Оломонга мансуб Циглер ҳамиша оми омма каби иш тутарди. У хислатдан ҳоли эмасди, бироқ айтишга арзирли иқтидори ҳам йўқ эди; пулни ва кўнгилхушликни яхши кўрар, жон деб олифтагарчилик қилар, айни пайтда аксарият одамлар каби қўрқоқ эди; бинобарин эҳтирослари ва қалб туғёнларига эрк бермас, аксинча таъқиқлардан ҳадиксираб, жазоланишдан қўрқиб, минг бир андиша исканжасида кун кечирарди. Қарангки, унинг мақбул хислатлари ҳам бор эди, умуман фавқулодда рисоладагидек одам бўлиб, жамиятда қадр–қимматим деб ташвиш тортадиган, ўзига анчагина бино қўйган одам эди. Гарчи сариқ чақага ҳам арзимайдиган нусха бўлса ҳам ҳар бир одам каби ўзини наинки шахс деб билар, ҳаттоки оламнинг устуни ҳисобларди.
Абдулҳамид Пардаев таржимаси: https://tarjimalar.uz/?p=563
Sizga qanday kitob sovgʻa qilishlarini istaysiz?
https://www.instagram.com/reel/DBO_bm4uR4k/?igsh=ODM0aDJ4dTl0OWg=
🔥Yangilik | Tez kunda 🔥
2 sheʼriy jamlanma
2 hikoyalar to‘plami
2 roman
aks: jamiyatga ko‘zgu
📚@bookuzbekistan — yangi kitoblar!
Гўзаллик ва Хунуклик
Сенинг муҳаббатинг, аслида, муҳаббат эмас. Бу рашк, эгалик туйғуси, мажбурият ҳисси, нафрат, ғазаб, маҳдудлик, зарда; ҳамиятпарастликнинг минглаб қутқуси бўлиши мумкин, асло севги эмас. Улар ишқ либосидаги худбин юракнинг кибридир. Бари шу қадар бадбашара, абгорки, ниқобсиз юришининг ҳеч иложи йўқ.
Сўз яратилган даврлар… Сарвари Олам ҳар куни ер юзига недир туҳфа этарди. Бир куни У Гўзаллик билан Хунукликни танлади. Улар жаннатдан ерга айни субҳидамда келиб, кўл бўйига қўндилар. Ер ўзининг чанги билан янги меҳмонларни обдон сийлаган, чўмилмаса бўлмасди. Ердаги ҳаёт ҳақида на Гўзалликнинг, на Хунукликнинг тасаввури бор. Ҳеч иккиланмасдан кийимларини ечишади-да, шир яланғоч кўйи кўлнинг совуқ сувига сакрашади… Қуёш кўтарилган, одамлар уйғонган. Ер исини тезда олган Хунуклик билса ҳазил, билмаса чин ўйида қалтис ўйинга қўл уради. Ҳамроҳи кўлнинг ичкарисига қадар сузиб кетганида қирғоққа чиқади-да, Гўзалликнинг либосини кийганча жуфтакни ростлайди. Соҳилга қайтгач, Гўзаллик ўзининг танг аҳволда қолганини англайди: “Одамлар нега йиғилган? Ҳа, мен ялонғочман-ку!» — минг бир истиҳола билан, оҳиста қадам ташлаганча кийимларини излай бошлайди, афсуски, топа олмайди! Хунуклик қаёққадир ғойиб бўлган. Гўзаллик қуёшнинг шармсиз нури остида кийимсиз қолади… Томошага ўч даққифаҳм тўда аёвсиз қаҳ-қаҳ отар, ҳиринглар, қўлларини бигиз қилганча неларнидир пичирларди. Олам одамларнинг шивир-шивири, туссиз товушига тўлади. Хўрланган Гўзаллик ноилож қирғоқдаги кир-чир кийимни эгнига ташлайди-да, хўрсинганча ўз либосини қидира кетади…
Гўзаллик ҳанузга қадар ўз либосини, ўз ўрнини излагани излаган… Минг йиллардирки, сарсону саргардон. Ҳали ҳам топа олгани йўқ. Хунуклик эса ҳеч тутқич бермаяпти. Негаки, билади: Гўзалликнинг кийимисиз ерда унга кун йўқ. Ҳозир ҳам худди аввалгидек баркамолликнинг ортида яширинганча ҳаётдан ўзи номуносиб улушни оляпти. Агар Хунукликнинг асл қиёфасига дуч келиб қолсанг борми, бир неча сония бўлсин, тоқат қила олмайсан. Шунинг учун ҳам асл башарасини — бадбин юрагини яширишга мажбур.
Таниб қўйинг: у кўпинча ўз рашкини муҳаббат номи билан атайди, бадгумон ўйларига майда ҳақиқатларини рўкач қилади, “меники” деган эгалик туйғусини “севаман” ниқобида бекитади. Ожизлигини бурч, биқиқ руҳни садоқат деб даъво қилади… Хуллас, Хунуклик ўз мажруҳ дунёсини яшириш учун Гўзалликдан-да қулай пардани ҳали тополгани йўқ.
Ошо
Тун.
Ёмғир.
Қоришиқ ифор.
Учқур хаёл қадамлар аста.
Борлиққа сочилиб келади кетгинг,
Ёмғир бўлсам керак, аслида.
Сен йўқсан.
Ҳеч ким йўқ.
Нималардир бор.
Ненидир туярсан ёмғир остида.
Мен ахир осмонда яшаганманку,
Не қилиб юрибман замин устида.
Шайтон.
Таъқиқ.
Ва ўша мева—
Афсус, бор қувғинди одам наслида.
Негадир уларга алоқам йўқдек,
Ёмғир бўлсам керак, аслида.
Нажмиддин Эрматов
Кумушконга кузда боришли экан: тинч, кимсасиз, гўзал, сўлим маскан.
Октябр ранглари яшилдан сариққа томон эвриляпти. Манзарадан беихтиёр сокин тортасан.
Оилавий жанжалдан сўнг аёлни шифохонага элтадилар. У пичоққа ёпишиб ўзини зарарлаганди, оила аъзолари бўлиб ўтган воқеадан ҳали ҳам шокда, аммо куёвларидан қайта қайта узр сўрайдилар, аёлнинг бу қилиғини улар туш ҳам кўрмаганди. Эркак хотинидан тезроқ қутулишни истайди, аллақачон уни ақлдан озган деб ҳисоблайди.
Бу йилги Нобелист Хан Кангнинг Вегетарианка романига тақриз:
https://tarjimalar.uz/?p=557
Кетдим…
Соғинсангиз, стол устида
Шеърларим ёзилган дафтар туради.
Қайтсангиз, варақлаб кўринг оҳиста,
Сатрлар сиз билан суҳбат қуради.
Истасангиз отинг уни оловга,
Гулхан мавжларидан боқиб турар кўз…
Мен раво кўрмадим бошқа бировга,
Бор шеърим “СЕВАМАН” деган битта сўз.
Жўрабек Рамазон
Бу йилги Нобел мукофоти совриндори Ж. Кореялик 53 ёшли адиба Хан Канг бўлибди.
Унинг "Вегетарианка" романи машҳур бўлиб, унда гўшт ейишни бас қилган аёл ҳақида ҳикоя қилинади.
Яна кутилмаган лауреат. Букмекерлар ва адабиётшуносларнинг асосий тахминларида Хан Канг йўқ эди. Мен эса аёл ижодкорга берилгани учун хурсандман. )
Уй зулук
қонимни сўради
эшик эса қулф
калитин ютиб юборган зулук.
Мен деразадан сакрайман
тиззаларим ейди лат
оқаётган қонга тупроқ сураман
тез битар –
биз битта унсурмиз
(ўзимни ерпарчин сезишим шундан).
Тошкентдан борарим учун
бир манзил излайман
оёқяланг
қаққайиб қоламан йўл ўртасида
шаҳарда бир манзил борми
мени сиғдирадиган
бир макон борми
тинглайдиган қалбимни.
Қаерда сўзлашай ўзим билан
қаерга айтай тазарруйимни
қаерсан, айт эй манзил маконим
кўкдамисан
ер остида.
Тошкентда бир жой борми
мени бағрига оладиган
қайдасан масканим
тентирайман оқизиб қора сиёҳ
ерга ёзиб кетаман шеърларимни
сариқ баргларни куйдириб.
Чумоли изидек майда қадам-ла
доирани айланиб бўлгач
қаршисидан чиқаман ўз уйим
ўз зулугимнинг.
Сиёҳларимдан қорайган
ва ичиб қонимни
илонга айланган у
деразадан ташлар думини
осиламан унга
осиламан бўйним билан.
Аниф
Сунъий интеллект шеър учун чизган расм
Биз ҳамма нарсани оддий қабул қиламиз. Буни ўргимчак тўрига қиёслаймиз. Ўргимчакларнинг одатларини билиб, сиз тўрнинг муқаррарлигини тушунасиз. Агар инсон табиатини ҳисобга олсак, динлар ҳам худди шундай муқаррар. Ўргимчаклар пашшалар учун тузоқ тўқишади ва ўзларига ёрдам бера олмайдилар. Шундай қилиб, инсон муқаррар равишда ўзи учун рамзларни ўйлаб топади. Шунинг учун ҳам инсонга мия унинг атрофидаги воқелик ва ўз тажрибасининг тартибсизликларини тушунарли ва тартибли белгилар тўпламига айлантириш учун берилган. Баъзан бу белгилар бизга тажриба орқали олинган ташқи воқеликнинг қайсидир жиҳатига тўлиқ мос келади; кейин биз илм ва соғлом фикрга эга бўламиз. Баъзан, аксинча, рамзлар ҳақиқий ҳаёт билан деярли алоқани йўқотади; шундай қилиб паранойя ва алданиш туғилади. Аммо кўп ҳолларда биз бўтқа тайёрлаш билан шуғулланамиз: бир қисми реал, бошқа қисми фантазиялардан иборат. Бу дин. Диннинг яхши ёки ёмон бўлиши меҳнат таркибига ва унинг аралашмасига боғлиқ.
Олдос Ҳаксли, "Орол"
#audio_mutolaa
✍️ Nodirabegim Ibrohimovaning "Voz kechilgan kitoblar" hikoyasi
🎙Hikoyani Dildora Ergasheva o‘qigan
Rasmiy sahifalarimiz👇
Telegram | Facebook | respublikamanaviyatvamarif2968">YouTube | Instagram
Лесли Мармон Силко шеърлари билан танишиб чиқяпман. Ҳиндуларга оқ танлилар етказган оғриқлар акс этган достонлари бор экан. Ўзимга ёққан бир шеърини таржима қилдим.
Сизга ҳикоялар ҳақда сўзлаб бераман
(деди у)
Улар шунчаки кўнгилхушлик эмас.
Алданманг.
Уларнинг бари бизда бор, кўряпсизми.
Биз фақат дард ва ўлимга қарши курашмоғимиз керак.
Агар сизда ҳикоялар бўлмаса –
Демак, ҳеч нимангиз йўқ.
Уларнинг ёвузлиги кучли,
Лекин ҳикояларимиз қаршисида ожизлар.
Шу сабаб ҳикояларимизни барбод қилишга уринадилар,
Бироқ ҳикояларни парчалаб ё унутиб бўлмайди.
Улар шуни исташади.
Улар шодланарди бундан
Чунки ҳикояларсиз ҳимоясиз қоламиз.
(у кўксини силайди)
Уни шу еримда асрайман
(дейди у)
Шу ерда, мана кафтингизни босинг.
Кўряпсизми?
У қимирлаяпти.
Фикр бу – аёл
У шахсий хонасида ўтиради
Ва неки ҳақда ўйласа у пайдо бўлади.
У опа-сингиллари ҳақида ўйлайди,
Ва улар биргаликда борлиқ яратадилар
шу дунёни
ва ўзларининг тўрт қиблаларини.
Фикр – аёл, ўргимчак,
Номлангандир барчаси
Уларни чорлашинг билан пайдо бўлади.
Аёл шахсий хонасида ўтирибди
Янги ҳикояси ҳақда ўй суриб
Мен эса сўзлаб бергум сизларга
У тўқиган бари ҳикояларни.
Нодирабегим таржимаси
#TOP20
🔥 BOOK.UZ kitob doʻkonimizda sentyabr oyi bo'yicha eng ko'p sotilgan TOP20 kitoblar ro'yxati.
1. «Shaxsiy xona» 32 000
2. «O'tkan kunlar» 19 000
3. «Xolid ibn Al-Valid» 70 000
4. «Atrof to'la ahmoqlar» 42 000
5. «Stress va din» 31 000
6. «Bolalik xotiralarim» 18 000
7. «So'nggi to'fon. O'gay ona» 22 000
8. «Alkimyogar» 25 000
9. «Uyimiz jannatga aylansin» 35 000
10. «Turkiston Rossiya va Xitoy oralig'ida» 69 000
11. «Choliqushi» 35 000
12. «Arastu. Axloqi kabir» 39 000
13. «Aflotun. Davlat» 49 000
14. «Baqirmaydigan onalar» 35 000
15. «Jinoyat va jazo» 59 000
16. «Ixchamlashtirilgan. Tom Soyer» 14 000
17. «G'arbiy frontda o'zgarish yo'q» 25 000
18. «Qalbingni isloh qil» 26 000
19. «Qiyomat» 20 000
20. «Qo'rquv psixologiyasi» 38 000
Buyurtma berish:
📞 +99871 230 00 50
🛒 @bookuzbot | @bookuzbek
📚@bookuzbekistan
Ijodkorlar albatta o'qishi kerak bo'lgan besh kitob:
1. Rasul Hamzatov "Mening Dog'istonim"
2. Konstantin Paustovskiy "Oltin gul"
3. Yan Parandovsiy "So'z kimyosi"
4. Anna Dostoyevskaya "Xotiralar"
5. Virjiniya Vulf "Shaxsiy xona"
Bu asarlar ijodkorning o'zini anglashida yordam beribgina qolmay, o'zligini namoyon etishida ham ko'mak beradi.
Shuningdek, mutolaa davomida nafaqat ijodkor balki, inson bo'lish ilmini ham o'rganish mumkin.
"Орол" романида менга Сусила образи ёқди. У айтадики, жисмоний оғриқни дарҳол ўчирманг. Уни ҳис қилинг, манбасини топинг, чорасини кўринг. Лекин ҳеч қачон унутманг: оғриқ ҳар доим қандайдир муаммони англатади. Бу нимадир нотўғри эканлигини билдиради. Сиз оғриқни ўчиришни ўргандингиз, аммо биринчи навбатда нима сабабдан пайдо бўлганини аниқламай туриб, ҳеч қачон оғриқни ўчирманг.
Мен ҳам оғриқ қолдирувчи дорилар деярли ичмайман (тиш оғриғи мустасно). Вақтинчаликка оғриқни йўқотиш касалликни ўтказиб юборишга, сабабини билмасликка олиб келиши мумкин. Оғриқни охиригача ҳис қиламан: қаерим қандай, қай пайт оғрияти, сабабини топиб давосини кўраман. Иситмада ҳам шундай. Туширмайман, ички курашга қўйиб бераман. Биз афсуски, болаларни тўғри даволамаймиз. Оғриқ ва иситмами — дарҳол укол ёзади шифокор. Ҳакслини Орол романида тўғри даволаниш, сифатли таълим олиш, сидқидилдан меҳнат қилиш, дин эркинлиги, шахсий ривожланиш борасида кўп таълимотлар илгари сурилган. Уни биргина одам ёки гуруҳ эмас, бутун жамият бирлашиб қилсагина ривожланиш мумкин.
Яна асарда айтиладики, инсон ичида ғазаб ҳамиша мавжуд. У тўпланиб сизни ё атрофдагиларни зарарламаслиги учун жисмоний шиддатли ҳаракат керак: тоққа чиқиш, болтада ёғоч чопиш, рақс тушиш. Мен ҳам куни бўйи компютерда ўтираман, сайр эса юқоридагини ўрнини босмайди. Шунинг учун буёғига ўзимга фаол жисмоний ҳаракат турини топиб шуғулланишга қарор қилдим. Боғим бўлишини истардим — гул, кўчат ўтказиш, кетмончада ерни юмшатиш, суғориш — идеал меҳнат: ғазабинг тарқайди, натижасидан эстетик баҳра ҳам оласан.
Хуллас, оғриққа бефарқ бўлманг, жисмоний машғулот топинг.
Табиатда танланган одамлар йўқ, муқаддас замин йўқ, юқоридан ҳеч қандай ноёб тарихий ваҳийлар келмаган.
Ҳаксли, "Орол"
Вегетарианка романи асосида ишланган филмни топиб олдим. Якшанба оқшомида кўришни режа қиляпман.
Вегетарианка +18 / Vegetarian / Chaesikjuuija (Ю. Корея, 2009) (Лим Ву Сон)
https://m.vk.com/video1237772_171707287
Бир пайтлар маълум бўлган завқлар, бошдан кечирилган бахтсизликлар, қайғули ёки қувончли фикрлар – буларнинг барчаси бизнинг хотирамизда тирик, лекин аслида улар ҳеч қандай тикланиш умидисиз ўликдир.
Ҳаксли, "Орол" романидан
Таржимам тугай деб қолди. Агар имкон берилса, Ҳаксли билан узоқ суҳбат қурган бўлардим. У вафотидан сўнг орзусидаги хаёлий ороли — жаннатига тушган деб дуо қиламан.
– Yo‘q! Qayting! Iltimos, qayting orqaga! – qichqirardi qiz.
Nima naf? Ko‘zimni oldidagi pardani yirtib otishdi. O‘zimni qizning onasi nazarida ko‘rgandim. Albatta, qo‘l hamyonga cho‘ziladi-da. Har qanday o‘rgimchak uyasini birpasda buzib tashlasa bo‘ladi, uzunroq tayoq olasiz, bo‘ldi. Nari ketishingiz bilan o‘rgimchak yashiringan teshigidan qayta chiqib, qaytadan to‘r to‘qiydi. Axir biz o‘rgimchak emasmiz. Ehtimol qora odamdirmiz, ammo burnimiz tagidagini nazarga ilishga aqlimiz yetadi.
Alisher Fayzullayev tarjimasi: https://tarjimalar.uz/?p=554
Бугун ёш адабиётшунос Рухсора Нур билан учрашдик. Уям адабиёт йўлида ташаббускор - замонавий ўзбек шеърияти намуналарини турк тилига таржима қилибди. Тез орада Туркияда нашр этиларкан. Тошкентда тақдимотини қилсак, деб режаладик.
Читать полностью…Кузда гўзал бизнинг Фарғона
Қиёси йўқ жаннат маскандир.
Водий тонги ҳавосидан баҳра оляпман. Нафас олиш қандай бахт.
Литератор журналида Чоршанба учун кўйлак ҳикоям В.Ортиқова таржимасида инглизчада нашр қилинди.
Читать полностью…Бир ҳафтадан сўнг Нобел мукофоти совриндорлари номи аниқ бўлади.
Букмекерлар ҳар йилгидек адабиёт бўйича тахминий номзодлар рўйхатини тузиб чиқишди. 79 та ижодкор орасида доимгидек Цан Хуе, Мураками, Маргарет Этвуд, Улицкая, Салмон Рушдий, Ҳамид Исмоилий, Чимаманда, Стефан Кинг, Жаон Роулинг бор. Улар мухлислар фаворити бўлсада, неча йиллардан бери фақат номзод сифатида қолишмоқда.
Букмекерлар Нобел лауреати бўлиш имкони ҳиндулардан келиб чиққан американ адиба ва шоира Лесли Мармон Силкода кўпроқ дейишмоқда. Қани, кутамиз энди.
Бошқаларнинг ҳурматини бой бериш, бу ҳали ҳеч нарса дегани эмас, инсон учун энг ёмони ⸺ ўз-ўзининг ҳурматидан маҳрум бўлишдир...
Лев Толстой
@mittihaqiqatlar
Бугун пулмонология марказига бордим. Докторга ҳолатимни шундай тушунтириб бердимки, қойил саволга ҳожат қолмади, ҳудди ёзувчилардек аниқ сўзлаб бердиз, дейди 😂 Ўзимга тўғри ташхис қўйиб, сабабини топиб, давосини ҳам бошлаб олган эканман. Фақат олган янгилигим - астматиклар мушуксевар бўларкан 😿 ва бу зараримизга.
Хуллас, буёғига бошдан ўтган табиб дегандек, астмани бошдан ўтказганлар ва бу билан яшайдиганларни ҳаётий тажрибаси керак менга.
Кўчада эса бетакрор октябр манзараларига тўқнашдим. Ёрқин рангларга бой севимли ойим.