mittihaqiqatlar | Неотсортированное

Telegram-канал mittihaqiqatlar - Nodirabegim

2070

Adiba va tarjimon Nodirabegim Ibrohimovaning ijodiy kanali. @nodirabegim_bot

Подписаться на канал

Nodirabegim

Менинг муҳаббатим нимага арзир,
Нимага арзирди ёниб-куйганим.
Меҳр бу суннатдир, меҳр бу фарздир,
Сени худо суйсин, менинг суйганим.

Мен бир куйинчагинг, тиловчинг, холос,
Сенга йўламасин мендаги қайғу.
Мендан бу дунёга бир ният мерос,
Сени худо суйсин, обод бўл мангу.

ЭШҚОБИЛ ШУКУР

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

#ҳозиргина ўгирилди

Дилим вайрон бўлса - ўйлайман Сизни,  
Ҳузурлансам яна ўзингиз боис.
Сиз гўё узилган баргнинг оҳанги,
Ёхуд ўз вақтида юргучи поезд.

Майли, умрим кечсин шу тушга ҳамрох.                                
Валекин туш учун ўткинчилик хос.  
Сиз эса ҳамиша қайтарсиз ногоҳ,   
Шунгами тугамас дилда эҳтирос.         

Хатларингиз гарчи  кутмасман ортиқ,                                         
Лекин  Сиздан айро, умрим бесамар,                                        
СИЗ менинг маслагим, Тангридан тортиқ,                                       
Ҳаётим чашмаси қиёмат қадар.       

Рус тилидан Муҳиддин ОМОН  таржимаси.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

"яхшимисан?"
шу саволни
ким ўйлаб топган экан-а.
"яхшимисан?"
биринчи бўлиб
ким шу саволни берган
кимга беришган бу саволни
кейин нима деб жавоб олган экан
биринчи марта...
"яхшимисан?"
нима дегани бу ўзи?
яхши бўлмасамчи?
мен айтишим керакми
яхши эмасман, деб
ёки, номига
иримига
ҳа, яхшиман, дейишим керакми?
нима дейишим керак бу саволга?
ўзи нега берилади бу савол?
"яхшимисан?"
йўқ, яхшимасман.
"..."
унда нега сўрадингиз?
сўраманг.
"яхшимисан?"
ўзи ким ўйлаб топган бу саволни.

@ahmadalimuhammad

Читать полностью…

Nodirabegim

Бу оғриқлар, қийноқлар охир-оқибат юрагимни тошга айлантириб, муҳаббатим кучли нафратга айланганини ўзим ҳам сезмай қолдим. Қачон амалга ошди бу жараён? Пайқамай қолибман. Энди ўч олишни истардим. Шундай истардимки, иккиси ҳам қийналсин, менга берган азобларини ўзари ҳам татиб кўрсин. Ҳис этсин!

Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5402

Читать полностью…

Nodirabegim

шоир бўлиш нақадар осон, одам бўлиш қанчалар қийин.

Буковски
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Олтинчи кун

Тилланисо

Ўқиш: https://telegra.ph/Aza-01-27-2

Читать полностью…

Nodirabegim

кўзларимни суғуриб ичкарига қаратмоқчи бўламан
ичимни кўрсам дейман
икки кимсанинг олишувини кузатсам
бирига мухлислик қилсам дейман
ташқарига қараган кўзларим
ким-кимга зарба бераётганини билолмай сарсон
гоҳида биргалашиб йиғлашади улар
мен-да додлаб юбораман шунда
Икки томонга ўсувчи дарахтга боқиб
ўйланаман
нечун фақат тепага ўсмайди дарахт
нечун сайёралар томон ўсгани сайин
ўзининг она заминини тешиб боради
чунки мен борман дейди шамол
болалигимда учириб кетолмаган шамол
ҳозир учирмоқчи бўласан мени
кулгим қистайди
дарахтлардан баттарман мен
илдизим ернинг нарёғидан чиқиб кетган
танам фақат ёнга ўсади бошқаларнинг йўлини тўсиб
мен эса кўзларимни суғурмоқчи бўламан

Зоир Зокиров

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Бешинчи кун

Тилланисо

Ўқиш: https://telegra.ph/Qabriston-hikoyalari-01-26

Читать полностью…

Nodirabegim

7-кун ишга келаётганимда одамларни кўриб бир оз ҳайратландим. Энди уларни ҳид унчалик безовта қилмаётгандек эди. Ҳатто ташқарида ўйнаб юрган болаларни ҳам кўриш мумкин эди. Мен ниқобимни олиб секин ҳавони ҳидлаб кўрмоқчи бўлдим. Лекин бу аҳмоқлик эди. Ҳид ўша-ўша, бутун атроф йиринг ҳиди билан тўлган эди. Битта итнинг жасади ҳавони шу қадар ифлослаб юборишига ишонгим келмайди. Ниқобни тушуриб ҳавони ҳидлаб кўришнинг ўзи бориб турган аҳмоқлик эди.

Ёш носирдан ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/5398

Читать полностью…

Nodirabegim

"Ҳуррият" газетасининг бугунги сонида чоп этишибди. Раҳмат эътибор учун.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Биз боғча ёки мактабдан уйга келгач, оқшомлари мультфильм кўрардик. Ота-онамизга қўшилиб, кўзимизни телевизордан узмай, телевизорга чиққан етмиш яшар чолни “менга хотин керак” деган гапини кўрсатув қилиб эфирга узатадиган бемаза телеканални ёки ундан қилча фарқ қилмайдиган бошқа телеканалда отаси номаълум бўлган боласини қорнида олиб юрган аёл тақдири баён қилинадиган сериални эмас, айнан ранг-баранг, самимият уфуриб турган ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мультфильмларни томоша қилардик.

Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5391

Читать полностью…

Nodirabegim

Учинчи кун

Тилланисо

Ўқиш: https://telegra.ph/QABRISTON-HIKOYALARI-01-24

Читать полностью…

Nodirabegim

Иккинчи кун

Тилланисо

Ўқиш: https://telegra.ph/Istagan-payyi-kechib-ketadi-sendan-01-23

Читать полностью…

Nodirabegim

ТУШ

Тонгда деразани очганимда
ҳар галгидек
қаҳратонда музлаган
дарахтлар эмас,
сирпана-сирпана
ишга шошаётган
тунд юзли одамлар эмас,
бир бирига йўл бермаётган
автолар эмас,
чексиз коинотни кўрдим.
Қаршимда сузаётган булутлар
тобора узоқлашиб
бораётган Ер
пастда –
менга ҳавас-ла боққан
қушларни кўрдим.
Учиб бораётган
минглаб хоналарни кўрдим.
Улар орасидан сенинг
бошпанангни изладим.
Деразанг ҳали ёпиқ эди…
уйғонмагансан
тезроқ тушдан туришингни
ўнгингда нақадар севинишингни
тасаввур қилдим.
Балки тушингда ҳалиям
ишга кетаётгандирсан,
ҳалиям битмаган асаринг
устида ишлаётгандирсан,
ҳалиям ўша тушни
чин ҳаёт деб ўйлаётгандирсан.
Қара, мен уйғондим!
Энди ухламайман.
Тушингни тезроқ битир
ишингни тезроқ битир
ва булут чертган деразангни оч.

Мен сени шу ерда кутиб тураман.

Аниф

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

10 кун. 10 ижодкор лойиҳасининг 3-иштирокчиси

Тилланисо 1993 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. ЎзРФА таянч доктарантурасини тугатган.
"Дилхат", "Оловранг туғён", "Қон" каби шеърий, "Сунбула" номли насрий асарлари чоп этилган.
2021 йилда "Таҳсин" ёшлар мукофоти билан тақдирланган. Россияда ва Америкада бўлиб ўтган халқаро шеърият фестивалларида иштирок этган. 59-Венеция Биенналесининг Ўзбекистон Миллий павильони очилиш маросимида шеърий чиқиш билан ҳамда Германиянинг Кассел шаҳрида бўлган documenta 15 кўргазмасида Ўрта Осиё аёл руҳиятининг турли томонлари ифода этилган шеърий перформанс, эссе ва Ўрта Осиё мифологияси ҳақидаги маърузаси билан қатнашган. Лондонда ўтган Newham poetry фестивали ва open mic тадбирлари қатнашчиси. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Асарлари Буюк Британия, Испания, Эрон, Озарбайжон, Туркия, Россия каби давлатларда чоп этилган. Ҳозирда Asaxiy Books лойиҳасида фаолият кўрсатади.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Саккизинчи кун

Тилланисо

Ўқиш: https://telegra.ph/BOLALAR-09-10-2

Читать полностью…

Nodirabegim

Когда мне плохо - думаю о Вас,
Когда блаженно - это тоже Вы,
Как музыка слетающей листвы,
Как поезд из тумана - в верный час.

Пусть длится этот сон всю жизнь,
Но есть одна примета сна - пройдет,
Вы навсегда извечный оборот
На Вас, и страсти не избыть.

Я перестала Ваших писем ждать,
Но каждый день и каждый жизни миг
Вы - цель моя, трепещущий родник.
Так было, есть и вечно будет так.

Марина Цветаева

Таржима қилинганми йўқми, билмадим.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Яхшимисан?
Доим шу савол.

Яхшиман.
Доимий ёлғон.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Еттинчи кун

Тилланисо

Ўқиш: https://telegra.ph/KULRANG-MUSI%D2%9AA-01-28

Читать полностью…

Nodirabegim

Январ ойим диссертация мавзусини ўйлаш билан ўтди. У адабиёт, маънавият ва фалсафа билан боғлиқ бўлиши шарт эди. Охири шунда тўхталдик:

"Уруш мавзусидаги романларда шахс маънавияти шаклланиши жараёнининг бадиий-фалсафий талқини".

Энди жаҳон ва ўзбек адабиётидан биттадан уруш ҳақдаги асарни танлаш керак (бир даврда ёзилган). Қайси асарларни тавсия қилардингиз? Иложи борича ўрганилмаган.

Читать полностью…

Nodirabegim

Жаҳон ва ўзбек адабиётида бир бирига мавзу жиҳатдан ўхшаш икки асар сифатида қайсиларни айтоласиз? Солиштириб таҳлил қилиш учун.

Читать полностью…

Nodirabegim

— Бу туман мени қуршаб олди.
— У кўзингга тушаётган сочларинг-ку.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim


Дилором АБДУРАҲМОН

🍂 Хазонрез

боғларда сарғиш таҳайюл,
Таҳайюл пирининг
назаргоҳи, боқ,
Шафақ айвонида қушлар зикри-ла
Зарҳал ипак каби
мавжланар бир боғ.

Сархуш хаёл каби
намхуш шохларда,
Илиниб турибди маҳкум япроқлар.
Қадим хотиралар ичра титранар,
Дилгир хазонлар-ла сўнгги сўроқлар.

Нега?..
Нега келдинг?..
Нечун кетурсан?!.
Кўзларинг кўзларим шаҳридан олиб,
Қандайин қоламан,
нигоҳларимни,
Жондай қарашларинг маҳридан юлиб?

Сенингсиз саҳродек қовжирар борлиқ,
Ҳажрнинг сувратин ўяр юракка.
Азизим, тириклик
руҳлар йўлидан,
Интилиб, интиқиб чўзилган кўкка.

Кўк юзин қоплайди минг сирга тўла,
Армонли дийдадек гирён юлдузлар.
Шивирлаб, шитирлаб узилар барглар,
Хазонрез – боғларда босилар излар...

Телеграм каналга уланиш:
👉 "Шарқ Юлдузи" журнали

Читать полностью…

Nodirabegim

Тўртинчи кун

Тилланисо

Ўқиш: https://telegra.ph/Momom-onam-men-01-25

Читать полностью…

Nodirabegim

Анна КАМЕНСКА

КУЛГИЛИ
Одам бўлиш қалай энди?
Бир қуш сўради мендан.
Қайдан билай.
Ўз терингнинг маҳкуми бўла-
Интилмоқ чексизлик сари.
Вақтга асир бўла –
Қўл узатмоқ абадиятга.
Мудом иккиланмоқ ва
Мубталоси бўлмоқ умиднинг.
Аёз игнаси бўла-
Бир ҳовуч нурга эврилмоқ.
Ҳаво юта-юта –
Бўғилмоқ сўзсизликда.
Гуриллаб ёна-ёна –
Кул уясида яшамоқ.
Нон кавшамоқ,
Яна тўймоқ очликдан.
Ишқсизликдан ўлмоқ
Ва севмоқ то сўнг нафасгача...
“Кулгили”- деди Қуш
Енгил учиб кета Кўк сари.

Г.М.таржимаси

Читать полностью…

Nodirabegim

Кейин-кейин ўзимга савол беришни бошладим. Қизларку ўз йўлига. Лекин жувонлар нега бахтсиз? Шу савол миямга урди-ю, завжамга эътибор бердим. Билганингдек, уни бахтли ёки бахтсиз эканини сезмадим. Агар ҳар эркак аёлининг бахтини кўра билганда эди. Балки улар, бундай ачинарли ва гўргача аён бўлмай қолиб кетадиган хиёнатга учрашмасди. Ёки бу турмушда мен бахтсиздирман. Агар барчаси ўзим истагандек бўлганда, ҳозир сенга дардимни тўкиб ўтирмаган бўлардим. Ахир боғланган риштанинг ўртасига кимдир суқилиши учун, боғламнинг ҳар икки тарафи ҳам бўш бўлиши керак-ку тўғрими? Демак, бу ип узилиши керак.

Ўқиш: https://nodirabegim.uz/archives/5389

Читать полностью…

Nodirabegim

Ҳаммаси яхши бўлишини истаймизу, лекин аслида бахтсизликни севамиз.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

10 kunlikning ikkinchi kuni uchun jarayondan lavha!

Читать полностью…

Nodirabegim

Биринчи кун

Тилланисо

Ўқиш: https://telegra.ph/Qabriston-hikoyalari-01-22

Читать полностью…

Nodirabegim

Санжарбек Икромовнинг ўн кунлик ижоди бўйича ҳакам мулоҳазалари

Санжарбек чиройли бадиий тил билан равон ёзишни ўрганиши керак. Ҳикоя ёзиш қўлидан келади. Ўзига хос ҳикоянавис. Фақат хикояларида бадииятни кучайтириши керак. «Ғофилнинг уч васияти» ўқувчини ўйлантирадиган, кутилмаган якунга эга хикоя.
«Қор ёққан кеча» - ҳаётий лавҳа. Илҳом бригадирнинг бобокалонлари билан ўзини қиёслаши манзур бўлди. Ҳикояда одамзот ҳамиша ўзига нисбатан талабчан бўлиши кераклиги таъкидланган ва ўқувчи ҳам шунга даъват қилинган. Муаллиф бу ҳикояни осонлик билан ёзгандай таассурот пайдо бўлди. Холбуки, Шоир сингари Адиб ҳам катта ёки кичик бўлишидан қатъий назар, ҳар бир асар устида қаттиқ ишлаши керак. Унинг заҳмат билан ижод қилганини китобхон асарни бир ўқишдаёқ ҳис қилсин.
Санжарбек Икромов ҳам ўзига нисбатан талабчан бўлиши, имкони борича пухта ўйлаб ижод қилиши керак. Ҳайкалтарош заҳмат ва машаққат билан оддий тошдан гўзал санъат асари яратгандай, Санжарбек ҳам оддий сўзлар, оддий воқеалар асосида ҳайратланарли бадиий асар яратиш устида бош қотириши керак. Муҳими, каттами-кичикми, бадиий асарда ҳаёт тўлақонли акс этсин.
«Унутилган қавллар». Бу ҳикоя менга ёқди. Чуқур мулоҳаза билан ёзилган. Ёзувчи росмана ижодкор эканини исботлай олган. Айрим ғализликларни айтмаганда, тили ҳам равон. Қишнинг қалин арчалари орасидан қарғанинг беўхшов қағиллаши сингари, панада писиб бораётганлар олдида хўрознинг юрак ёрувчи қичқириғи каби, отасидан ноҳақ калтак еган боланинг алам билан чинқиргани каби жуда бехосият эди…
Ҳикоядаги мана шундай ўхшатишлар унинг яна ҳам таъсирли чиқишини таъминлаган. Бундай ҳикоялар Санжарбек Икромовнинг салоҳиятли қаламкаш бўлиб етишишидан далолат беради.
Санжарбекнинг «Тор ишқида» ҳикоясини яхши ҳикоя ёзишга уриниш деб баҳолаган бўлардим. Балки унинг ўзида ҳам тор чалиш, қўшиқ айтишга иштиёқ бўлиши мумкин. Бинобарин, шунинг учун мазкур мавзуда ҳикоя ёзгандир. Аввало, ҳикояда равонлик етишмайди. Ўринсиз ва нотўғри қўлланган сўзлар бор. Ёзувчи бу борада жуда ҳушёр бўлиши керак. Санжарбекка бадиий тил санъаткорлигини Абдулла Қаҳҳор, Шукур Холмирзаев, Назар Эшонқул каби адиблардан, Қодир Мирмуҳамедов, Низом Комилов каби таржимонлардан ўрганишни маслаҳат бераман. Қолаверса, Санжарбек айрим ҳикояларни ёзишда истеъдодли адиб сифатида қалам тебратса, айрим ҳикояларни ёзишда ҳаваскор даражасига тушиб қолади. Ҳолбуки, у астойдил ҳаракат қилса росмана истеъдодли адиблар каби қалам тебрата олади. Бу дегани у ҳар бир ҳикояни ёзишда ўзига нисбатан ўта талабчан бўлиши керак. «Тор ишқида» ҳикоясини жиддий таҳрир қилганда, балки лоақал тили равон ҳикоя пайдо бўлган бўларди.
Санжарбек ёш ижодкор. Бироқ чинакам ижод майдонида ёши катта ёки ёши кичик деган гап бўлмайди. Ҳар бир ижодкорнинг исталган асарига катта бадиий талаблар билан ёндошилади. Бинобарин, Санжарбек ҳар бир асарини ана шундай катта талаблар билан ёзса, мақсадга мувофиқ бўларди. Муҳими, Санжарбек истеъдодли қаламкаш, мана шу истеъдоди ижод майдонида тўғри йўлни топишида йўлчи юлдуз бўлади ва у адабиётимизни салмоқли асарлар билан бойитади.

Абдулҳамид Парда, таржимон

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…
Подписаться на канал