mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

🤝 Миср уламолари билан ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

🗣 Шу йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мисрдаги Халқаро ислом аҳолишунослик ва тадқиқот маркази директори, профессор Жамолиддин Абдулсурур бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.

💬 Муфтий ҳазратлари мартабали меҳмонларни тaшриф билан қутлаб, кейинги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада бўлаётган катта ижобий ўзгаришларни сўзлаш баробарида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот бериб, Ислом олами давлатлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани, хусусан, икки давлат ўртасида мазкур йўналишдаги яқин ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидладилар. 


🟡Ўз навбатида делегация раҳбари Жамолиддин Абдулсурур самимий қабул учун миннатдорлик билдириш асносида Ўзбекистонда барча жабҳада бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, диний соҳадаги янгиликлардан беҳад хурсанд эканлигини баён этди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги яқин ҳамкорлик натижасида айни кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Исломда аёллар ҳуқуқига бағишланган халқаро ўқув семинар юқори даражада ташкил этилгани, унда Диний идора вакиллари ҳам мавзу доирасида муҳим чиқишлар қилгани, келгусида ана шундай ҳамкорликдаги лойиҳалар давомий қилишга тайёрлигини билдирди.   


Самимий учрашувда диний-маърифий соҳада ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан, ал-Азҳарда имом-хатиблар малакасини ошириш, Дорул Ифто ва Фатво маркази ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

🤝 Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Iqduljavhar_fi_mavlidi_Nabiyyilazha #Mavlid

Sayyid Ja’far ibn Hasan ibn Abdulkarim al­Mazlum ibn Muhammad ibn Abdurrosul al­Barzanjiy al­Musaviy al­Husayniy ash­Shofe’iy al­Madaniyning “Iqdul­javhar fi mavlidi Nabiyyil­azhar” kitoblaridan.

Diniy-Ma'rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ояти


Аллоҳ таоло Моида сурасида:
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир», деган (2-оят).

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Iqduljavhar_fi_mavlidi_Nabiyyilazha #Mavlid

Sayyid Ja’far ibn Hasan ibn Abdulkarim al­Mazlum ibn Muhammad ibn Abdurrosul al­Barzanjiy al­Musaviy al­Husayniy ash­Shofe’iy al­Madaniyning “Iqdul­javhar fi mavlidi Nabiyyil­azhar” kitoblaridan.

Diniy-Ma'rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#мақола #яхшилик #саодат

Асл саодат маскани

Бу дунёдaги энг улуғ нeъмaтлaрдaн бири – ҳaёт нeъмaти. Гaрчи ўлим ҳaётнинг oxиридeк туюлсa-дa, aслидa фоний ҳaётдaн боқий ҳaётгa ўтиш учун йўлланмадир. Инсoн ўлсa, ўлимли дунёдaн абадий дунёгa ўтaди. У ҳолда ўлим ҳaм нeъмaтдир вa ҳaқиқий ҳaёт ўлимдaн кeйин бoшлaнaди. Ана ўшанда ҳaқиқий ҳaёт нимaлигини тушуниб етамиз. Шундaй экан, биз эгалик қилаётган нeъмaтлaр, жумлaдaн, ҳaётдaн ажралишимизга xaфa бўлишимизнинг кераги йўқ. Чунки биз яхши кўрадиган барча нарсанинг мaнбaи Aллoҳдaндир. Фaрзaндингизнинг ширин тaбaссумини жуда яхши кўрасизми? Дўстингизнинг мардлигини кўриб xурсaнд бўлдингизми? Oнaнгизнинг мeҳр-шaфқaти қaлбингизгa оро беряптими? Барининг ярaтувчи Aллoҳдир. Сизнинг руҳингизни ҳам, кoинoтдaги бaрчa гўзaлликлaрни ҳам У ярaтган. Нeъмaтни фaқaт oлмa ёки нoк дeб ўйлaмaйлик, кўнглимиз тилаган ҳар нарсанинг, бу дунёдa вaқтинчaлик, oxирaтдa эсa абадий бўлгaн ҳaр ненинг мaнбaи Aллoҳ тaoлoдaдир. Шундaй экан, Уни рoзи қилсак, xoҳлaгaн ҳaммa нaрсaмизни қўлга киритамиз.


Акбар РАҲМОНОВ,
Мир Араб ўрта махсус
ислом таълим муассасаси мударриси


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳадиси


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — чоршанба:
11 сентябрь, 2024 йил
08 рабиъул аввал, 1446 ҳ:


Болакай усти сочиқ билан ёпилган идишда бир нима олиб кетаётган эди. Ёши каттароқ киши ундан «Идишда нима олиб кетяпсан?» деб сўради. Шунда бола «Агар идишда нима борлигини бошқалар ҳам билиши керак бўлганида, устини сочиқ билан беркитиб олмаган бўлардим» деди.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

https://youtu.be/7TpYi0aqaqk?si=yxCbe6_LbUgSqAna

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

2024-2025 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирдан видеолавҳа

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Kun hikmati...


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — сешанба:
10 сентябрь, 2024 йил
07 рабиъул аввал, 1446 ҳ:


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Майизни ўзларингизга лозим тутинглар. Албатта у аччиқликни ўчиради, балғамни тўхтатади, асабни тинчлантиради, чарчоқни кетказади ва юракни ҳимоялайди”, дедилар.

Абу Нуъаймнинг «Тиббун набавий»даги ривояти.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ҚАБРИСТОНГА БОРИЛГАНДА ҚАЙСИ СУРАЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК?
#Қуръон

CАВОЛ: Қабр бошига борганда "Фотиҳа" сурасига қўшиб яна қайсиларини ўқиш мумкин?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда қабристонга борганда қайси сура ёки оятларни ўқиш кераклиги қатъий белгилаб қўйилмаган. Қуръони каримнинг қайси жойидан яхши ўқий олса, ўша еридан истаганча ўқийди. Кейин қироатни савобини маййитга бахшида қилади.

Аксарият фиқҳий манбаларимизда қабристондаги Қуръон тиловати бирор сурага чеклаб қўйилмаган:

وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ .

Яъни: “Маййит дафн қилингач, гўё бир туя сўйилиб, гўшти тақсимланадиган муддатча қабр ёнида Қуръон тиловати ва дуо қилиб туришлари мустаҳабдир” (“Ал-Жавҳаротун-наййироҳ” китоби).

Лекин ҳадиси шарифларда баъзи сура ёки оятларни ўқиш фазилатли эканига ишоралар бор. “Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома Бадриддин Айний шундай дейдилар:

وروى أبو داود من حديث معقل بن يسار قال قال رسول الله اقرأوا يس على موتاكم وأخرجه النسائي وابن ماجه أيضا فالحديث يدل على أن الميت ينتفع بقراءة القرآن عنده وهو حجة على من قال إن الميت لا ينتفع بقراءة القرآن

яъни: “Имом Абу Довуд Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ўликларингизга “Ясин” сурасини ўқинг”, — деганлар”. Бу ҳадисни Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ҳам ривоят қилишган. Қолаверса ушбу ривоят маййит ёнида ўқилган Қуръондан манфаат олишига далолат қилади ва: “Маййит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди”, -деганларга қарши ҳужжат бўлади” (“Умдатул-қори” китоби).

Саҳобалар ичида қабри бошида Қуръон тиловат қилишни васият қилиб кетганлари бор эди. Чунки улар шу нарсада маййитга фойда борлигини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан, у киши отасидан ривоят қилади:

قَالَ لِي أَبِي: يَا بُنَيَّ، إِذَا أَنَا مُتُّ، فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي، فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ سِنَّ عَلَيَّ الثَّرَى سِنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ وَخَاتِمَتِهَا، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ ذَلِكَ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

яъни: “Отам менга: “Эй ўғилчам! Агар вафот этсам, мени лаҳадга қўйгин. Лаҳадимга қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳ», деб устимга тупроқ тортгин. Кейин бош томонимда Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деганларини эшитганман”, – деди” (Имом Табароний ривояти).

Шунингдек, Имом Ибн Можа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўтганлар ҳаққига "Фотиҳа" сурасини ўқишни буюрганларини ҳам ривоят қилган.

Бу мавзуда “Баҳрур-роиқ” китобида қуйидаги жумлалар келтирилган:

وَالشَّيْخُ مُحَمَّدُ بْنُ إبْرَاهِيمَ قَالَ لَا بَأْسَ أَنْ يَقْرَأَ سُورَةَ الْمُلْكِ عَلَى الْمَقَابِرِ سَوَاءٌ أَخْفَاهَا أَوْ جَهَرَ بِهَا أَمَّا غَيْرُهَا فَلَا يَقْرَؤُهَا لِوُرُودِ الْآثَارِ بِسُورَةِ الْمُلْكِ وَعَنْ أَبِي بَكْرٍ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ يُسْتَحَبُّ زِيَارَةُ الْقَبْرِ وَقِرَاءَةُ سُورَةِ الْإِخْلَاصِ سَبْعَ مَرَّاتٍ فَإِنْ كَانَ الْمَيِّتُ غَيْرَ مَغْفُورٍ لَهُ غُفِرَ

яъни: “Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим айтадилар: “Қабристонда хоҳ жаҳрий бўлсин, хоҳ махфий бўлсин “Мулк” сурасини ўқишнинг зарари йўқ. Чунки у тўғрисида ҳадислар ворид бўлган. Аммо бошқасини ўқимайди”. Абу Бакр ибн Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Қабрларни зиёрат қилиш ва Ихлос сурасини етти марта ўқиш мустаҳабдир. Шу сабаб маййитнинг кечирилмаган гуноҳлари кечирилади” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#xabar #tabrik #muftiy
🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ МИСР ЯНГИ МУФТИЙСИНИ ТАБРИКЛАДИЛАР

✍️ Миср Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб тавсиясига асосан мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси фармони билан ал-Азҳар мажмуаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби Назир Муҳаммад Айёд Миср муфтийси этиб тайинланди.

🗣Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратлари янги муфтийга қутлов йўлладилар. Унда Назир Муҳаммад Айёдни Миср муфтийси ва Фатво уйи (“Дорул ифто”) раҳбари этиб тайинлангани билан қутлаш баробарида икки томонлама ҳамкорлик янада ривож топишига ишонч биридирилди.


💬 Маълумот ўрнида, Назир Муҳаммад Айёд 1972 йилда Қоҳира шаҳрида туғилган. У ал-Азҳар университетида Усул ад-дин, Ақида ва фалсафа йўналишларида 1995 йилда бакалавр, 2000 йилда магистр даражаларини қўлга киритган. 2003 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, 2016 йилда профессор унвонини олган.

💬 Меҳнат фаолияти давомида Ислом ва арабшунослик коллежи ўқитувчиси, декан ўринбосари ва ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари академияси Бош котиби вазифаларида меҳнат қилган. У ал-Азҳар битирувчилари халқаро ташкилоти, ал-Азҳар илмий тадқиқот ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси каби уюшмалар аъзоси ва кўплаб мукофотлар соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, ўнлаб илмий мақолалар ва китоблар муаллифидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#muftiy_minbari

📹 ХОЛИС ИНСОН РИЁКОР БЎЛМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#янгиликлар

Бугун 17.08.2024 йил, Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида билим юрти ўқитувчилари билан учрашиб Мир Араб мадрасасининг мавқеъи ва ҳозирги кунда юртимизда диний соҳаларда бўлаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтдилар.
Суҳбат давомида ҳар бир мударрис ўзининг илми салоҳиятини ошириш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўзларининг тавсия ва кўрсатмаларини бердилар.

Мир Араб ўрта махсус ислом тахълим муассасаси матбуот бўлими

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ЮЗГА НИҚОБ ТАҚҚАН ҲОЛДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

CАВОЛ: Бугунги кунда “Коронавирус” эпидемияси сабабли юзга тиббий ниқоблар (маска) тақилмоқда. Намозни маска таққан ҳолда ўқиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги ҳолатларда юзни ёпиб намоз ўқиш макруҳ. Лекин узрли сабаб бўлса макруҳ эмас, жоиз бўлади.

Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин шундай дейдилар:

( قَوْلُهُ وَالتَّلَثُّمُ ) وَهُوَ تَغْطِيَةُ الْأَنْفِ وَالْفَمِ فِي الصَّلَاةِ لِأَنَّهُ يُشْبِهُ فِعْلَ الْمَجُوسِ حَالَ عِبَادَتِهِمْ النِّيرَانَ زَيْلَعِيٌّ .

яъни: "(Намознинг макруҳларидан бири “талассум”дир) “талассум” намозда бурун ва оғизни ёпишдир. Макруҳлигининг сабаби мажусийларнинг оловга сиғинаётган ҳолатига ўхшайди” (“Раддул муҳтор” китоби).

Ҳозирги кунда ниқоб тақиш муҳим эҳтиёт чораларидан бири бўлгани учун бегоналар билан жамоат бўлиб қолса, касалликдан сақланиш учун уни тақиш узрли сабабдир, макруҳ бўлмайди. Уйда ўзи ёки оила аъзолари билан намоз ўқиганда эса ниқоб тақмасдан ўқийди. Зотан, намоздан аввал ҳам оила аъзолари билан ниқобсиз муомала қилиб турган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — пайшанба:
12 сентябрь, 2024 йил
09 рабиъул аввал, 1446 ҳ:


Аллоҳнинг тоатига ва Аллоҳнинг муҳаббатига чорлайдиган эрнинг муслима аёлга насиб этиши Аллоҳ таборака ва таолонинг ўша аёлга ато этган катта неъматидандир.
Муҳаммад ибн Муҳаммад Мухтор Шинқитий

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

НАМОЗНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ АДО ЭТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
#намоз

CАВОЛ: Ҳозирги кунда карантин сабабли масжидлар ёпилган. Кўпчилик уйда ибодат қиляпти. Мен жамоат билан ўқилган намозга 27 марта кўп савоб беришини эшитганман. Шунинг учун жамоат бўлиб намоз ўқиш қонун-қоидаларини тушунтириб берсангиз?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, ёлғиз ўқилган намозга битта савоб берилса, жамоат бўлиб ўқилган намозга йигирма етти баробар кўп савоб берилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

"صَلاَةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلاَةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِيْنَ دَرَجَةً "
(رواه الإمام البخاري والإمام مسلم عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما).

яъни: “Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража устундир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, кўп савоб оламан деган киши албатта, жамоат бўлиб намоз ўқишга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир.

🔹Жамоатнинг адади. Барча уламоларимизнинг наздида жамоат бўлиш учун икки киши кифоя қилади. Бири имом бўлади. Иккинчиси иқтидо қилади. Икки кишига ҳам жамоатнинг савоби берилади. “Ал-мавсуъатул-фиқҳийя” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

اتّفق الفقهاء على أنّ أقلّ عدد تنعقد به الجماعة اثنان، وهو أن يكون مع الإمام واحد،
فيحصل لهما فضل الجماعة

яъни: “Уламолар жамоат ҳосил бўладиган энг кам адад икки киши эканига иттифоқ қилганлар. Яъни имом билан яна бир киши бўлса, улар учун жамоатнинг фазилати ҳосил бўлади”.

Жамоат қанча кўп бўлса, ажр-савоби ҳам шунча кўпайиши ҳадиси шарифларда баён қилинган.

🔹Жамоат имомининг вазифаси. Имом барча намозларда ҳар бир “Аллоҳу акбар” лафзини овоз чиқариб айтади. Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларида, шунингдек Рамазон ойидаги Таровиҳ ва Витр намозларида овозини чиқариб қироат қилади. Пешин ва Аср намозларида эса, овозини чиқармасдан қироат қилади. Имом рукудан қайтганда “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни ўзини айтади. “Роббана лакал ҳамд”ни айтмайди. Имом намозни охиридаги “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ”ни овоз чиқариб айтади. Имомга аёл киши иқтидо қиладиган бўлса, имом қалбидан унга имом бўлаётганини ўтказиб қўяди. Имом бўлган кишида асосан мазкур ўзгаришлар бўлади. Қолган барча амалларни ёлғиз ўқиганида қандай бажарса, имомликда ҳам худди шундай адо этади.

🔹Имомга эргашганнинг вазифаси. Иқтидо қилган киши ният пайтида “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган маънодаги жумлани ниятига қўшади. Намозга “Аллоҳу акбар” деб киришгандан кейин “Субҳанакаллоҳумма...”ни ўқиб, жим туради. Қироат қилмайди. Имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтса, иқтидо қилувчи “Роббана! Лакал ҳамд”ни айтади. Иқтидо қилувчи барча амалларни имомдан кейин бажаради. Иқтидо қилувчи қолган барча амалларни ёлғиз ўқиганида қандай бажарса, иқтидо қилганда ҳам худди шундай адо этади.

Имомнинг орқасида туриш тартиби. Агар имомга бир эркак иқтидо қилса, гарча у балоғатга етмаган ёш бола бўлса ҳам имомнинг ўнг тарафида туради. Бунда унинг оёғини бармоқлари имомнинг товонини баробарида бўлади.

Икки ва ундан ортиқ эркаклар иқтидо қилса, имомнинг орқасида алоҳида сафда турадилар.

Имомга бир ёки ундан ортиқ аёл иқтидо қилса, гарча у балоғатга етмаган ёш қиз бўлса ҳам имомнинг орқасида алоҳида сафда туради.

Иқтидо қилувчилар бир эркак ва бир аёл бўлса, гарчи улар балоғатга етмаган ёш бўлса ҳам, бир эркак имомнинг ўнг томонида туради. Бир аёл эса, иқтидо қилувчи эркакдан бир саф орқада туради.

Иқтидо қилувчилар эркаклар, балоғатга етмаган ўғил болалар, аёллар ва балоғатга етмаган қиз болалар бўлсалар. Биринчи сафда эркаклар, иккинчи сафда балоғатга етмаган ўғил болалар, учинчи сафда аёллар ва тўртинчи сафда балоғатга етмаган қиз болалар турадилар.

Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлиб ўқиши макруҳ, чунки имом эркак бўлиши шартдир. (“Ал-Фатовол ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳикмати


Ҳар қачон эрта уйғонсанг, бахтиёрлигинг ҳам катта бўлади, нафсинг кўп роҳат топади, юзинг кўпроқ ёришади ва Аллоҳ кўпроқ ризқлантиради.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#tong #duo #Alloh

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИ УМРА ДАСТУРИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Ҳаж" ва "Умра" маркази қуйидаги умра дастурини тақдим этади.


✈️
Тошкент – Жидда, Жидда – Тошкент авиачиптаси;

🌙 Мадинаи мунавварада “Grand Shahba”;

🕋 Маккаи мукаррамада эса “Al Ayyam Elite” ва “Marmara Hotel” меҳмонхоналари;

🚌 Ҳожиларимизга хизмат кўрсатувчи замонавий автобуслар;

🛏 Жойлаштириш бир хонада 3-4 киши;

🍲 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар;

🛫
Дастур 11 кун;

👨‍💻 Доимий ишчи гуруҳи + Фатво маркази мутахассиси;

🏥 Тиббиёт маркази (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ажратган шифокорлар фаолият юритади);

Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);

🌙 Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат;

🎁 Ҳадялар.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази
+998-99-882-18-58;
+998-77-085-18-58.

📱
@Hajumrauzbot

😎
ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

Наманган +998-90-218-11-17

Самарқанд
+998-97-912-16-74

Жиззах
+998-90-516-47-94

Бухоро
+998-90-611-64-86 / +998-91-440-80-08

Навоий
+998-99-751-60-05

Хоразм
+998-91-919-40-40 / +998-99-348-47-22

Қорақалпоғистон
+998-99-951-52-70

Aндижон
+998-99-901-29-79

Фарғона
+998-90-272-34-77 / +998-91-107-55-00

Сирдарё
+998-91-101-28-16

Қашқадарё
+998-99-580-35-20

Сурхондарё
+998-97-810-03-01

Тошкент вилояти
+998-99-886-21-44

Тошкент шаҳар
+998-99-882-18-58 / +998-77-085-18-58


😎
Haj va umra markazi:
💻 Instagram 📝Telegram 📝Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#siyrat
#muftiy_minbari

📹 ЖИНЛАРНИНГ ИЙМОНГА КЕЛИШИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Qanchalik turfa xil g'am-tashvishlaringiz borligini bilmayman. Lekin barcha g'am-tashvishlarning shifosi Qur'on ekanini bilaman.

Yaqinlaringizga ham ulashing:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» десин, дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ КЎТАРИНКИ РУҲДА БОШЛАНДИ

🗣 Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди.


🇺🇿 Ушбу муносабат билан бугун юртимиздаги барча диний таълим муассасаларида Ватанимиз мустақиллигимизнинг 33 йиллиги ва 2024-2025-ўқув йили бошланиши муносабати билан “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтди.

🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Диний идора раиси ўринбосари, мазкур институт ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, шунингдек, диний соҳа вакиллари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

🤲 Маросим Қуръони карим тиловати, хайрли дуолар ва давлат мадҳияси билан бошланди.

🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ҲАЙВОН СЎЙГАНДА УНИ ОҒИЗ БИЛАН ПУФЛАБ ШИШИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳайвон_сўйиш

CАВОЛ: Қўй ёки мол сўйилганда уни оғизда пуфлаб шишириб терилаш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оғизда пуфлаш макруҳ бўлади. Чунки ҳадиси шарифларда таомга ва ичимликка пуфлашдан қайтарилган. Қўй гўшти ҳам таом бўлгани боис, бунга ҳам пуфлаш макруҳ, дейилади. Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

أن النبي صلي الله عليه وسلم نهي أن يتنفس في الإناء أو ينفخ فيه (رواه الإمام الترمذي عن ابن عباس رضي الله عنه)

яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишда нафас олишдан ёки идиш ичига пуфлашдан қайтарганлар” (Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда таомга пуфлашдан қайтарганлар. Қайтариқ сабаби оғиздан ўша таом ёки ичимликка тупук, сўлак ва нохуш ҳид каби инсон табиати жирканадиган нарсалар қўшилиб қолишидир. Бу ҳолат қўйнинг гўштига ҳам тааллуқлидир. Саудия Арабистони озиқ-овқат ва фармацевтика идораси қурбонлик сўювчиларга бир қанча тавсиялар бериб, жумладан, тери ичига оғиздан пуфламасликни алоҳида такидлаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob

(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)

ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ

УЧИНЧИ БОБ
ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ
• Далил ва ҳужжатлар
• Ҳикматлар

✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Икки кишини тарих эсдан чиқармайди:
Ватан ҳимоячиси ва Ватан хоинини. Уламолар ватанни севиш ва уни ҳимоя қилишни шаръий вожиб дейдилар. Ислом ватанга муҳаббат қўйиш ва мансубликни ақиданинг бир бўлаги этиб, ватан тупроғини ҳимоя қилишни муқаддас бурч қилиб қўйди.


📖 Матн мутолааси учун:
shayxnuriddinxoliqnazar/DB0OeGjBbx-" rel="nofollow">https://teletype.in/@shayxnuriddinxoliqnazar/DB0OeGjBbx-

🔈 Видео форматда кўриш учун:
https://youtu.be/PkYB6IohVs0

🎙 Матнни Абдулқайюм Исмоил ўқиди

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — якшанба:
18 август, 2024 м:
13 сафар, 1446 ҳ:


Баъзан бир нарсага эҳтиёжинг бўлади-ю, унга етишга сенда қудрат, имкон бўлмайди. Баъзан сенда кўп нарсага қудрат ва имкон бўлади-ю, сенда унга эҳтиёж бўлмайди.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

МЕН ҲАМ ЗАКОТ БЕРАМАНМИ?
#закот

CАВОЛ: Мен узоқ йиллар чет элда ишлаб пул йиғиб келдим. Уй-жойим шароитларини яхшилаб олдим, лекин бирор бир тадбиркорлик қилиб ишни бошини тутмадим. Аллоҳни тақдири экан касал бўлиб, вақтинчалик меҳнатга яроқсиз бўлиб қолдим. Тирикчиликни ота-онамни нафақасидан ва ишлаб келган пулимдан қилиб турибмиз, оилада ҳеч ким ишламайди, фарзандларим бор. Саволим шуки, маблағим анча бор, нисобга етган. Шундан закот бераманми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чет элда ишлаб, олиб келган пулингиз камида 85 гр тиллонинг қийматига етган бўлса, пулингиз нисобга етган бўлади. Ана шу вақтдан роса бир йил ўтгач, ейилиб, кийилиб, бошқа ҳожатларга ишлатилиб кетгандан қолган пул 85 гр тилланинг қийматидан камаймаган бўлса, энди жами пул (тилла, сотишга мўлжалланган тижорат моллар)ингиз қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида берасиз. Яна бир йил ўтгандан кейин яна қўлингиздаги маблағни ҳисоблаб кўрасиз, яна 85 гр тилланинг қийматидан кўп чиқса, яна закот берасиз. Масалан, ундан кейинги йил пулингиз камайиб, 85 гр тилланинг қийматидан камайиб кетса, закот бермайсиз. Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасига унинг тоқати етмайдиган нарсани юкламайди, шу жумладан закот масаласида ҳам. Аллоҳ таоло қўлингда бор мол мулкдан 1/40 ни берасан, дейиши ҳам мумкин эди. Лекин ундай демади, балки ҳожати аслиядан ташқари бўлган мол мулкнинг 1/40 қилиб белгилаб берди.

Фиқҳий манбаларда закот ҳақида шундай дейилади:

لا تجب إلا علي حر مكلف مسلم مالك ملكا تاما لنصاب نام وهو إما بالثمنية أو السوم أو نية التجارة مع الحول فاضل عن حاجته الأصلية

Яъни: “Закот – ўсувчи нисобга етган мулкка эга эга бўлган ҳур, болиғ, мусулмон кишига фарз бўлади. Ўсиш қуйидагича билинади: пул бўлиши (олтин, кумуш, нақд пул), яйловда ўтлайдиган ҳайвон бўлиши, тижоратдаги маҳсулот бўлиши. Ҳожати аслиядан ташқари бўлиши керак. Бундан ташқари бир йил айланиши керак. Кишида шунча маблағ бир йил давомида мавжуд бўлса, унинг бой эканлиги маълум бўлади. (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Демак, закот олтин, кумушдан, савдо учун боқилаётган мол-ҳоллардан, ишлаб чиқарилаётган барча турдаги маҳсулотдан, нақд пуллардан, дўкондаги сотиладиган атир-упа, кийим-кечак ва бошқа шуларга ўхшаш нарсалардан ўзи ёки қиймати берилади. Кундалик аслий ҳожатига кирадиган нарсалар қўшилмайди. Кундалик аслий ҳожатига яшаши учун ҳожатини чиқариб турган нарсалар: уй-жой, машина, соғин сигир, уй ичини безаш учун қўйилган матоҳлар, бисотда ўғил-қизга аталган совға-сарполар, ейиш учун сақлаб қўйилган озиқ-овқат маҳсулотлари киради. Булардан закот берилмайди.

Кимда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса, у кишига закот фарз бўлади:

Биринчидан, моли нисобга етган бўлиши керак. Нисоб: мол-мулкнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати томонидан ҳар йили Рамазонда тайин қилинадиган маълум миқдорга етиши. Фатво ҳайъатидагилар закот нисобини шариатга мувофиқ ҳанафий мазҳаби асосида белгилаб, эълон қилади.

Иккинчидан, нисобга етган молга бир йил тўлган бўлиши керак. Бу ерда бир йил ҳижрий ва қамарий йил билан ҳисобланади, масалан, Рамазондан Рамазонгача. Бир йил тўлмаган молдан закот бериш фарз эмас.

Учинчидан, ана шу нисобга етган, бир йил тўлган мол (ёки пули) эгасининг қўлида, ихтиёрида, тасарруфида турган бўлиши лозим. Йўқотилган, бировдан ололмаётган молидан ҳам закот берилмайди.

Тўртинчидан, закот бериладиган молда эгасининг тижорат нияти бўлиши керак, яъни сотишни, ундан моддий фойдани кўзлаган киши шу нарсасидан ҳам закот беради. Агар сотиш нияти бўлмаса, қиймати ҳарчанд баланд бўлса-да, унга закот берилмайди. Масалан, бирор маҳсулот ишлаб чиқарадиган цех – корхона ва ундаги қимматбаҳо ускуналарга закот берилмайди. Ундан олинган даромадидан закот беради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |

Читать полностью…
Подписаться на канал