#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Ватанни севиш ҳақида қасида
• Табиблар таъбирида Ватан тушунчаси
• Аёллар таъбирида Ватан тушунчаси
• Саҳро одамлари таъбирида Ватан тушунчаси
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
“Еримизнинг тупроғи, баъзимизнинг тупуги, Роббимизнинг
изни ила касалимизга шифо бер”.
Ҳадиси шарифдан
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #Видео
ТИНЧЛИК НЕЪМАТИ
Жалолиддин Сабуров,
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — шанба:
10 август, 2024 м:
05 сафар, 1446 ҳ:
Қушларнинг юракларида қўрқув уйғотиб юбормасликни энг кўп истовчи киши — овчидир!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #xabar
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Ғуломов Муҳаммаджон Саудия Арабистони подшоҳлигида ўтказиладиган “Подшоҳ Абдулазиз 44-халқаро Қуръон мусобақасига” қатнишиш учун жўнаб кетди.
Аллоҳ таоло Муҳаммаджон қорига Ўзи ёр ва мададкор бўлсин!
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси Матбуот хизмати
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — жума:
09 август, 2024 м:
04 сафар, 1446 ҳ:
Баъзилар билан суҳбатлашсанг, вақт тез ўтаётгандек, айримлар билан суҳбатлашсанг, вақт ўтмаётгандек туюлади.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #mutolaa #сийрат
🌙 3 КУНДА ЯРИМТА НОН ЕГАН – РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ"
🌴Кунларнинг бирида Фотима розияллоҳу анҳо оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир парча нон олиб келдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бу нима эй Фотима?” деб сўрадилар. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо: “Ўзим ёпган нондан сизга олиб келдим. Сизга олиб келмагунимча кўнглим тинчимади”, деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу – отангиз уч кундан бери еган илк егулик”, дедилар.
🌙 Абу Толҳа розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламга очликдан шикоят қилдик. Қорнимизга (боғлаб олинган) биттадан тошни олиб кўрсатдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам иккита тошни олиб кўрсатдилар”.
☪️ Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласи бир кунда икки марта егулик емаган, еса ҳам биттаси хурмо бўлган” (Имом Бухорий ривояти).
⏺Очлик – нафсни енгишнинг энг самарали йўли. Очлик нафс учун оғир синовдир. Очлик туфайли ақл-тафаккур чархланади. Қўрқув ва безовталик кетади. Организм ўз-ўзини тозалайди, тиклайди. Доимо тўйиб юриш ҳам жисмга, ҳам руҳга ўта зарарли. Шунинг учун меъёрида оч юриш жисм учун ҳам, руҳ учун ҳам фойдалидир.
Даврон НУРМУҲАММАД
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — пайшанба:
08 август, 2024 м:
03 сафар, 1446 ҳ:
Аллоҳнинг тоатига ва Аллоҳнинг муҳаббатига чорлайдиган эрнинг муслима аёлга насиб этиши Аллоҳ таборака ва таолонинг ўша аёлга ато этган катта неъматидандир.
Муҳаммад ибн Муҳаммад Мухтор Шинқитий
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Ислом уламолари таъбирида Ватан тушунчаси
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Субкий раҳматуллоҳи алайҳ “Табақот”
китобида Аҳмад ибн Абдуллоҳ Муғаффалий ҳақида ҳикоя қилади: “Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдуллоҳ Музаний Муғаффалий Ватанга муҳаббат қўйиш ҳақида китоб
ёзди. Сўнгра бир ҳафта касал бўлиб ётиб, оламдан ўтди. Шу сабабли “Ватан муҳаб бати қурбони” номини олди”.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial ✅ ЁШ ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ УЧУН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БОШЛАНДИ
🗣Бугун, 6 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ёш диний соҳа ходимларининг ахборот, медиа ва коммуникациялар бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган I илмий-амалий семинари бошланди.
🌙 Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган семинар аввалида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ёшларга мазкур йўналишдаги муҳим тавсияларни тақдим этдилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари ўз нутқларида юртимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятларни сўзлаш баробарида ёш соҳа ходимларини касб-маҳоратларини доимий ошириб бориш, ўз устиларида мунтазам ишлашга чақириб, бугунги давр билан ҳамнафас бўлиш, замонавий илм-фанларни эгаллаш ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ўқтирдилар. Шунингдек, пешволик мақоми, мавъиза қилиш одоблари, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш ва дин ғами, халқ дарди ҳамда Ватан тақдирини ўйлаб, туну кун хизмат қилиш кераклигини таъкидладилар.
🌙 САФАР ОЙИ БОШЛАНДИ!
❓ Сафар ойида тўй қилса, сафарга чиқса бўлади(ми?)
Сафар ойи қандай ой?
Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир...
🖥 Батафсил
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Саҳобалар таъбирида Ватан тушунчаси
• Фақиҳлар таъбирида Ватан тушунчаси
• Авлиёлар таъбирида Ватан тушунчаси
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ибн Ҳамдун ўзининг “Ат-тазкиратул ҳам дуния” асарида келтиради: «Ибн Аббос ро зияллоҳу анҳумо айтади: “Агар одамлар Ватанларига қаноат қилгандек, ризқларига қаноат қилганларида, бирор банда ризқдан
шикоят қилмасди”».
Умар розияллоҳу анҳу: “Инсонлар ва танларини севмаганларида, шаҳарлар ха роб бўлур эди”; “Ватанларни севиш билан шаҳарлар обод бўлур”, деганлар.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — сешанба:
06 август, 2024 йил
01 сафар, 1446 ҳ:
Юзсизлик, ахлоқсизлик ёйилган сари одоб эътиборни жалб қиладиган бўлиб боради.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #muftiy_minbari
🌙 ХОРЛИК ҚАНОТИНИ ПАСТ ТУТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#hadis
Расулуллоҳ ﷺ кафил бўлган 3 амал
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман", (Абу Довуд ривояти).
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
ЎТИРГАН ҲОЛДА АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИШ ЖОИЗМИ?
#намоз
❓ CАВОЛ: Ўтириб азон ва иқомат такбирларини айтиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жамоат учун ўтириб азон айтиш макруҳ, ёлғиз ўзи учун азон айтса, ўтириб айтса ҳам зарари йўқ. Иқоматнинг кўп ҳукмлари азонникига ўхшайди. Соғлом одам жамоат учун ўтириб иқомат айтиши макруҳдир.
Лекин киши беморлиги сабаб тик туришга қодир бўлмаса, ўзи учун ўтириб иқомат айтиши жоиз.
Ўтириб азон айтишнинг ҳукми ҳақида “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الْأَذَانُ قَاعِدًا وَإِنْ أَذَّنَ لِنَفْسِهِ قَاعِدًا فَلَا بَأْسَ بِهِ
яъни: “Ўтириб азон айтиш макруҳ, агар ўзи учун айтаётган бўлса, зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — якшанба:
11 август, 2024 м:
06 сафар, 1446 ҳ:
Агар бир болага таълим берсанг, бир кишига таълим берган бўласан.
Агар бир қизга таълим берсанг, бутун умматга таълим берган бўласан.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Подшоҳлар таъбирида Ватан тушунчаси
• Адиб ва шоирлар таъбирида Ватан тушунчаси
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Мирзо Бобур дунёдан ўтар чоғи ҳеч бўлмаганда ватанига яқинроқ жойга дафн
этишларини васият қилди. Дарвоқе, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Жамна дарёси
яқинидаги “Нури Афшон” боғига дафн қилинган. Унинг хоки орадан бир неча йил
ўтиб, васиятига кўра, Кобул шаҳридаги
“Боғи Бобур” га кўчирилган.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Ҳукамоларнинг Ватан ҳақида айтган гаплари
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
“Ватан” дегани бепоён жой эмас, у гоҳида жуда кичик, икки кафтга сиғадиган тупроқ бўлиши мумкин.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
🗣НАВБАТДАГИ ИМТИҲОН МАРКАЗИ – “ИМОМ ТЕРМИЗИЙ” МАДРАСАСИ
😄Айни кунларда Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024–2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари республикамизнинг 6 та ҳудудида ўказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
🌙 Бугун, 8 август куни тўртинчи ҳудуд бўлган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида жойлашган “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси биносида навбатдаги кириш имтиҳони бошланди.
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Дунё олимлари таъбирида Ватан тушунчаси
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ватанга муҳаббат, аввало, унга самимият, қизғинлик билан, самарали истак билан эзгулик ва маърифат тилашдан иборатдир, унинг меҳробига ҳамма нарсани,
ширин жонни ҳам фидо этиш, ундаги барча яхши нарсаларга қизғин ҳамдардлик
билдириш ҳамда унинг камолот йўлига ғов тушаётган нарсаларга қаҳрли бўлмоқликдир.
Н. А. НЕКРАСОВ
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial 🗣ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ МАККА ШАҲРИДАГИ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТДИ
🟢Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки Муқаддас масжид ходими Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ташаббуси билан Ислом ишлари, даъват ва ҳидоят вазирлиги - Ислом оламидаги вақфлар ва ислом ишлари бўйича вазирларнинг IX халқаро конференцияси жорий йилнинг 3-5 август кунлари Макка шаҳрида ўтказилди. “Мўътадиллик тамойиллари ва қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлашда Ислом ишлари ва вақф вазирликларининг ўрни” мавзусида ташкил этилган конференцияда 250 га яқин дин арбобларидан иборат ислом оламининг 62 давлатидан таниқли муфтийлар, Вақф ишлари вазирлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди...
⚡️ БАТАФСИЛ
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — чоршанба:
07 август, 2024 йил
02 сафар, 1446 ҳ:
Болакай усти сочиқ билан ёпилган идишда бир нима олиб кетаётган эди. Ёши каттароқ киши ундан «Идишда нима олиб кетяпсан?» деб сўради. Шунда бола «Агар идишда нима борлигини бошқалар ҳам билиши керак бўлганида, устини сочиқ билан беркитиб олмаган бўлардим» деди.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #xabar
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ САУДИЯ АРАБИСТОНИДА
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ ЁҒИЛГАН КУН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
ТАЪЗИЯ
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
"Мир Араб" ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси Мир Араб мадрасасида таҳсил олган, Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази раиси муфтий Исмоил ҳожи Бердиев домланинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилади.
Марҳумни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб, охиратларини обод этсин!
Қолган аҳлларига ва барча шогирдларига чиройли сабр ва мусибатлари туфайли улкан ажрлар ато этсин!
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтгаймиз.
Мир Араб ЎМИТМ матбуот хизмати
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasaц
ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛИБ, ҒУСЛГА ШАРОИТИ ЙЎҚ БЎЛГАН КИШИ ҲАҚИДА
#ғусл
❓ CАВОЛ: Ғусл қилиши шарт бўлган одамнинг ғуслга шароити бўлмаса, фақат таҳорат олиб жума намозига борса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғусл қилиши шарт бўлган одам ўзи соғлом ва одатдаги шароитда бўлса, албатта ғусл қилади. Бундай ҳолатда таҳорат ғуслнинг ўрнига ўтмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
وان كنتم جنبا فاطهروا
“... агар жунуб бўлсангиз, обдон покланингиз (чўмилингиз)...” – деб марҳамат қилган. (Моида сураси, 6-оят).
Лекин қуйидаги бир нечта ҳолатларда ғусл ўрнига таяммум қилиш жоизлиги айтилган:
1. Сув бир мил узоқда бўлса: Мусофирми, муқимми, шаҳарнинг ичидами, ташидами сув бир мил (1848 метр ёки тўрт минг қадам) узоқликда бўлса, таяммум қилади. Мазкур масофадан яқинроқда одатдаги нархда сотилиб турган сув бўлса, сотиб олиб ғусл қилади.
2. Беморлик: таяммум қилишга рухсат берувчи оятда: “Агар бемор бўлсангиз...”, – дейилган. Биров бемор бўлсаю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда, ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талофат кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиши кечга қолиши каби хавфлар аниқ бўлса, таяммум қилиши жоиз. Бунда аниқ тажриба ёки моҳир мусулмон табибнинг хабарига эътибор қилинади.
3. Совуқ. Қаттиқ совуқ туфайли жонига ёки бирор аъзосига зарар етишидан ёхуд бемор бўлиб қолишидан қўрққан одам сувни иситишга имкон ёки ҳаммомга киришга пул топмаса, таяммум қилиши жоиз.
4. Душман хавфи. Сув яқинда, лекин сув ёнида душман бўлса.
5. Чанқоқ хавфи. Сув бор, лекин ғусл қилса, ичишга сув қолмайдиган бўлса.
6. Асбоб йўқлиги. Сув бор, лекин уни олишга ҳеч қандай асбоб бўлмаса, таяммум қилади.
Агар киши юқоридагилардан бирор ҳолатга тушса, ғусл ўрнига таяммум билан намозни адо этиши мумкин бўлади. Ундан бошқа ҳолларда ғусл вожиб бўлган киши, ғусл қилиши шарт. Эслатиб қўйишимиз лозимки, сабабсиз ғуслни кечиктириш асло дуруст эмас. Имом Абу Довуд “Сунан” китобларида Аммор ибн Ясир разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирадики, Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
روي ابو داود في سننه عن عمار بن ياسر رضي الله عنه ان رسول الله صلي الله عيه و سلم قال ثلاثة لا تقربهم الملائكة جيفة الكافر و المتضمخ بالخلوق و الجنب الا ان يتوضا
Яъни: “Уч тоифа одамга раҳмат фаришталари яқинлашмайди: кофир майитга, аёлларга хос зийнатлар билан зийнатланган кишиларга ва жунуб (ғусл вожиб бўлган)га токи покланмагунча”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Пайғамбарлар таъбирида Ватан тушунчаси
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъбирларида Ватан тушунчаси
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг кўпроқ яхши кўрган нарсалари:
Оиша розияллоҳу анҳо, Абу Бакр розияллоҳу анҳу, Усома розияллоҳу анҳу, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо, ҳолва, асал ва ВАТАН.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — душанба:
05 август, 2024 йил
30 муҳаррам, 1446 ҳ:
Аллоҳнинг сенга тақсим қилганига рози бўл! Эҳтимол, кўпроғига эга бўлганингда, ҳалокатинг ўша кўпроғида бўлар.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #hadis
Аллоҳ албатта кечиради
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки гуноҳ қилса яхшилаб таҳорат олиб, икки ракат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |