mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

⚡️HAJ-2024: FIRIBGARLARDAN OGOH BOʻLING!

📲Ijtimoiy tarmoqlar orqali ayrim shaxslar va turoperatorlar tomonidan tarqatilayotgan reklamalarda “navbatlarsiz haj”, “arzon narxlarda haj qiling”, “haj amali to‘liq kafolatlanadi” kabi jozibador e’lonlar kuzatilmoqda.

🔹Muborak safarga borishni niyat qilgan yurtdoshlarimizning ayrimlari mana shunday reklamalarga aldanib qolishmoqda.

❗️Belgilangan tartibga muvofiq haj ibodatini ado etishning asosiy sharti haj vizasiga ega boʻlish hisoblanadi. Qolgan barcha turdagi vizalar (umra, turizm, biznes, ziyorat va b.lar) bilan haj ibodatini amalga oshirish Saudiya qonunchiligiga koʻra qatʼiyan taqiqlangan va tegishli tartibda jazolanadi.


‼️Ogoh bo‘ling! Saudiya Arabistoniga 2023-yilda butun dunyodan turistik, biznes va boshqa vizalar orqali kelgan 150 mingdan ortiq shaxslar ushlanib, qamoq jazosini o‘tagan, jarimaga tortilgan va Saudiyadan 10 yil muddatga deportatsiya qilingan.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasi mudarrisi Diyor qori Ahmedov

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ИЖАРАГА ОЛИНГАН НАРСАНИ ИЖАРАГА БЕРИШ
#ижара

CАВОЛ: Муҳтарам устозлар, шариатимизга кўра ижарага олинган нарсани бошқа кишига ижарага бериш мумкинми? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий, моликий ва шофеъий уламоларга кўра (ҳанбалийларда ҳам саҳиҳ гап шундай) ижарага олинган нарсани ўзгага ижарага бериш жоиз. Бунинг шартлари: ижарага олинган нарса шартнома муддатида қўлда тутиб турилган бўлиши ва ижарага олинган нарса фойдаланувчи ўзгариши билан ёмон таъсирга учрамаслиги керак. Ҳанафий уламоларимиз, агар биринчи ижара ҳаққи билан иккинчисининг жинси бир хил (масалан бир хил пул бирлиги) бўлмаса, бу иш жоиз дейишган. Агар икки ижара ҳаққининг жинси бир хил бўлса, биринчи ижарага олувчига биринчи ижара ҳаққидан ортиғи дуруст бўлмайди (масалан 100 мингга ижарага олинган уйни 120 мингга ўзгага ижарага бера олмайди), чунки ортиқча маблағда шубҳа бор. Ортиқча олиб қўйган бўлса, садақа қилади. Лекин иккинчи ижара битими дуруст бўлади (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси”).

Ижара – бирор эваз муқобилига маълум манфаатлардан фойдаланиш учун тузилган савдо шартномаси. Манфаатлар фойдаланиш муддати ва хизмат турини айтиш билан маълум бўлади (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Ижара икки қисмга бўлинади:

🔹Инсон меҳнатини ижарага олиш. Масалан, кийим тикиб бериш, юк ташиб бериш ва бошқа хизматлар. Бу хизматларда ҳам хизматга ёлланган кишига ишни ўзи ёки ўз қўли билан қилиб бериш шарт қилинса, хизматга ёлланган киши бу ишни бошқага қилдира олмайди. Лекин умумий қилиб, шу хизматни қилиб беринг, дейилган бўлса, ёлланган киши бу ишга бошқа одамни ёллаши мумкин.

🔹Айни бир нарсани ижарага олиш. Масалан, уйни яшаш учун ижарага олиш, машинани миниши учун ижарага олиш ва шу кабилар. Уй ёки дўконни ижарага олганда унда нима қилишини айтмаса ҳам битим тўғри бўлаверади. У ерда истаган фаолиятини олиб боради, фақат бинога зарар етказадиган ишлар дуруст эмас.

Ижарага олинган нарсанинг талофатга учрашида ижарага олган томоннинг айби бўлмаса, масалан, келишилган мақсадда ишлатган ёки машинага белгиланган миқдорда юк ортган бўлса, тўлаб бермайди. Ижарага олувчи ҳаддан ошган бўлса, ижарага олинган нарсага унинг айби билан талофат етса тўлаб беради (“Кувайт фиқҳ энциклопедияси” ва “Мухтасарул виқоя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Каъба #Ҳаж_2024

🕋 Каъбага "эҳром" боғланди

▫️Ҳаж мавсуми бошланаётганига ишора ўлароқ доимгидек Каъбага оқ мато ўралди.

❗️Кисва 3 метр кўтарилиб, Байтуллоҳнинг пастки қисми оқ мато билан ўралишининг яна бир сабаби, ҳаж мавсумида зиёратчилар кўплиги ва оломон ичида турли одамлар кисвага мақсадли-мақсадсиз зарар етказишни олдини олиш ҳамдир.

✅ Маълумот учун, Каъбанинг баландлиги 13 метр.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial

🌐 www.mirarabmadrasa.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Видео
#исм

🎙Абдунаби исми жоизми?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Кун_ҳадиси
#Таом_одоби

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Идишларнинг устини ёпинг, мешкобларнинг оғзини боғланг. Чунки йилда бир кеча бор, унда вабо тушади. Ёпқичи йўқ идиш, боғичи йўқ мешкоб олдидан ўтганида ўша вабодан, албатта, уларга тушади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун —пайшанба:
23 май, 2024 йил
15 зулқаъда, 1445 йил

Аллоҳ тинчлик диёрига даъват қилур ва Ўзи хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят қилур.
Юнус сураси, 25-оят


Яқинларингизга улашинг:

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — шанба:
11 май, 2024 йил
03 зулқаъда, 1445 йил


Албатта динда фақиҳ бўлиш мақтовлидир: (Шарти шулки) у ўрганиш тортишиш ва жанжал учун эмас, балки амал қилиш учун бўлсин.
Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ.


Яқинларингизга улашинг:

🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Bugun bayram !!!

2-kurs talabasi Rasulov Vorisbek Quron-Karimni to’liq bir marta yodlab topshirdi. Vorisbek 2021-yildan boshlab hisoblaganda 30-qori, 2023-2024- yildagi 6-qori bo'ldi.

Alloh muborak qilsin!

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🩶

Кун ҳадиси


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди».

Яқинларингизга улашинг:
🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Абу Убайдуллоҳ айтадилар: "Энг яхши гап - одамни малоллантирмайдиган даражада оз ва тушунарли бўлган гапдир".

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Juma ayyomingiz muborak bo’lsin!


Яқинларингизга улашинг:

🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🌙 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo


Яқинларингизга улашинг:
🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — Жума:
24 май, 2024 йил
16 зулқаъда, 1445 йил

🤲 Кун дуоси:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ

Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййиьил асқоми.

Маъноси:
Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

кун ҳадиси


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирон таомни еб ҳамд айтган, бирор ичимлик ичиб ҳамд айтган бандасидан Аллоҳ албатта рози бўлади”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

👤 Эркин Қудратов
🎙 Суннатни инкор этманг
🎓 Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa
🌐 t.me/mirarabmadrasaofficial

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтади: “Билгинки, ўзаро яқинлик, улфатлик бирга ўтириш, мажлис билан юзага келади. Масрур билан ўтирсанг, шодланасан, ғофиллар билан дўстлашсанг, ғофил бўласан, зокирлар билан ўтирсанг, сен ҳам зикр қиласан, уйқудагилар билан дўстлашсанг, сен ҳам (ғафлат уйқусида) ухлайсан, дини ўликлар билан ўтирсанг, сенинг ҳам қалбингда дининг, эътиқодинг ўлади. “Ўликлардир, тирик эмаслар...”, Наҳл сураси, 21-оят.
Шу сабаб Марямга: “Эй Марям, Роббингга итоаткор бўл, Унга сажда қил ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил”, айтилган эди. Оли Имрон сураси, 43- оят.

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР)

📸➡️ фотолавҳалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ!

🕋 Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.

🗣 Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

🤲 Муборак сафар олди Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

✈️ Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2024” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

🟢Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 23 майидан то 7 июнга қадар ҳаж сафарига кузатилади.

✈️Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан зиёратчиларимиз тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига ҳаж сафарига ҳар куни юборилади.

✈️ Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

🤲 Аллоҳ таоло Ҳаж амалини адо этишга отланган юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

#дуо

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🕋 ҲАЖГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР УЧУН КОЛЛ-МАРКАЗ ВА ТЕЛЕГРАМ БОТ ИШГА ТУШДИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳаж ибодатига оид саволларга жавоб берувчи Колл-марказ ва махсус бот ташкил этилди.

🌙 Қуйидаги замонавий алоқа воситалари ва электрон маълумот алмашув хизматида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги Фатво марказининг тажрибали уламолари фаолият юритади.   

🇸🇦📞 Саудия Арабистонида бўлиб турган зиёратчилар 054 543 77 67 ёки 054 543 91 77 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин;

🇺🇿📞 Мамлакатимизда сафар тараддудидаги ҳамюртларимиз эса Фатво маркази колл-марказининг 78-150-33-44 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали саволларига жавоб оладилар.

📱 Телеграмдаги @mabrurhajbot манзилига савол йўллаб ҳам ёзма жавоб олиш имконияти мавжуд. 

Эслатма: Саудиядаги Колл-марказ ва мазкур телеграм бот фақат ҳаж рукнларига оид мурожаатларга жавоб беради. Бошқа мавзулардаги саволларга ва танаффус вақтида жавоб берилмайди.

📍Маълумот ўрнида "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш марказининг расмий телеграм канали:
👉🏻
/channel/hajumrauz
📞 Телефон рақамлари:
+998 99
882-18-58
+998 77
085-18-58

#Ҳажнинг_мукофоти_жаннат!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Йил_ўқитувчиси

🥇Олий маъҳад ўқитувчиси Ҳаж йўлланмасини қўлга киритди

▪️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Тафсир фани ўқитувчиси” танлови Тошкент ислом институтида бўлиб ўтди.

⚡️ Танловда қуйидаги натижалар қайд этилиб, ғолиблар мукофотландилар:

1-ўрин: Тошкент ислом институти ўқитувчиси Элёржон Аҳмадқулов,
1-даражали диплом ҳамда “Ҳаж” сафарига йўланма ва смарт телевизор;
2-ўрин: Хадичаи Кубро ЎМИТМ ўқитувчиси Гулруҳ Кенжабек қизи, 2-даражали диплом, “Умра” сафарига йўланма ва смарт телевизор;
3-ўрин: Кўкалдош ЎМИТМ ўқитувчиси Охунжон Аҳмедов, 3-даражали диплом ва замонавий музлатгич.

🖥 Қолган 10 нафар иштирокчиларга ЎМИ Фахрий ёрлиғи ҳамда смарт телевизор топширилди.

🎉 Олий маъҳад жамоаси институт ўқитувчиси Элёржон Аҳмадқуловни 1-ўрин ва Ҳаж мукофоти билан муборакбод этади!

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#bugunning_muhim_mavzusi

МАВЗУ: МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ УММАТНИ САОДАТГА ЕТАКЛАЙДИ!

📺Ушбу кўрсатувда ақида, фиқҳ ва ҳозирги кунда одамларни қийнаётган ижтимоий муаммолар, баҳс-мунозарали мавзулар, ихтилофли масалалар атрофида аҳли илмлар сўз юритади.

🌙 Ниятимиз: Ислом дини соф таълимотини етказиш, мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чақириш ҳамда уларни турли ихтилоф ва фитналардан сақлаш!

🤲 Аллоҳ таоло бошланган янги лойиҳамизни хайрли ва манфаатли қилсин!

🎞 youtube (HD)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

АМАЛЛАРНИНГ ҚАБУЛ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ
#ақида

CАВОЛ: Аҳли сунна вал жамоа наздида солиҳ амалларнинг қабул бўлиш шартлари нималар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Солиҳ амалларнинг қабул бўлиш шартлари қуйидагилар:

1. Солиҳ амал уни бузувчи риё ва ужб каби айблардан холи бўлиши керак. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Риё солиҳ амалга аралашса, унинг ажрини йўққа чиқаради. Ужб (киши ўзидан фахрланиши) ҳам – риё кабидир”. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ

яъни: “...Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур” (Моида сураси 27-оят).

2. Амал тўғри бўлиши керак, ботил эмас. Амалнинг ботил бўлишига куфр ва муртадлик сабаб бўлади. Шунинг учун куфр келтирган ёки муртад бўлгандан кейин қилинган солиҳ амаллар қабул бўлмайди. Солиҳ амаллар имон билан бирга бўлсагина фойда беради.

3. Солиҳ амаллар соҳиби дунёдан имон билан ўтиши керак. Ким кофир ва муртад бўлиб дунёдан ўтса, унинг амаллари қабул бўлмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:

وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا

яъни: “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон сураси, 23-оят).

4. Мазкур амал Ислом шариатига мувофиқ бўлиши керак. Зеро, Набий алайҳиссаломнинг шариатларига мувофиқ бўлмаган барча амаллар – солиҳ амаллар қаторида бўлмайди. Балки улар ботил ва бехуда амал саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда кофирларни қоралаб шундай дейди:

أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ شَرَعُوا لَهُمْ مِنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَنْ بِهِ اللَّهُ

“Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шериклари борми?!" (“Шуро” сураси, 21-оят.)

Ушбу оятдан Аллоҳ таоло Ўзининг шариатида изн бермаган амалларни жорий қилиш ботил эканига ишора бор. Қолаверса, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

"مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ" (رَوَاهُ الإمام البُخَارِيُّ وَالإمام مُسْلِمٌ).

яъни: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Демак, амаллар динимиз кўрсатмаларига мос ҳолда ихлос билан бажарилиши керак. Бу жараёнда амални бузувчи риё, ужб ва миннат каби омиллар бўлмаслиги ва савобли амалларини эгаси бу дунёдан имон билан охиратга олиб кетиши керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Яқинларингизга улашинг:
🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Видео
#гуноҳ #жосуслик

🎙Биродарини айбини яшириш керак

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


Яқинларингизга улашинг:
🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🤍 Кун ҳикмати


Яқинларингизга улашинг:
🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — жума:
10 май, 2024 йил
02 зулқаъда, 1445 йил


إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб, 56-оят).
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад



Яқинларингизга улашинг:

🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🤍 Кун ҳикмати


Яқинларингизга улашинг:
🩶 t.me/mirarabmadrasaofficial
🩶 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…
Подписаться на канал