#muftiy_minbari
🌙 1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
🤲 АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР ТЎПЛАМИ
💬 Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланди. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
ДЎЗАХДАН ҚУТҚАРАДИГАН ВА ЖАННАТГА КИРИТАДИГАН АМАЛЛАР
#ибодат
❓CАВОЛ: Бир биродаримнинг юраги хаста. Уни гуноҳлари жуда кўп. У қандай амаллар қилса Аллоҳ уни гуноҳларини кечиради, дўзахга тушмайди, жаннатга киради? Шу ҳақида ёзилган китоблар ёки уламоларнинг аудио дарслари борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Киши ҳаётлик вақтидаёқ ўзининг гуноҳкорлигини англаб етиши ва охиратдаги ҳолатини ўйлаши катта бахт. Чунки, қанча инсонлар "беш кунлик дунёда ўйнаб қол", — деган нотўғри тушунчада гуноҳ маъсиятлар билан вафот этаётгани изоҳ талаб қилмайдиган ҳақиқат. Шундай экан ўзлигини англаган банда динимизда ҳаром қилинган амаллардан бутунлай тийилиши ва буюрилган амалларни эса имкон қадар бажариб бориши зарур. Жумладан, беш вақт намозни вақтида адо қилиш, Рамазон рўзасини тутиш, ҳалол касб қилиш, яқинлари ва омма мусулмонларга имкон қадар яхшилик қилиш, доимо Аллоҳ таолони зикри билан юриш ва ҳоказо динимизда тарғиб қилинган амалларни бажаради.
Қисқа қилиб айтганда Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш Охиратда нажот, аксинча бўлса эса ҳалокатдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ يُدْخِلْهُ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا وَذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ وَمَنْ يَعْصِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَيَتَعَدَّ حُدُودَهُ يُدْخِلْهُ نَارًا خَالِدًا فِيهَا وَلَهُ عَذَابٌ مُهِينٌ
Яъни: “Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларга (жаннатга) киритур. (Улар) у ерда абадий (бўлурлар). Бу улкан ютуқдир. Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоатсизлик қилса ва ҳудудларидан тажовуз қилса, уни дўзахга абадий (қолиши учун) киритур ва унинг учун хор қилувчи азоб (бордир)” (Ниса сураси 13-14 оятлар).
Айниқса, беш вақт намозни вақтида адо қилиш муҳим, зеро, қиёматда биринчи сўраладиган амал намоздир. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.
عن أبي قتادة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: "قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: افْتَرَضْتُ عَلَى أُمَّتِكَ خَمْسَ صَلَوَاتٍ وَعَهِدْتُ عِنْدِي عَهْدًا أَنَّهُ مَنْ حَافَظَ عَلَيْهِنَّ لِوَقْتِهِنَّ أَدْخَلْتُهُ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهِنَّ فَلَا عَهْدَ لَهُ عِنْدِي"
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди”, - деб айтдилар” (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Банда намозни вақтида ўқиса, охиратда ютуққа эришади, дўзахдан халос бўлиб, жаннатга киради. Агар намозни ўз вақтида адо этмаган бўлса, муваффақият-сизликка учрайди, надомат чекади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ الْعَبْدُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلاَتُهُ فَإِنْ صَلُحَتْ فَقَدْ أَفْلَحَ وَأَنْجَحَ وَإِنْ فَسَدَتْ فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ..." (رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. ...”, деганларини эшитганман” (Имом Доримий ва Имом Аҳмад ривоятлари).
Чин ихлос билан намозни адо этсангиз саволингиздаги барча истакларингиз амалга ошади, иншааллоҳ.
Китоб дўконларини айлансангиз инсонни нажотга етакловчи китоблар ва аудио дарсликлар ҳам бугунги кунда етарли. Китоб ва диск сотиб олаётганда унинг расмий рухсат билан чиққанига ва муаллифига диққат қилинг. Илм-маърифати билан танилган, халқ эътироф этган олимларнинг китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — Якшанба:
14 июль, 2024 м;
8 муҳаррам, 1446 ҳ:
🤲 Кун дуоси:
Мўминларнинг жаннатга кирган пайтларида қилган дуолари
﴿الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي صَدَقَنَا وَعْدَهُ وَأَوْرَثَنَا الْأَرْضَ نَتَبَوَّأُ مِنَ الْجَنَّةِ حَيْثُ نَشَاءُ فَنِعْمَ أَجْرُ الْعَامِلِينَ﴾
Ўқилиши: "Алҳамду лиллааҳиллазий содақонаа ваъдаҳуу ва авросанал арзо натабавва’у минал жаннати хайсу нашаааа’у фа ниъма ажрул ъаамилийн".
Маъноси: "Бизга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз" (Зумар сураси, 74-оят).
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#Диққат
#Эслатма
❗️Мир Араб олий мадрасасига 2024-2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда.
📆 Эслатиб ўтамиз, қабул жараёнлари 20 июлга қадар давом этади.
◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 /channel/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун —душанба:
08 июль, 2024 йил
02 муҳаррам, 1446 йил
Агар қоидаларингни амалга оширишда муваффақиятсизликка учрасанг, услубларингни ўзгартир, қоидаларингни эмас. Дарахтлар баргларини ўзгартиради, илдизларини эмас.
Адҳам Шарқаовий
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial ҚАЗО НАМОЗИНИНГ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#намоз
❓ CАВОЛ: Фарз намозини қазосини ўқиётганда 3-ва 4-ракатларда зам сура ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлса, унда учинчи ва тўртинчи ракатларга зам сура қилмайди. Аммо ўқиётган намози қазо экани аниқ бўлмай нафл бўлишининг ҳам эҳтимоли бўлса, (масалан қазоси тугаган бўлиб эҳтиёт юзасидан ўқиётган бўлса) шундагина учинчи тўртинчи ракатларга зам сура қилади.Бу ҳақда “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَقَدْ فَعَلَ ذَلِكَ كَثِيرٌ مِنْ السَّلَفِ لِشُبْهَةِ الْفَسَادِ ، كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ وَيَقْرَأُ فِي الرَّكَعَاتِ كُلِّهَا الْفَاتِحَةَ مَعَ السُّورَةِ ، كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّة
яъни: “Ўтган салафи солиҳларнинг кўплари киши билмаган ҳолда намози бузилган бўлиши мумкин, деб ўйлаб бир неча йиллик қазоларни ўқиганлар, “Музмарот” китобида шундай келган. Шундай ҳолатларда ҳамма ракатларда “Фотиҳа” ва зам сурани ўқийди, “Заҳирия” китобида шундай келтирилган”(Намоз китоби, Қазо бўлган намозларни ўташ боби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#muftiy_minbari
🌙 УЛАР УЧУН АЛЛОҲГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ
Уланиш ҳаволалари:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Qabul_2024 #Abituriyent_2024 #Statistika
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi 04.07.2024 holatiga ro'yxatdan o'tgan abituriyentlar soni 129ta.
❗️Qabul jarayoni 2024-yil 20-iyulgacha davom etadi.
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi matbuot xizmati
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
БИР НЕЧА ЙИЛ АВВАЛ БЕЛГИЛАНГАН МАҲР ҚАНДАЙ БЕРИЛАДИ?
#никоҳ
❓ CАВОЛ: Мен 2012 йил уйланганман маҳр беролмаганман. Ҳозир маҳрини бермоқчиман ўша 2012 йилдаги ҳисобдан бериладими ёки ҳозирги йил ҳисобиданми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ пайтида маҳрга бирор қимматли нарса, масалан тилла узук ёки тилла сирға белгиланган бўлса, бугунги кунда нархи қандай бўлса ҳам эр ўшани олиб беради.
Агар маҳр сўм ёки доллар каби пул бирликларида белгиланган бўлса, ўша пул бирлигида белгиланган суммани бериши шарт бўлади. Пул анча қадрсизланди дейдиган бўлса, инсоф қилиб бирор нарса қўшиб бериши ҳам мумкин.
Агар никоҳ пайтида умуман маҳр белгиланмаган бўлса, эр маҳри мисл беради. Яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради. Бу ҳақда “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:
( وَإِنْ لَمْ يُسَمِّهِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا ) أَيْ وَإِنْ لَمْ يُسَمِّ الْمَهْرَ فِي الْعَقْدِ أَوْ نَفَاهُ فَلَهَا مَهْرُ مِثْلِهَا إنْ وَطِئَ أَوْ مَاتَ عَنْهَا ، وَكَذَا إذَا مَاتَتْ هِي
яъни: “(Эр маҳрни миқдорини айтмаса ёки маҳр йўқ, деса, аёлга ўзига ўхшашларнинг маҳри берилади) яъни, никоҳ пайтида эр маҳрнинг миқдорини айтмаса, ёки маҳрни йўққа чиқарса ҳам, аёлга маҳри мисл берилади. Маҳри мислга ҳақли бўлиш жинсий алоқа (ёки жинсий алоқага имкон бўлиши), ё эрнинг вафот этиши ёки аёл вафот этиши билан бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#Ғафлатда_қолманг!
🌙 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Бухоро вақти билан):
🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - Душанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:29*
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:13
🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - Сешанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:30*
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:13
🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - Чоршанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:31
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:12
ЯҚИНЛАРГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ❗️
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Саҳобалар каромати
Erkin Qudratulloh
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
#kun_hadisi
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
ЙЎЛДА ҚУРЪОН ТИНГЛАСАМ БЎЛАДИМИ?
#ибодат
❓ CАВОЛ: Қуръон эшитишга қизиқиб қолдим алҳамдулиллаҳ, лекин уйда (яъни, тинч жойда ҳеч эшитишга шароит бўлмаяпти) эшитолмаяпман, асосий вақтим кўчада ўтади. Йўлда наушник орқали Қуръон эшитиб юрсам ёки баъзан кечалари ёнбошлаб эшитсам бўладими? Қўлдан келганча хаёлимни бир жойга қўйишга ҳаракат қиламан, лекин кўпинча инсонлар Қуръонни ўтириб тинчликда тинглаш керак дейишади. Бунда мен қилаётган иш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни юрган ҳолда ёки ётган ҳолда тинглаш жоиз. Лекин бунинг учун тиловатга қулоқ тутиш, уни тафаккур билан тинглаш талаб этилади. Қуръон эшитувчининг қалби машғул, хаёли паришон бўлмаслиги, шовқин суронли жойда эшитмаслиги, имкон қадар бошқалар билан гаплашмаслиги лозим. Ҳанафий мазҳабида Қуръон ўқилганда эшитиш вожиб ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло:
وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
яъни: “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” – деб буюрган (Аъроф сураси 204-оят).
Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор”да: “Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутиш фарзи кифоя”- деганлар.
“Тилаватул Қуръонил мажийд” китобида шундай дейилади: “Мазкурлардан маълум бўлишича ҳанафийлар мазҳабида Қуръонга қулоқ тутиш вожибдир. Аммо шофеъийларда эса тиловатни тинглаш суннат ҳисобланади.”
Қорининг тиловатини тинглаш жараёнида жим туриш билан бирга, хушуъ ва йиғлаш каби ҳолатлар фазилатли амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَإِذَا سَمِعُوا مَا أُنزِلَ إِلَى الرَّسُولِ تَرَىٰ أَعْيُنَهُمْ تَفِيضُ مِنَ الدَّمْعِ مِمَّا عَرَفُوا مِنَ الْحَقِّ ۖ يَقُولُونَ رَبَّنَا آمَنَّا فَاكْتُبْنَا مَعَ الشَّاهِدِينَ
яъни: “Пайғамбарга нозил қилинган нарсани (Қуръонни) эшитсалар, ҳақни билганларидан уларнинг кўзларини ёш тўккан ҳолда кўрарсиз!” (Моида сураси 83-оят).
Зайд ибн Арқам разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Албатта Аллоҳ таоло уч ўринда бандаларини жим туришини яхши кўради; Қуръон тиловат қилинган вақтда, душманга қарши турган вақтда ва жаноза вақтида” (Имом Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун —якшанба:
07 июль, 2024 йил
01 муҳаррам, 1446 йил
Яхшиликка шошиб қол, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса сенинг яхшилигингдир.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial СИГАРЕТ ЁКИ НОС ЧЕКСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#таҳорат
❓ CАВОЛ: Сигарет ёки нос чекса таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сигарет ёки нос чекиш таҳоратни бузиши ҳақида фиқҳий китобларда маълумот берилмаган. Яъни мазкур икки нарса фиқҳ қоидаларига кўра таҳоратни бузмайди. Чунки таҳоратни бузадиган амаллар қуйидагилардан иборатдир:
🔹Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нарсалар;
🔹Бадандан чиққан нажосатлар;
🔹Қон ёки таом ва шу кабиларни қайт қилиш;
🔹Бирор нарсага суяниб ухлаш;
🔹Беҳушлик;
🔹Жинни бўлиш;
🔹Руку ва саждаси бор намозларда қаҳқаҳа отиб кулиш;
🔹Эркак ва аёлнинг жинсий аъзолари кийимсиз ҳолда бир бирига тегиши. (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Лекин шуни ҳам эслатиб ўтамизки, сигарет ва нос таҳоратни бузмаслиги уларни чекиш мумкин дегани эмас. Балки уларни чекиш ҳалол эмас. Бу моддалар дастлаб пайдо бўлганда кўпчилик уламолар чекишни макруҳ дейишарди. Ҳозирги кунда бу маҳсулотларнинг зарари янада кўпроқ юзага чиқмоқда, борган сари кўпроқ одамлар мубтало бўлмоқда, шунинг учун кўпчилик олимлар энди уларни чекишни макруҳи таҳримий дейишмоқда. Мусулмон киши бундай иллатлардан қутилиши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#Qabul_2024 #Abituriyent_2024 #Statistika
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi 05.07.2024 holatiga ro'yxatdan o'tgan abituriyentlar soni 141ta.
❗️Qabul jarayoni 2024-yil 20-iyulgacha davom etadi.
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi matbuot xizmati
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун —шанба:
06 июль, 2024 йил
30 зулҳижжаа, 1445 йил
Турли йўллар ичида сени ҳидоятга олиб борадиганини танлаб ол. Сени нобуд қиладиган йўлга қадамингни босма.
Маҳмуд Замахшарий
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун —жума:
05 июль, 2024 йил
29 зулҳижжаа, 1445 йил
Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан.
(Оли Имрон сураси 27)
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial ❗️“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-935-сон, 02.07.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
✅ “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчага кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.
✅ Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.
✅ Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.
✅ Бундан ташқари “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятини лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи БҲМнинг 10 баравари (3млн 400 минг сўм) этиб белгиланди.
📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |