#мақола #эҳтиёткорлик #фирибгарлик
Эҳтиёткорлик динимиз курсатмасидир.
Аллоҳга ҳамд, пайғамбар алаҳиссаломга салавоту саломлар бўлсин.
Барчаларимиз техналогия ривожланаётган бир даврда яшаяпмиз. Ҳозирги кунда компютер техналогияси ва интернет тармоқлари кундан кун жадал ривожланиб бормоқда. Адбатта, бу нарсалар инсонларга узоқни яқин қилиш, қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида бўлаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Лекин, минг афсуслар бўлсинки, инсоният фойдасини кўзлаб қилинган ишлардан ўзни ғаразли мақсадини кўзлаб ўзгаларга зарар етказаётган инсонлар орамизда учраб турибди. Интернет тармоқлари орқали инсонларни чув тушириш уларнинг молларига жонларига тажовузлар бўлаётгани, баъзи инсонларни шарманда қилишлик каби тубан чиркин ишларни ҳам қилаётганлар йўқ эмас. Бундай ҳолларда албатта, мусулмон киши доим ҳушёр бўлмоғи ҳар ишида ва соҳада лозимдир. Айниқса ҳозирги кунда бу ҳушёрлик барчадан бирдек талаб қилинадиган бўлиб қолди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадиси муборакларида шундай марҳамат қиладилар:
لاَ يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ مَرَّتَيْنِ. (رواه البخاري)
“Мўмин киши бир тешикдан икки марта чақилмайди”. Бухорий ривояти.
⚡️ БАТАФСИЛ
Дилшод Алиев,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси матбуот котиби.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Qabul_2024 #Abituriyent_2024 #Statistika
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi 03.07.2024 holatiga ro'yxatdan o'tgan abituriyentlar soni 117ta.
❗️Qabul jarayoni 2024-yil 20-iyulgacha davom etadi.
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi matbuot xizmati
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
БАНКОМАТЛАРДАГИ БИР ФОИЗЛИ КОМИССИЯ ТЎЛОВИ РИБО ЭМАСМИ?
❓ CАВОЛ: Кўпчилик одамлар банкоматлар орқали пластикларидаги пулни нақдлаб олишаяпти. Бунда пластик карточкадаги 100.000 сўм ечилса, банкомат 100.000 сўм нақд пул беради. Лекин картангиздан ушбу самманинг 1% ини яъни, 1000 сўмни ечиб олади. Ва худди шундай пластикдан пластикка пул ўтказганда ҳам шундай пул олиб қолади. Буни ҳукми қандай бўлади? Рибо эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банкоматлардан пулни нақдлаштиришда умумий сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлови белгиланган. Ушбу фоиз банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида автоматик тарзда ечиб олинади. Бу жараённи банк соҳаси мутахассислари хизмат ҳаққи сифатида баҳолашади. Чунки банкомат пулга сотиб олинади, унинг амортизацияси мавжуд, унга мулк солиғи тўланади, банкомат ўрнатилган жойга ижара ҳақи тўланади, яна банкомат электр энергияси ва қоғоз харажати, эксплуатация чиқимларини талаб этади. Мана шу эътибордан ҳозирги кундаги банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида қийматининг бир фоизини ушлаб қолиш хизмат ҳаққи сифатида жоиз ҳисобланади.
Қолаверса, инсонлар ўзларининг иш ҳақлари ва электрон пулларини нақдлаштиришлари учун банкоматдан фойдаланишга зарурат бор. Бу ҳам масалани шаръий жиҳатдан енгиллаштиради.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, соғлом рақобат муҳити шаклланиб боргани сари баъзи банклар бу хизмат ҳақини камайтириши ёки вақт ўтиши билан бутунлай йўқ бўлиши табиий. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#muftiy_minbari
🌙 ҚАЛБ ҚАЧОН ТАСКИН ТОПАДИ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Qabul_2024 #Abituriyent_2024 #Statistika
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi 02.07.2024 holatiga ro'yxatdan o'tgan abituriyentlar soni 112ta.
❗️Qabul jarayoni 2024-yil 20-iyulgacha davom etadi.
Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi matbuot xizmati
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Qabul_2024
#Abituriyent_2024
#Statistika
😊 😊 😁 😊 😉
⚡️2024-2025 o‘quv yili uchun
ro‘yxatdan o‘tish bo‘yicha
MA’LUMOT
⌨️ 2024-yil 2-iyul 18:00 holatiga oliy va o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalariga qabul qilish bo‘yicha 1716 nafar abituriyent ro‘yxatdan o‘tdi.
🗣Shundan:
🇺🇿 Abituriyentlarning
viloyatlar kesimida
MONITORINGGI:
✅ Qoraqalpog‘iston Respublikasi 🗄 47 nafar
✅ Andijon viloyati 🗄 215 nafar
✅ Buxoro viloyati 🗄 150 nafar
✅ Farg‘ona viloyati 🗄 231 nafar
✅ Jizzax viloyati 🗄 39 nafar
✅ Namangan viloyati 🗄 189 nafar
✅ Navoiy viloyati 🗄 31 nafar
✅ Qashqadaryo viloyati 🗄 109 nafar
✅ Samarqand viloyati 🗄 109 nafar
✅ Sirdaryo viloyati 🗄 35 nafar
✅ Surxondaryo viloyati 🗄 158 nafar
✅ Toshkent shahri 🗄 209 nafar
✅ Xorazm viloyati 🗄 48 nafar
📊 Abituriyentlarning joriy va
avvalgi yillar bitiruvchilar
bo‘yicha taqsimoti:
✅ joriy yil bitiruvchilari 🗄 892 nafar
✅avvalgi yillar bitiruvchilari 🗄 824 nafar
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi
📢 Qabul jarayoniga oid
so‘nggi yangiliklarni
kuzatib boring:
🚀/channel/qabulmuslimuz
🗣 😊 😊 😁 😊 😉
JARAYONLARI BO‘YICHA
☎️ ISHONCH TELEFONLARI📌
🌙 O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalarining 2024-2025 o‘quv yili qabul jarayonlari bo‘yicha quyidagi ishonch telefonlari hamda manzillar orqali zarur ma’lumot va tavsiyalar olishingiz mumkin:
🏢 OLIY TA’LIM MUASSASALARI
BO‘YICHA:
1. Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti
☎️ 71-240-01-15, 77-308-73-13
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
2. Mir Arab oliy madrasasi
☎️ 95-604-45-97
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
3. Hadis ilmi maktabi
☎️ 66-240-20-51, 97-933-10-02
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
🏢 O‘RTA MAXSUS ISLOM
TA’LIM MUASSASALARI BO‘YICHA:
1. “Ko‘kaldosh”
☎️ 71-244-48-27
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 41.323307,69.236391,20z/data=!5m1!1e4?hl=ru-RU&entry=ttu">JOYLASHUV
2. “Sayyid Muhyiddin maxdum”
☎️ 88-822-68-70
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
3. “Hidoya”
☎️ 88-572-6006, 69-226-60-60
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
4. “Xoja Buxoriy”
☎️ 75-542-74-25
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
5. “Mir Arab”
☎️ 95- 600-45-97, 95-608-45-97
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
6. "Imom Faxriddin ar-Roziy”
☎️ 95-606-92-55, 97-858-00-40
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
7. “Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy”
☎️ 55-101-55-12
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
8. “Imom Termiziy”
☎️ 55-451-05-96
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
🧕AYOL-QIZLAR O‘RTA MAXSUS
ISLOM TA’LIM MUASSASALARI
BO‘YICHA:
1. “Xadichai Kubro”
☎️ 71-248-47-52
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
2. “Jo‘ybori Kalon”
☎️ 65-221-77-44
Web-sayti 🔴 Telegram sahifasi
📌 JOYLASHUV
O'zbekiston musulmonlari idorasi
Ta’lim va ilmiy-tadqiqot bo‘limi.
📢 Qabul jarayoniga oid
so‘nggi yangiliklarni
kuzatib boring:
🚀/channel/qabulmuslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#muftiy_minbari
🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — сешанба:
02 июль, 2024 йил
26 зулҳижжаа, 1445 йил
Уйдаги ўрин-тўшак касалхонадаги ўрин-тўшакдан афзалдир. Ризқдаги торлик нафас олишдаги торликдан афзалдир.
Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial ПЕШИН СУННАТИНИНГ ҚАЗОСИ
#намоз
❓ CАВОЛ: Агар пешин намозининг 4 ракатли суннатини ўқишга улгурмасдан жамоат фарзини ўқишга мажбур бўлсам. Фарздан кейин қайси бир суннатни ўқийман. 4 ракатли суннатми ёки 2 ракатли суннатми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масала уламоларимиз ўртасида ихтилофлидир. Лекин ихтилоф макруҳлик ё ҳаромлик ҳақида эмас, балки қайси бирини аввал ўқиш афзаллиги борасидадир.
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳимдан икки ракатли суннат аввал ўқилиши, Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдан эса тўрт ракатли суннат аввал ўқилиши ривоят қилинган.
Мазкур улуғ имомларимиздан кейин келган олимларнинг масалага ёндошуви ҳам турлича бўлган. Масалан, Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий матн китоблари, “Табйинул Ҳақоиқ”, “Сирожул ваҳҳож” китобларида 4 ракатли суннатни аввал ўқишга фатво берилган бўлса, “Фатҳул қадир”, “Фатовол аттобия”, “Жомеъу Қозихон”, “Фатҳу бобил иноя” китобларида икки ракатли суннатни аввал ўқиш саҳиҳ қавл дейилган. Ҳар икки тарафнинг ҳам ўз далил ва сабаблари бор.
Демак, бу масалада мазҳабимиз ҳукмни кенг олган. Ҳар икки ҳолат ҳам нотўғри эмас, масала афзаллик ҳақида кетган. Бу ўринда энг муҳими, масалани икки томон бўлиб олиб, ихтилоф ва жанжалга олиб келмаслик керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида ўқув йили якуни бўйича навбатдаги мударрислар кенгаши бўлиб ўтди.
Кенгашда фанларни яхши ўзлаштирмаган талабалар ҳолати ва сабаблари кўриб чиқилди.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#дуо
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ
Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#muftiy_minbari
🌙 БАРЧА ИШЛАРДА ОТА-ОНАНГИЗ БИЛАН МАСЛАҲАТ ҚИЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — пайшанба:
04 июль, 2024 йил
28 зулҳижжаа, 1445 йил
Йўқлигингда сени ҳимоя қиладиган энг яхши ҳимоячинг – ахлоқингдир!
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial 🗣 МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА
💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг фуқаролар қабули ва аҳоли билан самимий мулоқотлари муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.
✅Бугун, 3 июль куни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Диний идорада фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиб фаолияти, шаръий ва оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.
Жумладан, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатларни кўриб чиқиш учун идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.
#Йил_имоми_2024
«Йил имоми – 2024» кўрик танловининг вилоят босқичи давом этмоқда.
Танлов шартлари билан яна бир бор таништириб ўтамиз.
Ушбу босқичда, туман/шаҳар доирасида сараланиб, ғолибликни қўлга киритган, ўнта иштирокчи тафсир, тажвид, фиқҳ, ақоид ва сийрат фанларидан билим ва малакалари синовдан ўтказилади.
Ўн иштирокчидан биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар қайд этилади.
Биринчи ўрин ғолиблигини қўлга киритган иштирокчи республика босқичига йўлланма олади.
Naqshband.uz
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — чоршанба:
03 июль, 2024 йил
27 зулҳижжаа, 1445 йил
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминларнинг энг иймони комили хулқи энг гўзал бўлганларидир”.
Термизий ривояти
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
СОВУҚ КУНЛАРДА ТАЯММУМ ҚИЛИШ
#таҳорат
❓ CАВОЛ: Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига таяммум қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ кунларда совуқ сувда таҳорат қилиш ўрнига иссиқ сувда таҳорат қилиш керак. Ҳозирги замонда сувни иситиш катта муаммо эмас. Бу борада хулоса сўз совуқ сабабли таҳоратсиз киши таяммум қилиши жоиз бўлмайди.
Бу ҳақида “Ал-Фатово ҳиндия” китобида шундай дейилган:
وَإِذَا خَافَ الْمُحْدِثُ إنْ تَوَضَّأَ أَنْ يَقْتُلَهُ الْبَرْدُ أَوْ يُمْرِضَهُ يَتَيَمَّمُ. هَكَذَا فِي الْكَافِي وَاخْتَارَهُ فِي الْأَسْرَارِ لَكِنَّ الْأَصَحَّ عَدَمُ جَوَازِهِ إجْمَاعًا كَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِقِ وَالصَّحِيحُ أَنَّهُ لَا يُبَاحُ لَهُ التَّيَمُّمُ.كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَفَتَاوَى قَاضِي خَانْ.
яъни: “Таҳоратсиз киши таҳорат қилса, совуқдан ўлиши ёки касал бўлишидан қўрқса, таяммум қилади, “Ал-Кофий” китобида шундай келган. “Ал-Асрор” китобида ҳам шуни ихтиёр қилинган. Лекин асаҳ (тўғриси) совуқ сабабли таҳорат ўрнига таяммум қилиш жоиз эмаслигидир. Бунга уламоларимиз ижмоъ қилишган, “Ан-Наҳрул-фоиқ” китобида шундай келган. Саҳиҳ қавл шуки, таҳоратсиз кишига совуқ сабабли таяммум мубоҳ (дуруст) бўлмайди, “Ал-Хулоса” ва “Фатово Қозихон” номли китобларда шундай дейилган” (“Таҳорат” китоби, “Таяммум” боби).
Лекин жунуб кишининг совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиши масаласи бироз ўзгача. Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳнинг “Бадоиъус саноеъ” китобида шундай дейилади:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди деганлар...”
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Долзарб #Видеолавҳа
⁉️ Салафийларнинг Аллоҳ таолони моҳиятда яратилган нарсаларга ўхшатишлари
🎙 Доктор Ҳамза Бакрий
@AhliSunnaValJamoaUz
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
#Kun_hadisi
Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
АЁЛЛАРНИНГ МАҲРАМСИЗ САФАР ҚИЛИШИ
#ҳалол-ҳаром
❓ CАВОЛ: Арабистондаги қизлар Университетига ҳужжатларимни расмийлаштирганман. Худо хоҳласа анча вақтлардан кейин қабул қилинаман. Лекин муаммо шундаки, менга маҳрамсиз у жойга бориш бўлмайди, дейишяпти. Бироқ менга ҳужжатларимни расмийлаштиришдан аввал, маҳрамим кузатиб қўйса, фақат қизлар билан ўқиб, яшасам шариатимизда шунга рухсат бериладими? Ҳақиқатда ҳам у жойга бориб илм олишим мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, нима учун ёлғиз бошли аёлни маҳрамсиз имомлар ҳажга олиб бормокда?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши ожиза, заифа бўлиб, сафарда бўлсин ёки уйида бўлсин, ҳар доим ёрдамга муҳтождир. Шу сабабдан шариатимизда эркаклар аёлларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан кўмаклашишлари шарт. Айниқса, сафарда бўлганда. Чунки сафар қайси ниятда (гарчи илм олиш ниятида) қилинган бўлса ҳам унинг давомида қийинчиликлар пайдо бўлиши табиий ҳолдир. Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
" لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي الْوَحْدَةِ مَا أَعْلَمُ ، مَا سَارَ رَاكِبٌ بِلَيْلٍ وَحْدَهُ " (رواه الامام البخاري)
яъни: “Агар инсонлар якка юришнинг зарарини мен билганчалик ҳис қилишганида эди, бирор йўловчи кечаси ёлғиз ўзи юрмас эди”, – деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Демак, бу ҳадис орқали Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам киши ёлғиз юрганда турли хил нохуш ҳолатларга дуч келиш эҳтимолидан холи эмаслигини огоҳлантирмоқдалар.
Дарҳақиқат, сафарда турли ҳолатлар содир бўлиши табиий. Шундай пайтларда аёл киши ёлғиз ўзи қийналиши турган гап. Шунинг учун унга хизматини қилиб, сафарга бирга бориб келишга бирор эркак ҳамроҳ бўлиши шарт.
Қолаверса, Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"لا تسافر المرأة إلا مع ذي محرم" (رواه الامام مسلم).
яъни: “Аёл киши фақатгина маҳрами билангина бирга сафар қилсин!” (Имом Муслим ривоятлари).
Мазкур ҳадиси шарифда аёл киши маҳрамсиз сафар қилиши мумкин эмаслиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда. Шундай экан, Пайғамбаримизнинг кўрсатмаларига амал қилишнинг натижаси баракотли бўлади, иншааллоҳ.
Демак, маҳрами йўқ аёл илм оламан, деб бошқа юртларга бориб, ўзини хатарга қўймасдан, маҳрам топилгунгача ўз шаҳридаги илм даргоҳларидан ёки бошқа илм олиш воситаларидан фойдаланиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.mirarabmadrasa.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#Yangiliklar #Qabul_2024
⚡️ "QABUL – 2024"davom etmoqda.
🗣 "Mir Arab" o'rta maxsus islom ta’lim muassasasiga 2024-2025-o'quv yili uchun hujjatlarni qabul qilish jarayoni 20-iyundan boshlangan.
📆 Qabul jarayoni 20-iyundan 20-iyulgacha OFFLAYN SHAKLDA (Yakshanba va bayram kunlaridan tashqari) 09:00 dan 17:00 gacha davom etadi.
🗂 Kerakli hujjatlar:
✔️ bilim yurti mudiri nomiga ariza;
✔️ pasport yoki ID karta nusxasi (asli ko‘rsatiladi);
✔️ ma’lumoti to‘g‘risida attestat yoki diplom va uning ilovasi (asl nusxasi);
✔️ 3,5 x 4,5 hajmdagi 6 dona rangli fotosurat (so‘nggi uch oyda olingan va orqa foni oq rangda bo‘lishi talab etiladi);
✔️ chet tili bilishi to‘g‘risidagi sertifikat (ma’lumoti to‘g‘risidagi hujjatda ko‘rsatilgan chet tilidan boshqa chet tili bo‘yicha imtihon topshiruvchilar uchun) asl nusxasi.
❗️ Mavjud bo'lsa, arab tili bo'yicha B1 darajasidagi milliy yoki xalqaro sertifikat (At-Tanal Al-Arabi).
‼️ Test sinovlari tashkil etilayotgan o'quv yilidan avvalgi yillarda ta'lim muassasalarini tugatgan abituriyentlardan test sinovlarida ishtirok etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining yarim baravari miqdorida (ya'ni 170 000 so'm) to'lov undiriladi.
📍 41.323307,69.236391,20z/data=!5m1!1e4?hl=ru-RU&entry=ttu">Manzil: Buxoro shahar, Xo’ja Nurobod ko’chasi 16-uy.
☎️ Тел: +998956084597
+998956004597
"Mir Arab" o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi matbuot xizmati
Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!
📆 Бугун — душанба:
24 июнь, 2024 йил
18 зулҳижжаа, 1445 йил
Орифлардан бири айтди: “Аллоҳ таолога элтувчи йўл олдинга ўзганлар учун эмас, содиқ, самимий бўлганлар учундир”.
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial