Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — якшанба:
04 август, 2024 йил
29 муҳаррам, 1446 ҳ:
Агар бир болага таълим берсанг, бир кишига таълим берган бўласан.
Агар бир қизга таълим берсанг, бутун умматга таълим берган бўласан.
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial ДАЮС ДЕБ КИМГА АЙТИЛАДИ?
#ҳалол-ҳаром
❓ CАВОЛ: Даюс деб кимга айтилади? Шариатимизда бу ҳақда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Ал-мавсуъатул –фиқҳийя” китобида хулоса қилиб: “Фақиҳларнинг истилоҳи бўйича "даюс" сўзи бир-бирига яқин маъноларда таърифланиб, хотини ва маҳрамларини номаҳрамлардан қизғанмайдиган, рашк қилмайдиган маъносида қўлланган”, – дейилади.
Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ “Фатҳул борий” номли китобида шундай деганлар: “Иброҳийм ал-Ҳарбий: “Даюс – эркакларни аёлининг олдига киришига йўл қўйган кишидир”, – деганлар”.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:
ثلاث لا يدخلون الجنة، ولا ينظر الله إليهم يوم القيامة: العاق بوالديه ، والمرأة المترجلة – المتشبهة بالرجال -، والديوث ، وثلاثة لا ينظر الله إليهم يوم القيامة: العاق بوالديه والمدمن الخمر، والمنان بما أعطى( أخرجه الامام أحمد )
яъни: “Уч тоифа кишилар жаннатга кирмайди ва Аллоҳ таоло қиёмат кунида уларга қарамайди: ота-онасига оқ бўлган киши, эркакларга ўхшашга уринган аёл ва даюс киши. Яна уч кишига Аллоҳ қиёмат кунида назар қилмайди: ота-онасига оқ бўлган киши, доимий маст қилувчи ичимликлар ичувчи, берганини кўп миннат қилувчи.” (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
Кун ҳикмати
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial ☪️ БУХОРО ШАҲРИДАГИ МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИ БИНОСИДА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНМОҚДА.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
ФОСИҚ ОДАМГА НАМОЗДА ИҚТИДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#намоз
❓ CАВОЛ: Ҳаром касб-қилиб пул топаётганлар бор ҳаётда. Лекин уларни ичида ҳам намоз ўқийдиганлари бор. Шу одамлар имомликка ўтиб қолса, ортида намоз ўқиш жоизми ёки ўқимасдан алоҳида ўқиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аҳли сунна вал-жамоъа этиқодига кўра солиҳ ёки фожир бўлишидан қатъий назар ҳар қандай имомнинг ортида намоз ўқишни жоиз деб эътиқод қилинади. Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ونرى الصلاة خلف كل بر وفاجر من أهل القبلة ونصلي على من مات منهم
яъни: “Аҳли қибла (яъни, мусулмон) бўлган яхши ва ёмон кишиларнинг ортидан намоз ўқишни жоиз деб биламиз. Уларнинг ҳар бирига жаноза ўқиймиз” (“Ал-Ақидатут-таҳовия” китоби).
Бидъат ва очиқ-ойдин гуноҳ қилиши маълум бўлмаган кишининг ортида намоз ўқиш уламолар иттифоқи билан жоиздир. Имомнинг эътиқодини билиш ёки имомни эътиқодинг қандай деб имтиҳон қилиш, имомга эргашиш шартларидан эмас. Кимлиги номаълум кишининг ортида ҳам намоз ўқилаверади. Агар фисқи зоҳир бўлган имом жума ва ҳайит намозларини ўқиш учун қўйилган бўлиб, унинг ортида ўқишдан бошқа илож бўлмаса, салаф ва халаф уламолар наздида унинг орқасида намоз ўқиши лозим бўлади. Ким фожир имомнинг ортида жума ва жамоатларда намоз ўқимаса, аксар уламолар наздида у киши бидъатчи ҳисобланади. Саҳиҳ қавлга кўра ўқиган намозини қайта ўқимайди. Чунки саҳобаи киромлар ҳам фожир имомлар орқасида намоз ўқир эдилар. Лекин намозни қайта ўқимас эдилар. Масалан Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу Ҳажжож ибн Юсуфнинг ортида намоз ўқир эдилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ва бошқалар Валид ибн Уқба ибн Абу Муъайтнинг орқасида номоз ўқир эдилар. Ҳолбуки, у катта гуноҳлардан баъзисини қилар эди.
Саҳиҳ хабарда келишича Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳу қамал қилинган пайтда одамларга бир шахс имомлик қилади. Шунда бир киши Усмон разияллоҳу анҳудан: “Сиз омманинг имомисиз, у фитна имоми шундайми?” – деб сўради. Шунда У зот: “Эй, қардошим! Намоз инсонлар қилаётган амалларнинг энг яхшисидир. Агар инсонлар яхши амал қилсалар, сен ҳам улар билан бирга қил! Агар ёмон амал қилсалар, улардан сақлан!” – деб жавоб берганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
⭕️⭕️⭕️
#Qabul_2024
#Abituriyent_2024
#Eslatma
Joriy yilning 3-4-avgust kuni kirish imtihonlarini birinchi kuni. 2-hududda Mir Arab oliy madrasasi binosida Abituriyentning
test sinovlariga kirish RUXSATNOMASIda yozilgan vaqtda imtihon jarayonlari boshlanadi.
Abituriyent test sinovlariga shaxsini tasdiqlovchi pasporti yoki ID karta hamda imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi talab etiladi.
❎Mazkur hujjatlardan biri bo‘lmagan taqdirda hamda oʻz vaqtida kelmagan abituriyent test sinovlariga kiritilmaydi.
✅ O‘zbekiston musulmonlari idorasi Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi
📢 Qabul jarayonlariga oid
so‘nggi yangiliklarni
kuzatib boring:
🚀/channel/qabulmuslimuz
Кун ҳикмати
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Juma ayyomingiz muborak bo’lsin!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #duo
Аллоҳга ҳамд бўлсин...
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial НАСИЯГА СОТИБ ОЛИНГАН МАШИНАНИ СОТИБ, ПУЛИНИ ТИЖОРАТГА САРФЛАШ ЖОИЗМИ?
#савдо
❓ CАВОЛ: Насия савдога машина олдим. Шу машинани сотиб пулини бошқа тижоратга сарфласа бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, насия савдо билан сотиб олинган машинани сотиб, пулини бошқа тижоратга сарфлашингиз жоиз. Чунки насия савдо билан сотиб олинган нарса ҳам тўлиқ сизнинг тасарруфингизга ўтади ва сиз сотувчидан (пулни нақд бермаганингиз учун) маҳсулотнинг нархига қарздор бўлиб қоласиз. Бундан кейин сотувчи сиздан фақат пулни сўрайди, машинани эмас.
Насияга маҳсулот сотиб олган мусулмон киши доим қарзини тўлаш ва насия қилинган маблағни вақтида тўлаб бериши пайида бўлиш керак. Ҳеч ҳам имкони бўлиб, тўловни чўзиб юрмаслик керак. Шуни яхши билиш керакки, одамлардан қарз олиб, уни тўламасдан (ёки тўлайдиган мол қолдирмасдан) дунёдан ўтиб кетадиганлар Қиёматда бу қарзни савоблари билан тўлаб беради. Чунки у ерда тўлайдиган пул йўқ, савоб эса ҳаммага керак бўлиб турган бўлади. Имкони бўла туриб қарзни чўзишни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам “зулм” деб атаганлар:
"مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ" (رواه الامام البخاري عن أَبَي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)
яъни: “Бойнинг (қарзни бермасдан) чўзиб юриши зулмдир” (Имом Бухорий ривоятлари).
Фақат мумкин бўлмаган битта ҳолат бор, насияга сотиб олинган машинани пулини тўламасдан (ва машина аввалги ҳолатидан эскирмасдан) туриб, яна эгаси (ёки вакили)га арзонроққа сота олмайсиз. Ҳадиси шарифда бу ишдан очиқ-ойдин қайтарилган (Имом Абдураззоқ Оиша онамиздан ривоят қилганлар). (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#xabar #kirish_imtihonlari #diniy_talim
📢 ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ
📍 Бугун, 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом таълим муассасасида кириш имтиҳони бошланди. Ушбу даргоҳ олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари ўтказиладиган 6 та ҳудуднинг биринчиси саналади.
#xabar #qabul_2024_2025
📢 2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ АДОЛАТЛИ, ШАФФОФ ВА ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИШ ЮЗАСИДАН ҚИЛИНГАН ИШЛАР
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Кун ҳикмати
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #тонги_зикрлар #ибодат #раҳмат
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:
أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”).
Абу Довуд ривоятлари.
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#xabar #anjuman #misr
🌙 ДИНИЙ ИДОРА ДЕЛЕГАЦИЯСИ МИСРДАГИ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИ
📍 Шу йилнинг 29-30 июль кунлари Қоҳира шаҳрида “Шиддат билан ривожланиб бораётган дунёда фатво ва юксак ахлоқни шакллантириш” мавзуcидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда 100 дан ортиқ давлатдан келган юқори мартабали давлат ва жамоат арбоблари, етук уламолар, диний етакчилар ва фатво идоралари вакиллари иштирок этди.
🟢Мазкур нуфузли тадбирда Миср муфтийси Шавқий Иброҳим Аллом таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков қатнашди.
🗣Халқаро анжуманда дин уламолари томонидан чиқарилган фатволар кишилар ва жамиятларни тўғри йўлга йўналтириш ва юксак ахлоқни шакллантиришда муҳим ўрин тутиши, шиддат билан ривожланувчи дунёда ва технологиялар тараққий этиб бораётган даврда фатволар янги чақириқларга мослашиши ҳамда диннинг асосий тамойилларига асосланган бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
#Qabul_2024
#Abituriyent_2024
#Eslatma
Joriy yilning 4-avgust kuni 2-hududda - Mir Arab oliy madrasasi binosida kirish imtihonlarining ikkinchi kuni. 1-kun imtihonlarida ishtirok etmagan barcha abituriyenlarni
test sinovlariga soat 06:30 dan 08:30ga qadar YETIB KELISHLARI SOʻRALADI.
🪪 Abituriyent test sinovlariga shaxsini tasdiqlovchi pasporti yoki ID karta hamda imtihon ruxsatnomasi bilan kelishi talab etiladi.
🛑Mazkur hujjatlardan biri bo‘lmagan taqdirda hamda oʻz vaqtida kelmagan abituriyent test sinovlariga kiritilmaydi.
✅O‘zbekiston musulmonlari idorasi Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi
📢Qabul jarayonlariga oid
so‘nggi yangiliklarni
kuzatib boring:
🔵/channel/qabulmuslimuz
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• Қуръони каримда Ватан тушунчаси
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
“Муҳаббат” истилоҳда: “Кўрган нарсага хоҳиш қилиш ва уни яхши деб ўйлаш”, деганидир.
Муҳибнинг одати муҳаббат қилган нарса
ёки инсонга тегишли бўлган ҳамма нарсани яхши кўради.
Роғиб Асфаҳоний раҳматуллоҳи
алайҳ
Хулоса қилсак, муҳаббат – нозик туйғу. Шунинг учун Ватан муҳаббати тилда эмас, амалда кўринадиган туйғудир, дейилади.
Муҳаббат бирга яшайдиган кишиларгина тушунадиган жонли тажрибадир.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Кун ҳадиси
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — шанба:
03 август, 2024 йил
28 муҳаррам, 1446 ҳ:
Ибн Ажлон раҳимаҳуллоҳ деди: “Кимки ўлимни кўз олдига қўйиб олса, дунёнинг торлигию кенглигига парво қилмайди”.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial 🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА
📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
• “Ватан” сўзининг луғавий маъноси
• “Ватан” сўзининг истилоҳдаги маъноси
• Муҳаббатнинг таърифи
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
“Муҳаббат” истилоҳда: “Кўрган нарсага хоҳиш қилиш ва уни яхши деб ўйлаш”, деганидир.
Муҳибнинг одати муҳаббат қилган нарса
ёки инсонга тегишли бўлган ҳамма нарсани яхши кўради.
Роғиб Асфаҳоний раҳматуллоҳи
алайҳ
Хулоса қилсак, муҳаббат – нозик туйғу. Шунинг учун Ватан муҳаббати тилда эмас, амалда кўринадиган туйғудир, дейилади.
Муҳаббат бирга яшайдиган кишиларгина тушунадиган жонли тажрибадир.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Кун ҳадиси
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — жума:
02 август, 2024 йил
27 муҳаррам, 1446 ҳ:
Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг", Аҳзоб сураси, 56-оят.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #muftiy_minbari
📹 ҲАР БИР ИШДА ИХЛОС ЛОЗИМ (давоми бор)
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#tafsir
Аллоҳ ўргатган дуо
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Сенга ваҳийи битгунча Қуръон (тиловати)га ошиқма ва: Роббим, илмимни зиёда қилгин, дегин» (Тоҳа сураси, 114-оят).
Муфассирлар ушбу оят тафсирида бундай дейдилар: "Оятга кўра талаба илмни тадаббур қилишда шошилмаслиги, шошқалоқлик билан ҳукм чиқармаслиги, ўзига ортиқча бино қўймаслиги, Роббидан ҳамиша фойдали илм ва енгиллик сўраши лозим".
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#mutolaa_vaqti
#islomda_vatan_tushunchasi
#audio_kitob
(мутолаа – тафаккур чархи, камолот мезони)
ИСЛОМДА ВАТАН ТУШУНЧАСИ
01 МУҚАДДИМА
✍️ Муаллиф: Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
«Башарият ўз ерини ундаги нарсалари билан, гарчи у ҳеч
ким яшамайдиган чўл бўлса ҳам яхши кўраверади. Ватанни севиш – юракка сингиб
кетган, инсонни унда бўлганида хотиржам,
йироқ кетганида талпинадиган, ҳужум қилинганида асрайдиган ва камситилганида
ғазабланадиган қилиб қўювчи туйғудир».
Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи
алайҳ
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #muftiy_minbari
📹 ИСЛОМНИНГ 5 ТА МАҚСАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Кун ҳадиси
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — пайшанба:
01 август, 2024 йил
26 муҳаррам, 1446 ҳ:
Имом Шурунбулолий раҳимаҳуллоҳ: “Солиҳ салаф уламоларни фақат яхшилик билан эсланади. Кимки уларни ёмонлик билан зикр қиларкан, у тўғри йўлдан озган кимсадир”.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИДА КЎРСАТИЛГАН "ҚИБЛА ВАҚТИ" НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
#намоз
❓ CАВОЛ: Намоз вақтлари тақвимида “Қибла вақти” кўрсатилган. Шу вақтда қиблага юзланган бўламизми? Шу ҳақида батафсил тушунча берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла вақти” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.
Намоз ер юзининг қайси бурчагида ўқилишидан қатъи назар, Каъбага қараб ўқилиши шарт. Ҳатто агар бирор киши сафардами, чўлу саҳродами юрганда Каъбанинг қайси тарафдалигини билолмай қолса, ижтиҳод қилиб, бир тарафни “қибла”, деб жазм этиб, намозни бошлайди. Бунда Қуёш ёки ой ёхуд юлдузларнинг йўналишидан фойдаланиш, улар воситасида қиблани аниқлаш зон (ҳақиқатга яқин тахмин)ни ифодалайди ва ибодат масалаларида амал қилишга яроқли саналади (“Буғятул арийб фи масаилил-қибла вал-маҳориб” китоби 80-81 бетлар).
Аллоҳ таоло Қуръони каримда юлдузларни яратилишининг ҳикматларидан бирини баён қилиб шундай марҳамат қилган:
وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ النُّجُومَ لِتَهْتَدُوا بِهَا فِي ظُلُمَاتِ الْبَرِّ وَالْبَحْرِ قَدْ فَصَّلْنَا الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
яъни: “У сизлар учун қуруқлик ва денгиз қоронғуликларида йўл топишингиз учун юлдузларни яратган зотдир. Биладиган кишилар учун оятларни батафсил баён қилдик” (Анъом сураси 97-оят).
Ушбу ояти кариманинг тафсирида Имом Абу Ҳайён раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ушбу ояти билан юлдузларни яратишдан энг катта фойдасига эътиборни жалб қилмоқди. У ҳам бўлса юлдузларни яратишдан мақсад йўллар ва кўчаларни топиш, қасд қилинган тарафларни ҳамда қиблани аниқлашдир. Зеро, тунда юлдузлар билан қиблани аниқланса, кундузлари Қуёшнинг ҳаракати билан билинади” (“Баҳрул муҳийт”китоби 5/213).
Қибла соатини астрономик ва муҳандислик ўлчовлар ва ҳисоб-китоблар билан аниқланади. Харита устида бирор шаҳар ва Макка орасида чизилган тўғри чизиққа – Қибла чизиғи, дейилади. Бу чизиқ, қибла йўналишини кўрсатади. Қуёш шу чизиқ устига келганда, ана шу вақт – Қибла соати бўлади.
Қибла соати вақтида, бутун дунёнинг қаерида бўлмасин, қуёшга қараб турганлар, қиблага қараб турган бўладилар. Қиблани янада аниқроқ аниқлаш учун тақвимда кўрсатилган қуёш яхши кўриниб турган бирор ерга бир чўп(таёқча) тикилади. Ёки бирор ипнинг учига тош илиб осилтириш ҳам мумкин. Ўша кунги тақвимда ёзилган намоз вақтида чўпнинг ёки ипнинг соясининг қарама-қарши томони, яъни, қуёш турган тараф қибла тарафни кўрсатади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube