mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

#kun_oyati

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ИМОМИ АЪЗАМ МУСНАДЛАРИ

Имоми Аъзамнинг “Муснад” асари жуда қимматли манба. Аввало, бу китоб Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳақида “оз ҳадис билади”, “раъйни ҳадисдан устун қўяди” каби асоссиз фикрлар ва бу гапларни ташиб юрувчилар учун раддиядир.
Муснадни диққат билан ўқиган киши Имоми Аъзамнинг нақадар бағрикенг, айни чоғда динимиз равнақи учун ўта ҳарис олим бўлганини билиб олади. Айниқса, Имоми Аъзам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу каби улуғ саҳобалардан илм ўргангани боис Қуръони карим оятларининг нозил бўлиши сабабларини жуда яхши билган.
Бу каби китобда намозга оид бир неча баҳсли масалалар ҳақида асосли жавоблар ёзилган. Масалан, ифтиҳоҳ такбирида қўлларнинг қулоқлар юмшоғигача кўтарилиши, намозда имомнинг қироати жамоат учун кифоя қилиши, “Омин”нинг махфий айтилиши каби масалаларни Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳар томонлама асослаб берган. Бу китобдан олдиндан фойда хато фикрларни сувда эриган туздек йўққа чиқаради.

⚡️ БАТАФСИЛ

Саъдуллаев Сирожиддин,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

"ТАҲЛИЛ ТОШИ" БОР НАРСАМИ?
#дафн_маросими

CАВОЛ: Майитни қабрга қўйилаётганда «таҳлил тошини» сўрашади. Бу тўғрисида бирор саҳиҳ ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда "таҳлил тоши" ҳақида, хусусан майда тошларнинг ҳар биттасига таҳлил айтиб, "суф" деб чиқиш ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Суннатда бори дафн давомида қабр ёнига келиб, бош томонидан уч марта тупроқ сочишдир. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган.

Юртимизнинг аксар жойларида маййитнинг ҳаққига таҳлил айтиш вақтида санаш учун тошлардан фойдаланадилар ва тошларни қабрга кўмиб юборадилар. Ҳатто, баъзи ҳудудларда тошлар маййитнинг фойдасига гувоҳлик беради, деган нотўғри эътиқод ҳам шаклланиб қолган. Лекин, аслида, худди шу таҳлил айтишда тасбеҳлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Динимиз таҳлил айтишда фойдаланилган тошларни қабрга кўмишга буюрмаган. Тошларда ҳеч қандай фазилат йўқ, улар санашга восита, холос. Асосийси маййит учун айтилган таҳлил ва истиғфорлардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#muftiy_minbari

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — чоршанба:
30 октябрь, 2024 м;
27 рабиъус соний, 1446 ҳ:

🤲 Кун дуоси:
سُبْحٰانَ اللهِ الْعَظِيمِ وبِحَمْدِهٖ.
“Субҳааналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи”.
Маъноси: “Улуғ Аллоҳни барча айбу нуқсонлардан поклайман ва Унга ҳамд айтаман”.


📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

БИР ҚЎЛИ ЙЎҚ КИШИНИНГ НАМОЗДА ИМОМ БЎЛИШИ
#намоз

CАВОЛ: Мани бир қўлим йўқ. Намозда имомгарчиликка ўтсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бўлади. Аммо ҳар томонлама соғлом одам имом бўлиши афзал ҳисобланади. Аллома Ибн Обидийн имомликка ўтиши макруҳ бўлган кишиларнинг зикр қилиб, жумладан шундай деганлар:

قال: وكذلك أعرج يقوم ببعض قدمه، فالاقتداء بغيره أولى ... وَمَنْ لَهُ يَدٌ وَاحِدَةٌ

"Оёғи оқсоқ (бир оёғини чала босадиган) одамларнинг ҳам имомлик қилиши макруҳдир. Демак, бошқасига иқтидо қилиш афзалроқдир... Бир қўлли кишининг ҳам ҳукми шундай" (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#kasb

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#СОТУВДА

ДОЛЗАРБ МАВЗУДАГИ КИТОБ


📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ФИҚҲ ВА АҚИДАГА ОИД ИХТИЛОФЛИ МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ” номли китоб сотувда мавжуд.

🔹Китобда кўп йиллардан бери халқ орасида муаммоли бўлиб келаётган фиқҳий ва ақидавий масалалар содда ва илмий асосланган услубда ёритилган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли қилсин!

📖 Китобнинг ҳажми: 408 бет
📂Муқоваси: Қаттиқ 
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 65 000 сўм

Мурожаат учун:
📱
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — сешанба:
29 октябрь, 2024 м;
26 рабиъус соний, 1446 ҳ:

🤲 Кун дуоси:

اللَّهُمَّ لا سَهْلَ إِلاَّ ما جَعَلْتَهُ سَهْلاً، وأنْتَ تَجْعَلُ الحَزْنَ إذَا شِئْتَ سَهْلاً

Аллоҳумма ла саҳла илла ма жаъалтаҳу саҳла ва анта тажъалул ҳазна иза шиъта саҳла.
Маъноси:
Аллоҳим! Фақат Сен енгил қилган нарса енгилдир ва Сен қайғуни хоҳлаган пайтда енгил қиласан. тилайман.

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#musobaqa
#nahv_fani

No comment ▶️

Nahv fanidan o’tkazilgan musobaqadan lavha

🎞YouTube

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — Жума:
25 октябрь, 2024 м;
22 рабиъус соний, 1446 ҳ:


🤲 Кун дуоси:

رَبَّنَا اصْرِفْ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَ إِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًا إِنَّهَا سَاءَتْ مُسْتَقَرًّا وَمُقَامًا

Ўқилиши: "Роббанасриф ъаннаа ъазааба жаҳаннама инна ъазаабаҳаа каана ғорооман иннаҳаа саааа'ат мустақорров ва муқооман".
Маъноси: "Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир" (Фурқон сураси, 65-66-оятлар).


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Бугун 24.10.2024 йил Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида Баҳодир домла Раҳматов бошчилигида “фиқҳ фанидан” мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақа 2-гуруҳ талабалари ўртасида ўтказилди.
Мусобақа сўнгида талабалар мақтов ёрлиғи билан тақдирландилар.


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#кун_ҳикмати

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — пайшанба:
31 октябрь, 2024 м;
28 рабиъус соний, 1446 ҳ:

🤲 Кун дуоси:

سبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ.
“Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ. Субҳааналлоҳил ъазийм”.
Маъноси: “Аллоҳ нуқсонлардан покдир. Ҳамд Унга хосдир. Буюк Раббим покдир”.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#мақола
#иллат

Ислом гиёҳвандликни қоралайди

Ислом дини инсонлар учун соғлом ва тоза ҳаёт тарзини тавсия қилади. Унда ҳар бир инсонга тан ва руҳ соғлигига эътибор бериш, ўзи ва жамиятга зарар етказадиган ишлардан узоқ туриш буюрилган. Шу боис Ислом гиёҳвандликни қаттиқ қоралайди ва унинг ҳар қандай шаклини тақиқлайди.
Гиёҳвандлик ва унинг зарарлари
Гиёҳванд моддалар инсоннинг саломатлигига, ақл-фаросатига, руҳий ва маънавий ҳолатига катта зарар етказади. Гиёҳвандликнинг таъсирида одамнинг танасига ва онгига қаттиқ таъсир кўрсатилади, унинг ҳаётини назорат қилиш имконияти йўқолади. Унинг оқибатида инсон ҳар қандай жиноят ва гуноҳларни содир этиши мумкин.
Гиёҳвандлик жамият учун ҳам катта муаммо ҳисобланади. Бу иллат орқали оила ажралишлари, ижтимоий муаммолар, жиноятлар кўпайиши ва жамиятнинг ижтимоий тузилишига зарар етиши мумкин. Шу сабабли, Исломда ҳар бир мўмин-мусулмон ўзи ва атрофидагиларни бу иллатдан асрашга масъул деб ҳисобланади.

⚡️ БАТАФСИЛ

Дилшод АЛИЕВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси матбуот котиби

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#янгиликлар

Бугун 29.10.2024 йил Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида биринчи босқич талабалари орасида “шифоҳия” китобининг биринчи жузъи асосида Сирож домла Саъдуллаев бошчилигида мусобақа ўтказилди.
Мусобақа сўнгида талабаларга совғалар улашилди.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#bizning_allomalarimiz
🌙 БИЗНИНГ АЛЛОМАЛАРИМИЗ: MUHAMMAD AL-XORAZMIY (2-cон)

🗣“Бизнинг алломаларимиз” номли лойиҳада юртимиз олимларининг илмий кашфиётлари ва маънавий меросларига оид маълумотлар баён этилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ.

Инсоният қадим-қадимдан буён жаҳолатга, бидат ва хурофотга қарши маърифат билан курашишга интилиб келади.
Чунки, унга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат аввалгидан баттарроқ кучайиб кетиши мумкин. Жаҳолатга қарши маърифат усули ҳозирги даврда, башарият тараққиёт борасида жуда илгарилаб кетган ХХI аср ибтидосида ғоят муҳим касб этмоқда.
Бунинг сабаби шундаки , энг кучли оммавий қирғинқуроллари ишлаб чиқарилган. Курраи заминни бир неча марта йўқ қилиб юборишга қодир ядровий бомбалар заҳираси мавжуд пайтда ўзаро зўравонлик ва жаҳолатга мутлақо йўл қўйиб бўмайди.
Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг турли жойларида рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий, ахборот-коммуникация манзарасидаги чуқур ўзгаришлар, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳаммамизга маълумки ҳарқандай касалликнинг олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши курашувчи иммунитет ҳосил қилинади.

⚡️ БАТАФСИЛ

Саъдуллаев Сирожиддин,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#xabar #uchrashuv
🗣ЎЗБЕКИСТОН УЛАМОЛАРИ АФҒОНИСТОНДА САМАРАЛИ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

🟢Шу йилнинг 23-26 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Афғонистонда хизмат сафарида бўлди.

Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдулсалом Ҳанафий, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб, Олий таълим вазири Неда Муҳаммад Надим, Балҳ вилояти ҳокими ўринбосари Абдулходи Абу Идрис ва Кобул уламолар кенгаши раиси Муҳаммад Руҳоний кабилар билан мулоқот ўтказди.

💬Учрашувларда томонлар сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожланиб бораётгани, турли йўналишлардаги ҳамкорлик муносабатлари, яқин қўшничилик ва дўстлик алоқалари мустаҳкамланаётганини таъкидладилар.

😄Хусусан, Афғонистон томони давлатимиз раҳбари бир неча бор дунё ҳамжамиятига ушбу юртда тинч ва осуда ҳаёт учун тақдим этган ташаббуслари ўзининг ижобий самарасини бераётганини алоҳида қайд этдилар. Айниқса, Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига ва унинг амалдаги ҳокимиятига ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, тинчлик қарор топиши ва долзарб муаммоларни ҳал этишдаги ёрдамлари юқори баҳоланди.

Ўз навбатида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тараққиётининг янги даврида барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ўзгаришлар бўлаётгани, хусусан, янги масжид-мадрасалар, очилаётгани, Қуръони карим курслари фаолият юритаётгани, Фатво маркази иш бошлагани, ҳаж ва умра қилувчилар сони ошаётгани ва Ислом цивилизацияси маркази каби йирик лойиҳалар ишга туширилаётганини алоҳида қайд этдилар. Ўзбекистон уламоларининг Афғонистон диёрига тарихий ташрифи ҳам мана шундай янгиланишларнинг узвий давоми экани эътироф этилди.


🤝 Дин пешволари ўзбек ва афғон халқларини азал-азалдан ягона дин, муштарак мақсадлар бирлаштириб туришини ифодалаш баробарида уламолар ҳамкорлигини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот, таълим-тарбия, ўзаро тажриба алмашиш, малака ошириш ва диний-маърифий йўналишларда алоқаларни жорий этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

🟢Афғонистонлик мутасаддилар Ўзбекистон замини қадим-қадимдан илм-маърифат тараққий этган юрт экани, дунё тамаддунига ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк мутафаккирлар етишиб чиққанини эътироф этиш баробарида айни кунларда ҳам ушбу диёрда турли соҳалар жадал равнақ топаётгани, айниқса, диний соҳада яхши натижаларга эришилаётганини эътироф этдилар. Хусусан, Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Нур Муҳаммад Сақиб жаноблари жорий йил март ойидаги Ўзбекистонга қилган ташрифи жуда катта таассурот қолдирганини мамнуният билан эсга олди.

Мезбонлар Балҳ вилоятида Имом Бухорий мадрасаси бунёд этилаётгани, Ўзбекистон – Афғонистон чегарасида барпо этилган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳамда инсонпарварлик ёрдамлари учун Афғонистон халқи номидан Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик изҳор этдилар.


🕌 Сафар асносида мамлакатимиз томонидан барпо этилаётган Балҳ вилоятидаги Имом ал-Бухорий мадрасаси, Мозори Шариф шаҳрида жойлашган “Равзаи Шариф” масжид-мажмуаси, Кобул шаҳридаги “Пағмон қасри” мажмуаси кабиларни зиёрат қилинди. Шунингдек, Кобул шаҳрида жойлашган “Бобур” қадамжосида Қуръони карим тиловат қилиниб, буюк шоир, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳириддин Муҳаммад Бобур руҳи шод этилди.

💬 Ўзбекистон уламоларининг Афғонистон сафари икки мамлакат дин пешволари ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани билан аҳамиятли бўлди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Лаънат нима дегани?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Лаънат” сўзи Аллоҳнинг раҳматидан “узоқ бўлиш”, “маҳрум бўлиш” деган маънони беради. Бу сўзни инсонларга нисбатан, айниқса мусулмонларга нисбатан ишлатиш қўпол хато ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Yangiliklar
#Musobaqa
#Nahv

Mir Arab oʻrta maxsus islom taʼlim muassasasida joriy yil 22-oktyabr kuni 1-kurs talabalari orasida arab tili grammatikasi (nahv) fanining birinchi marhalasi tugaganligi munosabati bilan musobaqa tashkil qilindi.

Musobaqa quyidagi 3 ta shart asosida boʻlib oʻtdi:
1. Oʻtilgan mavzulardan savol-javob;
2. Grammatik tahlil va tarkib qilish;
3. Harakatsiz matnlarni eʼroblab, tarjima qilish;


Ulug’bek Jiyanov, Shaxboz Saidov va Yakubov Azimjon kabi madrasa ustozlari talabalarning bilimlarini baholab borishdi.

Yuqori oʻrin olgan 5 nafar talabalarning natijalari quyidagicha bo’ldi:
Dusmatov Usmon Davron oʻgʻli 118 Ball
Sobirjonov Hikmatulloh Olimjon oʻgʻli 118 Ball
Mutalibov Burxoniddin Uvlonbek oʻgʻli 117 Ball
Obloberdiyev Farrux Odil oʻgʻli 117 Ball
Kadirov Amirbek Erkinovich 117 Ball

Ushbu g’olib talabalar arab tili grammatikasiga oid mo’tamad kitoblar bilan taqdirlandilar.


Diniy - ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#мақола

Имом Абу Мусо ат-Термизий


Ҳар бир иши бениҳоят ҳикматли бўлган Роббимиз Қуръони Каримни ёд олиб, қалбига жо қилиб, уни кечаю кундуз ўқийдиган, уни ўрганадиган ва ўргатадиган қорилар силсиласини дунёга келтириб турганидек, бир неча юз минглаб ҳадиси шарифларни тўплаб, уларнинг матнини сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, ровийларини номма-ном ёд олган муҳаддислар силсиласини бу умматга пешво қилиб берди. Не бахтким, Ислом оламида энг машҳур бўлган, энг саҳиҳ ҳадисларни тўплаган, ҳадис илмига энг катта ҳисса қўшган муҳаддисларнинг кўпчилиги айнан бизнинг буюк аждодларимиз, диёримизда туғилиб-ўсган улуғ зотлардир. Юртимиз Ислом нури ила мунаввар бўлган аср инсоният тарихида Шарқ уйғониши даври деб аталади. Ўша асрдан бошлаб диёримизда бутун дунёга мударрис бўлган, бутун Ислом оламида эътироф қилинган буюк алломалар етишиб чиқа бошлаган. Хусусан, Ислом умматига Қуръони Каримни тафсир қилиш ҳамда саҳиҳ ҳадиси шарифларни етказиш ва шарҳлаш борасида буюк ватандошларимизнинг хизмати беқиёс бўлган. Ана шу буюк муҳаддислардан бири – буюк ватандошимиз имом Термизий роҳматуллоҳи алайҳдир.

⚡️ БАТАФСИЛ

Мир Араб мадрасаси 401-гуруҳ талабаси
Набижонов Иззатуллоҳ


Диний-маърифий канал!

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#кун_ояти

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".
(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади).


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ухлаш учун тўшакка ётганда айтиладиган зикрлар

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиб, қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар».
Бухорий ва Муслим ривояти.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини кечаси ўқиса, (офатлардан) унга кифоя қилади», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

"ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛООҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН"НИНГ МАЪНОСИ
#зикр

CАВОЛ: "Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн" калимасини таржимаси нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калимада Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан айримлари жой олган. Луғавий маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".

- “Малик” - мулки, подшоҳлиги азалий, охири тугамайдиган абадий зотдир. Аммо Аллоҳ таолонинг дунёда бандаларга берадиган мулк вақтинчадир, абадий эмасдир. Қанча қанча инсонларга молу –давлат берди, аммо барчаси заволга юз тутди. Аммо Аллоҳ таолонинг мулки асло тугамас.

- “Ҳаққ” – шак-шубҳасиз борлиги аниқ бўлган зотдир.

- “Мубийн” – илоҳлиги зоҳир, равшан, шубҳасиздир.

Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:

من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة

яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллооҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади" (Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…
Подписаться на канал