Ҳар доим қалбни кузатиб туриш керак
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, бу тасаввуф йўлида қалбнинг шундай ҳолатлари бўладики, у гўё сал эътиборсиз қўйсангиз қуриб қоладиган ўта нозик, мўрт ўсимликка ўхшайди. Шунинг учун доимий равишда назорат қилиб разил хулқлардан уни сақлаб туриш зарур. Ҳазрати Форуқи Аъзам – Умар розияллоҳу анҳуни бир меш сувни елкага қўйиб, кўчада кетаётганларини кўришди. Сабабини сўрашса, айтган эканлар: «Бошқа мамлакатнинг элчилари ҳузуримга келиб, мени мақтадилар. Қалбимда ужб, такаббур пайдо бўлиб қолмасин, дея уни муолажа қиляпман».
"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#кун_ҳадиси
Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят киладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот:
«Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар.
Шунда у зотнинг ҳаммажлисларидан бир киши:
«Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради.
«Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», дедилар».
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Qabul_2024
#Abituriyent_2024
#Statistika
😊 😊 😁 😊 😉
⚡️2024-2025 o‘quv yili uchun
ro‘yxatdan o‘tish bo‘yicha
MA’LUMOT
⌨️ 2024-yil 18-iyul 17:00 holatiga oliy va o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalariga qabul qilish bo‘yicha 5963 nafar abituriyent ro‘yxatdan o‘tdi.
🗣Shundan:
🇺🇿 Abituriyentlarning
viloyatlar kesimida
MONITORINGGI:
✅ Qoraqalpog‘iston Respublikasi 🗄 145 nafar
✅ Andijon viloyati 🗄 720 nafar
✅ Buxoro viloyati 🗄 423 nafar
✅ Farg‘ona viloyati 🗄 954 nafar
✅ Jizzax viloyati 🗄 186 nafar
✅ Namangan viloyati 🗄 821 nafar
✅ Navoiy viloyati 🗄 107 nafar
✅ Qashqadaryo viloyati 🗄 350 nafar
✅ Samarqand viloyati 🗄 336 nafar
✅ Sirdaryo viloyati 🗄 127 nafar
✅ Surxondaryo viloyati 🗄 523 nafar
✅ Toshkent viloyati 🗄 489 nafar
✅ Toshkent shahri 🗄 599 nafar
✅ Xorazm viloyati 🗄 183 nafar
📊 Abituriyentlarning joriy va
avvalgi yillar bitiruvchilar
bo‘yicha taqsimoti:
✅ joriy yil bitiruvchilari 🗄 2765 nafar
✅avvalgi yillar bitiruvchilari 🗄 3198 nafar
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi
📢 Qabul jarayoniga oid
so‘nggi yangiliklarni
kuzatib boring:
🚀/channel/qabulmuslimuz
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#eslatma
Hurmatli abituriyentlar!
O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalariga abituriyentlardan hujjatlarni qabul qilish jarayonlari JORIY YIL 20-IYUL SOAT 18:00da yakuniga yetadi.
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi
📢 Qabul jarayoniga oid
so‘nggi yangiliklarni
kuzatib boring:
🚀/channel/qabulmuslimuz
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗДАГИ ВАСВАСАНИ КЕТКАЗИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#азон
❓ CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда ва таҳорат олаётганимда таҳоратим бузилгандек бўлади, яъни, ел чиққандек бўлади. Бошқа пайт яхши юраман. Шайтоннинг васваса қилишими ёки бирон бошқа нарсами? Маслаҳат берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ибодат пайтида гўё ел чиққандек бўлиши ёки бавл (сийдик) томчилагандек туюлиши васваса, дейилади ва у шайтоннинг мўминларга етказадиган азиятидир. Шу билан шайтон мўминга дунё ва охират саодати бўлган намозни оғир ва машаққатли иш қилиб кўрсатади. Агар намозда ёки таҳоратда ел чиққанини аниқ билмасангиз, овози эшитилмаса, ҳиди билинмаса, унга эътибор қилинмайди.
Васвасанинг муолажаси уч енгил ишни амалга ошириш билан бўлади:
🔹 Васвасага эътибор қилмаслик;
🔹 Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш;
🔹 Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш.
Васвасага эътибор қилмаслик – таҳорат қилиб намозга киришиш, кейин хаёлга келган ел чиққандек ва бавл томчилагандек бўлишини васвасага йўйиб таҳорат ва намозда бардавом бўлишдир. Зотан, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам васвасага тушган кишига шундай деганлар:
يَأْتِي الشَّيْطَانُ أَحَدَكُمْ فَيَقُولُ مَنْ خَلَقَ كَذَا مَنْ خَلَقَ كَذَا حَتَّى يَقُولَ مَنْ خَلَقَ رَبَّكَ فَإِذَا بَلَغَهُ فَلْيَسْتَعِذْ بِاللَّهِ وَلْيَنْتَهِ (رواه الامام البخاري عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)
Яъни: “Шайтон бирингизнинг ёнига келиб, фалон нарсани ким яратган, фалон нарсани ким яратган дейди. Ҳатто Раббингни ким яратган, дейишгача боради. Шу жойга етганда, Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” (Имом Бухорий ривоятлари).
Ибн Ҳажар Хайтамий раҳимаҳуллоҳдан васвасанинг давоси ҳақида сўралганда у зот шундай жавоб қилганлар: “Васвасанинг энг яхши давоси унга эътибор қилмасликдир. Васвасага қулоқ тутиш уни зиёдалаштиради. Ҳатто киши охир-оқибат мажнунлар қаторига қўшилиб қолганига ҳам гувоҳ бўлдик”.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: васвасанинг давосида “Аллоҳдан паноҳ сўранг ва тўхтанг” дедилар. Васвасадан азият чекаётган киши мана шу набавий кўрсатмага амал қилиши керак. Чунки васваса шайтондандир. Шайтоннинг мақсади мўминни адаштириш, аросатда қолдириш, машаққатга солиш ва охир оқибат диндан чиқаришдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ
Яъни: “Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур” (Фотир сураси, 6-оят).
Имом Нававий баъзи уламолардан нақл қиладиларки, намоз ва таҳоратда васвасага чалинган киши “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни кўпайтириши мустаҳабдур. Чунки Аллоҳни зикр қилинганда шайтон ортга қочади. Бир сўз билан айтганда васвасанинг энг фойдали муолажаси Аллоҳга юзланиш ва уни тинимсиз зикр қилишдир (“Ал-Фатово ал-фиқҳийя ал-кубро” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар:
«Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака», яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти.
"Дуо ва зикрлар" китобидан.📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
Яқинларингизга улашинг:
#кун_ҳадиси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
АЗОННИ ТЎХТАБ ЭШИТИШ КЕРАКМИ?
#азон
❓ CАВОЛ: Таҳорат қилгани кетиб турганимда азон чақириб қолади. Шу вақтда ўтириб азонни тугашини кутишим керакми ёки таҳоратга шошилиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллома Ибн Обидин "Туҳфа" номли китобдан бу ҳақида қуйидагиларни нақл қилиб келтирадилар:
وينبغي للسامع ان لا يتكلم ولا يشتغل بشي في حالة الاذان والاقامة
Яъни: “Азон ва иқоматни эшитаётган киши бу аснода заруратсиз гапирмаслиги ва бирор иш билан чалғимаслиги лозим бўлади" ("Раддул муҳтор").
Сизнинг ҳолатингизда агар азондан кейин бемалол таҳорат олиб жамоатга етишиш имкони бўлса, азон айтилганда тўхтаб азон калималарига жавоб қилганлигингиз афзал бўлади. Азондан сўнг жамоатга етишиш имкони кам бўлса, таҳорат олишга ҳаракат қилишингизда зарар йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#Оят
«Сизга Расул нимани берса, олинг ва сизни у зот нимадан қайтарса, қайтинг»."Ҳашр сураси 7 оят"
Яқинларингизга улашинг:📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
#кун_ҳадиси
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бнлан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқирди. Сўнгра у:
«Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қайюм!» деб дуо қилди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, сўраса берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#muftiy_minbari
🌙 ИНТЕРНЕТ ЗИНОГА САБАБ БЎЛМАСИН!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — Сешанба:
16 июль, 2024 йил
10 муҳаррам, 1446 ҳ:
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ ҳар доим мусҳаф (Қуръони карим)га қарарди. Бир куни мусҳафга қарамаган эди, уни олиб кўксига босиб турди.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #Qabul_2024 #Abituriyent_2024 #Statistika
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi 15.07.2024 holatiga ro'yxatdan o'tgan abituriyentlar soni 267ta.
❗️Qabul jarayoni 2024-yil 20-iyulgacha davom etadi.
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi matbuot xizmati
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#kun_hadisi
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун —шанба:
20 июль, 2024 йил
14 муҳаррам, 1446 ҳ:
Эй инсон, аслида, сиз кунлардан иборатсиз, агар бир кунингиз ўтса, сизнинг бир бўлагингиз кетибди… Ҳасан Басрий
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial МАҲСУЛОТНИНГ НАРХИНИ ХАРИДОРГА ҚАРАБ ЎЗГАРТИРИШ
#савдо-сотиқ
❓ CАВОЛ: Менинг бир танишим кабоб пишириб сотади ва ҳаммага ҳар хил нархда сотади. Шу иш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотувчи ўзининг мулки бўлган маҳсулотни истаганча тасарруф қилади, нарх қўяди, арзон қилади, қиммат қилади. Бир кишига арзонроқ, бошқасига қимматроқ сотишининг шаръий томондан ман қилинган жойи йўқ. Чунки савдонинг тарифида уламоларимиз: “Ўзаро розилик билар молни молга алмаштиришдир” – деганлар (“Мухтасарул виқоя” китоби). Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
"انما البيع عن تراض" (رواه الامام ابن ماجة عن ابي سعيد الخدري رضي الله عنه)
яъни: “Албатта, савдо икки томоннинг розилиги биландир” (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Савдода асосий омил сотувчи ва харидорнинг ўзаро розилигидир. Қолаверса маҳсулотларга нарх белгилашда оммага зарар етмайдиган бўлса, сотувчи ихтиёрли. Унинг ишига бошқалар аралаша олмайди.
Ҳар бир нарсанинг одоби бўлганидек савдода ҳам сотувчи ва олувчига оид одоблар мавжуд. Сотувчи ёлғон гапирмаслиги, хиёнат қилмаслиги тарозидан урмаслиги ва харидорни ҳурмат қилиши, харидор камбағалроқ бўлса озроқ нархдан тушиб бериши мақтовга сазовор ишлардандир. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам савдода сахий бўлиш ҳақида шундай деганлар:
"إن الله يحب سمح البيع سمح الشراء سمح القضاء" (رواه الامام الترميذي عن ابي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Албатта, Аллоҳ олди-сотдида қўли очиқ, ҳукм юритишда адолатли бўлганларни яхши кўради" (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
Кўнгил дунёингда Аллоҳни топган бўлсанг, ўлим ҳам гўзалдир, умр ҳам. Агар қалбингни Роббинг исмлари ила зийнатлаган бўлсанг, нафас олмоқ ҳам гўзалдир, чиқармоқ ҳам. Йўлинг Ҳақ йўл бўлса югурмоқ ҳам гўзалдир, юрмоқ ҳам. Пир (устоз) инг бўлса, Аллоҳ ишқи билан ёнмоқ ҳам гўзалдир, тутамоқ ҳам. Ҳазрати Иброҳим (а.с) каби Роббингга таслим бўлдингми, оташга отилсанг-да, гул бўлмоқ ҳам гўзалдир, кул бўлмоқ ҳам.
Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун —жума:
19 июль, 2024 йил
13 муҳаррам, 1446 ҳ:
ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ
Бу Аллоҳнинг фазлидир, уни Ўзи хоҳлаган кишига берадир. Аллоҳ буюк фазл эгасидир. Жумъа сураси, 4-оят
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #кун_ҳадиси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
«Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
«Масжидлар», дедилар».
«Сайл нимадир?» дедим.
«Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».
Термизий ривоят килган.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#ijtimoiy #oila #nikoh
🌙 ЭРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ (3-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун —пайшанба:
18 июль, 2024 йил
12 муҳаррам, 1446 ҳ:
Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят қилур.
Юнус сураси, 25-оят
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial 🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
💬 Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланди. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #Qabul_2024 #Abituriyent_2024 #Statistika
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi 16.07.2024 holatiga ro'yxatdan o'tgan abituriyentlar soni 291ta.
❗️Qabul jarayoni 2024-yil 20-iyulgacha davom etadi.
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi matbuot xizmati
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — чоршанба:
17 июль, 2024 йил
11 муҳаррам, 1446 ҳ:
🤲 Кун дуоси:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الشِّقَاقِ وَالنِّفَاقِ وَسُوءِ الْأَخْلاَقِ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минаш шиқоқи ван нифақи ва суил ахлақ.
Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан талашиш, мунофиқлик ва ёмон ахлоқлардан паноҳ тилайман.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИ НЕЧТА?
#Қуръони карим
❓ CАВОЛ: Интернетда Қуръони каримда нечта сура ва оятлар бор деган саволга ҳамма ҳар хил жавоблар беряпти, манбаалари билан, яъни 6666 та, 6236 та оят ва ҳокозалар. Айтингчи, оятлар сонининг қайси бири тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим оятларининг сони борасида уламолар турлича фикр билдиришган: Басра уламолари 6204 та, Макка уламолари 6219 та, Кўфа уламолари 6236 та, Шом уламолари 6225 та дейишган. Баъзи уламолар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, буюк муфассир аждодимиз Маҳмуд Замахшарий "Ал-Кашшоф" тафсирида Қуръони каримда 114 та сура, 6666 оят, 77439 калима ва 325343 дона ҳарф бор деб ёзганлар. Бу масалада кўп муфассирлар Кўфа уламолари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.
Қуръон оятлари сонини белгилашда фикрлар фарқли бўлишига асосий сабаб қироат уламолариинг тўхташ (вақф ) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир. Чунки, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга Қуръондан таълим бераётиб ўқиганларида оят охирида тўхташ кераклигини билдирадиган даражада тин олардилар. Маъно тугалланмаган бўлса, гоҳо кейинги оятни ҳам қўшиб ўқирдилар. Тинглаб ўтирган саҳобалардан айримлари Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам тин олган жойгача бўлган қисмни бир оят деб ҳисоблашса, бошқалари маъно тугаллангунича давом этган қисмни бир оят деб билишган. Бундан ташқари айрим сураларнинг бошида келган ҳарфлар бирикмасини Кўфа олимлари алоҳида оят деб айтишган. Уларинг фикрича (Тоҳа), (Ёсин), (Ҳамим) алоҳида оят ҳисобланади. Бошқа олимлар уларни оят эмас, сураларнинг бошланиши деб билишган.
Шуни алоҳида эслатиб айтамизки, оятларнинг саноқларидаги фарқлардан зинҳор қўшимча қўшилган ёки камайтирилган деган фикр келмаслиги керак. Юқорида кўриб ўтганимиздек бу борада саноқлар ҳар хиллиги уламоларнинг вақф аломатини қўйиш, оятларни ажратиш асослари турлича бўлганидандир.
Демак, Қуръон оятларининг 6236 та экани кўпчилик уламолар иттифоқ қилган саноқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
ҒОИБДАН ДУО ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
Абу Дардо розиллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмон кишининг ғоибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал бирордирига яхшилик билан дуо қилганда, фаришта "Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин", дейди" деганлар.
Имом Муслим ривояти.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial #Ғафлатда_қолманг!
🌙 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Бухоро вақти билан):
🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - Сешанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:30*
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:13
🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - Чоршанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:31
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:12
ЯҚИНЛАРГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ❗️
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Савдода қасам ичмаслик
устоз Эркин Қудратуллоҳ
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
БИТТА "БИСМИЛЛАҲ" БИЛАН МИНГТА ТОВУҚНИ СЎЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол-ҳаром
❓CАВОЛ: Бизларда гўшт махсулотларини етиштиришга мўлжалланган товуқ фермаси бор. Сўйганда "Бисмиллаҳ"ни битта айтиб, 1000 та товуққа бағишлаш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жонлиқ сўйишда бундай йўл тутиш жоизмас. Балки, жонлиқларни ҳар бирини сўйиш пайтида алоҳида "Бисмиллаҳ" айтиши лозим. Бу ҳақида Фиқҳий манбаларимизда қуйидагича масала зикр қилинган:
وَلَوْ أَضْجَعَ إحْدَى الشَّاتَيْنِ عَلَى الْأُخْرَى تَكْفِي تَسْمِيَةٌ وَاحِدَةٌ إذَا ذَبَحَهُمَا بِإِمْرَارٍ وَاحِدٍ ، وَلَوْ جَمَعَ الْعَصَافِيرَ فِي يَدِهِ فَذَبَحَ وَسَمَّى ، وَذَبَحَ آخَرَ عَلَى أَثَرِهِ وَلَمْ يُسَمِّ لَمْ يَحِلَّ الثَّانِي ، وَلَوْ أَمَرَّ السِّكِّينَ عَلَى الْكُلِّ جَازَ بِتَسْمِيَةٍ وَاحِدَةٍ
яъни: “Агар иккита қўйни устма-уст ётқизиб, пичоқни бир тортишда иккаласини ҳам сўядиган бўлса, битта “Бисмиллаҳ” кифоя қилади. Биров бир нечта чумчуқларни қўлида тутиб сўйса, сўйишда “Бисмиллаҳ”ни айтиб бирини сўйса ва унинг ортидан иккинчисини “бисмиллаҳ”ни айтмасдан сўйса, иккинчиси ҳалол бўлмайди. Агар “Бисмиллаҳ”ни айтганидан кейин пичоқни ҳаммасининг бўйнига биттада тортса, ҳаммаси ҳалол бўлади” (“Фатавои Ҳиндия” китоби).
Замонамиздаги машҳур уламоларидан Аллома Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айни шу масалада узоқ изланишлар олиб борганлар. У зотнинг изланишлари хулосаси қуйидагича: "Битта “Бисмиллаҳ” билан бир нечта ҳайвонларни сўйиш жоиз эмас. Шунингдек, жонлиқ сўйиш учун мўлжалланган техник жиҳозни “Бисмиллаҳ”ни айтиб ҳаракатга келтирган киши ҳар бир товуққа алоҳида “Бисмиллаҳ”ни айтган бўлмайди. Чунки унинг айтган “бисмиллаҳ”и ва минглаб товуқлар сўйилиши ўртасида камида соатлаб вақт ўтиб кетади. Демак, ушбу айтилган “бисмиллаҳ” барча сўйилган товуқларнинг ҳалол бўлишига кифоя қилмайди. (“Буҳус фи қазоя фиқҳия муъосира” китоби).
Демак, ҳар бир жонлиқ сўйилаётганда алоҳида “бисмиллаҳ” айтиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa