©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz
#video
Жорий йилнинг 12-июнь куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўтказилган Қуръони каримнинг 29 ва 30-жузларидан ҳифз мусобақадан видео ролик.
🖥 HD форматда кўриш
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#Hanafiy_olimlar
Ҳамидуд-Дин Нӯъмони Ҳанафий
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Собит ибн Усмон ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Маймун, куняси Абул-Маолий, лақаби Ҳамидуд-Дин Нӯъмони ҳанафий бўлиб, ўз насабини Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўъмон ал-Боғдодийга бориб тақаллуфан боғлайди.
У ҳижрий 805 йили, 17-сафар куни Табрез вилоятларидан бўлган Марағада туғилган. Боғдодда ўсиб-улғайган ва у ерда отаси ҳамда Шариф Абдулмуҳсин Бухорийдан таълим олган. 821 ҳижрий йили Зулқаъда ойи охирида отаси билан бирга Дамашққа кўчиб ўтган, кейин эса Қоҳирага йўл олган. У ерда Шамс ибн ад-Дайрий ва Иззуддин Абдуссалом ал-Боғдодийдан илм олган. Кейин 824 ҳижрий йили яна Дамашққа қайтган ва у ерда Алоуддин Бухорий ҳамда Шараф Қосим ал-Улоийдан фиқҳ ўрганган. Айниқса, Алоуддин Бухорийга қарийб саккиз йил муҳаббат билан шогирдлик қилган.
🖥 БАТАФСИЛ
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#haj2025
😎 АЖОЙИБ ИЙМОН СОҲИБЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — душанба:
16 июнь, 2025 м;
20 зулҳижжа, 1446 ҳ:
Токи маъсиятлар ёки шукр қилмаслик билан ўз нафсини булғамас экан, Аллоҳнинг раҳмат эшиги у бандага очиқ туради.
Шайх Фатҳуллоҳ Жомий.
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз
❓ CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:
1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;
Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)
яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:
ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي
яъни: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.
Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.
“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:
لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية
“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир” дейилган. (2-жуз, 246-бет).
2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;
Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:
ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)
яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).
Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мўмин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бўлмаса, кейингисига улгураман”, деган нотўғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бўлиниш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тутган йўлларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#haj2025
#nocomment
😎 Ибодатга қувват таомлар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — якшанба:
15 июнь, 2025 м;
19 зулҳижжа, 1446 ҳ:
"Дўст ачитиб гапиради" дейишади. Ҳар аччиқ сўз сўзлаган киши, дўст бўлиб қолавермайди. Сени севмаган киши ҳам, аччиқ сўзлаши мумкин. Дўстингни сенга сўзлайдиган сўзи аччиқ бўлса ҳам, сенинг жонингни ачитмайдиган шаклда ширин тил билан сўзлайди.
Шамс Табризий
КРИПТОВАЛЬЮТАЛАР ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛЛАР ҲАЛОЛМИ?
#савдо
❓ CАВОЛ: Криптовальюта, Биткоин, Ватсмайнер, Майнер ортидан топилган пуллар ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сўнгги пайтларда "биткоин" деб аталадиган электрон пуллар, яъни, криптовальюталар пайдо бўлди. Уларни доллар, евро каби бошқа вальюталар билан таққослаш мумкин бўлсада, улар ўртасида айрим фарқлар бор. Энг асосийси ушбу пуллар электрон пуллар бўлиб, фақат интернет тармоғидагина айланади ва ҳақиқий вужудга эга эмас.
Биткоинлар орқали тармоқ фойдаланувчилари ўртасида молиявий муомалалар, электрон имзолар юритилиб, унда шахслар орасида ҳеч қандай ушбу муомалаларни тартибга солувчиларсиз, тўғридан-тўғри шифрлаш орқали амалга оширилади. Бунда валюта бир фойдаланувчининг ҳисобидан бошқа фойдаланувчининг ҳисобига бирданига, ҳеч қандай тўлов хизматларисиз, ҳатто банк ва унга ўхшаш воситачиларсиз ўтади.
Бу хизматлар бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлиб, ҳар хил шарт ва талаблардан холи ҳамда ҳеч қандай тўсиқларга йўлиқмайди. Қачон пулга эга бўлинса, уни электрон ҳамёнда сақлаб қўйилади. Кейин уларни турли интернет харидларига ишлатиш мумкин. Доллар, евро каби валюталарга айирбошлаш ҳам мумкин. Бунда биткоинларга эга бўлган фойдаланувчи уларни сотиб олмоқчи бўлган ҳақиқий валютаси бор бошқа биткоин олишни истовчи фойдаланувчи билан битим тузади. Битим ўзаро келишув асосида тузилади. Демак, келишув нархини фойдаланувчилар белгилашади. Шунинг учун биткоинларнинг нархи худди ҳақиқий валюта каби бозорга боғлиқ равишда ўзгариб туради.
Биткоинлар анъанавий валюталардан фарқли равишда олтин ёки кумуш каби қимматбаҳо металлардан таянчи бўлмайди. Балки уларни фойдаланувчиларнинг ўзлари ишлаб чиқаришади. “Фойдаланувчи” деганда интернет тармоғига уланган компьютерга эга бўлиб, биткоин билан муомала қилиш истагида бўлган шахс тушунилади. Бу иш компьютерга махсус иловани юклаб олингандан сўнг секин-аста криптовальюталар чиқаришни (mining) бошлаш орқали йўлга қўйилади. Ушбу жараённи ишлатиш воситасида фойдаланувчи маълум миқдордаги биткоин электрон пулларга эга бўлади. Бу пуллар унга компьютерига ўрнатилган илованинг ҳисоб имкониятларини янги валюта ишлаб чиқаришда фойдалана олиши натижасида келади.
Шундай қилиб ҳар бир фойдаланувчи қошида муайян миқдордаги криптовальюталар туғилади. Уларни фойдаланувчилар ўртасида маълум алгоритм асосида тақсимланадики, бунда бозорда мавжуд биткоин валюталарининг умумий қиймати 21 миллион биткоиндан ортиб кетмаслиги керак. Шунингдек, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган компьютер эгаларига валюталардан жиҳозларининг ишлаб чиқариш лимитига мос равишда кўпроқ тегади.
Бу йўл билан мол орттириш, яъни, майнерлик ортидан пул топиш масаласига келсак, “васила (яъни, бир мақсадга олиб борувчи нарса)га мақсаднинг ҳукми берилади”, деган фиқҳий қоидага биноан, унинг ҳукми биткоинларни ишлатиш ҳукмидан келиб чиқади. Биткоинлар борасидаги ҳозирги замон уламоларининг фикрларига қаралса, Миср Араб Республикасидаги "Дорул-ифто" (фатво уйи)нинг фикрига кўра Биткоин ҳаромдир. Чунки мазкур пуллар ҳақиқий асосга эга бўлмаган виртуал пуллар бўлишлиги билан бирга шахслар ва ҳаттоки давлатлар миқёсидаги хатарлардан холи эмасдир.
Саудия Арабистонидаги "Ҳайъати киборил-уламо" (Катта уламолар ҳайъати)га кўра ҳам мазкур валюталар билан муомала қилиш ҳаром. Чунки Исломда ҳаром қилинган қимор ва турли хатарга асосланган ўйинлардаги алданиш даражаси биткоинлар билан муомала қилишдаги хатардан кам.
Юқоридагилардан бугунги кунда олимларимиз томонидан биткоинлар билан муомала борасида рухсат йўқлиги маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#Янгиликлар
📣 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (13.06.2025)
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Жумадан_жумагача
@muslimuzportal
📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆Бугун — шанба:
14 июнь, 2025 м;
18 зулҳижжа, 1446 ҳ:
Ақл ва қалб иштирок этмаган намоздан паноҳ тилаймиз. Мазкур намозда тана аъзолари иштирок этади, аммо ақл ғойиб бўлади.
#Улуғлар_насиҳати
Инсонни ё сўзлаш учун яхши сўзи, ёки сукут сақлай оладиган одоби бўлсин.
Жалолиддин Румий
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — якшанба:
11 май, 2025 м;
13 зулқаъда, 1446 ҳ:
Баъзан бир нарсага эҳтиёжинг бўлади-ю, унга етишга сенда қудрат, имкон бўлмайди. Баъзан сенда кўп нарсага қудрат ва имкон бўлади-ю, сенда унга эҳтиёж бўлмайди.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ БОР НАРСАМИ?
#ақида
❓ CАВОЛ: Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сеҳр бор нарса. Иссиқ-совуқ ҳам сеҳрнинг бир туридир. У замонамиз олимларидан Ваҳид Абдуссалом Баълий ҳазратларининг “Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари” китобида қуйидагича таърифланади: “Тафриқ сеҳри – эр-хотинни бир-биридан ажратиш, совитиш ва улар орасига душманчилик солишдир”.
Мусулмон одам сеҳр ва бошқа зарарли таъсирлардан сақланиши, ҳимояланиш учун аввало сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқроқ юриши керак. Кейин эса барча гуноҳлардан сақланиши керак. Зоҳирий ва ботиний пок бўлиши керак. Зоҳирий покликка доим таҳоратли бўлиш, беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш кирса, ботиний покликка ҳасад, ғийбат, адоват каби маънавий иллатлардан тийилиш киради.
Бундан ташқари сеҳрдан сақланишда Қуръони каримни тиловат қилиш ёки уни тинглаш, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган зикрларда бардавом бўлиш ҳам фойдалидир.
Хусусан, Набавий таълимотда “Фотиҳа”, “Оятал курси”, “Фалақ”, “Нас”сураларини эрталаб ва кечқурунда уч маротабадан ўқишни одат қилиш, умуман кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан сақланишда энг самарали усуллардан биридир. Бу ҳақда Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббиннаси” сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар” – дейилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
➗ www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#муаллими_соний
Muallimi soniy | 51-dars | Layl surasi
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
#xotira_kuni
Хотира ва қадрлаш — миллат маънавиятининг юксак ифодаси
Ҳар бир халқнинг тарихида унутилмас кунлар, фидокор инсонлар, миллат тақдири учун жонини фидо қилган қаҳрамонлар бўлади. Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни сифатида умумхалқ байрами сифатида нишонланиши халқимизнинг ана шундай муқаддас қадриятларга содиқлигидан далолат беради.
1999 йили Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан Тошкент шаҳрида Хотира майдони барпо этилди. Бу майдон нафақат ўтганларнинг хотирасини яшатиш, балки миллий руҳ, ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муқаддас масканга айланди. Шу кундан эътиборан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни сифатида расман белгиланди ва ҳар йили бутун мамлакат бўйлаб юқори руҳда, кенг қамровда нишонланиб келинмоқда.
Бу сана — миллатнинг хотираси, шуҳрати ва қадрини ўзида мужассам этган қадрли кундир. У нафақат иккинчи жаҳон уруши фронтида жон берганлар, балки ҳар бир даврда миллат озодлиги, истиқлоли ва эркинлиги учун курашган ўлканинг фарзандларига эҳтиром рамзидир.
Миллий қаҳрамонларни улуғлаш — маънавий бурч ҳисобланади. Фашизмга қарши урушларда иштирок этган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган юртдошларимиз билан бир қаторда, миллий тарихимизда ўз жонини халқ озодлиги ва маърифат йўлида бахшида қилган қаҳрамонлар — Жалолиддин Мангуберди, Наджмиддин Кубро, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний, Усмон Носир каби улуғ шахслар ҳам алоҳида эътибор ва эҳтиромга сазовордир.
Улар ҳар бири ўз даврида халқни уйғотиш, эркинлик ғоясини сингдириш, маърифат ва истиқлол учун ҳаракат қилишга чорлаган инсонлардир. Бугунги кунда уларнинг номини тиклаш, хотирасини ёд этиш — фақат тарихий адолатни тиклаш эмас, балки ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим таркибий қисмидир.
🖥 БАТАФСИЛ
Дилшод АЛИЕВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси матбуот котиби
Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
➗ www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#haj2025
#nocomment
😎 Шифокорларимиз ҳам ҳожилик бахтига мушарраф бўлдилар
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
АЁЛ КИШИ НОМАҲРАМ ЭРКАК КИШИГА ҚАРАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓ CАВОЛ: Аёл киши номаҳрам эркак кишининг танасининг қаерига қараши мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етган эркак кишининг аврати киндигининг остидан тиззасигача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларини зарурат бўлмаган ўринларда, никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир.
Бир шахс бошқа шахснинг аврат аъзоларига қараши масаласи тўрт қисмга бўлинади.
1. Эркак киши эркак кишига қараши.
Яъни, эркак киши бошқа эркак кишининг авратига яъни киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин.
2. Аёл киши аёл кишига қараши.
Яъни, аёл киши ҳам бошқа аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо солиҳа аёллар фожира (бузуқи, беҳаё) аёлларга бу аврат аъзоларидан бошқа жойларини ҳам кўрсатмасликлари ва уларнинг олдида кийимларини ечмасликлари лозим, чунки бундай диёнатсиз аёллар бошқа аёлларнинг баданларини эркаклар олдида васф қилиб бериши мумкин.
3. Аёл киши эркак кишига қараши.
Яъни, аёл киши эридан бошқа эркак кишиларнинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо аёл киши бегона эркакнинг аврат аъзоларидан бошқа жойларига қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан, фитнага тушиб қолишидан қўрқса, қарамаслиги лозим бўлади.
4. Эркак киши аёл кишига қараши.
Эркак киши никоҳидаги аёлнинг барча аъзоларига қараши ҳалол. Маҳрам аёлларнинг юзига, бошига, сочига, бўйнига, билагига, кафтига, болдирига, оёғига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин.
Эркак киши бегона аёлларнинг юзига ва кафтига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин. Агар бегона аёлларга қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан қўрқса, қараши ҳаром бўлади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#mutolaa #fotiha #quran
📖 ФОТИҲА СУРАСИНИНГ ШИФО ЭКАНИНИ ҚАЕРДАН БИЛДИНГ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🌙 Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечтаси сафарга чиқишди. Улар араб маҳаллаларидан бирига тушиб, меҳмон қилишини сўрашди. Маҳалладагилар эса уларни меҳмон қилишдан бош тортишди. Ногаҳон, ана шу маҳалла оқсоқолини бир нарса чақиб олди. Унга ҳамма нарсани қилиб кўришди, аммо фойда бермади. Баъзилар: «Ана у меҳмонларга боринглар-чи, шояд, уларда бирор нарса бўлса?» дейишди. Улар бориб: «Эй меҳмонлар жамоаси, бизнинг бошлиғимизни бир нарса чақиб олди. Ҳамма ҳаракатни қилиб кўрдик, аммо фойда бермади. Сизларда бирор нарса борми?» деб сўрашди.
💬Меҳмонлардан биттаси: «Аллоҳга қасамки, мен дам солинадиган бир дуони биламан. Лекин сизлардан бизни меҳмон қилишингизни сўраганимизда, рад этдинглар. Бизга бу дуонинг эвазига бирор нарса бермасанглар, уни айтмайман», деди. Улар бир тўда қўй беришга келишиб олишди. Шунда у саҳоба «Алҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни (яъни, Фотиҳа сурасини) ўқиб суфлади. Оқсоқол гўё арқон ечилганидек ҳаракатга келди. Унда бирор оғриқ қолмай юриб кетди. Кейин улар келишилган нарсани беришди. Саҳобалар: «Уни тақсимланглар», дейишган эди, дам солган киши: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрида сўраб, бизга бирор нарсани буюрмагунларича тақсимламанглар», деди. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, бу воқеани айтиб беришди. Шунда у зот: «Сен унинг (Фотиҳа сурасининг) шифо эканини қаердан билдинг? - дедилар, сўнгра тўғри қилибсизлар, уларни тақсимланглар. Менга ҳам улуш ажратинглар», деб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб қўйдилар». Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.
✅Мана шу имом Бухорийнинг ривоятлари мукаммалроқдир.
📿 Бошқа ривоятда эса: «Фотиҳани ўқиб, туфугини тўплаб суфлаб қўйди. Сўнг ҳалиги киши тузалиб кетди», дейилади.
📖 Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
📿 Ҳавзимда мен билан юзлашгунингизча, сабр қилинглар
👕 Кийим ўғирлаган тош
🍎 Масжиддаги меваларни ейишнинг ҳукми
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Раддия. Салафий.
Мутаассиблар жинояти.
"Мулоҳаза қилиб кўрсам ҳиндлар доҳийси Гандини ҳинду динидаги мутаассиб ўлдирган экан.
1967 йил ўз миллатига буюк ғалаба тақдим қилиб, Фаластин ери ҳисобидан Исроил чегарасини икки баробар кенгайтирган Исҳоқ Рабинни яҳудий динидаги мутаассиб қатл қилган экан.
Исломий курашлар баҳодири Али ибн Абу Толиб розиёллоҳу анҳуни мутаассиб хавориж мусулмон ўлдирган экан.
Дунёда диннинг руҳини йўқотиб қўйганлар бор. Улар кўпроқ диннинг кийимларига, белги-аломатларига эътибор беришади. Сўнгра уни жамият томонга тортишади. Улар поклашни эмас, айблашни жойига қўйишади. Қуришни эмас, бузишни ўрнига қўйишади.
Динни биладиганлар ва унга даъват қиладиганлардан уни чиройли тушунтириш ва тарбияни чиройли қилиш талаб қилинади. Юзага эмас, ботинга эътибор беришимиз керак. Либосга эмас, қалбга аҳамият қаратишимиз лозим!".📚Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг "Аччиқ ҳақиқат"
китобидан.
Н. Имамов.
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
#xabar #haj2025 #statistika
🕋 2025 ЙИЛГИ ҲАЖ МАВСУМИДА ҲОЖИЛАР СОНИ ҚАНЧА БЎЛДИ?
📊 Саудия Арабистони Подшоҳлиги статистика Бош бошқармаси ҳаж амалларини бажариш учун келган зиёратчилар сонини эълон қилди. Унга кўра:
🗣 Бу йил 1 миллион 673 минг 230 нафар киши ҳаж амалини адо этган. Шундан маҳаллий зиёратчилар сони 166 минг 654 нафар.
“АҲЛИ СУННАТ ВА ЖАМОАТ” КИМЛАР?
“Аҳли суннат ва жамоат” атамасининг маъноси “Мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги бўлганлар ва суннатга амал қилиб келган мусулмонларнинг энг катта жамоаси”, деган маънодадир. Ушбу атамани айримлар саҳоба ва тобеъинлар давридан кейин пайдо бўлган деб ўйлайдилар. Аслида ушбу атама илк бор буюк саҳоба муфассирлар султони Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу томонидан Қуръони каримнинг “Оли Имрон сураси”нинг 106-ояти тафсирида айтиб ўтилган.
✅ Давомини ўқиш
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#kun_oyati
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
ТУМОР ТАҚИШ ЖОИЗМИ?
#ақида
❓ CАВОЛ: Тумор ишлатиш жоизми? Динимизда бу ҳақда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тумор тақиш борасида уламолар ихтилоф қилганлар. Ҳанафий мазҳабимиз уламолари оятлар, Аллоҳнинг исм ва сифатлари ёки ҳадисда келган дуолар ёзилган туморларни тақишни жоиз санаганлар. Бунда шу тумор мени асрайди, деб эмас, балки унда ёзилган муқаддас сўзлар туфайли Аллоҳ асрайди, деб ишониши тўғри бўлади.
وَلَا بَأْسَ بِتَعْلِيقِ التَّعْوِيذِ وَلَكِنْ يَنْزِعُهُ عِنْدَ الْخَلَاءِ وَالْقُرْبَانِ
(Қуръон оятлари ёзилган ) туморларни тақишнинг зарари йўқ. Лекин бу туморни ҳожатхонага кирганда ва эр хотин яқинлик қилганда ечиб қўйилади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби).
Бундай тумор билан ҳожатхона каби нопок жойларга кирмаслик, уни ножоиз жойларда қолдирмаслик лозим.
Аммо мазкур нарсалардан бошқа нарса ёзилган туморларни тақиб юриш жоиз эмас.
Афсуски, ҳозирги кунда баъзилар кўзмунчоқ, ҳайвонларнинг суяклари ва тишлари ва ҳар турли иплардан тайёрланган туморларни тақиб, “Шу нарса мени бало қазолардан ва кўз тегишидан сақлайди” деб эътиқод қиладилар. Бундай мақсадда уларни тутиш ё ишлатиш билан кишини имонига путур етиши мумкин. Чунки бу ишларни қилувчи “Аллоҳ таолодан ташқари яна фалон нарсаларда ҳам паноҳ бериш қуввати бор” деган ақидани қилган бўлади, ваҳоланки асраш, паноҳ бериш, қутқаришни ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади. Аллоҳдан бошқа нарса ҳам асрайди деган эътиқодни қилиш ширк ҳисобланади. Аллоҳ таоло ширкни нечоғлик оғир гуноҳ эканин баён қилиб шундай марҳамат қилган.
إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا
“Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди”. (Нисо сураси, 48-оят).
Хулоса шуки, агарчи Қуръон оятлари ёки маъсур дуолар ёзиб тикилган туморларни ўзи билан олиб юриши жоиз, деган фатволари бўлсада, ҳозирги кунимизда одамларнинг ширк ва жоиз амаллар чегарасини билмаётганларини инобатга олиб, тумор тақишга тарғиб қилмаслик мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ВА УЛАШИНГ🗣
⚡️ MIR ARAB MADRASA
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
МАЗҲАБИМИЗДА ФОТИҲАДАН КЕЙИНГИ “ОМИН” ОВОЗ ЧИҚАРМАСДАН АЙТИЛАДИ
Барча мужтаҳид уламоларимизнинг наздларида намозда Фотиҳа сурасидан кейин “омин”ни айтиш суннат ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабимиз ва моликий мазҳабида “омин”ни овоз чиқармай айтиш керак бўлади. Бунга қуйидаги маълумотларни далил қилиб келтирганлар:
1. “Омин” лафзи дуодир. Унинг маъноси “ижобат қил”, яъни “дуони қабул қил”, демакдир. Қандай дуо қилиш ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
✅ Давомини ўқиш
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#муаллими_соний
Muallimi soniy | 52-dars | Duha surasi
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — шанба:
10 май, 2025 м;
12 зулқаъда, 1446 ҳ:
«Ким қаҳр қилса, қаҳр кўради. Ким зарар келтирса, зарар кўради. Ким зулм қилса, зулм кўради. Ким (бировни) айбласа, ўзи ҳам (шу айб билан) имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло муҳлат беради, лекин эътиборсиз ташлаб қўймайди».
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial МАЖБУРЛАНГАН КИШИНИНГ ТАЛОҒИ ТУШАДИМИ?
#талоқ
❓ CАВОЛ: Бир биродарим тиббиёт қўлқопи сотаётган эди. Уни давлат органлари томонидан ушлаб рухсатнома сўрашган. Биродарим шу ердан олиб сотмоқдаман, деб ёлғон гапирган. Аслида у хитой давлатидан олиб келиб сотган. Кейин унга ёлғончини хотини 3 талоқ деса, бу қўрққанидан ҳа дебди. Шунга талоқ тушадими ёки йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биродарингиз бир хатони изидан иккинчи хатога қўл урибди. Қолаверса, талоқ масаласи ҳазиллашадиган, ўзига қалқон қиладиган нарса эмас. Масаланинг иккинчи томони бир мусулмон иккинчи мусулмонни хотини талоқ бўлиши каби хатарли ҳолатга туширишидир. Ваҳоланки, бир мусулмонни қийин аҳволга солиш динимизда қораланади. Бундан кўра индамасдан жарима қилингани тўғри бўлар эди. Бир одам ноқонуний ҳаракат қилаётган бўлса, унга оила, талоқ масаласини нима алоқаси бор?!
Бундан ташқари талоқ масаласи эр-хотин иштирокида бирор имом домла ҳузурида батафсил ҳал қилиниши лозим. Сиз учинчи тараф бўлиб гапиряпсиз. У ерда аниқ нима бўлгани, қандай гаплар айтилгани ўта муҳимдир. Маслаҳатимиз, биродарингиз бирор имом домла ҳузурига бориб, масалага ойдинлик киритиб олсин. Масаланинг бизга қоронғу томони бўлиши табиий.
Агар масалага фиқҳий томондан қарасак, талоқ тушиши учун эр талоқни хотинга нисбат бериб айтиш керак. Яъни, аёлнинг исмини айтиш, ўзига хитоб қилиш, васфини айтиш, унга ишора қилиш кабилар. Бир киши иккинчисига ҳеч кимга нисбат бермасдан: “Ёлғончининг хотини талоқ бўлсинми”, деса ва хитоб қилинаётган киши: “ҳа”, деса талоқ тушмайди. Лекин бир киши ёлғон гапириб турган иккинчисига: “Ёлғон гапирган бўлсанг хотининг талоқ бўлсинми?” – деса, иккинчи йигит: “Ҳа” – деса, талоқ тушади. Қўрқиб ёки мажбурланиб талоқ айтилса ҳам, талоқ тушади. Бу ҳақда уламоларимиз шундай дейдилар:
وطلاق المكره واقع أنه قصد إيقاع الطلاق في منكوحته في حال أهليته ...وهذا لأنه عرف الشرين واختار أهونهما وهذا آية القصد والاختيار إلا أنه عير راض بحكمه وذلك غير مخل به كالهازل
“Мажбурланган кишининг талоғи тушади. Зеро у никоҳидаги аёлга хотини бўлиб турган ҳолида талоқ қилишни қасд қилган. Талоқнинг тушгани сабаби, эр икки ёмон нарсани билиб туриб, енгилини танлади. Мана шунинг ўзи танлаганининг белгисидир. Унинг талоқ тушганига рози эмаслиги талоқ тушишига халал бермайди. Бу худди ҳазиллашиб талоқ қўйганга ўхшаб талоқ воқеъ бўлади (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
➗ www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бири киши у зотга унутишдан шикоят қилди. У зот: “Либан (кундур; тутатқи)ни ўзингга лозим тут, у юракни тетиклаштиради ва унутишни кетказади”, дедилар.
Ибн Қоййимнинг “Зодул маъод” асаридан.
🔖Изоҳ: тутатқи – яъни, “ладан” Арабистон ярим ороли, Яман ва Шарқий Африкада кенг тарқалган кундур - Boswellia номли дарахтдан олинган хушбўй смола, қатрон.
Кундур елими ўша дарахтдан чиқадиган елим бўлиб мижози қуруқ ва иссиқдир, таъми ёқимли ҳиди эса хушбўйдир. Унинг ўзини мураккаб дориларнинг таркибларига ҳам қўшиб ишлатилади. У миядаги, бадандаги ва ўпкадаги ортиқча балғам ва ҳўлликларни қуритиш, миянинг энг чуқур ерларидаги тиқилмаларни очиш хусусиятига эгадир. Шу хоссаси билан у хотира ва зеҳнни кучайтиради ҳамда ақлни ўткирлаштиради.
Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
➗ www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube