#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Ватан ҳақида ёзилган китоб ва рисолалар
• Ватан ва ватанпарварлик ҳақида ўзбек халқ мақоллари
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Эл бор бўлса, эр хор бўлмас,
Эр бор бўлса, эл хор бўлмас.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial УЙНИ ҚИБЛАГА ҚАРАТИБ ҚУРИШ КЕРАКМИ?
#қибла
❓ CАВОЛ: Уйни қиблага қаратиб қуриш керакми? Бу ҳақида динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйни қиблага қаратиб қуриш ҳақида динимизда бирор кўрсатма келмаган. Бу асосан ёши катталаримизнинг кўп йиллик тажрибаларига асосланган тавсиялардан бўлса керак. Чунки, уйни қиблага қаратиб қуришдан мақсад намозда қибла йўналишига уй билан бирга тўғри (параллел) юзланиб туриш ҳамда ўша уйда ўтирганда қиблага юзланиб ўтириш кўзланган бўлиши мумкин. Зеро, Қибла Аллоҳнинг шиорларидан биридир. Қиблани улуғлаш мақсадида унга қараб ўтириш ҳам ибодат саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ
яъни: "...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир" (“Ҳаж” сураси, 32-оят).
Қолаверса, кўпчилик бизнинг минтақамизда қиблага қаратиб қурилган уйлар қишда нисбатан илиқ, ёзда эса бироз салқин бўлиши таъкидлашади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Туз ҳақи (ибратли ҳикоя)
• Ватаннинг ёмони бўлмас!
• Юртингизга Аллоҳ назар қилган...
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Аллоҳ таоло қай бир
юртга раҳмат назари билан қараса, у то
қиёматгача ўша жойдан кетмайди. Аллоҳ
таоло сизларнинг юртингизга раҳмат назари билан қараган. Ҳали ҳам бўлса, ўқиса, ўрганса, Бухорий, Замахшарий, Марғинонийдек зотлар чиқади, албатта! Бунга
шубҳа йўқ.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — жума:
16 август, 2024 м:
11 сафар, 1446 ҳ:
Аллоҳ таоло айтади: "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат эса тақвоникидир", Тоҳо сураси, 132 - оят.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial ⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
#Qabul_2024
#Abituriyent_2024
#Imkoniyat
📢 Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинади. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 14 августдан 20 августга (дам олиш кунисиз, шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
📦 Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
🎓 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👨🦱 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).
📦 Қайта топшираётган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
👨🦱 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
🆔 Аввал ҳужжат топширган олий таълим муассасасидан берилган ДТМ рухсатномаси
Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
НАФЛ НАМОЗЛАРИДА ҚИРОАТ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ?
#намоз
❓ CАВОЛ: Таҳажжуд намозини тўрт ракат ўкийдиган бўлсам суннат намоз каби ўқийманми ёки фарз намози каби учинчи ва тўртинчи ракатда зам сура қўшмасдан ўқийманми? Илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз. Чунки, тўрт ракатли нафл намозида ҳар бир жуфт алоҳида намоз ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган.
فرضها التحريمة والقيام وقراءة اية في كل من ركعتي الفرض وفي كل من الوتر والنفل
"Намознинг фарзи такбири таҳрима, қиём ва тўрт ракатлик намозларнинг аввалги жуфтлигида, витр ҳамда нафл намозларининг ҳар бир ракатида қироат қилишдир" (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги жуфтлигида қироат қилиш фарз. Учинчи ва тўртинчи ракатида суннатдир. Хоҳласа, қироат қилиши, хоҳласа, тасбиҳ айтиши ёки тасбиҳ миқдорича сукут қилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Юрт ривожига барча дахлдор
• Ватан учун нима қилдик?
• Ватанга хизмат – олий ҳиммат
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Булут, шамол, қуёшу ой ва осмон
Етказиш-чун сенга улар бурда нон.
Ҳаммаси ухламас, бедордир ҳар он,
Инсофдан эмасдир тутмасанг фармон.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #ibrat
📹 УЛАМОЛАР-ЙЎЛЧИ ЮЛДУЗ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
ПОРА ОРҚАЛИ ЭРИШИЛГАН НАРСАДАН ФОЙДАЛАНИШ
#ҳалол-ҳаром
❓ CАВОЛ: Мен ҳайдовчилик гувоҳномасини олдим. Фақат дадамнинг мажбурияти билан ўқишга бормай пул бериб, баҳо қўйдирдим. Бу гувоҳномани ишлатганим йўқ. Агар бу берилган пул ҳаром эканини ота-онамга айтсам улар ақл ўргатма, дейишлари мумкин. Оиламизда муҳит шунақа. Ўша гувоҳномадан фойдалансам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пора бериш ва олиш шаръан ҳаромдир. Чунки Қуръони карим оятлари ва кўплаб ҳадиси шарифларда бу ишдан қайтарилган. Қолаверса, пора бериш билан ўзгалар ҳаққини поймол қилиш ёки бир ишни аслидан ўзгача қилиб кўрсатиш юзага келади.
Ислом – жамиятда инсонлар орасида энг аввало адолат мезонларини ўрнатиш ишларига эътибор қаратади. Хусусан, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидагича марҳамат қилади:
وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُوا بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُوا فَرِيقًا مِنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالْإِثْمِ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ
"Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз! Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ йўли билан ейиш (ўзлаштириш) мақсадида уни ҳокимларга ҳавола этмангиз!" (Бақара сураси, 188-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларининг молини ботил йўллар билан ейиш ҳаром эканлигини маълум қилмоқда. Имом Қуртубий айтадилар: “Оятдаги ботил йўл билан емаслик”ка ҳаромнинг барча турлари, жумладан қимор, алдамчилик, талончилик, ўғирлик ва бошқалар киради. Порахўрлик ҳам шу жумладандир.
Ҳадиси шарифда эса:
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: لَعَن رسول الله صلى الله عليه وسلم الرَّاشِي والمُرْتَشِي في الحُكْم
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукм чиқаришда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар” (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Ҳоким ривояти).
Уламоларимиз порани бир қанча турларга бўлиб ўрганганлар;
- Агар бир киши пора бериб қози бўлса, қози ҳисобланмайди. Бу ҳолатда пора олувчига ҳам, қози бўлувчига ҳам ҳаромдир.
- Қозига унинг фойдасига ҳукм қилишини кўзлаган ҳолда пора беришда — у икки томонга ҳам ҳаром бўлади. Қозининг ҳукми хоҳ ҳақ бўлсин, хоҳи ноҳақ бўлсин, бунинг фарқи йўқ.
- Ўзининг жонидан ёки мол-мулкидан қўрқиб, бировга пора берган бўлса бундай пора олувчига ҳаром, берувчига ҳаром эмас. Агар биров унинг молидан тама қилса, молидан бир қисмини унга берса ҳам худди шундайдир.
Сиз пора берганингиз учун гуноҳкор бўлгансиз. Бунинг учун тавба қилиш, истиғфор айтиш лозим бўлади. “Ҳайдовчилик гувоҳномаси”дан фойдаланишга келсак, агар йўл ҳаракати қоидаларини яхши ўзлаштириб, унга лойиқ бўлсангиз, бу гувоҳномадан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — сешанба:
13 август, 2024 м:
08 сафар, 1446 ҳ:
Агар муаллимда уч сифат жам бўлса, таълим олувчига неъмат мукаммал бўлибди: сабр, тавозеъ ва ҳусни хулқ.
Агар таълим олувчида уч сифат жам бўлса, унда муаллимга неъмат комил бўлибди: ақл, одоб ва ҳусни фаҳм.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #РАДДИЯ
#Видео
ФОТИҲАДАН КЕЙИН ОМИН АЙТИШ МАСАЛАСИ
Жалолиддин Сабуров,
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
ИЧКИЛИККА БЕРИЛГАН ОТАГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ КЕРАК?
#одоб-ахлоқ
❓ CАВОЛ: Менинг отам ичкиликка берилган. Гоҳида ўз бувимни яъни ойисини сўккан ҳолларини ҳам кўрдим. Мен ва бувим намоз ўқиймиз. Шунда ҳам дадам тўғри йўлга кирмайди. Қандай маслаҳат берасиз. Ичкиликка бўлган нафрат ота-онани ҳурмат қилишдан тўсса нима қилиш даркор? Жавоб учун раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло отангизни бундай иллатдан холос этсин. Бундай вазиятда Сиз намозларингизда у кишининг ҳақларига дуо қилиб Аллоҳ таолодан қалбларига ҳидоят нурини солишини сўрашингиз лозим. Ота-онаси ким бўлишидан қатъий назар уларга озор бериш улкан гуноҳ бўлиб, бу ишни қилган киши ота-онага оқ бўлиши эҳтимоли катта. Исломий манбаларда раҳмат фаришталари бут ва санамлар бор уйларга, ота-онасига оқ бўлган кимсалар бор жойга ва ҳеч меҳмон келмайдиган хонадонларга кирмасликлари ҳақида маълумотлар берилган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"لعن الله من لعن والديه..." (رواه الامام مسلم عن علي بن أبي طالب رضي الله عنه)
"Она-отасини лаънатлаган(азият берган)ни Аллоҳ таоло лаънатлайди..." (Имом Муслим ривоятлари).
“Лаънат” сўзининг луғавий маъноси нафратланиш, дуои бад қилиш, совиш, безиш каби маъноларида келади. Исломий истилоҳда эса Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум қилиш маъносида ишлатилади.
Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Ҳадисга эътибор берилса, ота-она томонидан азият берган фарзанди ҳақига ҳеч қандай муносабат, яъни дуоибад, қарғиш каби ҳаракатлар содир этилмаса ҳам Аллоҳ таоло бундай инсонни ота-онаси кўнглини оғритгани учун лаънатлаши маълум қилинмоқда.
Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлганнинг ёнига малоикалар ҳам бормайдилар. Инсон учун бундан ортиқ хўрлик бўлмайди, Аллоҳнинг ўзи асрасин.
Исломий одоб китобларимизда ҳатто кофир бўлган ота-онага хизмат қилиш, нафақаларини бериш, зиёратларига бориб кўнгилларини хушнуд қилиб туришга ҳам буюрилади. Шариатга зид бўлмаган ҳар қандай буйруқларини бажариш жоизлиги кўрсатиб ўтилган. Фақат куфрга олиб борувчи вазифаларни буюрадиган бўлсаларгина зиёратларига бормасликка буюрилган.
Шунинг учун ҳам ота-онани йиғлатмасдан, уларга исён қилиш ўрнига уларни хурсанд қиладиган амалларни бажариб, дуои хайрларини олишга ғайрат қилиш керак. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам учта инсоннинг дуолари қабул қилинишини маълум қилиб, уларнинг орасида “Ота-онанинг фарзанд ҳақига қилган дуоси”ни ҳам зикр қилганлар.
Демак, Сиз ҳам юқоридаги маълумотларни ўз ҳаётингизга татбиқ қилган ҳолда, оила аъзоларингиз жумладан, отангизга ҳам етказишингиз керак бўлади. Отангиз томонидан ногоҳон зарар кўрган тақдирингизда ҳам у кишига қўполлик қилмасдан, ҳақларига ёмон дуо эмас балки, яхши дуо қилишингиз лозимдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#muftiy_minbari
📹 ГУВОҲЛАРСИЗ НИКОҲ ЎҚИТСА БЎЛАДИМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
🌙 ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНА БИТТАГА КЎПАЙДИ
🗣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.
🕌 Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
🟢Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — шанба:
17 август, 2024 м:
12 сафар, 1446 ҳ:
Аллоҳ таоло айтади:
"Ниҳоят улардан бирига ўлим келган чоғда дейди: «Роббим, мени қайтаргин. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам». Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир",
Муъминун сураси, 99-100 оятлар.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🌙 Комил мўмин фазилатлари билан зийнатланайлик!
🖥 Батафсил
🗣 Ҳожилар маҳалла аҳли билан дилдан суҳбатлашиб оғирини енгил қилмоқда
🖥 Манба
🌐 Диний идора раиси ўринбосари халқаро анжуманда қатнашди
🖥 Батафсил
🟢 Қози домла Элликқалъа туманида бўлди
🖥 Батафсил
📕 Ўзбекистонлик қори халқаро Қуръон мусобақасида қатнашмоқда
🖥 Батафсил
🤝 Фуқаролар мурожаати доимо эътиборда
🖥 Батафсил
📰 Эзгу ташаббуснинг ҳаётбахш одимлари
🖥 Батафсил
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
АЁЛИМНИНГ МАШИНА ҲАЙДАШИНИ МАН ҚИЛИШГА ҲАҚҚИМ БОРМИ?
#оила
❓ CАВОЛ: Менинг аёлим мендан автомобил ҳайдашга рухсат сўрамоқда. Мен бунга қаршиман. Мен бу иш билан аёлимга зулм қилган бўламанми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр хотинининг автомобиль ҳайдашига қарши бўлса, унга зулм қилган бўлмайди. Чунки бу билан эр хотинни зарурий ҳаётий эҳтиёжлар (ибодатлар, еб-ичиш, кийиниш, бошпана, жинсий алоқа, ота-она зиёрати ва шу кабилар)дан тўсаётгани йўқ.
Шуни яхши билишимиз керакки, динимизда аёлларга кўп ҳақ-ҳуқуқ ва имтиёзлар берилган. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Шу билан бир қаторда уларнинг оилада хотин сифатида баъзи бурчлари ҳам борки, уларга амал қилиш оила мустаҳкамлигида муҳим рол ўйнайди. Бу бурч - эрга итоаткор бўлиш, шариатимизда мумкин бўлган ишларни эрнинг рухсати билан қилишдир. Яъни, модомики эр гуноҳ ишга буюрмас экан, хотин итоат қилиши шарт бўлади. Мана шу итоат хотин учун ибодат ҳисобланади, ажру савоб олади. Чунки дўстлик ва муҳаббатнинг энг катта кушандаси ўзаро тортишувдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда эркакларга катта масъулият юклади, яъни уларга оила бошлиғи бўлиш, аҳли-аёлига ҳар томондан (моддий, маънавий) ғамхўр бўлиш вазифасини топширди:
الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللَّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ
яъни: "Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир..." (Нисо сураси 34-оят).
Ҳозирги кунда ҳамма жавобини излаётган оила мустаҳкамлигининг асосларини, шубҳасиз, юқоридаги каби илоҳий кўрсатмалардан топамиз. Қўшимча маълумот учун қаранг: (http://fatvo.uz/question-view/182) Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Ватаннинг қандай ҳақлари бор?
• Ватанга тегишли осори атиқалар
ардоқланади
• Ватан номи улуғдир!
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Араб тилида нисбат тушунчаси мавжуд.
Яъни инсонни бирор-бир касб ёки туғилган ерга мансуб эканлигини билдирувчи
– йо ҳарфининг қўлланиши. Масалан, Самарқандий (cамарқандлик), Бухорий (бухоролик) каби.
Кўпинча олимлар исмларини ватанлари номи билан боғлаб нисбат олганлар. Бу ҳам бўлса ўз юртларини дунёга танитиш, унга бўлган муҳаббатни шу орқали изҳор қилиш, доим ўзини ўша заминга мансуб, алоқадор эканлигини ҳис қилиш ва ҳоказо...
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #duo
Расулуллоҳ ﷺ ўргатган дуо
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ё Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай", дедилар. Шунда у зот алайҳиссалом:
اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ
"Аллоҳумма фатирос самааваати вал арзи ъаалимал ғойби ваш шаҳадати Робба кулли шайин ва малийкаҳ. Ашҳаду алла илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳ", деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт", дедилар (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Маъноси: "Эй Еру осмонни бор қилган, ғайбни ва ошкорни билувчи Аллоҳим, Сен ҳар бир нарсанинг Робби ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман".
#duo #tong #kech #Alloh #nafs #shayton
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Ғуломов Муҳаммаджон Саудия Арабистони подшоҳлигида ўтказилаётган “Подшоҳ Абдулазиз 44-халқаро Қуръон мусобақасига” Қуръони каримни тўлиқ ёд олганлар йўналиши бўйича муносиб иштирок этди.
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот хизмати
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
📢 12 ТА ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА КИРИШ ИМТИҲОНИ “ҲИДОЯ” МАДРАСАСИДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
🗣 Бугун, 13 август куни Наманган шаҳрида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом таълим муассасасида навбатдаги кириш имтиҳони бошланди. Мазкур мадраса Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024–2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бешинчи ҳудуд саналади.
📍 Эрта тонгдан абитуриентлар тест синовларини топшириш учун мазкур даргоҳга етиб келди. Улар билан бирга келган ота-она ва яқинлари учун алоҳида салқин жой ва зарур шароитлар тайёрланган.
✅ Эътиборлиси, ушбу ҳудудда юртимиздаги 12 та диний таълим муассасасига кириш истагидаги ва ўзи яшайдиган жойга яқин бўлган мазкур мадрасада имтиҳонларни топширишни танлаган 2 261 нафар водийлик ёшлар тест синовларида қатнашмоқда. Жорий йилдаги ўқишга кириш имтиҳонларида яратилган қулайлик кўплаб ҳамюртларимизни мамнун этди. Яъни эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси ёки Тошкентдаги диний таълим муассасасига ҳужжат топширган Андижон, Наманган ва Фарғонадаги абитуриентлар ортиқча оворагарчиликсиз ўз ҳудудида имтиҳонларни топшириш имконига эга бўлди.
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Ватан фақат инсонга хосми?
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Қушлар инида бахтиёр яшайди. Бирор нарсани хасчўпдан бўлган инига алишмайди.
Балиқлар денгиз ва океанлар оша минглаб чақиримларни сузиб ўтадилар. Яна барибир ўз ватанларига қайтадилар.
Митти чумолини кўринг, ризқ талабида қанча жойларга боради, тепаликларга қийналиб чиқади. У ҳам яна ўз инига – ватанига қайтади.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial 🌐ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ НОМИМИЗНИ БЕРКИТСА-ДА АХЛОҚИМИЗНИ ЯШИРОЛМАЙДИ!
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
📢 #ХУШХАБАР: ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИГА ИЛК БОР МАГИСТРАТУРАГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йилидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг магистратура йўналишига қабул жараёни бошланишини маълум қилди. Унга кўра мазкур йўналишга ўқишга кириш учун талабгорлар қуйидаги фанлар бўйича имтиҳон топширади:
✅ Тошкент ислом институти магистратура мутахассислигига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
✔️Араб тили ёки инглиз тили бўйича халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3) ёки C1 даражасидаги миллий сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Дунё халқлари Ватан ҳақида
ИККИНЧИ БОБ
• Ватан остонадан бошланади
• Ватанга муҳаббат нозик туйғудир!
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ:
“Инсоннинг хору зор бўлиши учун ватани
ва яқинларидан айрилишининг ўзи кифоя!”, деганлар.
Инсон узоқларда бўлса-да, ватани унинг
хотирасидан ўчмайди.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — душанба:
12 август, 2024 м:
07 сафар, 1446 ҳ:
Агар муаллимда уч сифат жам бўлса, таълим олувчига неъмат мукаммал бўлибди: сабр, тавозеъ ва ҳусни хулқ.
Агар таълим олувчида уч сифат жам бўлса, унда муаллимга неъмат комил бўлибди: ақл, одоб ва ҳусни фаҳм.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #muftiy_minbari
🌙 СИЗ ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ОЙНА КАБИДИРСИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |