mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳикмати

Ҳеч қачон одамларга уларнинг ўтмишидан келиб чиқиб баҳо бермайман. Ахир олмос ҳам дастлаб кўмир бўлган!

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Гул деганинг нима сенинг?
Уч-тўрт тикон, бироз япроқ,
Недур сен севган бу ҳаёт?
Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ.

Мавлоно Жалолиддин Румий

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРЛАРНИ ТЎРТТАДАН КАМ АЙТИШ
#жаноза

221-CАВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати, эшитишимча жаноза намозида имом неча марта “Аллоҳу акбар” деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мабодо айтмаса намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:
أن كل تكبيرة من تكبيرات صلاة الجنازة قامت مقام ركعة حتى لو ترك تكبيرة منها لا تجزئه الصلاة كما لو ترك ركعة من ذوات الأربع ("الميحط البرهاني") .
яъни: Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракаат намознинг ўрнидадир. Ҳатто, жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракаатли намоздан бир ракаати ўқилмаса намоз дуруст бўлмаганидек (“Ал-Муҳитул бурҳоний” китоби).
Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🤝 ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРИ БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ

🇺🇿🇸🇦Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

💬 Мулоқотда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда "Ҳаж – 2024" мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. 

✅Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик равнақ топаётгани, ҳаж ва умра қилувчилар сони кескин ошаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани алоҳида қайд этилди.

🗣Ҳаж ва умра вазири сўнгги йилларда Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришаётгани ва жадал тараққий этаётганини таъкидлаш баробарида аввалги йилдаги Ўзбекистон заминига ташрифи бир умр ёдида қолганини билдирди. 

📋 Учрашувда Ўзбекистон делегация ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларни тақдим этдилар.

✍️Мулоқот якунида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида муборак сафарларни янада яхшилаш юзасидан келишув имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#муаллими_соний

13 - дарс, Шайх Алижон қори

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
📱 /channel/mirarabquron
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ КРИЛЛ ИМЛОСИДА ЁЗИШ
#Қуръони_карим

218-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Қуръони каримни крилл алифбосида ёзиш мумкинми? Илтимос, батафсил жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримни араб алифбосидан бошқа (крилл ёки лотин каби) ҳарфлар билан ёзиш шаръан жоиз эмас. Бунга барча мазҳаб фуқаҳолари иттифоқ қилишган.
Хусусан, ҳанафий фуқаҳоларимиз гарчи араб хатига яқин бўлсада форсий хат билан ҳам Қуръон оятларини ёзишни ман қилганлар. Жумладан, Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай деган:
ويمنع من كتابة القرآن بالفارسية بالإجماع لأنه يؤدي إلى الإخلال بحفظ القرآن؛ لأنا أمرنا بحفظ اللفظ والمعنى…"
яъни: “Қуръонни форсий хатда ёзишдан қайтарилади. Бунга уламолар ижмоъ қилган. Чунки Қуръонни форсий хатда ёзиш уни сақлаб қолишга путур етказади. Биз Қуръоннинг лафзи ва маъносини сақлаб қолишга буюрилганмиз...” (“Ат-Тажнис” китоби).
Шунингдек, яна бир ҳанафий аллома Қивомиддин ал-Хўжандий “Меърожуд-дироя” китобида шундай деган:
"من تعمد قراءة القرآن أو كتابته بالفارسية فهو مجنون أو زنديق".
яъни: “Ким Қуръонни қасддан форсчада (яъни, араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда) ёзса, у ё мажнун ёки зиндиқ (имонсиз) бўлади”.
Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган:
إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع.
яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби).
Ушбу масала юзасидан бошқа мўътабар мазҳаб уламолари ҳам ҳанафий уламоларимиз билан якдил фатволарни эълон қилганлар. Жумладан, Шофеий мазҳабининг муҳаққиқ олимларидан Ибн Ҳажар Ҳайтамий ўзининг “Катта фиқҳий фатволар» китобида, жумладан, шундай деган: “(Қуръонни арабчадан бошқа алифбода ёзиш) бу – асҳобларимиз ҳаромлигига иттифоқ қилган масаладир... Қуръонни ажам ҳарфида ёзишда унинг кофирларни беллашувга чорлаган мўъжиз (яъни, ожиз қолдирувчи) лафзини ўзгартириш бор”.
Мисрдаги «Ал-Азҳар» унверситетининг йирик уламоларидан бири Шайх Маҳмуд Абу Дақиқа шундай дейди: “Тўрт фиқҳий мазҳабларнинг имомлари ҳам Қуръонни араб алифбосидан бошқа алифбода ёзиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Чунки Қуръонни бошқа алифбода ёзиш уни ижмоъ собит бўлган ва эргашиш вожиб бўлган расмдан чиқаради. Балки бу – лафзларда ўзгариш юз беришига олиб келади. Чунки баъзи араб ҳарфларининг ўхшаши бошқа алифболарда йўқ. Лафздаги ўзгариш эса маънонинг ўзгаришига сабаб бўлади. Бошқа алифбода ёзиш, қандай бўлмасин, мана шунга олиб келиши аниқ. Шу боис баъзи ҳанафий уламолар: “Ким Қуръонни қасддан араб ҳарфларидан бошқа ҳарфда ёзса, у ё мажнун бўлади ёки зиндиқ бўлади”, деганлар.
Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар унверситети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда Қуръони каримни ўзи нозил бўлган араб имлосидан бошқа ҳарфларда ёзиш ёки шу асосида Қуръони каримни тиловат қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки араб имлосининг ўзига хос жиҳатлари борки, уни бошқа ҳарфларда ифодалаш имконсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Видео
#савол #жавоб #гуноҳ

Тилимизга эҳтиёт бўлайлик!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — якшанба:
07 январь, 2024 м;
25 жумодуc соний, 1445 ҳ:
,

Ўғри журъатли ва уй эгаси қўрқоқ бўлса, уй иложсиз қўлдан бой берилади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Бир Шайхдан сўрашибди.

—Оилада эр билан хотин жанжаллашиб, аразлашса қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак?
—Эркакми ёки аёлми ?
Шайх шундай жавоб берди:
—Қай бири Аллоҳ таолодан кўпроқ қўрқса, ўша биринчи бўлиб узр сўраши керак.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ТУЯ БАВЛИ БИЛАН ДАВОЛАНИШ МУМКИНМИ
#ҳалол_ва_ҳаром

❓217-CАВОЛ:
Туя бўталоғи сийдигини туя сутига қўшиб ичса ҳамма касалга даво бўлар экан деб эшитдим. Шу тўғрими, ахир сийдик ҳаромку! Уни ичса гуноҳ бўлмайдими? Жавоб учун раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туянинг сийдиги Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳ алайҳимо наздларида нажосат ҳисобланади. Лекин Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимо наздларида даво учун уни ичиш жоиз.
Туянинг сийдигини нажосат деган мужтаҳидларимиз қуйидаги ҳадисни далил қилганлар:
اِسْتَنْزِهُوا مِنْ اَلْبَوْلِ فَإِنَّ عَامَّةَ عَذَابِ اَلْقَبْرِ مِنْهُ (رَوَاهُ اَلدَّارَقُطْنِيّ ُ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
яъни: “Сийдикдан сақланинглар, чунки (бавлдан покланмаган киши учун) қабр азобининг кўпи ундандир” (Имом Дорақутний ривояти).
Туянинг сийдигини ичиш мумкин деган мужтаҳидларимиз эса машҳур Урайна қавми ҳақидаги ҳадисга суянадилар (Қиссанинг қисқача тафсилоти шуки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Урайна қавмидан бир қанча одамлар мусулмон бўлиш учун келди. Уларга Мадина ҳавоси тўғри келмай ранглари сарғайиб, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мадинадан ташқаридаги закотдан йиғилган туяларнинг сутлари ва сийдикларидан ичишни буюрдилар. Улар шундай қилишди. Тузалиб қолишгач, диндан қайтиб, туябоқарларни ўлдириб, туяларни ҳайдаб кетишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни изидан одам жўнатиб, қўлга тушириб, қаттиқ жазоладилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилишган).
Мўтабар фиқҳий матнларда ҳам туя сийдиги нажосат экани айтилган ва уни одатий ҳолатда ичиш мумкин эмас. Бунинг устига мазҳабимизда ҳаром билан даволаниш жоиз эмас. “Захира” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша моддада шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор йўқлиги тажриба билан аниқланади. Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Тўнғиз гўштидан бошқа даво топилмаган тақдирда ҳам у билан даволанмайди”, – дейдилар (“Раддул мухтор” ва “Хошияту раддул мухтор” китоби) .
“Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَقَالَا لَا بَأْسَ بِأَبْوَالِ الْإِبِلِ وَلَحْمِ الْفَرَسِ لِلتَّدَاوِي كَذَا فِي الْجَامِعِ الصَّغِيرِ
яъни: “Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар от гўшти ва туянинг бавлини даволаниш учун ишлатишни зарари йўқ, дейдилар. “Жомеъус сағир”да шундай келган”.
Демак, юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, соғлом кишилар туяни сутини ичиш билан кифояланиши керак. Улар асло туя бавлини ичишлари мумкин эмас. Агар бемор туя сути билан бирга унинг сийдигини ичса тузалиши маълум бўлса ва бошқа даво йўқлиги кўп тажрибалардан ўтган бўлса, туя бавлини ичиши жоиз бўлади. Бу икки мужтаҳид имомларимиз Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг сўзларига мувофиқ келади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Узунроғи бошқаларидан кўра чиройлироқ, виқорлироқ ва бежирим бўлиб кўринади... Ҳақиқатда эса, у бирон иш қилмаган, бирон сўз айтмаган ва бирон ҳарф ёзмаганидан шундай. Баъзи инсонлар ҳам худди шунга ўхшайдилар. Шундай экан, ташқи кўринишлар, зоҳирлар сени алдаб қўймасин...

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингизнинг амали асло нажот бера олмайди», дедилар. «Сизга ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот шундай дедилар: «Менга ҳам, агар Аллоҳ раҳмат билан ўрамаса. Тўғри бўлинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар. Эрталаб, кечқурун ва кечанинг бир қисмида ибодат қилинглар. Мўътадиллик, яна мўътадиллик(ни маҳкам тутинглар). Шунда (мақсадингизга) эришасиз».

Имом Муслим ривояти.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#муаллими_соний

11 - дарс, Шайх Алижон қори

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
📱 /channel/mirarabquron
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ояти

«Бу
(Қуръон) тўқима гап эмас, лекин ўзидан олдин келганни тасдиқлаш ва ҳар бир нарсани батафсил қилиш, ҳидоят ҳамда иймон келтирганлар учун раҳматдир» (Юсуф, 111),

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Bola Tarbiyasiga oid tavsiyalar

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

🕋 ХУШХАБАР: УМРА ЗИЁРАТИ УЧУН НАРХЛАР АРЗОНЛАШДИ

🇺🇿🇸🇦 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.

🗣2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.

✈️🕋 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар.

Умра зиёратига биз билан боринг ва роҳат ила ибодат қилинг.

🕋 «Ҳаж ва Умра» марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари:
🚀 t.me/hajumrauz
🌐 instagram.com/hajumrauz

#хушхабар #Умра #Ҳаж

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Бировнинг хатосини билсанг......

Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳикмати

Эшитган вақтда терилар титраб кетадиган, қалблар юмшайдиган ушбу оятлар ҳақида тааммул қил, фикрлаб кўр: «Осмонлару ердаги барча кимсалар Роҳманга банда бўлган ҳолларида келурлар. Батаҳқиқ, У Зот уларни иҳота қилган ва санаб қўйгандир. Барчалари У Зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғиз ҳолларида келувчидирлар». (Марям сураси, 93-95 оятлар).
Эй фалончи, эй пистончи дейилган вақтда Аллоҳга (танҳо) рўбаро бўлишингни ўйла. У Кунда қанийди, умуман осийлик қилмаган, гуноҳ қилмаган бўлсайдим, дея орзу қиласан.



Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Қийинчилик ва ғамгинликда

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

«Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн».

Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Bola Tarbiyasiga oid tavsiyalar

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳикмати

Касалликларнинг кўплаб турлари бор. Жисм касалликлари ўлим билан якун топади. Лекин руҳ, нафс касалликлари эса ўлимдан сўнг кучга киради. Нафс касалликларини оғриқ, аламлари ўлимдан сўнг бошланади. Шундай экан, қаҳрамонлик, кучлилик дунёда нафснинг саломатлиги учун курашиб, ҳаракат қилишдадир.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#муаллими_соний

12 - дарс, Шайх Алижон қори

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
📱 /channel/mirarabquron
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
4-моддаси
.

🔰 2-боб. Виждон эркинлигини таъминлаш асослари.

➖ Виждон эркинлиги нима?


🎞 Батафсил видеороликда

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ғам-ташвиш, маҳзунлик етганда ўқиладиган дуо

اللهمَّ إني عبدُك ابنُ عبدِك ابنُ أمَتِك ناصيَتي بيدِك ماضٍ فيَّ حُكمُك عَدْلٌ فيَّ قضاؤُك أسألُك بكلِّ اسمٍ هو لك سميتَ به نفسَك أوْ علَّمْتَه أحدًا مِنْ خلقِك أو أنزلته في كتابِك أو استأثرتَ به في علمِ الغيبِ عندَك أنْ تجعلَ القرآنَ ربيعَ قلبي ونورَ صدري وجلاءَ حُزني وذهابَ هَمِّي إلا أذهب اللهُ همَّه وحُزْنَه وأَبْدَلَهُ مَكَانَهُ فَرَجًا

«Аллоҳумма! Инний ъабдук, вабну ъабдик, вабну аматик, носиятий би ядик, модин фийя ҳукмук, адлун фийя қазоук, ас-алука би куллисмин ҳува лак, саммайта биҳи нафсак, ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқик, ав анзалтаҳу фий китаабик, ав истаъсарта биҳи фий илмил ғойби ъиндак, ъан тажъалал Қуръаана робийъа қолбий, ва нуро содрий, ва жалааъа ҳузний, ва заҳааба ҳаммий»

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, мен Сенинг қулингман, қулингнинг боласиман, чўрингнинг фарзандиман. Пешона сочим Сенинг қўлингда. Менга чиқарган ҳукминг қоимдир, менга тақдир қилганинг адолатдир. Сенинг барча исмларинг билан – Ўзингни Ўзинг номлаган ёки махлуқотларингдан бирига ўргатган ёки Китобингда нозил қилган ёки ҳузурингдаги ғайб илмингда олиб қўйган исминг билан сўрайманки, Қуръонни қалбимнинг баҳори, қалбимнинг нури, маҳзунлигимни аритувчи, ғам-ташвишимнинг кетгазувчи қилгин».

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Bola Tarbiyasiga oid tavsiyalar

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — шанба:
06 январь, 2024 м;
24 жумодуc соний, 1445 ҳ:
,

«Барча илмларнинг мақсади – бандани Роббига етказишдир».

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

БОМДОДНИНГ ФАРЗИГА ЕТИБ КЕЛГАН КИШИ СУННАТНИ ЎҚИЙДИМИ?
#намоз

❓216-CАВОЛ:
Имом Бомдоднинг фарзини бошлаган пайтда масжидга келган киши бомдоднинг суннатини ўқийдими ёки уни ўқимасдан имомга иқтидо қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдоднинг икки ракаат суннатини ўқимаган одам имомни фарз намозида топса, қарайди: агар суннатни ўқиса, ҳеч бўлмаганда фарзнинг бир ракаатига улгурадиган бўлса, суннатни ўқиб, сўнгра имомга иқтидо қилади. Мана шунда ҳам суннат, ҳам жамоатнинг фазилатига эришади. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"مَنْ أَدْرَكَ رَكْعَةً مِنَ الْصَلاَةِ فَقَدْ أَدْرَكَ الْصَلاَةَ"
(رواه الإمام مسلم والإمام ابن ماجة عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Ким намоздан бир ракаатни топса, ҳақиқатан ўша намозни топибти” (Имом Муслим ва Имом Ибн Можа ривояти)”.

Бундай ҳолатда суннатни фарз ўқилаётган сафда ўқимайди. Чунки уламолар бундан қайтарганлар, макруҳ бўлади. Балки, имкон бўлса, бошқа хонада ёки сафдан узоқроқ жойда ўқиб, тезлик билан жамоатга қўшилади. Агар суннатни ўқиса, фарзнинг бир ракаатига ҳам улгурмайдиган бўлса, суннатни ўқимасдан, фарз ўқиш учун жамоатга эргашади. Чунки жамоатга эргашишнинг савоби суннатни ўқиш савобидан кўпроқдир. Жамоатни фазилати ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"صَلاَةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلاَةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِيْنَ دَرَجَةً"
(رواه الإمام البخاري والإمام مسلم عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما)

яъни: “Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)”.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, бомдоднинг фарзига қўшилгани сабабли ўқилмай қолган бомдоднинг суннатини фарздан кейин ўқилмайди. Балки суннат бундай кишидан соқит бўлади. Чунки бомдодни суннати фақат бир ўринда қазо қилинади. У ҳам бўлса, бомдоднинг суннати фарзи билан бирга қазо бўлиб, бугунги бомдод намозининг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқийди, заволдан кейинга қолса, фақат фарзи ўқилади. (“Фатҳу бабил иноя” ва “Ҳидоя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

https://www.youtube.com/watch?v=XgA0AeEflfU

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ЭРТАЛАБ ВА КЕЧ КИРГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

#Дуо

❓202-CАВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Эрталаб ва кеч кирганда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўқиб юрган дуоларини ўргатсангизлар. Илтимос. Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Эрталаб ва кучқурун ўқилиши фазилатли саналган дуо ва зикрлар борасида жуда кўп саҳиҳ ҳадислар бизгача етиб келган. Ҳатто уламоларимиз ушбу дуоларни жамлаб, алоҳида китоблар ҳам тасниф этишган. Қуйида шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз.

أبي هريرة رضي الله عنه قال: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم: إِذَا أَصْبَحَ يَقُولُ: "اَللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ اَلنُّشُورُ وَإِذَا أَمْسَى قَالَ مِثْلَ ذَلِكَ إِلَّا أَنَّهُ قَالَ: وَإِلَيْكَ اَلْمَصِيرُ" (أخرجه الأربعة).

яъни: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:
“Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳя ва бика намууту ва илайкан нушуур", – дер эдилар. Кеч кирганида ҳам ҳудди шундай (яъни “Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика асбаҳнаа ва бика наҳя ва бика намууту ва илайкал масийр”, – дер эдилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилишган).

Ушбу зикрнинг маъноси: Эй Аллоҳ, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Сенга қайтажакмиз.

Шунингдек, эрта тонгда ва кеч кирганда қуйидаги зикрни ўқиш ҳам улкан фазилатларга етиштириши кўплаб ҳадиси шарифларда таъкидланган. Жумладан:

عَنِ الْمُنَيْذِرِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: "مَنْ قَالَ إِذَا أَصْبَحَ: رَضِيْتُ بِاللهِ رَباً وَبِالْإِسْلاَمِ دِيْناً وَبِمُحَمٍّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَّ نَبِياًّ فَأَناَ الزَّعِيْمُ لَآخُذَنَّ بِيَدِهِ حَتَّى أُدْخِلَهُ الْجَنَّةَ" (رواه الإمام الطبراني).

яъни: Мунайзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим. У Зот айтадилар: “Ким ҳар тонгда
“Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин набийян”, – деса, мен уни қўлидан ушлаб жаннатга олиб киришга кафилман”, – дедилар (Имом Табароний ривояти).

Мазкур дуонинг маъноси: “Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад (алайҳиссалом)ни пайғамбар деб, рози бўлдим”.
Қуйидаги дуо эса кишига ҳар хил зарар ва бало етмаслиги учун сабаб бўлиши ваъда қилинган:

عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : "مَا مِنْ عَبْدٍ يَقُولُ فِي صَبَاحِ كُلِّ يَوْمٍ وَمَسَاءِ كُلِّ لَيْلَةٍ بِسْمِ اللَّهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ يَضُرَّهُ شَيْء" (رواه الإمام الترمذي).

яъни: Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим: “Қайси банда ҳар куни тонг ва кечқурунда
“Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул алийм”ни уч марта айтса, (Аллоҳнинг қудрати билан) унга бирор нарса зарар етказмайди” (Имом Термизий ривояти).

Мазкур дуонинг маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу дуо ва зикрлар шариатимизда мустаҳаб амал саналади. Унда ваъда қилинган ажру мукофотларга Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни ўз вақтида бажариш баробарида эришилиши кўпчилик уламолар томонидан таъкидланган. Демак, шариатимиз кўрсатмаларига амaл қилиш билан бирга мазкур дуоларга ҳам одатлансак мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…
Подписаться на канал