, болалар ёки жиянларингиз билан, байрамда кўришамиз.🔥
@mittihaqiqatlar