mittihaqiqatlar | Неотсортированное

Telegram-канал mittihaqiqatlar - Nodirabegim

2070

Adiba va tarjimon Nodirabegim Ibrohimovaning ijodiy kanali. @nodirabegim_bot

Подписаться на канал

Nodirabegim

Халқаро китоб ярмаркасида.
Чегирмалар, учрашувлар, суҳбатлар 🔥

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Кеча, 3 ноябр куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB O’ZBEKISTON-2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Таржимонлар клуби томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.

Унда таржимонлар Нодирабегим Иброҳимова, Гулноз Тожибоева, Раҳмат Бобожон талабалар учун керакли маълумотларни улашдилар. Жумладан, бадиий ва илмий таржима; насрий ва шеърий таржимада нималарга аҳамият қаратиш лозимлиги мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан учрашувда фаол иштирок этдилар.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Сукутинг менга ёқади, бундай лаҳзаларда сен гўё йўқсан.
Менга узоқ-узоқлардан тикилиб турасан.
Овозим сенга етиб бормас, нигоҳларинг тутқич бермай учиб кетади.
Лабларинг ҳамишадек бўса шаклида қимтилган
Жим туришинг менга ёқар, бунда шунчалар узоқсанки
Нозик капалак каби титрайсан, сўзламоқ бўласан алланималар.
Олис-олислардан менга тикилиб турасан, лек овозим сенга етиб бормайди.
Жимлигинг ичига киришимга изн бер.
Сенга сукунат тилида сўзлашимга имкон бер.
Шунчалик равон сўзлайманки, нурдек тиниқ, сендек нурафшон.
Юлдузли тун каби сокинсан
Сенинг сукутинг – юлдузлардек жим
Шунчалик узоқ ва содда.
Сукутингга киришимга изн бер.

Пабло Неруда
Нодирабегим таржимаси

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

ЎЗ-ЎЗИДАН…

Ўз-ўзидан ичимда бир нарсалар узилиб, тиқилар бўғзимга,
Ўз-ўзидан сакраб турарман, ўтирган еримда қолдириб ёзганларимни,
Ўз-ўзидан тушлар кўрарман, меҳмонхона йўлагида типпа-тик туриб,
Ўз-ўзидан урилади пешонамга йўл четидаги дарахт,
Ўз-ўзидан ғазабнок, оч ва бечора бир бўри ойга қараб увиллар,
Ўз-ўзидан юлдузлар кўкдан иниб, боғдаги беланчак ичида тебранар,
Ўз-ўзидан хаёлга келар – ўлсам, не кечади қабрда ҳолим,
Ўз-ўзидан хаёлимни қуёшли бир тутун қоплайди,
Ўз-ўзидан ҳеч битмайдигандек боғланарман бошланган кунга,
Ва ҳар сафар сув юзасида пайдо бўлар сенинг жамолинг…

Нозим Ҳикмат
Нодира Абдуллаева таржимаси

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

ЛОЙ КЎЧАДА

Тандзан билан Экидо исмли икки роҳиб ёмғирли кунда лой кўчадан боришарди. Ёмғир челаклаб қуярди. Улар тўсатдан ипак либосга ўранган ёқимтой бир қизни кўриб қолишди. Соҳибжамол йўлни тўсиб, билқиллаб турган кўлмакдан қандай ўтишни билмай, саросимада тўхтаб турарди. Тандзан «Қани, ёқимтой!» деганча,  қизни даст кўтариб кўлмакдан ўтказиб қўйди.
Экидо бутун йўл давоми бошини эгиб олганча, миқ этмай йўл босди. Фақат оқшом тушиб, йўл четидаги ибодатхонада тунаш учун тўхташганда, ортиқ чидолмай Тандзанга заҳрини сочди:
— Биз роҳиблар аёл зотига, айниқса бунақа соҳибжамол қизларга умуман қўлимизни тегизмаслигимиз керак, бу жуда хатарли эканини биласанми? Нима учун шу ишни қилдинг?
— Мен-ку, қизни ўша жойда қолдириб келдим, – деди Тандзан нимтабассум билан. – Сен бўлсанг уни ҳалиям кўтариб юрибсанми?

Шоҳсанам таржимаси
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Юрагимда кўк қуш яшайди
учиб кетмоқ истар
лекин бунга йўл қўймайман
унга шу ерда қол, бошқалар
сени кўришини истамайман дейман.
Юрагимда кўк қуш яшайди
ташқарига чиққиси келар
аммо мен унинг устидан виски қуяман
тамаки тутунини пуркайман,
фоҳишалар ҳам, югурдаклар ҳам
ултрамарин ишқибозлари ҳам
ҳеч қачон била олишмайди
унинг ичимда эканини.
Юрагимда кўк қуш яшайди
лекин уни қўйиб юбормайман
шу ерда ўрнинг, ташқарида
тартибсизлик чиқаришни
истайсанми дейман
ишларим чаппасига кетишини?
Европадаги китобларим савдоси
касодга учрашини истайсанми?
Юрагимда кўк қуш яшайди
учиб кетмоқ истайди
мен шафқатсиз эмасман, баъзан
тунлари уни қўйиб юбораман
ҳамма уйқуга ётган паллада
мен унга қаерда бўлишингни
биламан дейман, ўзингни
қайғуга қўйма.
Сўнг яна ичимга жойлайман
бу ерда қўшиқ куйлар у
ҳархолда унинг ўлишига
йўл қўймайман.
Биз бирга ухлаймиз
сиримизни пинҳона тутиб
бу жудаям ёқимлики,
хатто сени йиғлашга
мажбур қилади.
Мен йиғлаяпман,
сен йиғлаяпсанми?

Чарлз Буковски
Инглиз тилидан Нодирабегим таржимаси

Читать полностью…

Nodirabegim

Халқаро китоб ярмаркасига борадиганлар бормууу? Келинглар, кўришамиз.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

#oy

📙 Oktyabr oyi davomida «Yangi asr avlodi» nashriyoti tomonidan qayta nashr etilgan kitoblar.

😇 Ushbu asarlardan qaysilari sizda mavjud, qaysilarni o'qigansiz?

📍 Manzil: Chilonzor tumani 8, Qatortol ko'chasi 60. Mo'ljal «Parus» ko'ngilochar markazi yonida.

🚚
O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish xizmati mavjud.

Buyurtma berish: t.me/bookuzbek
Tel: +99899 8910324 / +99871 2300050

🕊 bookuzbekistan — yangi kitoblar

Читать полностью…

Nodirabegim

Ҳаёт - ниқоблар базми эканини англаб етганимда ўзимдан уялиб кетгандим, сабаби мен бу базмда ўз қиёфам билан иштирок этардим.


Ф. Кафка.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

"Каштанка" китобини кўриб қолдим дўконда. Чеховдан бир таржимам киритилган экан. Лекин уни русчадан ўгиргандим 😁.
Умуман, яхши тўплам бўлибди мактаб ўқувчилари учун. "Оқ қаншар" ҳикоясида она бўри қанчалик оч бўлмасин кучук болани еб қўймагани тасвирланади.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Ҳеч ким

Кўзгуда
Тасвирни
Кўряпман;

Синган,

Одам.

Унинг юзидан
Тарихини ўқийман;
Ҳар бир ажин
Унинг ҳаёт
Китобининг
бобларидир.

Йиллар нуқси
Қуёшдек урган
Терисига қарайман;
Ҳар бир чизиқ
Унинг вақтга бўлган
ишончидан пайдо бўлган.

Уни кўриб турибман.

У мени пайқамас.

Мен кузатувчиман.

Унинг кўзларини
Ўқийман.
Севгини пайқайман
Иссиқ қўлларида.
Севгини сезаман
Унинг юрагида.

Аммо мен у эмасман.

У менинг аксим,
Унинг ўйлари
Унинг оғриқлари
Унинг ҳаёти
Ҳозирча
Меники эмас.

Унда

Мен кимман ўзи?
Усиз мен кимман.

Мен "у"ман айни лаҳзада,
Ўтмишимда эмас аммо.

Мен ҳаётман
Фақат уники.

Тирикликни кўраман
Унда.

Яшашни ҳис қиламан
Унда.

У бўлмаса
Ҳамма нарсаман

Ва

У бўлмаса
Ҳеч кимман.

Ҳезер Ли

Нодирабегим таржимаси

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Метро.
Янграйди овоз:
“Охирги бекат,
тушаётганда буюмларингизни унутманг!”
Одамлар шошганча тарк этар вагонни
мен ўтираман
охирги бекатдан сўнг нима бор?
билишни истайман.
Вагон доим йўловчиларни тушириб
сўнг йўл олар қора туйнук ичига
болалигимда жуда қўрқардим
охирги вагонда қолиб кетсам
ота-онам унутcа мени
ичкарига йўл олсам
сўнг қайтмасам у ердан.
Тушларимга кирарди метро
ер остида доим бекатлар аро
адашиб қолардим
бир вагондан тушиб
бошқа вагонга минар
уйимни тополмасдим
ўйимни тополмасдим
қайга кетишни кўзлаган эдиму
қай жойларга элтарди метро.

Қўрқувга тик боқ
қўрққан нарсанг ёнига бор
қўрққан ишингни бажар
мен бугун сўнгги бекатда
турибман вагондан чиқмай
ва кетишни истайман ундан нарига
охирги бекатдан ҳам охирги жойга
Нозир келар, туртар елкамдан
-Сиз етиб келдингиз.
-Етиб келганимча йўқ. Яна бор бироз.
-У ерга кирганлар қайтиб чиқмаган.
Ўйлаб кўринг, вақт жуда оз.
Мен ишонч билан ирғайман бош
нозир кетади.
“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади”
Илтимос суянманг деган эшикка
суянганча юмаман кўзларимни
вагон юра бошлайди
ёрқин чироқлар ўрнини
эгаллар зулмат
ҳеч нимани кўриб бўлмас
илғаб бўлмас
қаттиқ силкиниб тўхтайди бирдан
эшиклари аста очилар
мен тушаман
вагон ўриндиғида қолдириб барча нарсамни:
сумкам, телефоним, ҳамёним,
туфлим, кўйлагим ва кўзойнагимни
оёқларим совуқ релсларни сезар
чакиллаб тепадан оқар нимадир
туртиниб кетаман юраётиб
пайпаслаб кўраман: нима эди у?
иссиқ, силлиқ нарса ялтираб
оёқларим ўраб олади
кейин белим, кўксимни
охири бўйнимга ўралганча
қаттиқ қиса бошлайди
на сўлда, на ўнгда кўринади нур

Метро кетар
янги йўл, янги одамлар томон
ёруғлик томон, яна нур томон
нозир менга эшик ортидан
силкир қўлини
кўзим тушар унинг ёнида турган аёлга -
йиғлаб юбормаслик учун
қўллари билан ёпар оғзини.

У эслатар менга кимнидир.

Аниф

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

"Қақнус"

Дастурни томоша қилиш: https://www.youtube.com/watch?v=_9zQ_q39D3A

Читать полностью…

Nodirabegim

Китобим Жанубий Кореяда ☺️🌹

Фото: Рахшона Аҳмедова.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Мендан ниманидир кутишса бунга тоқат қилолмайман. Шунда дарҳол бунинг аксини қилиш истаги туғилади.

Жан Пол Сартр

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Muallif: Anif
💻
@OYBEKSHAMSUDDINOVV
🎙
@Fahriya_Nur_official

Читать полностью…

Nodirabegim

Жуда эрта ўлиб кетган онамдан туберкулёзга мойилликни мерос олгандим, фанат даражасидаги худосиз, гурриллаб ёнадиган отам эса ичимга ақлдан озиш уруғини экканди. Туғилганимдан бери хавотир, ўлим ва тушкунлик фаришталари тепамдан кетмади. Тез-тез тунлари қўрқиб турар, атрофга аланглаганча "Жаҳаннам эмасми бу?" дея ўзимни сўроққа тутардим.

Эдвард Мунк

Читать полностью…

Nodirabegim

Чарчадинг оғирлигим кўтармоқдан
қўлларимдан чарчадинг
кўзларим кўланкамдан
ловулларди сўзларим
сўзларим қуйиларди
бир кун келажак дафъатан келур бир кун
оёқ изларимнинг оғирлигин туярсан ичингда
узоқлашган оёқ изларимнинг ва
баридан азоблироғи шу оғирлик бўлажак.

Нозим Ҳикмат
Рафиқ Ўзтурк таржимаси

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

“INFOLIB O’ZBEKISTON-2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида Таржимонлар клуби томонидан маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

Вақти: 3 ноябр куни, соат 15:00.
Манзил: Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик масжлислар зали

Барча қизиқувчиларни таклиф этамиз!

Читать полностью…

Nodirabegim

мен узо-о-оқ тентидим ўз хаёлимда
во ажаб!
ахийри кўп кўрдинг ҳатто
тушда ёпинганим —ҳисларингни ҳам
ва кунлар совиди
мен музлаб бордим
тонгсиз тунларимда тугаб битган шам
ёруғи кўрсатди ажал шаклини
...ва кимдир қалтироқ қўлларим тутди
сенинг хаёлингни ушламоқ бўлсам.

мен узо-о-оқ тентидим икки ўртада
жим кездим,
югурдим,
шамолга дўндим —
бир бор туймоқ учун ишқинг тафтини.
чақирмоқчи бўлдим ортингдан маҳтал
аммо, вужудимда болалаб қўрқув
ҳар сафар
сенингмас тоғларнинг қошига элтди
дедим: ишқ — хатар!

ва узо-о-оқ тентидим афсусларимда...

Салимжон қизи

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Ноябрь… олтиндек товланар олам,
Хазонлар пойимга ҳисларин тўшар.
Қайдадир… кўзларим соғинган одам,
Кўзларим соғинмай, жимгина яшар…

Баъзан англолмайман рўёни,
Хазонлардек умидларим тўкилар.
Остун-устун қилиб бутун дунёмни,
Куз оқшоми хаёлларим титкилар…

Шивирлаб айтади лаблар исмингиз,
Соғинчлар тўкилар кузги боғларга.
Шунча олисмиди туйғуларингиз?!
Босай десам кўнглимдаги доғларга…

Умр айланади эски чархпалак,
Йиллар ариқларда оқади сувдек.
Орзум бир кун яшолмаган капалак,
Саҳифада қовжираб қолган гулдек…

Юрак ҳали бери тан олмас буни,
Ҳижронларсиз бу ишқимиз яшамас.
Йўқдир умримизнинг шундай бир куни,
Иккимизга кўришмоқлик ярашмас…

Алломахон Хакимова
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Йўқлигинг мен билан:
ёнимга чўзилар,
эртаклар айтар
ва бошини қўяр елкаларимга,
гоҳ бирга йиғлаймиз -
дунёда сўз йўқ.

Йўқлигинг ўзига ўргатди мени:
бир кун келар бўлсанг ёнимга,
ҳис қилсам борлигинг дунёда,
соғина бошлайман йўқлигинг,
ва йўқлигинг чалган куйларни.

Ташрифинг истайман,
Қўрқаман ташрифингдан.

Ч. Ясриби,
Башорат Отажонова таржимаси


@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Яхшиям йўллар жим,
Гапирмас йўллар,
Яхшиям тошларнинг тошлиги бор гап.
Агар, тилга кирса баногоҳ улар
Чақириб келарди сизни атайлаб…

Яхшиям осмоннинг осмонлиги ҳақ,
Йўқса, соғинчимни сизга айтарди.
Ёмғирга айланиб кўз ёшларимдан,
Кўксингизга тўкилиб қайтарди!..

Яхшиям симларнинг тили йўқ ҳали,
Эшитади холос, сўзлагинимни.
Фақат у-телефон билар тунлари,
Гўшакка осилиб йиғлаганимни…

Яхшиям дарахтлар шовуллар фақат,
Қўрқаман бир куни қолсалар сўзлаб.
Исмингиз ўйилган сершох пўстлоққа,
Миллион марталаб босган эдим лаб…

Яхшиям Сиз борсиз соқов дунёда,
Турналар, қушларнинг борлиги каби.
Гоҳ рўё, гоҳида жаннатий туҳфа
Оромбахш тушларнинг борлиги каби.

Яхшиям Сиз борсиз тилсиз дунёда!..

Ўқиш: https://nodirabegim.uz/?p=1184

Читать полностью…

Nodirabegim

Кунларим қонади симиллаб
Ўзимга эмдирди қисматим.
Истайман ўлимим туғилса
Тупроққа кўмилса ҳасратим.

С. Зоҳир

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

– Дада, ҳув томондаги нима? – илк бор сўраганида, отаси қисқагина, – ибодатхона, – деб қўяқолганди. Кейинроқ ибодатхонага одамлар покланиш мақсадида боришини, у ерда дунё истакларидан ҳоли роҳиб яшашини билиб олди. Қоятошлар устида ўрнашган ибодатхона уни тобора ўзига тортар, кўриб келишга иштиёқи ортиб борарди.

Янги ҳикоя: https://nodirabegim.uz/archives/4924

Читать полностью…

Nodirabegim

Кечир,
аммо унутма.

Юрагингда уй қуришга қайта имкон беришинингга ҳаммаям арзимайди.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

"Иссиқ нон" дастури тўлиқ видеоси

Меҳмонлар: Нодира Иброҳимова, Гулноз Тожибоева, Раҳмат Бобожон, Оҳиста Жамшид.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

"Китоб ўқиётган қизни кўриб қолсангиз, қўйиб юборманг. Ярим кечаси ўқиган романидан таъсирланиб йиғлаб ўтирганини кўрсангиз, иссиқ чой дамлаб беринг ва бағрингизга босиб юпатинг. Шунда у доим сизнинг ёнингизга қайтади. Романларининг қаҳрамонлари ҳақиқий эканини тўлиб-тошиб гапиради... Китоб ўқиётган қизни қўйиб юборманг, аксинча, муҳаббатига сазовор бўлинг. Тасаввурингиздагидан чандон ёрқинроқ ҳаётни сизга тақдим этажак бу қизнинг муҳаббатига албатта сазовор бўлинг. Қалбингизда ва атрофда тинчлик бўлишини истасангиз, китоб ўқиётган қизни қўйиб юборманг".

Роберт Паттинсон, актёр.
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Ёмғирдан сўнг. Сергели кўчалари.

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Nodirabegim

Тошкент шаҳрида “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилади.
Барча китобсеварлар, ношир ва матбаачиларни “Китобсевар миллат” шиори остида 2022 йил 2-4 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “OʻZEKSPOMARKAZ” мажмуасида бўлиб ўтадиган “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига таклиф этамиз.

Читать полностью…
Подписаться на канал