mittihaqiqatlar | Неотсортированное

Telegram-канал mittihaqiqatlar - Nodirabegim

2070

Adiba va tarjimon Nodirabegim Ibrohimovaning ijodiy kanali. @nodirabegim_bot

Подписаться на канал

Nodirabegim

Бир ўзинг кўчага чиқ
бир ўзинг айлан ўша кўчани
одамларни томоша қил кейин -
бир ўзинг.
бир ўзинг ўйла
бир ўзинг орзу қил
ишонма уларга
улар ҳатто -
орзуларингни ўғирлайди
аблаҳлар.
бир ўзингдан бошқаларни
шундай ата -
аблаҳлар.
кейин бир ўзинг
бирор яхши
тамаддихонага кир
тўйиб, мазали овқатлан бир ўзинг
кейин кетидан ширинлик е
қимматроқ ширинлик
бир ўзинг е
ишонма уларга
уларга ширинлик берма
кейин яна кўчага чиқ
бир ўзинг
яна кечгача айлан тоза ҳавода
битта ўзинг
кенг кўча бўйлаб
айлан
жуфт-жуфт одамларга қараб
уларнинг устидан кул
иккита аблаҳ де уларга қараб
иккита бир-бирини
кейинчалик
ташлаб кетадиган -
аҳмоқлар, де!
бир ўзинг уйингга қайт кейин
эртага яна ишга борасан
бир ўзинг.
бир ўзинг кейин уйингга қайт
мушук боқиб ол бир ўзинг
рангининг фарқи йўқ
зотининг фарқи йўқ -
у мушук бўлса,
қандайлигини нима фарқи бор?
мушук ажратасанми энди?
одам ажратгандек?
аблаҳларга ўхшама,
сен ажратма,
сен ахир
бир ўзингсан
бир ўзинг одам бўл
бир ўзинг қоласан барибир
охирида.
бошида ҳам бир ўзинг эдинг.
умринг ўртасида
бало борми кимгадир?
бир ўзинг ухла кейин.
бир ўзинг уйғон.

шунда балки -
унинг ташлаб кетгани
сенга оғриқли бўлмас.

Аҳмад Али Муҳаммад
2022, декабр.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

- Қўлгинам-а, не не гуноҳларинг борлигини у қандай сезиб қолди-а?


Агар кимдир сиз билан қўл бериб кўришишни истамаса, мана жавоби 🤣🤣🤣

"Какку уяси узра парвоз" мутолаасини бошладим. Ҳайрият, таржима равон ва сифатли бўпти. Сингиб кетдим бошданоқ.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Шундай ўлсам...

Шундай йиғласам,
Шундай йиғласамки, болалар,
Сизга ҳеч кўзёши қолмаса...

Шундай оч қолсам,
Шундай оч қолсамки, болалар,
Сизга ҳеч очлик қолмаса...

Шундай ўлсам,
Шундай ўлсамки, болалар,
Сизга ҳеч ўлим қолмаса...

©Азиз Несин

Читать полностью…

Nodirabegim

https://youtu.be/YDqt4NmpurE

Керагимсан

Читать полностью…

Nodirabegim

ЎТТИЗИНЧИ НОЯБРЬ

Ноябрь яшайди сўнгги кунини,
Сўнги саёҳатда –
Сўнгги соатлар.
Тун тескари кийиб олар тўнини –
Қўлини чўзганча қолар дарахтлар.
О, майда қушлар ҳам
Билмагай тиним,
Ҳавода рақс этар,
Барглар уюми
Ноябрь!
Ноябрь! – айланмас тилим –
Дунёдан кетмоқлик –
Шунча қийинми?!
Кексайган булутлар
Топар йўлини –
Ўзин тўфонига ўзин этар ғарқ.
Наҳот, хазонларга
Тўла умрингни –
Ноябрь,
Бир кунда этасанми тарк?!

Хосият РУСТАМОВА
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Пабло Пикассо.

"Йиғлаётган аёл"

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Вужуд бу ерда, қалб у ерда, хаёл борар жуда олислаб...

***

Ичимдаги бу хароба мен билан туғилмаган. Қасамки, эй, одамлар, мен билан туғилмаган. Булутдек, гулдек тоза эдим мен.

***

Кел, ўринларимизни алмашамиз:
сен кутасан,
мен қайтмайман.

***

Эй, ернинг остидаги тириклар қайтинг,
ўлиб бўлди устидагилар.

***

Сизга шафқатсизликни ўргатганни олқишланг, сўнг унга бор кучингиз билан тарсаки туширинг, шунда у ўрганингизни англайди.

***

Чанқаганимда душманимдан сув сўрадим, у эшитмади, сўнг исмингни айтдим, чанқоғим қонди.

Маҳмуд Дарвиш

Арабчадан Салимжон қизи таржимаси

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Болалигидан унга доим
шукур қилиш керак дейишди,
қанча кам гапирса
шунча яхши бўлиши,
эътироз билдирмаса
ва борича қабул қилса,
сабр қилса бир кун
бахт кулиб боқиши,
нариги дунёда азобларига
ажр берилиши,
ойнинг ўн беши қоронғу
қолган ўн беши
ёруғ бўлишини айтишди,
унга сабр тоқатдан кўйлак кийдириб
турмушга узатдилар.

Аёл ойнинг қоронғу ўттиз кунида
ўтказиб юборди гулдек умрини,
у ҳамиша ўғил туғишни орзу қилди –
улғайиб эркак бўлади,
эркак бу устунлик дегани
қиз туғса ўзи каби пешонаси шўр
яна бир муте вояга етишини
ўйлаб изтироб чекди,
лекин унга яратган тирноқ бермади,
у эрини оломон олдида
уялтиргани учун ҳар куни
еди калтак, ичди заққум
ва атрофга қараб қўрқув сезди –
зулмдан озор чеккан аёллар
тутаётган йўл ваҳмини келтирди
ўзини дарёга отиб юборган,
(белига бойлаб фарзандларини)
ёки устидан бензин қуйган,
молхонада сиртмоққа ясаган,
ўлиги топилган поезд йўлидан...
аёл уларни теран ҳис этар
аммо ўз сабрига қоларди қойил.

У кундузларни оғир меҳнат
тунларни яратгандан
фарзанд сўраб ўтказди,
бола – муштларга чора эди,
бола – зулмдан асрар эди,
бола – унга ёруғлик келтирарди,
лекин кўз ёш, дуо ва ибодат
унга бола ато этмади,
эр унга қараб қатъий
“бугун туғ ёки кет” деди,
аёл учун ота уйга қайтиб бориш
туғмасликдан кўра даҳшатли эди,
“Ўша уйдан ўлигинг чиқсин”
деб фотиҳа берган отаси
унга қандай қарашини ўйлаб
титраганча беҳол суянди
совуқ деворга.

Тонгга яқин тўлғоқ тутди уни,
аёл туғди,
аёл она бўлди,
унинг кўксидан қоп қора
шиллиқ бир нарса отилиб чиқди,
унга аёл йиллар бўйи
бошқоронғу эди,
қўрқув, азоб, даҳшат
доя бўлди гўдакка,
аёл қаҳ-қаҳ отиб кулганча
унга ўғил деб ном қўйди,
бағрига босиб жилмаяркан
анграйиб турган эрига тутқазди:
“у сизнинг яратиғингиз!”
сўнг озод қалби ва бўм бўш
вужудини кўтарганча
тарк этди уйни.

Йўл кўринмайди,
қайга борар у?

Аниф

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Қишлаш учун шу ерга кетган бўлардим.❄️❄️❄️ Ичида китоблар, қаҳва, камин ва тебранма стул бўлса бас 😌

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

#Кўмак

ШОИР

Китобни қўлга олдим. Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний). "Оҳангсиз қўшиқлар". Шеър, таржима, насрий асарлар тўплами.

Академнашр босди. Сифати аъло. Бор-йўғи 500 нусха. Нашриёт сахий. Ўз ёнидан босди. Унга фойда керак эмас. Лекин муаллифга кўмак зарур! Аҳволи оғир шоирнинг.
Зариф Султонни таниган, эшитган ва энди таний бошлаганлар диққатига, китоблар менда.

Нархи 30 000 (ўттиз минг) сўмдан.
Истаган одам юз, балки бир миллион... га сотиб олиши ҳам мумкин. Бу акция. Йиғилган сўмма шоирга етказилади.

Қуйида Зариф акага тегишли пластик карта рақамини жойлайман. Тўғридан тўғри картага пул ўтқазишингиз мумкин. Китобни эса мендан оласиз.

Китоб қизиқ бўлмаганлар ҳам савоб қилишлари мумкин. Ҳозир Зариф ака қандай гўзал шоирлиги ҳақида узуууундан узун таъриф ёзиш ниятим йўқ. У кишини шоир сифатида билмаганлар миллатпарвар сифатида яхши билади. Гапнинг дангали, бизга Зариф Султоннинг соғлиги керак!!!

Карта рақами: 8600061055162274

Тўлов қилганлар китобни Тошкент шаҳар, Чорсу, Гумдан +998997111520 шу рақамга боғланиб олиб кетишлари мумкин.

Кўчириб қўйишни унутманг постни.

Жонтемир

@Jontemir_t

Читать полностью…

Nodirabegim

#premyera

Yangi kitobimizning muqovasi ham tayyor bo'ldi!

Nashrga to'plovchi: Nodirabegim Ibrohimova

Muharrir: Alisher Fayzullayev

Musahhihlar: Muhammad Amin Mirsaidov, Shaxzod Karimov

Sahifalovchi: Gulasal Qodirova

Muqova dizayneri: Jasurbek Hasanov

Nashriyot: @Tirilishuz

Muqovasi: qattiq

📌 Nasib qilsa, dekabr oyida nashrdan chiqadi.

@Ilm_nur_kutubxonasi

Читать полностью…

Nodirabegim

Улар ва биз

Улар айвоннинг нарёғида
турганча суҳбат қуришарди:
Хемингуэй, Фолкнер, Т.С. Элиот,
Эзра Паунд, Ҳамсун, Уолли Стивенс
Э.Э. Каммингс ва бошқалар.

“Менга қара” деди онам,
“уларга айтолмайсанми,
гап сотишни бас қилишсин”.

“Йўқ”, дедим мен.

“Улар гўнгқўнғиздек минғирлашади”, деди отам
“бунинг ўрнига бирор иш топишса бўларди”.

“Уларнинг касби бор”, дедим.

“Жаҳаннам каби” деди отам.

“Айнан” дедим мен.

Сўнг Фолкнер ичкарига кирди довдираб
жавондан виски излаб топди ва
кўтарганча ташқарига чиқиб кетди.

“Қўрқинчли одам” деди онам.

Сўнг ўрнидан туриб
айвондан ташқарига қаради.

“Уларнинг ёнида бир аёл бор”
деди у, “лекин эркак кишига ўхшайди”.

“У Гертруда” дедим.

“Бошқа бир эркак эса
мушакларини ўйнатмоқда”
давом этди онам
“учовингни ҳам бир уринишда
йиқитаман деб даъво қиляпти”.

“У Эрни” дедим мен.

“Мана бу эса” отам менга ишора қилди
“ўшалардек бўлмоқчи!”

“Шу гап ростми?” сўради онам.

“Улардек эмас” дедим мен
“Лекин уларнинг қаторида”.

“Худо урган бир касб топдинг-да”
деди отам.

“Жим бўлинг” дедим.

“Нима?”

“Жим бўлинг дедим. Мен
уларни тинглаяпман”.

Отам рафиқасига қаради:
“У менинг ўғлим эмас!”

“Умид қиламан” дедим мен.

Фолкнер яна уй ичига кирди.

“Телефон қаерда?” сўради у.

“Нима жин урди?” деди отам.

“Эрни ҳозиргина пешонасидан
дарча очиб қўйди”, деди у.

“Уларга ўхшашнинг оқибати
қандай тугашини кўрдингми?”
жаҳл қилди отам.

Мен эса аста
ўрнимдан турдим ва
Биллга телефонни
топиш учун
ёрдам бердим.

Буковски

Нодирабегим таржимаси

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Самоларга равона бўлган отам

Отам ишбилармон одам эди,
у режаси билан бўлишди.
“Ўғлим, кўряпсанки” деди у,
“умр бўйи мана шу уй учун ишладим,
энди у меники.
Ўлганимда уни сенга қолдираман.
Сен ҳам бир умр ишлаб уй сотиб оласан,
ана шундай уйинг иккита бўлади,
уларни ўғлингга қолдирасан,
у ҳам умр бўйи ишлаб уй олади,
ўлганингда унинг уйи...”

“Тушунарли”, дедим мен.

Отам стакандан сув ичишга уринаётиб
ўлиб қолди. Мен уни кўмдим.
Катта жигарранг тобутга.
Дафн маросимидан сўнг
стадионга бордим, у ерда баланд бўйли
малласоч бир жононни учратдим.
Пойга тугагач, унинг уйига бордик,
тушлик қилдик ва кўнгил ёздик.

Орадан бир ой ўтиб отамнинг уйини сотдим.
Унинг машина ва мебелларини ҳам,
картиналарини пулладим, фақат биттасидан ташқари,
мева соладиган вазалар ҳам кетди
(иссиқ ёз кунлари унда шарбат турарди).
Отамнинг кучугини аллакимга бервордим.
Унинг дугонаси билан икки марта учрашдим,
лекин бир иш чиқмади,
воз кечдим ундан.

Бор пулимни ютқаздим ва совурдим.

Ҳозир эса Голливуддаги арзон бир уйда яшайман,
чиқинди ташийман кун бўйи
ижара ҳақини вақтида тўлаш учун.

Отам ишбилармон одам эди.
У сув ичаман деб тиқилиб ўлди
ва касалхона архивида из қолдириб кетди.

Чарлз Буковски

Нодирабегим таржимаси

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Мен бошимни ўзим олиб кетаман,
Сойда оқизаман уни, майлига.
Фақат айтинг, борми олам этаги,
Макон борми сизни эслатмайдиган?

Карбало даштида ётаман тўзғиб,
Юзимга ой кукун сепсин майдалаб.
Фақат чиқмайсизми ёнимдан ўсиб,
Замон борми сизни эслатмайдиган?

Семурғга юрагим берай ёлвориб,
Тақдиргамас, ёвуз қушга берай тан.
Фақат айтинг, кўкда ҳаловат борми,
Осмон борми сизни эслатмайдиган?

Мени эзмайдиган дақиқа қайда,
Кесак борми мени кесатмайдиган.
Фақат сиз чиқасиз йўлимни пойлаб,
Имкон борми сизни эслатмайдиган?

Тилимни чайнадим, ўйдим кўзни ҳам,
Қулоғимга урдим заҳарли тикан.
Фақат кимга борай, айтинг, эй одам,
Инсон борми сизни эслатмайдиган!

Иқбол МИРЗО

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

МУҚОБИЛ РEЖА

А-режа: шаҳарни тарк эт.
Б-режа: шаҳарда қол, бироқ ҳеч кимса билмайдиган бир бурчакка кет.
В-режа: эски шаҳардаги эски хонада қол.
Г-режа: эски хона ҳамда эски ишда қол.
Д–режа: хонадош изла.
Е-режа: янги иш ахтар.
Ё–режа: Айни бир уйда хонангни алмаштир.
Ж–режа: шаҳарнинг ўша қисмидаги эски уйда қол, ишни ўзгартирма, хонадош-да излама бошқа.
З-режа: Кубага бор (лекин бунинг-чун пул бўлмоғи керак чўнтакда).
И-режа: бошқа режа туз.
Й–режа: юз жарроҳини топ (молияга боғлиқ).
К–режа: сочингни бўя.
Л-режа: турфа шляпалар кийиб ташқарига чиқ.
М-режа: ичкарида қол.
Н-режа: узлатга чекин.
О-режа: ёлғиз ўзинг бўл, аввалги хонада, шаҳарнинг ўша қисмида ва олдинги ишда қол.
П-режа: асло асло дема.
Р-режа: югуриш билан боғлиқ.
С-режа: буниси сузиш бўлиши шарт.
Т-режа: ҳар куни чўмил.
У-режа: ҳордиқ кунлари эса узоқ пиёда юр.
Ф-режа: бўялган сочинг билан.
Х-режа: ва турфа шляпалар кийган ҳолда.
Ш-режа: шаҳарнинг айни кўчасидаги айни бир уйда якка қол.
Э-режа: лекин ҳар шанба куни қиёфани ўзгартир.
Ю-режа: қиёфани ўзгартириб сайр қил.
Я-режа: ҳамда ҳафтасига бир марта суз.
Ў-режа: ҳеч нарсани ўзгартирма.
Қ-режа: сайр қилма, югуриб ё сузиб ўтирма, бироқ, шаҳарнинг ўша қаровсиз қисмидаги айни зах хонада;
Ғ-режа: жонингга теккан иш билан ўзингни овутганча, Куба орзусида қолавер.
Ҳ-режа: келгуси йилга режа тузишни бошла.

Вивьен Пламб
Аъзам Обидов таржимаси

Cизда режалар қанақа?

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Ромиз Равшан

АЙРИЛИҚ

Яна бу шаҳарда юзма-юз келдик,
Найлаймиз, бошқа бир шаҳаримиз йўқ.
Эҳтимол, биз бахтли бўла билардик,
Эҳтимол, бахтлимиз, хабаримиз йўқ.
Учрашдик, нечадир йилдан сўнг фақат,
Ҳеч таний олмадим, мени кечиргин.
Ўйлардим, мен сенсиз ўларман албат,
Мен сенсиз ўлмадим,
мени кечиргин...
“Ўлмадим” дейману, билмайман ахир –
Эҳтимол, мен сенсиз ўлиб бўлганман,
Қабрсиз-кафансиз ўлиб бўлганман...

Балки, биз ўшанда айрилмасайдик,
На мен аввалгиман, на сен эндиги –
Айрилдик, шайтонни кулдирдик у пайт.
Бу йилнинг, бу ойи, бу кунидаги,
Мана шу кўчанинг бир бошидаги,
Мени ҳам, сени ҳам ўлдирдик у пайт.

...ўнгимиз, сўлимиз одамга тўла,
Қўл ушлаб эркагу аёллар ўтар.
Ўзидан хабарсиз, умрин минг йўла,
Ўзини ўлдирган одамлар ўтар.
Ўтар, ўз қонига ташналар, бир боқ,
Холбуки, қон қани?
Қон ахир йўқдир.
Барча гуноҳкордир дунёда, бироқ,
Дунёда ҳеч кимнинг гуноҳи йўқдир.

Бизсиз битилганди бу толе, бу бахт,
Сопқондан жуфт тошдек отилгандик биз.
Балки, бу дунёда ўн-ўн беш йил, йўқ,
Минг йиллар аввалроқ айрилгандик биз.
Тўғри йўлимизни айириб, у кун,
Чошиб, бошқа йўлдан нолон кетганмиз.
Балки, минг йил олдин айрилиб буткул,
Минг йиллик шу ғамга қурбон кетганмиз.
Манзилин буради энди қиш, баҳор,
Қоришар дунёнинг шаҳар, қишлоғи.
Эҳтимол, қорнида ўгай оналар,
Ўгай болаларни ўстирар чоғи.
Умрим бошдан-оёқ ёлғондир, балки,
Қисмат ҳақиқатим минг пора ахир.
Бу йўлдан ўтган қиз, онамдир, балки,
Эҳтимол, ўғлимдир бу бола ахир.

Бу ёлғон умримда,
Кимсан, нимасан?
Эҳтимол, севгилим эмассан менинг.
Онамми, опамми, бувимми, кимсан?
Ёлғиз Худо билар, кимимсан менинг...

Бизни ким қутқарар бу айрилиқдан,
Етмас додимизга дунё йўллари.
Ўликми, тирикми, не бўлса ҳам қайт,
Қайтгин, ҳеч бўлмас ўпай қўлларинг...
Айтасан: “Мурдаман, ўликни ўпма...”
Кафтларим ичида совуқ ер қўлинг.
Айтасан: “Ё Худо, қўлимни ўпма,
Қўлимда ҳиди бор қон ва ўлимнинг...”

Озарбойжон тилидан Раҳмат Бобожон таржимаси
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Биз на ўлик ва на тирикмиз.
Шунчаки мавжудмиз, холос.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

ХОТИРА

Йиқилдим ўзимнинг чуқурлигимга,
На оёқ, на қанот қололди ушлаб.
Дунё бўшаб қолган. Ҳеч ким йиғимга
Жавоб қайтармайди, гўё туғишган.

Сукунат. Хилватда асаблар таранг,
Бир замон бўлганман яшину чақмоқ.
Музлаган боладай турибман аранг,
Бошимдан уради момақалдироқ.

Тирмашиб чиқаман кунлардан ғамгин,
Кучини кўрсатар пойгакдаги лой.
Демак, бутун умр қидирган умрим –
Салкам икки метр келадиган жой.

Синтио Витьер
Хосият Рустамова таржимаси

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Кимлигим ҳақида

0

Аниф, сиз кимсиз
деб сўрашади мендан,
мавжудмисиз чиндан ҳам
балки шарпа
ёки фаришта.
Мен эса индамайман
ва ўзимга бераман савол:
Кимман мен?
қандайман?
нимаман?
қачон туғилдим?
мени ким яратди?
бошпанам қаер?

1

На ерда, на осмонда
турган Муаллақ одам
мени яратгач ўз ҳисларидан
омон қолишим учун
жойлади бир аёл вужудига
менга ёқди бошпанам, гарчи
аёлнинг руҳи бошқа эди,
қалби бошқа эди, шунгами
сиғинди каби яшардим,
ижарачи каби ноқулай.
Тунлари уйқуга кетганида у
ўзимни сезиб озод ва хушвақт
қоралардим шошиб сатрлар
аёл эса тонгда ўқиб ёзганларимни
бошин чайқаб аччиқланарди,
мен эса тиз чўкдим ўтиниб:
“Яшашимга имкон беринг”.
У кўнгилчан, рози бўлганди
босим қилмай дўст тутинганди.

2

Бир вужудда икки руҳ яшамас,
гар яшар экан, бири доим
бўлади мағлуб,
мен ундан кучли эдим,
зимдан жангга шайландим,
ўзимни кўрсатиб ғамгин ва бахтсиз
аёлнинг ишончин қозондим аста,
у унутди хотираларин,
унутди аслан ким эканини,
тобора ишона бошлади
менинг ундан устунлигимга.
Мен эса фойдаландим бундан,
сийпалаб қалбини, сўнг бўғиб
ўлдирдим унинг руҳини
ва эга чиқдим бутун танига.
Муаллақ одам мени яратгани чун
чекмасин дедим сираям афсус.

1

Аёлнинг қўллари энди фақат
мен истаган сатрни битади,
унинг лаблари энди фақат
мен севган инсонни ўпади,
мен унга тутқазаман тамаки,
ёмғирларда қиламиз сайр,
биргаликда тушамиз рақс,
сочимизни қирқиб ташлаймиз,
сўнг бўяймиз қирмизи рангга.
Бу вужуд мен билан ўзини
сезмоқдадир сурурли дея
мағрурландим ўз ғалабамдан
ачинмадим аёлга зарра
аммо ором олаётган чоғимда
уйғониб кетаман
унинг йиғиларидан
ва жавобсиз саволларидан:
“сен кимсан, нимасан?”

0

Кўзгу қаршисида иккимиз
тикилиб турибмиз бир-биримизга,
ортиқ тоқат қилгим келмайди
унинг мунгли нигоҳларига,
юз бураман, у ортимдан
эргашади қаерга борсам,
ёлғиз қолайин деб айвонга
беркиниб оламан қунишиб,
кузатганча кузнинг ўлимин
ва ниҳоят қарор қиламан:
бугундан ўзим учун янги уй -
янги вужуд излайман.

Аниф

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Оломон жимжит. Бир қиз "эй Худо, Ненси бўлмасинда", деб шивирлади, бироқ овози жамоатнинг нариги томонидан ҳам эшитилиб турарди.

– Ҳеч нарса эскисидекмас, –деб нолиди оқсоқол Варнер ҳаммага эшитарли қилиб. – Одамлар ҳам аввалгидек мардмас.

– Хўп, –деди жаноб Саммерс. – Қоғозларни очинглар. Ҳарри, сен кичик Дейвникини оч.

Оломоннинг қиёфасини очиб берувчи даҳшатли ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/4967

Читать полностью…

Nodirabegim

Бугунги сайр. Унутилган шаҳарчани ёдга солади бу ерлар. Сокинлик бор.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Дам олиш кунларин кўраман ёмон.
кўчани тўлдирар издиҳом
ким пинг-понг ўйнаган
ким майса текислар
ким ярқиратган машинасин
ё йўл олар бозорга
ё соҳилга
ё боққа
ҳар ерда издиҳом.
энг яхши куним – душанба…

Кўпроқ ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/4953

Читать полностью…

Nodirabegim

Ер юзини улкан қозон деб фараз қиламиз,ҳаёт эса унда қайнаётган бўтқа, аталадир.

Одамлар эса "билқ-билқ" қайнаётган бўтқанинг юзасида пайдо бўладиган пупакчадир - битта пуфакча пайдо бўлиб тезликда сўнади, изсиз йўқолади, ўрнига бошқаси пайдо бўлади ва буям бега ғойиб бўлади.

Умримиз шу пуфакчаларнинг пайдо бўлиб, сўнг сўниши каби арзимасдир.

Читать полностью…

Nodirabegim

Овозим анчагача чиқмай қолади. Энди ётоқда кўпроқ вақт кечирадиган бўлдим. Жон ётиш ва имкон борича кўпроқ ухлаш соғлиғим учун яхши эканлигини такрорлашдан ҳеч чарчамайди. Ҳатто, ҳар тамадди қилгандан кейин мени бир соат ухлатиб, бунга ўргатиб ҳам қўйди. Менимча бу жуда ярамас одат. Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, ухлолмаяпман. Ва, бу мени ёлғон гапиришга мажбур қиляпти, уларга ухламаётганимни айтолмаяпман. Йўқ, асло! Аслида Жондан бироз қўрқаман. Баъзан жуда бежо кўринади кўзимга. Ишонмайсиз, лекин Женни ҳам ғалати қарай бошлади. Баъзан бу илмий фараз янглиғ маямда ғужғон ўйнай бошлайди, балки бунга ҳам ўша гулқоғоз сабабчидир! Жонни мени қарамай турибди, деб ўйлаган пайтлари кўп кузатдим. Бўлар-бўлмас баҳоналар билан ҳа деганда хонамга кириб келаверади. Уни неччи марта гулқоғозга қараб турган ҳолида тутиб олганимни билсангиз эди!

Мирзоҳид Музаффардан янги таржима: https://nodirabegim.uz/archives/4948

Читать полностью…

Nodirabegim

Инсон умрининг бир нечта энг гўзал кунлари бўлади — хотирасига бир умрга муҳрланган кунлар, яъни, туғилган куни, илк севган куни, ота-она бўлган куни, бирор яқинининг мотам куни, буюк умидлар туғилган кун… Шунингдек, хотирасига муҳрланмайдиган, аниқроғи муҳрлашни истамайдиган, хотиранинг сўнган куни — ўлим куни… Буларнинг бари инсон умрининг энг гўзал кунларидир, албатта.

Озарбойжон ёзувчиси Анардан янги таржима ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/4945

Читать полностью…

Nodirabegim

Хайр.
Мени ўлдирганинг учун раҳмат.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Энди у кўчалар бўм-бўш...
Бизнинг митти шаҳарча каби.


📽 L'eclisse (1962)

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Ўйлар чувалашиб кетади...
Нажот эса йўқдек.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Multimedia ko`rgazmasiga start berildi

16-noyabr kuni G`arb san’at tarixining eng mashhur va atoqli namoyandalaridan biri — Vinsent Van Gog haqida multimedia ko`rgazmasi ochildi.

«Van Gog bo`lmoq» ko`rgazmasi UzExpo markazida 15-fevralga qadar davom etadi.

Kirish:

🔹 seshanba va juma kunlari - kirish bepul;

🔹 boshqa kunlari - 20 000 so'm;

🔹 maktab o'quvchilari, talabalar va nafaqadagilarga Iticket kassalarida chipta sotib olishda - 50% chegirma amal qiladi;

🔹 maxsus maktablar va maktab-internatlar o'quvchilari - kirish bepul;

🔹 10 yoshgacha bo'lgan bolalarga - kirish bepul.

Chiptalarni iticket.uz saytida xarid qilish mumkin. 

Tashkilotchi: Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi. 

Kanalga obuna bo’ling
👉 @afishauzb

Читать полностью…

Nodirabegim

Судя савлат билан кириб келдию, болғачани столига тақ-тақ уриб, қора, айланма курсисига яхшилаб ўрнашиб олди. Қўлидаги бели букилмаган даста вароқни кўз остига ўрнаштириб қўяркан, энг аввал, залдагиларни бир қур назар ташлади. Бу орада котиба тездан суд иши билан таништирди. Сўнг қоидага биноан айбдор чақирилди. Айбдор деганим – ўғилболача кийинган, шунга мос сочлари елкасидан, юзи кўзи сариққина, сепкил босган ўн саккиз яшар қиз. У минбарга кўтарилгунча, атрофга олазарак боқиб, аллакимни излади.

Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/4941

Читать полностью…
Подписаться на канал