mirarabmadrasa | Неотсортированное

Telegram-канал mirarabmadrasa - MIRARABMADRASA.UZ

7312

©️Mir Arab o'rta maxsus islom bilim yurtining rasmiy kanali 🔹www.mirarabmadrasa.uz 🔹facebook.com/mirarabmadrasauz 🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz 🔹youtube.com/channel/UCXntdLJNhep2JTceT_gsPaw Telefon: 956004597 Savollar: savollar.muslim.uz

Подписаться на канал

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳикмати

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳадиси

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон соҳибига: қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади»
, дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Қуръони каримнинг 5 ҳаққи

1. Тинглаш:
«Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз» (Аъроф сураси, 204-оят).
2. Тиловат қилиш:
«Биз китоб берганлар ичидан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар – ана ўшалар унга иймон келтирадилар» (Бақара сураси, 121-оят).
3. Ёд олиш:
«Йўқ, (Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнглида (ёд бўлгувчи) аниқ-равшан оятлардир» (Анкабут сураси, 49-оят).
4. Тафаккур ва тадаббур қилиш:
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом! Ушбу Қуръон – одамлар) унинг оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак Китобдир» (Сод сураси, 29-оят).
5. Амал қилиш:
«Сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг!» (Зумар сураси, 18-оят).

Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Президент дунёвийлик ва диний маърифат масалаларига тўхталиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Manba: /channel/shmirziyoyev/20218

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

БУ ДУНЁНИНГ МОҲИЯТИ
#ҳадис

❓201-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, “Бу дунё жаннатнинг олдида–бармоқ денгизга киргазиб чиқаргандаги намичалик”, маъносида ҳадис борми? Бўлса уни қандай тушунамиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Муслим ўзларининг “Саҳиҳ”ларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:

عن المُسْتَوْرِد بن شَدَّاد رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رسول الله صلى الله عليه وسلم: " مَا الدُّنْيَا في الآخِرَةِ إلا مِثْلُ مَا يَجْعَلُ أَحَدُكُمْ أُصْبُعَهُ في اليَمِّ ، فَلْيَنْظُرْ بِمَ يَرْجِعُ؟" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ).

яъни: Муставрид ибн Шаддод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга қасамки, дунё — охират (олдида) сизлардан бирингиз бармоғини денгизга солганига ўхшайди, қарасин-чи, нима билан қайтибди?!" (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадис орқали Набий алайҳиссалом бу дунёнинг ўткинчи ва арзимас экани ҳамда ҳақиқий ҳаёт охират диёрида бўлишини гўзал ўхшатиш билан ифодаламоқдалар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло ҳам Ўзининг каломида шундай деган:

وَمَا هَذِهِ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا لَهْوٌ وَلَعِبٌ وَإِنَّ الدَّارَ الْآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

яъни: “Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин-кулгидир. Агар улар билсалар, охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир” (Анкабут сураси, 64-оят).

Демак, ҳеч бир банда бу дунёда эришган ютуқлари, обрў ва мол дунёси билан ғурурланмаслиги, ҳаётда қийинчилик ва танг ҳолга тушган киши эса ўзининг ҳолатидан шикоят қилиб, жазавага тушмаслиги, балки, ҳар икки шахс ҳам бу дунё ўткинчилигини унутмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилсалар, уни ўргансалар, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади»
, дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — шанба:
23 декабрь, 2023 м;
10 жумодуc соний, 1445 ҳ:
,

Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Амалларнинг афзали қалбнинг шаҳна (адоват, ҳасад, нафрат)нинг барча турларидан саломатлигидир”.


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#Янгиликлар

Мисрда «30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси» ўтказилади

Мисрда «30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси» ўтказилади. Миср Авқоф вазири Муҳаммад Мухтор Жума «30 халқаро Қуръони Карим мусобақаси»нинг тўрт ҳаками номини эълон қилди. Бу ҳақда Ал-Фажр нашри хабар берди.

Ушбу мусобақа 2023 йил 23 декабрь куни Дорул-Қуръонда, Мисрнинг Улуғ масжидида ва Ислом маданият марказида ўтказилади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Мираббос қори Мирбобоев қатнашади. Мусобақани қуйидаги ҳакамлар баҳолаб боришади:

Тағиуддин Мустафо Абдул Босит ат-Тамимий – фаластинлик олим, Судан Фанлар университетида тилшунослик ва фалсафа фанлари номзоди, Фаластин техника университети доценти.
Иорданиялик Тавфиқ Иброҳим Аҳмад Замра – Покистон Ислом университети доктори, Қуръони Карим халқаро танлови ҳакамлар ҳайъати аъзоси

Абкар Веллер Маду – Судандаги Омдурман университетида араб ва исломшунослик фанлари доктори, Халқаро Қуръон мусобақаси ҳакамлар қўмитаси аъзоси.
Сенегаллик шайх Аҳмад Ал-Сағир Амби – Дакар Ислом институти бош котиби, араб таълими бўйича инспектор ва халқаро Қуръон мусобақаларининг ҳайъат аъзоси.

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1.
"Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#tafakkur

Дунё мўмин учун гўзал бўлмаслиги керак(ми?)

Баъзи одамлар дуони эҳтиёжларни тақдим қилиш ва жавоб кутиш деб биладилар. Агар дуо ана шундай тарзда қилинадиган бўлса, орзуларни такрорлаш ва мажҳул келажакдаги енгилликни кутишдан бошқа нарса бўлмай қолади. Бундай дуо беҳуда бўлиб, Аллоҳнинг ҳузурида унинг қиймати йўқ.

Дуо бу – биринчи навбатда йўналишни аниқлаш ва энг олий мақсадни англашдир. Иброҳим алайҳиссалом ҳам "Эй Роббим, мени ва авлодларимни намозни тўкис адо этувчилардан қилгин. Роббим, дуоимни қабул қил" (Иброҳим сураси, 40-оят) дея дуо қилганларида намозни ҳаётий дастур ва асосий машғулот қилган эдилар.

Бандалар: “Роббимиз, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят) дея дуо қилганларида бу нола ила жамиятдаги барқарор оила ва бахтли хонадон ато этилишини, тақво ва барча яхшилик борасида пешқадамлик берилишини сўраб ёлворганлар. Бу нолага олий мақсадни рўёбга чиқарадиган амалий ҳаракатлар ва унга олиб борадиган қадамлар қўшилишига эса ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Баъзи диндорлар
Аллоҳга ва охират кунига иймон ҳақиқатини нотўғри тушунадилар. Бу тушунчаларига кўра улар худди Ой тутилиши кечасида Ернинг сояси ой нурини тўсиб қўйганидек, дин оддий ҳаётга тўсқинлик қилади, деб ўйлайдилар. Улар назарида иймоннинг вазифаси бахтли ҳаётни четга суриб, зимистон ва ёлғизлик келтириш бўлиб, дунё мўмин учун гўзал бўлмаслиги керак. Аниқроқ қилиб айтганда, шахс ва жамият ҳаётига қашшоқлик, машаққат, азоб ва қийинчилик олиб келиш иймон тақозосидир.
Бу жуда катта хато ва дин учун буюк бир зулмдир.

Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ибодат қилувчиларнинг энг олийси бўлсалар-да, ҳаётни бундай тушунмаган ва бу йўналишни Исломга юкламаганлар. У зот алайҳиссалом бундай дуо қилардилар: “Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёмни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин” (Имом Термизий ривояти).
Айтингчи, ана шундай дуо қилган зот динни юқоридагидек тор талқин қилиши мумкинми?!

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#salavot

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади. Одамлар: "Бу нима қилар эди?" – дейишади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтинг!

Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олаётган нафаслари ададича саловот айтса ҳам унинг ҳаққини адо этолмайди”.
“Жалаул афҳам” асаридан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қаерда бўлсангиз ҳам, менга саловот йўлланглар. Албатта саловотларингиз менга етказилади”, дедилар.
Табароний Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган.

Аллоҳ таоло бир бандасига яхшиликни ирода қилса, унинг тилига Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни осонлаштириб қўяди. Соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Ибн Жавзийя раҳимаҳуллоҳнинг “Бустонул воизийн” асаридан.

Бизнинг Аллоҳ сари элтувчи эшигимиз бу - саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга элтувчи эшигимиз эса – у зотга саловот йўллашимиздир.
Доктор Али Жума.


Аллоҳ таоло ойни васф қилганда: “...нур сочгувчи ой...”деди. (Фурқон сураси, 61- оят).
Қуёшни васф қилганда: “Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик” деди. (Набаъ сураси, 13- оят).
Аммо Ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васалламни васф қилганда бўлса: “Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилгувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик” деди. (Аҳзоб сураси, 46-оят).
У зотни икки васф билан таърифлар экан, унда гўзаллик ва улуғворликни жамлади ва нурни зиё билан қориштирдики, токи, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёси бутун оламга нур сочсин.
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг”. (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Аллоҳдан бирон ҳожатингни сўрасанг, аввал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишдан бошлагин. Сўнгра, нимаки сўровинг бўлса, дуо қилгин. Кейин эса дуоингни у зотга саловот айтиш билан якунлагин. Албатта Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло икки саловотни ўз карами ила қабул қилади. У иккиси орасидаги дуони бўлса, ижобатсиз қолдиришдан карамлироқдир.
Шайх Абу Сулаймон Дороний.

Имом Саховий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш амалларнинг муборак қилингани ва афзалларидандир. Ҳамда дин ва дунёда нафи кўпроқларидандир”.
“Ал-Қовлул бадиъ” асаридан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп саловот айтганлардир”.
Имом Термизий ривояти.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадин ва олиҳи ва саҳбиҳи ажмаъийн!

Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Азизлар, барчангизга Саййидул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш...
ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БӮЛСИН!


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Янгиликлар

Янги китоблар тақдимоти


Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси АРМ фонди доимий равишда янги китоб ва қўлланмалар билан бойитилиб келинмоқда. АРМ фондини бойитиш одатда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан юборилган ўқув қўлланма ва китоблар билан, ҳамда ҳомийлар томонидан олиб берилган ҳар хил турдаги адабиётлар билан бўлади.
Жорий 2023-2024 ўқув йилнинг 21 декабрь куни ҳомийлар томонидан таълим муассасаси Ахборот ресурс маркази фондига 5 хил турдаги Мишкот ал- масобиҳ шарҳи, Мусулмон учун зарур билимлар, Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар, Дурусун наҳвия ва Роббана тақоббал дуо китоблари ҳадя қилинди.
ЎМИ томонидан 1 хил турдаги Ҳадис илми қоидалари китоби АРМ фондига топширилди. Янги китоблар таълим муассасаси устозлари ва талабаларига тақдим қилинди ҳамда ушбу китоблар тўғрисида АРМ ходими Бекзод Қодиров томонида маълумотлар бериб ўтилди.
Бекзод ҚОДИРОВ
Ахборот Ресурс маркази ходими


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Намоз вақтлари!

"Бухоро вилояти 22-29 декабрь кунлари учун намоз вақтлари"

Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Янгиликлар

Қишки таътил олдидан талабаларга керакли тавсиялар берилди

Бугун талабаларга қишки таътил олдидан керакли тавсияларни бериш, ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023 йил 6 декабрдаги 01А/157-сонли мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида талабаларнинг қишки таътил муддатини белгилаш ҳамда таътил даврини мазмунли ўтказиш бўйича тегишли тавсия ва тушунтиришлар бериш борасидаги буйруғини етказиш мақсадида билим юрти барча ўқитувчи ва талабалар учун йиғилиш бўлиб ўтди. Буйруққа биноан бошқа ўқув дароҳларидаги каби Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг 2023-2024 ўқув йилидаги қишки таътил даври 2023-йил 24-декабрдан 2024-йил 7-январгача, дарс машғулотларининг бошланиши 2024-йил 8-январ этиб белгиланди.
БАТАФСИЛ

Дилшод АЛИЕВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — якшанба:
24 декабрь, 2023 м;
11 жумодуc соний, 1445 ҳ:
,

Салафлар наздидаги чин эркаклик (рижоллик) мезони
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтдилар: «Ким омонатни адо этса ва мусулмонларнинг обрўсини тўқишдан ўзини тийса, у - ҳақиқий эркакдир» дедилар.


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ояти

«Агар сенга нозил қилган нарсамиздан шакда бўлсанг, сендан олдин китобни ўқиганлардан сўра. Батаҳқиқ, сенга Роббингдан ҳақ келди. Бас, ҳеч шубҳа қилгувчилардан бўлма» (Юнус, 94),

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

#tafakkur

Аллоҳдан офият сўранг

Нима учун азоб, ғам-ташвиш, тушкунлик иймон талаби ва Аллоҳ розилигига эришиш воситаси ҳисобланиши керак? Ахир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буларнинг барчасини ёмон кўрар ва улардан Аллоҳдан паноҳ сўрардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам балонинг шиддатидан, бадбахтлик етишидан, қазонинг ёмонлигидан ва душманларнинг сўкишидан паноҳ сўрар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).

Саҳоба розияллоҳу анҳумдан бири ана шундай хато гумонга бориб, қийинчиликларга дучор бўлиш гуноҳларга каффорат бўлади, деб ўйлайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иш аслида анча енгилроқ эканини унга тушунтирадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бетобликдан озғин бўлиб қолган кишини кўргани бордилар. Шунда у зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан нимани дуо қилиб сўрагандинг?" дедилар. У: "Аллоҳим! Менга охиратда берадиган азобингни бу дунёда бер, деб сўраган эдим", деди. Шунда у зот алайҳиссалом: "Унга тоқатинг етмайди! Ундан кўра: Аллоҳим! Бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни жаҳаннам азобидан қутқаргин, дегин", дедилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишининг: "Аллоҳим! Сендан сабр сўрайман", деяётганини эшитдилар ва унга бундай дедилар: "Сен Аллоҳдан бало (синов, имтиҳон) сўрадинг, Ундан офият сўра" (Имом Термизий ривояти).

Муторриф ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: "Мен учун офиятда бўлиб шукр қилишим синовга учраб сабр қилишимдан кўра яхшироқ. Чунки офият ҳолати тинч-хотиржамликка яқинроқ. Шунинг учун мен шукрни сабр-тоқатдан афзал кўраман. Сабаби сабрсиновдагиларнинг ҳолатидир".

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Qur’on ahliga 5ta xushxabar

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳикмати

Динда шубҳаланишлардан эҳтиёт бўлинг!


Маъмар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ибн Товус раҳимаҳуллоҳ ҳузурида эдим. Ўғли ҳам бор эди. Унинг ёнига бир киши келди, исмини Солиҳ дейишарди. У тақдир масаласида нимадир деган эди, у киши буни сезиб қолди. Шу пайт Ибн Товус бармоғини қулоғига тиқиб, ўғлига: “Қўлингни қулоғингга маҳкам тиқиб олгин, буни айтаётган сўзларини эшитма, қулоқ тутма. Чунки қалб заифдир (яъни шубҳали нарсаларни ўзига тез қабул қилиб олади)” деди”.

Абдурраззоқ “Мусаннаф”ида келтирган.

Имом Заҳабий айтади: “Салафларнинг имомлари аксари ушбу огоҳлантиришда қалблар заифдир ва шубҳалар бўлса илмоқ каби эканини кўрадилар”.

“Сияру аъламин нубало” китобидан.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ояти

«Алиф. Лаам. Ро. Ушбулар очиқ-ойдин китобнинг оятларидир.
Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки ақл ишлатсангиз.
Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Агарчи ундан олдин сен бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам»
(Юсуф, 1–3

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

ЭР-ХОТИН ОЛТИ ОЙ ДАВОМИДА КЎРИШМАСА, ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#никоҳ-талоқ

❓199-CАВОЛ:
Қизимнинг турмуш ўртоғи сафарга кетган эди. Баъзиларнинг айтишига қараганда эр-хотин олти ой давомида кўришмаса, ўртага талоқ тушиб, қайтадан никоҳ ўқитиш керак экан. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. “Эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмасдан яшасалар, ўрталарига талоқ тушади ва никоҳ бузилади”, - деган гап тўғри эмас. Зеро, мўътабар шаръий манбаларимизда бундай маълумот учрамайди.

Эр-хотин олти ой ёки ундан ортиқ бирга яшамаслиги ёки кўришмаслиги аслида яхши иш бўлмаса-да, лекин эр хотинига талоқ ёки талоқ маъносидаги сўзни айтмаган бўлса, ўз-ўзидан ўртага талоқ тушмайди.

Мазҳабимиздаги мўътабар фиқҳий китобларда дараксиз йўқолган киши ҳақида шундай дейилади:

هُوَ الَّذِي غَابَ عَنْ أَهْلِهِ أَوْ بَلَدِهِ أَوْ أَسَرَهُ الْعَدُوُّ وَلَا يُدْرَى أَحَيٌّ هُوَ أَوْ مَيِّتٌ وَلَا يُعْلَمُ لَهُ مَكَانٌ وَمَضَى عَلَى ذَلِكَ زَمَانٌ فَهُوَ مَعْدُومٌ بِهَذَا الِاعْتِبَارِ ، وَحُكْمُهُ أَنَّهُ حَيٌّ فِي حَقِّ نَفْسِهِ لَا تَتَزَوَّجُ امْرَأَتُهُ وَلَا يُقَسَّمُ مَالُهُ وَلَا تُفْسَخُ إجَارَتُهُ وَهُوَ مَيِّتٌ فِي حَقِّ غَيْرِهِ لَا يَرِثُ مِمَّنْ مَاتَ حَالَ غَيْبَتِهِ ، كَذَا فِي خِزَانَةِ الْمُفْتِينَ ...
لَا يُفَرَّقُ بَيْنَهُ وَبَيْنَ امْرَأَتِهِ وَحُكِمَ بِمَوْتِهِ بِمُضِيِّ تِسْعِينَ سَنَةً وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى وَإِذَا حُكِمَ بِمَوْتِهِ اعْتَدَّتْ امْرَأَتُهُ عِدَّةَ الْوَفَاةِ مِنْ ذَلِكَ الْوَقْتِ.

яъни: “Аҳли-оиласи ёки шаҳридан дараксиз ғоиб бўлган ёки душман уни асир олган, тирик ёки ўлганлиги ёхуд қайси жойда эканлиги номаълум бўлган киши, бу ҳолатга бир муддат ўтган бўлса, у (юқоридаги ҳолатлар эътиборидан) – бедарак йўқолган шахс ҳисобланади. Бу шахс ўзи ҳаққида тирик ҳисобланади, яъни хотини бошқага турмушга чиқа олмайди ва мол-мулки меросхўрларга бўлинмай туради, ижара шартномаси тузган бўлса бузилмайди. Бошқалар ҳаққида ўлик ҳисобланади, яъни у бедарак йўқолган вақтда вафот этган қариндошларидан мерос олмайди. “Хизонатул муфтин” китобида шундай дейилган.
(Қози бедарак кетган) киши ва хотини ўртасини ажратиб юбормайди. Йўқолган шахс тўқсон ёшга кирса, уни ўлган деб ҳукм қилинади. Фатво мана шу сўзга берилган. Уни ўлди деб ҳукм қилинган кундан бошлаб, хотини ўлим иддасига ўтиради”. “Фатавои ҳиндийя”.

Демак, Ҳанафий мазҳабимизга кўра бедарак йўқолган эр тўқсон ёшга киргунигача хотини уни кутади. Қачонки, йўқолган одам тўқсон ёшга кирса, уни ўлган деб ҳисобланиб, эр-хотин ўртасидаги никоҳ узилади. Хотин ўлим иддасини ўтиради. Бу муддат қанча узун бўлмасин, орага ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди.

Шундай экан, одамлар ичида тарқалган: “Эр-хотин олти ойдан ортиқ кўришмаса, ўз-ўзидан талоқ тушади”, деган гап асоссиз ва нотўғридир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳикмати

Агар банда солиҳ амалга муваффақ қилиш орқали Аллоҳнинг унга бўлган миннати ва фазли қадр-қимматини билганда эди, халойиқнинг бири олдида амали учун риё қилишга уялган бўларди.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ҳадиси

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръонга моҳир бўлган киши мукаррам, ўта яхши фаришталар билан бирга бўлади.
Ўқиганда қийналадиганга икки ажр бордир»
, дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.


Яқинларингизга улашинг:

📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — жума:
22 декабрь, 2023 м;
09 жумодуc соний, 1445 ҳ:
,

Қачонки Аллоҳ таоло бир нарсага амр қилиб, уни Ўзидан бошласа, билгинки, у улкан аҳамиятга эга амр-буйруқдир. (Бунинг мисоли): “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг”, (Аҳзоб сураси, 56-оят).


Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

Кун ояти

«Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус, 57)

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

“Болага исм қўйиш онанинг эмас, отанинг ҳаққидир. Бу нарсага одамлар орасида келишмовчилик йўқ. Агар ота-она фарзандга исм қўйиш борасида низолашишса, у отанинг фойдасига ҳал бўлади”.

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…

MIRARABMADRASA.UZ

САЖДАДА ДУО ҚИЛИШ
#дуо

❓196-CАВОЛ: Сажда ҳолатида дуо қилинса, ижобат бўлади деб эшитганман. Намоздаги саждаларда ҳам дуо қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, сажда ҳолатида қилинган дуо ижобатга яқинлиги ҳақида ҳадиси шариф ва уламоларимизнинг сўзлари кўпдир. Чунки, киши саждада турганида Аллоҳга энг яқин ҳолатда бўлади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

"أقربُ مَا يَكونُ العبْدُ مِن ربِّهِ وَهَو ساجدٌ، فَأَكثِرُوا الدُّعاءَ" (رواهُ الإمام مسلم).

яъни: “Банда Раббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Шундай экан, (бу пайтда) дуони кўпайтиринглар” (Имом Муслим ривояти).

Демак, банда Аллоҳ таолога энг яқин ҳолатда туриб дуо қилса, дуоси ҳам ижобатга яқин бўлади.

Ҳанафий мазҳабимизда фарз ва вожиб намозларининг саждасида суннат бўлган тасбеҳларга ҳеч нарсани зиёда қилинмайди. Фақат “Субҳаана Роббиял аълаа” дейилади холос. Бу ҳақда Имом Шурунбулолий шундай дейдилар:

وَلاَ يَأْتِي فِي الرُّكُوعِ أَوِ السُّجُودِ بِغَيْرِ التَّسْبِيْحِ وَقَالَ الشَّافِعِيُّ يَزِيْدُ فِي الرُّكُوعِ اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَكَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ. وَفِي السُّجُودِ سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِيْ خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِيْنَ. كَمَا رُوِيَ عَنْ عَلِيٍّ قُلْنَا هُوَ مَحْمُولٌ عَلَى حَالَةِ التَّهَجُّدِ

яъни: “Руку ёки саждада тасбеҳдан бошқа нарсани айтмайди. Имом Шофеъий Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани каби рукуда:

اَللَّهُمَّ لَكَ رَكَعْتُ وَلَكَ خَشَعْتُ وَلَكَ أَسْلَمْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ.

“Эй, Аллоҳ сен учун руку қилдим, сенга хушу қилдим, сенга бўйсундим, сенга таваккал қилдим”, саждада эса:

سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِي خَلَقَهُ وَصَوَّرَهُ وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ

“Юзим уни яратган, сурат берган, қулоқ ва кўзини очган зотга сажда қилди. Гўзал яратувчи Аллоҳ муборак бўлди”, деб айтади, дейдилар. Биз (яъни, Ҳанафийлар): “Бу (дуолар) таҳажжуд намозига хосдир”, деймиз” (“Мароқул-фалаҳ”).
Демак, юқорида келган ва Қуръони карим ҳамда ҳадиси шарифларда зикр қилинган дуоларни таҳажжуд намозида, шу жумладан нафл намозларда ҳам қилиш мумкин.

Аммо одамлардан сўраладиган нарсани нафақат фарз ва вожиб намозларининг саждасида, балки нафл намозларининг саждасида ҳам сўраш жоиз эмас. Масалан, “Аллоҳумма аъти маалан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга мол бер” ёки “Аллоҳумма аъти саманан” яъни “Эй, Аллоҳ! Менга пул бер” каби дуолар. Агар сўралса намоз бузилади.

Шуни ҳам билиш керакки, руку ёки саждада Қуръон қироат қилиш мумкин эмас. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم {أَلَا وَإِنِّي نُهِيتُ أَنْ أَقْرَأَ اَلْقُرْآنَ رَاكِعًا أَوْ سَاجِدًا فَأَمَّا اَلرُّكُوعُ فَعَظِّمُوا فِيهِ اَلرَّبَّ وَأَمَّا اَلسُّجُودُ فَاجْتَهِدُوا فِي اَلدُّعَاءِ فَقَمِنٌ أَنْ يُسْتَجَابَ لَكُمْ} رَوَاهُ الامام مُسْلِمٌ

яъни: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлингки, мен руку ёки сажда ҳолида қироат қилишдан қайтарилдим. Рукуда Роббни улуғланглар, саждада дуога ҳаракат қилинглар. Мана шунда ижобатга лойиқ бўласизлар” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз бу ҳадисдаги саждада дуога жидду жаҳд қилишни ҳам нафл намозларга хос дейдилар.

Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саждада мана бу дуони қилардилар:

«اللَّهُمَّ اغْفِرْ لي ذَنْبِي كُلَّهُ: دِقَّهُ وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، وَعَلاَنِيَتَهُ وَسِرَّهُ». رواه الامام مسلم

яъни: “Эй, Аллоҳ! Менинг ҳамма гуноҳларимни кечир, кичигини ҳам, каттасини ҳам, аввалгисини ҳам, охиргисини ҳам, очиғини ҳам, махфийсини ҳам кечир” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
#савол

Яқинларингизга улашинг:
📱 t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Читать полностью…
Подписаться на канал